nurbekalimov | Unsorted

Telegram-канал nurbekalimov - Alimoff

22090

Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive

Subscribe to a channel

Alimoff

Ушбу ой ҳақидаги видео, ернинг ягона табиий йўлдоши бўлган ойнинг шакли, тузилиши ва унинг ер билан бўлган ўзаро таъсирларини ёритади. Видео, ой юзасидаги кратерлар, денгизлар ва бошқа қизиқарли хусусиятларни тасвирлайди. Унинг фазовий ҳаракатлари ва инсоният тарихидаги ўрни ҳақида батафсил маълумот беради. Ойнинг сирли ва гўзал дунёсига саёҳат қилишни тақдим этади.


Тўлиқ видеога ҳавола:https://youtu.be/zE-bM3D8C5I?si=Wkd7IOpM0CFRLfP5

Читать полностью…

Alimoff

Зироат Мирзиёева Бокуда ёшларнинг иқлимга оид ташаббусларини кенг қўллаб-қувватлашга чақирди

Ўзбекистон биринчи хоними Зироат Мирзиёева жорий йилнинг иқлим сиёсати ва барқарор ривожланиш соҳасидаги асосий воқеасининг қатор тадбирларида иштирок этмоқда. Саммит доирасида «Ёшларнинг иқлим ўзгариши бўйича ҳаракатлардаги етакчилиги» мавзусида форум бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Зироат Мирзиёева, Озарбойжон биринчи хоними Меҳрибон Алиева, Туркия биринчи хоними Эмине Эрдўған, Қирғизистон биринчи хоними Ойгул Жапарова иштирок этди. Шунингдек, Қозоғистон, Тожикистон, Венгрия, БМТ тузилмалари ва халқаро ташкилотларнинг юқори мартабали вакиллари, мазкур мамлакатларнинг ёш экофаоллари қатнашди.

Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари ёш авлод – гўдаклар, болалар ва ўсмирлар ҳаётига катта таъсир кўрсатаётгани, уларнинг миллионлаб тенгдошлари табиий офатлардан, қурғоқчиликдан, сув ва озиқ-овқат танқислигидан ҳар куни азият чекаётгани қайд этилди.

«Бу ҳодисаларга қарши курашни ёш авлодсиз, унинг онгли ва фаол иштирокисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ушбу нуфузли минбардан туриб, бугун Марказий Осиё ва Туркий халқлар ёшлари ҳам мана шу глобал ҳаракатнинг ажралмас қисми сифатида шаклланаётганини қайд этиш менга катта фахр бағишлайди»

, — деди Зироат Мирзиёева.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

YouTube да "фрилансдаги" рицарь ҳақида қисқа метражли сатирик анимацион фильм чиқибди

Бош қаҳрамон нафақат аждарҳолар билан мардларча жанг қилади, балки қиролнинг қандай аждарҳо кераклиги ҳақидаги доимий тузатишларига ҳам чидашга мажбур бўлади.

Муаллифлар комедия шаклида ишда ҳолдан тойиш, меҳнат ахлоқи ва руҳий саломатликнинг замонавий муаммоларига эътибор қаратишган.

Бошлиққа ташаб қўядиган ери😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ғазнавийлар сулоласи ва Беруний

Қурултойнинг ушбу сони тарихимизда муҳим аҳамиятга эга икки шахсга бағишланган. Маҳмуд Ғазнавий ва Беруний. Ғазнавийлар ўз даврида Ўрта Осиёдаги энг қудратли сулолалардан бири бўлган ва ҳатто Ҳиндистонгача кириб борган.

Бу ҳақида батафсил олима Феруза Жуманиёзова ҳикоя қилади:

https://youtu.be/qQUmO6DGeYQ?si=ZHOtyGYrXpPQ6ciA

Читать полностью…

Alimoff

Гайана 18 ёшдан ошган ҳар бир фуқаросига 100 мингдан гайана доллари бермоқчи

Гайана ўзининг улкан нефть даромадлари туфайли ҳар бир 18 ёшдан катта фуқаросига 100,000 гайана доллари (тахминан 5,200,000 сўм) миқдорида бир марталик пул ёрдами беришга қарор қилди. Бу чора аввал эълон қилинган ҳар бир хонадонга 200,000 G$ тўлаш режасини алмаштирди. Сабаби, хонадон тушунчасини аниқлаш мураккабликларига олиб келган ва кўплаб одамларнинг ёрдамдан четда қолиш хавотирлари юзага келган эди.

Гайананинг иқтисодиёти нефть соҳасидаги ўсиш туфайли улкан сакрашни бошдан кечиряпти. 2023 йилда мамлакат ЯИМ 62% га ўсди, бу уни дунёнинг энг тез ривожланаётган иқтисодиётларидан бирига айлантирди. Гайананинг нефть захиралари 11 миллиард баррелга баҳоланяпти, бу уни дунёдаги энг йирик нефть қазиб олувчи давлатлар қаторига қўшади.

Маҳаллий мухолифат бу тўловларни мунтазам қилишни таклиф қиляпти, чунки нефть даромадлари барқарор равишда келиб тушяпти. Ҳукумат, шунингдек, давлат университетлари ва техник коллежларда таълим учун тўловларни бекор қилиш, озиқ-овқат ва бошқа асосий маҳсулотларга ҚҚСни йўқ қилиш ва ёқилғи акцизларини пасайтириш каби чораларни амалга оширяпти.

