Ганира ПАШАЕВА
МЕНСИЗ ҚОЛАР БЎЛСАНГ ДУНЁДА
Менсиз қолар бўлсанг дунёда бир кун,
Кўзларингда жола бўлиб оқайин.
Менсиз қолар бўлсанг дунёда бир кун,
Юрагингдан қуш бўлиб боқайин.
Сенинг ҳаётингдан кетаман кўчиб,
Ширин хотиралар ёдингда қолсин .
Юксак ва сервиқор қоялар бўлиб,
Исмим юрагингдан чуқур жой олсин.
Руҳим дайдир кўчангдан яна,
Изларимга шоҳид бўласан такрор.
Қўлларингни ушлар, қўлим ростмана,
Мени хотирангга чўктириб юбор.
Рост бир кун кетаман юрагингдан ҳам,
Қўлларим ҳавода тебранар қара.
Исмим лабларингга бўлади малҳам,
Исмим лабларингда қолдирар яра.
Оҳ узоқлашаман қўшиқларингдан,
Беҳуда сўзларинг қолар чеккада.
Менга таҳсин келар ошиқларингдан,
Кўзларингга боқгум туриб тепада.
Сўнг ёнингдан, ёдингдан ўчаман буткул,
Хатто тушларингга кирмайман сира.
Мен ўша кўксингда сайраган булбул,
Балки фариштаман, софдил бокира.
Лайло ю Ширинлар йиғлаб кетганда,
Сенсиз ҳижрон тиғи ўлдирди мени
Бир кун хотиралар, ишқлар қайтганда,
Қабримни пойига келтирар сени.
Озарбайжон тилидан Маҳмуд АБДУЛҲАМИД таржимаси.
АСЛИЯТДАГИ ШЕЪР МАТНИ.
© Qənirə PAŞAEVA
SEN MENSIZ QALACAQSIN
Dünyada bir gün mənsiz qalacaqsan -
Mən cavan olub sənin gözlərindən qaçmaq istəyirəm.
Dünyada bir gün mənsiz qalacaqsan -
Mən sənin sinəsində quş olmaq istəyirəm.
Mən sənin həyatından gedirəm
Şirin bir xatirəyə çevrilin.
sənin ürəyini tərk edəcəm
Bəlkə bir gün qayaya çevrilsin.
Mən sənin yolundan uçacağam -
Mənim izlərim hər addımda çıxacaq bir xəttdir.
Mənə tərəf dönəndən sonra əlini tutacağam,
Məni yaddaşında qərq et.
Bir gün sənin ürəyini tərk edəcəm,
Əllərim havada asılır.
Mənim adım dodaqlarında yara kimidir,
Mənim adım Fərəhdir.
Mən sənin mahnılarından uzaqlaşıram,
Sənin boş sözlərin boşdur.
Bunu sevgililərin ixtiyarına buraxıram -
Mənsiz gözlərin yaşla dolur.
Mən səni tərk edib davam edəcəm
Dayan, daha yuxularıma girmə.
Mən quş kimi gedirəm, ölmə
Əllərin mənim əllərimə batır.
Əsli getdi... Leyla getdi, Şirin də getdi,
Bir gün sən getdin, külək sənin yerində.
Mən gedəndə günlər bir-birini qovur,
Yolunuza bir məzar gələcək...
#Рамазон илҳомлари
ҚАДР КЕЧА 💫
Аллоҳимдан саломлар бўлсин,
Қуръон нури тутсин уйингиз.
Рамазоннинг тароватидан,
Шодликларга тўлсин дилингиз.
Яқинларим асраб - авайлаб,
Гуноҳларин афв эт қодир зот.
Ўзинг асра ислом умматин,
Дўзахингдан ўзинг халос эт.
"Итқун, минан-нийрон" даҳаси,
Охирги ўн кунда бошланар.
Ушбу қадр кечаларида,
Фаришталар ер узра тушар.
Қадр кеча мағфират сўрай,
Ота-онам,яқинларимга.
Аллоҳимдан шафоат тилай,
Жондан азиз фарзандларимга.
Охиратда тутган рўзангиз,
Саодатга бошлагай изни.
