nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Bellissimo Pizza буюртмаларни 35 дақиқада етказиб бераркан. Агар шу вақт ичида етказиб беролмаса, бепул пицца учун ваучер бервораркан. Ана бўмаса!

Нима қиса, бемалол хоҳлаган пайтингизда буюртма қилорасиз, агар мободо кеч обкелишса, пицца текинга тушади. Бу дегани, любой пайт плюсдасиз.

Читать полностью…

Alimoff

❗️Ижтимоий тармоқларда «Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетди» сарлавҳаси остида хабар тарқалмоқда

Аввалам айтганимдай, вазир лавозимидан кетгани йўқ. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳам Маданият вазирининг лавозимдан кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Унга кўра, «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг лавозимидан кетганлиги ва депутатликни танлаганлиги тўғрисида ёритилган хабар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Шу тезда хайпга берилиб, текширмай хабар тарқатаётган ОАВлар этикага риоя қилиб раддиями там узрми эълон қипқўйишса бўларди. Биз биринчи чиқарволдик энди барибир бу ростми ёлғонми деб ўтирмасдан😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Агарда хайрия вақфи бўлмаганида эди, мусулмон жамияти на омон қолган на яшаган бўлар эди. Дарҳақиқат, хайрий вақф таълим тизими, йўллар ва кўприклар қурилиши, мадрасалардаги таълим тизимига катта таъсир кўрсатган.

Битта шарқ алломаси айтган экан, ман вақф қилинган бешикда катта бўлдим, кейин вақф қилинган мактабда ўқидим, кейин вақф қилинган мадрасаларда таҳсил олдим, кейин вақф қилинган мадрасада ўқидим, кейин вақф қилинган тобутга қўйилдим.

ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Читать полностью…

Alimoff

Францияда ишдан чарчаганлар фермерлик билан стрессни енгар экан

Францияда янги, бироз ноодатий ҳаракат кенг тарқаляпти — «овчилар ва тўпловчилар» деб аталган бу янги йўналишда ишдан чарчаган ходимлар фермерчилик билан шуғулланиш орқали стрессни енгиш йўлини топишяпти. Тадқиқотларга кўра, Францияда пандемиядан кейин масофадан ишлаш кенг тарқалди, лекин Zoom йиғилишлари ва узоқ вақти фақат электрон ҳужжатларга қараб ўтиши кўпчиликка маънавий бўшлиқ ва руҳий чарчоқ келтириб чиқарди.

Бу янги ҳаракатда иштирок этувчи ходимлар дам олиш кунларида ёки иш вақтидан ташқари кунларида фермаларда ишлаб, ерга эътибор қаратиш орқали ўзларига керак бўлган ҳаёт мазмунини топишяпти. Мисол учун, Сорбонна университети профессори иш ҳафтасининг 3 кунида талабаларга лекция ўқиса, қолган кунларини ерни кавлаб, салат барги етиштириш билан ўтказади. Бу орқали у ўз ҳаётига уйғунлик ва маънода бир янгилик киритганини айтиб ўтибди.

Францияда бу ҳаракат нафақат янги ўзига хос бир маданият, балки меҳнат муносабатлари ва дам олишнинг муҳимлигини қайта баҳолаш бўйича янгича ёндашув сифатида ҳам қабул қилиняпти. Ер билан ишлаш орқали инсон ўз мувозанатини топиши, ҳаётдаги ҳақиқий манзил ва ҳаёт мазмунини қайта ҳис қилиши мумкинлиги таъкидланяпти.

Бу ҳаракат бизда аллақачон бўлган-ку, пахта теримига чиқардик бир пайтлар😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сайлов бўйича шахсий фикрлар

Бу йилги сайлов янгича ёндашувлар ва сиёсий технологияларга бой бўлди. Кўчаларга номзодлар плакатлари илиб қўйилди, ҳаттоки газон устидаги агитациялар, жонли эфирдаги дебатлар, ҳамма ҳам тушуниши қийин бўлган пропорционал тартибнинг киритилиши.

Янги нарсани қабул қилиш, унга кўникиш осон эмас, айниқса биринчи қадамлар қилинганда, одамлар дарров танқид қилишга ўч бўлади. Масалан, кўчадаги плакатлар ҳам ҳайдовчиларга ҳалақит қилиши (ҳуддики шаҳарларда бетартиб ўрнатиб ташланган баннерлар ва реклама конструкциялари ҳалақит қилмаётгандек), айниқса нега газондан фойдаланилиб уни пайҳон қилишмоқда деганлар ҳам бўлди😁 (аслида бизда газонларга оёқ босиш бўйича фобия бордек, газонда юриш мумкин эмас, унга фақат қараш мумкин Ўзбекистонда, лекин ҳамма давлатларда одамлар газонда ётволиб дам олади, пикник қилади).

Партия рўйхатларига киритилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари бўйича ҳам муҳокамалар авж олди, ахир амалдорни муғокама қилиш жуда завқли, бу ҳамма давлатда шундай.

