onajonim_sheriyat | Unsorted

Telegram-канал onajonim_sheriyat - "Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

121

ОНАЖОНИМ ШЕЪРИЯТ Ҳамдам бўлдинг мен билан Ҳар қандайин кунларда, Юлдуз бўлдинг чароғон Энг қоронғу тунларда, Суҳбат қилдик гоҳ шодон, Гоҳо ҳазин унларда, Энг олий бахтим менинг Онажоним шеърият, Топган тож-тахтим менинг Жонажоним шеърият.

Subscribe to a channel

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

*** 
Йўқлаб келганимда тугади фурсат,
Сенинг савдойингда девона кўпдир.
Менга кулиб боққин жамолинг кўрсат,
Ҳажримда йиғлаган кўзингдан ўптир.

Бир кун ваниҳоят қалбингга етсам,
Мени койимагин йиғлама бир зум.
Шодлантирсам баъзан йиғлатиб кетсам,
Бу умр йўлларида сени азизам.

Сен йўқ кўчаларда ошиғинг дайдир,
Аксинг кўринади юрак ичида.
Муҳаббат майдонин ўлчаб ташлайдир,
Висол соғинчи-ю бахт қаричида.

Узун тақдиримни қўлимга ёздим,
Ағёр қўли баланд туйғули жангда.
Севдим. Азобландим. Ақлдан оздим,
Руҳ, хаёл, юрагим, қип-қизил рангда.

Бўлдим шундай телба ҳислар асири,
Сен деб сўроқланар ақлим ҳар куни.
Бир нуқтада қолди кўзларим қири,
Фожиага айланди севгим якуни.

Наҳот...???

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‍#Фаластин

Фаластин,
Фаластин—
Омонат.
Ҳавода бурқсиган ўқ дори.
Аёллар,
Болалар—
Тумонат
Тутишар бардошни юқори.

Фаластин—
фалокат фазоси,
Саҳронинг
Тангрига ноласи.
Хокида қон қотган Ғазонинг
Ўн минглаб
шаҳид ул боласи.

Фаластин—
қора бурч,
қизил қон.
Тугайди ҳаётлар дафъатан.
Дераза ортидан кузатар
Можарони жаноби оқ тан.

Фаластин—нигоҳлар ғужуми,
Кўзларга қоладир қадалиб.
Жон ҳолат тўрт тараф югурар
Ёнётган аскарнинг бадани.

Фаластин,
Фаластин—
Омонат,
Турадир мижжада осилиб.
Биз кўриб турган бу кўргилик
Бир дунё калланинг ҳосили!

Икки хил эътиқод тўқнашар,
Оловга чўлғанар ҳар ёни.
Фаластин бу—башариятнинг
Тангрига қарата исёни!

Маҳмуд Диёр

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Keling endi sevishmaylik biz,
Ishq o‘yini jonimga tekkan.
O‘zi hasta bu yuragimga,
Sevgi deya ko‘p ozor yetgan.

Barin qayta boshlashim uchun,
G‘urim yo‘qdir sira shahdim yo‘q.
Boshimdagi tashvishim yetar,
Siqilishga yana vaqtim yo‘q.

Qani ayting siz aytgan ishqda,
Baxt-u omad muhabbat jammi.
Bu hayotda yashab sizningcha,
Ko‘rayotgan azobim kammi.

Sevsak agar sevgimiz boshi,
Quvonch bilan boshlanar mayli.
Hijron bilan quvlashib o‘ynab,
Tutqich bermay bo‘lamiz Layli.

Osmonlarga uchgan hayoldan,
Quloqlar kar ko‘zlarimiz ko‘r.
Avaylaymiz bir-birimizni,
Sevishganmiz endi bizlar zo‘r.

Bora-bora jonga ham tegar,
Salom alik bir gap so‘zlar.
Bezorlikdan xiyonatdan so‘ng,
Ochiladi ko‘r bo‘lgan ko‘zlar.

Kelmay qolar tongda SMS,
Chaqirmaydi uzoq qo‘ng‘iroq.
Asablarni buzgancha rosa,
Qiynar sog‘inch qiynaydi firoq.