Райён дарвозасидан ўтиб,
Жаннатларга етаклар сизни.
Қадр топинг,қадр кечадан,
Минг ойдан ҳам яхшироқ бу тун.
Тонг отгунча саломлар айтиб,
Фаришталар учгайлар беун.
Қадр кеча муборак бўлсин,
Саловатлар айтинг биродар.
Ислом чироғини ўчирмай,
Тоат-ибодат-ла, тонг отар.
✍ Саодат Қурбонова
2024.5.04
соат 23:20
ИСЁНЛАР КИРИБ
Вужудимга бесар исёнлар кириб,
Суратин кўрсатар гўзал қизларни.
Бахтнинг саройига у айлантириб
Юракмозорни.
Сен у мени бир кун дунё унутар,
Аммо унутмайди сени севгилинг.
Рўё қиёфангдан тўкилиб кетар
Сепкилинг.
Жой ҳам тополмайман ўзни қўйгани,
Фақат ўзимгада аён хатоим.
Қолди фақат ёлғиз кўнгил суйгани
Худойим.
Эгаллар дунёни бевафо кўпиб,
Ва синдирса ҳижрон, қалбни парчалаб,
Масрур яшасак биз сажжода ўпиб
Лабо-лаб.
Менга ҳамроҳ бўлар сабр, собитлик,
Йўл узоқ висолга минглаб чақирим.
Сенинг йўлларингда менга шаҳидлик
Тақдирим.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Mard bo‘lib ketganlar mard bo‘ling endi,
Keting ketdingizmi orqaga qaytmang.
Afsus nadomatga bo‘ldi juda kech,
Yolg‘on yashiq qo‘shib uzrlar aytmang.
Meni gapga solmang qo‘ying jim turay,
Gapirsam gapimni ko‘tarolmaysiz.
Ichimdan o‘tganin aytganim bilan,
Baribir tinglashni uddalolmaysiz.
Nega yig‘layabsiz taajjub hayronman,
Hursand edingiz-ku ketayotganda.
Hotirjam edingiz bu ko‘nglingiz to‘q
Sevgimiz so‘ngiga yetayotkanda.
Esimda turgandek esingizdami?
Yuzimga eshikni yopganlaringiz.
Bugun shu eshikni ochibsiz qayta,
Bizdek bo‘lmadimi topganlaringiz.
Tun-u kun sog‘inish qalay bo‘larkan,
Hijronli kechalar sizga yoqdimi?
Sevib sevintirmay bugun kelajak,
O‘tmish sizni chorlab kulib boqdimi?
Tushinib turibman ahvolingizni,
Hozir men yaxshiman siz esa yomon.
Qo‘rqmang shu holimda o‘laman deya,
Bu dard o‘ldirmaydi qolasiz omon.
Ketgan paytingizdek kulingchi qani,
Men o‘sha shodlikni qayta bir ko‘ray.
O‘sha siz ketgandek endi men ketib,
Yana shodligingiz qaytarib beray.
Mard bo‘lib ketganlar mard bo‘ling endi.
Muallif: Komila Qiz.
05.04.2024.✍
🌙🕋✨РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ ВА ҚАДР КЕЧАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋✨
🌸•🌹Қалбимиз тўрида иймон
порласин
🌸•🌹Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
🌸•🌹Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
🌸•🌹Жума аёмингиз муборак бўлсин!
🌸•🌹Ҳафтанинг муборак кунида азизлар,
🌸•🌹Қалбингиз иймон нурига тўлсин.
🌸•🌹Меҳрибон онажон, қадрли отам,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
🌸•🌹Яратган Роббимга ҳамду санолар,
🌸•🌹Унинг Расулига бўлсин
дуолар.
🌸•🌹Исму амалингиз Жаннатда турсин,
🌸•🌹Жума айёмингиз муборак бўлсин!
✨РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋✨
🌙•🌹АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!🌹•🌙
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
***
Юксак-юксакларга талпинган тоғлар,
Ҳайратлар улашар қароғларимга.
Гоҳида соғинчим суюб эркалар,
Гоҳи малҳам қўяр дил доғларимга.
Кўзларим селида оқса-да тақдир,
Тугмадай кўринар бу чексиз Дунё.
Вужудим бурчида қимтинган кўнглим,
Пурвиқор тоғларни эслатар гўё...
***
Чаёндай ёпишсанг бешафқат кадар,
Тақдир йўлларида эврилганимда.
Жизғанаги чиқса шўр товонларим,
Кўнгил кўчасида қоврилганимда.
Юрагим дукурлаб югурганимда,
Пурвиқор тоғларим қолар кичрайиб.
Кўзимга ботганда сукунат заҳри,
Аллоҳим, қалбимни қилмагин майиб...
МАМЛАКАТ ЎКТАМ.
☀️ Ҳайрли тонг!
🌙 Энг яқин инсоним, бу йилги Рамазоннинг ИЛК ЖУМА тонгги муборак бўлсин.
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃
•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!
🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Рамазоннинг 1-Жумаси муборак!
🌙✨РАМАЗОННИНГ 1-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!
☝️🏻АЛБАТТА ДЎСТЛАРИГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
#САВОЛ: САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК УЧУН ТАҲОРАТ ШАРТМИ?
Саҳарлик пайтида оғиз ёпиш чоғида таҳоратли бўлиш керакми ёки таҳоратсиз хам беркитилса бўладими?
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•
#РАМАЗОН_ҲИКМАТИ
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•
4-КУН
-1-
Бемор жисмидаги дардни даволашдан аввал, уни руҳиятини сўз билан даволаш мақбулдир.
-2-
Фикрлаш лаззати висол лаззатига тенг бўлган тафаккурий лаззатдир.
-3-
Етти қават жаннатнинг тепасига Аллоҳ амри ила бир нурафшон ҳайкал барпо қилинган дейилган шариф китобларда. Бу ҳайкал буюклиги тенгсиз пайғамбарлар ёки дунё ҳукмдорларига эмас балки фақирларга қўйилган фақирнинг ҳайкалидир.
-4-
Инсон тафаккури-уммон каби чуқур ва тубсиздир.
-5-
Аллоҳга ботиний куч сифатида қаралади. Аммо Аллоҳ ҳар бир кўрган нарсамизда зоҳирдир.
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД.
Yomon aql egalari go‘zal niyatlarni hech qachon o‘zlariga singdirolmaydilar.
® Anis Mansur
#ТАБРИКНОМА
Ассалому алайкум, Муҳаммад Исмоил устоз, яхшимисиз? Туғилган кунингиз муборак бўлсин. Нимаики ният қилган бўлсангиз, барчасига эришиб юринг. Ижодий парвозлар тилайман. “Мени кучлироқ сев”дан таниганман сизни. Ўшандан буён эсимдан чиқмайди. Исёнингиз сўнмасин! Устоз ўзингиз айтгандингиз "Туғилган кун сенинг мавжудлигингдан бошқалар хурсанд бўладиган кун" деб
Сизниям борлигингиз ҳамиша хурсандчилик ва қалбларга сокинлик бахш этиб турсин! Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин Устозим🫶🎉🎉🎉
Дунёдаги энг эзгу тилакларим барчаси сиз учун. 💐💐💐 Доимо Зулайҳо Ҳожи онани дуоларини олиб юраверинг. Аллоҳим кексайганда ҳаммани азиз қилиб сиздай қобил фарзандлар берсин. А. Кўчимов устоз айтганидай;
«Сиздан бой одам йўқ ёруғ дунёда,
Сиз соҳиб саҳоват, нурли қадамсиз.
Сиз комил инсонсиз пирдан зиёда,
Сиз - Она дуосин олган одамсиз».
13.03.2024.
Маҳмуд АБДУЛҲАМИД.
Мени энг кейинги китобим «Муҳаббат тонги» шеърлар тўплами сизнинг сўзбошингиз билан нашр этилмоқда.Читать полностью…
#РАМАЗОН_КУНДАЛИГИ
2-КУН
***
Муборак кунларда тоатлар чора,
Руҳимда жаранглар «СубҳанаАллоҳ! »
Кўнгил саодатга қилиб ишора,
«Алҳамдулиллаҳ! »
Ва бизлар ўтмишга айландик қадим,
Бошимизда турар қазои қадар.
