Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Реклама - @The_Blesssed Альтер Эго 👉 @Alimofflive
Франсиско Франко — Испанияни бирлаштирган, сўнгра бўғиб қўйган диктатор
Франсиско Франко Испания тарихидаги энг мураккаб ва баҳсли шахслардан бири. Афсарлар оиласидан чиққан Франко аввалига денгизчи бўлишни орзу қилган, лекин Испаниянинг АҚШ билан урушдаги мағлубияти уни армияга боришга ундайди. У ҳарбий салоҳияти билан ажралиб турарди. 23 ёшида майор, 33 ёшида эса генерал бўлади.
1936 йилда республика ҳукуматидан норози бўлган ҳарбийлар кутилмаганда қўзғолон бошлайди. Франко дастлаб унга бош бўлишга шошилмайди, лекин бошқа генерал ҳалок бўлгач, ҳарбийлар уни ўз етакчиси сифатида танлайди. Франко Италия ва Гитлер Германиясидан ёрдам олиб, республикачиларга қарши урушни 1939 йилда ғалаба билан якунлайди.
Шундан сўнг Испанияда франкизм — яккахокимлик, ҳарбий-мафкуравий режим бошланади. Франко ҳеч қандай сайлов ўтказмайди, мухолифатни таъқиб қилади, ўзини “каудильо” — миллат етакчиси деб эълон қилади. У Иккинчи жаҳон урушида бетарафлигича қолади, лекин нацизмдан қочганларга паноҳ беради. Совуқ уруш даврида эса Ғарб учун антикоммунизмдаги ҳамкорга айланади.
1960-йилларда Франко модернизация ва иқтисодий ислоҳотларни бошлайди, лекин сиёсий очиқликка йўл бермайди. 1969 йилда у бўлажак қирол Хуан Карлосни тайинлайди. Франко 1975 йилда вафот этгач, Хуан Карлос конституциявий ислоҳотларни бошлайди ва мамлакат демократия йўлига ўтади. 1981 йилдаги франкистлар қўзғолони ҳам омадсизликка учрайди.
🌟@nurbekalimov
89 йил аввал Испаниядаги ҳарбий можаро мамлакатни уруш гирдобига тортиб кетгани ҳақида
1936 йил 17 июль куни Испанияда ҳарбийлар томонидан амалга оширилган тўнтариш мамлакатни 3 йил давом этган ва юз минглаб инсонларнинг умрига зомин бўлган фуқаролик урушига олиб келади. Бу тўнтариш Испания тарихида улкан сиёсий ўзгаришлар ва ҳалокатли тўқнашувларнинг бошланиши эди.
Аср бошидан бери ҳарбийлар Испанияда сиёсий ҳаётнинг муҳим қисми эди. Америка билан бўлган урушда мағлубиятдан сўнг, улар халқ кўз ўнгида “империя шаънини ҳимоя қилувчилар” сифатида намоён бўлишади. Кейинчалик Марокашдаги мустамлакачилик ҳаракатларида фаол қатнашадилар. Мигель Примо де Ривера даврида ҳарбийлар ҳукуматда етакчи кучга айланади, унинг ўғли ва “Испан фалангаси” асосчиси Франко ҳам бу сиёсий йўлни давом эттиради.
1936 йилда парламент сайловларида оз фарқ билан ғалаба қозонган халқ фронти (социалистлар) ҳокимиятга келгач, ҳарбийлар буни радикал сўл ҳукумат деб баҳолайди. Эмилио Мола бошчилигидаги ҳарбийлар “Испания ҳарбий иттифоқи”ни тузишади ва мамлакат бўйлаб қўзғолон режалаштиришади. Уларнинг сафида фашистик қарашдаги фалангачилар, консерваторлар ва черков ҳам бор эди.
Тўнтариш 17 июль куни Канар ороллари ва Испания мустамлакасида бошланади. Қисқа вақт ичида Галисия, Арагон, Эстремадура каби ҳудудлар тўнтаришчилар томонига ўтади. Аммо Мадрид ва Андалусияда қаттиқ жанглар бошланади. Испания 2 йил 8 ой-у 15 кун давом этган, юз минглаб қурбонлар талаб қилган фуқаролик урушига ғарқ бўлади.
Бу воқеа нафақат Испания, балки бутун Европа учун оғир дарс бўлди. Сиёсий кескинлик, мафкуравий қутблашув ва зўравонлик туфайли бутун мамлакат қонли йўлга кириб кетди. Бу тарихий воқеалар ҳамон демократия ва мувозанатнинг нақадар муҳим эканини эслатиб туради.
🌟@nurbekalimov
586 йил олдин Англияда ўпиш ман этилганди
1439 йил 16 июлида Англияда оғзаки, лекин жиддий тарзда амалга киритилган ғалати бир тақиқ юзага келади. Жамоат жойларида ўпишиш ман қилинади. Бу ўрта аср ақидапарастлиги эмас, балки ўша давр учун мутлақо мантиқий йўл, “Қора ўлат” номли вабони чеклашга уриниш эди.
1340-йилларда Европани титратган ва тарихдаги энг ҳалокатли пандемиялардан бири ҳисобланган вабо 1350-йилларга келиб авж олади, лекин шундан сўнг ҳам тўлиқ йўқолмайди. Англияда 1369–1371 йиллардаги янги эпидемия илгаригидан омон қолган аҳолининг яна 10–15 фоизини олиб кетади. Ҳар 6–12 йилда янги тўлқинлар қайтар, жамият эса ҳали-ҳануз қўрқувда яшарди.
Шундай шароитда ўпишиш, айниқса, саломлашиш ёки диний расмиятчилик сифатида амалга ошириладиган бўлса, вирус тарқалиши учун анча хавфли ҳисобланарди. Ўша пайтда вабонинг қандай юқиши ҳақида тўлиқ тушунча йўқ эди, лекин ундан ҳимояланиш учун одамлар қўлдан келганча чора кўрарди: карантин, ниқобли шифокорлар, жонсиз таналарни ёқиб юбориш ва ҳ.к. Бу “муросасиз” тадбирлар тирик қолиш учун ягона имконият бўлган, худди чўкаётган одам хасга ёпишгани каби.
