#кун_тарихи
Бугун 23 декабрь 2020 йил, чоршанба.
👉 БAЙРAМЛAР:
Халқаро сноубординг куни (Wоrld Snowboarding Day).
🔹 МиллИЙ БAЙРAМЛAР:
🇮🇳 Ҳиндистон - Фермерлар куни.
🇪🇬 Миср - Ғалаба (Порт-Саиднинг озод қилиниш) куни.
🇲🇽 Мексика - Редиска куни.
🇸🇩 Судан - Болалар куни.
🇸🇪 Швеция - Қиролчанинг туғилган куни.
🇷🇺 Россия - Қуролли кучларнинг узоққа учувчи авиацияси куни.
🇺🇦 Украина - Штаб мутахассислари ва махсус алоқа қўшинлари куни.
🇯🇵 Япония - Императорнинг туғилган куни.
👉 ВОҚЕAЛAР:
- 558 - Хлотар I Франк қироллигини ўз қўл остида бирлаштиришни якунлади.
- 962 - Ҳалаб қамали.
- 1672 - Италян астрономи Жованни Кассини Сатурннинг навбатдаги йўлдоши - Реяни кашф қилди.
- 1876 - Усмонлилар империясининг биринчи конституцияси қабул қилинди.
- 1888 - Винcент ван Гог ўз қулоғини кесди.
- 1913 - AҚШда бир нечта йирик банклардан Федерал заҳира тизими ташкил этилди.
- 1938 - Лондон музейига Латимерия балиғи олиб келинди.
- 1947 - Aмерикалик физиклар Улям Шокли, Джон Бардин ва Уолтер Братейн Белл Лабс лабараториясида транзисторнинг расмий тақдимоти ўтказишди. Шу кун транзистор ихтиро этилган кун ҳисобланди.
- 1972 - Манагуа зилзиласи.
- 1990 - Словениянинг Югославиядан ажралиб чиқиши тўғрисидаги референдум. Қатнашганларнинг 95%и розилик билдиришган
- 2007 - Непалда монархия тугатилди.
- 2007 — Ислом Каримов 7 йил муддатга учинчи марта Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланди.
👉 ТAВAЛЛУДЛAР:
- 1777 - Aлександр I (1825) - Россия императори (1801-1825).
- 1790 - Жан-Франсуа Шамполён (1832) - француз тарихчи шарқшуноси ва лингвисти, мисршунослик асосчиси.
- 1799 - Карл Брюллов (1852) - Машҳур рус рассоми.
- 1810 - Карл Рихард Лепсиус (1884) - немис археологи ва мисршуноси.
Сара китоблар каналидан олинди.
- 1881 - Хуан Рамон Хименес - Испан шоири, Нобел мукофоти соҳиби (1956).
- 1918 - Гелмут Шмидт (2015) - немис сиёсатчиси, ГФР нинг 5-федерал канслери (1974-1982).
- 1920 - Aсқад Мухтор (1997) - Aтоқли шоир ва ёзувчи.
- 1931 - Лев Дуров (2015) - театр ва кино актёри, СССР халқ артисти.
- 1933 - Aкихито - амалдаги япон императори (1989-йилдан).
- 1953 - Мария Романова - Россия императорлик уйининг раҳбари.
- 1976 - Севара Назархонова - хонанда, “Ниҳол” мукофоти соҳибаси.
@olamnews_official
🌞Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли у́тсин!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdvnEYT1b71J9-dOw
Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади
Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.
Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.
Аввалроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Россияга борадиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари "Спутник V" вакцинаси билан эмланиши, бу мақсад учун Ўзбекистон ҳукумати 1 млн доза вакцинага буюртма берганини айтганди.
@olamnews_official
Россия Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион дозада "Спутник V" вакцинасини етказиб беради
Ўзбекистондан Россия Федерациясига ишлаш учун кетаётган меҳнат муҳожирлари учун 1 миллион дозада "Спутник V" вакцинасини етказиб бериш тўғрисида битим имзоланди, деб хабар берди 21-декабрь куни журналистларга Россиянинг Тошкентдаги элчиси Владимир Тюрденев.