Айниқса мана шу янгилик, яъни партия рўйхатига кириб, кейинчалик эса депутат бўлмаслик, кўпчиликни ўйлантиряпти, битта ОАВ ҳатто худдики улар сайловчиларни алдади дегандек нопрофессионал гапни гапирибди. Бу ҳам ўша янги биздаги сиёсий технологияларга кўника олмаслик ва жаҳондаги сиёсий ёндашувларни охиригача таҳлил қилмагандан келиб чиқади, чунки аслида бу нормал қабул қилиниши керак бўлган ҳолатдир.

Масалан, Буюк Британияда жуда қизиқ (Вестминистр тизими), у ерда ҳукмрон партия депутатлари бир вақтнинг ўзида вазир ҳам бўлиши мумкин, ижро билан қонун чиқарувчи орган аралашиб кетган парламент модели. Шундай экан, биз ҳам янгича ёндашувларга кўникишимиз керак,уларни тўғри таҳлил қилиб боришимиз керак. Ҳар қадамда хайп қилавериш – буям тўғриси анча жонга тегди.

Олдимизда парламентда янги қўмита раисларини сайлаш турибди, у ерда ҳам партиявий ёндашув бўлади, қўмита раиси портфеллари партиялар олган ўринга қараб музокара қилишади, вазир портфеллари ҳам шундай бўлса ажаб эмас. Кузатамиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Minecraft ва GTA мияни ривожлантирадими?

Савол, сўзсиз, жуда муҳим: компьютер ўйинлари инсон миясига қандай таъсир қилади? Яқинда Канададаги олимлар ўтказган тадқиқотлар шундай натижаларни аниқлади: одамларнинг 5 ёки ундан ортиқ соатни ўйин ўйнаб ўтказиши уларнинг когнитив функцияларини 13,7 йилга ёшартириши мумкин.

Тадқиқотларда Minecraft ва GTA каби ўйинларни ўйнаган инсонлар визуал эътиборни, реакция тезлигини ва муаммоларни ҳал қилиш қобилиятларини яхшилаши аниқ ракамлар билан исботланган. Бу натижаларга кўра, ўйинлар кутилгани каби фақат зарарли эмас, балки бошқа фойдали таъсирларга ҳам эга. Ўйинлар одамларда дофамин ишлаб чиқарилишини стимуллаштириб, мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.

Бундан ташқари, олимларга кўра, ўйин ўйнаш таъсири ЖССТ тавсия қилган жисмоний фаолиятдан ҳам яхшироқ экан. Бошқача айтганда, компьютер ўйинлари нафақат кўнгилхушлик, балки мияни ривожлантириш учун ҳам фойдали.

Аянг: Машнақекан деб кампитр тагига ётволишма😡

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Кепқолинг, опқолинг, “прозрачний” курткаларимиз бор!

Япониялик олимлар инновацион технологияга асосланган шаффоф куртка яратишди. Бу куртка махсус матодан тикилган бўлиб, инфрақизил нурларни ўзига қабул қилиб, уларни иссиқликка айлантиради. Бу жараён орқали куртканинг ичидаги ҳароратни ўртача 19,4℃ га кўтариш мумкин. Яъни бу куртка ҳатто изғирин совуқларда ҳам одамни иссиқ тутиши мумкин.

Шаффофлик ва енгиллик унинг энг аҳамиятли жиҳатларидан бири. Инновацион мато туфайли куртка нафақат иссиқликни ушлаб туради, балки инсон танасининг ҳаракатларига жуда мос келади. Бу эса уни кундалик фойдаланиш учун жуда қулайлаштиради. Таҳлилчилар бу куртка спорт билан шуғулланадиганлар, юришни яхши кўрадиганлар ёки қишнинг қаттиқ совуқлари шароитида кўчада кўпроқ вақт ўтказадиган одамлар учун айни муддао бўлишини таъкидлаяпти.

Технологиянинг яна бир афзаллиги шундаки, у ҳеч қандай ташқи кучланиш ёки батарейкага муҳтож эмас. Махсус мато инфрақизил нурларни тўғридан тўғри иссиқликка айлантиради, шунинг учун у барқарор ва энергия тежовчи ҳисобланади.

Япониялик олимлар бу курткани ишлаб чиқаришдан асосий мақсад сифатида инсонларнинг қишда қўшимча қувват сарфлашига зарурат қолдирмаслик, иссиқлик сақловчи табиий механизм яратиш эканини таъкидлашган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Рамзан Қодиров чечен қўмондонларига Украина Қуролли Кучлари аскарларини асирга олмасликни буюрди

Бугун Чеченистонннинг Гудермес районидаги бинога Украинанинг учувчисиз учиш аппарати ҳужум қилганди. Бу Чеченистон ҳудудидаги биринчи УУА ҳужуми.

Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодировнинг айтишича, учувчисиз учиш аппарати Россия махсус кучлари университети ҳудудидаги бўш турган бинога зарба берган. Ҳужумдан сўнг бино томи аланга олган. Ҳалок бўлганлар ва жабрлананлар йўқ.