Италия каби аҳолиси зич шаҳарларда бу жазо даражасида амалга оширилган. Баъзи хонадонлар бутунлай муҳрланиб, ичкаридаги беморларни тириклай ёқиб юбориш ҳоллари қайд этилган.
Бу ҳолатни ҳозирги даврда туриб қарасак, фақат ваҳшийлик деб баҳолаш нотўғри бўлади. Чунки вабо туфайли Европада 75–200 миллионгача одам ҳалок бўлгани айтилади. Одамлар у пайтлар яшаб қолиш илинжида шундай қайғули оқибатларни танлашга мажбур эдилар.
🌟@nurbekalimov
Ўзбекистонда камбағаллик қисқармоқда. Ниманинг ҳисобидан?
Сигма Подкастда иқтисодчи Дийдор Бердиқиличев билан камбағаллик мавзусида сон чиқибди.
Мавзу камбағаллик бўлсада, аслида статистика ҳақида анча тушунча берадиган подкаст бўлибди. Ҳаётимизга оид кўпгина рақамларни тушунишга ёрдам беради.
Томоша қилинг:
https://youtu.be/ZuntsZwsrtc?si=gvXdI9i-eTrtc2xX
Нетаняху урушларни ўз ҳокимиятни йўқотмаслик учун атайлаб чўзяпти, уни хокимиятдан кетиши сиёсий ўлимини ҳам англатишини бундан 3 ҳафта олдин суратга олинган мана шу подкастда айтиб ўтган эдим.
The New York Times нашрининг журналистлари ҳам Исроил, АҚШ ва араб давлатларининг 100 дан ортиқ расмий вакиллари билан суҳбатлашиб, шу хулосага келишган.
Нашрнинг ёзишича, Бинямин Нетаняху Ғазодаги урушни бошланганидан ярим йил ўтгач тугатишни режалаштирган. 2024 йил апрелидаги ҳукумат йиғилишида у тўсатдан тинчлик режасини эълон қилмоқчи бўлган.
Нетаняхунинг ҳисобига кўра, унинг коалициясидаги урушга моил вазирлар тегишли муносабат билдиришга улгурмай, шартларга рози бўлишарди. Нетаняхунинг таклифи урушни олти ҳафтага тўхтатиш, кейин можарони тугатиш ва ҲАМАСда қолган гаровдагиларни озод қилишни назарда тутган.
Нетаняху катта таваккал қилаётган эди, чунки у ўнг қанотдаги вазирлар қўллаб-қувватловига таянадиган коалицияга раҳбарлик қиларди. Журналистларнинг айтишича, бу вазирларга Ғазодан қўшинларни олиб чиқиш фойдали эмас эди. Сулҳ тузиш Нетаняху учун коалициянинг тарқалиб кетиши ва муддатидан олдинги сайловларда мағлубиятга учраш хавфини туғдирарди.
Кейин эса суд билан боғлиқ муаммолар пайдо бўларди. Чунки 2020 йилдан бери Нетаняху совғалар эвазига тадбиркорларга "хизмат кўрсатганликда" айбланиб келмоқда.
NYT’нинг хабар беришича, йиғилиш чоғида коалиция молия вазири Бецалел Смотрич :
"Шуни билишингизни истайманки: агар бундай сулҳ келишуви тузилса, сизнинг ҳукуматингиз тугайди,"
"Йўқ, йўқ, бундай нарса кўзда тутилмаган,"
Нетаняху ҳеч ким, ҳатто унинг энг яқин иттифоқчилари ҳам имконсиз деб ҳисоблаган сиёсий тирилишни амалга оширди.
Келажакни ўзгартириш илмдан бошланади
Баъзан болаларимизни ҳамма нарсани билан таъминладик деб ўйлаймиз: овқати бор, кийими бор, уйи бор…
Лекин энг муҳим нарса кўздан қочиб қолади. Бу — илм.
Бойлик билан мақтанса бўлади, билим билан эса ҳаёт қурса бўлади.
Фарзандларимизни ўқитишимиз керак. Шу орқали уни эртанги синовлардан ҳимоя қиламиз.
Шу мавзуда кичкина ижтимоий видеоролик тайёрланибди. Кўринг. Ўйланинг.
#yangiruhiyat
🌟@nurbekalimov
Заҳардан қўрққан подшоҳнинг ҳаёти нима билан тугади?
Митридат VI — Понт подшоси, замонасининг энг ақлли, лекин энг шубҳага мойил ҳукмдорларидан бири бўлган. У заҳардан ўлганларнинг қиссаларини эшитган сари, ҳар куни ўзини озгинадан турли заҳарлар билан “чиниқтириш”ни одат қилиб олган. Унга кўра, подшоҳнинг қотили фақат қилич ёки найза эмас, заҳар ҳам бўлиши мумкин эди.
Йиллар ўтиб, шоҳнинг танаси ҳар қандай заҳар турига “қадрдонлашади”. Организм ҳеч қандай оғуга таслим бўлишни истамай қўяди. Лекин Митридатни Рим империяси заҳарсиз ҳам қўлга олишга муваффақ бўлади. Қўшини хиёнат қилиб, яқинлари юз ўгирган, қамалда қолган подшоҳ ўзини ўлдирмоқчи бўлади.
Бунинг учун у табиийки, энг осон усулдан фойдаланади — заҳар ичади. Лекин организм аллақачон иммунитет ҳосил қилиб улгургани туфайли заҳар таъсир қилмайди.
Шунда у тансоқчиси Битоитани чақиради ва шундай дейди:
“Сенинг қўлинг менга жангларда жуда кўп ёрдам берди. Энди энг катта ёрдаминг — шу ҳаётга нуқта қўйиш бўлади. Мен, неча йиллар давомида подшоҳ бўлиб келган одам, ҳозир Римнинг ғалаба тантанасида асир сифатида қатнашишга мажбурман. Заҳардан қўрқиб, ҳар куни оз-оздан ичиб, ўлимни ўзимдан йироқлаштирдим, лекин хиёнатни эътиборсиз қолдирдим”.
Ҳиёнат - заҳардан ёмон.
🌟@nurbekalimov
Яҳудий қизча қандай қилиб Гитлер тарғиботининг “тоза қонли орий болакайи”га айланди?