Президент Ирфон Али бу чоралар фуқароларнинг ҳаётини яхшилаш ва бойликни адолатли тақсимлашга қаратилганини таъкидлади. Бу нафақат иқтисодий ўсиш, балки ижтимоий барқарорликни таъминлашга ҳам хизмат қилиши айтиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ер юзидаги энг дангаса жонзотни биласизми?

Мен😁


Австралиялик дунатотрипс (Dunatothrips aneurae) ҳашаротлари ўзларининг «танаффуссиз» ҳаёти билан дунёдаги энг ялқов жониворлардан бири деб танилди. Бу кичик ҳашаротлар, асосан, акация баргларида, ипаксимон моддадан ясалган миниатюр уйларида яшашади.

Улар гуруҳ бўлиб ҳаёт кечиришади, лекин гуруҳ аъзоларининг бир қисми умуман ҳеч қандай фаоллик кўрсатмайди — улар уйни таъмирламайди, кўпайиш билан шуғулланмайди ва тинчгина яшайверади. Фаол аъзоларнинг уйни қайта тиклаш ҳаракатлари эса барчага манфаат келтиради, шу жумладан, «ялқовларга» ҳам, улар бу меҳнатдан фойдаланиб яшашда давом этаверади.

Бу ҳолат эволюция нуқтаи назаридан қизиқарли. Гуруҳнинг ялқов аъзолари, эҳтимол, генетик ёки атроф-муҳит омиллари сабабли паст сифатли бўлиши мумкин. Улар ўзлари учун мустаҳкам уй қуришга ва кўпроқ насл қолдиришга қодир эмас. Шу боис, улар учун гуруҳга қўшилиб яшаш энг яхши стратегия ҳисобланади. Бундай ҳашаротлар ҳатто таҳдид ҳолатида ҳам ҳужумкорлик кўрсатмайдилар, шунинг учун улар гуруҳдан ҳайдаб чиқарилмайди.

Дунатотрипсларнинг ўзгача ижтимоий ҳаёти олимлар учун турли жамиятлар эволюциясини тушунишга ёрдам бериши мумкин. Улар кам маҳсулдор, лекин гуруҳга кам харажат билан ҳисса қўшиш орқали тирикчилик қилади. Энг ялқов ҳашаротлардан бири бўлса-да, биология оламида муҳим тадқиқот объектларидан бирига айланган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Сизга протез мосламалари керакми?

Муҳтожлар учун протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация воситаларини ваучер асосида электрон тижорат орқали олиш тизими тажрибадан муваффақиятли ўтибди. Тизим 1 октябрдан ҳамма ҳудудларда ишлаяпти.

Ҳозирда эса Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигимиз муҳтожликни аниқлаш ишларини янада фаоллаштирди. Сизга ёки бирор танишизга шунақа мосламалар керак бўлса, постни диққат билан ўқинг.

Биринчи галда муҳтож фуқаро ёки ўзи яшаётган туман (шаҳар)даги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказига, ёки ўз маҳалласидаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиши керак. Жа бўлмаганда my.ihma.uz электрон платформаси орқали ҳам уйдан чиқмасдан туриб зарур воситаларга буюртма беришингиз мумкин, зўр-а?)

Ўзи aввалдан бу тизим менга жуда ёққанди😇

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

NASA: Юпитердаги тўфонлар ва газ қатламлари илк бор яқиндан тасвирланди

Яқинда NASA’нинг Juno миссияси Юпитердаги тўфонларнинг ва газ қатламларининг аниқ ва рангли тасвирларини оммага тақдим этди. Бу кадрлар JunoCam камераси ёрдамида олинган бўлиб, уларда сайёранинг жанубий қутб қисмидаги штормлар ва тўфонлар тиниқлик билан кўрсатилади. Юпитердаги циклон ва антициклонлар ўлчами Ердаги ҳар қандай бўрондан анча катта бўлиб, уларнинг айланиши сайёранинг уникал ва мурраккаб иқлим тизимини намоён қилади.

Миссиянинг энг қизиқарли жиҳатларидан бири — Юпитернинг атмосферасини 3D форматда ўрганиш имконияти. Шу орқали олимлар сайёра ички қатламларидаги динамик жараёнларни аниқлашяпти. Juno аппарати 2025 йил 15 сентябрда ўз миссиясини якунлаб, Юпитер атмосферасига йўналтирилади ва у ерда ёниш жараёни содир бўлади. Бу, бир томондан, Юпитернинг табиий муҳитини ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилади, чунки аппарат осмон жисмларидаги органик материаллар билан ифлосланиш хавфини келтириб чиқармаслиги керак.

