onajonim_sheriyat | Unsorted

Telegram-канал onajonim_sheriyat - "Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

121

ОНАЖОНИМ ШЕЪРИЯТ Ҳамдам бўлдинг мен билан Ҳар қандайин кунларда, Юлдуз бўлдинг чароғон Энг қоронғу тунларда, Суҳбат қилдик гоҳ шодон, Гоҳо ҳазин унларда, Энг олий бахтим менинг Онажоним шеърият, Топган тож-тахтим менинг Жонажоним шеърият.

Subscribe to a channel

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Sen berguvchim oʻzing haq,
Berganing yaxshi har vaqt,
Koʻnglim suydida, faqat-
Shu qizni hayrli qil.

Ishqim solgin qalbiga,
Tushlariga, oʻngiga,
Birga boʻlay soʻngicha-
Shu qizni hayrli qil.

Muzaffar deb atading,
Shukur sinov yoʻllading,
Zafarim naqd qilsayding,
Shu qizni hayrli qil.

Nolimayman kechmishim,
Goʻzal yashash turmushim,
Oʻttizga yetmay yoshim,
Shu qizni hayrli qil.

Nozlik, chiroyli qizcha,
Aytdim hattoki senga,
Baxtimiz toʻkis boʻlsa,
Shu qizni hayrli qil.

Yoqib qoldida menga,
Ahir tashnaman ishqqa,
Baxting bergin umrimga,
Shu qizni hayrli qil.

Muzaffar Kuchkorov (Muxlis)

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Маҳмуд АБДУЛҲАМИД iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Рамазон” ойи муборак бўлсин.

🕌 Яқинларимизни биринчилардан бўлиб табриклаймиз❗️

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri



«МИЛЛИОН» ЖАМОАСИНИНГ ЯНГИ 10 ЙИЛЛИК ЮБИЛЕЙ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Ранжиманг дунёнинг аламларидан,
Ножўя босилган қадамларидан,
Қалбингиз титилиб кетгудек бўлса,
Гоҳ ўрнак олинг сиз, одамларидан!

9.03.2024 Тошкент (08-05)

💦💦🌸💦💦🌸💦💦🌸💦💦🌸💦

✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafriz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️𝗜 𝗟 𝗛 𝗢 𝗠 𝗕 𝗢 𝗬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Emasmizda sevgida ertak,
Chunki u hech mavjud boʻlmagan,
Yo kimlarning soʻzida ermak,
Sevgi gap soʻzchun yaralmagan.

Armon emas baxt boʻling yorim,
Yordayin, dildor boʻling borim,
Siz quvonchim, siz gʻurur orim,
Biling gʻurur ermak boʻlmagan.

Koʻz qamashgan quyosh emassiz,
Qoʻlim yetmas oy boʻlmagansiz,
Hali meni yaxshi bilmassiz,
Kim qaylarda baxtin topmagan.

Muhabbatda boʻling tengsizim,
Sizga boʻlsin erkalar soʻzim,
Toki zoye oʻtmasin umrim,
Tuygʻularim yolgʻon boʻlmagan.

Umr oʻtar goʻyo nafasdek,
Yurak urar koʻksi qafasdek,
Jon ham uchar kun kelar qushdek,
Mazmun boʻling jonga tegmagan.

Muzaffarning umri yaxshilik,
Niyatlari doim ezgulik,
Yor boʻlingda quvonch bergulik,
Yashaylikda armon bilmagan.

Armon emas baxt boʻling yorim,
Hayot tojim, taxt boʻling yorim,
Hislarimda yasharim, doim-
Biling hislar bejiz boʻlmagan.

Muzaffar Kuchkorov (Muxlis)

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Baxt.

Baxtni ertak bilganlarey kim,
Baxtni ermak qilganlarey kim,
Baxtni qadrin soʻraymiz kimdan?
Baxt aslini bilmaganlar jim.

Savol bering baxt nima deya,
Oʻzin baxtsiz tuygan insonga,
Qay yerlarda yuragi kuya,
Falaklarni berdi figʻonga.

Yetishmadi, yetmadi balki,
Yo sevgisi goʻzal sanamga,
Ne harakatin qilsa hamki,
Baxt oʻxshaydi yetmas osmonga.

Soʻrang mayli har oni ishrat,
Joni oro ruhi kasalga,
U deydiki yoʻq asli qismat,
Baxt oʻxshaydi totlik asalga.

Kuydiradi ichingni maza,
Oʻynatadi raqsi shoʻx Aʼza
Bir qoʻplamlik may erur kosa,
Erishish oson ixtiyorda.

Endi soʻrang chin baxtlilar kim,
Meningchami.....oʻtkinchi sokin,
Hayot ichra hech aldanmagan,
Inson asli baxtlidir toʻkin.

Chunki uchmas hoy-u havasga,
Yo nolimas yetmas nafasga,
Solib qoʻying mayli qafasga-
Baxtliman deb yashaydi butun.

Endi soʻrang chin baxtlilar kim,
Oʻzingizga xulosa bugun,
Anglang ortda qoldi nelari,
Yana qancha sinov kutarkin.

