Журналист Нурхон Элмирзаеванинг ижодий канали @nur_2903
Сезганмидинг?
Уч-тўрт кун деб бу ҳаётни билмадим шаън,
Дўст кўнглимни зиндонларга зор қамабман.
Эҳ билсайдинг, билсанг эдинг ғамхўргинам,
Сенсиз ўтган кунларимда яшамабман.
Сўзлаб турар битта савол қароғимда,
Билгим келар умринг қандай елганини.
Сен-чи, сен ҳам мени учратган онингда
Сезганмидинг яшамасдан келганингни?
Нурхон Элмирзаева,
1 июнь, 2023.
t.me/nurxonelmirzayeva
Соғинмадингми?
Бу дунё даҳшатли соғинч дунёси
🎤 Шерали Жўраев
t.me/nurxonelmirzayeva
Руҳим озодлик истар...
✍🎤 Нурхон Элмирзаева
http://t.me/nurxonelmirzayeva
Кутаман, келмасанг дунёдан ўтаман...
🎤 Ўлмас Оллоберганов
t.me/nurxonelmirzayeva
Адоқсиз ва жавобсиз манзаралар
Қайга қараб бораяпти унсиз пойим,
Тентирашдан толмайдими бир кун улар?
Овсар кўнгил истагида юртиб доим,
Йўл тугаса тортмоқдалар зил қайғулар.
Бунчаям тез тугамаса бу кун ўлгур,
Бунча калта бирга босар йўлларимиз.
Юзганангга тўйиб-тўйиб боқмоқ тугул,
Кўришишга улгурмайди қўлларимиз.
Кўнглимизнинг куйларини бўғиб ҳар вақт,
Қулаяпмиз ожизликнинг ўт чоҳига.
Ҳисоб куни қандай жавоб берамиз, айт,
Муаллақда қолган қўлларнинг оҳига?!
Нурхон Элмирзаева,
31 май, 2023.
t.me/nurxonelmirzayeva
Тебраниииб эшитадиган қўшиқ экан. Айниқса қулоқчинда эшитсангиз янаям ёқимли.
🎤 Умар Кейн
t.me/nurxonelmirzayeva
Йиллар жуда тез ўтиб кетади, шошиб-шошиб...
🎤 Сергей Павлов
t.me/nurxonelmirzayeva
Сен
Кулиб келдинг ҳаётимга, лек негадир йиғлаб қолдим,
Тўлиб келдинг баётимга, лек негадир бўшаб қолдим.
Шунчалар ҳам яхшимидинг, комилликнинг нақшимидинг,
Метиндан метин иродам симобдайин бўшаб қолди.
Барига қўл силтагандим, келмайдими кузми, баҳор,
Оқаверар оққан дарё, ахир бор-ку тоғларда қор,
Зўр дард бердинг, энди менга мудроқлик ёт, уйғоқлик ёр,
Сен келтирган қайғуларга меҳрларим тўшаб қолдим.
Ё Худоё, синовларда тобламоқлик муродингми,
Бир баланд ўт ичра солдинг, кимга айтайин додимни,
Нуримга боқ – мени топ, деб йўқ қилдингми бисотимни,
Юсуфдан кўз узмай қолган Зулайҳога ўхшаб қолдим.
Кулиб келдинг ҳаётимга, лек негадир йиғлаб қолдим...
Нурхон Элмирзаева,
30 май, 2023.
t.me/nurxonelmirzayeva
-- Қаерларга саёҳатга бормоқ истайсан?
-- Қалбингга.
-- Ким билан суҳбатлашмоқ истайсан?
-- Қалбинг билан.
-- Қаерларда бўлмоқни хоҳлайсан?
-- Қалбингда.
-- Қайси сайёрага учиш орзуинг?
-- Қалбингга.
-- Севимли ранггинг?
-- Қалбинг рангги.
-- Ҳеч қачон кетишни истамаган манзилинг?
-- Қалбинг!
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Бугунни қадрламаган эртаниям эъзозламайди!
Кун бугундир!
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Ё яшат, ё ўлдир...
Озор берсанг тўкиламан тут мисоли,
Топилмайди мендан оғир бирор дардман.
Ҳамма азоб берса ҳам сен бўлма золим,
Ё яшат, ё ўлдир, асло яралама.
Шикастлардан тўлган умр дафтаримнинг
Бирор вароғи йўқ андуҳ таралмаган.
Ситилиб хўп адо бўлган юрагимни
Ё яшат, ё ўлдир, асло яралама.
Умр -- бизни огоҳ этмай ўчар чироқ,
Ўзинг битгин ишқдан гўзал саралама.
Эрта дема, индин дема, кел ҳозироқ,
Ё яшат, ё ўлдир, асло яралама.
Нурхон Элмирзаева,
29 май, 2023.
t.me/nurxonelmirzayeva
Бир пиёла чойниям имкони бўлса яхши кўрган инсонларинг билан ич. Бўлмаса уларнинг хаёли билан.
Зинҳор ўзга билан ичма. Чой яқин кишилар билан ичилганда тотли бўладиган неъмат.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Сени ҳар лаҳзада соғинаман.
Сенла ҳали ўталмаган кунларни эса ундан-да кўпроқ соғинаман.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Биргина шу сурат узоқ вақтдан бери мени бўғиб келаётган бир сиртмоқдан халос бўлишимга туртки бўлди.
Руҳим...
Руҳим озодлик истар,
Истар беғубор осмон.
Ҳар қанот қоққанимда
Бағрим тилмаса ёлғон.
Руҳим ёлғизлик истар,
Истар махлуқсиз ҳаёт.
Кўрганим бўлса Ўзи,
Жамолидан бўлсам мот.
Руҳим жанг истар. Шаҳду
Шиддатида бўлсам йўқ.
Парчалансам, парчада
Рухсоридан бўлсам бут.
Руҳим дийдорни истар,
Бир дийдорки энг улуғ.
Унгача туйганларим,
Йўқ бўлсинлар, бари йўқ!
Руҳим чашмингга ташна,
Нурингга, Жалолингга.
Заминдаги рухсорлар
Тенг келмас бир холингга.
Руҳим сингмоқ истайди
Сарватинг, жамолингга.
Сенсиз кўнгил бутмайди,
Айлансайдим долингга.
Руҳим истар адоооқсиз
Меҳрингга ғарқ бўлишни.
Васлингдан минг тирилиб
Ва минг бора ўлишни!
Руҳим...
Нурхон Элмирзаева,
30 май, 2022.
t.me/nurxonelmirzayeva
Илтижо
...Осмоним ўзингсан, жоним этган бут,
Борлиғим, бор йиғим, энг гўзал баёт.
Мени тузатмоққа юбординг бир дўст,
Мени суйганим-ла синама ҳаёт.
✍🎤 Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Сен қақшатувчи эмас, яшнатувчи бўл.
Биринчиси шундоғам етарли.
Йўқса сен-ла қололмайман, яшнатмаганлар меники эмасдир.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
☘ ☘ ☘
Арзимайсан бир томчи ҳам ёшларимга,
Азобларни ямлаган бардошларимга,
Бўғзимгача тўлиб кетган тошларимга,
Энди дуо қилар мендек ошиғинг йўқ...
✍ Нурхон Элмирзаева
🎙 Навбаҳор Дархонова
t.me/N_Darxonova
Уфқ бизни бежизга ўзига тортмайди, унда баркамол қуёш бор.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Сочилиб-сочилиб кетсанг баъзида, тополмай қолсалар сени, тутолмай қолсалар азоб бергани.
Аралашиб кетсанг ҳавога, сени соғинганлар борлиқдан изласалар ва чуқур-чуқур нафас ила топиб, қалбларига жойламоққа уринсалар.
Шунда ҳам сен истамаганларнинг нафаси етмаса сенга. Етмаса.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Кулиб келдинг ҳаётимга, лек негадир йиғлаб қолдим...
✍Нурхон Элмирзаева
🎙Шохиста Файзиева
t.me/nurxonelmirzayeva
Агар минглаб қўриқчи қўйсанг ҳам бир инсоннинг нигоҳини ўзгалардан тўсолмайсан ва у сеники бўлмас, аммо Аллоҳ истаса мингта севгувчиси бўлса ҳам унинг кўнглини сенга қаратиб қўяр.
Энди айтчи, қай бири афзал?
Ҳар истакни Аллоҳдан сўрагинки, У энг яхши асрагувчи ва энг муносибини етказувчидир.
Зеро кўнгилларнинг эгаси Удир, демакки кўнгил ишининг ҳам.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Пиёлангда чой бўлиб лабларингни куйдирсам...
🎤 Ортиқ Отажонов
t.me/nurxonelmirzayeva
Анчадан бери бу постни ёзмоқчи эдим. Бугун куни экан…
Агар сиз самимият ва муҳаббатни, илоҳий туйғулар гўзаллиги ва очун жилвасини ҳис қилмоқчи бўлсангиз, Нурхон Элмирзаеванинг шеърларини ўқинг. ЖИМ яшаётган КАТТА юрак соҳибаси оламига бир боқинг. Олам ва одам ҳақидаги тасаввурларингиз рельсидан чиқиши ва хаосга юз тутиши тайин!
Инсон ва ижодкор сифатида ҳурмат қилганим - Нурхон опам билан ҳаётда кўп ҳам кўришавермаймиз. Охирги юзлашганимизгаям 3-4 йиллар бўлдиёв… Гарчи бир ариқ сувини ичиб улғайган бўлсак ҳам…
Аммо бу шоира доим менинг нигоҳимда. Ижодидан баҳра олиб фақат севинаман, таскин топаман. Ўзбекда шундай шоира борлигини билмаганларга раҳмим келади.
Китобдан икки шоира чиққан. Бири Зебо Мирзо, бир Нурхон Элмирзо…
Агар шеърни ўқий олсангиз, ҳис қилолсангиз, ҳазм қилолсангиз НУРХОН оламига бир боқинг, кетолмай қоласиз!
Мен эса ижодкор опамдан катта асарлар кутаман, уларнинг ҳар бир ижод намунаси адабиёт сўзанасининг бир безаги бўлғуси…
/channel/Jasurbek_Usmon_auditoriyasi
Ё яшат, ё ўлдир...
Озор берсанг тўкиламан тут мисоли,
Топилмайди мендан оғир бирор дардман.
Ҳамма азоб берса ҳам сен бўлма золим
Ё яшат, ё ўлдир, асло яралама!
✍ Нурхон Элмирзаева
🎙 Навбаҳор Дархонова
Каналимизни кузатишда давом этинг🌺
t.me/N_Darxonova
Агар минглаб қўриқчи қўйсанг ҳам бир инсоннинг нигоҳини ўзгалардан тўсолмайсан ва у сеники бўлмас, аммо Аллоҳ истаса мингта севгувчиси бўлса ҳам унинг кўнглини сенга қаратиб қўяр.
Энди айтчи, қай бири афзал?
Ҳар истакни Аллоҳдан сўрагинки, У энг яхши асрагувчи ва энг муносибини етказувчидир.
Зеро кўнгилларнинг эгаси Удир, демакки кўнгил ишининг ҳам.
Нурхон Элмирзаева
t.me/nurxonelmirzayeva
Муҳаббат насимлари
Бир азим дарёман кемасин кутган,
Мен йўлман карвонлар кемасин кутган,
Ишқингда бу юрак фақат қон ютган,
Фақат сен бехабар, ўзинг бехабар...
Гуландом Тоғаева ✍
Нурхон Элмирзаева🎙
t.me/nurxonelmirzayeva