* * *
Мен бедорман то маҳшаргача,
Ҳаловатни излаб яшайман.
Зулмат тундан то саҳаргача,
Айрилиқдан кўйиб йиғлайман.
Кўз олдимни қоплайди туман,
Мавҳумликни қиламан иншо.
Севилишни нечун билмайман,
Боргумдир ғам томон, «бисмилло!!! »
Қалбим тўла орзу-умидлар,
Ҳовучларим тўла тавбадир.
Бошим узра қора булутлар,
Кўзларимдан ёмғир ёғадур.
Муаззин бир чақирса келсам,
Муқаддас бир оят бор Нурда.
Ҳар кун беш бор қадди дол бўлсам,
Тангрим севгай, ҳидоят йўлда!
Тўйғуларинг кўтарган ҳаммол,
Бўлай кўнглинг мавжи ҳамиша.
Кўз ва киприк ораси висол,
Йўл қўймайди аммо андиша.
© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД
Vijdon soʻzi...
Ona koʻzlaringiz nuri boʻlaymi,
Yoʻq koʻzingiz oʻzi yaxshiku ona,
Yaxshisi undagi quvonchiz boʻlay,
Mensiz damlarda ham quvoning ona.
Ona soʻzlarizda bolingiz boʻlay,
Til yorib tomayin yurakkinamga,
Ne qilay shunda ham oʻzim oʻyladim,
Sizning soʻzlaringiz kerakkinamda.
Ona quchogʻingiz toʻldiray, kulay,
Toki bolalaigim esdan chiqmasin,
Mayli sochlarimda oqlar koʻrindi,
Siz boʻyang sochingiz oqin bilmasin.
Ona qoʻlingizda hinaning hidi,
Boshimda taralar iforlar mayin,
Endi ham erkalang pana panada,
Uyalib boryabman yosh oʻtgan sayin.
Yana umidim deng, bogʻimda nihol,
Ul nihol qachondir unib ham boʻldi,
Oʻzga nihollilar mevasin yegan,
Mening umidvorim yemasga koʻndi.
Hafa ham boʻladi, aytadi tagʻin,
Bolam hayitga ham tabriklamading,
Shunchalar suyarkan, xattoki onam,
Aldamchi, bunchalar onang aldading.
Tagʻin toshbagʻirsan hol ham soʻrmaysan,
Eng qursa telefon simin qoqib qoʻy,
Yoqqan dilbar qizga hech yoʻq demaysan,
Onangni bir bora qoʻlin oʻpib suy.
Ehe yana tagʻin emishsan yaxshi,
Koʻchada kim koʻrsa seni maqtarmish,
Bilmaslar, bilsalar oʻlganing yaxshi,
Onasin soʻrashga vaqti boʻlmasmish.
Vaqti boʻlgandiku och qolgan vaqting,
Beshikda har ishin qoʻyib ulgurib,
Qorningni toʻygʻizib, soʻng oʻylab tinching,
Oʻzi uhlamasdan beshik tebratib.
Aytsam gapim koʻpku ketmasin zoya,
Vijdoning hali bor quloq solib qoʻy,
Ulardir gʻanimat, jannatdir poyi,
Bahona qilmasdan holin soʻrab qoʻy.
15.04.24. 01:01
Shirin.
💐🍃🌹• ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!•🌹🍃💐
💐🌹•АЛЛОҲИМ, жума кунида, сендан енгиллик, ҳурсандчилик кутиб турган бандаларинг бор, уларга хушхабар бер.
💐🌹•Сендан шифо сўраётганлар бор, уларга офият, шифо бер.
💐🌹•Сенинг раҳматингдан умидворлар бор, уларга раҳм қил.
💐🌹•Ҳақларига гўзал дуо кутаётган марҳумлар бор, уларнинг гуноҳларини авф эт.
💐🌹• 🤲🏻 АЛЛОҲИМ!!! Бизга бу жумани жаннатимизга нарвон қил. Ҳайрга карвон қил.
Жумадан жумагача офиятда,саломат қилиб қўйган Роббимга чексиз шукрлар бўлсин!!! Aмин!🤲🏻
🌙ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН!!!
ЯНА КЛГИН РАМАЗОН! 🤲🌸🤲
#ОНЛАЙН БИТИЛМОҚДА..
Куйларимнинг завқисан,
Дуоларим шавқисан,
Умидларим рангисан,
Яна келгин РАМАЗОН!
