Ғазодаги болалар фожиаси: даҳшатли статистикалар
2023 йил октябрдан буён Ғазода давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар натижасида 17 мингдан ортиқ бола ҳалок бўлгани қайд этилди. Бу қурбонлар орасида 211 нафар янги туғилган чақалоқ ва 825 нафар бир ёшгача бўлган болалар ҳам бор. Бу статистикалар ҳарбий можаро инсонпарварлик фожиаларини қай даражада келтириб чиқараётганини яққол кўрсатади.
Халқаро ташкилотлар мазкур рақамлар урушунинг тинч аҳоли, айниқса болалар ҳаётига қанчалик салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаяпти. Можаро натижасида бутун оилалар йўқ қилиняпти, болалик эса қўрқув ва йўқотишлар билан ўтяпти.
Ғазода инсонпарварлик ёрдамига бўлган эҳтиёж кун сайин ортиб боряпти. Халқаро ҳамжамият можарони ҳал қилишга чақиришига қарамай, ҳалигача самарали чоралар кўрилгани йўқ.
БМТ, ЮНИСЕФ ва бошқа ташкилотлар тинч аҳолининг ҳимоясини кучайтиришга чақиряпти, лекин урушнинг кескинлиги инсон ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қийинлаштиряпти. Оқибатда, дунё болалар ҳаётидаги бу беқиёс йўқотишлар қаршисида жим кузатувчи бўлиб қоляпти.
Афсус.
🧠@nurbekalimov
InfinBANK ва NRG Uzbekistan ҳамкорлигида энди замонавий уйларни янада қулай шартларда харид қилишингиз мумкин!
InfinBANK ва NRG Uzbekistan компанияси биргаликда ишга туширган "Енгил Ипотека" дастури - бу қулай ва ишончли уй-жой харидининг янги имконияти.
Дастур доирасида қуйидаги қулайликлар яратилган: Расмий иш ҳақи бор мижозлар учун бошланғич тўлов - 15%, Расмий иш ҳақи йўқ мижозлар учун бошланғич тўлов - 25%, Паст фоизли ставка - йиллик 6%дан, Узоқ тўлов муддати - 3 йилгача.
Дастур доираси мавжуд мажмуалар: NRG Jomiy, NRG Maftun Makon, NRG Zamon, NRG Yangi Baxt, NRG Yunusobod ва NRG Meros.
Батафсил маълумот учун мурожаат қилинг:
📞 InfinBANK: 1214
📞 NRG Uzbekistan: 1060
Реклама
Шахсий ҳаёт иш самарасига таъсир қиладими?
Хитойнинг Insta360 компанияси ходимларининг бахтиёрлиги иш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади, деб ишонади. Шу сабабли, компания танишувлар ва муносабатлар учун пул мукофотлари беришни йўлга қўйди. Ҳар бир ходим ички танишув платформасида эълон жойлаштиргани учун 115 минг сўм ($9) олади. Агар икки ходим ўзаро муносабатларини уч ой давомида сақлаб қолса, ҳар бир ҳамкор 1 миллион 790 минг сўм ($140) миқдорида мукофотга эга бўлади.
Бу ташаббус ходимлар ўртасидаги ижобий муносабатларни кучайтириш ва умумий иш муҳитини яхшилашга қаратилган. Бир ҳафта ичида 500 дан ортиқ эълон жойлаштирилиб, кўплаб мукофотлар топширилган.
Хитойда никоҳлар сони кескин камайиб бораётган бир пайтда, Insta360 каби компаниялар инновацион ёндашувлар орқали бу ҳолатни енгиллаштиришга ҳаракат қиляпти. Бу нафақат ходимларнинг шахсий ҳаётини яхшилаш, балки иш жараёнининг самарадорлигини оширишга ҳам хизмат қиляпти.
🧠@nurbekalimov
Матиз ва мараз одамча ҳақида
Кеча бетонкада келятсам ортимдан битта Матиз 120 ларда йўл сўраб моргать қипкеляпти, мен 100км соатга добро йўлда 95 ларда кетаётгандим.
Ўнг полосада катта юк машинаси бор эди. Табиийки йўл бера олмадим фараси бақрайган Матизга. Ўша юк машинасидан ўтиб, машинамни ўнга олиб, Матизга йўл бердим. Унгача матизчи бироз кутиб қолди бечара. Кейин мени қувиб ўтиб, йўл бермаганимга (бера олмаганимга) зарда қилгандай тормоз босиб қўрқитган бўлдида яна учиб кетворди.