Angladizmi chin baxtlilar kim.....?

17:40. 06.06.2023.
Kuchkorov Muzaffarjon (Muxlis)

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Diyorbek Mahmudov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Shokolad tort hatto musqaymoq,
Hech bir narsa kelmaydi yegim.
So‘raganim jichcha qimmatroq,
Iphone15 obering begim.

Instagramga kirgim kelyapti,
Storiylar qo‘ygim kelyapti,
Food blogger bo‘lgim kelyapti,
Iphone15 obering begim,

Kamerasi juda zo‘r ekan,
Internetda ho‘p mashhur ekan,
Bosh to‘lovsiz tep tekin ekan,
Iphone15 obering begim.

O‘ylayverib bo‘ldim devona,
Suyanchimsiz yakka-yagona,
Emasmanku sizga begona,
Iphone15 obering begim.

U tomonga tortadi yo‘lim,
Shuni o‘ylab uyqusiz tunim,
Ham yaqinda tug‘ilgan kunim,
Iphone15 obering begim.

Bahor o‘tib kelmasidan yoz,
Bo‘laqoling vaqt judayam oz,
Chiqim bo‘lsa bo‘libti biroz,
Iphone15 obering begim.

Ishingizni qo‘yib o‘rtaga,
Bilmaganga olmang jo‘rtaga,
8-Martga ertaga,
Iphone15 obering begim.

Muallif: Komila Qiz.
07.03.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Dard ko‘rinmas vujudim qolib,
Jondan emas qalban og‘rinay.
Sog‘inchingdan yuragim tolib,
Qachongacha seni sog‘inay.

Ko‘ngil g‘ashlik meni tark etsin,
Qo‘rquv alam nariroq ketsin,
Bir umid ber to sabrim yetsin,
Qachongacha seni sog‘inay.

Hasta yurak tanim siltalab,
Visolingni qilmoqda talab,
Yashayabman ahir kun sanab,
Qachongacha seni sog‘inay.

Yolg‘iz senga ketadi hayol,
Axir sevgim emasmi uvol,
Suratinga beraman savol,
Qachongacha seni sog‘inay.

Yana qancha berayin bardosh,
Ko‘zdan sizib chiqolmas ko‘zyosh,
Aytgin endi aytgin bag‘ri tosh,
Qachongacha seni sog‘inay.

Sevilmagan mendayin hormi,
Bo‘ynim uzra sochlaring dormi,
Bu sog‘inchning oxiri bormi,
Qachongacha seni sog‘inay.

Muallif: Komila Qiz.
06.03.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

81. Малика Салимова – шеърларининг мағзи тўқ ва гўзал.
82. Зебо Омонова – яхши ёзади. Раҳматли Чори Авазнинг аёли. Бу ижодкорларнинг қизи Гулинигорнинг шеърлари ҳам санъаткорона, янгича.
83. Зилола Хўжаниёзова – яхши.
84. Озода Бекмуродова – туззук.
85. Шавкат Жўрабек – туззук.
86. Ойдиннисо – яхши.
87. Шаҳодатбону Имомназарова – зўр. Баъзи шеърлари санъат даражасида...
88. Маҳфуза Имомова – шеърлари баланд. Келажакда яхши шоира бўлади.
89. Гулнора Каримова – Биринчи Президент Ислом Каримовнинг қизи. Яхши шеърлар ёзади. Шеърида фалсафий фикр кўп. Лекин ўрисча ёзади.
90. Насрулло – шеъри ўзига хос. Хослар усулида таъби нози бор. Лекин шеъридан рассомлиги устунроқ.
91. Маҳмуд Йўлдошов- Сўзларида дард бор. Аммо хатолари кўп.
92. Марҳабо Каримова – оммабоп. Қайнона-келин ва оила мавзусини яхши кўтарган. Бу ҳам керак.
93. Рислиқой Хотамова – уни мақташяпти, ўқимаганман. Агар маиший мавзуда ёзса ўқимаганим маъқул.
94. Холдор Вулқон – вулқондай нишонга тегадиган сўзлар билан вулқондай бир отилиб чиқдию ичган ичкиликлари вулқон бўлиб уни йиқитди. Ҳозир қайсидир мухолифатга қўшилиб кетган.
95. Ҳабиб Абдуназар – яхши, бўлади. Лекин бир пулга қиммат ўткинчи мансаб унинг ҳам ажойиб шоирлигига соя солиб турибди.
96. Бектемир – ўзига хос порлаб чиқди. Лекин афсуски, мансаб деган бало унинг ҳам шоирлигига нуқта қўйди. Ўзи шоирларга мансаб бериб бўлмайди.
97. Абдулазиз Муборак – халқона, ютумли. Бошқа бир нарса демайман. Хали ўзининг устида кўп ишлаши керак. Ундан хали кўп яхши шеърлар чиқади.
98. Ғайрат Мажид – яхши шоир. Шеърларида дард бор.
99. Беҳзод Фазлидин – зўр шоир. Янги топилмаларни топмоқчи бўлади.
100. Абдураҳмон Мешаян – мамлакатимиздаги арман милатига мансуб мусулмон йигит. Интернет тармоғида ҳам кўриняптики, жуда яхши шеърлар ёзяпти.
Жуда кўп шоирлар кирмай қолди. Чунки, уларни туззук-қуруқ ўқимаганман. Болалар адабиёти вакиллари Пўлат Мўмин, Зафар Диёр, Қуддус Муҳаммадий, Туроб Тўла ва бошқаларни қўшмадим. Бундан ташқари аллақанча кишилар шеър ёзгунча бошқа юмуш билан шуғуллансалар маъқул демоқчиман, яна аллақанча яхши ёзадиган кишилар эсимда йўқлиги учун рўйхатга кирмай қолди... Қолганларни ўзингиз айтиб шеърига баҳо бериб, қуйида эслатворасиз деган умиддаман...