Lekin ta‘bim ko‘tarmas endi,
Ayriliqning oshin yeyishga.
Sevdim degan tilim bormaydi,
Taqdir emas ekan deyishga.

Shunday ekan qo‘ying bularni,
Bular o‘yin muhabbat emas.
Agar shuni sevgi desangiz,
Bunday sevgi menga kerakmas.

Muallif: Komila Qiz.
04.03.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Maqsadingiz 1 yillik bo‘lsa,
sholi eking.
10 yillik bo‘lsa daraxtlar eking.
Agar asrlar haqida o‘ylayotgan
bo‘lsangiz, unda farzandlaringizni
o‘qiting.

® Konfutsiy

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Ivan IV iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

💥 Бугун, 1-март "Муслима аёллар ва қизлар куни"

😊 Аслида эркак учун АЁЛнинг борлиги ҳар куни байрам қилишига сабабдир. Чунки аёлнинг меҳри-муҳаббати, садоқати ва вафоси дунёни гўзаллаштиради
.

Аёлларимиз ва қизларимизни ушбу байрам билан табриклаб қоламиз.

Яқинларга юборишни унутманг!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ТУРНАЛАР.

Ўйларимда жонланар гоҳо:
Жангда шаҳид йигитлар ва ер
Ер бағрига  сингмаган асло,
Оқ турнага айланган тоҳир.

Узоқ мозий қаридан буён,
Парвозланиб беради нидо.
Балки шундан юрагимиз қон.
Кўкка боқиб қилдик илтижо.

Тунда кўрдим туман ортида,
Учар эди турналар саф-саф.
Аскарларга ўхшарди жуда,
Турар фазо жанггоҳга ўхшаб.

Учаверар манзили олис,
Кимларнидир ўтади чорлаб .
Турналарни овози шаксиз,
Аварчага кетади ўхшаб.

Парвоз этар турналар дилхун,
Туман билан учар ҳойнаҳой.
Сафда кўрдим турар бўш ўрин,
Менга атаб қолдирилган жой.

Кун келади турналар бир-ла,
Туман кўкда парвоз этаман.
Коинотнинг жанггоҳларидан,
Нола қилиб қўл силкитаман.
(Яхшиларни чорлаб қоламан.)

1965 й.

ЖАҲОННИ БУЮК ШОИРИ РАСУЛ ҲАМЗАТОВ ШЕЪРИ, РУС ТИЛИДАН МАҲМУД АБДУЛҲАМИД ТАРЖИМАСИ.

ШЕЪРНИ РУС ТИЛИДАГИ МАТНИ.

Журавли

Мне кажется порою, что солдаты,
С кровавых не пришедшие полей,
Не в землю эту полегли когда-то,
А превратились в белых журавлей.
Они до сей поры с времен тех дальних
Летят и подают нам голоса.
Не потому ль так часто и печально
Мы замолкаем, глядя в небеса?
Сегодня, предвечернею порою,
Я вижу, как в тумане журавли
Летят своим определенным строем,
Как по полям людьми они брели.
Они летят, свершают путь свой длинный
И выкликают чьи-то имена.
Не потому ли с кличем журавлиным
От века речь аварская сходна?
Летит, летит по небу клин усталый —
Летит в тумане на исходе дня,
И в том строю есть промежуток малый —
Быть может, это место для меня!
Настанет день, и с журавлиной стаей
Я поплыву в такой же сизой мгле,
Из-под небес по-птичьи окликая
Всех вас, кого оставил на земле.

1965 г.

Расул Гамзатов

P/S Мана шу шеърга Чирчиқ шаҳрида ва Японияда ҳайкал ўрнатилган.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

БАҲОР КЕЛАР

Кумуш қишнинг қорлари ўтди,
Қор элашдан қутулди фалак.
Булутлар ҳам манзилга етди,
Баҳор келар, кутиб ол юрак.