Номерига қараб олдим (йўлда тўхтаб турганини кўриб қосам моральний биғиллатаман деб)
Кейин эсимданам чиқиб кетибди. Аудиокитоб эшитиб келятодим кайп қилиб. Бир маҳал қарасам, ҳалиги Матиз тўхтаб турибди. Фақат йўлди четидамас, ўўўўртасида турибди. Мошинани башараси чачилиб кетибди, Матизди бақрайган “кўз”лари оқиб тушибди. Олдида битта Джентра чачилган.
Такой ибратли видео қўйберган Оталар сўзидаги отахон каби хааа азизлар деб ўтиб кетдим.
Афсуски, ичимдаги, қалбимни туб-тубига кўмворилган мараз одамча эса иях деб кулаётган эди…
🧠@nurbekalimov
Ҳарвард профессори Клейтон Кристенсондан: Қашшоқликдан қутулишнинг амалий йўли
Инновациялар орқали фаровонликка эришиш мумкин. Савол эса — қандай қилиб?
Дунёдаги энг машҳур университет олимлари томонидан тайёрланган “Фаровонлик парадокси. Қандай қилиб инновациялар халқларни қашшоқликдан қутқара олади?” китоби энди ўзбек тилида!
Бу китобда муаллифлар:
• Мамлакатлар қандай қилиб иқтисодий фаровонликка эришишини;
• Инновациялар қашшоқликка қарши қандай амалий ечимлар бериши мумкинлигини;
• АҚШ, Жанубий Корея, Мексика ва ҳатто Нигерия каби давлатларнинг ҳаётий мисолларини таҳлил қилишган.
Китоб нафақат иқтисодий билимингизни оширади, балки сиёсатчилар, тадбиркорлар ва ҳар бир фуқаро учун фаровонликка эришиш йўлини кўрсатади.
Китоб сизга қизиқ бўлиши мумкин, агар:
• Мамлакат тақдирига бефарқ бўлмасангиз;
• Инновациялар ва иқтисодий ривожланиш сирларини ўрганмоқчи бўлсангиз;
• Давлат ва жамият ривожланиши учун самарали йўналишларни излаётган бўлсангиз.
Китоб ҳақида:
• Муқова: Қаттиқ
• Ҳажми: 375 бет
• Нархи: 99 000 80 000 сўм
Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/tgfparadoks
Фаровон келажак сари қадам ташламоқчи бўлган ҳар бир инсон учун бу китоб жуда фойдали бўлади. Ҳозироқ буюртма қилинг!
Ёғингарчилик энди ичишга яроқли сув захираларини тўлдириш учун етарли эмас
UZ24 нашрининг ёзишича, 2014 йилдан бери дунёда чучук сув захиралари кескин камаймоқда ва энди ёғингарчилик ичишга яроқли сув захираларини тўлдириш учун етарли бўлмаяпти.
NASA сунъий йўлдошлари томонидан тўпланган маълумотлар шуни кўрсатдики, чучук сув, жумладан, дарёлар, кўллар ва ер ости булоқлари 2002-2014 йиллардагидан 1200 куб километрга кам.
Қисқаси, бизни сув танқислиги кутмоқда. Мақоланинг давомини ўқисангиз, тушуниб оласиз. Мақолани UZ24’нинг Telegram канали орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.
Реклама
Янги сайланган Парламент нодавлат сектор билан тизимли ҳамкорликда ишлайди
Қонунчилик палатаси биринчи йиғилишида қўмиталар фаолияти қайтадан кўриб чиқилди. Қўмиталар сони 12 тадан 10 тага мақбуллаштирилди. Парламент тарихида илк бор Тадбиркорлик, рақобат ва саноат қўмитаси тузилди. Демак, маъмурий ислоҳотлар Парламентга ҳам таъсир қилибди.
Янги қўмитанинг тузилганлиги депутатлар ишбилармонлик муҳитини яхшилашда бевосита иштирок этиб, назоратни кучайтиришидан далолатдир. Бу қўмитадан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, соғлом рақобат муҳитини яратиш бўйича ташаббусларни кутиб қоламиз.
Бундан ташқари, Президент ҳар бир қўмита қошида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат жамоатчилик кенгашлари тузилишини маълум қилди.
Бу таклифни амалга оширилиши депутатларни жамоатчилик билан ҳамкорлигини янада кучайтиради. Қонунларнинг ҳаётийлиги ва сифатини оширади. Бир сўз билан айтганда, парламентда аҳоли билан профессионал “feed-back” яна кучаяди.
P.S. Энди жамоатчилик депутатлар олдига масалани кўндаланг қўйса ажаб эмас!
🧠@nurbekalimov
"Red Dead Redemption 2" — бу ёввойи Ғарбда яшаш, жанглар, ва қидирувларга бой очиқ дунё ўйини. Ўйинчилар шерикларини ҳимоя қилиб, ўзини қонун олдида ёки қотил сифатида синаб кўришлари мумкин. Чиройли манзаралар, чарчатадиган миссиялар ва ҳаяжонли воқеалар билан тўла. Ўйин ўзининг тарихий тафсилотлари ва ажойиб атмосфирасига эга.
Тўлиқ видео учун ҳавола:
https://www.youtube.com/watch?v=XkJNY0Wnvp0&ab_channel=KIBERUZ
Наушникларнинг мияга таъсири ҳақида
Олимлар узоқ вақт мобайнида наушниклардан фойдаланишнинг мия ва умумий соғлиққа зарари ҳақида кўплаб тадқиқотлар ўтказган. Бу ускуналарда юқори децибелдаги овозларни тинглаш наинки эшитиш қобилиятига, балки марказий нерв тизимига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Мияга доимий овоз сигнали тушиб туриши нейронларнинг нормал ишлашини қийинлаштиради. Бу эса диққатнинг пасайиши, мия чарчоғи ва кун давомида ортиқча оғриқларга сабаб бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда узоқ муддатли фойдаланиш миянинг маълум функцияларига қайтариб бўлмайдиган зарар етказиши эҳтимолга яқин. Масалан, кучли децибелдаги овозлар ва шовқинларнинг мунтазам таъсири невроз, уйқусизлик, ва ҳатто депрессияга олиб келиши мумкин.
Энг кўп зарар келтирувчи турлардан бири бу — ички қулоққа жуда яқин каналларнинг ичига кирадиган наушниклар. Уларнинг яқинлиги овоз босимини оширади ва қулоқнинг ичидаги сезувчан тўқималарга кучли таъсир кўрсатади. Шунинг учун наушниклардан фойдаланишда овоз баландигини 60% даражада сақлаш ва кун давомида умумий тинглаш вақтини 4 соатдан оширмаслик тавсия этилади.
Шунингдек, замонавий актив шовқинни тўхтатувчи (ANC) наушниклар ҳам диққатни камайтириши ва атроф-муҳит овозларини ажратиш қобилиятини сусайтириши мумкин. Бу миянинг табиий атроф-муҳит билан алоқасини сусайтиришга олиб келади.
🧠@nurbekalimov
Миллионлар ҳам ҳаётдан қониқиш олиб келмас экан
Amazon компаниясида ишловчи бир ходим 14 миллион долларлик ҳисоб рақами, қимматбаҳо уйлар ва чиройли оилага эга бўлишига қарамай, ҳаётда ўзини зериккан ва маъносиз ҳис қилаётганини айтиб, ижтимоий тармоқларда маслаҳат сўради. Бу воқеа кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Умуман, инсоннинг моддий фаровонлиги руҳий хотиржамлик ва ҳаётдан қониқишни кафолатламаслиги яна бир бор намоён бўлди.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида энг кўп тарқалган маслаҳат эса шундай бўлди:
«Ажрашинг ва бойлигингизни иккига бўлинг, шунда ҳаёт яна қизиқарли бўлади!»
Саратонга қарши хусусиятлари бўлган замбуруғ аниқланди
Олимлар «The Last of Us» сериалидаги кордицепс замбуруғининг ҳақиқий тури, Cordyceps militaris’ни ўрганиб, унинг саратонга қарши хусусиятларини аниқлашди.
Кордицепин деб аталган бирикма рак ҳужайраларининг ўсишини тўхтатиб, уларнинг ёйилишини чеклашга ёрдам беради. Бундай таъсир механизмлари, асосан, ҳужайра ичидаги энергия ва сигнал йўлларини «взлом қилиш» билан боғлиқ.
Муҳими, кордицепин соғлом тўқималарга зарар етказмайди. Бу эса уни анъанавий даволаш усулларидан фарқли равишда хавфсизроқ қилади. Замбуруғ асосида янги дорилар ишлаб чиқиш истиқболлари ҳозирда жадал ўрганилмоқда. Улар ёмон таъсирларсиз, юқори самарали терапиялар сифатида ракка қарши курашда катта роль ўйнаши мумкин.
Бу кашфиёт келгусида онкология соҳасидаги даволаш усулларини инқилоб қилишга замин яратиши айтиляпти.
🧠@nurbekalimov
Автоматлаштирилган ҳаёт ҳам бўларкан
Япониялик Ҳидеаки Умеяма сўнгги 15 йил давомида умрини автоматлаштирилган тартибда ўтказяпти. У кундалик қарорлардан қочиш орқали ўзининг ақлий қувватини асрашга интилган. Унинг ҳаётида барча жиҳатлар — кийинишдан тортиб, овқат ва кун тартибигача — бир хил. Бундай одатли тизим унга турли майда қарорларни қабул қилиш заруратидан халос бўлишга ва кун давомида муҳим масалаларга диққатини жамлашга ёрдам берди.