Номинг билан қалбдан сева бошладим,
«Аллоҳу акбар! »
Илҳақман васлингга кўрсатиб вафо,
Қанча мўжизангга бўляпман гувоҳ.
Ҳовучимдан учар мустажоб дуо,
«Ла илаҳа иллаллоҳ! »
12.03.2024.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Ганира Пошаева (1975-2023)
Ганира Пошаева — Ганира Аласқар қизи Пошаева (Paşayeva Qənirə Ələsgər qızı) 1975 йил 24 мартда Озарбойжоннинг Товуз туманида туғилган. Сиёсатчи, давлат ва жамоат арбоби, журналист, шоира. Озарбайжон Республикаси Миллий мажлиси депутати. «Нобел мукофотини олган аёллар», «Тарихга номи кирган аёллар», «Хожали фожиаси шоҳидлари тилидан», «Сендан сўнгра», «Турк руҳининг сўз байроғи Аҳмад Жавод» китоблари чоп этилган. Унинг озар, турк, ўзбек тилларида шеърий китоблари нашр этилган.
2023-йил 28-сентябрь куни шоира Озорбойжон марказий клиник шифохонасида 48 ёшида номаълум гипотоник касаллик сабаб вафот этди.😭😢
Оиласиз, фарзандсиз... Лекин, ундан одамларнинг яраларига малҳам бўлгувчи шеърият қолди... Икки элни эрка, севимли шоираси эди. Тошкентга бир неча бор келган.
Охирати обод бўлсин севимли шоирамизни. Онам ижодини яхши кўрарди. Хосият опа Рустамова туфайли биз таниш эдик. Кўришиб дуоларини олган эдим . Аллоҳ раҳматига олган бўлсин.🤲
#Қалбимда_ёришган_моҳим✍🏻
"Қория жияним Ойшахон" номидан қилган ижодим. 👇🏻👇🏻
ҚАЛБИМГА ҚУРЪОН ЭККАН
ДЕҲҚОНИМ ОНАЖОНИМ
Қўлга олдим "Қуръон"ни,
Ҳақ йўлида тилак-ла.
Шу Ҳақ йўлда сочлари,
Оқарган бир малак-ла.
Бу йўлда шай мен учун,
Ҳар бир юмуш, ҳар ишга.
Менга лутф айлаб Роббим,
Юборган бу фаришта.
Қайғурар ғамимни еб,
Наф ол деб йўлчиликдан.
Каломуллоҳ ўқитар,
Завқ ол деб қулчиликдан.
Тунлар ҳам "Қуръон" ўқиб,
ухлатар шу парвонам.
Тонгда тонгдек ёришиб,
Уйғонаман дилхонам.
Шундай ўтиб куз, қишлар,
Баҳор, ёзлар ярақлаб.
Мен "Қуръон"ни ёд олдим,
Ҳар кун ўқиб, варақлаб.
Кун сайин тиловатга,
Маҳкам боғлатиб риштам,
Ўқитти мени ушбу,
Она деган фариштам.
Жондан азиз инсоним,
Бу жонкуяр, жонҳалак.
Онажонгинам эрур,
Бу фаришта, бу малак.
Манзил сари етаклар,
Нурга ураб ҳар ёнам.
Сездирмас йўл аъзобин,
Бўлиб отам, ҳам онам.
Нолимас ҳеч йўлчилик,
Чарчатса ҳам онамни.
Чанг, тузонлар кўзларин,
Ёшлатса ҳам онамни.
Синовларга сипо-ла,
Сабр айлаб мардонам.
Мендек ўйинқароқни,
Қория қилди онам.
Қалбимга "Қуръон" эккан,
Деҳқоним онажоним.
Меҳр-ла суғорган сой,
Уммоним онажоним.
Чеккан захматларингиз,
Қанд-у, асал, бол бўлсин!
Меҳнатларингиз чаман,
Мангу гўзал боғ бўлсин!
Хизматингиз оқлашга,
Улгурайин онажон.
Оппоқ сочларингиздан,
Ўргилайин онажон.
Роббим, ризолигингни,
Ютуқ айлаб онамга.
Жаннатда жамолингни,
Насиб айла онамга.
Жаннат қасрларидан,
Мен ҳам олай насибам.
Энг гўзал тожни кийиб,
Онам бўлсин маликам.
Ул жаннатда онамчун,
Безаб тахтли гўшани,
Олқишласин малаклар,
Онаси деб Ойшани.
Ўқиб, илмга бойиб,
Ўлғайсин болажонлар.
Менинг онажонимдек,
Кўпайсин онажонлар.
Тил, дилимга инган бу,
Каломуллоҳ зийнати,
Онажонгинам билан,
Устозларим меҳнати.
Улар эрур мен учун,
Нур тўла мангу макон.
Онам бир жаҳон бўлса,
Устозларим бир жаҳон.
Кўз-ёшларимни артиб,
Қўлга олиб ўзимни,
Улар сўзлари билан,
Тугатаман сўзимни.
Етарки "Қуръон" ўқиб,
"Қуръон" ўқитиб яша.
"Қуръон"хон деган номга,
Муносиб бўлиб Ойша.
Дуолар айлар зоя,
Кетмасин деб умримиз.
Манзилимизгача кенг,
Очиқ бўлсин йўлимиз.
Раҳмоним, ўзинг қамра,
Раҳмат-ла ҳар ёғимиз.
Чанг ва лой бўлса ҳамки,
Чарчатма оёғимиз...
Қўлга олдим "Қуръон"ни,
Ҳақ йўлида тилак-ла.
Шу Ҳақ йўлда сочлари,
Оқарган бир малак-ла.
✍🏻Бибинисо Моҳим
Муҳиддин қизи
06. 04. 24 й.
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
🌟🎁🌙РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!🌟✨🌙
🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!
✨🌙РАМАЗОННИНГ 27-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
⚡️10 йилга бўлиб тўлашга Уй
⚡️ Тошкент шахрида таъмирланган уй эгаси бўлинг!
👉Уйларни кўриш
СИТАМГАР ҲИСЛАР
Уззукун нигоҳда ҳаяжон, ҳадик,
Муҳаббат чиқади жафо қаъридан.
Жовдираб қарайди худди телбадек,
Вафосин англадим киприкларидан.
Паймонам тўлишин зинҳор истамам,
Соғинчни ифорин туяман ҳар кун.
Қаршимда гуллари очилар чаман,
Бахт билан қоришиб яшамай нечун?
Тушун мени озроқ эси йўқ, тентак,
Зулм вужудимни поралар қилган.
Менга бахт ҳақида сўзлама эртак,
Қалбимга илонлар муқим ин қурган.
Энди ришталарга қўйилади чек,
Энди туйғуларга бош эгмас одам.
Биз бора олмаймиз маҳшаргоҳга лек,
Исрофил¹ найидан жамланар олам.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Исрофил¹-Қиёмат куни сур чалиб ҳаммани маҳшар майдонига чақирадиган Аллоҳни фариштаси.
- Домла, ёзувчи билан шоирнинг нима фарқи бор, - деб Аллоҳ раҳмат қилсин Тоҳир Малик домладан сўрашибди.
Шунда домла: - Болалигида баланд жойдан боши билан қаттиқ йиқилиб, даволанган бўлса ёзувчи бўлади, агар даволанмай қолиб кетган бўлса шоир бўлади,- деб айтган эканлар...😊☺️
#shunchaki_taskin
Bo'g'zimga tiqilib,chiqolmas ohlar
Yurakni nimtalab qilarlar faryod.
Ichimda burondek portlaydi vohlar
Lek tilda aylanib urardilar "dod".
Ko'ksimdan o'tganda qiynaydi nafas
Har havo kirganda olar mingta jon.
Go'yoki, yutgandek bo'ladi qafas
Va unda qiynalar doimo,shu on.
Bilmam hayollarim ketar har tomon
Har taraf chorlaydi meni domiga.
Taqdir deb qo'limni siltaganimda
Indamay ustimdan kular "nomi"ga.
Ishonmay qo'yganman odam zotiga
Balki bu aybimdir,kimga yomonda.
Lek ammo samoga boqqanda asta
Ishonganim bor dedim,o'shal tomonda.
©Marjona Asadova 📝
#РАМАЗОНДАГИ_МУТОЛАА
5-КУН
Фотиҳ Думанни буюк аллома адашим Азиз Маҳмуд Худоий Ҳазратлари ҳақида ёзган асарини ўқидим. Сизга ҳам илиндим. 😊😍
Уй оламан-сотаман деганлар учун сирли канал топилди
/channel/+OKjJ_bGe0QpiZDIy
Уй, бино ва офисларни сотиб олиш ёки сотиш, ижарага олиш/бериш бўйича ҳамма излаган канални топдик. Кўплаб маълумотлар, минглаб объектлар базаси интернетга чиқиб кетди.
Билиб олиш учун каналга уланинг:
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+OKjJ_bGe0QpiZDIy
Kelganida Ramazon oyi,
Noz ne'matga to‘ldir oshxonang,
Ovqatlanish payti bo‘lganda,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Ular uchun o‘zingsan bori,
Tegmas senga sira ozori,
Quriganda tinka madori,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Qaragin vaqt kuchini olgan,
Sochlariga qirovlar solgan,
Hassa tutib mung‘ayib qolgan,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Qo‘llarida bo‘lsada titroq,
Sendan yordam so‘ramas biroq,
Uxlab qolma turgin ertaroq,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Yarim ko‘ngli sen bilan butun,
Ko‘maklashgin tahorat uchun,
Xabar olgin holidan har kun.
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Qolsa hamki oyog‘ing tolib.
Ul-bul olgin bozorga borib,
Issiq kunda chanqaydi horib,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Olib kelib mevalar sara,
Ne yeysiz de ko‘ngliga qara,
Farzandisan shu kunga yara,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Kuching yetsa bir burda nonga,
Bir piyola suv qora qumg‘onga,
Topganing qo‘y xo‘p dasturhonga,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Sen tirgak bo‘l tayoq tutguncha,
Xurmo yesin alam yutguncha,
Sergak bo‘lgin ro‘za o‘tguncha,
Saharliksiz qolmasin onang.
Iftorliksiz qolmasin otang.
Muallif: Komila Qiz.
03.2023.✍
#РАМАЗОН_КУНДАЛИГИ
3-КУН
***
Қалбим симиради меҳринг майини,
Юртга баҳор келган кузак, мезонмас.
Баъзан кезадирман ишқ саройини,
Аммо ишқ йўлини кезиш осонмас.
Моҳи рамазондан кўнгиллар равшан,
Ҳар гўшада нурли тоатлар авжи.
Рўза тутган қалблар бўлиб нурафшон,
Инсонлар кўпайган иймон истовчи.
Баъзан қалбим исён қилар ўжарлик,
Унинг оҳин дунё тушунса магар.
Ислом аҳлоқини безар гўзаллик,
Мусулмон кўзлари боқар жилвагар.
Муқаддас Қуръонга қўйиб муҳаббат,
Эзгу ният қилинг аҳли Муҳаммад.
Саҳар-ифторгача қилай ибодат,
Лабларга исминг кирсин фақат, ё, Раб.
13.03.2024.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
МУХАММАС.
(Амир ХУДОЙБЕРДИ ғазалига мухаммас)
Мана ўтиб кетди шўх ёшлиқ, гўзал баҳорлиғ,
Қалбимда гўзалларга сўнди буткул хушторлиғ,
Энди ақлим, руҳим, вужудим тортди хушёрлиғ,
«Неча кун йўқ уйқу, қийнар хасталиқ, беморлиғ,
Тун узун, ҳамроҳ биза дард оғриғи, бедорлиғ.»
Юрагингга ўт солибо, қўзингни зор-зор қилай,
Дардимни зоҳир қилай, ғам сиримни ошкор қилай,
Дер эдилар ким-кимлар "жонингга жондош бўлай"
«Деб эдим "кўпдир муҳиб, гирдимда дилдошлар талай",
Не қилай, манглайда мангу ёзилмишми зорлиғ?»