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#Бу_анча_баҳсталаб...

Чўлпондан -- Абдураҳмон Мешаянгача...

Шукур ЖАББОРнинг “Тазкиратуш- шуаро” асаридан:
ЮЗ ЙИЛ БУ ЁҒИДАГИ ЮЗТА ШОИРНИНГ (АЙРИМИНИНГ ЮЗИГА ҚАРАБ АЙТСАМ БЎЛАДИ) ШЕЪРИ ҲАҚИДА

1. Чўлпон – ўзбеклар адабиёти тонгида чўлпон юлдуздек ёрқин сиймо, шеъриятида гўзаллик жуда қуюқ.
2. Тавалло – ўрислар босқинидан қўрқмай шеърида уларга қарши сўз айта олган шоир.
3. Мискин – эскилар йўлидан янги даврга ўтишда поғона бўлди.
4. Ҳамзада равон фикр кўп. Исён бор эди шеърида.
5. Усмон Носир – фавқулодда ярқ этган энг зўр истеъдод. Бундай истеъдодлар турли сабабга кўра одатда кўп яшамайди.
6. Ойбек шеърларида болалик туйғулари, соддалик самимийлик кўп.
7. Миртемир кўп шоирларга маёқ вазифасини ўтади.
8. Ғафур Ғулом шеърида ҳеч вақо йўқ, шеър ёзмагани маъқул эди. Бироқ унинг насрига етадиган бирорта адиб йўқ.
9. Уйғун – шўро маддоҳи. Асарида хайр йўқ.
10. Абдураҳмон Водилий – бадиияти кучли. Сўз заргари.
11. Рауф Парфи Ўзтурк – сўз устаси. Абдураҳмон Водилийнинг шогирди. Бадиияти жуда кучли. Шеърнинг асл маъноси Парфизмда топилади. Уни шеър ва шоирлик рамзи деса бўлади. У сўзни қўлида ушлаб кўрган ягона шоир.
12. Чустий арузни тирилтириб турган шоир эди.
13. Шукрулло – яхши шоир (ўз даври учун).
14. Абдулла Орипов алоҳида феномен – ҳодиса. Лекин у барибир ўз даври учун хос.
15. Эркин Воҳидов мумтоз маънолар устаси.
16. Чўлпон Эргаш шеърларида шўро тузумига қарши курашган ҳақиқий мард шоир.
17. Муҳаммад Солиҳ мухолиф сифатида сиёсатга қўшилмаганида эди ҳозир ҳам шеърияти севиб ўқилаётган бўларди. Унинг шеърияти аристократлар, киборлар шеърияти, элита шеърияти. Сара шеърият. Унинг шеърини ўқиган одамда албатта фикр ва кайфият пайдо бўлади. Бизда кишининг ижодини ҳам қатағон қилишдай ёмон одат бор. Ўзи ким бўлса бўлсин, лекин барибир ижодий асар бўлмиш – бўронни тўхтатиб бўлмайди, юз йил кейин бўлса ҳам лоп юзага чиқади.
18. Шавкат Раҳмон алоҳида ҳодиса. У янги ясаб юборган сўзлар ҳам осон ютилади. Ҳақиқий сўз заргари.
19. Зулфия (Исроилова) – шеърлари ўртача (кейинги даврда номига мукофот таъсис этилиб зўрма-зўраки кўтар-кўтар қилинди). Лекин инсонгарчилиги аъло.
20. Ҳамид Олимжон – истеъдодли. Баъзи шеърлари қуйма илҳом билан ёзилган. Лекин одамгарчилиги йўқ. Шўро малайи. Майли Худо раҳматига олсин.
21. Асқар Қосимов – шеъриятида шўроларга қарши жуда қаттиқ исён қилган. Барча шеърида шўровийлар қаттиқ танқид қилган. Оқибатда шўро тузуми бир кун олдин соғлом, хушчақчақ бўлган шоирни ўлдириб, осиб қўйиб, гўёки оммага ўзини осган қилиб кўрсатишган.
22. Омон Матжон – яхши шоир.
23. Матназар Абдулҳаким – шеърларида фалсафа ва фикр жуда зич, жуда қуюқ, лекин бадиияти йўқ. Ифодалаш усули, лирикаси нўноқ.
24. Шукур Қурбон – шеъри жиддий, лекин ўзи дарвеш. Шеърияти оммабоп. Дини исломга, иймонга хизмат қиладиган арбаъинлар ёзиб тўхтатиб қўйди. Агар давом эттирганида эди кўп дин кишиларининг Қуръондан далил келтирган “Шоирлар сўз водийсида адашиб юриши” ҳақида фикрларини бироз ўзгартирган, шоирларнинг ҳаммаси ҳам гумроҳ эмаслигини исботлаган бўларди.
25. Абдулла Шер – шеърлари яхши. Шеърияти ҳам, олимлиги ҳам баравар.
26. Ҳуршид Даврон – шеърлари яхши.
27. Икром Отамурод – шеърлари яхши. Кўнгилни кангулга айлантириб тарихда қолди.
28. Усмон Азимда худпарастлик, зўрма-зўракилик, йиғи ва мунг бор.
29. Азим Суюнда муболаға ва баландпарвозлик кўп. Яхши чапани сатрлари ҳам бор.
30. Яхё Тоға шеъриятида интим ва яширин ҳисларни ошкор қилиш кўп.
31. Ҳабиб Саъдулла – шеърлари ўртача. Ижодиётини кўтар-кўтар қилиб шишириб юборишган.
32. Аъзам Ўктам – тазод ва мутаносиблик санъатини яхши қўллай оладиган, шеърлари иймон ва ихлосга тўла шоир.
33. Тилак Жўра – шеърида чўлликларга хос чапанилик чиқиб келаверарди.
34. Чори Аваз – унинг шеърида ҳам ўзига хос чапанилик бор эди.
35. Равшан Файз – туззук.
36. Асқар Маҳкам – шеърияти жуда аъло. Шахсияти билан шеърияти бир хил ягона шоир. Шеърларида дард, исён кўп эди. Баъзи сатрлари юракни ларзага келтирарди.
37. Муҳаммад Юсуф – оммабоп шоир. Менинг дидим уни ўртача шоир деб тан олади.
38. Ҳалима Худойбердиева-