Тадқиқотлар кўрсатишича, инсон кунига ўртача 35 мингта қарор қабул қилади. Бу кичик қарорлар ҳам умуман чарчоқ ва кайфиятга салбий таъсир кўрсатади. Илмий жиҳатдан “қарорлар чарчоғи” деб аталувчи ҳолатда, одам қанча кўп қарор қабул қилса, кун охирига бориб шунча ёмонроқ қарорлар қабул қила бошлайди. Шундай сабабларга кўра, Умеяма ҳаётини соддалаштиришни танлаган.
Ҳозирда дунё миқёсида кўплаб одамлар шунга ўхшаш ёндашувни қўллашяпти. Масалан, Стив Жобс ва Марк Цукерберг каби етакчилар кундалик қарорлардан ўзини чеклаш орқали вақт ва ақлий ресурсларини муҳим масалаларга сарфлаган. Уларнинг бир хил кийиниш ёки стандартлаштирилган кун тартибидан фойдаланиш одатлари айнан шунга хизмат қилади.
Бундай ҳаёт тарзи нафақат вақтни тежаш, балки бёрнаутнинг олдини олишда ҳам ёрдам беради. Тадқиқотларга кўра, инсоннинг ирода қуввати чекланган ресурс бўлиб, ҳар бир қарор ундан озгина бўлса ҳам энергия олади. Ҳар кунги бир тартибдаги жараёнларни автоматлаштириш бу энергиядан стратегик фойдаланишга имконият яратади.
🧠@nurbekalimov
ФҚБ 11 сентябрдагига ўхшаш ҳужумни режалаштирган шахсни ҳибсга олди
АҚШ Федерал Қидирув Бюроси асли келиб чиқиши ливанлик бўлган Анас Саид исмли шахсни қўлга олди. Унга нисбатан бир қатор оғир айбловлар илгари сурилган бўлиб, улардан энг жиддийлари ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларига бошпана берганлик ва 11 сентябрь терактига ўхшаш йирик ҳужумни режалаштирганлик экан.
Тергов маълумотларига кўра, Саид йирик молиявий ва логистик ёрдам кўрсатиш орқали террорчиларга ҳужум учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратган. У 11 сентябрь ҳужумидан кейин ҳамон дунёда катта хавф туғдираётган экстремистлар билан бевосита алоқада бўлганликда гумон қилиняпти.
ФҚБнинг билдиришича, бу каби режалар мамлакат хавфсизлиги учун ўта жиддий таҳдид ҳисобланади. Шу сабабли мазкур ҳолат доирасида қўшимча чора-тадбирлар кўриляпти. Бюро вакиллари мазкур ишни хавфсизликни таъминлаш борасидаги навбатдаги йирик қадам деб атади.
Бу ҳибс мамлакатда терроризмга қарши кураш борасида амалга оширилаётган узлуксиз саъй-ҳаракатларнинг бир қисми бўлиб, ҳар қандай хавфнинг олдини олишга қаратилган ҳаракатлар давом этаётгани маълум қилинди.
🧠@nurbekalimov
"Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериалининг иккинчи мавсумини кўплаб сабаблар туфайли томоша қилиш лозим. Биринчидан, у қизиқарли воқеалар ривожини давом эттириб, асосий қаҳрамонлар ва Ўртадунё оламининг тарихини чуқурлаштиришга эришади. Иккинчидан, сценарий ва диалоглар сифати сезиларли даражада яхшилангани сабабли, томоша янада қизиқарлироқ бўлган. Визуал эффектлар ва саҳналаштириш ҳанузгача ҳайратда қолдиради: улкан жанглар ва мукаммал ишланган манзиллар кишини лол қолдиради. Учинчидан, бастакорнинг мусиқаси муҳитни ажойиб тарзда тўлдиради ва ҳиссий лаҳзаларни кучайтиради. Тўртинчидан, қаҳрамонлар кўп қиррали бўлиб, ўзларининг ички зиддиятларини намоён этади. Бешинчидан, сюжет кутилмаган бурилишларни киритиб, қизиқишни сақлаб қолади. Олтинчидан, сериал турли ирқларнинг маданияти ва урф-одатларини кўрсатиб, Толкин олами ҳақидаги тасаввурни кенгайтиради. Еттинчидан, янги иттифоқлар ва низоларнинг ривожланиши воқеага теранлик бахш этади. Ниҳоят, "Узуклар ҳукмдори: Қудрат узуклари" сериали фентези жанрининг энг сара замонавий намуналаридан бири бўлиб қолмоқда.
👉 https://youtu.be/U7R3BvRkJf4
Фильмларни қандай тезликда кўрасиз?
Кейинги пайтларда одамлар фильм ва сериалларни тезлатилган режимда томоша қилишни одат қилишяпти. Улар видеоларни 1,5х ёки 2х тезликда кўришни афзал кўришади, баъзилари ҳатто 5х тезликкача боради. Бу ҳолат ижтимоий тармоқлар ва қисқа форматдаги контентларга ўрганиб қолган томошабинлар учун одатий кўринади. Бундай тезлик орқали улар вақтни тежаш ва кўпроқ контент истеъмол қилишни мақсад қилади.
Бундай томоша қилишнинг афзалликлари бор: вақт тежалади, ортиқча ёйилган эпизодлар ёки суҳбатларни қисқартириш мумкин бўлади. Лекин, шу билан бирга, баъзи мураккаб сюжетлар ёки ноёб бадиий тасвирлар ўтказиб юборилади. Баъзи сериаллар ва фильмлар (масалан, “Breaking Bad” ёки “Succession”) ўзларининг тўлиқ темпи ва атмосферасини йўқотиши мумкин. Шунингдек, кўплаб продюсерлар ва режиссёрлар бундай усулга қарши чиқишяпти, улар бадиий асарни режиссёр мўлжаллаган ҳолатда томоша қилиш кераклигини таъкидлашади.
Лекин замонавий ҳаётнинг жадал суръати ва контентнинг кўплиги одамларни мослашувчан бўлишга мажбур қиляпти. Шу сабабли, одамлар ўз эҳтиёжларига қараб, томоша қилиш усулларини ўзгартиришда давом этишлари мумкин.
🧠@nurbekalimov
Texnoplovда янги видео чиқибди!
Starship ракетаcи қўнганида, Саадулла Абдуллаев ушбу ҳолатга “дунё ўзгарди” деб изоҳ берганида, кўпчилик “бунинг бизга нима дахли бор”, “Ўзбекистон барибир ривожланмайди”, деб ёзган экан. Мана шу ҳолатга жавоб сифатида видео чиқибди! Албатта кўринг, чунки ушбу видеодан сўнг ўз имкониятларингизни сезишни бошлайсиз ва дунёқараш ҳам ўзгариши мумкин!
Кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/QPbZflpaG8k?si=8zlPBZ0AHBNdhfnA
📽 ЯНГИ ВИДЕО!
Франция Инқилобининг энг баҳсли тимсоли – Гильотина ҳақида барчасини билишни истайсизми?
Бугунги кўрсатувимизда Францияда яратилган ўлим машинаси нимаси билан бошқа қуроллардан афзал эди?
Тарихда қанча одам унинг ёрдами билан қатл қилинган?
Нима учун французлар 20 аср охирларида ҳам бу қатл асбобини ишлатишарди?
Доктор Гильотен ҳам ўзи яратган ушбу ажал машинасининг домига тушганми?
Одамнинг танаси ва боши бир бирисиз яшай оладими? Ва шу каби бошқа кўплаб саволларга жавоб топасиз.
⏳ Гильотина нафақат ўлим қуроли, балки бутун бир даврнинг маданий рамзига айланган. Бизнинг янги видеомизда бу ҳақда батафсил маълумот оласиз.
🎥 Кўринг ва ўз фикрларингизни билдиринг: https://www.youtube.com/watch?v=Ft460_2K1DI&t=34s&ab_channel=Alimoff
👀 Видеони ўтказиб юборманг! Ҳамма тарихий сирлар шу ерда.
Лойиҳамизни сўм билан қўллаб қувватловчиларга бу ишни https://tirikchilik.uz/alimoff сайтида қилиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз. Бунга имконингиз бўлмаса шунчаки лайк, подписка ва комментарий билан қўлласангиз ҳам хурсанд бўламиз🫡
🧠@nurbekalimov
WiFi бор жойда телефон қилинг ва SMS юборинг!
Mobiuz’нинг VoWiFi хизмати билан сиз ҳатто мобил алоқа мавжуд бўлмаган жойларда ҳам қўнғироқлар ва SMSларни юборишингиз ва қабул қилишингиз мумкин. Исталган Wi-Fi тармоғига уланишнинг ўзи кифоя - ва сиз доим алоқада бўласиз!
Батафсил
Telegram | Instagram| Youtube | Ilova
Реклама
Борлиқнинг энг тез ўсувчи квазари ҳақида
Яқинда астрономлар оламдаги энг ёрқин ва тез ўсувчи квазарлардан бирини кашф этишди. Бу квазарнинг марказидаги қора туйнук ҳар йили тахминан 17 миллиард қуёш массасига тенг моддани ўзига тортиб, ўз масса ва ёрқинлигини муттасил ошириб боряпти. Бундай кашфиёт астрономларга оламнинг илк босқичларини яхшироқ тушуниш ва улкан қора туйнукларнинг қандай шаклланганини ўрганиш имконини беради.
Квазарлар галактика марказидаги улкан қора туйнуклар атрофида юзага келган қудратли нурланиш манбаларидир. Улар ҳар қандай галактиканинг қолган қисмига нисбатан анча ёрқин бўлиб, замонавий телескоплар орқали ҳатто миллиардлаб ёруғлик йиллари узоқликдан ҳам кўринади. Бу нурланишнинг келиб чиқиши қора туйнукка яқин жойлашган материянинг улкан тезликда айланиб, иссиқлик ва энергияни чиқариши натижаси.
Квазарларнинг ўрганилиши олам тарихи, жумладан, унинг илк миллион йилларидаги галактикалар шаклланиши ҳақида муҳим маълумотларни тақдим қилади. Астрономлар бу объектлар орқали коинотнинг кенгайтирувчи жараёни ва қора туйнукларнинг шаклланиш механизмларини ўрганишда давом этяпти. Яқинда Жеймс Уэбб телескопи орқали олинган маълумотлар квазарларни янада аниқроқ тадқиқ қилиш имконини беряпти.
Квазарлар нафақат астрономия соҳасидаги илмий кашфиётлар учун, балки келажакдаги технологиялар ва инсониятнинг коинотни тушуниш қобилияти учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Улар бизнинг олам ҳақидаги умумий тушунчамизга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
🧠@nurbekalimov
Кўп талабалар институт пайтида иш топиш, ўзини устида ишлашни ўйлаб кўрмайдилар. Оқибатда ўқишни тугатасан ва ҳеч кимсан. Кўпчилик ўқишни тугатиб иш топишда қийналади.
Қўштирноқ подкастни бу сонини замонавий касбларга қизиқадиган улар ортидан осон пул топиш ҳақида ўйлайдиган ва институтда ўқиш керакми деб ўйлаб юрадиганлар кўрсин.
🔗https://youtu.be/hVqhcvlCDq0
Шимолий Кореядан Россияга 100 минггача ҳарбий юборилиши мумкин
Bloomberg маълумотига кўра, Шимолий Корея Россияга Украинанинг қаршилигини йўқотиш учун 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин. Бу алоҳида бир вақтда эмас, балки ротация асосида амалга оширилиши айтиляпти. Шу тариқа, умумий контингент доимий равишда Россияда бўлиб туради.
Шунингдек, Жанубий Кореядаги Украина элчиси Дмитрий Пономаренко ҳам 15 минггача шимолий кореялик ҳарбийларнинг Курск вилоятига олинаётганини ва уларнинг Украинадаги ишғол этилган ҳудудларга юборилиши мумкинлигини билдирган.
Шимолий Корея ва Россиянинг стратегик ҳамкорлиги янада мустаҳкамланяпти. Яқинда имзоланган келишувга кўра, ҳар икки давлат зарурат туғилганда бир-бирларига ҳарбий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олди. Бундай қадамлар халқаро майдонда, хусусан БМТ, НАТО ва Европа Иттифоқи томонидан кескин танқид қилинди.
Бу воқеалар фонида АҚШ президенти Жо Байден Украинани узоқ масофали ATACMS ракеталари билан таъминлашга рухсат берди. Улар Россиянинг бундай хатарларга қарши тезкор жавоб беришини таъминлаш мақсадида қўлланади.
🧠@nurbekalimov
Трампнинг янги лойиҳасига ходимлар изланяпти — ҳафтасига 80 соат ишлаб, ойлик олмайсиз
Илон Маск АҚШнинг янги Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE) учун юқори ақлий салоҳиятга эга, революцион руҳдаги ходимларни излaяпти. Талаб қилинаётган иш режими — ҳафтасига 80+ соат. Энг қизиғи, бу вазифа учун ҳеч қандай маош берилмайди.
DOGEнинг мақсади бюрократияни қисқартириш ва федерал харажатларни 2 трлн долларга камайтириш эканлиги айтиляпти. Маск ва Рамасвами танловни шахсан назорат қилиб, энг салоҳиятли номзодларни саралаб олади. Бу жараён 2026 йил 4 июлгача якунланиши кутиляпти.
Шунингдек, ариза топшириш учун X (собиқ Twitter) платформасида премиум обуна талаб қилинади. Маск буни кучли номзодларни саралашнинг қўшимча фильтри деб ҳисоблайди. DOGE фаолияти орқали АҚШдаги кўплаб ҳукумат тизимларининг самарадорлигини ошириш мақсад қилинган.
Иш шартлари оғир бўлса-да, Маск бунга «революцион» имконият сифатида қарайди. Унинг фикрича, тизимга муқобил ёндашувларни қўллаб, давлат харажатларини минималлаштириш ва бюрократиядан холи ислоҳотлар амалга оширилади.
🧠@nurbekalimov
Парламентимиз ёшаряпти
Бугун Қонунчилик палатаси спикерининг ўринбосари Акмал Саидов ўрнини Рахим Хакимов эгаллади.
Янги ўринбосар ўзининг Парламент сайловларидаги дастурида Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун адолатли солиқ тизимини яратиш ғояларини илгари сурган.
Шу билан бирга, маош олувчи фуқароларни энг кам иш ҳақининг 3 бараваригача бўлган даромад солиғидан озод қилишни таклиф қилган.
41 ёшли янги ўринбосар ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш ва тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш каби ташаббуслар билан чиққан.
Рахим Хакимовнинг янги лавозимидаги фаолияти парламент ва жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшиши кутилмоқда.
Братга омад тилаймиз!
Телефон фирибгарларига қарши «Daisy» нейро-бувиси яратилди
Британиянинг Virgin Media O2 компанияси телефон фирибгарларига қарши курашиш учун сунъий интеллектга асосланган янги воситани ишлаб чиқди. «Daisy» деб номланган ушбу AI восита қария аёлнинг овозидан фойдаланиб, фирибгарларни чалғитиш ва уларни 40 дақиқагача линияда ушлаб туришга муваффақ бўлади. Бу вақт мобайнида Дейзи турли ҳикояларни айтиб, сохта шахсий маълумотлар ва банк реквизитларини тақдим қилади.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ҳар етти одамдан бештаси фирибгарларга қарши курашишни истайди, лекин бунга вақт сарфлашни хоҳламайди. Компания скембейтер (телефон фирибгарларига қарши курашувчи шахс/восита)ларнинг ёрдамида фирибгарларнинг эътиборини ҳақиқий мижозлардан буриш учун уларни Дейзи билан мулоқотга жалб қилди.
Virgin Media O2 компаниясининг фирибгарликка қарши директори Мюррей Маккензи шундай дейди: «Биз фирибгарларга қарши курашда ҳисса қўшишга тайёрмиз. Дейзи уларни ўз ёмон ўйинларида мағлубиятга учратиб, вақти-вақти билан қонунбузарларнинг тактикаларини фош қилади. Шундан келиб чиқиб, мижозларимизга ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча ёрдам кўрсатамиз».
Бу янгилик Virgin Media O2’нинг Swerve the Scammers кампанияси доирасида ишлаб чиқилган бўлиб, Халқаро фирибгарликка қарши кураш ҳафтаси олдидан фаоллаштирилган. Компания шубҳали қўнғироқлар ва SMS хабарларни 7726 рақамига йўллаш орқали истеъмолчиларни ўз ҳиссаларини қўшишга чорлади.
🧠@nurbekalimov
Coca-Cola’нинг янги йил рекламаси сунъий интеллект ёрдамида яратилди
Coca-Cola бу йилги анъанавий янги йил рекламасини яратишда бутунлай сунъий интеллектга суянди. Видео жараёнида бирорта ҳам актёр ёки жонли саҳнадан фойдаланилмаган. Лондонда эълон қилинган бу кампания ҳақида гапираркан, Coca-Cola’нинг креатив раҳбари Пратик Тхакар сунъий интеллектнинг кучини намойиш қилиш ва одамларга ўз ижодини баён этиш учун имконият яратиш мақсадида бу йўлни танлаганини айтди.
Реклама “Create Real Magic” деб номланган сунъий интеллект платформасидан фойдаланиб тайёрланган. Бу платформа GPT-4 ва DALL-E технологияларини бирлаштириб, матн асосида инсон каби мулоқот қилиш ва тасвирлар яратиш имкониятини беради. Coca-Cola бу воситалар орқали фойдаланувчиларни ўзининг машҳур бренд элементларини қайта талқин қилишга ва рақамли табрикномалар яратишга чорлади. Рекламадан асосий мақсад янги йил руҳиятини замонавий технологиялар билан уйғунлаштириш бўлган.
Бу тажриба Coca-Colaнинг рақамли инновацияларга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади. Компания келгусида ҳам сунъий интеллектдан фойдаланиб, брендни ривожлантириш учун янгиликлар яратишни давом эттиришни мақсад қилгани айтиляпти.
Аслида соққани эконом қилишяпти шекл😁
🧠@nurbekalimov
🎥 Ўзбек киносида янги давр бошланмоқда!
Йилнинг энг кутилган фильми — «Уч Қаҳрамон» трейлери чиқди!
Бу оддий фильм эмас. Бу — ўзбек кино индустрияси учун улкан қадам.
1 декабрдан бошлаб катта экранларда намойиш этиладиган ушбу фильм сизни том маънода ҳайратда қолдиради!
🔥 Нима учун «Уч Қаҳрамон»ни барчамиз кутяпмиз?
• Бу экшнга бой,ўткир сюжетли жангари фильм
• Бундай сифат ва технологиялар билан суратга олинган фильм ҳали Ўзбекистонда бўлмаган.
• Трейлернинг ўзидаёқ бу лойиҳа бутунлай янги даражани намойиш этмоқда!
1 декабрдан кинотеатрларда томоша қилинг. Бундай тажрибани ўтказиб юборманг!
Ишончимиз комилки, Бу йилги асосий кино ҳодисаси айнан шу бўлади!
Археологлар Ўзбекистоннинг жануби-шарқидаги тоғларда асрларга тегишли иккита шаҳар қолдиқларини топди. Ушбу янгилик инсонлардаги афсонавий Ипак йўли тушунчасини ўзгартириб юбориши мумкин. Nature журналида эълон қилинган мақолага кўра, Тадқиқотчилар гуруҳига Сент-Луисдаги Вашингтон университети антропологи Майкл Фракетти ва Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази директори Фарҳод Мақсудов раҳбарлик қилган. Қурултой подкастнинг навбатдаги сони айнан мана шу мавзуга бағишланади.
https://youtu.be/9b-8HghNQnI
Исроилнинг лазер қуролли тизими ракеталарга қарши курашмоқчи
Исроилнинг янги “Iron Beam” лазер тизими ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” каби гуруҳларнинг ракета ҳужумларига қарши самарали чоралардан бири сифатида таниляпти. Бу тизим юқори аниқликка эга бўлиб, анъанавий ракета қуролларига қараганда тезроқ ва арзонроқ усулда ҳужумларни бартараф этади. «Iron Beam» лазер нури ёрдамида ҳаводаги таҳдидларни аниқлаб, уларни йўқ қилади.
Тизим Исроилнинг мавжуд Iron Dome мудофаа тизимини тўлдириб, кенг кўламда қўлланилиши кутилмоқда. Ҳозирги вақтда лазер технологиясининг самарадорлиги турли синовларда исботланган. У дронлар, артиллерия снарядлари ва қисқа масофали ракеталар каби таҳдидларга қарши курашда фойдаланилади. Бу технология 2025 йилда тўлиқ ишга тушиши режалаштирилган.
Лазер қуролининг афзаллиги унинг тезкорлиги ва ҳар бир зарбани бартараф этиш учун паст харажат талаб қилинишидир. Тизим ҳужумларни ҳаво ҳудудларида нейтраллаштириб, шаҳарлар ва инфратузилмаларни самарали ҳимоя қилади. Исроил ушбу технологияни қуролланишдаги стратегик устунлик деб ҳисобламоқда.
🧠@nurbekalimov
Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати уюшмаси жамғармаси такшил этилади
Бу ҳақда Озиқ-овқат саноати уюшмаси раиси Баҳодир Умиршайхов Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро инновацион ғоялар «InnoWeek-2024» ҳафталиги доирасида бўлиб ўтаётган тадбирда маълум қилди. Унинг таъкидлашича, айни вақтда мазкур масала юзасидан президент қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.
Жамғарма озиқ-овқат соҳасидаги ёш олимларнинг янги ишланмаларини, шунингдек янгича технологияларни, стартап лойиҳаларини ҳам молияштириши кўзда тутилган.
🧠@nurbekalimov
1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга олиб кирилаётган иномаркалар Пискентдаги полигонда техник кўрикдан ўтказилишни бошлаган. Ижтимоий тармоқларда навбатлар турнақатор узунлиги, ҳатто кутиш суткадан ошишни бошлаганини айтаётган видеолар тарқалмоқда.
Нега одатда 2-3 кунда якунланадиган бу жараён ҳозир ҳафталарга чўзилиши керак? Бу ҳайдовчилар орасида жиддий норозилик уйғотмоқда. Бундан ташқари, кўрикдан кейинги бериладиган сертификат нархининг 3,5 баробарга ошгани (кейинчалик нарх бироз пасайтирилганмуш) ҳам кўпчиликка маъқул эмас.
Полигонда навбат кутаётганлар учун зарур шароитлар йўқлиги сабабли, ҳайдовчилар совуқда қолмоқда. Жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлар ҳар бир импорт қилинган автомобиль учун алоҳида сертификат олиши талаби вазиятни мураккаблаштиради.
UzTest синовларни олиб боришда кутиш учун махсус хоналар ташкил қилиниб, уларни иситиш ускуналари ва ўриндиқлар билан жиҳозлаш режалаштирилгани, биоҳожатхоналар ўрнатилганини маълум қилган. Тез орада электрон навбат ишга туширилиши айтилмоқда. Унгача очиртагилар нима қилсин?
🧠@nurbekalimov