ОСМОН ЁМҒИРЛАРИ ТЎХТАЙДИ БИР КУН.. 💧💧
#КЎНГИЛ ДИЛ ОҲЛАРИНИ ТАРАННУМ ЭТИБ КЕЛАЁТГАН ВОДИЙЛИК АЖОЙИБ ШОИРАМИЗ, ЖУРНАЛИСТ #МАМЛАКАТ ЎКТАМГА АТАБ..ОҒИР БЕТОБ БЎЛИБ ҚОЛИБДИЛАР КЕЛИНГ БИРЛАШИБ ШУ ШОИРАМИЗНИ ДУО ҚИЛАЙЛИК ШИФО ТОПСИНЛАР.. 🤲🌹
#ОНЛАЙН БИТИЛДИ..
Хали кўп йилларнинг кўксида яшнаб,
Яшайсиз қуёшдек нурингиз сочиб.
Ушалган орзулар бағрида яйраб,
Шу ҳаёт сарҳадин битталаб очиб.
Майлига қон оқсин товонимиздан,
Унутманг ҳар дарднинг шифоси бордир.
Дил озор чекмасин ёмонимиздан,
Ҳамиша, ҳар нафас Яратган ёрдир.
Соғинчнинг борлиги асли гўзал бахт,
Маюс кўзингизга тўлмасин тупроқ.
Аксинча сиз қилинг яшамоққа аҳд,
Кўнгил айвонида турмасин фироқ.
Увайсий қони бор шу қонимизда,
Миллатнинг ишончи қанотимиздир.
Юрак дук-дук урар.. жим жонимизда,
Сўзимиз тўхтаса мамотимиздир..
Минг йиллар яшайди ҳар бир сўзимиз,
Тақдирнинг тулпори қайга чопса ҳам.
Ёв келса қалқонмиз бизнинг ўзимиз,
Осмондан ёмғирдек ёғилса ҳам ғам.. 💧
4.02.2024 ТОШКЕНТ (11-08)
🤲🤲🌹🤲🤲🌹🤲🤲🌹🤲🤲
✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
Bu hayotga bir bor kelamiz,
Bir o‘y menga azob beryapti,
Qarisangiz qaring mayli siz,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti.
Kuzda so‘lgan gul kabi so‘lmay,
3,4 tola oq sochim ko‘rmay,
Vaqt o‘tsada 30 ga to‘lmay,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti,
Ajinlarsiz silliq yuzlarim,
Tiniq ravshan ko‘rsin ko‘zlarim,
Kulgulidir balki so‘zlarim,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti.
Tashvishlardan horimay tolmay,
Biror dardni o‘zimga olmay,
Xech hassaga suyanib qolmay,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti.
O‘tayapti yoz-u qishlarim,
Hali ko‘pdir qilar ishlarim,
To‘kilmasdan durdek tishlarim,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti.
Kuchi yetib qaritmasin g‘am,
4 mucham sog‘ bo‘layin be kam,
80, 90 yoshga kirsam ham,
Men yosh bo‘lib qolgim kelyapti.
Muallif: Komila Qiz.
03.02.2024.✍
#тест
‼️Рухий холатингизни аниқловчи ва бутун дунйо бўйича 2- ўринда турувчи тест😮
Суратда қайси одам қорқинчили йоки жирканч коринайотганини танланг натижаси хайратда қолдиради🤯
ЯХШИ КЎРДИМ МЕН СЕНИ❤️🤲
#ОНЛАЙН БИТИЛДИ..
Кўкдаги ойдан кўпроқ,
Дилимни тирнар фироқ,
Азоб берса ҳам қийноқ,
Яхши кўрдим мен сени.
Жоним билан аҳд бердинг,
"Ишқим" дея гул тердинг,
Ҳар дам кўксингни кердинг,
Яхши кўрдим мен сени.
Сотмадинг ҳеч орингни,
"ОЛГИН" дединг борингни,
Унутма ёр, ёрингни,
Яхши кўрдим мен сени.
Нур берган қуёшимсан,
Ишонган сирдошимсан,
Гоҳ-гоҳи кўз ёшимсан,
Яхши кўрдим мен сени.
Севмадим миннат учун,
Ёнма дил нафрат учун,
Чин ҳаёт жаннат учун,
Яхши кўрдим мен сени.
Қўлларимни маҳкам тут,
Дунёнинг ғамин унут,
Бахтли онлар келар кут,
Яхши кўрдим мен сени.
Жонкуяр сарбоним сен,
Йўлбошчим, карвоним сен,
Дардимга дармоним сен,
Яхши кўрдим мен сени.
27.01.2024 ТОШКЕНТ(05-35)
❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️❄️
✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
@Dilafruz_Eshonqulova
Salom👋
Man arablani, reklamalani (BOTdan kelgan reklamani ham), ssilkalani guruhlarda ochirib beraman👮🏻♂️
Ishimni boshlashim uchun ADMINISTRATOR bolishim kerak😄
Kirdi-Chiqdi ochiruvchi bot - @JoinRemoveBot
⚠️ Botni qanday ishlatish: /helpQorovul
🤖 Botlardan kelgan reklamani o'chirish - /nobots
(Bekor qilish - /okbots)
👥 Majburiy odam qoshtirish - /majbur
Toma-toma ohir ko‘l bo‘lgan,
Ko‘zyoshimga cho‘milgan ko‘nglim.
Kim ne desa mayli, mayli deb,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Mehrsizdan muhabbat kutib,
Alam pushmon zardobin yutib,
O‘zga deya o‘zni unutib,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Tosh chiqsada yegan oshidan,
Umidning hech ketmay qoshidan,
Har narsani boshlab boshidan,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Ichi zulmat yuzlari kulgan,
Bora-bora sabri liq to‘lgan,
Har narsaga javobi bo‘lgan,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Xo‘pga eshik yopolmaydigan,
Ildizidan chopolmaydigan,
Ahtarib ham topolmaydigan,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Yetar shuncha g‘amga yumding ko‘z,
Baxt tomonga endi qo‘ling cho‘z,
Son sanoqsiz ammo bitta so‘z,
Maylilarga ko‘milgan ko‘nglim.
Muallif: Komila Qiz.
27.01.2024.✍
❄️❄️ҚОР ВА ОРЗУЛАР❄️❄️
Юрагимни поклаганда, беғубор қор,
Оппоқ бўлиб кипригингдан, томар эдим.
Олов бўлсам ҳеч ўчмайин, такрор-такрор,
Вужудингда оташ бўлиб, ёнар эдим.
Ёнимизда бўлмасайди бегоналар,
Муҳаббатга тўлдирардим қучоғингни.
Бўлар эдик иккимиз ҳам девоналар,
Калтаклардим лабим билан дудоғингни.
Бирда жабр, бирда алам айрилиқ ҳам,
Баъзан эса олар эдим мен хавотир.
Чидар эдик барчасига, биз хотиржам,
Дунёда бор кечинмалар, бўлар содир.
Қорда кезиб юрардик, боғ хиёбонлар,
Ва қорбўрон ўйнардик, ёзардик қор хат.
Ишқ мактубга лиқ тўладир, ғаладонлар,
«Сен биз билан мангу қол», дердик муҳаббат.
Эҳ бир дунё орзулар, қилардик талай,
Сўнгра кўп ёзиларди, ишқнома китоб.
Иқбол томон борардик, бизлар тўхтамай,
Оқ қорлар пойимиздан, оларди тавоф.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
P/S Бизда қор ёғмоқда. 😊☺️
***
Маҳмуд деган ошиқ келар,
Изларидан қўшиқ келар.
Лекин баъзи шоирларни
Ортидан ош, қошиқ келар.
Маҳмуд деган ошиқ келар,
Изларидан қўшиқ келар.
Қўшиқлари қалбингизни
Боласига бешик бўлар.
Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири.
#туғилган_кун
Бугун ушбу қувончли кунда мен учун жуда ҳам қадрли бўлган инсон, қисқа вақт ичида акамдек бўлишга улгурган, ҳаётим йўлидаги, шеърият ва таржима соҳасидаги устозим Ислом АРСЛОНОВнинг бугун таваллуд айёмлари. Мен ушбу фурсатдан фойдаланиб устозимга оилавий бахт, битмас тугалланмас соғлик тилайман. Дунёнинг барча яхшиликлари пойингизга пойандоз бўлсин устоз! Сиз Аллоҳни назари тушган инсонсиз, сизни Аллоҳ шундай гўзал истеъдод билан сийлаган. Сиз элнинг ардоғида, меҳр эътиборидасиз. Ижодингиз янада гуллаб яшнасин, мухлисларингиз сафи янада кенгайсин. Шеърларингиз, таржималарингиз дилларга, номингиз тарихларга битилсин. Доимо яхшилар ардоғида бўлинг.
Биз шогирдлар учун сиздек устозларнинг борлиги энг катта бахт. Қаламингиз бундан-да ўткир бўлаверсин!
Ҳурмат билан шогирдингиз Маҳмуд АБДУЛҲАМИД.
15.01.2024.
Maqsadingiz 1 yillik bo‘lsa,
sholi eking.
10 yillik bo‘lsa daraxtlar eking.
Agar asrlar haqida o‘ylayotgan
bo‘lsangiz, unda farzandlaringizni
o‘qiting.
® Konfutsiy
САККИЗЛИКЛАР
***
Яшаб қўйдим ярим умрим мўлтираб,
Қоқилиб, суқилиб кенгликка чиқдим.
Яна товонимга кирса янтоқлар,
Малҳам қўярмисан айтгин, Ҳаётим?
Мункиллаб соғинчдан кўнглим тўйгунча,
Кутсамда ҳаҳ дебон ўша тулпорим.
Маъюс кўзларимга тупроқ тўлгунча,
Қалқон бўлармисан айтгин, Ҳаётим?..
***
Атиргулнинг ёноғига қўниб олган,
Ўша сирли унсизгина капалакман.
Ҳилпираган ҳариргина қанотларим,
Ўйим олам кезиб чиққан бир малакман.
Жаннатмисол товланган бу салтанатда,
Юрагимга сингдираман сурурларни.
Ўша жозиб қанотимни остларидан,
Сочиб юргум жаннатдайин оқ дурларни...
МАМЛАКАТ. ЎКТАМ.
ОШИҚ
Булутлар қоплади севги осмонин,
Ёмғир ёға бошлар очун қўйнига.
Муҳаббат эслатар йиллар армонин,
Дарахтлар рақс тушар шамол ўйнига.
Автобусдан тушиб қолади ошиқ,
Қалтирар вужуди совуқ ё ғамдан.
Сочлари потила, соқоли ўсик,
Тарки дунё қилган бутун оламдан.
Севгани келмади бир бора излаб,
Ёмғир тинмай ёғар қилар тантана.
Изҳорин сўзлайди лаблари музлаб,
Эҳ, шафқатсиз қисмат, чалкаш афсона.
Яхшилик излаган толғин кўзлари,
Руҳида ижоднинг катта боғи бор.
Ёмғирларга ҳамроз мушфиқ сўзлари,
Юрагида овозсиз бир йиғи бор.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Hudodan so‘ragan yolg‘iz tilaksiz.
Ko‘ksimda dukkillab urgan yuraksiz.
Hech kimga keragim bo‘lmadi demang,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Tush emas uyqudan uyg‘onavering,
Hech biri hazilmas quvonavering,
Shubhasiz so‘zimga ishonavering,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Sizdan ranjib ko‘zim bo‘lganida nam,
Dardimni aytolmay cheksamda alam,
Ko‘p bor janjallashib urishganda ham,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Ko‘zyoshimni artgan yupanchim mening,
Yelkamga yelkadosh suyanchim mening,
Ertangi kunimga ishonchim mening,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Siz bilan hotirjam olaman nafas,
Doimo yonimda ko‘rib tursam bas,
O‘zingizdan o‘zga menga kerakmas,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Dilda orzu uchun qasam ahd uchun,
Kelajakka bo‘lgan umid shahd uchun,
Sizla niyyat qilgan o‘sha baxt uchun,
Siz menga keraksiz juda keraksiz.
Muallif: Komila Qiz.
27.01.2024.✍
O‘zbeklarning bu dunyoga aytar gaplari ko‘p hali,
Jadidlarning yoqqan chiroqlari o‘chgani yo‘q hali!
***
Баъзида барида келади кечгим,
Ташвишлардан дейман яшай йироқда.
Сендан ўзга таскин бермаса ҳеч ким,
Тақдир менга яшамоқни битган фироқда.
Ҳижронли бўлган ҳар лаҳза қон сўрар,
Ёқмайди ишқи бор, дардли қўшиқлар.
Юрак сокинликмас, бир исён сўрар,
Азобли қисматга маҳкум ошиқлар.
Сен менга боққан дам кўзим яшириб,
Бошимни эгаман қайси айбдан?
Долдай эгилиб у баргдай тўкилиб,
Йиғласам бир садо келар ғайбдан.
Наҳот севолмайсан сен мени нечун?
Эркингни топширдинг қайси кимсага?
Сен учун ишқ учун ва вафо учун,
Мағрур бошимни қўяман кундага.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
БУГУНГИ ТОНГИМИЗ🌸❄️
#ОНЛАЙН БИТИЛМОҚДА..
Бизларни тарк этсин ўткинчи ғамлар,
Энг гўзал онларга бой бўлсин дамлар,
Бахтлардан қониб яшанг одамлар,
Бугунги тонгимиз эртага отмас!
Фитнани тупроққа кўминг илтимос,
Қисматнинг зарбига қилманг эътироз,
Кўнгилни кенг қилинг гоҳида оз-моз,
Бугунги тонгимиз эртага отмас!
Дуосини олинг отангизни сиз,
Тавофлар айлаб онангизни сиз,
Ҳар лаҳзада қўлланг болангизни сиз,
Бугунги тонгимиз эртага отмас!
Яхшилик қилишдан юз бурманг зинҳор,
Аҳир ҳар эҳсоннинг мукофоти бор,
Сизга кўз тикканни қилманг интизор,
Бугунги тонгимиз эртага отмас!
Денгиздай мўл бўлсин савобларингиз,
Кўнгилда қолмасин саробларингиз,
Бўзрайиб қолмасин суробларингиз,
Бугунги тонгимиз эртага отмас!
23.01.2024 ТОШКЕНТ(09-52/10-00)
🌸🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞🌸🌞🌸
✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
@Dilafruz_Eshonqulova
Исмлар ҳамиша ҳақни демасдир,
Умрда ҳеч кимса турғун эмасдир!
Ўзбекистон Халқ артисти Турғун Азизов вафот этди.
Устоз санъаткорни Аллоҳ ўз раҳматига олсин! Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Яхши инсон эдилар. Яхши яшадилар. 🤲
Muhabbat dardida devonalarmiz.
Ikki o‘t ichida sarsonalarmiz.
Yonma-yon birgamiz demagin jonim.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Ko‘zlaring boqqanda porlayversa ham.
Bu yo‘llar sen tomon chorlayversa ham.
Yuraklar sog‘inib zorlayversa ham.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Osmondagi oysan yetmadi qo‘lim.
Unutma vaqtincha birgamiz gulim.
Bizlarni ajratar der edik o‘lim.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Yonib asraganim meniki emas.
Kuyib qizg‘onganing seniki emas.
Essiz pok sevgimiz bizniki emas.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Meniki menga ber dardimni olma.
Bir kuni kelmayman kutib ham tolma.
Taqdirlar o‘zgadir o‘rganib qolma.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Alanga ololmas hech o‘chmas
cho‘g‘miz.
Bir-birin yaralab o‘tgan bir o‘qmiz.
Sen borsan men borman ammo biz yo‘qmiz.
Endi biz biz emas begonalarmiz.
Muallif: Komila Qiz.✍
Замонавий Америка адабиёти атоқли ёзармонлари, адиба Даниэла Стил, ёзувчилар Холид Ҳусайний ва Ог Мандино романлари битта алманахда. Жуда дилбар романлар. Илиндим. 😊
Читать полностью…#Сенсация
Самарқандлик 11 синф ўқувчиси Гарвард ва Кембриж университетларига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди
Тойлоқ туманидаги 11 мактабининг 11 синф ўқувчиси Жасмина Ҳусенова бир вақтнинг ўзида дунёнинг иккита энг нуфузли университетига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
У иншо (writing) танлови асосида Ҳарвард университетига 226 минг доллар, ҳамда Cambridge университетига 250 минг долларга тенг грант соҳибига айланган.
Duet:
Sevgidan sal chetlashaylik.
Mualliflar:
Sarvar Mirzo.✍
Komila Qiz.✍
Muhabbatning g‘amin yema,
Kelgin do‘stim birlashaylik.
Hammada shu prablema,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
O‘zi yetar hayot g‘ami,
Ro‘zg‘orni-ku bitmas kami,
Bugun-mi yo ertagami,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Sarvar Mirzo.✍
Azobidan og‘ridi bosh,
To‘xtamaydi ko‘zdagi yosh,
Tugab bo‘ldi tog‘dek bardosh,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
Mayli kimga? foyda bo‘lsin,
Hayollari oyda bo‘lsin,
Bizga o‘chmas qoida bo‘lsin
Sevgidan sal chetlashaylik.
Sarvar Mirzo.✍
Oldiniga qattiq suydim,
Azobidan qovoq uydim,
Jonga tegdi o‘ldim kuydim,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
Armon yuki boshimizda,
Ishqni zahri doshimizda,
Charchagan shu yoshimizda,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Sarvar Mirzo.✍
Bo‘lay desak oqibat bor,
Qon qarindosh do‘st ulfat bor,
Sevavermay takror-takror,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
Suysa kungil tolmayapti,
Sira rahmat olmayapti,
Qizig'i ham qolmayapti,
Sevgidan sal chetlashaylk.
Sarvar Mirzo.✍
Boshimizda bor qancha o‘y,
To‘xtamaydi ma'raka to‘y,
Birozgina do‘stginam qo‘y,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
Sabr to'ldi to'lganicha,
O'ldi hohish o'lganicha,
Bo'lib bo'ldi bo'lganicha,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Sarvar Mirzo.✍
Bir kun albat tugar qayg‘u,
Yo‘qmi senda boshqa orzu,
Yopiq qolsin kel shu mavzu,
Sevgidan sal chetlashaylik.
Komila Qiz.✍
Sarvar Mirzo qoldirmas iz,
Hali baxtli bo‘lamiz biz,
Rozimisiz Komila Qiz?
Sevgidan sal chetlashaylik.
Sarvar Mirzo.✍
14.01.2024.✍