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

O‘quvchilardan iltimos noto‘g‘ri tushunmanglar bu she‘r buyurtma asosida yozildi.

Oshiq bag‘rini tilish,
Yana ustidan kulish,
Sevmay turib sevilish,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Holim ko‘rib turibsiz,
Labni burib turibsiz,
O‘ynab kulib yuribsiz,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Moy ustida pichog‘i,
Uni sevasiz chog‘i,
Boyvachchaning quchog‘i,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Qo‘lingiz to‘la tillo,
Chiqib qoldingiz balo,
Yuribsiz qilib yallo,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Atrlari mast etdi,
Sabrim oxirga yetdi,
Sizga ho‘p ishqim ketdi,
Mazza bo‘lsa kerak aaa.

Restoran klub har tun,
Ochar bag‘rin siz uchun,
Terddasiz siz bugun,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Qo‘llarda so‘ngi ayfon,
Figuralar benuqson,
Qiziqib kettim yomon,
Mazza bo‘lsa kerak aaa?

Muallif: Komila Qiz.
05.03.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Qashqadaryo....

Dilginamning sinib ketgan vayronlari
Bevafoning koʻzlariga borib yetdi.
Bu sevgining ushalmagan armonlari
Qashqadaryo yoʻllarida qolib ketdi.

Bevafoning aytgan har bir so'zlaridan
Netay yurak telbalarcha qolib ketdi.
Menga yolğon so'zlagan bu ko'zlaridan
Qashqadaryo daryolari to'lib ketdi.

Necha yillar kutgandik bu tengimiz
Gulxan kabi samolarda yonib ketdi.
Axdlar qilib qurgan qancha sevgimiz
Qashqadaryo yo'llarida qolib ketdi.

Yurak yig'lar,yig'lar sho'rlik bechora
Axir shunday iztirobdan tonib ketdi.
Senga bo'lgan sevgim endi nachora
Qashqadaryo yo'llarida qolib ketdi.

Ketar bo'ldim uzoqlarga boshib olib
Yosh boshimga bu savdolar tegib ketdi.
Men sevganim,yuragimda armon bo'lib
Qashqadaryo tomonlarda qolib ketdi.


© Marjona Asadova


Qashqadaryoliklaruuuuuu nechtamiz!!!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Маҳмуд АБДУЛҲАМИД iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#РАМАЗОН_КУНДАЛИГИ

1-КУН

🌷🌸ИБОДАТДИР 🌷🌸

(Шайх Мирзо Аҳмад Хушназар Термизий ғазалига назира.)

Ибодат не? Яратганга
шаҳодат ҳам ибодатдир,
Ўз нафсига қаҳр бирла
ҳақорат ҳам ибодатдир!

Ибодатдир синов келса
Енга билсанг мардонавор,
Бошингга тушса ғавғои ғам
мусибат ҳам ибодатдир!

Кўнгил орзуга даргоҳдир
Илм руҳда ёнган чироқдир,
Ирфон учун, иймон учун
рақобат ҳам ибодатдир!

Хориж юртга борар бўлсанг
Мусофирлик аҳли суннатдир,
Кўп хайрлар олиб келса
ҳижрат қилмоқ ибодатдир!