Juno миссиясининг натижалари нафақат Юпитерни, балки умумий қўшни сайёралар тизимини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлади. Бу нафақат астрономия соҳасида янги кашфиётларга йўл очади, балки Ернинг иқлим тизимини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

"Just Cause"— бу очиқ дунё аксияси ўйини бўлиб, ўйинчи Риcо Родригуез ролини бажаради, у глобал ташкилотларга қарши курашишда дунё бўйлаб хавфли миссияларни бажаради. Ўйин экстремал автомобил ҳайдовчилик, параşüт ва қанот кийимлари ёрдамида кенг ҳудудларни ўрганиш имкониятини тақдим этади. Бир нечта турдаги қуроллар ва портловчи моддалар билан жанговар саҳналар жуда динамик ва қизиқарли.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/Hz97UU8U19o?si=4w9bbGc26cUP7JdG

Читать полностью…

Alimoff

Илон Маск Дональд Трамп ва Зеленский суҳбатида бўлган

Axios нашрининг маълум қилишича, Илон Маск яқинда Дональд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасида ўтказилган суҳбатга қўшилган. Бу воқеа Маскнинг келажакдаги Трамп маъмуриятида нуфузи ортиши ва сиёсий жараёнларда фаол иштирок этишини кўрсатяпти.

Суҳбатнинг асосий мавзуси Украинадаги можаро бўлиб, Трамп АҚШ ва Европа ўртасидаги молиявий ёрдам фарқларига эътибор қаратган. Унинг фикрича, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашда ўз зиммасига кўпроқ масъулият олган, лекин Европа ҳам шунга муносиб ҳисса қўшиши керак.

Илон Маскнинг суҳбатдаги иштироки эса нафақат технологик, балки геосиёсий жараёнларда ҳам унинг таъсирини кучайтириши мумкин. Унинг АҚШнинг айрим сиёсий раҳбарлари билан яқин алоқалари глобал масалаларда янги ёндашувлар тақдим этиши эҳтимоли бор.

Шунингдек, Маскнинг суҳбатга қўшилиши АҚШ ва Россия ўртасидаги муносабатларда қандайдир янгиликлар келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, у келажакдаги тинчлик музокараларида воситачи ёки технологик ечимларни тақдим этувчи ролини бажариши мумкинлиги муҳокама қилиняпти.

Бу жараёнлар, айниқса, Украина учун стратегик аҳамиятга эга бўлиб, унинг НАТОга қўшилиш истиқболлари, Россия билан муносабатлари ва АҚШ ёрдамини сақлаб қолишда муҳим аҳамият касб этади. Маскнинг фаол иштироки бу жараёнларга янги кўлам ва мураккаблик қўшиши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Юрак хасталикларини башорат қилувчи сунъий интеллект яратилди

Буюк Британияда янги сунъий интеллект дастури АIRE (AI-ECG Risk Estimation) синовдан ўтказилмоқда. У оддий ЭКГ маълумотлари асосида келажакдаги юрак хуружи, аритмия ёки ҳатто бошқа касалликлар сабабли ўлим хавфини 78% аниқликда башорат қилиш қобилиятига эга. Тадқиқот натижалари The Lancet Digital Health журналида чоп этилган бўлиб, дастурни Империал Коллеж Лондон ва бошқа Лондон касалхоналарида синаб кўришяпти.

АIRE шифокорлар кўздан қочириши мумкин бўлган майда сигналларни кўра олади. Бу таҳлил орқали ҳатто келажакда ривожланиши мумкин бўлган касалликларни ҳам эрта босқичда аниқлаш мумкин. Шунингдек, дастур Apple Watch ёки бошқа фитнес-трекерлар маълумотларидан фойдаланиб, уйда ҳам мониторинг ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин.

Бу технология нафақат юқори хавфли беморларни аниқлаш, балки уларни мақсадли ва тезкор даволаш имконини яратиб, умумий соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириши мумкин. Ҳозирда дастур клиник тадқиқотлар босқичида бўлиб, унинг амалий фойдасини аниқлаш мақсадида бир неча юз беморда синовлар ўтказиляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Машғулотдан олдин саломлашиш пайтида Неймарнинг узугини ухлатиб кетишди

4 ноябрь куни бразилиялик футболчи ўйнайдиган "Ал-Ҳилол" жамоаси Эроннинг "Истиқлол" клубини қабул қилди. Неймар машғулотга чиқаётганда, мухлислар билан қўл бериб саломлашди.

Шунда мухлислардан бири айнан шу пайтни кутаётган экан - у эпчиллик билан футболчининг узугини ечиб олди-да, оломон орасида ғойиб бўлди. ОАВ хабарига кўра, узук аллақачон 15 минг еврога сотувга қўйилган.

Неймарнинг сўнгги нигоҳида "Ля ты крыса" деган жумлаларни ўқиш мумкин😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

The Wall Street Journal Трампнинг “тинчлик режаси”ни ошкор қилди

The Wall Street Journal нашри Трампнинг президентликка сайланишидан кейинги эҳтимолий тинчлик режаси ҳақида маълумот берди. Унда янги принципиал ёндашувлар кўзда тутилмаган бўлиб, аввалги сиёсий баёнотларнинг умумий жиҳатлари бирлаштирилган.

Журнал таъкидлаганидек, бу режанинг аниқ деталларини ҳатто Трампнинг энг яқин сафдошлари ҳам билмайди. Ҳозирча келажакдаги маъмуриятнинг умумий қарашлари маълум.

Планнинг асосий пунктлари қуйидагича:

1. Урушни музлатиш, бу эса Россия Украина ҳудудининг 20 фоизини назоратда сақлаб қолишини англатади.

2. Украинани НАТОга аъзо бўлишдан вақтинчалик бош торттириш. (Трамп маъмуриятидаги уч киши Украина бу мажбуриятни 20 йилга олиши керак деб ҳисоблаяпти.)

3. НАТОдан воз кечиш эвазига АҚШ Украинани қурол билан таъминлашни давом эттиришни ваъда қилади. Бу Россия яна бир бор ҳужум қилишининг олдини олишга қаратилган.

4. Икки томон 1300 километрли демилитаризацияланган зона ташкил қилишга рози бўлиши керак. (Бу Россияга нисбатан қўйилган ягона талаб.) Лекин АҚШ ёки БМТ бу ҳудудда тинчлик ўрнатиш учун масъулиятни зиммасига олмайди.

Маълум қилинишича, АҚШ тинчликни таъминлаш учун ўз ҳарбийларини жалб этмаслиги, бу вазифани Европа давлатларига топшириши кўзда тутилган.

Трамп маъмуриятининг собиқ маслаҳатчилари Кит Келлог ва Фред Флейц Украинани музокараларга мажбурлаш учун ҳарбий ёрдамни вақтинча тўхтатиш вариантини кўриб чиқяпти.

Ҳужжатда Россияга босим ўтказиш ёки уни музокараларга мажбурлаш механизмлари ҳақида сўз юритилмаган. WSJ журналистлари ҳам айнан шу жиҳатга урғу бериб, Зеленскийни мажбурлаш Путинни мажбурлашдан осонроқ эканлигини қайд этишган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Таъсирчан ходимлар самаралироқ ишлайди

Кўпинча иш қидираётганлар ўзларини резюмеда стрессга чидамли деб кўрсатишади. Лекин япон олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳиссиёт ва хавотирга мойил ходимлар кўпроқ самарадорлик кўрсатишади.

Тадқиқотда 18 ёшдан катта бўлган 296 нафар ишловчи катталар иштирок этди. Олимлар уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишдаги самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида боғлиқликни аниқлаш мақсадида сўров ўтказишди.

Натижада, юқори таъсирчанликка эга бўлганлар (умумий сўровда қатнашганларнинг 26 фоизи) ўз ҳамкасбларига нисбатан эътиборлироқ ва жамоада мустаҳкам алоқалар ўрната олишлари маълум бўлди. Бундан ташқари, айнан шу гуруҳ энг масъулиятли ишчилар эканлиги аниқланди.

«Тадқиқотимиз кўрсатдики, ходимларнинг бир қисми ишда юқори даражадаги стрессга дуч келиши мумкин. Шунга қарамай, юқори ҳиссиётга эга одамлар стрессга кўпроқ берилувчан бўлса-да, уларнинг эмпатия даражаси юқори бўлгани учун, бу хусусият айниқса интерфаол муносабатларни талаб қилувчи лавозимларда ташкилотлар учун қимматли активга айланади», — деб таъкидлашди олимлар.

Олимлар раҳбарларга тез-тез стресс ҳолатига тушувчи ходимларга яқиндан эътибор беришни ва уларни компанияда сақлаб қолишга ҳаракат қилишни маслаҳат бердилар. Улар бизнеснинг самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Иқтисодий нотенглик шароитида одамлар жон сақлаш учун шаҳвоний селфилар қиляпти

Тадқиқотчилар очиқ манбалардаги 450 мингдан ортиқ ошкора селфиларни таҳлил қилишди. Натижада, 68,5 мингга яқин суратни АҚШнинг 5567 та шаҳри ва 113 та мамлакатдаги локациялар билан боғлашга муваффақ бўлишди. Кейин бу маълумотлар гендер ва даромад нотенглигига доир кўрсаткичлар билан таққосланди.

Маълум бўлишича, иқтисодий нотенглик ўсгани сари, яъни даромадлар орасидаги фарқ катталашганда, шаҳвоний селфилар сони ҳам кўпайишга мойил бўлар экан. Аниқроғи, даромад нобаробарлиги ҳар бир стандарт чекинишга ошганида, бундай селфилар 31-34% га кўпайган.

Қизиғи шундаки, гендер нотенглиги бундай ошкора селфилар сонига деярли таъсир қилмаган. Бу эса сексуализация аёлларнинг тобелик ҳолати натижаси деган назарияга шубҳа туғдиради.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, иқтисодий тенгсизлик ўз навбатида одамларни ўзаро рақобатга ундайди, бу эса ўзини ижтимоий тармоқларда кўрсатишга ва ташқи кўринишга кўпроқ эътибор беришга олиб келади.

Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, даромадлар орасидаги катта фарқ аёлларнинг гўзаллик салонлари ва кийим-кечак учун кўпроқ маблағ сарфлашига олиб келади. Катта шаҳарларда бу тенденциялар янада яққол кўринади. Урбанизация инсонларда индивидуаллик ва ўзини намоён қилиш истагини кучайтириб, бу жараёнда ошкора селфилар қилишга ҳам туртки беради.

Иқтисодий тенгсизлик натижасида аёллар яхши шериклар учун фаолроқ курашишга мажбур бўлади, бу эса ташқи кўринишга кўпроқ эътибор беришга сабаб бўлади. Қисқача айтганда, даромаддаги фарқлар шароитида сексуализация тобеликнинг натижаси эмас, балки яшаб қолиш ва рақобат муҳитига мослашиш учун ишлатилган стратегияга айланади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Тухум биринчи пайдо бўлганми, товуқми?