1935 йил, Берлин. Гитлер режими бутун Германия бўйлаб “орийлар” деб аталган хаёлий ирқни идеаллаштириш билан банд. Бу “орий” дегани ким? Нацистлар таърифича, тоза қонли, оқ тери, сариқ сочли, кўк кўзли, “бошқа қон аралашмаган” одам. Улар бундай кўринишни энг олий ирқ деб ҳисоблашар ва айнан шундай болалар келажак Германиясини қуриши керак, деб тарғиб қилишарди.
Шу ғояни тарғиботи учун нацистлар “тоза қонли орий чақалоқ” танловини ташкил қилишади. Ғолибнинг сурати бутун мамлакат бўйлаб тарқатилади — журналлар, плакатлар, почта откриткаларида. У олий ирқ фахри сифатида кўрсатилади. Лекин бу болакай аслида ким бўлганини эшитганлар Гитлер ғоясининг қанчалик пуч эканини дарҳол англайди. У Хесси Левинсонс Тафт исмли яҳудий қизча эди.
Танловга унинг суратини юборган берлинлик фотограф Ханс Баллин қизчанинг яҳудий эканини билган. У бу ишни атайлаб қилган: “мен нацистларни масхара қилмоқчи эдим”, дея таъкидлаган у кейинчалик. Шу йўл билан у бутун Германияга нацистларнинг ўзлари идеал деб кўрсатган гўдак аслида улар таъқиб қилаётган миллат вакиласи эканини кўрсатмоқчи бўлган.
Нацистлар бу ҳолатни билмаган ҳолда Хесси Тафтнинг суратини “орий ирқи идеали” сифатида кенг тарқатадилар. Лекин қизчанинг ота-онаси бу ҳолатдан қаттиқ хавотирга тушади. Германияда яҳудийларга қарши қонунлар кучайиб бораётган, таъқиб ва ҳибсга олишлар авж олган вақт эди. Улар мамлакатни тарк этишга қарор қилишади. Аввал Францияга, кейин Кубага, сўнгра АҚШга кўчишади.
Хесси Тафт АҚШда катта бўлади. Колумбия университетида кимё фанидан докторлик даражасини олади. Бутун ҳаётини таълим ва илм-фанга бағишлайди, университетларда дарс беради, илмий ишларни бошқаради. Зулмдан қочган чақалоқдан ўз салоҳиятини рўёбга чиқарган етук олимага айланади.
Нацистлар “орийлар” деган тушунчани сунъий ирқий назарияга айлантирган эдилар. Улар “тоза қонли” деб атайдиган одамларгина фуқаролик, мансаб, яшаш ҳуқуқига эга, деб ҳисоблашган. Бошқа миллатлар — яҳудийлар, славянлар, лўлилар бу ҳукуқлардан маҳрум этилган. Бу мафкура илмга, инсонийликка, тарихий ҳақиқатга зид эди. Хесси Тафт ана шу мафкуранинг пучлигини ҳаёти билан исботлаб берган инсонлардан бири бўлди.
🌟@nurbekalimov
Бастилия куни — инқилобнинг бошланғич тимсоли ҳақида
Кеча Франция ўзининг бош миллий байрами — Бастилия кунини нишонлади. 14 июль шунчаки қамоқхона босиб олинган сана эмас, балки бир давр тугаган ва янги сиёсий тушунчалар — эркинлик, тенглик ва биродарлик билан бошланган кун сифатида тарихда қолган.
Бастилия XIV асрда қурилган ҳарбий қалъа бўлиб, аввалида Парижни ташқи хавфлардан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган эди. Лекин вақт ўтиши билан у мутлақ ҳокимиятнинг рамзига айланади. Подшоҳнинг ихтиёрига қарши чиққанлар, сиёсий ва фикрий мухолифатчилар шу ерга қамалади. Қамоққа тушганлар орасида Вольтер, граф де Мирабо, Калиостро ва ҳатто номаълум “Темир ниқобли одам” ҳам бўлган.
XVIII асрга келиб, қамоқхона ўз сиёсий ва ҳарбий аҳамиятини йўқотганди. Унинг деворлари зулм ва подшоҳлик мутлақ ҳокимиятининг ёдгорлигига айланганди. Шунинг учун 1789 йилнинг 14 июль куни Париж халқи айнан шу бинога юзланади. Бу уруш эмас, балки рамзий ҳаракат эди, яъни зулм деворларини бузиш ва янги тузум сари илк қадам.
Бастилияда ўша пайтда фақат 7 нафар маҳбус сақланаётган бўлса-да, қамоқнинг ўзини эгаллаш халқнинг сиёсий иродасини намоён этиш саналган. Шаҳар аҳолиси қурбонликлар билан бўлса ҳам қамоқни босиб олади, комендант Лонэ қатл этилади, қамоқ вайрон қилиниб, подшоҳга хабар жўнатилади. Унда: “Бу қўзғолон эмас, бу инқилоб!” дейилганди.
Шу кундан бошлаб, 14 июль Францияда ҳар йили миллий байрам сифатида нишонлана бошлади. Бу сана халқнинг озодлик учун қилган фидокорона ҳаракати сифатида эсда қолган.
🌟@nurbekalimov
Давлат органларининг масъулияти ва ташаббускорлигини ошириш, бошқарувнинг барча бўғинлари ўртасида ҳамоҳангликни мустаҳкамлаш мақсадида Президент томонидан Фармон имзоланибди.
Фармон билан Президент Администрациясининг янгиланган тузилмаси тасдиқланган.
Бешта устувор йўналиш — таълим, суд-ҳуқуқ, тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш ва сув соҳаларини ислоҳ қилишнинг стратегик аҳамияти ва узоқ муддатли характеридан келиб чиқиб, ҳар бири бўйича биттадан, жами 5 та Президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари лавозими киритилган.
Бундан ташқари, Президент Администрациясининг янги тузилмаси тасдиқланди. Натижада Администрация ва унинг таркибидаги ташкилотларда 284 та штат қисқартирилди, такрорланувчи лавозимлар оптималлаштирилди.
Бу ўзгаришлар, Администрация ўз фаолиятида босқичма босқич «технократия» тамойилига ўтиб бораётганини кўрсатади.
🌟@nurbekalimov
🌍 Турли бақир чақирлардан зерикиб, табиатимизга реал фойдам тегсин дейдиган ёшлар борми? Бияхкелилар.
Агар бу саволга “ҳа” десанг – Green University сен учун! Бу ерда сен фақат лекция эшитиб эснаб ўтирмайсан – иқлим, энергия, табиат ва келажакни ўз қўлинг билан шакллантирасан.
"Ишанчлимикин..." деган саволларга ҳам ўрин йўқ. Чунки бу 🇺🇿 Президенти Фармони билан ташкил қилинган университет!
🎓 Тамомлаганлар учун:
Университетни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига киритилади, соҳада 5 йил тажриба йиғиб, ўзингни кўрсатдингми — автоматик равишда "раҳбар лавозимлар учун "топ номзодлар" рўйхатига кирасан. Давлат сени эътиборда тутади.
💼 Халқаро стандартда таълим, юқори маошли касб, энг муҳими бизга хозир реально керак бўладиган кадрлар бўлиб етишасизлар.
🎓 Бакалавриат йўналишлари:
• Атроф-муҳит ва барқарор бошқарув
• Атроф-муҳит ва иқтисодиёт
• Экология ва давлат бошқаруви
• Экологик муҳандислик ва қайта тикланувчи энергия
• Барқарор туризм ва экотуризм бошқаруви
🎓 Магистратура йўналишлари:
• Барқарор ривожланиш
• Барқарор молия
• Атроф-муҳит ҳуқуқи
• Атроф-муҳит соҳасида оммавий коммуникация
• Табиатни муҳофаза қилиш
• Барқарор туризм
• Циркуляр иқтисодиёт
• Гидрометеорология ва сув хўжалиги
• Барқарор шаҳарсозлик
• Иқлимга чидамли ўрмон хўжалиги
Бу шунчаки университет эмас. Бу — миссия.😎
💻 Ариза топшириш учун.
📞 Савол борми? Тел: 1157
👉 www.greenuniversity.uz / Реклама
Сиз бугун Рим империяси ҳақида ўйладингизми?
Бугун Гай Юлий Цезарьнинг шукрона куни. 2124 йил аввал, милоддан аввалги 100 йил 12 июльдда тарихдаги энг машҳур сиёсатчи ва саркарда Гай Юлий Цезар туғилган. Цезар нафақат буюк ҳарбий стратегияси, балки таъсирли нутқлари, ўз даврининг тафаккурини тубдан ўзгартирган сиёсий ҳаракатлари, ҳатто исм-шарифининг кейинчалик “император” маъносини олиши билан ҳам танилган. Ҳатто машҳур цезарь салати ҳам унинг номи билан аталади.😁
Цезар Римнинг қадимий, лекин камбағаллашган патрицийлар сулоласи — Юлийлар авлодидан эди. Уларнинг келиб чиқиши ҳақидаги афсонада Цезарь Венера илоҳаси ва Энейнинг ўғли Анхис билан боғланади. Ёшлигидан Цезар адабиёт, тарих, фалсафа, юнон тили ва риторика бўйича таълим олган, унинг устозларидан бири Цицерон бўлгани айтилади. У 15 ёшида отасидан айрилиб, оила бошлиғига айланади ва шу вақтдан бошлаб катта орзулар сари интилади.
Цезар сиёсий саҳнада тез намоён бўлади: у аввал Цинна каби сиёсатчиларга яқинлашади, кейин эса Сулланинг диктатурасига қарши туриб, Римни тарк этади. Шарқда у ҳарбий санъат ва нотиқликни мукаммаллаштиради.
Римга қайтганида Цезарнинг сиёсий карьераси юксалади: у аввал ҳарбий трибун, кейин квестор, эдил, понтифик ва охир-оқибат консулликкача етади. Ундан ташқари, Помпей ва Красс билан “Триумвират” тузиб, Сенатга қарши тура бошлайди. 58 йилдан бошлаб эса Римнинг Галлиядаги губернатори этиб тайинланиб, бу ўлкани босиб олиш ва римлаштиришга киришади. Айнан шу босқич Цезарни империянинг келажак етакчисига айлантиради.
Унинг ҳаётида ҳар бир қадам сиёсий ҳисоб-китоб ва улуғвор мақсадлар билан суғорилганди. Цезар тарихи фақатгина бир инсоннинг юксалиши эмас, Римнинг республикадан империяга айланиш тарихи ҳамдир.
Брат ҳақида янада тўлиқроқ маълумот олмоқчи бўлсангиз, унинг ҳаётини YouTube’даги видеода ёритишга ҳаракат қилганман. Эринмасдан кўринглар, албатта.
🌟@nurbekalimov
Pepsi — ўз ҳарбий флотига эга бўлган компания
1989 йилда американинг PepsiCo корпорацияси қисқа вақт ичида дунёдаги олтинчи энг катта ҳарбий-денгиз флоти соҳибига айланиб қолганини билармидингиз?
Ҳаммасининг бошланиши 1959 йилга бориб тақалади. Москвада ўтказилган АҚШ саноати кўргазмасида вице-президент Ричард Никсон совет раҳбари Никита Хрушчёвга Pepsi ичимлигини татиб кўришни таклиф қилади. Газировка Хрушчёвга ёқади, шундан сўнг музокаралар бошланади. Натижада, 1974 йилда Новороссийскда СССРдаги илк Pepsi ишлаб чиқариш линияси ишга туширилади.
Лекин тўлов муаммоси туғилади — америкаликлар рублни қабул қилмасди. Шу сабаб, бартер усули йўлга қўйилади: СССРдан Столичная ароғи АҚШга жўнатилади, у ерда сотилган маблағ эвазига Pepsi ишлаб чиқарилади. Лекин вақт ўтиши билан АҚШда ароққа бўлган талаб пасайиб кетади. Шунда 1989 йилда унутилмас бартер келишуви юзага келади — СССР PepsiCo компаниясига 17 та дизел электр сувости кемаси, эсминец, крейсер ва торпедали катерни топширади.
Компания бу кемаларни металлоломга сотади, лекин оммавий ахборот воситалари бу ҳақда ҳазиломуз ёритади: “Pepsi — Совет денгиз кучларини қуролсизлантирган ягона газировка компанияси!”
PepsiCo раҳбари Дональд Кендалл ҳатто АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Брент Скоукрофтга шундай деган эди: “Биз Совет Иттифоқини сиздан ҳам тезроқ қуролсизлантиряпмиз”.
🌟@nurbekalimov
Анатомияда инқилоб бўлган кун
1300 йиллар бошида, Болония шаҳрида тарихда биринчи марта жамоат олдида инсон танаси ёриб кўздан кечирилади. Бу жуда ғайриоддий воқеа эди. Ҳар томондан талабалар, шунчаки қизиқувчилар тўпланади. Ўртада эса 45 ёшли шифокор ва Болония университети устози Мондино де Люцци эди.
У Ватикан рухсати билан, жиноят учун қатл этилган аёл жасадини очиқ равишда текшира бошлайди. Айрим манбаларга кўра, жараён мусиқа садолари остида ўтган ва махсус саҳна — «анатомик театр» қурилган. Шу пайтдан бошлаб анатомия тиббиёт таълимига кириб келади.
Бу фақат бир шифокорнинг жасорати эмас, балки бутун Европа тиббиёти учун бурилиш нуқтаси эди. Илгари дин тақиқи туфайли инсон жасадини ёриб кўриш гуноҳ ҳисобланган. Мондино эса илм йўлида анъанавий чегараларни бузади. У аниқ кўрадики, китобларда ёзилганлар кўп ҳолларда инсон танасидаги ҳақиқатга мос келмасди.
Мондино бир йил ўтиб анатомия бўйича биринчи дарсликни ёзади. Бу китоб 300 йил давомида инсон танаси ҳақидаги энг асосий манба бўлиб қолади. Унда, масалан, шундай қоида бор эди: инсон аъзолари “шафқат даражаси”га қараб кесилиши керак — аввал энг оддий ҳисобланган меъдадан бошлаш лозим.
Мондино де Люцци бу иши билан анатомияни қайта тиклаган инсон сифатида тарихда қолди. Унинг “қаттиқ қўли” ва илмга ишончи туфайли кейинги авлодлар учун илмни амалий йўл билан ўрганиш эшиги очилди.
🌟@nurbekalimov
Судан ҳақида
Африка ҳақидаги тасаввуримиз кўпинча ёпиқ ва ноаниқ бўлиб қолаверади. Шу сабаб масалан у ердаги мусулмонларнинг урушладаги қирғинир ва очликдан нобуд бўлаётган болалари ҳеч кимни қайғуга солганини ўзбек интернетида учратмаймиз.
2011 йил 9 июлда Жанубий Суданнинг мустақилликка эришгани ҳам дунёнинг кўп қисмида шунчаки одатий хабар сифатида қабул қилинганди. Лекин ўша пайтда кўпчилик: “Қандай қилиб Африкадаги энг катта мамлакат иккига бўлиниб кетди? Энди бу янги давлатни нима кутяпти?” деган саволларга жавоб излай бошлади.
Судан тарихи Африка учун хос бўлган мураккабликлар билан тўла. Араб-мусулмон аҳоли яшайдиган шимол ва христиан-қора танли халқлар яшаётган жануб орасидаги зиддиятлар илгари ҳам бор эди. Британия мустамлакаси даврида уларни алоҳида бошқаришган. 1956 йил Судан мустақил бўлганидан сўнг эса сиёсий ҳокимият асосан шимол қўлида бўлади. Бу эса 17 йиллик фуқаролик урушига олиб келади.
Жанубдаги халқлар 2005 йилга келиб автономияни қўлга киритади, лекин зиддиятлар барибир тўхтамайди. Миллионлаб одамлар қочқинга айланади, қуллик ва қатлиомлар кузатилади. Турли тарафлар турли давлатлар томонидан қўллаб-қувватланади. АҚШ ва БМТ воситачилигида референдум ташкил этилади ва 2011 йилда 98% одам Жанубий Судан мустақиллигига овоз беради.
Лекин бу янги давлат кейинчалик фаровон ҳаёт сари йўл олдими? Йўқ канешна.
Икки Судан ўртасидаги муносабат ҳозир ҳам душманларча қоляпти. 2012 йилда чегара уруши бошланди, Жанубий Суданнинг ўзида эса 2013–2020 йилларда икки асосий этник гуруҳ — нуэр ва динка ўртасида ички уруш бўлди. Уруш 190 мингдан ортиқ қурбон ва юз минглаб қочқинларга сабаб бўлди. Кейинчалик коалицион ҳукумат тузилди.
Ҳозир Жанубий Судан дунёдаги энг камбағал ва энг оғир ҳаёт кечаётган мамлакатлардан бири. Одамлар демократия ва тараққиётдан йироқ, автократик тузумда яшашда давом этяпти. Бу давлатдан яқин келажакда Ваканд вужудга келишини кутмаслик керак.
🌟@nurbekalimov
Ихтиёрсиз эътибор — бу ташқи ёки ички стимулларга онгли назоратларсиз, автоматик равишда йўналтириладиган эътибор туридир. Масалан, сезги аъзоларидан келаётган ёрқин ёруғлик, кучли товуш ёки оғриқ сигналлари одамнинг диққатини ўзига тортади ва жавоб реакциясини уйғотади. Бу жараён асосан асаб тизими орқали бошқарилиб, ҳимоя ва муҳитга мослашишда муҳим роль ўйнайди.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/I3qvfU7V0fU?si=7GlWP_EkWzn5VVSq
Дарахтни кесиб, бошқа ерга янгисини экиш ечим эмас
Яқинда машҳур қурилиш компанияси раҳбари томонидан тақдим этилган янги лойиҳа кўп кескин баҳсларга сабаб бўляпти. Унга кўра, қурилиш ишлари учун дарахт кесишга рухсат бериш, лекин бунинг ўрнини бошқа ҳудудда кўпроқ кўчат экиш билан қоплаш айтилганди.
Экопартия депутати Жавлон Абдуллаев ҳам ўз ўрнида ва вақтида бу масала юзасидан фикр билдирибди. Унинг айтишича, қурилиш эҳтиёжлари қанчалик муҳим бўлмасин, уларни табиат манфаатлари эвазига ҳал этиш тўғри эмас. Ҳар бир дарахт бугун нафақат ҳавони тозалайди, балки маҳаллий экосистеманинг узвий бўлаги ҳам ҳисобланади. Уларни кесиб, бошқа жойда экиш эса мувозанатни қайта тикламайди.
Мен мана шу фикрга қўшиламан. Кўчат экиш яхши, лекин бу табиий миқдорни сақлашдан кўра осонроқ усул сифатида кўрилмаслиги керак. Бугунги муаммо дарахт кўп-камлигида эмас, етилиб бўлган мавжудларини борича сақлашда. Шуни тушунмаяпти айримлар.
🌟@nurbekalimov
ТМКдан Марказий Осиёда илк экологик технология
Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) таркибидаги Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар заводи экологик хавфсизлик учун Марказий Осиё бўйича биринчи замонавий технология жорий этиб, мазкур технология асосида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ТМК матбуот хизмати хабар қилди.
Бу қандай технология?
Авваллари, молибден маҳсулотини аммиакли сув ва кислоталар билан ювиш орқали ишлаб чиқаришда аммиак буғлари ҳавога тарқалиши кузатиларди. Бу эса экологик хавф туғдирарди. Янги технология натижасида эса, завод мутахассислари янги, уч босқичли содали ечим асосида ишлайдиган технологияни жорий қилди. Энди молибден хомашёси сода эритмаси билан ишқорланади, барча жараёнлар ёпиқ тизимда амалга оширилади.
Хўш, бу қандай афзалликлар беради?
Аммиак буғлари атмосферага чиқмайди. Бу айни дамда экологик хавфларнинг олдини олишда катта ютуқ ҳисобланади. Ҳавога ташланадиган чиқиндилар миқдори кескин камайди. Жараёнлар хавфсиз ва экологик тоза муҳитда ўтади. Ёпиқ технологик жараён нафақат чиқиндиларни камайтиради, балки ишлаб чиқариш муҳитини инсон саломатлиги учун хавфсиз ҳолга келтиради. Бу технология ТМКнинг ишлаб чиқаришдаги самарадорлик билан бир қаторда, экологик хавфсизликка ҳам аҳамият қаратаётганини кўрсатади.
🌟@nurbekalimov
Буюк Британия аҳолиси 200 йил ичида 5 баробарга кўпайибди — Ирландия бундан мустасно
1821 йилдан 2021 йилгача бўлган икки аср мобайнида Буюк Британия аҳолиси тубдан ўзгарди. Кўпчилик минтақаларда аҳоли беш баробаргача ўсган бўлса, Ирландия бу жараёндан деярли ташқарида қолди.
🔹 Англия — 5 баробар;
🔹 Уэльс — 4 баробар;
🔹 Шотландия — 2,5 баробар;
🔹 Мэн ороли — 2,5 баробарга кўпайган.
🔻 Ирландия (шимоли ва жануби йиғиндиси) аҳолиси сони 200 йил ичида амалда ҳеч қандай ўсиш кўрсатмаган. Ҳатто XIX аср ўрталаридаги даражадан ҳам пасайиб кетган.
Бунга асосий сабаб — 1840-йиллардаги машҳур Буюк очарчилик бўлди. Картошка касалланиши билан боғлиқ очлик туфайли Ирландиядаги асосий озиқ-овқат манбаи йўқолади, Британ ҳукумати эса амалий ёрдам кўрсатмайди. Натижада юз минглаб ирландлар ҳалок бўлади, яна юз минглаб киши АҚШ, Канада ва Австралия сингари мамлакатларга кўчиб кетишади.
Ана шу вақтдан бошлаб Ирландия аҳолиси кескин қисқара бошлайди. Агар 1840 йилларда Ирландия аҳолиси тахминан 8 миллион атрофида бўлган бўлса, 2021 йилга келиб бу рақам ҳали ҳам 7 миллионга етгани йўқ.
Шу билан бирга, АҚШда ҳозирги кунда ирланд илдизига эга бўлган 36 миллиондан ортиқ одам яшайди. Улар орасида машҳур сиёсатчилар, актёрлар, журналистлар ва санъат намояндалари ҳам бор. Яъни, Ирландия ўз тарихидаги энг катта «демографик экспорт»ни амалга оширган мамлакатлардан бирига айланди.
Бу ҳолат, бир томондан, тарихий фожиа, иккинчи томондан, глобал миграциянинг қандай кўламда бўлиши мумкинлигини намоён қилади. Бугунги кунда Ирландия аҳолиси аста-секин ортиб бораётган бўлса-да, ҳануз XIX асрдаги нуқтага етиб бормаган.
🌟@nurbekalimov
Футболдан кейин бошланган қонли уруш ҳақида
1969 йилнинг 14 июлида Марказий Америкада жуда ғалати ва фожиали уруш бошланган. Тарихда у “Футбол уруши” номи билан маълум. Унга Сальвадор ва Гондурас давлатлари ўртасидаги футбол баҳслари сабабчи бўлган.
Ўша йили икки давлат терма жамоаси 1970 йилдаги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида ўзаро рақиб бўлади. Мезбон ва меҳмонлик баҳслари ўтгач, муҳит ўта таранг эди. Иккинчи ўйинда Сальвадор ғалаба қозонгандан кейин, бу мамлакатда яшовчи гондураслик муҳожирларга нисбатан зўравонлик бошланади. Бу эса икки халқ ўртасидаги адоватни кескинлаштириб юборган.
Футбол бир баҳона эди, аслида бу икки давлат ўртасидаги турли муаммолар, масаланер, муҳожирлар, миллатчилик ва қашшоқлик масалалари анчадан бери тўпланиб келаётганди.
14 июль куни Сальвадор расман уруш эълон қилади ва ўз самолётлари билан Гондурас ҳудудини бомбардимон қилади. Армия чегарадан ўтади. Жанглар бир ҳафта давом этади.
Бу вақт ичида қарийб 2 минг киши ҳалок бўлади. Улар орасида ҳарбийлар ҳам, оддий тинч аҳоли ҳам бор эди. 20 июль куни бошқа қўшни мамлакатлар босим қилиб, икки томонни урушни тўхташга мажбур қилади. Қўшинлар ўз чегараларрига қайтиб кетишади.
Шундай қилиб, бутун дунёга “футбол сабабчи бўлган уруш” сифатида танилган воқеа аслида шунчаки спорт эмас, балки йиллар давомида йиғилиб келган сиёсий ва ижтимоий муаммоларнинг натижаси эди.
🌟@nurbekalimov
Сизни хафа қилмоқчи эмасдик, сэр… лекин сиз миналар устидан ўтдингиз!
1942 йил, Шимолий Африка. Иккинчи жаҳон уруши қизғин кечаётган пайт. Буюк Британия қўшинлари ва Германия армияси Ливия чўлларида тўқнаш келади. Бу жанглар тарихда Газала жанглари номи билан маълум. Тобрук шаҳри яқинидаги Газала қишлоғи атрофида бўлган ҳал қилувчи тўқнашувлар бўлиб ўтган.
Ана шу жанглардан бирида британ армиясида қизиқ воқеа юз беради.
9-полкининг штаб эскадрони қўмондони майор Ломакс Найтсбридждаги лагерни топиш учун колонна бошлаб йўлга чиқади. Чўлда камига тунда йўл топиш осон эмас: чанг, қоронғулик, ҳеч қандай белги йўқ. Улар йўлдан адашиб, шимолга қараб юришда давом этадилар.
Бир вақт майор йўл устида ерга чўзилган симни кўриб қолади. Бу одатда мина қўйилган ҳудуднинг белгиси. Ҳайдовчи тезда тормозни босади, танк симдан бир неча қадам олдинда тўхтайди.
Шунда икки нафар гвардиячи яқин келиб, майордан нима кераклигини сўрашади. Ломакс:
— Найтсбридж қаерда? — деб сўрайди.
Аскарлар жавоб беришади:
— Мана шу ернинг ўзи, жаноб.
Майор ҳайратланиб сўрайди:
— Вой, яна бир неча қадам олдинга юрганимизда миналарни босиб ўлиб кетар эканмиз-да!
Қўриқчи такой бамайлихотир:
— Йўқ, сэр. Яна бир неча қадам босгандан сўнг сиз мина қўйилган ҳудуддан чиқиб кетардингиз.
Шунда маълум бўладики, бутун транспорт колоннаси мина қўйилган ҳудудни пайқамай кесиб ўтган, бирорта мина босилмаган.
Бу воқеа урушдаги ҳарбий стратегия ёки техник устунликдан кўра омад ҳам ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиши мумкинлигини кўрсатади. Чўлда адашган колонна, мина майдони, тасодифан тўғри ҳаракат ва қарабсанки, юздан ортиқ одам тирик қолди.
🌟@nurbekalimov
❓ Ҳозир кўпчиликнинг ҳаёлида “Қонун лойиҳаси мораторий талабларига мосми?” деган савол айланяпти.
🏢 Қонунчилик палатаси депутати Равшан Мамутовнинг таъкидлашича, биринчи ўқишдан сўнг жойларда фермер, деҳқон, соҳанинг тегишли мутахассислари билан қонун лойиҳасининг анча нормалари қайта кўриб чиқилган ва янаям такомиллаштирилган.
💬 Муҳими, ижтимоий тармоқларда кўтарилган “мораторийга зид эмасми?” деган саволлар юзасиданам аниқ ҳуқуқий ёндашув асосида қонуний ечим белгиланди.
🗣Мамутовнинг сўзларига кўра, МЖтКга киритилаётган қўшимчалар — яъни, дала четларини иккиламчи ижарага олган шахсларга нисбатан жарима қўллаш тартиби 2026 йил 1 июлдан бошлаб кучга кириши белгиланган.
Бу орқали янги нормалар тадбиркорларга нисбатан дарҳол қўлланмаслиги таъминланди.
🗣Шунингдек, депутат муносабатида қонун лойиҳасида белгиланаётган “дала четларида маҳсулот етиштириш” мажбурияти мутлақо янги талаб эмаслиги, у амалдаги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддасида ҳам аввалдан мавжуд эканини эслатиб ўтган.
Тадбиркорлар гапирди, “Бизнес+” эшитди
Ҳозир тадбиркорларга бир дунё ёрдамлар бўляптию, лекин кичик саноат зоналаридаги муаммолар ҳалиям ўзгармаяпти. Шу “Бизнес+” подкастига раҳмат, биринчи сонидаёқ шу ҳақда очиқ-ойдин гапирилди.
Ўзи ЎзЛиДеП подкаст орқали шу нарсаларни очиқ қўяётгани яхши. Бу гаплар фақат муҳокамада қолмасин, амалга ҳам ўтсин, ҳамма хурсанд бўлсин.
Кўрмоқчи бўлганларга тўлиқ видео, мободо эшитмоқчилар бўлса аудио.
🌟@nurbekalimov
261-рақамли курашчи: Кетрин Свитцер ким эди?
1967 йил. Бостон марафони. Бу мусобақа ўша пайтда фақат эркаклар учун деб ҳисобланган, чунки расмийлар аёллар узоқ масофага югура олмайди, деб ўйлашарди. Лекин бир аёл бу қарашларни ўз ҳаракати билан синдиради. Уни Кетрин Свитцер деб аташарди — у спорт тарихини ўзгартираётганини ўша куни ўзи ҳам билмаган бўлса керак.
Кетрин Свитцер университет талабаси эди. У югуришни яхши кўрган ва ўзини расман марафонга рўйхатдан ўтказиш учун “K. V. Switzer” деб имзо чекади. Буни кўрган ташкилотчилар унинг аёл эканини пайқамай қолишади. Ҳақиқатан ҳам, унинг аёл экани фақат югуриш пайтида маълум бўлади. Айнан шунда жаҳон спорт тарихида унутилмас воқеа юз беради.
Марафон пайтида расмий ташкилотчилардан бири Жок Семпл йўлга чиқиб, Кетринни тўхтатмоқчи бўлади. У “Марафондан чиқ, рақамни олиб ташла!” деб бақиради. Уни бу ҳаракатдан Кетриннинг йўлдоши Том Миллер ва бошқа югурувчи дўстлари тўхтатишади. Шу тарзда, Кетрин 42 километрлик масофани тўлиқ босиб ўтади ва тарихда Бостон марафонини тўлиқ югуриб ўтган, биринчи расман рўйхатга олинган аёл сифатида қолади.
Бу воқеа спорт дунёсида катта резонанс келтириб чиқаради. 1972 йилда аёлларга Бостон марафонида расман қатнашишга рухсат берилади. Кейинчалик Олимпия ўйинлари ва бошқа юқори спорт мусобақаларида ҳам аёллар учун тенг шароитлар яратила бошланади.
Кетрин Свитцер фақат югуришда эмас, балки спортда тенглик учун фаол курашда ҳам ўчмас из қолдирган. У “261 Fearless” деб номланган халқаро ташкилотга асос солади. Бу ҳаракат аёлларни спорт орқали ўз кучини кашф этишга чорлайди, қўрқмасликка, ҳаракат қилишга ва ўзгаришлар яратишга ундайди.🫡
🌟@nurbekalimov
Папирусдан ясалган кема Атлантикани кесиб ўтгани ҳақида
Машҳур норвегиялик тадқиқотчи Тур Хейердал 1940 йилларда ўзининг "Кон-Тики" деб номланган солида катта саёҳат қилгани ҳақида ё эшитгансиз, ё китобини ўқигансиз, ёки фильмини кўргансиз ҳеч бўлмаса.
Так вот, 1970 йил 12 июль куни норвегиялик тадқиқотчи раҳбарлигидаги экспедиция бу сафар папирусдан ясалган “Ра-II” кемасида Барбадосга етиб боради. Бу оддий географик саёҳатдан кўра анча катта ғояни кўтариб келган воқеа эди.
Хейердал қадимги халқлар, хусусан, мисрликлар, майялар ва инклар ўртасидаги маданий алоқалар ҳақидаги назариясини амалда исботлашга уриниб келарди. Унингча, бундай умумийликлар тасодиф эмас, балки қадимдаги воқеий алоқалар натижаси бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам у Марокашдан янги дунёгача қадимий услубда қурилган кема билан сузишга қарор қилади. Илк уринишда “Ра” кемаси 1969 йилда ҳалокатга учрайди, лекин барибир Американинг деярли ёнгинасигача етиб борганди.
Тажриба синаб кўрилгач, 1970 йилда “Ра-II” кема қурувчи боливиялик усталар ёрдамида янгитдан тайёрланади. Бу сафар муваффақият қозонишади: кема Атлантика океанини кесиб ўтиб, тарихий сузишни амалга оширади. Эътиборлиси, экипаж халқаро таркибда танланган бўлиб, турли миллат ва эътиқод вакилларидан иборат эди. Жумладан, совет шифокори Юрий Сенкевич ҳам бунда иштирок этган.
Бу экспедиция бир вақтнинг ўзида ҳам илмий назария, ҳам маданий ижтимоий тажриба эди. Шундай савол пайдо бўлади: эҳтимол, Америка қитъасига викинглардан анча аввалроқ сузиб борганлар бўлгандир?
Хейердал кейинчалик ҳам шундай тажрибаларини давом эттиради. 1977 йилда “Тигрис” кемасида Бобил ва Месопотамиядан бошланган навбатдаги экспедицияни ташкил қилади. Лекин бу галги йўлда сиёсий тўсиқларга учрашади. Баб-ал-Мандеб орқали ўтиш учун рухсат ололмаган Хейердал 1978 йилда кемасини норозилик ифодаси сифатида ёқиб юборади.
🌟@nurbekalimov
Нимага бизда Фаластин дойим гапириладию Ямандаги урушларга унча эътибор берилмайди?
Жавоб
Тугун инвариантлари — бу тугуннинг ўзгармайдиган белгиларидир. Яъни тугунни қандай чўзсангиз ҳам, бурасангиз ҳам, бу белгилар бир хил қолади.
Масалан, тугунни чизганда нечта ип кесишади — бу кесишишлар сони деган инвариант бўлиши мумкин. Ёки ҳар бир тугун учун махсус полином ёзилади — бу ҳам тугунни таниб олишга ёрдам беради.
Инвариантлар ёрдамида икки хил тугун бир хилми ёки йўқми, деган саволга жавоб топилади. Улар тугунларни солиштиришда энг муҳим воситадир.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/74-__wAbkTA?si=o2nMo_Pe3G91pxRC
Бизда Анжанда (балки бошқа ерларда ҳам) "Пул симидан", "Ебичар симидан" хуллас кўп деган маънони ишлатиш учун шу "симидан" сўзи ишлатилади. Буни тарихи эса манабу плакатга бориб тақалса ҳам керак. 😁
Миллий пиёлаларимизда ҳам тепасида ялтироқ чизиқ бор, шуни ҳам "сими" дейишади симга ўхшаганлиги учун ва "чойдан қуйчи симидан қилиб" деган гаплар ҳам бўлади. Тўлдириб дегани.
Ҳа, IQ даромад билан боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу тўғридан-тўғри ва ягона сабаб эмас.
Тадқиқотларга кўра:
Одатда юқорироқ IQ га эга одамлар кўпроқ ўқийди, малакали иш топади ва кўпроқ даромад олади.
Лекин фарқ катта эмас — меҳнатсеварлик, ижтимоий кўникмалар, омад ва атроф-муҳит ҳам катта роль ўйнайди.
Демак, IQ даромадга таъсир қилиши мумкин, лекин бу барча бой одамлар ақлли дегани эмас, ёки ақлли одам албатта бой бўлади дегани ҳам эмас.
Видеога ҳавола:
https://youtu.be/dhPIabOxqcI?si=JHJpS7Ew0zozkVzM
Бугун каналимда сиз билан жуда қизиқарли видеони бўлишмоқчиман. 🎮 Кибер Уздаги дўстларим тайёрлаган бу роликда, мутахассисларнинг танқидига учраган, аммо шунга қарамай бутун дунёда улкан шуҳрат қозонган ўйинлар ҳақида ҳикоя қилинади. Қизиқ, қандай қилиб шундай бўлиши мумкин? Видеони томоша қилиб, жавобини билиб олишингиз мумкин!
https://youtu.be/Gzhttf_weBo?si=xBjn1ObNkfwTzsmI