Шаббодалар силар ялпизни,
Ғунчасида яшнайди куртак.
Дала-қирлар чорлайди бизни,
Кўклам келар, кутиб ол юрак.

Баҳор келар гулларга тўлиб,
Қизғалдоғ-у лолалар демак.
Баҳор келар Кумушдек кулиб,
Отабек бўл, кутиб ол юрак.

Дошқозонда пишар сумалак,
Йигитлар-чун энг қизиқ эрмак.
Гўзал қизлар тақар жамалак,
Наврўз келар, кутиб ол юрак.

Баҳор сен кел кўҳна Туронга,
Тила,унга энг яхши тилак.
Нур сочавер Ўзбекистонга,
Сени қутлар бу жўшқин юрак.

✍ Саодат Қурбонова

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Профессор Фаттоҳ Абдуллаев билан Хоразм шевасини ўрганамиз. Ҳая Хоразм шевасига қизиқувчилар учун бу ягона луғат. Илиндим)))

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

"Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам..
Дарду машаққатлар ўтгайдир бари,
Ўксима, оёққа тургайсан, деб айт.
Умримнинг фараҳбахш, тотли онлари,
Ҳали олдиндадир, кўргайсан деб айт."

            ✍АБДУЛЛА ОРИПОВ

#Устознинг охирати обод бўлсин илоҳим.. 🌸🤲

#НАЗИРА..

"Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам.."
Юрагим фиғондан қон қақшаб кетди,
Синовли онларинг ўткинчи, деб айт.
Ғаламиз ҳасаднинг ҳар бир нигоҳи,
Февралънинг кўксида, қолгайдир деб айт.

"Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам.."
Баҳор тонгларига умидни отдим,
Елкадош, сирдошинг иймон бор, деб айт.
Одамлар ишидан гоҳи муз қотдим,
Шайтон савобингдан йиғлайди, деб айт.

"Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам.. "
Дардингни малҳами Ҳақ асли дегил.
Бахтимнинг гувоҳи йилларрим ҳаққи,
Ердаги ҳар он ҳам, жаннатдир деб айт.
Аммо, жаннат сенга афзалдир дегил.

"Менга хуш хабар айт, ёлғон бўлса ҳам.."

27.02.2024 ТОШКЕНТ (11-00)

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦🌸

          ✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

СОҒИНДИК РАСУЛУЛЛОҲНИ.. 🤲🍃

2021-ТОШКЕНТ

✍🎙ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@SHERLAR_AUDIOS

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Assalomu Alaykum to'garak azolari hayrli kech hammaga

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Маҳмуд АБДУЛҲАМИД iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#ЯНГИ_ШЕЪР

СЕНДАН

Сендан мактуб эмас, орзулар олдим,
Олис бир шаҳарда соғинчни ютиб.
Сенсизликка ўзни ишонтиролдим,
Севдим дунёларни буткул унутиб.

Сендан қочолмадим, ҳижрондан қочиб,
Беун, сокин яшаб кўздан йўқолдим.
Бугун мағрурликнинг тўнини ечиб,
Пойингга қор бўлиб ... тўшалдим.

Сендан хабар эмас, хавотир олдим,
Мен қалби оқ йигит, жисми қораман.
Қалбингни мен житча қувонтиролдим,
Лек севгим айтмоққа мен уяламан.

Севаман, севаман доим севаман...

23.02.2024. ⏳ 20:00

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Bore deya o‘zgalar qolib,
O‘z g‘amimni yeydigan bo‘ldim.
Bilib turib bilmasga olib,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Suyganimni bilmadi hech kim,
Kuyganimni bilmadi hech kim,
O‘ylab ko‘rib oxirida jim,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Sabr kosam juda to‘lgandan,
Diydam toshdek qotib bo‘lgandan,
Nari-beri bo‘lib o‘lgandan,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Hayotimni tashvishga boshlab,
To‘ydim rosa ko‘zimni yoshlab,
So‘ng barini ortimga tashlab,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Hudbinlikning sovutin kiyib,
Mayli deya tilimni tiyib,
Ne bo‘lsa ham taqdirga yo‘yib,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Pushaymonlar bog‘ida yurib,
Yaxshilikka yomonlik ko‘rib,
Attang qilib boshimga urib,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

Bitmas ish yo‘q bari bitarli,
Har kimniki o‘zdan o‘tarli,
Tashvishlarim o‘zi yetarli,
Menga nima deydigan bo‘ldim.