Ушбу ҳужумга изоҳ берар экан, Чеченистон раҳбари "яқин келажакда душманларга улар ҳатто тушларида ҳам кўрмаган жавоб кўрсатилишини" айтди:

Жавоб чоралари албатта кўрилади - чечен ўзиникини доимо уйига қайтаради. Улар бизни тишлаб олишди, биз уларни йўқ қиламиз. Яқин келажакда шундай қасос оламизки, улар буни ҳатто тушларида ҳам кўришмаган. Биз билан ҳазиллашишга йўл қўймаймиз. Мен бугун олдинги сафдаги барча қўмондонларга асир олмасликни, йўқ қилишни ва курашни 100 фоизга кучайтиришни буюрдим.

— деган Қодиров

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аюб Шаҳобиддинов оҳирги марта қачон кино олди? Умид Хамдам қачон кино олди? Кино фақат ёш режиссёрлар учун ўлмаган, ўзбек киноси барча режиссёрлар учун ўлган

Қўштирноқ подкастда ёш режиссёрлар билан суҳбат бўлганди. Кўринглар, жуда қизиқ бўлган.

🔗https://youtu.be/H1TUoDFH5V0?si=kSZVey_mcLTxuNS_

Читать полностью…

Alimoff

🤔Хориж фильм ва сериалларни ўзбекча субтитрлар билан томоша қилишни ҳеч хоҳлаганмисиз? Енди бу имкониятни "iTV" билан амалга оширишингиз мумкин!

Ўзбекистонда биринчи стриминг платформаси "iTV", сунъий интеллект ёрдамида ўзбек тилига субтитрларни ўгириш учун махсус лойиҳани ишга туширди.

Бу лойиҳа ўзбек тилидаги контентни янада кенгайтиришга қаратилган.

Енди томошабинлар севимли филм ва сериалларини асл тилида кўришлари ва шу билан бирга сунъий интеллект орқали таржима қилинган ўзбекча субтитрлар билан контент атмосферасига тўлиқ шўнғишлари мумкин.

🍿Сиз ҳам ўзбекча субтитрлари мавжуд филм ва сериалларни томоша қилишни истасангиз, уларни шу ерда топишингиз мумкин.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

Ўлимдан кейин қайта тирилиш мумкинми?

Хитойлик олимлар томонидан ўтказилган сўнгги тадқиқотларда ўлимдан кейинги ҳаётга умид пайдо бўлгани айтиляпти. Улар чўчқа миясини ўлимдан 50 дақиқа ўтгач қайта ишга туширишга муваффақ бўлди.

Тиббиётда одамнинг юраги тўхтаб қолганида уни қайта тирилтириш учун 5-8 дақиқа вақт борлиги маълум, аммо хитойлик тадқиқотчиларнинг бу усули мия фаолиятини қайта ишга тушириш учун қўшимча вақтни ютишга имкон беряпти.

Бу муваффақиятга қон айланишини жонлантириш ва махсус биотехнологиялар ёрдамида эришилган бўлиб, тадқиқотчилар жигардан фойдаланиш орқали қон айланишини тиклаб, мия фаолиятини қайта ишга туширишга муваффақ бўлишди.

Ҳозирда бу тажрибалар фақат лаборатория шароитида ўтказиляпти, лекин келажакда тиббиётда одамларни ҳам ўлимдан сўнг қайта тирилтириш имкониятини очиши мумкинлиги кўзда тутиляпти. Тадқиқот ўлим ва ҳаёт ўртасидаги чегараларни қайта кўриб чиқишга туртки бериши шубҳасиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳизбуллоҳнинг янги бош котиби этиб Насруллоҳнинг ўринбосари Наим Қосим тайинланди.

70 ёшли Қосим ташкилотнинг асосчилари ва ғоявий мафкурасининг ижодкорларидан бири ҳисобланади. Бироқ, айтишларича унинг сўнги йиллардаги асосий фаолияти таълим ва маданият соҳасига қаратилган бўлган.

Ҳизбуллоҳнинг янги бош котиби Наим Қосим Ливаннинг жанубидаги Кфар Қила қишлоғида туғилган бўлиб, 1992 йилдан бери "Ҳизбуллоҳ" бош котибининг ўринбосари лавозимини эгаллаб келмоқда.

У оммавий ахборот воситаларига тез-тез интервьюлар бериб, ташкилотнинг "оммавий қиёфаси" сифатида танилган. 2004 йилда у Ҳизбуллоҳ ҳақида "Ҳизбуллоҳ: Ички тарих" номли китоб ёзган ва бу асар бир неча тилларга таржима қилинган. Шу пайтгача ҳеч ким Қосимни Насруллоҳнинг вориси деб ҳисобламаган эди, бироқ, чамаси, раҳбарликка бошқа ҳеч ким қолмаган.

