nurota_siti | Unsorted

Telegram-канал nurota_siti - Nurato KANAL

-

Kanalimizga xush kelibsiz.😊☺ Voqea va hodisaga guvoh bo‘ldingizmi 👀 bizga yuboring 👉 @NuratoKANALbot

Subscribe to a channel

Nurato KANAL

#Диққат 

❗Энди ичимлик сувида машина ювсангиз ҳовлига сув сепсангиз ёки экинларни суғорсангиз 3 млн сўм жарима тўлайсиз.

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#Тезкор #Хушхабар

⚡️Америка Қўшма Штатлари ўзбекистонликлар учун сайёҳлик визаларини очди, энди Америкага бориш осонлашди

Америкага бормоқчи бўлиб юрган танишларга юборамиз

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

❗️🍉Эҳтиёт бўлинг: 7 ёшли бола тарвуз еб, заҳарланиб вафот этди 😨

8 июнь куни оила дўкондан тарвуз сотиб олди. Икки кундан кейин болалар уни ейдилар ва улар бирдан қаттиқ касал бўлиб қолишди. Болалар касалхонага ётқизилиши керак эди. Энг кичиги, ичак инфекцияси фонида, мия шиши ва сувсизланиш билан касалланган, у комага тушиб қолган. У оғир аҳволда вертолётда марказий шифохонага етказилган. Болани қутқариб бўлмади. Катта акаси қаттиқ ичак яллиғланишига дучор бўлган, аммо у тирик қолишга муваффақ бўлган. (Россия)

 
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Nematov Davronbek gazini bos yasha azamat👏👏👏👍👍💪💪

Читать полностью…

Nurato KANAL

22-DEKABR

O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIY MAJLISI QONUNCHILIK PALATASI DEPUTATLARI VA MAHALLIY KENGASHLAR DEPUTATLARI SAYLOVI KUNI

VATANIM KELAJAGI BIZNING KELAJAGIMIZ MEN SAYLOVDA ISHTIROK ETAMAN SIZCHI❗️❗️❗️
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Интернет тармогидан олинган

ИБРАТЛИ ВИДЕО

"Меҳрли Қўллар" фонди сизларни ҳам бирдамликка чорлайди.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Viloyat hokimining 2019 yil 6-dekabrdagi 06-01/1378 sonli manzilli dasturi ijrosini ta'minlash maqsadida joriy yil 10-dekabr kuni Nurota tuman Maktabgacha ta'lim bo'limi ishchi xodimlari o'rtasida O'zbekiston Respublikasi Konstititsiyasining 27 yilligiga bag'ishlab "Bosh qomusimiz jamiyat taraqqiyotining muhim asosi" mavzusida, 25-noyabrdan-25 dekabrgacha "Korrupsiyaga qarshi kurashish oyligi" hamda O'zbekiston Respublikasi Davlad madhiyasining 27 yilligi munosabati bilan ma'rifiy uchrashuv o'tkazildi. Uchrashuvda tuman ma'naviyat va ma'rifat bo'linmasi rahbari ishtirok etishdi. Tadbirda 20dan ziyod xodimlar ishtirok etishdi.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН АВФ ЭТИЛГАН ШАХС ИИБ ХОДИМИГА ТАН ЖАРОҲАТИ ЕТКАЗИБ, ЯНА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ.

Г.Абдурасулов муқаддам жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш билан боғлиқ содир этган жинояти учун 3 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланиб, жазони бир йилини ўтамай туриб, Президент томонидан авф этилиб, ўз уйига қайтди.
Бироқ, Г.Абдурасулов бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига кирмасдан, жамият ва давлат учун фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, ишлаб топган пулига спиртли ичимлик истеъмол қилиб, кўчаларда бемақсад юришни одат қилди.
Кунлардан бир кун яъни 2019 йил 1 сентябрь куни соат 0025ларда маст ҳолда Навбаҳор тумани тиббиёт бирлашмаси биноси ёнида турганида, Навбаҳор туман ИИБ ходими уни кўриб, уни олдиндан таниганлиги сабабли тўхтатиб, автомашинасида катта йўлгача олиб бориб автомашинадан тушишини айтганида, уни қўллари билан уришни бошлаган.
Шундан сўнг, туман ИИБ навбатчилик қисми ёрдамида Г.Абдурасуловни туман ИИБ маъмурий биносига олиб келиб, уни мастлик ҳолатига аниқлик киритиш мақсадида вилоят наркология диспансерига боришни айтганида, у ерга бормаслигини айтиб, туман ИИБ ходимини иккинчи қават зинасидан қўллари билан қасддан пастга итариб юборган ва ходим ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
Г.Абдурасулов қилмишидан пушаймон бўлиб, суддан унга, қонуний енгиллик қилиб, енгилроқ жазо беришни, ёлғиз онасини ўзи боқаётганлигини таъкидлади.
Суд, иш ҳолатидан келиб чиқиб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинлади.
Жиноят учун жазо муқаррар, бироқ илк бора қилган жинояти учун кечирилган шахс қайта жиноятга қўл урса, энди давлат уни кечирармикан?!

Жиноят ишлари бўйича
Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Жорий йил 10 декабрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан фуқароларда ўз она Ватанидан ғурурланиш туйғусини юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги беқиёс аҳамиятини эътиборга олган ҳолда мазкур санани Нурота туманидаги корхона-ташкилот, таълим муасасаларида байрам сифатида кенг нишонлаш мақсадида туман хокимлигинингн чора-тадбирлар режаси, ишчи гуруҳлар таркибини ишлаб чиқилиб. “Ватаним мадҳияси – фахрим, ғурурим!”шиори остида жойларда ватанпарварлик руҳидаги маданий-маърифий тадбирлар, барча таълим муассасаларида бугун яъни 10 декабрь куни биринчи дарслар ҳамда давлат ташкилотларида иш куни Давлат мадҳиясини куйлаш билан бошланиши таъминланди. Шунингдек тумандаги корхона ташкилот, таълим муасасаларида “Давлат рамзлари -мустақилликнинг маънавий пойдевори!” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Читать полностью…

Nurato KANAL

SHU BILAN BIRGA 22-DEKABR KUNI BO'LIB O'TADIGAN O'ZBEKISTON DEPUTATLIKGA SAYLOVIDA FAOL QATNASHLARIZNI SO'RAB QOLAMAN ENG MUNOSIB PARTIYAGA NOMZODLARIGA OVOZ BERING!!!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

Nurato KANAL

Nurota Tuman Hokimi Tashabbusi Bilan Qad Ko'targan Archa O'yinchoqlar bilan bezatildi🤗🤗🤗

Yana Bir Bor Hammani Bugungi Bayram Bilan Tabriklayman 👏👏👏
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда байрам тадбири ўтказилди."Конституция- ҳуқуқ ва эркинликлар кафолати" номли байрам тадбири туманимизнинг 5- сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида кўтаринки руҳда ўтказилди. Ушбу байрам тадбирида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини барча бирдек жўр бўлиб куйлашди.Шундан сўнг туман ҳокими У.Я.Халилов сўзга чиқиб, йиғилганларни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги билан чин дилдан муборакбод этди.Байрам тадбирида Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилоти сайлов жараёнларини кузатиш гуруҳи кузатувчилари Симоне Брокки (Германия), Лаурентиу Влад (Руминия)лар қатнашдилар.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

туманимизга 15 метрлик Арча урнатилди ва айни дамда уйинчоклар билан безатилмокда👏👏👏
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#Биласизми
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган:

👉 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси 1-қисмидаги “150 нафар депутатдан” деган сўзлар “депутатлардан” деган сўз билан алмаштирилди;

👉 2002 йил 27 январда ўтказилган умумхалқ референдуми натижаларига кўра ҳамда унинг асосида 2003 йил 24 апрелда қабул қилинган Қонунига мувофиқ, Конституциянинг XVIII, XIX, XX, XXIII бобларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган;

👉 2007 йил 11 апрелдаги Қонун билан Конституциянинг 89-моддасига, 93- моддасининг 15-бандига, 102-моддасининг иккинчи қисмига тузатишлар киритилган;

👉 2008 йил 25 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 77-моддаси биринчи қисмига ўзгартиш киритилган;

👉 2011 йил 18 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциясининг 78, 80, 93, 96 ва 98-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2011 йил 12 декабрда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 90-моддаси иккинчи қисмига тузатиш киритилган;

👉 2014 йил 16 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 32, 78. 93, 98, 103 ва 117-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 6 апрелда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 81, 83, 93, 107, 110 ва 111-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 31 майда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 80, 93, 108, ва 109-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2017 йил 29 августда қабул қилинган Қонун билан Конституциянинг 99 ва 102-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган;

👉 2018 йил 15 октябрда қабул қилинган Қонун билан 105-модданинг биринчи қисмидаги “икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини” деган сўзлар “раисни (оқсоқолни)” деган сўзлар билан алмаштирилган;

👉 2019 йил 18 февралда қабул қилинган Қонун билан 80 ва 93-моддалардаги “Миллий” деган сўз “Давлат” деган сўз билан алмаштирилган;

👉 2019 йил 5 мартда қабул қилинган Қонунга асосан 79, 93 ва 98-моддаларга ўзгартиришлар киритилган;

👉 2019 йил 4 сентябрда қабул қилинган Қонунга асосан сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан 96 ва 117-моддаларга ўзгартиришлар киритилди.

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

KONSTITUTSIYA
Qonunlar ketma ket saflangan qator ,
Unda insonlarning shani ustuvor.
Barcha millat-u elatlarni ham,
Mehmon deb ezozlar moddalari bor.
Baxtimiz qomusi konstitutsiya,
Huquq erkinligi xalqlar do'stligi.
Qatiy qarorlarga va adolatga,
Xizmatda boladi konstitutsiya.
Boblari,bo'limlar shay haqiqatga,
Hukmi ham ustuvor inson hayoti.
Hayotimiz to'lar mudom gullarga,
Bu qonunlar yurtning ikki qanoti.

JABBOROVA Durdona Nurota tumani

Читать полностью…

Nurato KANAL

Қаердадир чанг-тўзон, қаердадир дўл. Хоразмнинг Боғот туманида куннинг биринчи ярмида ушбу ҳудуд учун жуда кам учрайдиган дўл ёғган.

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#Диққат

🥵Эртадан бошлаб 3 кун
давомида кунлар ёндириши мумкин

Ўзгидромет бош директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17-19 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#Жума_муборак

Жума муборак бўлсин, ҚАДРДОНЛАРИМ!

✨Азиз диндошим, Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙 Энг яқин инсоним, кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ


@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Dollar qanday yasalishini bilasizmi? Pul zavodiga ekskursiya qilamiz

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

"Savob ishni har kim, har kun qilishi kerak" shiori ostida OʻzLiDeP faollari va deputatlikka nomzodlar aholining turli qatlamlari orasida savob umidida turli amaliy ishlar olib bormoqdalar, jumladan Xalq deputatlari Navoiy viloyat Kengashi deputatligiga 57-Nodira saylov okrugidan nomzod Sur'at Zokirov tomonidan joriy yilning 2-dekabrida OʻzLiDeP faollari ishtirokida oʻtkazilgan "Ochiq muloqot"ga murojaat etgan tumandagi Adizobod qiwlogʻida istiqomat qiluvchi 1-guruh nogironi Qurbonbekning holidan xabar olinib, qish mavsumida kuzatiladigan sovuq havoda zarur bo'ladigan isitish elektr pechi bilan ta'minlashda amaliy yordam ko'rsatdi.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Шу йил туманимизда янги йил ўзгача тарзда бўлиши аниқ. Чунки деганда кеч бўлишига қарамасдан туман марказий кўчаларида диодли рангли чироқчалар билан безатилаяпти. Туман хокимлигига, туман ободонлаштириш бошқармаси ва туман ЙПХ ходимларига туман ахолиси номидан рахмат деймиз.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#Қонунчиликдаги_янгиликлар

1 январдан яна бир фаолият тури учун лицензия олиш талаб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент Фармони (ПФ–5890-сон, 09.12.2019 й.) қабул қилинди.

✅Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

👉автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш, шунингдек, йўл-қурилиш ишларини техник назорат қилиш учун янгидан бошланадиган объектлар бўйича шартномалар фақат давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ўтказиладиган танлов (тендер) якунлари бўйича тузилади;

👉йўл-қурилиш ишлари бўйича консалтинг хизматлари (техник назорат) мустақил ташкилотлар томонидан амалга оширилиши мумкин;

👉Тошкент шаҳри кўчаларини қуриш ва таъмирлаш бўйича буюртмачининг функцияларини синов тарзида Тошкент шаҳар ҳокимлиги амалга оширади.

Шунингдек, 2020 йил 1 январдан бошлаб, нефть битумининг йўлларга мўлжалланган маркаларини сотиш соҳасида фоалият олиб бориш ҳуқуқи учун лицензия олиш талаб этилмайди.

Фармонга мувофиқ, йўл-қурилиш корхоналари МЧЖ этиб қайта ташкил этилган ҳолда Автомобиль йўллари қўмитаси таркибидан чиқарилди.

Фармон билан “Йўлқурилиш” АЖ ташкил этилди ҳамда қўмита таркибидан чиқарилган корхоналарнинг устав жамғармаларидаги давлат улуши мазкур АЖга ўтказилди.

Автомобиль йўллари қўмитаси автомобиль йўллари соҳасидаги махсус ваколатли орган ва автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш бўйича ишларнинг ягона буюртмачиси этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
/channel/huquqiyaxborot

Читать полностью…

Nurato KANAL

Ҳарбий таълим факультети талабалари композитор Мутал Бурҳонов хотирасига ҳурмат бажо келтирди

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

#madhiyakuni
Нурота туманидаги 18-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб Наталья Сафарова раҳбарлигидаги 3 Рус синф ўқувчилари иштирокида "Государственный гимн - Республики Узбекистан" мавзусида маънавий тадбир ўтказилди. Тадбирда ўқувчилар рус ва ўзбек тилида мадҳиямизга бағишлаб шеър ва жозибали рақслар ижро этишди.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Butun O'ZBEKISTON AHLINi BUGUNGI AYYOM O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT MADHIYASINI 27 YiLLiGi BiLAN TABRIKLAYMAN->(TOSHKENT DAVLAT ADLIYA BOSHQARMASI)🇺🇿🇺🇿🇺🇿

Читать полностью…

Nurato KANAL

Маҳмуд Мурадов ғалабасини конституция кунига бағишлади...👇👇

@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Tuman "Obodonlashtirish boshqarmasi" tomonidan Hojiqul Xudoyqulov ko'chasiga yoritgichlar o"rnatildi
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

2019 йил 8-декабръ куни Нурота туман БЎСМ тасарруфидаги "Yoshlik" сузиш ҳавзасида "Конститутциямизнинг 27 йиллиги "га бағишлаб I -гуруҳ 2011-2010-2009 II-гуруҳ 2008-2007-2006 III-гуруҳ 2005-2004-2003 йилларда туғулган ўғил болалар ўртасида сузиш бўйича БЎСМ биринчилиги мусобақаси ўтказилди. Мусобақада жами бўлиб 43 нафар спортчи ўқувчилар иштирок этиб фахирли ўринларни эгаллашдилар. Мусобақа бош ҳаками Ҳайитов Искандар.
@Nurota_siti

Читать полностью…

Nurato KANAL

Барча Нурота ахолисини Конституциямизнинг 27 йиллиги Билан чин калбимдан табриклайман.

Читать полностью…

Nurato KANAL

Business lady:
Saylov. Yurt manfaatiga,hissangiz qo'shing, Kelajak yo'llarin,mustahkam quring. Tinchlik- farovonlik,abadiy bo'lar, Shoshiling,ildamlab oldinda yuring. Sizning ovozingiz,qudratli,kuchli,
Har nega qodirdir,siz shuni biling. Diyorimiz o'zi serjilva,nurli, Haqqoniy saylovda,ishtirok eting.
Bu diyor qudrati,oshar kundan- kun , O'tmish-kelajagi,topmaydi yakun. Dunyolar uni tan olmoqda,bugun, Har bir qadamida,baxtlari gulgun. Har zarra tuprog'in,qadrini biling, Buyuk tarixini,qalbda jo qiling. So'lmas bog'lar qolsin,gullab-yashnasin, Haqqoniy saylovda,ishtirok eting.

Жабборова Дурдона Нурота тумани

Читать полностью…
Subscribe to a channel