©Muallif: Komila Qiz.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Она 2 ёшли қизидан чириган ҳидни сезади

2 ёшли Настянинг онаси Эвангелина Островская қизидан қандайдир ёқимсиз ҳидни ҳис қила бошлади. Аввалига у чақалоқни фақат ювиш керак деб ўйлади, лекин бу ёрдам бермади. Вақт ўтиши билан ҳид кучайиб, чириётган ҳиди кучайди. Маълум бўлишича, қизнинг жасадида...


😢ДАВОМИНИ ЎҚИШ ⬇️‌‌

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Diyorbek Mahmudov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Qoʻlga kiritilgan narsaning lazzati, qadri oʻsha narsaga yetishmoq uchun tortilgan yoʻl zahmati bilan oʻlchanadi. Choʻlning changni yutmagan til, quyoshda qurib qaqshamagan lablar Zamzamning lazzatini bilmaydi. Umr boʻyi Ka'ba xayolini qurmagan, Ka'ba qadrini his etolmaydi.
U holda avval yongin-ki suv seni qondirsin.
Sogʻingin-ki, topganingda haqiqatdan uni topgan boʻlgin.

✍MOVLONO RUMIY

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

С ўроқлаб келса ҳам азроил бир кун,
О вуниб яшайман умидни кутиб.
Ғ ариб бу дилимни симирди минг хун,
И зтироб дардида азоблар ютиб.
Н аралар тортаман шошиб эҳтимол,
Д орларни жаллодлар узишин кутиб,
И нтиқом онида кўпайса савол..
М ени сен эй ишқим қўйма унутиб!

3.03.2024 ТОШКЕНТ

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢

2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки,
ўлган бола...Давоми👇🏻

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Jahongir Nomozov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️𝗜 𝗟 𝗛 𝗢 𝗠 𝗕 𝗢 𝗬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

⚡️10 йилга бўлиб тўлашга

Таъмирланган уйлар!

👉Уйларни кўриш

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Ivan IV iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

КЕЎЛИМЕ ҲЕШ НӘРСЕ СЫЙМАЙДЫ

Баўрымда таўланар жыланлар,
Өңешке тығылар өз жаным.
Адасқан, жолсызлар, наданлар,
Бар мениң жарамсыз әрманым.

Көзимниң кәсасы ағады,
Саҳраға кетемен көр болып.
Көз жаслар, өксиўлер тоқтады,
Жатаман саҳрада мен өлип.

Жаны жоқ денемде дағдарыс,
Топалаң шығарар, топалаң.
Қуяш та келер бир жуўмаққа,
Қан жутқан айдан мен қапаман.

Жаны жоқ қақыраған ләблерим,
Сен дейип сөзлейди, сен дейип.
Саҳрада ушырасар дәртлерим,
Айтысар тапқаның мен дейип.

Жасалма жыр маған не керек,
Өлгенмен сохталар қәлбинде.
Ким жаман сөзлейди, не дейди?
Дослар бар, душпан бар ҳәр кимде.

Илажым қанша, мен жатаман,
Кербала шөлинде, сол жерде.
Азғантай меҳирди күтемен,
Жоқ меҳир...
Меҳир бар...Тек айда.

Сабырым сынайды, қайрайды,
Қуяштың биймаза нурлары.
Жаныма келмейди сүйиклим,
Жанымда жәннеттиң ҳүрлери.

Олардан таппайман тәселле,
Олар да көңлимди табалмас.
Қоймайды қықырлап күлгенин,
Лекин өз ярымдай болалмас.

Мен усы Адамның улыман,
Қәте деп жәннеттен қуўылған.
Тәўбеге бас ийген көңлимен,
Меҳирге ҳуўышы жуўылған.

Кеўлиме ҳеш нәрсе сыймайды,
Айланып қаламан бир тасқа.
Бул жигер енди ҳеш қорқпайды,
"Бир басқа бир өлим, бир басқа".

Көңлиме ҳеш нәрсе сыймайды...

Махмуд
АБДУЛҲАМИД

Өзбекшеден қарақалпақ тилине аўдарған:
Оразбай Сәтбаев

🍂🍃🍂🍃🍂🍃🍂🍃

💮💮КЎНГЛИМГА ҲЕЧ НИМА СИҒМАЙДИ💮💮

Бағримда тўлғанар илонлар,
Бўғзимга тиқилар, ўз жоним.
Адашган,  йўлсизлар, нодонлар,
Бор менинг ушалмас армоним.

Кўзимни косаси оқади,
Саҳрога кетаман кўр бўлиб.
Кўзёшлар,  ситамлар тугади,
Ётаман саҳрода, мен ўлиб.

Жонсиз вужудимда талваса,
Исёнлар яшайди,  исёнлар.
Қуёш ҳам чиқарар хулоса,
Тунда ой ютади,  кўп қонлар.

Жонсиз-у қақраган лабларим,
Сен дея сўзлайди,  сен дея.
Саҳрода учрашар,  дардларим,
Айтишар топганинг,  мен дея.

Керакмас мен учун, сохта шеър,
Ўлганман сохталар қалбида.
Ким ёмон сўзлайди,  нима дер?
Душман бор ҳар юрак зарбида.

Иложим қанча мен ётаман,
Карбало даштида, шул жойда.
Заррача меҳрни кутаман,
Йўқ меҳр...
   Меҳр бор...  Ҳув ойда.

Жизғанак қилади вужудим,
Қуёшнинг бемаза нурлари.
Ёнимга келмайди севгилим,
Ёнимда жаннатнинг ҳурлари.

Улардан топмайман ҳеч таскин,
Улар ҳам кўнглимни тополмас.
Ҳиринглаб қўймайди кулишин,
Лекин севгилимдай, бўлолмас.

Мен ўша Одамнинг ўғлиман,
Хато деб жаннатдан қувилган.
Товбага бош эгган кўнглиман,
Меҳрга вужуди ювилган.

Кўнглимга ҳеч нима сиғмайди,
Айланиб қоламан,  бир тошга,
Бу вужуд энди ҳеч қўрқмайди,
«Бир бошга бир ўлим,  бир бошга».

Кўнглимга ҳеч нима сиғмайди...

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🔥 Ёғ босган товалар деярли 85 фоиз хонадонда учрайди.

Хар сафар тозалашга 3-4 соатлаб вакт кетказар эдим бир дугонам менга уни қандай қилиб осон тозалашни ва яна бошка Уй юмушларида жуда керакли тавсиялар берадиган
канални тавсия қилиб қолди

Мана 2 ойдирки хар куни кузатаман. аввалроқ бу канални билмаганим учун жуда афсус қиладим Сизларга ҳам қўшилиб олишни самимий тавсия қиламан. 👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

O‘zimga uy tanladim ona.
Azoblardan tashvishdan holi
Mendan o‘zga sizg‘maydi unga,
Lekin ko‘chib o‘tmayman hali.

Biroz vaqt bor tayyor bo‘lmadi
Chalasi ko‘p kami bitmagan.
Galing keldi kiraqolgin deb
Ajal menga kalit tutmagan.

O‘zimga uy tanladim ona.
Balki yolg‘iz qo‘yar alamlar.
Yurak yutib har ikki kunda
Meni yo‘qlab kelmas odamlar.

Jamadonga solgan kiyimdek,
Taht qilyabman savob gunohim.
Lek bilmayman qaysi ko‘pligin,
Barchasini bilar Allohim.

O‘zimga uy tanladim ona.
Na eshik na derazasi bor.
Qimmatbaho gilam pardasiz,
Ammo undan qilmagayman or.

Eng sifatli g‘ishtlar kerakmas,
Yetar menga birgina iymon.
Zulmatimni nurga to‘ldirib,
Devorini bezasin Qur'on.

O‘zimga uy tanladim ona.
Ba'zan unga borgim keladi.
Bu dunyoga sig‘magan paytim,
O‘sha yerda qolgim keladi.

Men u uyda sog‘lom bo‘laman,
Qo‘llarimdan tutmaydi dardlar.
Holi qo‘yar og‘riqlarim ham,
Ozor bermas gap so‘z g‘iybatlar.

O‘zimga uy tanladim ona.
O‘q libosda ko‘chaman bir kun.
Yonda ikki farishta bilan,
Osmonlarga uchaman bir kun.

Zo‘r mashinam bo‘ladi shu payt,
G‘ildiragi odamdan bo‘lgan
Go‘yo bari meni e'zozlab,
Yelkasiga opichlab olgan.

O‘zimga uy tanladim ona.
Ketsam agar qaytib kelmayman.
Dardim aytib hayotdan nolib,
Sizni sira bezor qilmayman.

Har zamonda meni sog‘inib,
Ko‘p yig‘lamang ho‘pmi kelmasam.
Tug‘ilgan kun yoki to‘ylarda,
Uyingizga mehmon bo‘lmasam.

©Muallif: Komila Qiz.
08.07.2023.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

⚠️Саратон(рак) ўзидан хид чиқаради!

Ўзингизни ва яқинларингизни ҳидларини билиб олинг. Онколог, саратоннинг оғир шаклининг, ноодатий белгисини айтди. Бу даврда инсондан шундай хид таралар экан. Агар, шундай хидни сезсангиз дархол...

Батафсил👇🏻👇🏻

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#ИЛК_ШЕЪРЛАРДАН

💮💮КЎНГЛИМГА ҲЕЧ НИМА СИҒМАЙДИ💮💮

Бағримда тўлғанар илонлар,
Бўғзимга тиқилар, ўз жоним.
Адашган,  йўлсизлар, нодонлар,
Бор менинг ушалмас армоним.

Кўзимни косаси оқади,
Саҳрога кетаман кўр бўлиб.
Кўзёшлар,  ситамлар тугади,
Ётаман саҳрода, мен ўлиб.

Жонсиз вужудимда талваса,
Исёнлар яшайди,  исёнлар.
Қуёш ҳам чиқарар хулоса,
Тунда ой ютади,  кўп қонлар.

Жонсиз-у қақраган лабларим,
Сен дея сўзлайди,  сен дея.
Саҳрода учрашар,  дардларим,
Айтишар топганинг,  мен дея.

Керакмас мен учун, сохта шеър,
Ўлганман сохталар қалбида.
Ким ёмон сўзлайди,  нима дер?
Душман бор ҳар юрак зарбида.

Иложим қанча мен ётаман,
Карбало даштида, шул жойда.
Заррача меҳрни кутаман,
Йўқ меҳр...
   Меҳр бор...  Ҳув ойда.

Жизғанак қилади вужудим,
Қуёшнинг бемаза нурлари.
Ёнимга келмайди севгилим,
Ёнимда жаннатнинг ҳурлари.

Улардан топмайман ҳеч таскин,
Улар ҳам кўнглимни тополмас.
Ҳиринглаб қўймайди кулишин,
Лекин севгилимдай, бўлолмас.

Мен ўша Одамнинг ўғлиман,
Хато деб жаннатдан қувилган.
Товбага бош эгган кўнглиман,
Меҳрга вужуди ювилган.

Кўнглимга ҳеч нима сиғмайди,
Айланиб қоламан,  бир тошга,
Бу вужуд энди ҳеч қўрқмайди,
«Бир бошга бир ўлим,  бир бошга».

Кўнглимга ҳеч нима сиғмайди...

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🌿☘️🍁🌺 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

📚1-2 та китобларда Бароат кечасида 100 ракъатли намоз ҳақида айтилган экан. Ҳар бир ракъатда “Фотиҳа” сура

Читать полностью…
Subscribe to a channel