Насруллоҳ йўқ қилинганидан сўнг Сафий ад-Дин унинг вориси сифатида белгиланган эди, аммо ўтган ҳафта ЦАҲАЛ унинг Даҳияга қилинган ҳужум натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди. Исроил армиясининг маълумотларига кўра, октябрь ойи бошида амалга оширилган ҳужум Ҳизбуллоҳ разведка бошқармасининг бош қароргоҳига қаратилган эди. Бундан ташқари, штаб-квартирада ташкилотнинг разведка бошқармасига мансуб 25 дан ортиқ аъзоси бўлган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистондаги Парламент сайловларида илк бор аралаш сайлов тизими қўлланилди

Мана, узоқ кутилган ва шов-шувларга сабаб бўлган сайловимизни ҳам эсон-омон юқори натижалар билан ўтказиб олдик. Нега шов-шувларга сабаб бўлди деяпман, чунки бу йилги сайловда мамлакатимиз тарихида биринчи марта аралаш сайлов тизими синовдан муваффақиятли ўтди.

Бу билан ҳаммани, айниқса Марказий сайлов комиссиясини табриклайман, яхши ишлашди😎 Тўғри, айрим ҳудудларда куннинг биринчи ярмида вақти вақти билан Сайлов жараёнларини бошқариш ахборот тизимида қисқа муддат техник узилишлар кузатилган.

Лекин бу участка сайлов комиссияларининг фаолиятига ёки сайловчиларнинг овоз беришига ҳеч қандай таъсир кўрсатмабди. Айтишларича, овоз бериш жараёнлари ахборот тизимига боғлиқ эмас.

Шунақа муаммолар Рақамли технологиялар вазирлиги мутахассислари томонидан тезкорлик билан бартараф этилибди. Вазирликка ҳам маладес.

Хуллас, муваффақиятли якун билан, ўртоқлар🥳

#saylov24

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Британия интернет тармоқлари Call of Duty’нинг янги қисми туфайли катта юкламаларга дуч келиши мумкин

Ўтган жума куни машҳур Call of Duty ўйинининг навбатдаги қисми чиқарилиши туфайли Британияда интернет тармоғига бўлган талаб кескин ўсиши айтилди. Интернет-провайдерлар бу каби оммавий ўйинлар чиқарилганда трафик 15-30% гача ўсишини қайд этган бўлса, Call of Duty каби юқори талабга эга ўйинларнинг чиқиши бу кўрсаткични 30% ва ундан ҳам юқорига олиб чиқиши мумкинлигини таъкидлаяпти.

Провайдерларнинг хабар беришича, интернет тармоғидаги юкламалар айрим абонентлар учун тезлик пасайиши ёки катта кечикишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, кўплаб фойдаланувчилар ўйинни бир вақтда юклашга ҳаракат қилгани сабабли юкламалар янада ортяпти.

Бу ҳолатда интернет провайдерлари абонентларга тезлик пастлашуви ва кечикишлар олдини олиш учун тариф режаларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилади. Айримлар учун тезликни ошириш имконияти бўлган вариантларга ўтиш энг мақбул ечим бўлиши мумкин.

Call of Duty’нинг янги қисми чиқиши ва унинг интернет тармоғига таъсири Британияда интернет хизматлари қанчалик катта юкламаларга бардош бера олиши масаласини яна бир бор кўрсатяпти. Ҳозирда аҳоли ўйиннинг чиқарилиш кунидаги интернет хизматларини диққат билан кузатиб боряпти.

Бизда эса муаммо йўқ, ўзим ўйнаяпман эккундан бери Black Ops 6 ни😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳиндистонлик миллиардер ўзининг севимли ити, уй бошқарувчиси ва ошпазига 100 миллион доллардан ортиқ бойлик қолдирди

Ҳиндистонлик тадбиркор Ратан Тата 86 ёшида Мумбайда вафот этди. Унинг ўлимидан сўнг, бойлигининг катта қисми севимли немис овчаркаси Титога, шунингдек, унинг уй бошқарувчиси Конар Суббиах ҳамда ошпази Ражан Шоуга мерос бўлиб ўтиши маълум бўлди.

Васиятномада, шунингдек, Титонинг парваришига "чексиз ғамхўрлик кўрсатилиши" кераклиги ҳам кўрсатилган. Бутун умри давомида миллиардер ҳайвонларга бўлган муҳаббати билан танилган эди. У уйланмаган ва фарзандлари ҳам йўқ эди.

Ратан Тата ўз фаолиятини 1967 йилда TISCO оилавий корхонасида бошлаган, ҳозирда у Тата номи билан танилган. 1991 йилдан бошлаб Ратан Тата империяни бошқаришни бошлайди - бу йиллар давомида туз ва пўлат ишлаб чиқариш билан шуғулланган корхона 100 дан ортиқ компанияни бирлаштирган гуруҳга айланади.

Ит вафо... Ие нималар деяпман ўзи😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Янги иш маданиятини шакллантираётган ёшлар қандай қоидаларни бузмоқда?

Бугунги иш бозорида ёшлар, яъни зумерлар (1997–2012 йиллар орасида туғилган авлод) ишлаш тарзи ва талаблари билан ўзгача бир йўналиш яратяпти. Австралиядаги машҳур брендлардан бирининг раҳбари бу авлодни янгича қарашлари учун юқори баҳолаб, уларнинг маҳсулдорлиги ва келажакка бўлган ўзига хос интилишларини таъкидлади. Зумерлар нафақат вазифаларни бажариш, балки ишдан маъно топишни ҳам хоҳлашади. Улар ўзига хос қадриятларни йўқотмасдан, ҳамкорликда ишлаш, ривожланиш ва иш жойидаги эркинликка катта аҳамият беради.

Ёшлар иш берувчидан фақат пул ёки вазифа эмас, балки индивидуал ўсиш имкониятлари, тезкор ривожланиш ва доимий, конструктив фикр-мулоҳаза талаб қилади. Мослашувчан иш шароити, масофадан туриб ишлаш улар учун одатий ҳолга айланган бўлиб, муваффақиятнинг энг асосий қоидасига айланиб бормоқда. Шу билан бирга, улар учун компаниядаги иерархия ёки мақомнинг аҳамияти жуда кам; муҳим жиҳати – реал қадрият ва маънога эга бўлган иш муҳити. Бу ёшлар иш муҳитида нима кам бўлса, шунча тез ва ошкора фикр билдиради ва улар ўз ишларидан маъно топмасалар, компанияни тарк этишдан қўрқмайдилар.

Албатта, зумерлар ҳар доим осон ҳамкор эмас. Уларнинг қатъий талаблари ва иш шароитига бўлган юксак интилишлари баъзида компаниялар учун янги қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин. Улар учун иш жойидаги маъно ва қадриятлар устувор аҳамиятга эга бўлиб, ривожланиш ва инновацияни талаб қилади. Айни пайтда айнан зумерлар жамоани статик ҳолатдан олиб чиқиб, янги ғояларни олиб келади ва компаниянинг ўсишига туртки беради. Улар ўзгача ижодий ва инновацион қарашлари билан компанияга янги қувват бағишлайди, бу эса компания ривожи учун алоҳида имкониятдир.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Telegram'нинг ўзбек сегментида ҳуқуқ, санъат, илм-фан, ижтимоий ҳаёт, бизнес ва бошқа соҳаларга ихтисослашган энг фаол блогерларнинг каналларини тавсия қиламан. Бу каналлардан янги билимлар, қизиқарли фактлар, чиройли таҳлиллар топасиз.

Барча блогерларнинг каналларини битта ҳаволага жойлаб қўйдик. Уни босиб, истаганингизга ёки бирдан ҳаммасига обуна бўлишингиз мумкин.

Telegram'да кўп вақт ўтказсангиз, бу вақтни унумли сарфлашга ва фойдали маълумотлар олишга ҳаракат қилинг. Ушбу каналлар сизга мана шундай маълумот манбалари бўлиб хизмат қилади.

👉 /channel/addlist/Ooa-0GJofrcxODgy

Читать полностью…

Alimoff

Қонунчилик палатаси сайлов натижаларига кўра қарийб 60 фоизга янгиланди

Ҳозиргина Марказий сайлов комиссияси сайловнинг якуний натижалари тасдиқланди. Қонунчилик палатасига сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланди.

Сайланган депутатларнинг 38 фоизини хотин-қизлар ташкил этган. Бу Ўзбекистон тарихида энг юқори кўрсаткич. Рекордни урдик...

Яна бир тема, депутатларнинг ҳаммаси олий маълумотли бўлиб, уларнинг 15 фоизи хорижий давлатларда таҳсил олган.

Депутатларнинг 35 фоизи илмий даражага эга. Бу эса ҳар 3 нафардан биттаси фан номзоди еки фан доктори дегани.

P.S: Озодбек Назарбеков ва Ҳилола Умарова лавозимини тарк этди деган хабарлар фейк бўлиб чиқди. Ҳавотир олманглар!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Исландия тўлиқ 4 кунлик иш ҳафтасига ўтди

Исландияда 4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш орқали эришилган натижалар бутун дунёда иш режимига бўлган ёндашувни ўзгартиряпти. Бу мамлакатда 2015—2019 йиллар оралиғида ўтказилган кенг миқёсли тадқиқотлар 4 кунлик иш ҳафтаси нафақат ходимлар саломатлиги ва бахтиёрлиги, балки умумий иш самарадорлигини ҳам оширишини кўрсатди. Бугунги кунда мамлакат аҳолисининг 51 фоизи шу форматда фаолият юритяпти ва бу уларнинг турмуш сифатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатяпти.

4 кунлик иш ҳафтасига ўтиш фақатгина Исландияда эмас, балки бошқа кўплаб давлатларда ҳам синовдан ўтказилган. Мисол учун, Испанияда ҳам ҳукумат ушбу ғояни қўллаб-қувватлаб, 2021 йилда тўрт кунлик иш ҳафтаси бўйича пилот лойиҳани йўлга қўйди. Бу дастур орқали ходимларга маошлари сақланиб, 4 кунлик иш графиги жорий қилинди.

Лойиҳага кўра, иш вақтларининг қисқариши ижобий натижаларга олиб келган ва бу формат ишчиларнинг саломатлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатган. Шу билан бирга, Испаниянинг бир қатор компаниялари иш самарадорлигини ошириш учун ушбу режани қўллаяпти.

Японияда ҳам иш режимига нисбатан ўзгаришлар киритиляпти. Бу мамлакатда Google каби йирик компаниялар ходимларининг бахтиёрлигига эътибор қаратишяпти. Microsoft Япония эса 2019 йилда тўрт кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказиб, ходимлар самарадорлигида 40 фоизгача ошиш кузатди. Бу натижа Япония каби иш вақти узун бўлган давлатларда 4 кунлик иш ҳафтаси ҳақида жиддий ўйлаш зарурлигини кўрсатади.

Буюк Британияда эса бир қатор йирик компаниялар ўз ходимлари учун 4 кунлик иш ҳафтаси тажрибасини жорий қиляпти. Тадқиқотлар Британияда ҳам шунга ўхшаш натижаларни кўрсатяптм: ишчиларнинг саломатлиги яхшиланган, стресс даражаси пасайган, иш самарадорлиги эса аксинча ошган.

Бу форматни амалга ошириш, албатта, ўзига хос муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, масалан, юқори даражадаги хизмат талаб қилинадиган соҳаларда иш вақтини қисқартириш баъзи логистик муаммоларни келтириши мумкин. Шунга қарамай, кўплаб давлатлар 4 кунлик иш ҳафтасига ўтишни қўллаб-қувватламоқда ва бу жараён ижтимоий ва иқтисодий ўсишга туртки бўлаётганини кўрсатмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Хозир тушунтириб бераман

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда партия рўйхатига вазирлар ва юқори лавозимли амалдорлар номзоди қўйилгани муҳокама қилиняпти. “Вазирлар депутат бўладими ёки лавозимида қоладими?” деган саволларга жавоб топилмагани айримларга муаммодек кўриниб, шов-шувларга олиб келди.

Биринчи навбатда, сайлов натижалари расмий эълон қилинган бўлса-да, Марказий сайлов комиссиясининг қарорисиз ҳеч қайси номзодни “депутат бўлди” деб ҳисоблаб бўлмайди.

Иккинчидан, агар тегишли қарор чиқарилса ҳам, партия рўйхати орқали сайланган вазир ёки бошқа амалдорга қонунан депутатлик мандатини қабул қилиш ёки ундан воз кечиш ҳуқуқи берилган. Демак, улар ўз лавозимида қолиш ёки парламентда ишлашни танлаш эркинлигига эга.

Учинчидан, бу одатий ҳолат! Бундай сиёсий технология ривожланган мамлакатларда ҳам кенг қўлланади. Масалан, Япония, Чехия ёки Россияда ҳам партиялар катта нуфузли шахсларни рўйхатга киритиб, партия обрўсини кўтаришга ва сайловчилар ишончини қозонишга ҳаракат қилишади.

Ва тўртинчидан, вазир мандатдан воз кечса ҳам, давлат ва жамият ишларидан четда қолмайди. Бу ерда ҳайратланарли нарса йўқ. Жамиятдаги бундай янгиликларни баъзилар тушунишга қийналаётган бўлиши мумкин, лекин ҳолат ўз-ўзидан шовқин кўтаришга арзимайди. Изи.

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Shark Rage" ўйини қизғин жанглар ва ҳаяжонли саргузаштлар билан тўла. Ўйинчилар кучли акулалар ролида бўлиб, сув остида рақибларни овлаш ва ҳаётни сақлаб қолиш учун курашади. Ўйин динамик механикаси ва жозибали графикалари билан ажралиб туради, бу эса ҳар бир жангни унутилмас қилади. Shark Rage, акулаларнинг кучини ҳис қилиш ва тўқнашувларда қатнашиш имкониятини беради!

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/9xkTe755YFY

Читать полностью…

Alimoff

"Анвар Пошо: Озодлик курашчиси ёки баҳсли қаҳрамон?"

Тарих саҳифаларида ҳамон баҳс-мунозараларга сабаб бўладиган Анвар Пошо ким эди? Унинг Туркистондаги фаолияти ва орзулари нимадан иборат эди? Бу видеода сиз Анвар Пошонинг жасорати, мағлубиятлари ва озодлик йўлидаги фидойиликларига гувоҳ бўласиз. Тарихий далиллар, қизиқарли фактлар ва янги қарашлар – барчаси бир кўрсатувда!

Томоша қилинг, баҳсларда иштирок этинг ва ўзингиз учун хулоса чиқаринг!

📢 Ҳозироқ YouTube-каналда!

🎥 https://youtu.be/hDq8DmlBlPY

Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡

Читать полностью…

Alimoff

Сиёсий партиялар ўртасидаги дебатлар халқаро кузатувчилар томонидан ижобий баҳоланди

Бу йилги сайловолди кампаниясида ташкил этилган дебатлар нафақат партиялар ўртасидаги рақобат муҳитини яратди, балки мамлакатимиз сиёсий ҳаётида янги маданият шаклланаётганини ҳам яхшигина кўрсатди. Биринчи марта ташкил этилган 20 дан ортиқ дебатлар жонли мулоқот бўлибгина қолмай, сайловчилар учун чинакамига очиқ майдон ҳам бўла олди. Қорақалпоғистондан тортиб Тошкентгача бўлган ҳудудларда ўтказилган дебатлар ҳар бир сайловчига партияларнинг ғояларини яқиндан билиш имкониятини берди деб ўйлайман.

ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси ҳам дебатларни ижобий баҳолаб, бунда 5 та хусусий телеканал ҳамкорлигида ташкил этилган ҳафталик тўғридан тўғри эфирларни алоҳида эътироф этди. Бу эфирлар орқали номзодлар ўз дастурларини оммага етказиш, уларни очиқ муҳокама қилиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, дебатларда имо-ишора тилидан фойдаланилгани ҳам демократиянинг инклюзивлик принципларига риоя қилинаётганини кўрсатди.

Яна бир эътиборли жиҳат, бу йилги дебатларда хотин-қизларимизнинг ҳам фаоллиги алоҳида яққол намоён бўлди. Деярли ҳар бир дебатда аёллар сўзга чиқди, ҳатто айрим дебатлар фақатгина аёл спикерлар иштирокида ўтди. Бу Ўзбекистонда аёлларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирок этаётганини яққол кўрсатиб турибди.

Қолаверса, Kun.uz’да биринчи марта онлайн дебат платформаси яратилгани ҳам жуда муҳим янгилик бўлди. Бу нафақат вақт ва масофа чекловларини енгиб ўтишга, балки кўпроқ инсонларнинг иштирокини таъминлашга хизмат қилди.

Шу йилги дебатларга нисбатан халқаро кузатувчилар ҳам яхши реакция берди. Бу эса Ўзбекистонда демократик ислоҳотларнинг ҳақиқий ҳаётга кўчаётганини ва жамиятдаги сиёсий рақобатнинг янги босқичга чиққанини исботлайди. Кўз тегмасин)

#sаylоv24
🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

P. Diddy 10 ёшли бола ва 17 ёшли ўсмирни зўрлашда ҳам айбланди. Бу ушбу рэпернинг шов-шувли иши бўйича янги даъволардир

Судга берилган сўнгги даъволарда даъвогарлар 2000 йилларнинг ўрталарида Шон Комбс томонидан жинсий зўравонликка учраганликларини таъкидламоқдалар.

Мурожаатчилардан бирининг айтишича, 2005 йилда у 10 ёшда бўлган. У ёш актёр бўлиб, қўшиқ айтишни яхши кўрарди. Ота-онаси билан Калифорния бўйлаб саёҳат қилиб, боланинг ижодини тарғиб қилиш учун мусиқа продюсерлари билан учрашишган.

Комбснинг студиясида тинглаш пайтида боланинг газли ичимлигига гиёҳванд модда қўшилган, шундан сўнг репер болани зўрлаган. Бола ҳушидан кетган ва ўзига келгач, Комбс агар у содир бўлган воқеа ҳақида кимгадир айтса, ота-онасини жазолаш билан таҳдид қилган.

Иккинчи суд ишидаги даъвогар 2008 йилда, 17 ёшида бўлганида, Комбс ва унинг қўриқчиси билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаганини айтди. У рэпер томонидан уюштирилган шоу кастингига қатнашгани келган бўлган.

Штат суди иккала даъвони ҳам қабул қилди, чунки Нью-Йорк штати қонунига кўра, жинсий зўравонлик қурбонлари иш бўйича муддат ўтганидан кейин ҳам судга мурожаат қилишлари мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дунёда ҳар дақиқада нимадир содир бўлади, аммо бу воқеаларнинг ҳаммаси ҳам сиз учун фойдали эмас. Шу нуқтаи назардан, Uz24.uz сайти формати менга анчайин қулай туюлади. У Ўзбекистон ва жаҳондаги энг долзарб ҳамда муҳокамаларга сабаб бўлган воқеа-ҳодисаларни саралаб, вақтимни тежайди. Кун давомида рўй берган воқеалар оқ ва қорага ажратилиб, дайжест шаклида берилиши эса сайтнинг ўзига хос фишкаси, деб ҳисоблайман.

Хуллас, ўзим каби, сизларга ҳам сифатли контент истеъмол қилишни ва текширилмаган, фейк хабар тарқатувчи телеграм-каналлардан узоқроқ юришни тавсия қиламан. Uz24.uz – форевер👌

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Компьютер бошқарувида янги инқилоб: Claude нейрон тармоғи яратилди

Янги Claude нейрон тармоғи компьютерни «қутидан чиқарибоқ» бошқариш қобилиятига эга бўлди. Бу технология, турли дастурларни бошқаришдан тортиб, интернетдаги бир хил ва давомли жараёнларни автоматлаштиришгача бўлган вазифаларни бажара олади.

Claude нейрон тармоғи курсорни бошқариш, турли хизматларга рўйхатдан ўтиш, маълумот излаш ва ҳатто Tinder’да сизга мос бўлган профилларни танлаб лайк босиш каби ишларда инсон ҳаракатларига муваффақиятли тақлид қилади. Ушбу нейронка, iPhone’ларни Mirroring функцияси орқали бошқаришни ҳам ўрганиб олган ва ҳатто CAPTCHA тизимларидан ўта олади.

Claude’ни юклаб олиб, ишлатиш учун: github.com/corbt/agent.exe. Бу дастур хавфсизликка оид саволларни четда қолдирганда жуда қўл келадиган восита эканини кўриш мумкин.

Энг қизиқарли томони — Claude инсон ҳаракатларини имитация қилишда муваффақиятли бўлгани учун, у интернетдаги кўплаб автоматлаштирилган жараёнларни оддий инсон каби бажаради. Ушбу восита, замонавий технологиялар ривожланишини ва нейрон тармоқлар кўрсатаётган имкониятларнинг келажагини яққол акс эттиради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

2025 йилдан Москва хорижий фуқаролар учун электрон гувоҳномаларни жорий этади

2025 йилдан бошлаб Москва шаҳрида хорижий фуқароларга тажриба тариқасида электрон гувоҳномалар берила бошланади. Бу гувоҳномалар орқали фуқаролар ҳақидаги барча долзарб маълумотлар акс этади. Москва мэри ушбу янгиликнинг жиноятларни очиш жараёнида янги босқичга чиқишга ёрдам беришини таъкидлаган.

Электрон гувоҳномалар фуқароларни идентификациялашда янада самарали ва тезкор ечим бўлиб хизмат қилади. Уларнинг ичига фуқаролар ҳақида шахсий маълумотлар, яшаш жойи, муаммолар ва бошқа муҳим фактлар киритилади. Бу, ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга жиноятларни тезда аниқлаш ва уларга қарши курашишда ёрдам беради.

Москва мэри, шунингдек, ушбу электрон гувоҳномалар ёрдамида шаҳарнинг хавфсизлигини ошириш, миграция жараёнларини соддалаштириш ва хорижий фуқаролар билан ўзаро муносабатларни яхшилаш мақсадида ушбу тажрибани амалга ошириш режалаштирилганини билдирган.

Бу янги тизим, Москва шаҳрида замонавий технологияларни қўллаш орқали шаҳар ҳаётинни яхшилаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадам сифатида қаралмоқда. Ҳозирда лойиҳани амалга ошириш бўйича тайёргарлик жараёнлари олиб борилмоқда ва 2025 йилда бу тизимни тўлиқ жорий этиш режалаштирилмоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қирғиз бродарларимиз мигрантлар ҳаёти ҳақида жуда таъсирли клип ишлашибди. Кўзга ёш келди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ўзбекистонда яна бир замонавий кутубхона барпо этилади

Ушбу маҳобатли мажмуа бир вақтнинг ўзида 300 га яқин китобхонга хизмат кўрсата олади. Кутубхона фондлари ўқув зали, электрон ўқув хонаси, олимлар хонаси ва семинар хонасини ўз ичига олиши режалаштирилган.

Кутубхона фондида ўзбек заминида етишиб чиққан аллома ва мутафаккирлар томонидан қолдирилган қадимий қўлёзмалар, тошбосма китоблар, тарихий далиллар ва археологик топилмалар сақланади.

Электрон кутубхона яратиш мақсадида барча нашрлар рақамлаштирилиб, автоматлаштирилган тизимга киритилади. Кутубхона серверининг 5 петабайт хотираси мавжуд бўлиб, бу ерда нодир ва инновацион нашрлар ҳам сақланади.

Бу маълумот ўтган ҳафта Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон халқаро маданий мерос ҳафталиги доирасида янгради. Ҳафталик доирасида 20 дан ортиқ давлатдан ташриф буюрган турли нуфузли ташкилотларнинг 100 дан ортиқ олимлари маъруза қилди.

Читать полностью…

Alimoff

Бош прокуратура фэйк хабар тарқатаётганларни огоҳлантирди

"Сўнгги кунларда Бош прокуратура томонидан тергов қилинаётган жиноят иши юзасидан ижтимоий тармоқлар орқали тасдиқланмаган ва асоссиз, шунингдек, ишончли расмий манбаларга таянилмаган маълумотлар кенг тарқатилмоқда.

Ҳолбуки, ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари давом этаётгани ҳақида хабар берилган. Тафсилотлар ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.

Қонунчиликда ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ҳамда масъулият аниқ белгиланган – буни, айниқса, фаол ва катта аудиторияга эга блогерлар, ижтимоий тармоқлардаги гуруҳ ва каналлар маъмурлари яхши ҳис этишлари лозим. Чунки жамиятда улар тарқатаётган ҳар қандай ахборотни ҳақиқат сифатида қабул қиладиганлар кўп.

Медиа вакиллари ҳам худди давлат органларидан талаб этилгани каби соҳага оид амалдаги қонунчилик меъёрларига риоя этишлари шарт эканлигини унутмаслиги керак.

Шунга кўра, жамоатчилик орасида турли нотўғри талқин ва тахминлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида, оммавий ахборот воситаларидан прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ёки тергов тадбирларини ёритишда фақат Бош прокуратура матбуот хизмати томонидан тақдим этилган расмий маълумотларга таяниш ва ҳавола келтиришни қатъий сўраб қоламиз.

Бош прокуратура аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ваҳима чиқаришга қаратилган материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш учун жиноий жавобгарлик мавжудлигини яна бир бор эслатади!" - дейилади хабарда.

Хуллас аккуратний ишланглар🙃

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel