nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

InnoWeek-2024да «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони эгалари аниқланади

Бу кўкрак нишони инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ҳамда амалиётга татбиқ этишда катта ҳисса қўшган иқтидорли ёшлар, олимлар, талабалар ва ташаббускор фуқароларни тақдирлашга қаратилган.

Танловнинг асосий мақсади инновацион фаолият билан шуғулланувчи инсонларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини муносиб эътироф этишдан иборат. Маълум қилинишича, ушбу танловда иштирок этиш учун мамлакат бўйлаб 100га яқин номзод ҳужжат топширган. Якуний баҳолаш натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар иштирокчи "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 786-сон қарорига мувофиқ таъсис этилган ушбу кўкрак нишони соҳиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баробари миқдорида пул мукофотига эга бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болани севиш бу унинг ҳаётига жиддийлик билан ниманидир олиб кириш!

Парда Подкастда аутизм ташхиси қўйилган фарзанд тарбиялаётган аёллар билан суҳбат бўлган. Оналар ўз тажрибалари, ҳиссиётлари ҳақида гапирган.

https://youtu.be/G4VMJ8Y7ydg?si=R5gUd4ZEYdu3m-hM

Читать полностью…

Alimoff

AVO bank кўзлаган дастлабки бизнес-мақсадларни тўлиқ бажариш билан бирга, кутилган натижалардан ҳам кўпроғига эришишда давом этмоқда. Банк таклиф этаётган маҳсулот ва хизматларга талаб кун сайин ошиб, фаолият бошлаганига бир йилдан оз муддат бўлган банкнинг AVO иловасини икки миллиондан зиёд ўзбекистонликлар смартфонларига юклаб олишди. Бу кўрсаткич, банкнинг рақамли ечимларига бўлган талабни тасдиқлайди. AVO platinum кредит картаси ва AVO тўлов стикери каби замонавий маҳсулотлар эса банкни мамлакат бозоридаги кундалик молиявий операцияларнинг ажралмас қисмига айлантирди.

Акциядорларнинг лойиҳа келажагига бўлган тўлиқ ишончи AVO bank ривожланишида асосий ролни ўйнамоқда. Бизнеснинг янада ривожланиши ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида банкнинг ягона акциядори — Руслан Адильбаев, банк устав капиталини ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Тез кунларда 100 миллиард сўмдан ортиқ суммага қўшимча капиталлаштириш бўйича барча расмийлаштириш ишларининг якунланиши кутилмоқда.

Марказий банк нормативларига асосан 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб банклар устав капиталининг минимал миқдори 500 миллиард сўмни ташкил қилади. Эслатиб ўтиш жоизки, 2024 йилнинг март ойида АVO bank 185 740 000 000 сўм қўшимча капитал киритиб, унинг устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошган эди.

Реклама

Читать полностью…

Alimoff

АҚШ нинг 47-президенти — Дональд Трамп

Трамп ўз тарафдорлари олдидаги нутқида ўзини АҚШнинг 47-президенти деб атади

Трамп президентлик пойгасидаги натижасини "АҚШ тарихида мисли кўрилмаган сиёсий ғалаба" деб таърифлади

У ўз бошқаруви АҚШ тарихида "ҳақиқий олтин давр" бўлишига ваъда берди.

Расман ҳали эълон қилинмаган бўлсада, уже ҳаммаси тушунарли бўлиб улгурди. Америка сёсатининг бульдозери ғалаба қозонди.

Энди ҳамма ўзини иши билан шуғулланорсин, тугади сайлов😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Илон Маск Трампни қўллаб-қувватлаб ёзган хабарлар жами 17,1 миллиард кўришларга эришган.

"Center for Countering Digital Hate" нотижорат ташкилотининг тадқиқотига кўра, бу АҚШдаги сайловолди кампаниясидаги барча оммавий ахборот воситаларининг натижаларига нисбатан ҳам тахминан икки баробар кўпдир.

Маскнинг ҳар бир пости ўртача 22 миллион марта кўрилган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

АҚШда президентлик сайловлари бошланди: Камала Харрис ва Дональд Трамп кураши қизғин тус олди

АҚШ бўйлаб миллионлаб сайловчилар президентлик сайловларида овоз беришни бошлади. Ҳозирда ҳар икки номзод, Камала Харрис ва Дональд Трамп, кампания фаолиятини сўнгги дақиқаларгача давом эттириб, ғалабага ишонч билдиряпти. Айниқса, муҳим ҳудудлар бўлган 7 штатда рақобат кескинлашган, бу эса натижани тахмин қилишни қийинлаштиряпти.

Биринчи штатлар овоз беришни Тошкент вақти билан соат 4:00 да якунлайди, охирги штатлар эса 11:00 да. Шундай экан, натижаларни бир неча кун кутиш мумкин, чунки ҳар икки номзоднинг кўрсаткичлари жуда яқин.

Бу сайловлар Америка учун нафақат ички сиёсат, балки ташқи сиёсатда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Трамп ғолиб бўлса, Украинани Россияга ҳудудий имтиёзлар беришга мажбур қилиши мумкин. Харрис эса Киевни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Шу билан бирга, сайловлар натижаси Конгресс таркибига ҳам таъсир қилиши мумкин, чунки Сенат ёки Палата вакилларини қайси партия назорат қилиши давлатнинг келгуси сиёсий йўналишини белгилайди.

Умуман олганда, сайловда гендер омилининг ҳам аҳамияти катта бўляпти: эркаклар кўпроқ Трампни қўллаб-қувватласа, аёллар Харрисни маъқул кўришяпти, айниқса, унинг аёл ҳуқуқлари ва аборт масаласидаги позицияси учун.

Ҳозирга келиб, 82 миллион америкалик ўз овозларини почта орқали ёки олдиндан бериб бўлган. Ҳар икки номзод сўнгги митингларини мухлислари олдида ўтказиб, муҳим нуқталарни кўтарди: Трамп иқтисод ва миграцияни асосий мавзулардан бири деб кўряпти, Харрис эса ёшлар ва аёлларнинг қўллаб-қувватланишига урғу берди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трампнинг сайловдаги имкониятлари 61% деб баҳоланяпти

2024 йилги АҚШ президентлик сайловлари арафасида букмекерлар Дональд Трампнинг ғалаба қозониш эҳтимолини 61% деб баҳолаяпти, бу унга қўйилган катта миқдордаги пул тикувчиларнинг устунлик қилишини кўрсатади. Ҳозирда Трампнинг ғалабасига тикилган умумий сумма тахминан 1,3 миллиард долларни ташкил этяпти. Амалдаги вице-президент Камала Харрисга эса тахминан 808 миллион долларлик қимор пуллари тикилган бўлиб, унинг ғалабасига бўлган ишонч 40% атрофида баҳоланяпти.

Сўнгги кунлардаги савдо ва сўров натижаларида Трампнинг айрим калит штатларда кучли устунликка эга экани қайд этилган. Шунга қарамай, Харрис ҳам ўз кампаниясида ҳал қилувчи минтақалардаги овозлар учун курашни кучайтиряпти. Ҳар икки номзод учун бу ғалаба муҳим аҳамиятга эга бўлиб, АҚШнинг турли ҳудудларида уларнинг сайловчилари ўртасида кескин рақобат давом этяпти.

Агар сўнгги кунларда сўров натижаларидаги динамика сақланиб қолса, сайлов натижаси яқин бўлиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тошкентда яна ёмонлашаётган ҳаво сифати борасида Экопартия муносабат билдирди

Охирги пайтлар Тошкентда ҳаво сифати сезиларли даражада ёмонлашаётганини кўряпмиз. Бу менимча ҳаммамизни жиддий ташвишга соляпти. Масалан, куни кеча пойтахтимиз ҳаво сифати индекси (AQI) бўйича дунёнинг ҳавоси ифлос шаҳарлари рўйхатида қайд этилди. Мана ҳозир ҳам текширдим, зарарли статусни кўрсатди. Ҳаво ифлосланишининг асосий сабаблари транспорт воситалари ва саноат корхоналаридан чиқарилаётган зарарли моддалар эканини ҳаммамиз яхши биламиз, булар ҳаво тозалигини жиддий таҳдид остида қолдиряпти.

Экологик партия ҳам бу муаммога жавобан Эковазирлик ва Бош прокуратурага мурожаат қилиб, тезкор чоралар кўришни талаб қиляпти. Партия саноат корхоналарида замонавий фильтрлардан фойдаланишни ошириш ва айниқса, кўмир ёқиладиган иссиқхоналар фаолиятини чеклашни таклиф қиляпти. Бундан ташқари, Тошкент атрофидаги 631 та иссиқхонада кўмир ва баъзан резина шина каби моддалар ёқилаётганиям ҳаво сифатини янада ёмонлаштириши мумкин.

Партия 2030 йилгача зарарли газлар чиқарилишини 2 баравар қисқартириш ва жамоат транспортини экологик тоза воситалар билан таъминлашни режалаштирибди. Шу билан бирга, иссиқхона газлари эмиссиясини 65 фоизга камайтириш ҳам партия дастурининг муҳим қисми экан.

Экопартия матбуот хизмати бу муаммони ҳал қилишда тизимли тарзда депутатлик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириб, атроф-муҳит муҳофазаси учун аниқ қадамлар ташлашни мақсад қилганини айтди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тасаввур қилинг ер юзининг бир қисмида, Сибирдаги Тайга ўрмонларидами, Африканинг чўлидами, Индонезия чангалзорларида битта халқ топилди. Бу халқнинг тили бор. У тилни қайси тил оиласига оид эканлигини, қайси тил оиласига мансублигини аниқлаш учун нима қилишимиз керак бўлади? Унинг қайси хусусиятларига қарашимиз керак бўлади? Бундан 3 минг йил олдин, 4 минг йил олдин қўлимизда Олтой тили бўлган деяпмиз. Лекин қўлимизда ёзма манба йўқ.

Профессор Ғайбулла Бобоёров


Қурултойнинг аввалги қисмларида туркий тиллар тарихи ва бугуни ҳақида кўп зўр суҳбатлар ташкил қилинган эди. Мазкур сонда унинг энг қадимги даври ҳақида мукаммал суҳбат қурилган. Фанда олтой тиллари оиласи деган тушунча бор. Унга кўра, туркий тиллар мўғул, тунгус, ҳатто япон ва корейс тилларига қариндош саналади. Қурултойнинг бу сонида мазкур назария ҳақида тарих фанлари доктори, профессор Ғайбулла Бобоёров билан батафсил суҳбат қурилган. Албатта кўринг. Умуман олганда, ҚУРУЛТОЙ подкаст лойиҳасининг сўнгги сонлари фавқулодда қизиқарли чиққан.


👉 https://youtu.be/rlHYlr-r1fI?si=GbU_UIHMUa5DigCc

Читать полностью…

Alimoff

Кичик заррачалар дунёсида оддий физика қонунлари ишламайди.

Масалан, кўптокни тепага отсангиз, унинг пастга тушишини биласиз. Буни оддий физика қонунларига асосланиб билишингиз мумкин.

Аммо ушбу кўпток квант заррачаси бўлганида эди, унинг ҳаракатларини оддий физикага асосланиб башорат қила олмас эдингиз.

Ғалати-ку, тўғрими? Катта жисмлар учун физика ишлайди, аммо кичик жисмлар учун ишламайди.

Мана шу ғалати ҳолатни битта умумий қоида ичига тиғиб қўйиш учун, ТОРЛАР назарияси пайдо бўлган.

Ушбу назарияга кўра, атрофимиздаги барча нарса торлардан, яъни иплардан иборат эканлиги тахмин қилинади.

Мана шу ҳақида Тexnoplov янги YouTube видео ясабди! Бир кўриб, баҳоланг:
https://youtu.be/EUBhVa-_DKY?si=OLiTaDkhloKY80yM

Читать полностью…

Alimoff

10 ёшли краснодарлик Настя дунёдаги энг бой блогерлар топ-10 талигига кирди

Dexerto версиясига кўра, у 2024 йил давомида 2,8 миллиард рубль (тахминан 30 миллион доллар) даромад қилиб, ўзини нафақат Россия, балки бутун дунёдаги энг муваффақиятли болалар блогерларидан бири сифатида намоён қилди. Бу соатига 320 000 рубль дегани — Настя бу даромадни куну тун, ҳатто ухлаётганда ҳам топаётган бўлиб чиқади.

Настянинг машҳур «Like Nastya» YouTube каналида 121 миллиондан ортиқ обуначи бор. Каналидаги контент, асосан, болаларга мўлжалланган ва у ерда Настя оиласи ва дўстлари билан ўтказган вақтлари, турли ўйинлар ва қизиқарли фаолиятларини бўлишади. Унинг видеоларидаги соддалик, болаларга мос мавзулар ва самимий муносабат нафақат болалар, балки уларнинг ота-оналари орасида ҳам катта қизиқиш уйғотган.

Настянинг бу даражадаги муваффақияти ва катта даромади нафақат шахсий ютуқ, балки дунёдаги блогерлик соҳасидаги трендларни ҳам ўзгартираётганига далил дейиш мумкин. Болаларга мўлжалланган контент йўналиши ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатдан катта имкониятларга эга эканини яна бир бор тасдиқлади. Масалан, у фақатгина рекламалар ёки кўришлар орқали эмас, балки брендлар билан ҳамкорлик, товарларни лицензиялаш орқали ҳам катта маблағ ишлаб топяпти. Бу эса, ўз навбатида, дунёнинг турли бурчакларидаги ота-оналар ва болалар учун катта илҳом манбаи бўляпти.

Лекин мен бу болаларда ҳақиқий болалик бор деб ўйламайман, суратга олиш жараёнлари ҳақида озми кўпми билганим учун айта оламанки, булар жуда қаттиқ ишлашмоқда. Болаликдаги супермашҳурлик жуда кўплаб юлдузларни улғайгач, депрессияга тушириб синдириб қўйганини биламиз.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ҳайвон ҳужайралари «қуёшдан озиқланиш» қобилиятига эга бўлди

Япониялик олимлар ҳайвон ҳужайраларига қуёш нуридан энергия олиш қобилиятини сингдиришга муваффақ бўлдилар. Бунга қадар биологлар ҳайвон ҳужайралари бундай хусусиятни ўзлаштира олмайди, деб ҳисоблашар эди. Бироқ, Токио университети тадқиқотчилари янги усулни қўллаб, ўзига хос тажрибани амалга оширишди.

Тадқиқотда олимлар хомяк ҳужайраларини сув ўтлари билан бирлаштириб, янги турдаги ҳужайралар яратдилар. Бу ҳужайралар икки кун мобайнида ҳеч қандай озиқланишсиз, фақат қуёш нурлари ёрдамида «яшаш» имкониятига эга бўлди. Яъни улар худди ўсимликлар каби фотосинтез орқали энергия ишлаб чиқариш хусусиятини намоён этди. Бу тажриба ҳайвон ҳужайралари ҳам ўз-ўзидан энергия тўплаши мумкинлигига ишора қиляпти.

Токио университети профессори Мацунага бу кашфиёт жамиятнинг экологик трансформациясига катта ёрдам бериши мумкинлигига ишонади. Унинг таъкидлашича, бу янги технология нафақат илмий изланишлар, балки амалий мақсадлар учун ҳам кенг имкониятлар яратиб беради. Масалан, келажакда бундай технология ёрдамида кўплаб тирик организмлар энергия манбаларига бўлган муҳтожлигини камайтириши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Мана бу видеони кўриб ўйланиб қолдим. Биласизми, бу воқеа болалигимда ўқиган энг қизиқарли китоблардан бири бўлмиш Эрнест Сетон-Томпсоннинг "Ёввойи йўрға" тўпламидаги "Вулли" деб номланган ҳикояни ногаҳон ёдимга солди.

Хуллас Шотландияни Чевиот тоғларида дайди кучуклар авлодидан бўлган сариқ Вулли дунёга келади. Уни битта Робен исмли алкаш чўпон боқволади. Вулли ниҳоятда ақлли, айёр ва бақувват ит эди. У қўйларни шунчалик маҳорат билан боқардики, чўпон барча ишни унга ишаниб топшириб, дўстлари билан алкашхонада хотиржам вискини қамаб ўтириши мумкин эди.

Кунлардан бир кун Вулли хўжайини билан узоқ масофага, Йоркшир шаҳригамидие 374 та қўйни ҳайдаб кетади. Шаҳарда момақалдироқдан қўйлар қўрқиб қочиб кетишади.

Худди сен ЧАТ ГПТ га буйруқ бериб қўйиб, у рефератингни ёзбўгунча кофе ичиб ўтирганингдек, Чўпон ҳам Вуллига қўйларни топиб келишни буюриб ўзи пайпоқ тўқиб ўтиради. Вулли ўз ишини устаси эди. У шаҳарни ҳамма бурчагига тарқаб кетган қўйларни Моссад Аргентинадан собиқ нацистларни тутиб келгандай, биттама-битта топиб келади.

Лекин қўймия чўпон қўйларни биттага нотўғри санаб, Вуллини "йўқолган" битта қўйни излашга жўнатади. Вулли эса хўжайинига минде🫡 қилиб, қўйни қидиришга кетади. Чўпон гнида эса қўйларни нотўғри санаганини англагач, итни қайтишини кутмай паромга чиқиб, ёлғиз ўзи уйга қайтишга қарор қилади.

Содиқ Вулли шаҳарнинг ҳар бир бурчагию ҳар бир ўткинчининг оёқ кийимини ҳидлаб, қўйни тополмайди. Портга келса хўжайин сурворган. У ўз хўжайинини ўша жойда икки йил мобайнида кутади. Ниҳоят, у бир куни шаҳарда хўжайинининг ҳамюртини кўриб қолади, чунки у Робен тўқиган шарф тақвоганди. Вулли у одам билан бирга кетади - уни ерида янги уй топиб, яна аввалги касбига қайтади.

Маҳаллий фермерларни бир тулки қаттиқ ташвишга солаётган эди, чунки у ярим тунда фермерларнинг қўйларини қириб кетарди. Тулки шунчалик кучли эдики, одамлар уни шайтоннинг қизи деб аташарди. Кундан кунга турли фермерларнинг 7 тадан қўйлари бўғизланган топилади. Фақатгина Вуллини хўжайинининг қўйлари бутун эди. Вулли уларни яхши қўриқлаяпти деб хисобланарди. Бир куни тулки хорами бир беванинг йигирмадан ортиқ қўйини биғиллатиб кетади. Овчилар унинг изидан бориб, Вуллининг уйига етиб келишади.

Кейинги тун хўжайиннинг қизи Вуллини кузатишга аҳд қилади. Вулли секин ўзидан сипони ёқиб, ярим тунда кўчага чиқиб кетади ва бироздан кейин оувзи-бунни қон бўлиб қайтади. Маълум бўлишича, тулки деб ўйланган махлуқ аслида Вуллини ўзи экан. Қишлоқдаги ҳамма қўйларни худди Гитлерни братишкалари "Узун пичоқлар туни"да ўз душманларини биғиллатгани каби ҳаммасини ўзи гумдон қиганакан.

Қайтиб келгач, хўжайинни қизи уни кўриб қолганини сезганидан сўнг у аввал хўжайин қизини бўғизламоқчи бўлади, сўнг уйқудан уйғониб чиқиб қолган хўжайиннинг ўзига ташланади, аммо хўжайин итни болта билан аспаласопилин қилиб қўяди. Тамом.

Машетида бола миям йиғлаворган. Вулли конкрет пацан эди. Дўстликка содиқ, такой душевний ва ўз ишини сидқидилдан бажарадиган инсон эди. Инсон бля🤣 Аммо унга ҳиёнат қилди чўпон, ўзини моллиги сабаб қўй йўқолган деб ўйлаб излашга юборди, аммо уни кутмади. Вулли эса айнан қўйлар ва қўймия сабаб икки йил шаҳарда оч наҳор дайдиб юрди.

Шу икки йил уни психикасини бузиб ташлади. Вулли энди қўйлар ва одамлардан нафратланадиган психопат андер догга айланди🐺 У эгасини хидини сезиб қалбида умид уйғонганди, аммо уни эгасини олдига оборишмади. Шу сабабли итнинг онгида мафкуравий инқилоб юз берди. Машнақа гаплар хуллас.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аввалроқ Тожикистонга қарши "жиҳод" эълон қилган Толибон қўмондони Абдул Ҳамид Хуросоний Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва халқидан кечирим сўради

Ушбу видеода Толибоннинг машҳур қўмондони Тожикистон ва ушбу мамлакат Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмон ҳақида илгари айтган сўзлари нотўғри маълумотларга асосланганини таъкидлайди.

Ҳамид Хуросоний "жиҳод" ҳақидаги оммавий баёнотларини берган пайтда Тожикистон халқи ва президентини яхши билмаганини эътироф этади.

Энди Ҳамид Хуросоний Тожикистонни "ислом давлати", аҳолисини эса "мусулмонлар" деб атаяпти.

"Тарих давомида тожиклар ва Тожикистон халқи, ростини айтсам, бошқа ҳеч бир халқда бўлмаган шарафга сазовор бўлди. Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Муслим, Имом Абу Ҳанифа, Абу Абдулло Рудакий, Мавлоно Балхий ва Исмоил Сомоний нафақат тожиклар орасида, балки бутун Осиё ва жаҳонда "Олтин тарих" саҳифаларидан жой олди", - дейди Ҳамид Хуросоний.

"Шу сабабли биз Тожикистон халқи ва унинг ҳурматли ҳукумати олдида ўтмишда айтган гапларıмıз учун самимий узр сўраймиз", - деди Толибон қўмондони.

Видеомурожаатининг охирида Ҳамид Хуросоний ҳеч ким уни бу сўзларни айтишга мажбур қилмаганини ва ҳеч ким буйруқ бермаганини таъкидлайди: "Ҳақиқат шуки, биз ҳақиқатни англадик".

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Келажакда aқллилик ҳақиқий қадриятга айланадими?

Пол Грэм, стартаплар акселератори Y Combinator асосчиси, келажакда технологиялар, хусусан, нейросетлар инсонлар ақл-идрокига катта таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрича, 20 йил ичида инсонлар мустақил фикрлаш ва ёзиш қобилиятини йўқотиши мумкин, чунки бу жараёнларни нейросетларга топширишга кўникиб боряпмиз. Бу ҳодиса келажакда жамиятдаги энг муҳим кўникмалардан бири бўлган мустақил фикрлаш элиталарнинг ўзига хос хусусиятига айланишига олиб келади.

Грэмнинг фикрига кўра, инсонларда чуқур фикрлаш жараёнини қўллаб-қувватлайдиган асосий восита ёзиш бўлиб, айнан ёзиш орқали инсон тафаккури чуқурлашади ва таҳлил қилиш қобилияти шаклланади. Агар ёзиш жараёни нейросетларга юкланса, инсонлар фикрлаш қобилиятини йўқотиб қўйиши эҳтимоли юқори. Унинг таъкидлашича, бу жараён инсониятни иккига бўлиш хавфини келтириб чиқариши мумкин: «фикрловчилар» ва «тайёр маълумотни истеъмол қилувчилар».

Пол Грэм шунчаки футурист эмас; унинг раҳбарлигидаги Y Combinator акселератори Airbnb, Reddit ва Stripe каби машҳур компанияларнинг юзага келишига ёрдам берган. Шу боис, унинг фикрлари технологик дунёнинг келажаги учун муҳим. У ёзган эсселар стартапчилар учун йўл-йўриқ сифатида қабул қилиниб, технологиялар ва бизнес ривожи борасида дастлабки қадамларни белгилаб беради.

Грэмнинг прогнозига кўра, одамлар вақти ўтиши билан турли вазифаларни нейросетларга топширишга одатланиб боради. Бугунги кунда нейросетлар инсонларнинг ҳар куни бажариши керак бўлган кўплаб вазифаларни енгиллатяпти – матн ёзиш, таҳлил қилиш, ҳатто ижодий ёзишда ҳам ёрдам бераётгани кузатиляпти. Бу жараён бир томондан қулай, лекин унинг узоқ муддатли таъсирлари инсонларнинг интеллектуал даражасига зарар етказиши мумкин.

«Чуқур фикрлаш фақат ёзиш орқали бўлади».


Агар инсон ёзишдан воз кечса, унинг фикрлаш қобилияти ҳам секин-аста сусайиши мумкин. Натижада инсонларнинг интеллектуал даражаси пасайиб, чуқур фикрлай оладиганлар жамиятдаги кам сонли гуруҳга айланади. Бу гуруҳ маълум бир интеллектуал ва ижтимоий қадриятга эга бўлади, чунки мустақил фикрлаш қобилияти камдан кам инсонларда қолади.

Грэмнинг бу фикрлари тўғридан тўғри антиутопик жанрларда кўриладиган сценарийни эслатади. Кўплаб антиутопияларда жамият ўз интеллектуал мустақиллигини йўқотиб, технологияларга тўлиқ боғлиқ ҳолга келган инсонлар кўрсатилади. Грэмнинг фикрича, ҳозирги нейросетлар ривожи одамларни фикрлаш ва ёзишдан воз кечишга одатлантиради ва бу ҳақиқатдан ҳам хавотирли.

Грэмнинг сўзлари жамиятга аниқ хабар юборади: интеллектуал мустақилликни сақлаб қолиш муҳим ва келажакда янада қадрланадиган ҳодисага айланади. Агар инсонлар ўз фикрлаш қобилиятини сақлаб қолишни хоҳласа, нейросетларга тўлиқ боғланиб қолмасдан, ёзиш ва таҳлил қилиш каби ақлий фаолиятларни мунтазам давом эттиришлари зарур.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Таъсирчан ходимлар самаралироқ ишлайди

Кўпинча иш қидираётганлар ўзларини резюмеда стрессга чидамли деб кўрсатишади. Лекин япон олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳиссиёт ва хавотирга мойил ходимлар кўпроқ самарадорлик кўрсатишади.

Тадқиқотда 18 ёшдан катта бўлган 296 нафар ишловчи катталар иштирок этди. Олимлар уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишдаги самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида боғлиқликни аниқлаш мақсадида сўров ўтказишди.

Натижада, юқори таъсирчанликка эга бўлганлар (умумий сўровда қатнашганларнинг 26 фоизи) ўз ҳамкасбларига нисбатан эътиборлироқ ва жамоада мустаҳкам алоқалар ўрната олишлари маълум бўлди. Бундан ташқари, айнан шу гуруҳ энг масъулиятли ишчилар эканлиги аниқланди.

«Тадқиқотимиз кўрсатдики, ходимларнинг бир қисми ишда юқори даражадаги стрессга дуч келиши мумкин. Шунга қарамай, юқори ҳиссиётга эга одамлар стрессга кўпроқ берилувчан бўлса-да, уларнинг эмпатия даражаси юқори бўлгани учун, бу хусусият айниқса интерфаол муносабатларни талаб қилувчи лавозимларда ташкилотлар учун қимматли активга айланади», — деб таъкидлашди олимлар.

Олимлар раҳбарларга тез-тез стресс ҳолатига тушувчи ходимларга яқиндан эътибор беришни ва уларни компанияда сақлаб қолишга ҳаракат қилишни маслаҳат бердилар. Улар бизнеснинг самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Иқтисодий нотенглик шароитида одамлар жон сақлаш учун шаҳвоний селфилар қиляпти

Тадқиқотчилар очиқ манбалардаги 450 мингдан ортиқ ошкора селфиларни таҳлил қилишди. Натижада, 68,5 мингга яқин суратни АҚШнинг 5567 та шаҳри ва 113 та мамлакатдаги локациялар билан боғлашга муваффақ бўлишди. Кейин бу маълумотлар гендер ва даромад нотенглигига доир кўрсаткичлар билан таққосланди.

Маълум бўлишича, иқтисодий нотенглик ўсгани сари, яъни даромадлар орасидаги фарқ катталашганда, шаҳвоний селфилар сони ҳам кўпайишга мойил бўлар экан. Аниқроғи, даромад нобаробарлиги ҳар бир стандарт чекинишга ошганида, бундай селфилар 31-34% га кўпайган.

Қизиғи шундаки, гендер нотенглиги бундай ошкора селфилар сонига деярли таъсир қилмаган. Бу эса сексуализация аёлларнинг тобелик ҳолати натижаси деган назарияга шубҳа туғдиради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, иқтисодий тенгсизлик ўз навбатида одамларни ўзаро рақобатга ундайди, бу эса ўзини ижтимоий тармоқларда кўрсатишга ва ташқи кўринишга кўпроқ эътибор беришга олиб келади.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, даромадлар орасидаги катта фарқ аёлларнинг гўзаллик салонлари ва кийим-кечак учун кўпроқ маблағ сарфлашига олиб келади. Катта шаҳарларда бу тенденциялар янада яққол кўринади. Урбанизация инсонларда индивидуаллик ва ўзини намоён қилиш истагини кучайтириб, бу жараёнда ошкора селфилар қилишга ҳам туртки беради.

Иқтисодий тенгсизлик натижасида аёллар яхши шериклар учун фаолроқ курашишга мажбур бўлади, бу эса ташқи кўринишга кўпроқ эътибор беришга сабаб бўлади. Қисқача айтганда, даромаддаги фарқлар шароитида сексуализация тобеликнинг натижаси эмас, балки яшаб қолиш ва рақобат муҳитига мослашиш учун ишлатилган стратегияга айланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп: Илон Маск – супердаҳо, биз унга эҳтиёж сезамиз

Дональд Трамп ўзининг ғалаба нутқида Илон Маскни «супердаҳо» деб атаб, унинг ютуқларини баланд баҳолади. Трамп ракетанинг учирилиши ва Super Heavy ракетаси билан боғлиқ муваффақиятли қўниш жараёни уни лол қолдирганини айтиб ўтди.

Шунингдек, у Маскнинг Starlink интернет тизими ўта оғир табиий офатлар пайтида кўплаб инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолганини таъкидлади.

Трамп нутқида АҚШда бўлган «Хелен» довули давомида воқеалар шиддат билан ривожланганини эслади. Довул вақтида жанубий ва шимолий Каролинада аҳоли муаммоли ҳудудда боғланиш имкониятидан маҳрум бўлганди. Трампга мурожаат қилганлар Илон Маск билан гаплашиш имконияти борми, Starlink тизимини олиб келса бўладими, деб сўрашган.

Трамп Илон Маскка мурожаат қилганини ва у тезкорлик билан ёрдам берганини айтди. Шу муносабат билан, Трамп Илон Маскни “ҳимоя қилиш” кераклигини, унинг иқтидори ва ёрдамга тайёрлигини эътироф этди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Трамп АҚШ президенти сайловида сайловчиларнинг 277 та овозига эришди (ғалаба қозониш учун 270 та овоз зарур), Камала Харрис эса 226 та овозга эга бўлди. Бу Fox News прогнозидан келиб чиқади (бироқ Fox News республикачилар ресурси эканлигини ва шу сабабли нохолис бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим). "New York Times" эса ҳамон Трампда 247, Харрисда 214 овоз бор деб ҳисоблаяпти.

Decision Desk HQ сайлов натижаларини башорат қилиш хизмати Трампнинг АҚШдаги президентлик пойгасида ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда.

Polymarket букмекерлик агентлиги Трампнинг ғалаба қозониш эҳтимолини сезиларли даражада 98 фоизгача кўтарди.

The New York Times газетаси ҳам Республикачилар партиясидан номзоднинг АҚШ президенти сайловида ғалаба қозониш эҳтимолини 92 фоиздан 95 фоизгача оширди.

The Hill газетаси Доналд Трампни президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилди. Нашрнинг башоратига кўра, собиқ президент сайловчилардан зарур 270 та овозни олади. Шунингдек, республикачилар Сенат ва Вакиллар палатасига бўлаётган сайловларда ҳам пешқадамлик қилмоқда.

NBC прогнозларига кўра, ҳозирги пайтда Камала Харрис ва Трамп учун муҳим бўлган штат Пенсилваниядир. Овозларнинг 93 фоизи ҳисоблангандан сўнг, у ерда Республикачилар партиясидан номзод озгина фарқ билан етакчилик қилмоқда. Агар Трамп Пенсилванияда ғалаба қозонса, у АҚШ президенти бўлади.

Харрисда керакли 270 нафар сайловчи овозини тўплаш имконияти қолмайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Трамп ғалаба қозонмоқда. У барча беқарор штатларда етакчилик қилмоқда, ҳатто либерал оммавий ахборот воситалари ҳам унинг ғалабасини башорат қилмоқда, таҳлилий тизимлар ҳам худди шундай прогноз бермоқда.

▪️AP га кўра Доналд Трамп сайловчиларнинг 230 та овозини, Камала Ҳаррис эса 210 та овозини олган.

▪️The New York Times Трампнинг ғалаба қозониш эҳтимолини 93% деб баҳоламоқда.

▪️Ҳаррис Колорадо, Ню-Йорк, Иллинойс, Род-Айленд, Делавер, Ню-Мексико ва Виржиния штатларида ғалаба қозонди. Трамп ҳозирда 7 та беқарор штатнинг 6 тасида – Аризона, Висконсин, Мичиган, Пенсилвания, Жоржия ва Шимолий Каролинада етакчилик қилмоқда.

▪️Невадада овозлар атиги 2 фоизга ҳисобланган – у ерда ҳам Трамп ғалаба қозонмоқда.

▪️АҚШнинг асосий ҳудудида жойлашган штатларда овоз бериш якунланди. Гавайи оролларидаги сайлов участкалари Тошкент вақти билан соат 10:00 да ёпилди, Аляскадаги сайлов участкалари эса соат 11:00 гача ишлайди.

▪️АҚШдаги президентлик сайловлари фонида биткоин нархи тарихий максимумни янгилаб, 74,4 минг долларга етди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"The First Tree" ўйини — саргузашт ва ўзини кашф этиш ҳикоясини бирлаштирган ноанъанавий платформер. Ўйинчилар кичик бир тулкининг орзуларини топиш йўлида саёҳат қилишади, бу эса ўзига хос муаммолар ва ҳиссий тажрибалар билан тўла. Чиройли графикалар ва кучли мусиқий ҳамроҳлар ҳикояни янада чуқурлаштиради. Ўйин, севги, йўқотиш ва умид ҳақида мулоҳаза юритишга ундайди.

Тўлиқ видеога ҳавола:https://youtu.be/9xkTe755YFY

Читать полностью…

Alimoff

Европа Трамп даврида АҚШ билан муносабатларни узишга тайёрланяпти

Европа расмийлари Дональд Трамп 2024 йилги президентлик сайловларида ғалаба қозонса, Қўшма Штатлар билан “трансатлантик муносабатларни узиш”га тайёрланмоқда. The Washington Post маълумотларига кўра, Европа раҳбарлари Трампнинг иккинчи маротаба президент бўлиши савдо ва хавфсизлик соҳаларида жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирда.

Белгия Бош вазири Александр Де Кроо Европа ўзини мустақил ва самарали қилишга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади, чунки “2024 йилда ‘Америка биринчи’ бўлса, Европа янада кўпроқ ўзига боғлиқ бўлади.” Унинг сўзларига кўра, Европа ўз хавфсизлиги учун мустақил равишда ҳаракат қилишга тайёр бўлиши лозим.

Трампнинг сиёсий ва иқтисодий сиёсати, шунингдек, Европа давлатларини ўз хавфсизликларини мустақил равишда таъминлашга мажбур қилмоқда. Германиядаги сиёсатчилар, жумладан, Трампнинг АҚШдаги сайловларда ғалаба қозониши ҳолатида Европа ўз мудофаасини кучайтириши керак, деб ҳисоблашмоқда. Бу вазиятда Европа давлатлари ўз қуролланишини оширишга ва мустаҳкам хавфсизлик стратегияларини ишлаб чиқишга тайёрланяпти.

Трампнинг қайта сайланиши Европа учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин ва Европа ривожланишини ҳисобга олган ҳолда, ўзаро алоқа ва ҳамкорликни қайта кўриб чиқиш кераклиги ҳақида огоҳлантиришлар давом этмоқда. Ушбу вазият глобал сиёсатда муҳим ўзгаришларга олиб келиши кутиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Google Украинадаги ҳарбий объектлар суратларини эълон қилиб, Украина хавфсизлигига таҳдид солди

Яқинда Google тасодифан Украина ҳудудидаги ҳарбий объектлар, жумладан, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини акс эттирувчи сунъий йўлдош суратларини эълон қилди. Бу суратлар Украинадаги стратегик жойлашувларни очиб бериши мумкинлиги сабабли хавфсизлик муаммоларини келтириб чиқарди. Украина ҳукумати мазкур суратларни зудлик билан ўчиришни талаб қилди ва ушбу ҳарбий объектлар душман томонидан кузатилиши мумкинлигини таъкидлаб, бундай маълумотлар ошкор қилиниши миллий хавфсизликка таҳдид солишини айтди .

Ҳозирда сунъий йўлдош технологиялари орқали аниқ ва батафсил тасвирларни олиш имконияти нафақат давлатлар, балки тижорий ташкилотлар учун ҳам кенгаймоқда. Бу эса ҳарбий ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларда махфийликни сақлашни мураккаблаштиради. АҚШнинг собиқ юқори мартабадаги ҳарбийлари ҳам бундай тижорий сунъий йўлдошлар орқали кузатув имкониятларининг кенгайиши келажакдаги жанговар стратегияларга таъсир қилиши мумкинлигини қайд этмоқда .

Украинанинг бу суратларни ўчиришга бўлган талаби халқаро миқёсда кўриб чиқилмоқда, чунки сунъий йўлдош технологиялари ва тижорат компаниялари фаолияти хавфсизлик масалаларида қандай чекловлар бўлиши кераклиги бўйича янги саволларни келтириб чиқармоқда.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Японияда 3 нафар шахс спойлерлар сабабли киносаноатга миллионлаб зарар етказди

Японияда уч нафар эркак фильм ва анимелар ҳақидаги спойлерлар учун ҳибсга олинди. Улар ўз веб сайтида янги чиққан фильм ва анимеларнинг қисқача мазмунини кадрлар билан бирга жойлаб келган, лекин бундай контент 12 та компанияга миллионлаб йўқотиш олиб келганини билишмаган. Энди уларга суд томонидан айблари тушунтириляпти ва энди улар қонун олдида жавоб беришлари керак бўлади.

Жабрланувчилар орасида «Годзилла: Минус бир», машҳур «Ҳукмдор 3» ва япон болалар ва ёшлар орасида машҳур «Волейбол! Чиқиндихонадаги жанг» каби машҳур лойиҳалар бор. Бу фильм ва анимелар томошабинлар орасида катта қизиқиш уйғотган ва продюсерлар ҳамда студиялар улардан катта даромад кутишганди. Лекин спойлерлар, яъни фильм мазмунини аввалдан ошкор қилиш томошабинлар ўртасидаги қизиқишни сўндиради ва шу тариқа кинотеатрлар ва платформалардаги билет ёки обуна сотувига салбий таъсир кўрсатади.

Японияда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилишга жуда қатъий қаралади, айниқса, кино ва аниме саноатида. Қонунбузарлик учун жиддий жавобгарлик белгиланган, чунки мамлакат маданиятида фильм ва анимеларнинг сюжети сир сақланишига, томошабинларнинг фильмни биринчи марта кўришда ҳаяжонли таассуротга эга бўлишига алоҳида аҳамият берилади. Спойлерларни тарқатиш нафақат иқтисодий зарар, балки ижодкорлар меҳнатига ҳам ҳурматсизлик сифатида қабул қилинади.

Бу ҳодиса кино ва аниме ишқибозларини, айниқса, интернетда фильм мазмунини айтувчиларни огоҳ қилишга хизмат қиляпти. Япония кино саноати нафақат мамлакат ичида, балки бутун дунё бўйлаб машҳурлиги ва улкан аудиторияси билан ажралиб туради. Шу боис, унинг ижодий маҳсулотларини ҳимоя қилиш масаласи жиддий аҳамиятга эга. Бугунги кунда кино ва анимеларни оммавий тарқатишдаги чекловлар интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

ЎзЛиДеП мансабдорларимизни қонунга риоя этишга чақирди

Сирдарё вилояти Боёвут тумани ҳокими Дилфуза Уралова пахта «план»ини бажармаган фермерни ҳақоратлагани, ҳатто, қамаб қўйиш билан таҳдид қилгани ҳақида сиз ҳам эшитган бўлсангиз керак. Фермерларни қўллаб-қувватлайдиган, уларнинг ҳуқуқлари учун курашадиган партиямиз муносабатини эълон қилди.

Юқоридаги ҳолатда Дилфуза Уралованинг ҳаракатлари ноқонуний экани партия томонидан таъкидланган. ЎзЛиДеП буни исботи сифатида янги таҳрирдаги конституциядан ҳам далиллар келтирган.

Бизга маълум қилишларича, ҳолат Сирдарё вилояти ҳокимлиги Одоб-ахлоқ комиссияси йиғилишида кескин танқидий муҳокама қилинган ва ҳокимга нисбатан тегишли тартибда интизомий жазо чораларини кўриш учун вилоят ҳокимига тақдимнома киритилган.

Партия мансабдорларни қонунларга риоя этишга, Бош прокуратурани бу борада қатъий назорат ўрнатишга чақирди.

Сайловдан кейин «йўқолиб» қолмай, фаоллигида давом этаётгани учун партияга респект😎

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Молиявий тежамкорлик: иқтисодий эҳтиёткорлик ва ҳаётдан завқ олиш ўртасидаги мувозанат

Замонавий жамиятда доимий тежаш ва арзон нарсаларни излаш кўпчиликка одатга айланиб қоляпти. Психологлар таъкидлаганидек, бу ҳолат инсонлар ҳаётида тушкунлик, хавотир ва ҳаддан ташқари эҳтиёткорликни кучайтиради. Ҳар доим арзон ва фойдали нарсаларни қидириш ортидан бораётган инсонлар кўпинча сифатли маҳсулотлардан воз кечишга, вақт ва пулни кам сарфлаш мақсадида кўнгилочар тадбирлардан чекинишга мажбур бўлишади.

Озиқ-овқат, кийим-кечак ёки турли хил хизматларнинг доимий иқтисод қилиш йўлида сифатсизини танлаш ҳаёт сифатини тушириши мумкин. Бу каби доимий тежамкорлик ёқимсиз оқибатларга олиб келиши, жумладан, яқинлар билан муносабатларни ҳам ёмонлаштириши мумкин. Молиявий хавотирнинг доимий ҳамроҳига айланиши инсонлар ўртасидаги муносабатларни совуқлаштириб, оилавий ва ижтимоий ҳаётга салбий таъсир кўрсатади. Бу эса инсонни маънавий қийматларни унутиб, фақат моддий томонга қаратиб қўяди.

Ҳар доим тежаш ҳаракатида бўлиш кўпинча киши қалбидаги қониқиш ҳиссини заифлаштиради. Психологлар таъкидлашича, доимий молиявий хавотир инсонга кундалик ҳаётдан завқ олишга тўсқинлик қилади. Шу боис, пулни ҳаётни бойитиш учун восита сифатида кўриш, унинг ортидан “хаёт мазмуни”ни қидиришдан кўра, ҳар бир инсон учун муҳим.

Шундай экан, пулни фақатгина тежаб йиғиш эмас, балки уни маънан қийматли бўлган ҳаёт тажрибаларига сарфлаш ҳақиқий қониқиш ва ҳаётдан завқ олишни таъминлайди. Баъзида молиявий хавотирлардан озод бўлиб, ҳаётнинг гўзал онларидан баҳраманд бўлиш инсонга ҳақиқий бахтни ҳис қилиш имконини яратади.

Бу энди менимча йилига 100 минг доллар топадиган ғарбский психологларни фикри. Фақат бойларга маслаҳат бўпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"FIGHTCRAB" ўйини — жанговар қисқичбақалар ўртасидаги қизиқарли ва қувноқ жангларни таклиф этади. Ўйинчилар турли хил қисқичбақаларни танлаб, уларни кучли ҳужумлар ва қобилиятлар билан жангга олиб чиқишади. Ҳар бир жанг, жозибали графика ва динамик ҳаракатлар билан тўла, ўйинчиларни ҳаяжонга солади. FIGHTCRAB, дўстлар билан рақобатлашиш ва қизиқарли жанговар стратегияларни синаб кўриш учун ажойиб имкониятдир!

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/9xkTe755YFY

Читать полностью…

Alimoff

АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон мусулмон аҳолиси энг кўп бўлган Мичиган штатида Камала Харрисни қўллаб-қувватлаш тадбирида сўзга чиқиб, Фаластин тарафининг нарративини танқид қилди ва фаластинликлар нима учун ҳанузгача ўз давлатига эга бўлмаганининг сабабларини тушунтирди

Иқтибос: "Мен Мичигандаги кўплаб ёш фаластинликлар ва келиб чиқиши араб бўлган америкаликлар нима учун 7 октябрдан кейин жуда кўп фаластинликлар ҳалок бўлган деб ўйлаётганларини тушунаман.

Лекин агар сиз Исроилда, Ғазо чегарасидаги ўша кибутслардан бирида яшаганингизда билардингиз, бу кибутсларда одамлар фаластинликларга нисбатан бошқа жойлардагига қараганда анча дўстона муносабатда бўлишган. Улар "икки давлат" ғоясини бошқалардан кўра кўпроқ қўллаб-қувватлаганлар.

ҲАМАС эса уларни ваҳшийларча ўлдирди. Шундан сўнг одамлар: "Қаранглар, Исроил бунга жавобан қанчадан-қанча одамни ўлдирди," дейишмоқда. ҲАМАС содир этган даҳшатли жиноятлар сабаб уларни жазолашга етарли бўлиши учун қанча одам ўлдириш керак?

Агар сизнинг оилангиз шу кибутсда бўлса-ю, фақатгина Фаластинни қўллаб-қувватлаганингиз учунгина айбдор бўлсангиз, нима қилган бўлардингиз? Улар келиб, бутун қишлоғингизни қириб ташлашса-чи? Қурбонларни ҳеч ким санамаяпди, демоқчимисиз?

Албатта, чунки ҲАМАС тинч аҳолини тирик қалқон сифатида ишлатиш учун ҳамма нарсани қилмоқда. Улар фуқаролар орасидаги бу қурбонларни муқаррар қилиб қўйишмоқда...

Ясир Арафат биз ишлаб чиққан тинчлик шартномасини қабул қилишга ваъда берганда ёлғон гапирганди. Бу шартнома фаластинликларга Ғарбий қирғоқнинг 96 фоизини ва Исроил ҳудудининг 4 фоизини ўз ичига олган давлат берарди ва улар Исроилнинг бу 4 фоизини қаердан олишни ўзлари танлашлари мумкин эди.

Шундай қилиб, улар Ғарбий Соҳилнинг бутун ҳудудига тенг келадиган майдонга эга бўлишлари мумкин эди. Уларнинг пойтахти Шарқий Қуддусда бўларди.

Бу ҳақда гапириш менга қийин... Яна бир бор таъкидлайман, фаластинликларга Шарқий Қуддусда пойтахт ва Эски Қуддус шаҳрининг тўртдан икки қисми таклиф қилинди. Буни Исроил бош вазири Эхуд Барак ва унинг кабинети тасдиқлайди. Улар эса "йўқ" деб жавоб беришди.

Менимча, бунинг ягона сабаби шундаки, ҲАМАС ҳеч қачон фаластинликлар учун ватан масаласида қайғурмаган. Улар фақат исроилликларни ўлдириш ва Исроилни яшашга яроқсиз ҳолга келтирмоқчи бўлишган холос.

Хўш, менинг улар учун бир янгилигим бор: улар (исроилликлар) бу ерга сизларнинг динингиздан (исломдан) ҳам олдин келишган. Улар бу ерда шоҳ Довуд даврида ҳам яшаганлар."

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Аниме кўрадиганлар агрессивми?

Япон миллий маҳсулоти саналган аниме ҳозир жуда оммалашган. Шу билан бирга ундаги турли саҳналар томошабин руҳиятига жиддий хавф солиши ҳам мумкин экан. Буни Ғарблик олимлар тадқиқотларида тасдиқлашган. Лекин анименинг фақат негатив жиҳатлари ҳақида гапириш хато бўлади. Агар анименинг қандай фойдали жиҳатлари бор десангиз, мен сизга бир видеони тавсия қиламан. «Худди шундай» жамоаси томонидан ишланган бу видеода саволларингизга жавоб топасиз.

https://youtu.be/1tIrBf6Ml2I?si=xSsbnHe4LYNmUj97

Читать полностью…

Alimoff

Тожикистон ИИВ ходимлари ўзларини сеҳргар ва фолбин деб атаган 1,5 минг шарлатанни ҳибсга олибди, шунингдек расмий диний таълимга эга бўлмаган 5 мингдан ортиқ мулла ҳам ушбу кампания давомида қўлга олинди, деб хабар беряпти Тожикистон президентининг матбуот хизмати.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…
Subscribe to a channel