Швейцариялик олимлар азалий баҳс бўлган “Тухум аввал пайдо бўлганми ёки товуқ?” масаласига ноёб ечим таклиф қилишди. Женева университети тадқиқотчилари маълум қилишича, ҳозирги кунгача маълум бўлган биринчи ҳайвонлардан бир миллиард йил олдин яшаган бир ҳужайрали организмлар тухумга ўхшаш кўп ҳужайрали тузилмалар яратиш имконига эга бўлган.

Тадқиқот марказида эътибор марказига тушган Chromosphaera perkinsii турига мансуб бу организм биринчи марта 2017 йил Гавайи ороллари атрофидаги денгиз тубидан топилган. Олимлар бу организм ҳужайралари кўп ҳужайрали тузилмалар ҳосил қилиши ва уларнинг ҳайвон эмбрионларига ўхшашлигини аниқлашди. Бу эмбрионал ривожланиш жараёнларини бошқарадиган генетик дастурлар ҳайвонлар пайдо бўлишидан олдинроқ мавжуд бўлганини ёки C. perkinsii тури мустақил равишда шундай жараёнларни ишлаб чиққанини кўрсатади.

C. perkinsii ҳужайралари максимал ўлчамга етганида бевосита бўлиниб кўп ҳужайрали колония ҳосил қилади. Бу колониялар ҳайвонларнинг эмбрионал ривожланишига хос босқичларга жуда ўхшайди. Олимларнинг таъкидлашича, бу мулоҳазалар табиатда тухум каби тузилмалар ҳайвонлар пайдо бўлишидан олдин ҳам мавжуд бўлганини исботлайди.

Бу тадқиқот нафақат илмий баҳсларга, балки эволюция жараёнлари ҳақидаги анъанавий тушунчаларга ҳам янги ёндашувлар олиб кириши мумкин. Яъни кўп ҳужайралилик жараёнлари ёки ҳайвонлар эмбрионларининг ривожланиши илк бир ҳужайрали организмлардаёқ бошланган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги илмий тасаввурлар ўзгариши мумкин.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Дональд Трамп янги маъмуриятни шакллантиришни бошлаб юборди

Дональд Трамп АҚШнинг янги президенти сифатида ўз маъмуриятини шакллантиришни давом эттиряпти. Давлат котиби лавозимига Флориданинг машҳур сенатори Марко Рубио номзоди кўриляпти. Агар у тайинланса, Рубио АҚШнинг келиб чиқиши лотин америкалик бўлган биринчи Давлат котиби бўлади. Унинг халқаро тажрибаси, хусусан, Лотин Америкаси ва Хитой билан муносабатларда муҳим ўрин тутиши кутиляпти. Бу лавозим орқали у Трампнинг ташқи сиёсатидаги стратегик йўналишларни амалга оширишга ёрдам беради.

Шунингдек, Сюзан Уайлс Оқ уй маъмурияти раҳбари этиб тайинланиши мумкин. У Трампнинг 2024 йилги сайловолди кампаниясини муваффақиятли бошқарган ва илгари Save America PAC раҳбари бўлиб ишлаган. Уайлс биринчи аёл маъмурият раҳбари бўлиши билан тарихга кириши кутиляпти. У ўзининг стратегик ёндашуви ва Трампга содиқлиги билан танилган.

Бундан ташқари, Трамп янги муддатида иммиграция, соғлиқни сақлаш ва иқтисодий ислоҳотлар бўйича жиддий ўзгаришларни режалаштиряпти. У маъмуриятида бу йўналишлар бўйича махсус вакиллар ва экспертларни тайинлаб, амалий чора-тадбирлар кўришни мақсад қилган. Айниқса, инфратузилмани ривожлантириш ва солиқ сиёсатини ислоҳ қилиш орқали ички иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш асосий мақсадлардан бири сифатида кўриляпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қисқа жисмоний фаоллик кунлик машғулотлар ўрнини боса олади

Кўпчилик учун мунтазам равишда узоқ муддатли жисмоний машқлар қилиш ҳар доим ҳам қулай эмас. Лекин янги тадқиқотга кўра, кунига атиги 5 дақиқа давомида юқори интенсивликдаги фаоллик юрак ва қон-томир соғлиғини яхшилаш учун етарли бўлиши мумкин.

Олимлар турли ёшдаги инсонларнинг жисмоний фаоллик даражасини ўрганиб, қисқа муддатли, аммо интенсив машғулотлар узоқ давом этадиган машқлар билан деярли бир хил фойда беришини аниқлашди. Бундай фаолият қон босимини нормаллаштириш ва юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлашда самарали эканлиги таъкидланган.

Қисқа жисмоний фаоллик сифатида қуйидагилар тавсия қилинади:
• Метрогача чопиш ёки тез юриш
• Уйни энергия билан тозалаш
• Кўчада ёки офисда қисқа югуриш
• Нарвонда тез кўтарилиш

Тадқиқот давомида фақатгина бир жойда ўтиришдан кўра, қисқа ҳаракатлар ҳатто 30 дақиқалик классик машғулотлар даражасида фойда бериши аниқланган. Бу соғлом турмуш тарзини сақлашга вақт топишда қийналаётганлар учун ажойиб янгилик.

Ҳаётингизга оддий ўзгаришлар киритиш юрагингиз соғлом бўлишига ёрдам беради. Шу сабабли, кун давомида имконият борича кўпроқ ҳаракат қилинг – кичик қадамлар катта ўзгаришларга олиб келади!

Охирги гаплар ўзим учун😁

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Yandex Maps иловасида Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойларнинг уч ўлчамли моделлари пайдо бўлди. Жами 27 та модел яратилган бўлиб, энди Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хиванинг тарихий жойларини уйдан чиқмай туриб кўриш мумкин. Шунингдек, саёҳатни олдиндан режалаштириш ва суратга олиш учун чиройли ракурсларни танлаш имкони ҳам бор.

Иловани ҳавола орқали янгилаймиз, жой номини киритамиз, харитани яқинлаштирамиз ва экранда икки бармоқни юқорига суриш орқали рангли, аниқ ишланган Ҳазрати Имом, Лаби Ҳовуз ва Пойи-Калон мажмуалари, Регистон ва Мустақиллик майдонлари, Бибихоним ва Хўжа Аҳрор Валий масжидларининг моделларини кўрамиз.

Бу шунчаки шартли шакллар эмас, балки бинолар ва ёдгорликларнинг асосий архитектура хусусиятлари, ёзувлари, соялари билан рангли ва мукаммал ишланган макетлардир. Ҳатто тунги режимда реалистик ёритиш ҳам пайдо бўлади.

Демак, иловага кириб кўринг. Маслаҳат: муҳим ишларингизни олдиндан бажариб қўйинг, чунки бу чиройли жойларнинг моделларини кўриб, ҳайратдан “қотиб” қолишингиз мумкин! Мен ҳам кўриб чиқдим — Кўкалдаш мадрасасидан бошладим ва тўхтай олмадим. Менда жуда ёқимли таассуротлар қолдирди, сизнинг фикрингиз қандай бўлди, ёзиб қолдиринг.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

“Менинг юртим” телеканали 10 ёшда!

Нодавлат телеканаллар орасида ёшларга кўп-кўп имкониятлар бериши, мазмуни жиҳатдан ҳам кўпроқ ёшларбоп лойиҳаларни амалга ошириши, эркин муҳит ва ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан алоҳида ажралиб турувчи “Менинг юртим” — MY5 телеканали бугун роппа-роса 10 ёшга тўлибди.

Жамоанинг бирдамлиги, меҳнати ва ҳаракати натижасида телеканал бугун катта-катта ютуқларни қўлга киритишда, юқори рейтинглардаги ўрнини доимий равишда ушлаб қолишда пешқадамликни сақлаб қолмоқда. “Менинг юртим” телеканали — жамоа кучи билан томошабинларнинг энг севимлисига айлана олган кам сонли лойиҳалардан биридир.

Телеканал жамоасини бугунги байрам билан самимий табриклаб, ютуқлари бардавом бўлишини тилайман!

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Osnova Ўзбекистон ёшлари учун ўз карьера кутубхонасининг эшикларини очмоқда.

Osnova карьера платформаси Bilimxona махсус лойиҳаси ишга туширилганини эълон қилди. Bilimxona — бу Ўзбекистонда карьерани бошлашга ёрдам берадиган курслар, фойдали материаллар ва видеолар жамланган «карьера кутубхонаси.» Барча материаллар бепул ва ўзбек тилида мавжуд.

Кутубхона сайтида қуйидагиларни топиш мумкин:

- Блогерлар Texnoplov ва Teacher Azam билан ҳамкорликда ўтказилган «Карьерага биринчи қадам» курси. Курсда Ўзбекистонда иш фаолиятини бошлаётган барча учун фойдали маслаҳатлар жамланган;
- Бўлажак касбни аниқлашга ёрдам берадиган касбга йўналтириш тести;
- Ўзбекистоннинг энг яхши компаниялари билан YouTube;
- Замонавий касблар ҳақида туркум видео интервьюлар.


Яқин ярим йил ичида «карьера кутубхонаси» токчаларида яна қуйидагилар пайдо бўлади:

- Soft skills курслари: вақт менежменти, етакчилик, коммуникациялар ва бошқалар;
- Карьера луғати ва бошқалар.


Bilimxona билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: http://Osnovaedu.uz/bilimxona

Читать полностью…

Alimoff

Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, “Украинадаги вазиятни оғирлаштирмасликни” сўради.

Трамп, шунингдек, жангларда Россия томонидан эгалланган ҳудудлар масаласини ҳам кўтарди, деб ёзади Washington Post ўз манбаларига таяниб.

Газетанинг таъкидлашича, Дональд Трамп 7 ноябрь куни Флоридадаги қароргоҳидан Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Нашрнинг ёзишича, улар Европа қитъасида тинчлик ўрнатишни муҳокама қилган. Трамп, шунингдек, “Украинадаги жангларни эрта тугатиш” бўйича музокараларга қизиқиш билдирган ва Путинга Вашингтоннинг Европадаги ҳарбий иштирокини эслатган ҳолда вазиятни кескинлаштирмасликни тавсия қилган

Washington Post манбасига кўра, суҳбат чоғида Трамп можаро давомида Россия назоратида бўлган ҳудудлар ҳақида қисқача фикр билдирган. Трамп олдин ҳам Россиянинг айрим ҳудудларни сақлаб қолишига имкон берадиган келишувни қўллаб-қувватлашини айтиб ўтган.

Газета маълумотига кўра, Украина ҳукумати Трампнинг Путинга қўнғироғи ҳақида хабардор қилинган ва бу суҳбатга қарши чиқмаган. Украина расмийлари Трампнинг дипломатик ечимлар бўйича Путин билан мулоқот қилиши мумкинлигини илгари ҳам англаб етган.

Washington Post таъкидлашича, Трампнинг халқаро етакчилар билан суҳбатлари Давлат департаменти ёки АҚШ ҳукуматининг таржимонлик хизмати орқали ўтказилмаяпти. Сабаби, Трамп ва унинг жамоаси ҳукумат амалдорларига ишонмайди, чунки аввалги президентлик даврида унинг телефон суҳбатлари стенограммалари оммага ошкор қилинган.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Қўшимча 46 дақиқа уйқу ҳаётингизни қандай ўзгартиради?

Янги тадқиқотлар шундай хулосага келдики, кундалик уйқу вақтига атиги 46 дақиқа қўшиш инсоннинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бейлор университети олиб борган тадқиқот натижасида аниқланишича, қўшимча уйқу кишининг кайфиятини яхшилаш билан бирга, миннатдорлик, сабр-тоқат, ҳаётдан қониқиш ва жамиятга ижобий ҳислар билан муносабатда бўлиш қобилиятини оширади. Шу билан бирга, 37 дақиқага камроқ ухлаш эса аксинча, кайфият тушиши ва чарчоқка олиб келиши мумкин.

Тадқиқотда қатнашганлар уйқу давомийлигига кўра уч гуруҳга бўлинган ва уйқу ҳолатлари махсус қурилмалар орқали кузатилган. Натижалар шуни кўрсатдики, кўпроқ ухлаганлар ўзини енгил ва мақсадга эришишга тайёр ҳис қилган бўлса, кам ухлаганларда ёмон кайфият ва ижтимоий мулоқотда камчиликлар қайд этилган. Бу қўшимча уйқу нафақат жисмоний фаоллик учун, балки ижтимоий муносабатларда ҳам ёрдам беради, чунки яхшироқ дам олган инсонлар кўпроқ ёрдамчи ва жамиятга ҳисса қўшишга тайёр бўлади.

Бу тадқиқотлар уйқу нафақат шахсий фаровонлик, балки ижтимоий муомала ва жамоатчилик фаолиятига ҳам ижобий таъсир қилишини кўрсатяпти. Шунинг учун уйқу вақтингизни озгина бўлса ҳам узайтириш кунлик иш самарадорлиги ва жамиятдаги ижобий фаолликни оширишга ёрдам беради.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

IQ даражасига қараб бола танлаш мумкинми?

Америкалик Heliospect стартапи ота-оналарга $50 000 эвазига эмбрионларнинг эҳтимолий IQ даражаси ва бошқа хусусиятларини аниқлаш имконини таклиф қиляпти. Ушбу технология Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биомаълумотлар базасига асосланган бўлиб, генетик прогноз қилиш тизими ёрдамида эмбрионларни ақл-заковат, жинс, бўй, семизликка мойиллик, руҳий саломатлик ва бошқа жиҳатлар бўйича саралашни таъминлайди.

Heliospect ҳозирча ўз хизматларини ЭКО жараёнидан ўтган 12 жуфтликка тақдим қиляпти. Компания вакиллари IQ даражаси бўйича танланган эмбрионлар бола ҳаёти давомида ақл-заковат кўрсаткичини ўртача 6 пунктга оширишини даъво қиляпти. Шунга қарамай, Британия қонунчилигида IQ-скрининг тақиқланган бўлиб, компания бу жараённи асосан АҚШда қонуний тарзда олиб боряпти.

Компания директори Майкл Кристенсен бу жараённинг автоматлаштирилган ёки “элита” болаларни яратишга қаратилмаганлигини таъкидлаяпти. Лекин келажакда психопатия, нарциссизм ва бошқа шахсий хусусиятлар бўйича ҳам таҳлил қилиш имкониятлари муҳокама қилиняпти.

Бу ҳолат жамиятда катта баҳс-мунозараларга сабаб бўляпти. Баъзилар бундай технология инсон ҳаётини яхшилашга хизмат қилиши мумкинлигини таъкидласа, бошқалар унинг қонунийлик ва ахлоқий жиҳатлари бўйича хавотир билдиряпти.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Маркетингни нимадан бошлаш керак?

Сигма Подкастнинг ушбу сонида узоқ йиллик ва халқаро тажрибага эга маркетолог Шоҳруҳ Низамутдинов соҳадаги асосий саволларга жавоб беради.

Агарда сиз маркетингга энди кирган ёки буни режа қилаётган бўлсангиз ушбу подкаст сиз учун:

https://youtu.be/PkWvL1u7Sq0?si=Yd5ecsDCbtsuwwBl

Читать полностью…

Alimoff

Кўп танловли онлайн савдо харид қилишнинг мураккаблигини оширади

Онлайн дўконларда чексиз танлов ўз-ўзидан мижозларни хурсанд қилишга қодир эмас, аксинча, бу харидорлар орасида қарор қабул қилишни қийинлаштириши мумкин. Бу ҳолат “танлов парадокси” деб аталади ва у кўпинча харидорларни танловлар ичида адаштириб қўяди, бу эса савдо конверсия даражасини пасайтиради.

Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, маҳсулотлар ассортименти ҳаддан ташқари кўп бўлган сайтлар савдо ҳажмини камайтиради, чунки мижозлар қарор қабул қилишдан чарчаб, савдо жараёнини ярим йўлда тўхтатиб қўйишади.

Масалан, Колумбия университетининг тадқиқоти шуни кўрсатадики, танловлар кўп бўлганда харидорларнинг фақат 3 фоизи харидни амалга оширган, ҳолбуки чекланган танлов таклиф қилинганида бу кўрсаткич 30 фоизга етган. Кўп танлов натижасида юзага келадиган “қарор қабул қилиш фалажи” бу жараённинг асосий сабаби ҳисобланади.

Мутаxассисларнинг тавсиясига кўра, дўконлар мижозларга мослаштирилган тавсиялар, фильтрли қидирув тизимлари ва маҳсулот турларини чеклаш орқали танлов жараёнини енгиллаштиришлари мумкин. Бу усуллар нафақат мижозларнинг қарор қабул қилиш вақтини қисқартириб, балки умумий харид қилиш тажрибасини ҳам яхшилайди.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Ушбу видео, Роберт Акселроднинг ижтимоий ҳамкорлик ва стратегик қарорлар бўйича инқилобий тадқиқотларига бағишланган. Акселрод "Маҳбус дилеммаси"ни ўрганиш орқали, ҳамкорликнинг табиатини ва турли стратегиялар ўртасидаги муносабатларни очиб берди. Видео, унинг илмий ишларининг жамият ва одамлар ўртасидаги муносабатларга қандай таъсир кўрсатганини тушунишга ёрдам беради.

Тўлиқ видеога ҳавола:
https://youtu.be/UH6nudx0CZk?si=qTzMBaoy8EdqDUH6

Читать полностью…

Alimoff

InnoWeek-2024да «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони эгалари аниқланади

Бу кўкрак нишони инновацион ғоя ва технологияларни ривожлантириш ҳамда амалиётга татбиқ этишда катта ҳисса қўшган иқтидорли ёшлар, олимлар, талабалар ва ташаббускор фуқароларни тақдирлашга қаратилган.

Танловнинг асосий мақсади инновацион фаолият билан шуғулланувчи инсонларни рағбатлантириш, уларнинг ютуқларини муносиб эътироф этишдан иборат. Маълум қилинишича, ушбу танловда иштирок этиш учун мамлакат бўйлаб 100га яқин номзод ҳужжат топширган. Якуний баҳолаш натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган 14 нафар иштирокчи "Инновацион ғоялар етакчиси" кўкрак нишони билан тақдирланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йилдаги 786-сон қарорига мувофиқ таъсис этилган ушбу кўкрак нишони соҳиблари базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баробари миқдорида пул мукофотига эга бўлади.

🧠@nurbekalimov

Читать полностью…

Alimoff

Болани севиш бу унинг ҳаётига жиддийлик билан ниманидир олиб кириш!

Парда Подкастда аутизм ташхиси қўйилган фарзанд тарбиялаётган аёллар билан суҳбат бўлган. Оналар ўз тажрибалари, ҳиссиётлари ҳақида гапирган.

https://youtu.be/G4VMJ8Y7ydg?si=R5gUd4ZEYdu3m-hM

Читать полностью…

Alimoff

AVO bank кўзлаган дастлабки бизнес-мақсадларни тўлиқ бажариш билан бирга, кутилган натижалардан ҳам кўпроғига эришишда давом этмоқда. Банк таклиф этаётган маҳсулот ва хизматларга талаб кун сайин ошиб, фаолият бошлаганига бир йилдан оз муддат бўлган банкнинг AVO иловасини икки миллиондан зиёд ўзбекистонликлар смартфонларига юклаб олишди. Бу кўрсаткич, банкнинг рақамли ечимларига бўлган талабни тасдиқлайди. AVO platinum кредит картаси ва AVO тўлов стикери каби замонавий маҳсулотлар эса банкни мамлакат бозоридаги кундалик молиявий операцияларнинг ажралмас қисмига айлантирди.

Акциядорларнинг лойиҳа келажагига бўлган тўлиқ ишончи AVO bank ривожланишида асосий ролни ўйнамоқда. Бизнеснинг янада ривожланиши ва молиявий барқарорликни таъминлаш мақсадида банкнинг ягона акциядори — Руслан Адильбаев, банк устав капиталини ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Тез кунларда 100 миллиард сўмдан ортиқ суммага қўшимча капиталлаштириш бўйича барча расмийлаштириш ишларининг якунланиши кутилмоқда.

Марказий банк нормативларига асосан 2025 йилнинг 1 январидан бошлаб банклар устав капиталининг минимал миқдори 500 миллиард сўмни ташкил қилади. Эслатиб ўтиш жоизки, 2024 йилнинг март ойида АVO bank 185 740 000 000 сўм қўшимча капитал киритиб, унинг устав капитали 395 151 530 620 сўмдан 580 891 530 620 сўмга ошган эди.

Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel