nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Имомқулихон ва Нодир Девонбеги

Бухоро амирлиги ривожида ушбу шахслар муҳим рол ўйнаган. Улар ҳақида одатда кўп гапирмаймиз, лекин Қурултой лойиҳаси Нодир Девонбеги ҳақида бутун бошли сон олганини кўриб хурсанд бўлдим.

Тавсия қиламан:

https://youtu.be/6Zs98rYkdCg?si=QINcHbhIY4GeZH3W

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистон ўзини глобал инвесторлар учун рақобатбардош мамлакат сифатида намоён этмоқда

Хабарингиз бор, пойтахтимизда халқаро ташаббуслар ҳафталиги бўляпти. Ҳафталик 25 октябрга қадар давом этади.

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги директори ўринбосари — Роксана Несор фикрига кўра, сўнгги 8 йил давомида Ўзбекистон ўзининг иқтисодий мавқеини мустаҳкамлади ва асосий иқтисодий кўрсаткичларини сезиларли даражада яхшилаган. 2017 йилдан буён тўғридан-тўғри инвестициялар 6,5 баробар, инвестиция лойиҳалари сони эса 10 баробар кўпайган.

"Бу рақамлар нафақат халқаро сармоядорларнинг ортиб бораётган ишончини, балки бизнес учун қулай муҳит яратиш борасидаги ислоҳотлар, соҳадаги ҳуқуқий базанинг халқаро стандартларга мувофиқ эканини ҳам акс эттиради. Ўзбекистоннинг 2030 йилгача ривожланиш стратегиясида белгиланган мақсадларга эришиш, жумладан, ялпи ички маҳсулотнинг йиллик ўсишини 7 фоизга етказиш, энергиямизнинг 40 фоизини қайта тикланадиган манбалардан олиш ва экспортни 45 миллиард АҚШ долларигача кўпайтириш борасидаги интилишлар мақсадлар жиддийлигидан далолат беради", — дейди у.


🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Халқимиз сайлов баҳонасида депутатларни танишни бошлади. Сайловолди ташвиқотлари ўтказилмаган ҳеч бир вилоят қолмади. Сайловчилар сиёсий майдонга анча яқинлашди. Бу ҳам яхши натижа.

Кеча, "Адолат" социал демократик партияси Андижон шаҳрида ўзининг навбатдаги оммавий тадбирини ўтказибди.

Тадбир партия раиси бошчилигида бўлиб ўтган. Тадбирда партия сайловчиларга ўзларининг сайловолди дастури ва сайловдан кейинги вазифаларини таништириб ўтган.

Видеода кўриб турганингиздек, ҳамма шод-у ҳуррам, куй қўшиқлар авжида.

Сайловга ҳам саноқли кунлар қолди...

#saylov24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Байрутдаги вайроналар остидан Ҳизбуллоҳ етакчиси ворисининг жасади топилди

Ливан пойтахти Байрутда “Ҳизбуллоҳ”нинг бош котиби ўринбосари, Ҳошим Сафи ад-Диннинг жасади 2024 йил 22 октябрь куни топилди. У 3 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари томонидан Байрут жанубидаги Даҳиях туманида жойлашган, “Ҳизбуллоҳ”нинг разведка бошқаруви йиғилиши ўтказилаётган ер ости бункери устидан амалга оширилган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлган эди.

Бу ҳужумда “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали расмийлари, жумладан, Сафи ад-Дин ва разведка бошлиғи Ҳусайн Ҳазимах ҳам нишонга олинган. Бункерга 73 тонна бомба ташланган бўлиб, бу ҳужумдан сўнг “Ҳизбуллоҳ” Сафи ад-Дин билан боғлана олмаган.

Исроил ҳарбий кучлари дастлаб унинг ўлими тўғрисида гумон билдиришган бўлса-да, 22 октябрда Сафи ад-Диннинг ўлимни расман тасдиқладилар. Сафи ад-Дин аввал “Ҳизбуллоҳ”нинг бош котиби Ҳасан Насруллоҳнинг вориси сифатида кўрилган эди. Унинг йўқолиши “Ҳизбуллоҳ”нинг ҳарбий ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатмаслиги ҳақида таҳлиллар мавжуд бўлиб, бу гуруҳ жанубий Ливанда мустақил равишда ҳаракат қилаётган кучларга эга экани айтилади.

Сафи ад-Дин ўзининг сиёсий ва ҳарбий фаолиятлари туфайли халқаро миқёсда таниқли шахс эди. Унинг ўлими “Ҳизбуллоҳ” учун катта йўқотиш бўлишига қарамай, ташкилотнинг ҳарбий стратегиясида катта ўзгаришлар кутилмаяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

💬 Янги аноним Телеграм канал очилди!

Ҳар ким ўзига тегишли бўлган воқеаларни ёки сирларини бемалол ёзиб юбориши мумкин. Самимий гапларингиз ва тажрибаларингиз билан бўлишингиз

🔒 Исми-шарифингиз тўлиқ махфий сақланади. Бу ерда ҳамма сизни тинглашга тайёр ва фақат ҳисларингиз билан бўлишасиз!

✉️ Ҳикоя ёки сирларингизни бизга йўлланг, биз эълон қиламиз!

👥 Қўшилинг ва бошқаларнинг тажрибаларидан ҳам илҳом олинг. Сизни тинглайдиганлар ва тушунадиганлар бу ерда!

📲 Каналга обуна бўлинг: @dardsuz

Читать полностью…

Alimoff

“ Нима учун биз, бирор муаммони ҳал қила олмасак, муаммога ҳуқуқий, қонуний жавоб топа олмасак, бу бизнинг менталитетимизга тўғри келмайди деган сўз билан ўзимизни ҳимоя қиламиз”- Гулруҳ Агзамова

Парда Подcаст - хотин-қизлар муаммоларини ёритиш, жамоат фаоллари, экспертлар билан биргаликда уларга ечим топиш бўйича эркин суҳбат.

https://youtu.be/g2zKU-Pd12o?si=wJW3BqvBOuaiJxDh

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентдаги меҳмонхонада россиялик журналист вафот этди: у бассейн тозаланганида чиыадиган ботқоқ газидан нафаси бўғилиб қолгани айтилмоқда

"Лента" нашри ва "Профиль" журналида фаолият юритган Инесса Паперная Ўзбекистонга дам олиш учун келганди. У ҳамроҳи билан "Karaman palas" меҳмонхонасига жойлашган. 20 октябрь куни кечқурун Инессага почта жўнатмаси келади. Меҳмонхона ходимлари эшикни тақиллатишса ҳам ҳеч ким жавоб бермайди. Хонани очишга қарор қилинади. Ичкарида иккита жасад Паперная ва унинг дўстининг таналари топилган.

Дастлабки тахминларга кўра, марҳум бўлганлар вентиляция тизимига кириб қолган газдан заҳарланишган. 19 октябрдан 20 октябрга ўтар кечаси меҳмонхонада бассейн тозаланган - чамаси, газ қувурдан кўтарилиб, Папернаянинг хонасига кириб қолган. "Baza" берган маълумотларга кўра, ҳодиса юз берганидан сўнг "Karaman палас" меҳмонхонаси муҳрланган, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тим Кукнинг эрталабки одати: муваффақият формуласи ёки Apple экотизими ҳақида

Тим Кукнинг эрталабки одати ва ундан чиқадиган хулоса — муваффақиятга эришиш учун Apple маҳсулотларидан фойдаланишга эътибор қаратиш. Унинг кун тартиби билан танишиб, қуйидагиларни кўриш мумкин:

Тим Кук ҳар куни соат 4:00 да уйғонади. Уйғониши биланоқ қўлига iPhone олади ва унда почта, ҳисоботлар ва турли хабарларни кўриб чиқади. Бу унинг биринчи вазифаси бўлиб, кеча ёки бугунги кунга тегишли ҳар қандай муҳим янгиликлар билан танишиш имконини беради.

Почта ва хабарлар билан танишиб чиққанидан кейин Mac’ни очиб, фойдаланувчилардан тушган фикр-мулоҳазалар ва Apple ишлари бўйича таҳлилларни ўқиб чиқади. Бу орқали у компаниянинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларидан хабардор бўлиб туради.

Тим Кукнинг кундалик одатида жисмоний фаоллик ҳам муҳим ўрин тутади. Спортзалга йўл олиб, Apple Watch ёрдамида фаоллигини кузатиб, AirPods’да рок мусиқа эшитиб машқ қилади. Бу нафақат жисмоний ҳолатни сақлашга, балки кунни тетик ва фаол бошлашга ёрдам беради.

Ишга йўл олганда Тим Кук iPad Pro’дан фойдаланиб, турли ишларга эътибор қаратади, ҳужжатларни кўриб чиқади ёки кун давомида бажарилиши керак бўлган вазифаларни режалаштиради. Офисда эса Тим Кукнинг қўлида Apple’нинг тўлиқ тўплами мавжуд: MacBook Air, MacBook Pro ва iMac. Ҳар бири ўз вазифаси ва қўлланиш соҳасига эга бўлиб, иш жараёнини тез ва самарали бажариш учун ёрдам беради.

Тим Кукнинг бу одати Apple экотизими билан бевосита боғлиқ. Унинг муваффақиятининг бир қисми сифатида Apple маҳсулотлари унга фаолият ва шахсий самарадорликни оширишда муҳим роль ўйнайди. Агар сиз ҳам муваффақиятга эришишни хоҳласангиз, Тим Кукдан ўрнак олиб, Apple технологияларини ҳаётингизга жорий қилишингиз мумкин. Яъни, “Муваффақиятга эришмоқчимисиз? Apple қурилмаларини олинг!”

Бу ерда технично Apple рекламаси кетди😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Электрон овоз бериш қандай бўлади?

27 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар бўлиб ўтишини биласиз. Бу сайловларда янги технологиялардан кенгроқ фойдаланиш айтиляпти. Бу йил Тошкентдаги айрим сайлов участкаларида электрон овоз бериш тизими синовдан ўтказилади.

Электрон овоз бериш замонавий механизм бўлиб, у сайловчилар учун анъанавий овоз бериш усулига нисбатан қулай ва тезкор овоз бериш имконини беради.

Электрон овоз бериш жараёни қандай амалга оширилади?

Сайловчи сайлов участкасида, электрон қурилмада овоз беришни истаса:
1️⃣ Қурилма орқали ўзига қулай тилни танлайди.
2️⃣ Овоз бериш экранида ўзига маъқул номзод ёки партияни танлайди.
3️⃣ Барча танловлар амалга оширилгандан кейин, сайловчи овоз бериш натижаларини текширади. Агар ҳаммаси тўғри бўлса, экранда овоз бериш натижалари чиқади ва сайловчи “Овоз беришни тасдиқлаш” тугмасини босади.
4️⃣ Агар натижаларга рози бўлмаса ёки хатоликка йўл қўйган бўлса, сайловчи қайта овоз беролади.
5️⃣ Натижалар тасдиқланганидан кейин, қурилма квитанцияни чоп этади ва автоматик тарзда қурилма қутисига тушади.

Барча номзодларни дастур ва таржимаи холларини яхшилаб ўрганиб чиқиб, ўзингиз ишонган номзодга овоз беринг🫡

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Бобурийларни Буюк Мўғуллар дейиш тўғрими? Бугун шу масалада гаплашамиз.

Бобур ота томонидан темурийлар, она томонидан чингизийлар авлодидан эди. Унинг она авлоди ҳам аллақачон туркийлашиб кетишган. Бобур ўз асарларида ҳеч қачон ўзини мўғул деб атамаган, аксинча мўғулларни маданиятдан йироқ, саҳройи элат сифатида зикр этади. Бу биринчи исбот.

Тошкентда Ислом цивилизацияси маркази ташаббуси билан ўтказилаётган «Шарқ ренессанслари феномени: салтанатлар, динлар, шахслар ва тамаддунлар» мавзусидаги халқаро маданий мерос ҳафталигида германиялик тадқиқотчи, Берлин миллий кутубхонаси масъул ходими, асли уйғур қизи бўлган Айсима Мирсултан яна бир муҳим топилма ҳақида маълумот берди.

Олиманинг айтишича, Берлин кутубхонасида Бобурийлар ҳукмдори, Буюк Акбарнинг ўғли Жаҳонгир (1569-1627) пайтида 1608-1618 йиллар орасида яратилган мураққаʼ альбомда Алишер Навоий, Ҳусайн Бойқаро, Мавлавий сингари шоирларнинг туркий шеърлари ўрин олган. Бу иккинчи исбот.

Миниатюраларда Шарқ ва Ғарб тасвирий санъатига хос хусусиятлар яққол кўзга ташланади. Туркий тилдаги шеърлар жуда чиройли, настаълиқ хатида, хатосиз кўчирилган. Мураққаъда буюк мутафаккир Алишер Навоийнинг ўнлаб шеърлари ўрин олган. Бу учинчи исбот.

Айнан шу мисолларнинг ўзиёқ Бобур ва унинг авлодларини буюк мўғуллар деб аташ буткул хато эканини англатади. Маълумот фойдали бўлди, деган умиддаман.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида гапириш ЮНЕСКО учун шараф Сара ал-Аттар

Хабарингиз бор, Тошкентда "Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда. Анжуман 17 октябрда бошланган.

Анжуманда ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таълим бўйича бош мутахассиси Сара ал-Аттар Ўзбекистон сўз эркинлигини таъмирлашда жиддий ёндашаётганини таъкидлабди.

Унинг фикрича, Ўзбекистонда сўз эркинлиги ҳақида гапириш ЮНЕСКО учун шараф.

"ЮНЕСКО Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига сўз эркинлигини таъминлаш, маълумотлар билан ишлаш борасидаги фаолиятида амалий ёрдам кўрсатиб келмоқда. Агентлик билан биргаликда “Ахборот кодекси”ни ишлаб чиқилишида яқин ҳамкорлик ўрнатилган.
Шу билан бирга ЮНЕСКО медиа саводхонликни барча олий ўқув юртларининг таълим дастурларига киритишни таклиф этади. Журналистика ва оммавий ахборот воситалари мутахассислари, профессор-ўқитувчилари ва соҳа вакилларининг ҳам малакасини доимий ва изчил ошириб бориш зарур, деб ҳисоблаймиз. Бу борада амалий ёрдам ҳамда ҳамкорликка тайёрмиз”, — дейди у.
- Алоҳида қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Конституциясининг 33 моддаси 4-хатбошида сўз эркинлигини чеклаш қонунан тақиқланган. Албатта Конституцияга бундай меъёрларнинг киритилиши давлат ва жамиятнинг сўз эркинлигини таъминлашга бўлган жиддий ёндашувини англатади”.

 
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Миллий тикланиш” партияси ёшлар ўртасида ишсизликни камайтирадиган таклиф билдирди

19 октябрь куни бўлиб ўтган теледебат партиялар сайловолди дастурида илгари сурилган долзарб масалалар батафсил муҳокама қилингани билан олдингиларидан ажралиб турди.

Хусусан, “Адолат” СДП томонидан берилган саволга “Миллий тикланиш” партияси вакили жавоб берар экан, ўқувчиларни катта ҳаётга тайёрлашда мактабларда 7-синфдан бошлаб болаларга қобилиятига қараб олий таълим, ҳунармандлик, тадбиркорлик ёки спорт йўналиши бўйича алоҳида касбий тайёрлаш тизимини жорий қилиш муҳим эканини қайд этди.

Агар бу ташаббус иш берса келажакда мутахассислар етишмаслигига барҳам бериши ва ёшлар ўртасидаги ишсизликни камайтиришга хизмат қилиши мумкин.

Лекин ушбу таклиф ўз йўналишини топа олмаган ёшлар имкониятини чеклаши мумкинлигини айтилиб, эътироз билдирилди. Бунга жавобан эса таклиф хориж амалиётида борлиги, маълумотлар асосли экани таъкидланди.

Масалан, Францияда дастлабки ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳар томонлама ўрганишга, унинг устувор қизиқишларини аниқлашга катта эътибор қаратилган тизим қўлланилади.

Буюк Британияда эса касбий таълимни нафақат касб-ҳунар коллежларида, балки қўшма мактабларда, ишлаб чиқариш ўқув марказлари ва бандликка кўмаклашиш марказларида ҳам олиб борилиши боис умумий академик таълимни давом эттиришга қарор қилганлар ҳам тегишли тайёргарликдан ўтиши мумкин.

Таклифлар ҳеч бўлмаганда синаб кўрилиши керак. Рамкадан чиқиш вақти аллақачон келган.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Ўзбекистон–2030” стратегияси – иқтисодий тараққиёт пойдевори

17 октябрь куни Тошкентда бошланган “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” давомида турли хорижий ва маҳаллий мутахассислар Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳамда инвестицион имкониятларни муҳокама қилишяпти.

Айтилишича, “China Energy” ҳозирда Ўзбекистонда умумий қиймати $7 млрдлик 15 га яқин лойиҳани амалга оширяпти. “China Geuzhoba Overseas Investment” лойиҳа директори Ванг Минхайнинг таъкидлашича, Шавкат Мирзиёев раҳнамолигидаги “Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида мамлакатдаги ўзгаришлар ҳар куни сезилиб турибди.

“Инвестицияларимиз учун нега Ўзбекистонни танладик? Бу, энг аввало, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро ишончнинг мустаҳкамлиги, шунингдек, мамлакатнинг ажойиб географик жойлашуви билан боғлиқ. Инвестиция учун қулай шарт-шароитлар ҳам муҳим роль ўйнайди”, — деб алоҳида таъкидлади у.

Ванг Минхайнинг сўзларига кўра, сиёсий муҳит ва қонунчилик барқарорлиги каби омиллар узоқ муддатли лойиҳалар учун қулай шароит яратиб, Ўзбекистонни жозибали инвесторлар манзилига айлантирган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қуёш энергиясини сақлаш технологиясида янги ихтиро

Яқинда физика ва материалшунослик соҳасида фаолият олиб борувчи халқаро олимлар гуруҳи қуёш энергиясини узоқ муддат сақлаб, энергияни талабга биноан ишлатиш имкониятини берадиган янги материални ишлаб чиқдилар. Бу технология қайта тикланувчи энергия манбаларидан самарали фойдаланиш ва энергия захиралаш соҳасида катта ўзгаришлар яратиши кутиляпти.

Олимлар атомларнинг махсус тартибда жойлашуви орқали фотонларни тутиб қолиш ва уларни кейинчалик зарур вақтда энергияга айлантириш хусусиятига эга бўлган материал ишлаб чиқдилар. Бу материал энергияни тўплаб, уни қисман ёки тўлиқ ҳолда фойдаланишга тайёр ҳолда узоқ муддат сақлаб туради. Ҳозирги кунгача қуёш панеллари орқали тўпланган энергияни сақлашда қийинчиликлар мавжуд эди, чунки улар фақат маълум вақтда ишлашга қодир ва энергияни тўғридан тўғри ишлатиш талаб қилинарди.

Янги технология бу муаммони ҳал қилади, чунки фотонлар, яъни қуёш нурлари тутилиб, зарур вақтда электр энергиясига айлантирилади. Яъни бу модда қуёшли кунларда энергияни тўплаб, ёпиқ ёки булутли кунларда уни ишлатишга имкон беради. Энергия манбаи камайиб кетганда ҳам қувват беришни давом эттиради.

Бу материал нафақат уй хўжаликларида, балки саноат ва катта масштабдаги корхоналарда ҳам энергияни тежаш учун қўлланиши мумкин. Янги материалнинг самарадорлиги энергия захиралашнинг иқтисодий жиҳатини ҳам яхшилайди, чунки қуёшли кунларда ортиқча йиғилган энергияни сақлаш ва ундан исталган вақтда фойдаланиш иқтисодий тежамкорликни оширади.

Бу каби технологиялар қайта тикланувчи энергия манбаларини янада самаралироқ қўллаш имконини беради. Хусусан, қуёш энергиясини сақлаш борасидаги ютуқлар келажакда глобал миқёсда иқлим ўзгаришларига қарши курашда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин. Бундай материаллар энергия тизимларининг барқарорлигини ошириш, углерод чиқиндиларини камайтириш ва энергия таъминоти бўйича изчилликни таъминлашда катта ёрдам беради.

Бу тадқиқот ҳали янги босқичда бўлиб, келгусида уни саноат даражасида амалиётга татбиқ этиш устида иш олиб бориляпти. Янги материални маскана ва саноат объектларида ишлатиш орқали энергия тежашни яхшилаш режалаштириляпти. Қуёш энергиясини узоқ муддатли сақлаш технологиясининг ривожланиши энергия ишлаб чиқариш, сақлаш ва тақсимлаш соҳасида янги инқилобий ўзгаришлар олиб келиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЖСТга аъзо бўлиш — устувор йўналиш

Тошкентда “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” қизғин давом этяпти. Хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида Ўзбекистоннинг турли йўналишлардаги ютуқлари муҳокама қилиняпти.

Хусусан, Жаҳон банки катта иқтисодчиси Пинар Яшарнинг фикрига кўра, Ўзбекистондаги ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсадларнинг бири инсонларни муносиб иш билан таъминлаш ва уларнинг яшаш шароитларини яхшилаш ҳисобланади. Масалан, 2023 йилда ишсизлик даражаси 7 фоиздан пастга тушган. Сўнгги 4 йилда эса касб-ҳунар таълимига эга бўлганлар сони 3 баравар кўпайган. Бу каби ўзгаришлар юқори баҳоланяпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японлар илғор: янгича дизайндаги йиғилувчи ванна тақдим қилинди

Япониядаги янги “Bathtope” лойиҳаси бозорни янада ихчам ва кўчма ечимлар билан бойитмоқда. LIXIL корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу йиғилувчи ванна ўзининг оддий, лекин замонавий дизайни билан ажралиб туради. У фақат битта парча материалдан қилинган бўлиб, сув ўтказмаслик хусусиятига эга. Ванна фойдаланилгандан кейин осонгина йиғилиб, душ хонасига илгаклар ёрдамида осиб қўйилади, бу эса кичик уйларда яшовчи одамлар учун жуда қулай.

Бу лойиҳа 2024 йилнинг 26 ноябрида савдога чиқарилиши режалаштирилган ва бу LIXIL корпорациясининг 100 йиллигига тўғри келяпти. Bathtope модели, Токио DESIGNART кўргазмаси доирасида илк бор намойиш этилди. У фойдаланувчиларга ихчам яшаш жойларида қулай ванна олиш имкониятини беради. Шу билан бирга, ванна ихчамликни, эстетика ва амалийликни бирлаштирган кўриниши билан ҳам диққатга сазовор.

Бозорда бошқа шунга ўхшаш қатлама ванналар ҳам бор, лекин улар асосан пластмасса ва силикон каби енгил ва сувга чидамли материаллардан тайёрланади. Япониянинг бу ечими нафақат оддий уйлар учун, балки дам олиш масканлари, саёҳатлар ва кичик уйларда яшаш учун ҳам мослаштирилган.

Арзонроқ бўлса оворастим ома😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Экофаоллар Қашқадарёда

Сайлов тобора яқинлашгани сайин партиялар астойдил ҳаракат қилишяпти. Ҳали у партия Ўзбекистоннинг қайсидир нутқасида, ҳали бу партия бошқа бир нуқтасида. Хуллас, авжига чиқишяпти.

Экопартиямиз эса Қашқадарёда ўз тадбирини ўтказибди. Видеони кўриб кўзларимга ишонмадим. Чунки тарғибот тадбири бўлишига қарамай шунақа кўп одамлар кеган, қойил.

Партиялар авжида десам фуқаролар ҳам улардан қолишмаяпти. Уч кундан кейин бўладиган сайловдаям шунақа фаол қатнашилар, хўпми🤨

#saylov24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Миллий тикланиш" партияси "Оила - қадриялар бешиги, ватан ичра кичик бир ватан" мавзусида видеоролик тайёрлабди.

Оила – муқаддас қўрғон, меҳр тарқатувчи гўша. Сабаби тарбия ҳам, мустаҳкам ришталар ҳам айнан оиладан бошланади. Янгиланган Конституциямизда ҳам бежизга оилага алоҳида урғу берилмаган.

Шу билан бирга, "Миллий тикланиш" партиясининг сайловолди дастурида ҳам оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилавий ҳамжиҳатликни тарғиб қилиш, оилаларда ижтимоий муҳитни шакллантириш каби масалаларга эътибор қаратилган.

Оиламизни асраш ва ғамхўрлик қилиш ҳар биримизнинг масъулиятимиз.

#saylov2024
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда камбағалликнинг сезиларли даражада камайиши қайд этилди

Тошкентда 17 октябрь куни бошланган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги доирасида иқтисодий ривожланиш ва камбағалликка қарши кураш масалалари ҳам муҳокама қилинди. БМТ Тараққиёт Дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужиининг таъкидлашича, яқинда эълон қилинган ҳисоботга кўра, Ўзбекистонда камбағалликнинг сезиларли даражада камайиши қайд этилган. У буни муҳим ютуқ сифатида баҳолади ва қўшимча қилди:

“Жамиятнинг камбағалликка қарши курашиш жараёнига жалб этилиши ва ҳукумат, бизнес ҳамда халқаро ташкилотлар ўртасида очиқ мулоқотни таъминлаш Ўзбекистонда барқарор натижаларга эришиш ва ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам беради. Ўзбекистон камбағалликка қарши курашиш учун кўп ўлчовли камбағаллик индексини қўллашга тайёр, бу эса унинг ижтимоий сиёсатни замонавийлаштиришга интилаётганини кўрсатади”.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ Украинага 400 миллион долларлик янги ёрдам пакети ажратди

АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг Киевга сафари чоғида эълон қилинган 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети Украина мудофаа кучларини кучайтиришга қаратилган.

Ушбу пакет ўқ-дорилар, зирҳли транспорт воситалари ва танкка қарши қуролларни ўз ичига олади. Пакет АҚШ ҳарбий захираларидан ажратилган бўлиб, Россиянинг давом этаётган ҳужумлари шароитида Украинага тезкор ва зарур қурол-яроғ билан ёрдам кўрсатишни мақсад қилган.

Остиннинг ташрифи давомида Украинага етказиб берилаётган ёрдамларнинг нафақат қиш мавсумида, балки узоқ муддатли мудофаа стратегиясида муҳим аҳамиятга эга бўлиши таъкидланди.

АҚШ томонидан Украинага умумий ҳисобда 58 миллиард долларлик ёрдам ажратилган бўлиб, бу давлат Россия тажовузига қарши курашда асосий иттифоқдошларидан бири сифатида майдонда қолди. Президент Зеленский Остиннинг ташаббусини олқишлаб, бу ёрдамнинг қишки жанговар шароитда Украинага катта ёрдам беришини қайд этди.

Зеленский, шунингдек, АҚШ томонидан Украинада дронлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган қўшимча 800 миллион долларлик ёрдам пакетини ҳам эслатиб ўтди, бу ёрдам Украина ҳарбий қудратини кучайтиришга қаратилган яна бир қадам.

Бу ёрдам АҚШ президенти Жо Байден томонидан илгари таъкидланганидек, Украина учун қийин қиш даврига тайёргарлик доирасида муҳим ўрин тутади. Байден ҳам иттифоқчилар Украинани ёрдамсиз қолдирмаслиги кераклигини бир неча бор таъкидлаган эди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АVO bank 16-17 октябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтган муҳим тадбир — Central Asia Retail Week 2024 электрон тижорат ва чакана савдо халқаро форумида «Йилнинг финтех лойиҳаси» номинациясида 1-ўринни қўлга киритди.

Ушбу кенг кўламли тадбир савдо ва молия соҳасидаги энг долзарб йўналишлар ва технологияларни муҳокама қилиш учун банкирлар, ишлаб чиқарувчилар ва мутахассисларни бир жойга тўплади. Форум чакана савдо келажаги бўйича ғоялар ва қарашлар алмашиш майдонига айланди.

Тадбир доирасида Retail Week Awards Central Asia мукофотини топшириш маросими ўтказилди. Унда «Йилнинг энг яхши ҳамкорлиги» ва «Энг яхши харид қилиш тажрибаси» каби 10 та номинация бўйича 50 дан ортиқ аризалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар ўзларининг ижодий ечимлари ва инновацион лойиҳалари учун тақдирланди.

AVO bank'нинг «Йилнинг финтех лойиҳаси» номинациясидаги ғалабаси банк тўғри йўлдан бораётганини яна бир бор тасдиқлайди — унинг финтех ечимлари молиявий бошқарувни қулай ва хавфсиз қилмоқда. AVO bank инновациялари нафақат ички жараёнларни такомиллаштиради, балки мижозлар учун ажойиб рақамли маҳсулотларни ҳам яратади.

Ушбу мукофот АVO bank ҳақиқатан ҳам финтех соҳасида янги меъёрларни ўрнатаётгани ва Марказий Осиё молия индустриясини ўзгартираётганининг эътирофидир.

Батафсил: avo.uz
«AVO bank» АЖ

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

ХДПнинг таълимга оид таклифлари

Ўзбекистонни ҳар бир бола қаерда ва қайси оилада туғилганидан қатъи назар, ўз орзуларига эриша оладиган, кимнингдир тараққиёти унинг моддий аҳволига эмас, фақат билими, иқтидори, меҳнацеварлигига боғлиқ бўлган мамлакатга айлантиришга интилаётган ХДП таълим бўйича ажойиб ташаббусларни илгари суряпти.

Мана, масалан, олий таълим муассасаларида ногиронлар билан ишлаш бўлимларини ташкил этиш, улар учун барча инфратузилмаларни яратиш, шу жумладан, ўқув машғулотларига кар-соқов талабалар учун сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда сурдо шарҳловчиларни жалб этиш таклиф қилинган.

ХДПнинг ногирон талабалар учун тайёрлаган ушбу таклифлари, уларга кўпроқ имкониятлар яратиш ва ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишларини таъминлаш учун зарур. Бу нафақат ўз-ўзини ривожлантириш, балки жамиятни янада адолатли ва инклюзив қилиш йўлидаги муҳим қадам бўлади😇

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеП минглаб тадбиркор, фермер, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари билан тарғибот ўтказди

Мана, сайловгаям 4 кун қопти. Тарғибот ишлари ҳали авжида. Масалан, Қорақалпоғистонда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири байрамдек ўтказилди. Унда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этибди.

Видеодан кўриш мумкинки номзодларимизнинг кайфияти аъло даражада. Сайловни позитив настроение билан қарши олишмоқда😇

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Meta компаниясида 20 та ходим $25 купон сабабли ишдан бўшатилди

Meta компаниясининг 20 ходими Цукерберг томонидан ишдан бўшатилди, сабаби — уларга берилган $25 овқатланиш купонларини бошқа мақсадларда сарфлаганлари. Купонлар нонушта ва тушлик учун мўлжалланган бўлиб, айрим ходимлар улардан вино бокаллари, ювиш воситалари ва косметика сотиб олишган. Ишчиларнинг йиллик маоши $400,000 бўлганига қарамай, компания уларни шундай “аҳамиятсиз” ҳаракат учун ишдан четлатди. Бу вазият кўпчиликка тушунарсиз бўлиб кўринди, чунки катта маошга эга ходимлар нима учун айнан $25 купон сабабли ишдан бўшатилди?

Бу можаро, Meta компаниясининг ички сиёсатига оид баҳсларни кучайтирди. Компания ходимларига қулайлик яратиш мақсадида берадиган купонларнинг тўғри ишлатилишига қаттиқ назорат ўрнатган. Айни вақтда, бу кўрсатмага риоя қилмаган ходимларни ишдан бўшатиш ғояси компаниянинг қадриятлари ва ходимларга бўлган муносабати ҳақида саволлар туғдирди. Очиқчасига айтганда, Meta каби компаниялар катта маош тўлайди, аммо ҳамкорликни бузадиган кичик хатоларга нисбатан қаттиқ чоралар кўради.

Танқидчилар бу ҳолатни “сюрреал” деб баҳолашди, чунки ходимлар йирик иш ҳақига эга бўлса ҳам, компания уларнинг фақат $25 купонни “мақсадсиз” сарфлагани учун жавобгарликка тортишни афзал кўрган. Бундай қарор бошқа компанияларда ҳам корпоратив сиёсат ва ходимларга нисбатан ишонч масалаларини қайта кўриб чиқишга сабаб бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Стратосферага олмос чангларини чиқариш глобал исишни бартараф қилиши мумкин

Олимлар глобал исишга қарши курашишнинг янги усули сифатида стратосферага олмос чангларини тарқатишни ўрганишяпти. Бу усулнинг моҳияти шуки, кичик олмос заррачалари қуёш нурларини акс эттириб, Ер юзасига тушаётган иссиқлик миқдорини камайтиради. Олдинги усулларда қўлланган олтингугурт аэрозоллари билан солиштирганда, олмос чанглари озон қатламига зарар етказмайди ва кислотали ёмғир ҳосил қилмайди.

Моделлар 5 миллион тонна олмос чангини ҳар йили атмосферага чиқариш билан ҳароратни 1,6°C га пасайтириш мумкинлигини кўрсатяпти. Лекин бу жараён катта маблағ талаб қилади ва ҳали кенг кўламли синовдан ўтмаган. Шунингдек, бундай тадбирлар об-ҳаво шароитларига ва табиий муҳитга кутилмаган таъсир кўрсатиши мумкин. Шу сабабли, олимлар бу усулни қўллашдан аввал унинг хавф-хатарларини янада чуқурроқ ўрганиш зарур деб ҳисоблайдилар.

Олмос чангларини тарқатиш усули ҳароратни пасайтириш учун келгусидаги самарали восита бўлиши мумкин, лекин уни амалга ошириш учун яна кўп изланишлар талаб этилади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

6 Кунлик Уруш: Исроил ва Араб Давлатлари Ўртасидаги Жангнинг Тарихи 🌍⚔️

Тарихдаги энг қисқа ва таъсирли урушлардан бири – 6 кунлик уруш ҳақида барча саволларингизга жавоб берадиган видеоролик тайёрладик!

🔍 Бу видеода сиз:

Урушга қандай сабаблар олиб келгани

Жанг майдонларидаги стратегик ютуқлар ва мағлубиятлар

Қўшни давлатлар ва халқаро муносабатларга урушнинг таъсири ҳақида маълумот оласиз.

👉 Тарихдан сабоқ олишни ва энг муҳим воқеаларни ўрганишни истасангиз, видеони тўлиқ томоша қилинг!

📺 Каналимизга обуна бўлишни унутманг ва тарихнинг янги саҳифаларини биргаликда ўрганамиз.

🔗 Томоша қилиш: https://www.youtube.com/watch?v=1zR4xHDl3b4&ab_channel=AlimoffLive

Читать полностью…

Alimoff

"Миллий тикланиш"нинг тил байрамига бу йилги табриги бошқаларига ўхшамади

Ўзбек тили, милли қадрият ва анъаналари учун курашадиган "Миллий тикланиш" Ўзбек тили кунига сунъий интеллект ёрдамида ролик тайёрлабди. Йилдан йилга бир ҳил шаблонда бўладиган табрикномалардан воз кечилаётгани қандай яхши-я!

Барчани ўзбек тили байрами билан. Тил учун фойдали ишлар қилишда давом этайлик.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Саҳрои Кабирда топилган ноёб метеорит: Ер ҳаётининг келиб чиқиши ҳақида янги сирлар очиляптими?

Сўнгги вақтларда коинотнинг чуқур сирларини очишга қаратилган ҳайратланарли илмий кашфиётлар қаторига яна бири қўшилди. Шу йил сентябрда Саҳрои Кабир чўлида ноёб метеорит топилди. Бу космик тошнинг ёши 4,6 млрд йилга тенг деб баҳоланяпти. Бу эса уни Қуёш тизими ҳали шаклланмаган даврларнинг қолдиқларидан бири, деган хулосага олиб келади. Метеорит таркиби ўта қадимий ва камёб бўлиб, бу олимлар учун жуда катта аҳамиятга эга. Чунки у нафақат Ернинг илк ривожланиш даври, балки Қуёш тизими шаклланиши билан боғлиқ жараёнлар ҳақида ҳам қимматли маълумотлар бериши мумкин.

Метеоритни Саҳрои Кабирнинг жанубида жойлашган ҳудуддан, Марокаш чегарасида маҳаллий геолог ва коинотшунослар гуруҳи аниқлабди. Бу ҳудуд олимлар томонидан узоқ йиллар давомида кузатиб борилган, чунки Саҳрои Кабир метеоритлар топилиши эҳтимоли юқори бўлган жойлар қаторига киради. Чўлнинг қуруқ ва тозалиги космик тошларнинг ер юзида сақланиши учун идеал шароит яратади, бу эса уларнинг дастлабки ҳолати деярли ўзгармаган ҳолда сақланиб қолишига сабаб бўлади.

Метеорит сентябрь ойида топилган, лекин у ҳақидаги батафсил маълумот ва тадқиқот натижалари кейинчалик, октябрда эълон қилинди. Метеорит топилгандан кейин дарҳол лабораторияга олиб борилиб, чуқур таҳлиллар бошланди.

Бу метеоритнинг энг ҳайратланарли жиҳати унинг ёши — 4,6 млрд йил-а! Биламизки, Қуёш системаси тахминан 4,5 млрд йил олдин шаклланган, демак, бу метеорит Қуёш тизими шаклланишидан ҳам аввалги материаллардан ташкил топган. Унинг таркиби ва тузилиши, айниқса, Ер, бошқа сайёралар ва Қуёш тизимининг шаклланишида қандай жараёнлар юз бергани ҳақида мисли кўрилмаган маълумотларни тақдим эта олади.

Метеоритни ўрганиш орқали олимлар Қуёш тизимининг бошланиши ва унинг қандай шакллангани ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлиши мумкин. Метеоритнинг кимёвий таркиби ҳали ер юзида учрамаган элементлар ва изотоплар ҳақида маълумотлар бера олади. Шунингдек, у ерда ҳаётнинг пайдо бўлиши учун зарур бўлган молекулаларнинг илк босқичда қандай шакллангани ҳақида янги билимларни очиб бериши мумкин.

Метеоритларнинг бошқа бир муҳим жиҳати шундаки, улар коинотнинг турли бурчакларидан Ерга етиб келади. Улар Қуёш тизими ва коинотда юз берадиган ҳодисалар ҳақида маълумот тўплаш имконини беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Microsoft Copilot сунъий интеллект ёрдамчиси Windows’га киритилди

Яқинда Microsoft сунъий интеллект асосидаги Copilot ёрдамчисини Windows операцион тизимининг ажралмас қисмига айлантиришини эълон қилди. Бу янги технология фойдаланувчиларга кундалик вазифаларни осонлаштириш учун яратилган. Copilot нафақат Microsoft Office дастурларида, балки бутун Windows тизимида ҳам ишлайди ва кўплаб жараёнларни автоматлаштиради.

Масалан, Copilot ёрдамида матнни таҳрир қилиш, маълумотларни таҳлил қилиш ёки ҳаттоки электрон почта ёзиш каби вазифаларни сунъий интеллект билан биргаликда тез ва самарали бажариш мумкин. Microsoft’нинг айтишича, Copilot тезкор ёрдам беришдан ташқари, фойдаланувчиларнинг иши давомида янги ечимлар таклиф этиб, уларнинг иш унумдорлигини оширади.

Бу ютуқ сунъий интеллектнинг кундалик ҳаётимизга қанчалик чуқур кириб бораётганидан дарак беради. Copilot билан ишлаш нафақат фойдаланувчилар учун қулайлик, балки иш жараёнларини соддалаштириш ва тезлаштириш имкониятини ҳам беради. Microsoft бу янгиликни 2025 йилнинг бошларида оммавий фойдаланишга киритишни режалаштирмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кеча “Матонат” фильмининг премьераси бўлди. Бугун 18-00 да Youtube премьераси режалаштирилган.

Ушбу ҳужжатли фильм ҳаётнинг қақшатқич зарбаси остида ҳам синмаган кучли аёл ҳақида.🤘

Деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси икки йил олдин бошланган, сўнгги олти ой давомидаги унинг ҳаёти босқичма-босқич суратга олиб борилган. Реал воқеаларга асосланган фильмда матонати ва сабри, турмуш ўртоғи ва яқинларининг суянчи ва таянчи, қўллаб-қувватлови, ҳаётидаги саховатпеша, яхши инсонларнинг кўмаги ила бахтсиз ҳодиса туфайли орттирилган ногиронлигига қарамай ўз ҳаёти ҳамда тадбиркорлигини йўлга қўйган 40 ёшли аёл, 3 фарзанднинг онаси Дилором Юлдашевани тақдири акс этган. Ҳаётидаги қийинчиликларга қарамай жамиятда ўз ўрнини топиб, ўз тақдири мисолида ўзи каби вазиятга тушиб қолган кўплаб хотин-қизларга ишонч ва умид бағишлаяпти, мотиватор бўла оляпти.

Имкон” ижтимоий-ҳуқуқий лойиҳаси доирасида Адлия вазирлиги, ҳомийлар, ННТлар билан ҳамкорликда олти ой давомида олиб борилган ижтимоий экспримент муваффақиятли якунланди — бугун бу йўлни сиз ҳам кўриб баҳо беришингиз мумкин.

Фильмда бир эмас бир неча қаҳрамонлар бор — эр, она, овсин, маҳалла-кўй. Улар кеча кинозалга йиғилганларнинг барчасини таъсирлантиришди. Сиз ҳам бу фильмни албатта кўринг!

Юқоридаги тизер, фильмни тўлиқ 18:00 да шу ҳавола орқали кўриш мумкин. https://youtu.be/oTCyEmyI1jo

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel