Ортиқхўжа Норовнинг телеграм канали
🇹🇷🛫Туркияга йўл олдингизми, бу маълумотларни албатта билиб олинг!
Туркияга қуйидаги маҳсулотларни божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин:
🫖Чой, ☕️қаҳва, 🍫шоколад, шакарли маҳсулотлар (1 кг гача).
❌🥩Гўшт ва 🥛сут маҳсулотлари тақиқланади!
🚬Тамаки маҳсулотлари (18+):
− сигарет (600 дона);
− сигарилло (100 дона);
− сигара (50 дона);
− майдаланган ёки пипе тамаки (250 г).
🍷Алкоголь маҳсулотлари (18+):
− 22%+ ичимликлар (1 литр);
− 22%- ичимликлар (2 литр).
💅Косметика: парфюм (600 мл) ва косметика (5 дона).
🪙Олтин ва қимматбаҳо буюмлар:
− тижорат мақсадида бўлмаган $15,000 гача заргарлик буюмлар ($15,000 дан ортиғига декларация ёки ҳужжат талаб қилинади).
📱Электроника: 3 йилда 1 дона уяли телефон (120 кун ичида IMEI рўйхатдан ўтказилиши шарт), 1 дона ноутбук, телевизор, камера, аудио-видео қурилма.
🎻 Мусиқа асбоблари: 3 дона гача.
🏋️ Спорт жиҳозлари: кемпинг, сузиш ва экстремал спорт буюмлари.
💊Тиббий буюмлар: ногиронлар аравачаси, дорилар, шахсий тиббий жиҳозлар.
🍽Ошхона буюмлари: саёҳат учун зарур кичик маиший техника.
👶Болалар буюмлари: 1 дона болалар аравачаси, ўйинчоқлар.
📚Китоб ва босма материаллар: шахсий фойдаланиш учун.
🐶Уй ҳайвонлари: 2 дона ёки 10 та аквариум балиқлари (ветеринария ҳужжати талаб қилинади).
⚠️ Муҳим!
1️⃣Лимитдан ортиқ маҳсулотлар божхона солиқларига тортилади.
2️⃣Декларациясиз нарсалар учун яшил чизиқ, декларацияли буюмлар учун қизил чизиқдан фойдаланинг.
3️⃣Қоидаларни бузиш жарима ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин!
👉 Қўшимча маълумот
👉 @o_norov
Хорижга кетган фуқаронинг пенсияси нима бўлади?
1️⃣Пенсионер Ўзбекистондан ташқарига чиқиб, 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида Ўзбекистонга қайтиб келмаса, пенсияни тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади.
2️⃣Вақтинча тўхтатилган пенсияни тўлаш пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг қайта тикланади.
❗️ Эслатиб ўтамиз, фуқаро Ўзбекистонга қайтиб келгандан сўнг олинмай қолган ойлардаги пенсиясини фақат 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.
📌Асос: Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом
👉 @o_norov
🇰🇷Жанубий Кореянинг "Hyundai Heavy Industries" компаниясида ишлашни истайсизми?
Ушбу компанияга кемаларни бўяш, платформаларни ўрнатиш йўналишларига 350 нафар ишчи жалб қилиш режалаштирилмоқда.
💵Ойлик маош: 2500$ (+қўшимча ишлар учун устама).
👉Рўйхатдан ўтиш (2025 йил 6 февралгача)
🗓Танлов календари:
− ҳужжатлар текшириш (7 февраль);
− интервью (13-14 февраль);
− номзодларни танлаш (28 февраль);
− ўқув машғулотлари (18 мартдан 10 июнгача);
− номзодларни баҳолаш (5-6 июнь);
− якуний натижаларни эълон қилиш (10 июнь).
☎️ 71 202 33 55 (ички рақам 41, 42)
👉 @o_norov
Кун кайфияти
🇺🇸🇺🇿Америкада учувчиликни ўрганган ўзбек йигити ишлаш учун Ўзбекистонга келибди.
Муваффақиятга эришиш учун нимадан бошлаш керак?
Бугун уйғонишдан бошланг...
#usa #uzbekistan #motivatsiya
👉 @o_norov
🇺🇦Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган
Россия ва Украина уруши давомида Марказий Осиё давлатларининг 30 нафарга яқин фуқароси Украина томонидан асирга олинган. Украина адлия вазири О.Стефанишинанинг маълум қилишича, асирларнинг фуқаролиги тўғрисидаги маълумотлар кўпинча уларнинг сўзлари асосида аниқланади, чунки буни тасдиқловчи ҳужжатлар кўп ҳолларда йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддасида ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кўзда тутилган.
👉 @o_norov
#Эслатма
🌏Биласизми, Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг 29 та давлатига визасиз бориши мумкин:
1. Антигуа ва Барбуда🇦🇬 (180 кун)
2. Арманистон🇦🇲 (180 кун)
3. Барбадос🇧🇧 (28 кун)
4. Беларусь🇧🇾 (чекланмаган)
5. БАА🇦🇪 (30 кун)
6. Гамбия🇬🇲 (90 кун)
7. Грузия🇬🇪 (360 кун)
8. Гренада🇬🇩 (чекланмаган)
9. Гаити🇭🇹 (90 кун)
10. Доминика🇩🇲 (21 кун)
11. Малайзия🇲🇾 (30 кун)
12. Микронезия🇫🇲 (30 кун)
13. Молдова🇲🇩 (90 кун)
14. Монголия🇲🇳 (30 кун)
15. Намибия🇳🇦 (90 кун)
16. Озарбайжон🇦🇿 (90 кун)
17. Россия🇷🇺 (90 кун)
18. Сент-Винсент ва Гренадин🇻🇨 (90 кун)
19. Суринам🇸🇷 (турист картаси билан 90 кун)
20. Тожикистон🇹🇯 (30 кун)
21. Таиланд🇹🇭 (60 кун)
22. Туркия🇹🇷 (90 кун)
23. Украина🇺🇦 (чекланмаган)
24. Умон🇴🇲 (14 кун)
25. Фаластин🇵🇸 (чекланмаган)
26. Филиппин🇵🇭 (30 кун)
27. Эрон🇮🇷 (15 кун)
28. Қозоғистон🇰🇿 (30 кун)
29. Қирғизистон🇰🇬 (60 кун)
Манба 👉 Passport Index
Ушбу давлатларнинг нечтасида бўлгансиз?
#visa #travel #uzbekistan
👉 @o_norov
🇩🇪Германияга 2200 АҚШ доллари эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Навоий шаҳрида “S.-c.” МЧЖ бошқарувчиси О.Ў. фуқаро А.Ф.нинг ишончига кириб, уни Германияга ишга юбориши эвазига фуқаро А.Б. орқали 2200 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
🇰🇷Жанубий Кореяга 12 000, 🇺🇸АҚШга 15 500, 🇱🇻Латвияга 4000 эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Қўқон шаҳрида фуқаро У.А. фуқаро А.Ғ.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини танишлари ёрдамида Жанубий Кореяга ишга юборишини айтиб, эвазига 12 000, Олтинкўл туманида фуқаро А.О. фуқаро Г.И.нинг ишончига кириб, уни 15 500 доллар эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини айтиб, келишилган пулдан 4 000, Избоскан туманида фуқаро Н.А. фуқаро Н.Х.нинг ишончига кириб, ўзи ва унинг турмуш ўртоғини Латвияга ишга юборишини айтиб, эвазига 4 000 долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
🇵🇱Польшага ўзбекистонлик ишчилар керак!
Сўнгги йилларда Польша меҳнат бозори кўплаб соҳаларда малакали ишчи кучи етишмаслиги муаммосига дуч келмоқда. Поляклар бу муаммони ўзбекистонлик ишчилар билан ҳал қилмоқчи.
Польша иш берувчилари ўзбекларни меҳнатсевар, ўз касбини яхши кўрадиган ва интизомли, бошқа мутахассисликларни эгаллашга интилувчан, деб билади.
"Dziennik Wschodni" журналининг ёзишича, дастлаб, қурилиш, ишлаб чиқариш, логистика, мебель ишлаб чиқариш соҳасида фуқароларни ишга жалб қилиш режалаштирилган.
Маълумотларга кўра, ҳозирги вақтда Польшада 20 мингдан кўпроқ юртдошимиз бор.
Сиз Польшада ишлашни истармидингиз?
👉 @o_norov
🇰🇿Қозоғистонда бўлиб турган ёки транзит ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқаролари об-ҳавонинг кескин совуши оқибатларидан огоҳлантирилади!
Маълумотларга кўра, яқин кунларда жойларда кучли бўрон, қор, туман, ҳароратнинг кечалари жанубий ҳудудларда -15-28, шарқий ва марказий ҳудудларда -20-35, шимолий ҳудудларда -20-35, баъзи ҳудудларда ҳатто -40 даражагача совуши, йўлларда музлаш ҳолатлари юз бериши мумкин.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган, транзит ҳаракатланаётган юртдошларимиздан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик сўралади.
👉 @o_norov
2024 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари 30 фоизга ошди
2024 йилда Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари ўтган йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 млрд долларга кўпайиб, 14,8 млрд долларни ташкил қилди.
Маблағларнинг 77 фоизи 🇷🇺Россиядан (11,5 млрд. долл.) келиб тушган. Қолган қисми 🇰🇿Қозоғистон (795 млн. долл., ), 🇺🇸АҚШ (577 млн. долл., +36%), 🇰🇷Жанубий Корея (534 млн. долл., +56%), 🇹🇷Туркия (405 млн. долл.), 🇬🇧Буюк Британия (135 млн. долл., +83%) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.
👉 @o_norov
🌧❄️Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво кириб келади
Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши, республика бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда.
23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совуқ бўлади.
👉 @o_norov
🇺🇿❌Ўзбекистондан чиқишга “запрет” бор-йўқлигини қандай текшириш мумкин?
Хорижга чиқиш учун тақиқ борлигини 4 та йўл билан текшириш мумкин:
✅ my.gov.uz дан;
✅ МИБ сайтидан;
✅ МИБ иловасидан;
✅ МИБнинг махсус Telegram ботидан.
❗️Энг қулай усули @mibuzrasmiy_bot орқали:
1. Ботни ишга туширасиз;
2. “Ижро ҳужжатлари” тугмасини босасиз;
3. Паспорт серия ва рақамини киритасиз;
4. Туғилган санангизни киритасиз (масалан: 20.02.2002);
5. Номингизда ижро ҳужжати бор-йўқлигини кўрсатилади.
👏Йўқ бўлса, табриклаймиз. Сиз исталган давлатингизга кетишингиз мумкин!
👉 @o_norov
🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 14 нафарга етди ва яна 3 нафарининг аҳволи оғир.
Маълумотларга кўра, қалбаки спиртли ичимлик истеъмоли ташхиси билан Туркия бўйлаб касалланганлар сони 88 нафарни ташкил этиб, шундан 37 нафари вафот этган. Қурбонлар орасида маҳаллий аҳоли вакиллари ва бошқа давлатлар фуқаролари бор.
Афсус, вафот этган юртдошларимиз яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.
👉 @o_norov
🇺🇸40 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
Чилонзор туманида фуқаро Н.М. фуқаро Б.Г.нинг ишончига кириб, унга гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига виза олиб бериб, у ерда иш билан таъминлаши эвазига 40 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
🇷🇺Россияда мигрант 11 ойлик чақалоқни қутқариб қолди
Москва вилоятининг Старо-Рязанск шоссесида асли тожикистонлик мигрант Бахтиёр Исмоилов йўлда эмаклаб кетаётган 11 ойлик қизчани автомобиллар остида қолишдан қутқариб қолди.
У чақалоқни машина ичида иситиб, полиция ва тез ёрдам чақирган.
Чақалоқнинг ота-онаси халоскорлиги учун унга таклиф қилган пулни рад этиб, уни қизчани даволатиш учун ишлатишни сўраган.
👉 @o_norov
🇯🇵Японияда чет эллик ишчилар рекорд даражада ошмоқда
Японияда ишчи кучи етишмаслиги сабабли сўнгги йилларда меҳнат мигрантлари рекорд даражада ортмоқда. Уларнинг сони 2014 йилда 788 минг нафар бўлган бўлса, 2024 йилда 2,3 млн (2023 йилга нисбатан 254 минг нафар кўп) нафардан ошган.
Чет эллик ишчилар орасида ветнамликлар биринчи, хитойликлар иккинчи, филиппинликлар эса учинчи ўринда. Шунингдек, Мянма, Индонезия ва Шри-Ланкадан келувчи ишчилар сони ҳам йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Меҳнат мигрантлари асосан ишлаб чиқариш, меҳмонхона ва чакана савдо соҳаларини банд этган.
👉 @o_norov
🇺🇿🇺🇸Борасан ва қайтасан!
Шу кунларда АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик бор. Шунга қарамасдан, икки фуқаро бир фуқарони 20 минг доллар эвазига АҚШга ишга юбормоқчи бўлибди.
Маълум қилинишича, Учтепа туманида фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
❗️Эслатма!
Фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.
👉 Лицензияга эга ХБА рўйхати
👉 @o_norov
⚡️Ўзбекларни итга тенглаштирган нусха топилди
Ижтимоий тармоқда ўзбекларни итга тенглаштирган нусханинг кимлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, Россия фуқароси номидан ўзбек миллати вакилларига нисбатан шовинистик баёнотлар берган нусха Украина фуқароси бўлиб чиқди. У Николаев вилоятида туғилган Николай Кочмарик бўлиб, ҳозирда Украинада яшайди.
👉 @o_norov
🇹🇷Туркия ҳудудида қўлбола спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида вафот этган юртдошларимиз сони 23 нафарга етди, уларнинг 2 нафари аёллар.
Вафот этган фуқароларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб кетиш бўйича барча ёрдам кўрсатилди.
Шунингдек, баъзи ватандошларимиз даволаниш курсини якунлаб, шифохонадан чиққан, айримлари эса тиббий муолажаларни давом эттирмоқда.
Марҳумлар яқинларига сабр, касалларга эса шифо тилаймиз.
👉 @o_norov
💰Ўзбекистонда кимлар энг кўп маош олади?
🔺Энг юқори маошлар:
− молия соҳаси – 15,2 млн сўм;
− алоқа соҳаси – 13,1 млн сўм;
− транспорт соҳаси – 8,1 млн сўм.
🔸Ўртача маошлар:
− саноат соҳаси – 6,4 млн сўм;
− савдо соҳаси – 6,2 млн сўм;
− қурилиш соҳаси – 5,9 млн сўм.
🔻Энг кам маошлар:
− соғлиқни сақлаш соҳаси – 3,4 млн сўм;
− таълим соҳаси – 3,6 млн сўм.
2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда ўртача номинал иш ҳақи 5,3 млн сўмни (Тошкент шаҳрида 9 млн сўм) ташкил этди.
👉 @o_norov
🇺🇸АҚШдан ноқонуний мигрантлар оммавий депортацияси бошланди
Трампнинг АҚШдаги ноқонуний мигрантлар сонини камайтириш стратегиясига кўра, уларни оммавий депортация қилиш давом этмоқда. Кунига камида 1500 кишини ҳибсга олиш режалаштирилган.
Қўлга олинганлар самолётларда Колумбия, Мексика, Гватемала ва Бразилияга жўнатилмоқда.
Маълумотларга кўра, ноқонуний мигрантлар сони 11 млнга яқин бўлиб, улардан 5,3 млни Мексикадан, 741 мингги Салвадордан, 724 мингги Гватемаладан, 553 мингги Ҳиндистондан, 490 мингги Гондурасдан.
АҚШдан депортация қилинадиганлар рўйхатида 975 нафар ўзбекистонлик, 369 нафар қозоғистонлик, 319 нафар қирғизистонлик, 49 нафар тожикистонлик ва 40 нафар туркманистонлик бор.
Оқ уй матбуот котиби Керолин Левитт сўзларига кўра, виза муддати тугаган шахс ноқонуний иммигрант ҳисобланади ва депортация субъектига айланади.
👉 @o_norov
🧊Антарктида иш, йиллик маоши 66 минг евро!
Антарктидаги станцияларга ошпаз, дурадгор, электрик ва сантехниклар учун бўш иш ўринлари эълон қилинди.
💶Ишчиларга йилига 34 000 дан 66 000 еврогача маош, қўшимча мукофотлар, шунингдек бепул турар жой, овқат, транспорт ва махсус кийим-кечак билан таъминлаш таклиф қилинмоқда.
У жойда ишлаш истагингиз бўлса, ҳаволани босинг.
👉Вакансия
👉 @o_norov
🇷🇺Россиянинг Пенза вилоятидаги "ПензаМолИнвест" ишга таклиф этади!
Таклиф этилаётган иш тури:
− товуқ гўштини қайта ишлаш оператори;
− ярим тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш оператори;
− колбаса цехи оператори.
💰Ойлик маоши: 75 000 - 100 000 рубль
🕘Иш вақти: смена асосида
❗️Талаблар:
− 20-55 ёшдаги аёл ва эркаклар;
− рус тилини мулоқот даражасида билиш;
− тажриба талаб қилинмайди.
Иш берувчи ҳисобидан:
🛫йўл харажатлари (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🛏 яшаш жойи;
📍рўйхатдан ўтказиш;
🪪патент расмийлаштириш (ойликдан қайтариб олиш шарти билан);
🍲1 маҳал овқат.
🏢Номзодлар учун 23-24 январь кунлари соат 11:00 дан 17:00 гача Қарши шаҳридаги "Ишга марҳамат" мономаркази ҳамда шаҳар ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларида суҳбатлар ташкил қилинади.
☎️55 403-12-82, 55 406-98-30
👉 @o_norov
🇺🇸Трамп қонуний мигрантларга қарши эмас!
"Мен бунга қарши эмасман. Қонуний миграцияга эътирозим йўқ. Бизга ишчи кучи керак. Мен бунга яхши муносабатдаман. Мигрантларга эҳтиёжимиз бор.Турли божлардан қочиш учун АҚШга кўплаб компаниялар келади.
Агар сиз катта божларни тўлашни хоҳламасангиз, ўзингизнинг заводингизни АҚШда қуришингиз керак. Шунинг учун бизнинг юртга кўплаб ишчилар келади", деди Трамп (1-видео).
Шу билан бирга, Мексика билан чегарада назорат ҳам кучайтирилмоқда (2-видео).
АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш йўлидан орқага қайтишга ҳали ҳам кечмас!
👉 @o_norov
🇩🇪Германияда Ausbildung дастури орқали автомобил механиги ва оператори соҳаларида касбий таълим олишни хоҳлайсизми?
❗️Номзодлар учун талаблар:
− мактабни битирган;
− немис тилида камида Б1 даражадаги сертификат;
− 18-27 ёш;
− техника соҳасига қизиқиш;
− судланмаган ва жисмонан соғлом.
Дастурнинг афзалликлари:
🛫авиачипта;
🛏яшаш жойи топишда кўмак;
🪪виза ҳужжатларини тўплаш;
✅тиббий суғурта.
⌛️Ҳафтасига 36-40 соат амалиёт
💶 ойлик стипендия (қўлга тегиши): 1-йил - 600€, 2-йил - 700€, 3-йил - 800€.
👉Рўйхатдан ўтиш
☎️1282, 71 202-33-55 (10/17).
👉 @o_norov
#Эслатма
🇰🇷Жанубий Кореяда ноқонуний юрибсизми?
🗓 Кореяда ноқонуний юрганлар учун “яшил йўлак” 2025 йилнинг 31 январигача узайтирилган.
⌛️Демак, “яшил йўлак”дан фойдаланиб, эркин чиқиб кетишингиз учун ҳали вақтингиз бор.
💵Ноқонуний юрганларга қўйидагича жарималар белгиланган:
− 1 ойдан кам бўлса 1 млн вон (716$)
− 1 ойдан 3 ойгача 1,5 млн (1074$)
− 3 ойдан 6 ойгача 2 млн (1432$)
− 6 ойдан 1 йилгача 4 млн (2864$)
− 1 йилдан 2 йилгача 7 млн (5012$)
− 2 йилдан 3 йилгача 10 млн (7160$)
− 3 йилдан 5 йилгача 20 млн (14321$)
− 5 йилдан 7 йилгача 25 млн (17902$)
− 7 йилдан кўп бўлса 30 млн (21482$).
❗️“Яшил йўлак”дан фойдаланиб, Кореяни ихтиёрий тарк этса:
− юқоридаги жарималардан озод этилади;
− кейинчалик Кореяга қайта кириш енгиллашади.
☎️Қўшимча маълумот учун:
− Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
− Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси: 02-2285-1341.
👉 @o_norov
📢Хорижда эмас, Ўзбекистонда иш керакми?
Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди қуйидаги бўш иш ўринлари бўйича танлов эълон қилади:
1. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бошлиғи.
2. Ижтимоий муаммоларни ўрганиш ва танловларни шакллантириш бўлими бош мутахассиси.
3. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.
4. Дастур ва лойиҳалар самарадорлигини мониторинг қилиш бўлими бош мутахассиси.
5. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бошлиғи.
6. Молия ва бухгалтерия ҳисоби бўлими бош мутахассиси.
7. IT жорий қилиш ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассис.
❗️Номзодлар учун талаблар:
− 20 ёшдан катта;
− олий маълумот;
− ўзбек тилида ёзма нутқ қоидаларини мукаммал билиш;
− рус ва инглиз тилларини билиш;
− жамоа билан ишлай олиш;
− давлат органлари ва ташкилотларида камида 3 йиллик иш стажи.
📧 Белгиланган шаклдаги маълумотнома (объективка) жўнатиш ва мурожаат учун: @Fond_kadr2025
👉 @o_norov
#Эслатма
🇷🇺Россияда ноқонуний юрибсизми?
Россия президенти имзолаган фармонга кўра, мамлакатда ноқонуний юрган чет давлат, шу жумладан Ўзбекистон фуқаролари 2025 йилнинг 1 январидан 30 апрелигача ўз мақомини қонунийлаштириши мумкин.
❓Сизга қайси бири маъқул, полициядан қочиб, чегарадан "кирди-чиқди" қилиб юришми ёки жаримасиз тинчгина патент олишми?
📈2025 йил учун патент нархлари
#amnistiya #migrant
👉 @o_norov
⚡️🇬🇧Буюк Британияда мавсумий қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагидаги номзодларнинг 2025 йил 10 январь куни рўйхатдан ўтиш натижалари “HOPS” рекрутинг компанияси томонидан бекор қилинди!
📧Мурожаат учун: hello@hopsls.com, complaints@hopsls.com
👉 @o_norov