Соғинч бирла меҳр бирла
Висолгоҳга қадам боссанг,
Бўса олсанг ёр лабидан
Шу лаззат ҳам ибодатдир!

Зикр этса Аллоҳ сўзин
Тилинг бирла дилинг ҳар он,
Намоз учун шошмоқ бўлсанг
шошилмоқ ҳам ибодатдир!

Ғийбат қилсанг ўз-ўзингни,
Инкор савдойи сўзингни.
Ўзинг учун отган ҳар бир
Маломат ҳам ибодатдир!

Беланса бедор қалб бўлиб
Ҳаёлотни ифорларига.
Қилмоқ азмин солиб дилга
Пок ният ҳам ибодатдир!

Майли билмай дини Исломни
Ҳеч ранжитмай аҳли инсонни,
Рисқин топса ҳалолликдан
меҳнат қилмоқ ибодатдир!

Бўлиб сўзингда собит тур
ҳар иш ибодат Маҳмуд бил,
Наинки севмоқ аслида
севилмоқ ҳам ибодатдир!
      

©   Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

❗️Аксириш вақтида бурнингизни ёпманг!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Insonning aqli pishib borgan sari atrofidagi odamlarning soni ham ozayib boradi.
Chunki pishgan aql laganbardorliklarga toqat qila olmaydi.

® Jorj Bernard Shou

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Тадаааам🥳!!!
Яна кутубхонадан чарчоқ ва ҳурсандчилик аралаш саломлар!

Парандовскийнинг "Сўз кимёси"эссесини қидириб келдим.Топгинумча бутун "Жаҳон адабиёти"журналлари жавонини ағдар тўнтар қилдим.Қидирувни журналнинг 1997-йилги сонидан бошладим ва ниҳоят 2016-йилги сонидан топдим.Демак,журнал ҳар ой нашр қилиниши ва менинг қидирувим унинг 19 йиллик оралиғидаги нашрлар эканлигини ҳисобга олсак,мен журналнинг 228 та сонни ва унинг мундарижаларини (орада баъзи сонлари топилмади) текшириб чиққан бўламан.Топишни жуда ҳам истагандим,хайриятки машшақат билан бўлса ҳам топдим.Эссени 3 соат давомида астойдил қидирдим.Буни кўрган кутубхоначи опа сабримга қойил қолди ва қорақолпоқчалаб "ҳелием саған ўхшаған китебхуморлер барлиғиден хурсенмен"деди ширин таббассум билан.
Мен эса ҳижолат тортиб "кутубхона жавонингизни абгор қилганимдан афсусдаман,кечиринг" дедим журналнинг 2016-йил 3/4сонларини бағримга босиб☻

Сиз ҳам қойилмисиз🤓?

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Assalomu aleykum ! Aziz va latofatli ayollar sizlarni bugungi xalqaro ayollar, yosharadigan bayramlariz bilan qutlayman ! Doim shunday bahorgi gullarday ochilib yurishingizni, ishlarizgiz va oilangizga sadoqatlaringiz kamaymasligini tilab qolaman ! Sizning muhabbatlariz sabab erkaklar mag'rur bo'lib yuradi. Sizga sihat salomatlik uzoq umr tilab qolaman !

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

OPA SINGILARIM SIZLARNI JIN QALBIMDAN TABRIKLAYMAN BAYRAMINGIZ MUBORAK BOʻLSIN 🌹🌹💐💐🌺🌺

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Baxt.

Baxtni ertak bilganlarey kim,
Baxtni ermak qilganlarey kim,
Baxtni qadrin soʻraymiz kimdan?
Baxt aslini bilmaganlar jim.

Savol bering baxt nima deya,
Oʻzin baxtsiz tuygan insonga,
Qay yerlarda yuragi kuya,
Falaklarni berdi figʻonga.

Yetishmadi, yetmadi balki,
Yo sevgisi goʻzal sanamga,
Ne harakatin qilsa hamki,
Baxt oʻxshaydi yetmas osmonga.

Soʻrang mayli har oni ishrat,
Joni oro ruhi kasalga,
U deydiki yoʻq asli qismat,
Baxt oʻxshaydi totlik asalga.

Kuydiradi ichingni maza,
Oʻynatadi raqsi shoʻx Aʼza
Bir qoʻplamlik may erur kosa,
Erishish oson ixtiyorda.

Endi soʻrang chin baxtlilar kim,
Meningchami.....oʻtkinchi sokin,
Hayot ichra hech aldanmagan,
Inson asli baxtlidir toʻkin.

Chunki uchmas hoy-u havasga,
Yo nolimas yetmas nafasga,
Solib qoʻying mayli qafasga-
Baxtliman deb yashaydi butun.

Endi soʻrang chin baxtlilar kim,
Oʻzingizga xulosa bugun,
Anglang ortda qoldi nelari,
Yana qancha sinov kutarkin.

Angladizmi chin baxtlilar kim.....?

17:40. 06.06.2023.
Kuchkorov Muzaffarjon (Muxlis)

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Ivan IV iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Шеър менинг меҳрибонимдир...

Отажоним!

Сизга анча вақт мактуб ёза олмадим. Тўғрироғи ёздим, лекин юбормадим. Айни вақтда столим устида сизнинг манзилингиз ёзилган иккита конверт турибди. Мактубларни ўзгартириш керак деб ўялганим учун ҳам ҳануз столимда. Сизга нима деб ёзишни ҳам билмайман. Аҳволим яхши. Ҳар замондаги каби киши дарвешона ҳаёт кечирса, яшаш шунчалар енгил бўлади. Борган сари ҳаётдан кўп нарса кутмасликка ҳаракат қиляпман. Амир укамнинг ҳам аҳволи ёмон эмас. Биз кўп учрашамиз, суҳбатлашамиз, Теҳрон, болалар, ота-она ҳақида. Биз бу мавзуда кун бўйи зерикмасдан гаплашамиз. Шу суҳбатлар давомида биз ота-она ва болаларни қанчалик яхши кўришимизни англаб етамиз. Улар бизнинг ҳаётимизда бўлишини ва уларнинг муҳаббатини ҳис қилишни доим истаймиз. Ёз фаслининг дастлабки кунларида яна Эронга қайтишни ражалаштиргандим, лекин Амир кўнмади. У билан бирга қолишимни, кейинроқ бирга қайтишимни ўйлаяпти. Ҳали бу ҳақида бирор қарорга келмадим. Ўғлим Камёрни жуда соғиндим, бироқ бошқа томони борки, мен у қадар кучли аёл эмасман. Эронга қайтсам яна дўзахдаги каби оғир ҳаётим қайталанади. Бунга эса дош беролмаслигимдан қўрқаман. Хатигизда менинг ўқишим, ишларим ҳақида сўрабсиз. Мен ўз олдимга қандай мақсадлар қўяганимни яхши биласиз. Эхтимол аҳмоқлик қилгандирман, бироқ бу ерда ўзимдан қониқиш ва бахт ҳиссини туяман. Менинг яхши шоир бўлишдан ортиқ мақсадим бўлмаган. Эсимни таниганимданоқ шеърга, сўзга ошиқман. Нима бўлганда ҳам билим тушунчаларимни кенгайтиришга уринаман. Ҳеч қачон диплом ёки бирор даражага эришиш учун ўқимайман. Билимимни ошириш учун севимли ишим - яхши шеър ёзиш ва бу билан муваффаққият қозонишни ўялайман. Италияда 6 ой давомида яшаб, бу тилни ўрганиб олгандим. Айни вақтда иккита шеърий китобни таржима қилдим. Ҳозир Амирнинг кўмаги билан олмонча китоб ўгиряпман. Бирини тайёрлаб нашр қилиш учун Эронга юбордим. Умид қиламанки, бу менга бирмунча даромад келтиради. Европада яшаганим 10 ойда йиғилса бир китоб бўлгулик шеърлар ёздим. Шеър менинг меҳрибонимдир. Ота, шеърни қанчалик яхши кўришимни тушуняпсизми? Кеча-ю кундузларим янги ва чиройли, ҳали ҳеч ким қоғозга тушура олмаган шеър ёзиш ҳақидаги хаёллар билан ўтади. Кўнглимга қулоқ солмаган, шеър ҳақида ўйламанган куним бекор ўтган кунларим сирасига киради. Ташқаридан қараганда шеър мени бахтли қилолмасдек туюлар, аммо мен учун бутунлай бошқа нарсадир. Бахт мен учун... энг чиройли кўйлак, ўйнаб-кулиб яшамоқ ёки мазали таом емоқ эмас. Руҳимнинг бахтиёрлиги менинг бахтирёрлигимдир. Руҳимни эса фақат шеър бахтли қила олади. Инсонлар эга бўлиш учун урунганлари бу гўзалликни менга берсалар, унинг эвазига шеър ёзиш қобилиятимни олсалар, мен, ҳеч шубҳасиз, жонимга қасд қиламан. Мендан юз ўгиргансиз, назарингизда бахциз бўлишим тайин, бироқ ҳеч қачон ҳаётимдан шикоят қилмаяман. Тангри ва фарзандим билан онт ичаманки, мен сизни яхши кўраман. Сиз ҳақда ўйласам кўзларим ўз-ўзидан ёшланади. Худо мени бундай яратди ва шеър шайтонини ичимга қамади... Бу ҳақида кўп ўйлайман. Сизни ҳеч қачон бахтли қилмадим, мени қанчалар яхши кўришингизни ҳам билмайман. Бироқ бу менинг айбим эмас. Миллионлаб одамлар кўникиб яшаётган ҳаёт тарзини яшашга тоқатим етмайди. Турмуш қурмоқчи эмасман. Мен умрим бўйи ўзимга муносиб ҳаёт - жамиятда кўзга кўринган бир аёл бўлмоқчиман. Ёзганларимни қабул қилмайсиз деб ўйламайман. Менга ёзинг, чунки хатларингизни яхши кўраман. Сизга нимадир сотиб олишни хоҳлайман, афсуски нимани яхши кўришингизни билмайман. Бироз пулим бор, Отам учун илк даъфа бирор ҳадя олишни жуда-жуда истайман. Менга нималарни яхши кўришингиз ҳақида ёзинг... Сизни ўпиб қоламан...