Бу юрак ситам бирла ўзин қизил қонга бўяр,
Ул ишқи мозористонни, тўй у ҳашамга йўяр,
Қалб ўғриси бўлгано бир санамни чиндан суяр,
«Оҳ десам ўт отилур оғзим ёнур, бағрим куяр,
Етти осмон ўртанур, ҳолимни билмас борлиғ.»
Яшаяпман мен ғариб, ёлғиз юрган бир бўридай,
Сен юрибсан ишқ аҳлига канизак ё чўридай,
Кўринарлар одамлар бир-бирини ғамхўридай,
«Бир хабар олмас биров, ёр меҳри юлдуз нуридай,
Йилтирар минг йил масофа кўшкида изҳорлиғ.»
Дарди ишқ ичра куйдим, кулбам бўлди кошоналиғ,
Ғурбатим ичра ҳислар бўлди минг-минг афсоналиғ,
Дард берилди бир синовлиқ ҳамда ушбу замоналиғ,
«Қалб юпанмас, тийра тунлар таврида бегоналиғ,
Хор эмасдик, хорлар ичра ё етишди хорлиғ.»
Кетди даври камронлиқ, қолдик анчайин улғайиб,
Даҳри дун сирингни оч, ошкора бўлгин эй ғайб,
Менинг соғинч қонимға ўлтир ёр сочинг чайиб,
«"Қайдасан, сас бер!" Жавобсиз кечди кунлар сарғайиб,
Заъфарон юз, ёр иши, билдик, мудом озорлиғ.»
Эй Маҳмуд, деди сенға "дардинға ушбу жавоб,
Назарига илмагай кутганинг ул моҳитоб"
Фақат сенга ёр бўлғай, ҳамдаминг бўлғай, ё Раб,
«Эй Амир, кутма бировни, сенга маҳрам изтироб,
Бевафо оламда қай бир ёр қилибди ёрлиғ.»
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
┏━━━━━━━•🌷•━━━━━┓
ПОКДОМОН ҚАЛБ
┗━━━━━━━•🌷•━━━━━┛
Нажиба Амирга¹
Ҳамон баҳслашар қисматим мангу,
Хато айтганини шоир билмайди.
Нажиба-устознинг маликаси-ю,
Мен сўзни қидириб яшаган дайди.
Нечун чорламайди кўкна бу пойтахт?
Қисмат экан менга ишққа сиғиниш
Насиб этсин синглим толеингга бахт,
Ойша Бенту она каби севилиш.
Шоир отанг шеърдан яратган чаман,
Муйилишда сени кутади шодлик.
Йиғлай бошлар кўнглим нечун дафатан,
Мени қаршилайди яна айрилиқ.
Сокин аллалайди руҳни бир туйғу,
Кимлар? Қайлардадир? Недан овора?
Зоҳирида бахтдан майин кулар-у
Кўнгил ботинида минг истиҳола.
Сукунат даркордир, савол ноўрин,
Синглим ширин дийдор кўзимда ухлар.
Оталар беҳиштда сиз деб тож кийсин,
Фотима, Нажиба, Фаришта қизлар.
23.04.2021. 🕰08:30
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Нажиба Амир¹-устозни кенжа қизлари.
Sen berguvchim oʻzing haq,
Berganing yaxshi har vaqt,
Koʻnglim suydida, faqat-
Shu qizni hayrli qil.
Ishqim solgin qalbiga,
Tushlariga, oʻngiga,
Birga boʻlay soʻngicha-
Shu qizni hayrli qil.
Muzaffar deb atading,
Shukur sinov yoʻllading,
Zafarim naqd qilsayding,
Shu qizni hayrli qil.
Nolimayman kechmishim,
Goʻzal yashash turmushim,
Oʻttizga yetmay yoshim,
Shu qizni hayrli qil.
Nozlik, chiroyli qizcha,
Aytdim hattoki senga,
Baxtimiz toʻkis boʻlsa,
Shu qizni hayrli qil.
Yoqib qoldida menga,
Ahir tashnaman ishqqa,
Baxting bergin umrimga,
Shu qizni hayrli qil.
Muzaffar Kuchkorov (Muxlis)