Шунингдек, Владимир Тюрденев, келгуси йил "Россиядан "Эпиваккорона" Covid-19 га қарши иккинчи вакцинасини сотиб олиш учун шартнома тузилиши" кутилаётганини айтди.
@olamnews_official
Сенат туҳмат учун қамоқ жазосини бекор қилишга оид қонунни маъқуллади
Сенат ўнинчи ялпи мажлисда туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилишга оид қонунни маъқуллади.
Сенатнинг «Газета.uz»га маълум қилишича, ЖКнинг 139-моддасида («Туҳмат») белгиланган жиноятни содир этганлик учун — БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилгача озодликни чеклаш билан жазолаш белгиланмоқда.
Илгари ушбу жиноятни содир этганлик учун 1 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси ҳам белгиланган эди.
Оғир ёки ўта оғир жиноят содир этиш айблови билан боғлиқ ҳолатда — БҲМнинг 300 бараваридан 500 бараваригача миқдорда жарима ёки 360 соатдан 400 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш жазоси қўлланилади. Аввалги талқинда 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо тури ҳам назарда тутилган эди.
@olamnews_official
#кун_тарихи
Бугун 22 декабрь 2020 йил, сешанба.
👉 БAЙРAМЛAР:
Халқаро бард қўшиқлари куни.
Энергериклар куни.
🔹 МИЛЛЙ БAЙРAМЛAР:
🇺🇸 AҚШ - Инглиз мустамлакачилари келиб тушган кун.
🏳🌈 Aрманистон, 🇧🇾 Белоруссия, 🇰🇬 Қирғизистон, 🇷🇺 Россия, 🇺🇦 Украина - Энергериклар куни.
🇮🇩 Индонезия - Оналар куни.
🇮🇳 Ҳиндистон - Математика куни.
🇨🇺 Куба - Ўқитувчилар куни.
🇺🇦 Украина - Дипломатик хизмат ходимлари куни.
🇻🇳 Ветнам - Қуролли кучлар куни.
🇿🇼 Зимбабве - Бирдамлик куни.
👉 ВОҚЕAЛAР:
- 1317 - Бортена жанги.
- 1603 - Aҳмад I Усмонлилар империясининг янги ҳукмдори бўлди.
- 1790 - Рус қўшинлари Измаил қалъасини эгаллашди.
- 1807 - AҚШ Конгресси бошқа давлатлар билан савдо алоқаларини тақиқлади.
- 1808 — Венадаги театрда Бетховеннинг бешинчи симфонияси қўйилди.
- 1847 - Aбдул Қодир Франсияга таслим бўлди.
- 1894 - Дрейфус иши бошланди.
- 1919 - СССРга AҚШдан 249 киши сургун қилинди.
- 1978 - Ил-86 самолётининг синов парвози бўлиб ўтди.
- 1989 — Германия бирлашуви сифатида 28 йилдан сўнг Берлиндаги Браденбург дарвозаси яна очилди.
- 2009 - Сербия Европа Иттифоқига кириш учун ариза берди.
👉 ТAВAЛЛУДЛAР:
- 1702 - Жан Этен Лиотар (1789) - Машҳур швейтсар рассоми.
- 1856 - Френк Биллингс Келлог (1937) - AҚШнинг 45-давлат котиби, Нобел мукофоти соҳиби (1929).
- 1858 - Жакомо Пуччини (1924) - Композитор, италян мумтоз операсининг сўнги вакили.
- 1887 - Сринивас Рамануджан Aенгор (1920) - ҳинд математиги.
- 1890 - Aҳмад Заки Валидий (1970) - бошқирд миллий-озодлик ҳаракатининг раҳбари, туркшунос, фалсафа доктори.
- 1911 - Гроут Ребер (2002) - америкалик ҳавакор астроном, радиоастрономия асосчиларидан бири.
- 1948 - Николае Тимоти - молдован сиёсатчиси, Молдова президенти (2012-2016).
- 1972 - Ванесса Паради - франсуз актрисаси, қўшиқчи, модел
- 1987 - Озода Aбдуллаева - хонанда.
@olamnews_official
❗️Абдукарим Мирзаевнинг депортация қилинмаслиги маълум бўлди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида турк полицияси томонидан қўлга олинган Абдукарим Мирзаевнинг мамлакатдан депортация қилинмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда журналист фаолият кўрсатаётган Registon TV онлайн телеканалининг расмий саҳифаларида хабар берилди.
«Газета.uz»нинг Туркиядаги мухбири Санжар Рустамов айни вақтда ушбу масалага турк матбуоти ҳам эътибор қаратгани, ўзбек журналистининг айби исботланмаган бўлса ҳам Миграция идорасининг Депортация марказида сақлаб турилгани айтилаётганини маълум қилди. Сўнгги маълумотларга кўра, Туркия Буюк Миллат Мажлисининг миллат вакили (депутати) Мустафа Йенероғлунинг котибиятидан Абдукарим Мирзаевнинг адвокатига қўнғироқ бўлган ва зарур маълумотлар олинган.
@olamnews_official
Гарчи "кун тартибимизда Конституцияга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала киритилмаган" дейилганига қарамай, Конституцияга ўзгартиришлар масаласи 2020 йил 11 декабрдаги қарор билан кун тартибига киритилган, 17 декабрдаги қарор билан кун тартибидан чиқарилган.
Буёғи эса янаям кулгули. Хушнуд Худойбердиев Конституцияга тегишли ўзгартириш киритилмай туриб, умумюрисдикция судьялари тайинланаётганига эътибор қаратган. Етиб келдикми, ё шунинг арафасидамизми, бир нима дейиш қийин.
@olamnews_official
Хонанда Жасур Умиров қамоққа олинди
Бу ҳақда Самарқанд вилоят прокуратураси хабар бермоқда. Хабарда айтилишича, хонандага нисбатан Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди (ўн саккиз ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш) билан айб эълон қилинган ҳамда суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Аввалроқ бу ҳақда Кун.уз нашрида катта мақола эълон қилинганди.
Ўтган йили Жасур Умиров безорилиги учун 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берилган эди.
@olamnews_official
Сирдарёда «ЗИЛ» юк машинаси йўл четида тўхтаб турган Cobalt’га урилди. Авария оқибатида енгил машина ҳайдовчиси вафот этди
Сирдарёда қуюқ туман сабаб «ЗИЛ» юк машинаси йўлнинг четида тўхтаб турган машинага урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 16 декабрь куни соат 04:30 ларда Сирдарё туманидан кесиб ўтувчи М-34 автомобиль йўлининг 70-километри оралиғида Cobalt ҳайдовчиси йўлнинг четига тўхтаб, автомобиль юкхонасини очиб кўраётган вақтида шу йўналишда ҳаракатланиб келаётган «ЗИЛ» юк машинаси ҳавонинг туман бўлганлиги сабабли Cobalt’га бориб урилган.
ЙТҲ оқибатида оғир тан жароҳатини олган Cobalt ҳайдовчиси Сирдарё туман марказий шифохонасига олиб борилган, бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.
Аввалроқ Наманганда «ЗИЛ» ва Nexia иштирокидаги ЙТҲ оқибатида 3 киши вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.
@olamnews_official
Кун тартиби ҳақида
2016 йилнинг сентябридан 2018 йил ўрталарига қадар кунлик, ҳафталик ва умуман ҳар бир ойнинг кун тартибини иқтидорга келган янги ҳукумат белгилаётган эди. Бошқача айтганда, Президент бош янги ҳукумат барча ўзгаришларнинг авангардида эди. Жамоатчилик, ОАВ ва кенг халқ оммаси буни қабул қилиб муҳокама қиларди, кўпинча олқишларди, асрлар давомида рўшнолик кўрмаган халқ янги ва янги умидларга бериларди. Яъни муаммонинг энг йиригиниям, масаланинг энг долзарбиниям, дарднинг энг оғриқлисиниям давлат раҳбари ёки унинг атрофида пайдо бўлган янги спикерлар кўтарар эди, Кимдир буни янгича имиж деб аталади, кимдир янги ҳокимиятнинг мустаҳкамлаш воситаси деб кўрди, айримлар эса буни ташқи дунё учун вақтинча фасад дея ўзининг пессимистик қарашларида қолди.
2018 йилнинг ўрталарида нимадир юз берди. Нимадир синди ёки эгилди. Энди Ҳукумат долзарб кун тартибини белгилашда кечика бошлади. Натижада Халқнинг запрослари олдинга чиқиб, Ҳукуматнинг жавоблари ундан ортда қола борди. Назаримда, мувозанат палласи 2019 йилдаги Парламент сайловларида узил-кесил оғиб бўлди. Халқнинг кайфияти ва запросларини каналлаштириши, ифодалаши ва кун тартибига чиқариб бориши лозим Парламент шаклланиши ўрнига, сифати ва мундарижаси бўйича аввалгилардан асло фарқ қилмайдиган феълан тайинланганлар рўйхати пайдо бўлди. Бунинг оқибати ўлароқ 2020 йилнинг буёғига Ҳукумат ва уни ифода этувчилар фақат муносабат билдирувчиларга, ўзларини оқловчиларга айланиб қолди. Ҳукумат ўзи билибми ёки билмайми, авангарддан бутунлай чекинди. Халқ, фаол жамоатчилик, ОАВ кун тартибига янги ва янги масалаларни қўймоқда. Реакция эса кечикмоқда. Реакция бўлган тақдирда ҳам борган сари кучсиз, ишончсиз ва самимий бўлмаган тарзда янграмоқда.
Кейинги кунларда сезилаётган ёқимсиз сигналлар эса кун тартибиниям, овозларни ҳам жиловлашга қаратилаётгандек. Биз жуда узоқ давом этиши мумкин турғунлик ёқасидамиз.
Адашган бўлайин.
© О.Бакиров
@olamnews_official
2020 йил 20 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 76 048 (+115) нафарни ташкил этмоқда.
🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 8 нафари Фарғона вилоятида,
📌 23 нафари Тошкент вилоятида,
📌 80 нафари Тошкент шаҳрида фуқаролар орасида аниқланган.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 097 нафар бемордан 169 нафари оғир, 33 нафари эса ўта оғир аҳволда.
@olamnews_official
Карантин хабаридан сўнг аҳоли Лондонни оммавий тарк этишни бошлади
@olamnews_official
Tashkent city’да жойлашган Congress Hall мажмуасида Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамкорлигида ташкил этилган ”Тошкент ёшлари форуми” ўтказилди.
Форумда Бош вазир ўринбосарлари Азиз Абдуҳакимов ва Беҳзод Мусаев, шунингдек, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амрилло Иноятов, маданият вазири Озодбек Назарбеков, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиевлар билан ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди.
Шунингдек, адлия вазири Русланбек Давлетов, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов, Бош вазир маслаҳатчиси Олимжон Умаровлар билан ҳам учрашув бўлиб ўтди. Бундан ташқари, таниқли блогерлар билан мулоқотлар ҳамда Тик-ток ва инстаграмнинг машҳур фойдаланувчилари билан учрашувлар ўтказилди.
Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев томонидан “2021 йилда пойтахтдаги ёшлар ҳаёти” мавзусида тақдимот ўтказилди. Ёшлар форумининг сўнгги кунида фаол иштирокчилар тақдирланди.
@olamnews_official
Малави қашшоқлигича қолмоқда, лекин у ерда яшовчи одамлар энди қул эмас, эркин фуқаро
Бугун мен ўқиган матнлар орасида энг кўп таъсирлантиргани шу бўлди. Қулга айлантирилганларни қашшоқликдан чиқариб бўлмайди, лекин озод фуқаро қашшоқликни енга олади.
The Economist журнали нафақат Африканинг, дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири Малавини йил давлати деб топган.
Нуфузли журналнинг бу танловига Малавида шу йил ёзда ўтказилган сайловлар ва уларнинг натижалари асосий сабаб кўрсатилган. Қарангки, унда амалдаги Президент Мутарика мухолифат номзоди Чакверага мағлуб бўлган.
Ундан аввал, 2019 йил ўтказилган Президент сайловларида амалдаги Президент Мутарика Чаквера устидан ғалаба қозонган. Лекин сайлов натижалари қалбакилаштирилгани устидан Чаквера судга шикоят киритган. Мунозара мамлакатнинг Конституцион судигача етиб борган. Эътиборлиси, Малавида Конституцион суд таътилдаги қўғирчоқ орган ёки мумияга айланган чолларнинг оромгоҳи эмас экан. Конституцион суднинг қарори билан 2019 йилдаги сайловлар натижалари бекор қилинган ва қайта сайловлар белгиланган. Юқорида қайд этилганидек, қайта ўтган сайловларда амалдаги Президент мухолифат номзодига мағлуб бўлган. Мана шунақа Малави йил давлати деб топишга арзийди, шундай эмасми?
Дарвоқе, эсингиздан чиқмаган бўлса, The Economist 2019 йилда йил давлати деб Ўзбекистонни кўрсатганди.
Ўшанда журналда шундай таглавҳа берилган: Қуллик бекор қилинган макон ғолибдир.
2019 йил биздан қанчалар узоқлашганини ҳис этдингизми?
@olamnews_official
Жо Байден жонли эфирда Pfizer вакцинаси билан эмланди
Байден вакцинани ўзи туғилган Делавер штатида қабул қилган. АҚШда шу тариқа вакцинанинг самарали эканига одамларни ишонтириш тарғиб қилинмоқда. Жо Байден ва унинг рафиқаси вакцинанинг иккинчи дозасини уч ҳафтадан кейин қабул қилади.
@olamnews_official
📹 Ўзбек футболида илк маротаба "VAR" тизимидан фойдаланилди.
✍️ Ушбу тарихий воқеани Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ахборот хизмати томонидан тайёрланаган лавҳада кўришингиз мумкин.
@olamnews_official
Танзила Нарбаева: Оғзаки топшириқлар, у қайси оғиздан чиқмасин, ҳеч қандай кучга эга эмас, Қонунга мурожаат этинглар.
@olamnews_official
🌞Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли у́тсин!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdvnEYT1b71J9-dOw
Тошкент шаҳар ҳокимияти юк машиналари ҳаракатини чеклаб қўйишни таклиф этди
Йўлларда тирбандликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида N1 категориясидаги (3,5 тоннагача бўлган ҳажмга эга) юк машиналарига соат 7:00 дан 10:00 гача ва 17:00 дан 20:00 гача ҳаракатланишни чеклаш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан жойлаштирилган қарор лойиҳасида кўрсатилган.
Ушбу лойиҳа 2021 йил 5 январгача муҳокама қилинади.
@olamnews_official
⚡️25 декабрдан бошлаб хориждан келганлардан ўз ҳисобидан коронавирусни аниқлаш бўйича тест олинади
Республика махсус комиссияси 2020 йил 25 декабрдан бошлаб Ўзбекистонга кириб келаётган шахслардан коронавирус инфекцияси антигенини аниқлаш экспресс тестини олиш тартибини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Экспресс тест аэропортларда, темир йўл вокзалларида ва чегара пунктларида Ўзбекистонга келувчиларнинг ўз ҳисобидан амалга оширилади.
Мазкур тартибга кўра COVID-19га топширилган ПЗР тестининг манфий натижаси тўғрисида маълумотномага эга шахслардан ҳам эксрпесс тест олинади.
Экспресс тест натижалари мусбат чиққанда, беморлар коронавирус инфекциясини даволашга ихтисослашган тиббиёт муассасаларига жойлаштирилади ёки уй шароитида даволанишга йўналтирилади.
Шу муносабат билан Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга келишни режалаштирган ватандошларимиз ва хорижий давлатлар фуқароларидан мазкур янги тартибни ҳисобга олишларини сўраб мурожаат қилди.
@olamnews_official
Порнографик маҳсулотни тарқатганлик учун жарима оширилади
18 декабрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан маъқулланган қонунга кўра, порнографик маҳсулотларни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш ва намойиш этиш воситалари мусодара қилинади.
Ушбу фаолиятлар билан шуғулланган фуқароларга БҲМнинг 50 бараваридан 400 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 100 бараваридан 450 бараваригача миқдорда жарима солинади.
Маълумотга кўра, 2020 йилнинг ўтган даврида порнографик маҳсулотларни тайёрлаганлиги ва тарқатганлиги сабабли 182 киши маъмурий жавобгарликка тортилган.
Ўзгаришлар президент томонидан қонун имзолангандан кейин кучга киради.
@olamnews_official
Андижонда набирасини қутқармоқчи бўлган 65 ёшли эркак унга қўшилиб чўкиб кетди
«Postda.uz» нашрининг хабар беришича, 16 декабрь куни Андижон вилоятининг Балиқчи туманида бахтсиз ҳодиса туфайли икки киши ҳалок бўлди.
Маълумотларга кўра, шу туманда яшовчи 18 ёшли З.К. ўз жонига қасд қилиб, “Қорадарё” каналига ўзини ташлаган. Буни 65 ёшли бобоси кўриб қолади ва набирасини қутқариш учун сувга тушади. Сув оқими кучлилиги ва совуқлиги сабаб неварага қўшилиб, бобо ҳам чўкиб кетган.
Жасадларни сувдан қидириб топиш чоралари кўрилди. Прокуратура бу бўйича суриштирув олиб бормоқда.
@olamnews_official
Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов лавозимига тикланди
Бухоро шаҳри прокурори Жасур Фозилов 20 декабрь санасидан ўз лавозимига тикланди. Буни Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов «Газета.uz»га тасдиқлади. У бунга қадар хизмат текшируви ўтказилаётгани сабаб 2 декабрдан вақтинча ишдан четлатилган эди.
11 декабрда Жасур Фозилов Шавкат Мирзиёев ва президент администрацияси раҳбарига мурожаат билан чиқиб, хизмат текшируви аслида бош прокурорга алоқадор бўлган тадбиркорларнинг қилмишларига жим қараб тура олмагани ортидан бошланганини айтган эди.
Шундан сўнг, Бош прокуратура муносабат билдириб, ҳолат ва прокурорнинг важлари ўрганиб чиқилиши ҳамда хабар берилишини қайд этганди. Қолаверса, мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Республика идоралараро комиссияси тузилиб, хизмат текшируви президент администрацияси бошчилигида ўтказилиши маълум қилинган эди.
@olamnews_official
#кун_тарихи
Бугун 21 декабрь 2020 йил, душанба.
👉 БAЙРAМЛAР:
Қишки қуёш туриши куни (Wинтер Солстиcе).
Баскетбол туғилган кун.
🔹 МИЛЛИЙ БAЙРAМЛAР:
🇮🇱 Исроил - Ўқитувчилар куни.
🇮🇷 Эрон - Ялдо кечаси.
🇵🇭 Филиппин - Қуролли кучлар куни.
🇮🇳 Ҳиндистон - Панча Ганапатаи.
🇹🇲 Туркманистон - Биринчи президент хотираси куни
🇨🇳 Хитой - Жунчи байрами (Донгзҳи Фестивал).
🇸🇹 Сан-Томе ва Принсипи - Сан-Томе куни.
👉 ВОҚЕAЛAР:
- 1192 - Ричард I Шерюрак Вена яқинида герсог Леополд V томонидан асирга олинди.
- 1891 - AҚШдаги Спрингфилд коллежи талабалари тарихда биринчи баскетбол ўйинини ўтказишди.
- 1898 - Пер ва Мари Кюри радийни кашф қилишди.
- 1913 - «New York World» газетасида тарихда биринчи марта кроссворд чоп этилди.
- 1937 - Уолт Диснейнинг биринчи тўлиқ метражли «Оппоғой ва етти гном» мултфилмининг премераси бўлиб ўтди.
- 1957 - Гондурас конституцияси қабул қилинди.
- 1958 — Шарл де Гол Франсия Президенти этиб сайланди.
- 1966 - СССР сайёралараро “Луна-13” стансиясини учирди.
- 1988 — Шотландияда Боеинг 747 ҳалокати.
- 1991 - Ўзбекистон Республикаси Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ 1991 й. 8 декабрда Минскда тузилган) ташкилотига аъзо бўлди.
- 2007 - Литва, Латвия, Эстония, Полша, Чехия, Словакия, Словения, Венгрия ва Малта “Шенген келишуви”га қўшилишди.
- 2012 - Тарихда илк бор “YouTube” ва интернетда битта видеоклип бир миллиард марта кўрилди.
👉 ТAВAЛЛУДЛAР:
- 1773 - Роберт Броун (1858) - британиялик ботаник, Броун ҳаракатини кашф қилган.
- 1805 - Томас Грем (1869) - шотланд кимёгари, коллоид кимё асосчиларидан бири.
- 1890 - Герман Жозеф Мюллер (1967) - америкалик генетик, Нобел мукофоти соҳиби (1946).
- 1966 - Константин Рокоссовский (1968) - совет ҳарбий қўмондони, Совет Иттифоқи Маршали, икки марта Совет Иттифоқи Қаҳрамони.
- 1913 - Мансуров Рустам - Ўзбекистон халқ артисти.
- 1914 - Раҳмонов Мамажон - Ўзбекистонда хизмат кўрсаттган фан арбоби (1972), филология фанлари доктори (1961), профессор (1965).
- 1917 - Генрих Бёл (1985) - немис ёзувчиси, таржимон, сценарийнавис, Нобел мукофоти соҳиби (1972).
- 1945 - Иброҳимов Леким - Ўзбекистон халқ рассоми (2001), Ўзбекистон Бадиий Aкадемия академиги (1999).
- 1967 - Михаил Саакашвили - грузин ва украин сиёсатчиси, Грузия президенти (2004-2007, 2008- 2013).
- 1977 - Эммануел Макрон - франсуз сиёсатчиси, Франсиянинг 25-президенти (2017-йилдан).
@olamnews_official
🌞Хайрли тонг!
Кунингиз хайрли у́тсин!
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEdvnEYT1b71J9-dOw
Буюк Британиянинг ортидан яна бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги варианти аниқланди. Европада авиақатновларни чеклаш бошланмоқда.
Буюк Британияда коронавируснинг янги варианти аниқланди — дастлабки маълумотларга кўра, у одатдаги коронавирусдан 70 фоизга юқумлироқ, лекин ундан-да хавфлироқ эмас.
Инфекциянинг янги штамми аниқлангани муносабати билан Лондонда 20 декабрдан эътиборан чекловларнинг юқори, тўртинчи даражаси жорий этилди. Унга кўра, маҳаллий аҳоли ўта заруратсиз уйдан чиқиши, шунингдек, Янги йил байрамига тантаналарига бир неча оила бўлиб тўпланиши мумкин эмас. Янги чекловлар ҳақида эълон қилиниши билан лондонликлар шаҳарни оммавий тарзда тарк эта бошлади, дея хабар бермоқда Sky News.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 20 декабр куни Британияникига ўхшаш коронавирус Нидерландия, Дания ва Aвстралияда ҳаманиқланганини эълон қилди. Aввалроқ Жанубий Aфрика Республикаси (ЖAР)да ҳам ўхшаш мутациядаги вирус топилгани ҳақида хабар берилган эди.
@olamnews_official
2021 йил охирги йилларга қараганда салқинроқ бўлади
Британиялик олимлар тахминига кўра, келаси йил ҳаво охирги йилларга қараганда бироз салқин бўлиши кутилмоқда. Бироқ шунда ҳам келгуси йил инсоният тарихидаги энг иссиқ 6 йилдан бири бўлади.
Сабаби 1999-2000-йиллардан бери ҳарорат 0,4 градусга кўтарилган, ҳавода иссиқхона газлари улуши юқорилигича қолмоқда.
@olamnews_official