Қизингиз Фуруғ Фаррухзод.
Германия.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️𝗜 𝗟 𝗛 𝗢 𝗠 𝗕 𝗢 𝗬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Ҳ.Ҳудойбердиева жазабага тўла, энг зўр шоира. Жунунваш. Ҳатто энг омадсиз, сактароқ сатрида ҳам жунун бор. Ким уни ўқиса негадир ўзи ҳам шеър ёзгиси келиб қолади. Лирикада ажойиб реприкаси бор.
39. Ойдин Ҳожиева – сўзлари ифодаси силлиқ, равон, лекин ҳеч вақо йўқ.
40. Мирзо Кенжабек – шеърияти жуда баланд. Тавбайи насух қилгач, шеърияти динга, иймонга хизмат қила бошлади.
41. Тўра Мирзо – ҳақиқат акамдан устун, шунинг учун гапнинг очиғи унинг шеърларида ҳайқириқ ва тарғибот бор, унда сўз ясавориш кучли лекин доим ҳам сатрларга мос тушавермайди.
42. Тоҳир Қаҳҳор – шеъриятидан олимлиги кучли.
43. Фарида Афрўз – таъби нози бор. Лекин шеър сатри кимдандир олгандай шубҳали.
44. Зулфия Мўминова – ўртача.
45. Ҳалима Аҳмедова – шеърларида эркакча иддаолар ва энг муҳими фикр бор.
46. Зебо Мирзаевада суфиёна шижоат кучли. Алоҳида ҳодиса.
47. Абдували Қутбитдин агар ўша суфиёна ва ғайри усулдаги ўз йўлини давом эттирганида эди, ўзининг мактабини яратган бўларди. Ярқ этди-ю сусайди.
48. Қадам Саййид Мурод – ўзига хос шоир. Санъати бор. Лекин бу сатридан кейингни сатрида нима дейишини бемалол билиб қолиш мумкин. Лекин сўзи санъаткорона.
49. Ҳамроқул Асқар – туззук. Шеърида истеҳзо ва киноя кучли.
50. Шукур Содиқ – озгина исён бор. Шеърлари ўртача.
51. Азиз Саид – санъаткорона.
52. Барот Бойқобилов – сўзларни жуда кўп увол қилган, нафақат сўзни, балки қоғозни кўп увол қилган шоир. Ўртачадан ҳам паст.
53. Олимжон Бўри – бу инсоннинг шеъри ҳақида гапирсам, мен билан жиққамушт бўлиши мумкин, шунинг учун тилимни тияман.
54. Сирожидин Саййид – таъби нози бор. Лекин билиб-билмай аввалги шоирлар сатридан олиб қўяди. Менимча атайин эмас, билмай шундай қилади.
55. Иқбол Мирзо – шеърида самимийлик жуда кучли. Уни ўзбек шеъриятининг “Самимият рамзи” дейиш мумкин. Дастлабки шеърлари зўр илҳом билан ёзилган.
56. Салим Ашур – шеърларида нозик таъблик ва муҳаббат бор.
57. Минҳожидин Мирзо – шеърлари яхши. Унга ҳам мансаб шоирлигига соя солди. Ижод қилмай қўйди.
58. Ғулом Мирзо – ҳатто шеърида ҳам жуда эҳтиёткор ўзига хос шоир.
59. Сирожиддин Рауф – ўзига хос шоир.
60. Рустам Мусурмон – хали ҳеч ким қила олмаган ўзига хос телбаваш йўлда ярқ этиб чиқибоқ сўнди. Менимча, биров бир тийинга олмайдиган аллақандай “мансаб”ни мансаб деб кўзини ёғ босиб, истеъдодини кўмди.
61. Маҳмуд Тойир – ғирт маддоҳ. Маддоҳизм асосчиси.
62. Анвар Обиджон – ҳажвий шеър устаси.
63. Одил Икром – фикрларни шеърда гўзал ифодалайдиган шоир.
64. Баҳром Рўзимуҳамад – унда хаёлот кучли. Модерн деб қабул қилинганига қарамай бу “модернизм” деган нарса йўқ бўлганида ҳам у шундай ёзган бўларди.
65. Чингизхон (Муҳаммад Ғаффор) – шеъридан кўра ўзи шоирроқ. Шеърида ўзини энг кўп ҳақоратлайдиган, ўз шахсини аямайдиган, ўзидан нафратланадиган ягона инсон.
66. Алишер Нарзулло – шеъридан кўра насрида кўп гап бор.
67. Муҳаммад Исмоил – дастлабки шеърлари ҳақиқий исломий, жуда зўр эди. Иймонга тарғиб қиладиган ўзига хос эди. Кейин ўзини ўзи реклама қилишга киришиб кетди ва шеърлари ҳам айниди.
68. Назар Шукур – шеърлари зўр.
69. Ўроз Ҳайдар – яхши сонет устаси.
70. Вафо Файзулло – шеърияти гўзал. Шеърларида меҳр ва соғинч бор. Шеърияти ўқиган одамда ўз-ўзидан ўзбекона тафт, соғинч ҳиссини пайдо қилади.
71. Абдураззоқ Обрўй – зўр пародиянавис.
72. Дилбар Ҳайдарова – яхши.
73. Сайёр – жунунваш шоир. Ичкилик уни адо қилди.
74. Шермурод Субхон – янгилик излайдиган ўзига хос шоир.
75. Эрпўлат Бахт – туззук. Дастлабки шеърлари илҳом билан ёзилган.
76. Гулжамол Асқарова – дастлабки шеърлари жуда юқори савияда эди. Унга берилган мансаб шоиралигига соя солди.
77. Гўзал Бегим – унинг шеърияти аёллар ички дунёсини тушуниб бўлмаслигига ягона далил бўлади.
78. Олима Набиева – шеърида ғарбча фикрлаш устувор. Шеърлари нозик, интим ҳисларни ҳам сочма шаклида ошкор қилворади.
79. Мусаллам Бону – шеърлари ўзига хос илҳом билан ёзилган. Баъзи сатрларида жазаба бор.
80. Сулҳида Ёлғиз – ёзган шеърлари устози ва раҳматли турмуш ўртоғи Рауф Парфи шеърига ўхшаб қолавергани учун шеър ёзмай қўйди. Унгача бўлган шеърлари ажойиб. Жуда нозиктаъб. Сўзи озгина писсимистик.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Шукур Жаббор (1975)
1975 йилда туғилган. Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факултетини тамомлаган. Узоқ йиллардан буён матбуотда хизмат қилиб келмоқда. “Ошиқман”, “Мансур Халлож сири”, “Зиқна махсум” каби китоблари нашр этилган. Адабий танқидчи ва адиб.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланганлар
РЎЙХАТИ (2024)

Худайбергенова Гулшинар Жангабаевна - Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси

Коканова Нурсулиу Женисбай қизи - Қорақалпоқ давлат университети 4-босқич талабаси

Сулейманова Ўғилхон Абдуразок қизи - Ўзбек миллий мақом санъати марказининг Андижон вилояти бўлими артист-мақомчиси

Жонибекова Хусниёбону Эргашвой қизи - Андижон вилояти Хўжаобод тумани «Гара гури» МФЙ ёшлар етакчиси

Пулатова Моҳичехра Темировна - БухДУ таянч докторанти

Тўхтамишова Гулнора Мелс қизи - Бухоро вилояти Ромитан туманидаги 2-касб-ҳунар мактаби ўқитувчиси

Чилмурзаева Мафтуна Абдуманнон қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг мустақил тадқиқотчиси (Жиззах вилояти)

Хожибоқиева Нигинахон Ўткир қизи - Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали 3-босқич талабаси

Ҳакимова Шаҳзода Баҳриддин қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг 1-босқич талабаси (Қашқадарё вилояти)

Мирзаёрова Севара Убайдуллаевна - Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг таянч докторанти

Эшпўлатова Моҳира Ўткиржон қизи -Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманидаги 34-мактабининг ўқитувчиси (Навоий вилояти)

Омонбоева Меруерт Эркин қизи - Навоий вилояти Нурота туманидаги «Қосимқажи-Меруерт» МЧЖ директори

Хакимова Дилшода Ойбек қизи - Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Аҳмаджонова Муҳайёжон Акрамжон қизи - Тошкент тиббиёт академиясининг 6-босқич талабаси (Наманган вилояти)

Савадян Вилана Арсеновна - Самарқанд шаҳридаги 51-мактабнинг 10-синф ўқувчиси, бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси

Юнусова Наргиза Туйчимурод қизи - Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани «Қўшчинор» газетаси мухбири

Акрамова Сарвиноз Абдувоҳид қизи - Тошкент давлат шарқшунослик университети 3-босқич талабаси (Сирдарё вилояти)

Ирисқулова Камола Нормат қизи - Тошкент давлат транспорт университетининг 1-босқич магистранти (Сирдарё вилояти)

Эргашова Садоқат Эшмамат қизи - Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг таянч докторанти (Сурхондарё вилояти)

Суюнова Шамсиқамар Искандаровна - Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 11-синф ўқувчиси

Турсунбоева Фотима Ботир қизи - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера ижрочиси (Тошкент вилояти)

Хақназарова Умида Урал қизи - Тошкент давлат аграр университетининг 2-босқич магистранти

Абдусатторова Зиёдахон Дилшоджон қизи - Фарғона вилояти яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг камондан отиш бўйича спортчиси

Йўлдашева Мухайёхон Алишер қизи - Фарғона политехника институтининг 4-босқич талабаси

Шомуротова Зулфия Акмалжон қизи - Хоразм вилояти Хива шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси

Сапаева Рисолат Рустам қизи - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг Урганч филиали 2-босқич талабаси

Тошева Маржана Рустам қизи - Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг ўқитувчиси

Трашкова Елизавета Дмитриевна  - Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 1-босқич талабаси


P/S Ғолибларни табриклаймиз. 🌷

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️𝐌arjona_𝐀sadova|📝🤍 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…
Subscribe to a channel