Матбуот котибининг кундалиги Бот: 👉 @vohamuxbir_bot
⚡️⚡️⚡️
Янги йил кайфиятини сезяпсизми? Йўқ дейсизми, унда бу видеони кўринг.😍
Видеода: Оҳангаронлик 12 ёшли истеъдод Ширин Эрматова.
@oltin_voha
#Таъзия
Ўзбекистон халқ артисти – театр ва кино актрисаси Шафоат Раҳматуллаева 83 ёшида вафот этди.
У кўп йиллар давомида театр соҳасида фаолият юритиб келган. Шунингдек, кинофильмларда турли ролларни ҳам ижро этган.
@oltin_voha
Ялдо кечасини қаршилашга тайёрмисиз?
21 декабрдан 22 декабрга ўтар кечаси энг қисқа кун ва энг узун тун (17 соат) содир бўлади. Ушбу тун Ялдо кечаси дейилади.
Маълумотларга кўра, илгари Ялдо кечаларини кишилар орзиқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак дейилган, даврага тўпланганлар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоиралар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган. Қизлар Фузулийни, Бедилни ўқиган. Узун-узун кечалар мутолаа билан ёришган.
Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-кудуратга мутлақо йўл қўйилмаган.
Ҳар кечанинг бир кундузи бор. Ҳамма гап уни қандай оттиришда. Йилнинг энг узун тунини қандай ўтказмоқчисиз? Наҳот уйқу билан?! Ялдони янги туйғулар билан, янги билимлар билан қаршиланг.
@oltin_voha
#Тезкор
‼️Ўзбекистонда эндиликда эркаклар ҳам декретга чиқиши мумкин.
Батафсил видеода.
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Ҳайвонот боғи ходими шерларнинг қурбонига айланди
Айтишларича, Паркент туманидаги "Lion Park" да шерлар қафасдан парк ҳовлисига чиқиб кетиб қоровулга ташланган ва етказилган тан жароҳатлари сабабли қоровул воқеа жойида вафот этган.
Шерлар ушланиб, қафасга жойлаштирилган.
Прокуратура томонидан текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
@oltin_voha
#Сунъий_интеллект_нигоҳида
Сунъий интеллект Оҳангарон тумани иқлимига мос, замонавий интерьер билан жиҳозланган уйни мана шундай тасаввур қилар экан.
Ёмонмас-а, нима дедингиз?😊
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган шу мазмундаги видеолар эътиборимни тортди.
Устозлик - машаққатли касб. Уларга ҳақорат, камситишлар эмас, мана шундай эъзоз, эътибор ярашади.
Мана буни тренд деса бўлади. Ҳаётингиз шогирдларингиз тортиқ этаётган ширинликлар каби лаззатли бўлсин, азиз устозлар! Сиз бунга арзийсиз!
😘🔥👏
@oltin_voha
#Таъзия
Ҳалима Ибрагимова хасталикдан вафот этди.
Бу ҳақида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова ўз инстаграм саҳифасида маълум қилди.
@oltin_voha
#Огоҳбўлинг
Ўрта Чирчиқдаги корхонада газ портлади
Бугун соат 7:46 да Ўрта Чирчиқ тумани Ким Пен Хва маҳалласидаги корхонанинг маъмурий-хўжалик биносида газ портлади. Чақнаш оқибатида бир киши вафот этгани, 6 киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилгани айтилмиоқда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Совуқ тушди, газ ва электр асбобларидан фойдаланишда эҳтиёткорликни кучайтириш керак. Огоҳ бўламиз!
@oltin_voha
#Мотивация
Бу дунёда қанчалик ”кичик” шахс бўлсангиз ҳам билингки, тоғларни қулатадиган кучингиз бор. Бунга фақат ўзингиз ишонсангиз бас!!! Олға!😍💪💪
@oltin_voha
#Тайинлов
Тошкент вилояти ҳокими биринчи ўринбосари Эркин Муҳитдинов Экология вазирлигининг Ўрмон, биохилмахиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.
Эркин Муҳитдинов вилоят ҳокимига 2024 йил 20 май куни биринчи ўринбосар этиб тайинланган. Ундан олдин, 2023 йилнинг август ойидан Оҳангарон туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.
@oltin_voha
#Ностальгия
Баҳодир Мамажонов
"18 ёшимда эди"
Куз ҳам тилларанг сарпоси этакларини йиғиб, кетишга чоғланмоқда. Йигирма тўртинчи йилнинг бу фаслида нимага эришдик, нималарни бой бердик, сарҳисобга чўчийсан гоҳо...
Ҳадемай остонада мўйсафид Қиш томоқ қиради. Тирикликнинг, тирикларнинг ташвиши янада ортади...
Келинг, азизим, қув-қув, чоп-чоплардан бир зум тин оламиз. Ёшликка, юрак соғинган асл туйғуларга қайтамиз. Ишонинг, қолгани бўладиган гаплар...
____
Бизларга бахт тилаб қушлар тинмасди,
Бу олис ўн саккизда ёшимда эди...
@oltin_voha
#Одамлар_орасида
😁Креатив алла
Бу ролик танқид учунмас, шунчаки кайфият учун эълон қилинмоқда. Ҳаётда тасодифлар ва кутилмаган ҳолатлар бўлади. Мана шунақа пайтларда юмор бизни қутқаради.
Ўзингиз дуч келган муаммо ёки масалаларни жилмайиб қабул қилинг. Шуниси тузук.😊
#Cўровнoма
"ҚУРАМА МАРКЕТ" СЎРОВНОМАСИ
🇺🇿Ҳудудингиздаги энг яхши ҳокимни аниқланг!
💬 @qurama_market
ОТА-ОНАЛАР, БЕХАБАР ҚОЛМАНГ: ЯНГИ ЙИЛДАН БОҒЧАЛАРГА ТЎЛОВ НАРХИ ЎЗГАРАДИ
2025 йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари юқоридагича белгиланади.
@oltin_voha
#Кайфият
ЖОН ҚИЗЛАРИМ, НАВБАТ БИЛАН КЕЛИНГЛАР!
Янги ҳафтани яхши кайфият билан бошланг. Қизи кўп ота-оналарга жўнатиб қўйиш эсдан чиқмасин-а😉
#Эшитдингизми
Янги йилдан чиқинди хизматлари нархи ошади
Тошкент вилоятида 2025 йил 1 январдан чиқинди олиб кетиш тарифлари кўтарилади. Бу ҳақда Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши қарори эълон қилинди.
Қарор иловасига кўра, 1 январдан тарифлар жисмоний шахсларга (бир киши учун) ҚҚСсиз 7 минг сўм, ҚҚС билан 7840 сўм этиб белгиланади.
@oltin_voha
✏️✏️✏️
Жаннат Макондан МЕГА АКЦИЯ🎉
🎄 Янги йил байрами муносабати билан энг сифатли мебеллар – ётоқхона, меҳмонхона, ошхона мебеллари ва гиламларини 20% дан 50% гача чегирмада харид қилинг.
📆 Акция муддати: 19 декабрдан 31 декабргача!
🤩Махсус чегирмалар ва муддатли тўлов имконияти ҳам мавжуд!
📍Манзил: Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ тумани, Қорасув мебеллар шаҳарчаси
📞 Телефон: (70) 204 00 01
📍Локация
Шошилинг! Акция муддати чекланган! Янги йилни янги мебел билан қаршиланг! ✨Читать полностью…
#Тарих
📰 ГАЗЕТДА ЁЗИШИБДИ
📝 Наполеон Бонапарт 1815 йилнинг май ойида ўзи сургунда бўлган Элба оролидан Париж томон юриш бошлайди. У атрофига содиқ аскарлари ва саркардаларини қайта йиғиб олганди. Париж газеталарида Наполеоннинг юриши кунма-кун шундай ёритилади:
➖ "Одамхўр ғордан ташқарига чиқди";
➖ "Корсикалик кўппак Жуан бурнини ишғол қилди";
➖ "Йўлбарс Ганга етиб келди";
➖ "Қутурган махлуқ Греноблда тунади";
➖ "Золим Лионни ортда қолдирди";
➖ "Ўзбошимча мустабидни пойтахтдан ўттиз мил нарида кўришди";
➖ "Бонапарт илдамлик билан олдинга интилмоқда, аммо ҳеч қачон Парижни ололмайди";
➖ "Наполеон эртага шаҳар остонасига қадам босади";
➖ "Император Фонтенбло қасрига етиб келди";
➖ "Император жаноби олийлари ўзларининг садоқатли аёнлари билан саройга қадам ранжида қилдилар".
〰〰〰〰〰
📌 Газета, матбуот катта куч. Газета – давр муҳри. Газета жамиятнинг юзи ва тили. Ижтимоий кайфиятни тўлақонли намоён қиладиган ва шаклланган журналистика бу – айнан газетадир. Битта газетчи ўнта блогердан кучлироқ. Фақат у касбига хиёнат қилишни ўзига эп кўрмайди, ғурурини сақлайди. Ва айнан газетчи сиёсий майдоннинг энг холис шарҳловчиси. Тошкент вилоятида газетхонлик ойлиги кетаяпти. ўзингиз ёқтирган газета ва журналларга обуна бўлинг. Асилзодалардек энг тоза матнни, сара сўзни ўқинг.
😀 "Ёшлар кундалиги" журналига обуна бўлинг!
#Метан_заправкаларда
Нима бўлса бўлар эртага,
Сени бугун кўрмасам бўлмас…
Худди газга айтилаётгандек-а?!😂
@oltin_voha
Газ “заправкалар” фаолиятига чеклов киритилади — Энергетика вазирлиги.
Айрим ўзгармас ҳолатларга дуч келганингда "Суғур куни" номли кино ёдингга тушади.
Кунлар ўтаверади, воқеалар бўлаверади, аммо тонг отгач бари қайтадан бошланаверади))🙃
@oltin_voha
⚡️⚡️⚡️
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюриб, транспорт, энергетика ва туризм соҳаларида амалга оширилаётган ишлар, истиқболли лойиҳалар билан танишади.
@oltin_voha
ҚИШКИ ТАЪТИЛ: ТАЛАБАЛАР ВА МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИ НЕЧА КУН ДАМ ОЛАДИ?
🏢Ўзбекистон мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади. Дам олиш кунлари 14 календарь кун, 2025 йил 10 январгача (шу куни ҳам) давом этади.
🎓Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар, техникум, коллеж, касб-ҳунар мактаби ва академик лицейлар ўқувчилари учун қишки таътил 2024 йилнинг 25 декабридан 2025 йилнинг 7 январига қадар (шу куни ҳам) давом этади.
@oltin_voha
#Аёллар_куч ✊
Қизиқ бир фикрни ўқиб қолдим:
Эркак қаерда бўлмасин, ё онаси, ё аёли бор жойга талпиниб яшайди. Бу дегани аёл Ватандир.
Эркак эса ҳеч қачон Ватан бўла олмайди, нари борса Давлат бўлиши мумкин.
Шу фикрга қўшиласизми?Қўшилганлар 👍, маъқулламаганлар 👎 босинг.
@oltin_voha
#Кузатиш
Бугунги кун психологлари қандайдир нотўғри йўлдан кетяпти. Айниқса, аёлларнинг қалбига "ёқимли ўлим вируси" юқтиряпти. Эгоизм, айёрлик, қасдма-қасдига яшаш, ўч олишга очиқчасига даъватлар урчиди. Бу иллатнинг оилалар таназзулига таъсирини ўлчайдиган ускуна йўқ, афсуски.
Аёл итоати ва хушмуомаласи билан гўзал. Унинг бахти шунда. Оиладаги тенглик деганда аёлнинг безбетлиги, тўрсайиб эрига гап қайтариши тушунилмайди. Муҳаббатни нафратга айлантирадиган омил – чучмал психологларнинг бир тийинга қиммат маслаҳатларидир.
Аёл киши қулоғи билан севади. Унга ёқимли ва эгоизмни ривожлантиришга хизмат қиладиган гаплар айтиб бошини айлантираётган руҳшунослар на олим, на ҳаёт мактабини тузукроқ кўрган инсон. Уларнинг гапига тупуриб, аёл ўз ҳаётини асраб-авайлайвериши керак. Аёл ўйлаши керак: эртага мен ўзимга ўхшаган итфеъл характерли қизни ўғлимга раво кўраманми, хўш, айнан мана шу "ақлли" психолог хонимни келин қилган бўлармидим? Албатта йўқ, у фаришта, ҳалим, ўғлига ақл ўргатадиган эмас, хотинлик қиладиган қизни излайди.
Ўзбекистонда ҳақиқий психология илми бор ва улар ҳам интернетда вазминлик билан, илмий асосланган гаплар билан чиқиш қиладилар. Улар рекламага муҳтож эмас. Яна шуни дангал айтиш керакки, телефон экранларини тўлдириб, тутуруқсиз чиқишлари билан ўзини пиар қилаётган аёлларнинг ҳеч бири ҳақиқий психолог эмас. Улар инфолўли.
Психология қутуриш сирлари ҳақидаги фан эмас. Ўзини босиб олиш, орқа-олдига қараб иш тутишни ўргатадиган соҳа, фан. Шу. Умуман, шу кунларда бир-иккита психологларнинг "оламшумул" нутқлари, пулга очилиш, саёҳатга очилиш, қанақадир диний ибодатга ўхшаб кетадиган кармалари, асл мусиқадан узооқларда бўлган мусиқалари ҳақида ёзмоқчи бўлиб юрибман. Қуруқ сафсатадан иборат, мантиқий асослари ўта заиф ва оми, ўртача, ундан паст савияли хотин-қизлар учун мўлжалланган дарс машғулотларини таҳлил қилмоқчиман.
Эгоизмда ҳам меъёр бўлиши керак. Акс ҳолда бундай ахлоқсиз психология билан қуролланган аёл ҳеч кимга керак бўлмаган, ўзидан бошқа бировга ёқмайдиган бир қоп гўштга, ижтимоийлашмаган махлуққа айланади, қариганда итдек хор бўлади.
✍️Хорун Рашидов
🎨Фаррух Авелов
@oltin_voha
#Кайфият
Хайр, куз! Мен сени унутмайман. Бу кузда топганларим ва йўқотганларим, ҳамма-ҳаммасини яхши кўраман.
🍁❤️🔥
@oltin_voha
#Диққат
Эркин Бекзод Эркин ўғли номига берилган ID карта ва пластиклар Ёшлар ишлари агентлиги Оҳангарон шаҳар бўлими биноси (Ватанпарвар" ташкилоти ёнидаги бино) да тушириб қолдирилган. Топиб олганлардан 99-848-24-26 рақамига боғланишлари сўралади.
Суюнчиси бор!
@oltin_voha
#телекомга_гап_йў
#жа_унақа_кулиб_ташамела
#бизарам_одам
Бир тошбақа бўлган экан. У Қозоғистонга бориб, осбақа бўлибди. Ўзбекистонга келиб жизбақа бўлибди, деган ғирт уйдирма юморни ўқигандирсиз.
Ўша тошбақа Оҳангаронга келибди. Оҳбақа бўлдим, деб бақирса, интернет чўта тинчмиш. Ҳеч ким у ҳақда ёзмасмиш.
Тошбақа секин суриштирса, бияғда интернет узиб ташланган экан. Телеком истаса ишларкан, хоҳламаса ишламаскан. Истеъмолчига ҳеч ким чурқ деган изоҳ айтмас экан.
Тошбақанинг ҳафсаласи пир бўлиб, воҳбақа бўлиб қотиб турган жойи экан. Шунда у кўзида ёш билан байт тўқиворибди:
Оҳангарон бўлди обод,
Мен йиғламай, ким йиғласин...
P.S. Оҳангарон Телеком интернетни огоҳлантирмасдан узгани, аҳолини, ташкилотларни интернетсиз қолдиргани ва бу ҳақда изоҳ бермагани учун лопатка услубида ёзилди.
Ҳурматли Музаффар Эркабоевич, сиз инвесторлар ҳақида қайғуряпсиз, шаҳарни яшил ҳудудга айлантиришга, халқ турмуш даражасини кўтаришга ҳаракат қиляпсиз, ташқарида эса замонавий дунёнинг бош талаби - интернет йўқ...
@oltin_voha
#Футбол
"ПАХТАКОР"НИНГ МУРАББИЙИ ЎЗГАРИШИ МУМКИН!
Германиянинг таниқли футбол мураббийси Йоахим Лёв Тошкентга келди. Унинг "Пахтакор" клуби раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан тушган сурати ўзбек футбол доираларида яхшигина шов-шувга сабаб бўлди.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Йоахим Лёв Тошкент клуби мураббийига айланиши мумкин.