Рухимга таскин бердинг,
Сабримдан кўксинг кердинг,
Жаннатдан дарак бердинг,
Яна келгин Рамазон!
Кўзимдан артдинг ёшим,
Энг азиз сен сирдошим,
Тунларимда дарддошим,
Яна келгин РАМАЗОН!
Нафсимдан ғолиб бўлдим,
Сен-ла қувончга тўлдим,
Гўзал ҳаёллар сурдим,
Яна келгин РАМАЗОН!
Кўпайсин савоб ишлар,
Камайсин минг миш-мишлар,
Дам олсин ҳатто тишлар..
Яна келгин РАМАЗОН!
Аламларни қолдириб,
Аззозилни толдириб,
Ҳасадларни ўлдириб,
Яна келгин РАМАЗОН!
Тинчлик бўлсин Ватанда,
Шундайин хур замонда,
Нафс йиғласин бу танда,
Яна келгин РАМАЗОН!
9.04.2024 Тошкент(17-56)
🌸🌸🤲🌸🌸🤲🌸🌸🤲🌸🌸🤲
✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
@Dilafruz_Eshonqulova
🌙 Рамазон ҳайити намозини ўқиш тартиби
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#namoz #Ramazon #hayit
САВОЛ: Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади деган ҳадис борми?
#Келаётган_Ҳайит_муборак
Ассалому алайкум, менинг ҚАДРДОНЛАРИМ, Ийд келишига ҳам оз қолди, агар билиб-билмай ёмон гапирган бўлсам, мени кечиринг...
Сабр билан тутган рўзангизни Аллоҳ қабул айласин🤲
ҚАДРДОНЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЙИНГ!
кўрсатилмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
💖💞АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 💞💖
♥ДЎСТУ~ҚАДРДОНЛАРИМ ♥
Хайрли окшом...❤️
Кимга пулдори ширин,
Кимга дилдори ширин.
Менга эса қадрдон
Дўстлар дийдори ширин!
Дардим айтсам тинглаган,
Кўзимдан ҳам англаган.
Ўзим бир-бир танлаган
Дўстлар дийдори ширин!
Ҳасад қилмас молимга,
Куйсам кулмас ҳолимга.
Кўнган менинг боримга
Дўстлар дийдори ширин!
Суҳбатида яйрайсан,
Булбул бўлиб сайрайсан.
Асрайсан-авайлайсан
Дўстлар дийдори ширин!
Сохта дўстдан асрасин,
Жонга қасддан асрасин.
Номард, пастдан асрасин
Дўстлар дийдори ширин!
Кимгадир моли ширин,
Кимгадир жони ширин.
Менга эса қадрдон
Дўстлар дийдори ширин!
❤️❤️❤️🕊🕊🕊
#Қалбимда_ёришган_моҳим✍🏻
ҚОРИЯ ЖИЯНИМ
ОЙШАХОН УЧУН
Ижод боғларини айланиб, кезиб,
Меҳр-ла қаламим учладим кесиб,
Оппоқ варақларга оҳиста ёзиб,
Сўзларни айирдим тўқидан пучин,
Қория жияним Ойшахон учун.
Қуръон-ла қондирмоқ учун чанқоқни,
Топибди оятлар оққан булоқни,
Ўқиб, ёд олибди каломуллоҳни,
Мен завқ билан шеърлар ёзмайин нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.
Қуръон билан ёқиб йўлин чироғин,
Бисмиллаҳ дебон кўп айтиб Ҳақ отин,
Кўк чўққисин кўзлар ёйиб қанотин,
Тисланиб йўл берар бургут-у, лочин,
Қория жияним Ойшахон учун.
Табрик учун мени келганда галим,
Титрайди гулдаста тутган қўлларим,
Тутилиб ўқидим ёзган шеърларим,
Бу қалб уришлар бу ҳаяжон нечун,
Қория жияним Ойшахон учун.
Қуръон сари бу ташланган одим,
Икки дунё бахтга элтсин илоҳим,
Шеърларин сўнгида Бибинисо Моҳим,
Дуолар айлади узундан-узун,
Қория жияни Ойшахон учун...
✍🏻Бибинисо Моҳим
Муҳиддин қизи
07. 04. 2024 й.
✿❀┄┅┅✿❀❤️❀✿┅┅┄❀✿
☀️ Каналимизнинг қадрдон кузатувчилари!
Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов ҳаёти ва фаолиятини ёритувчи янги канал ўз фаолиятини бошлади.
👇👇👇
/channel/erkinvohidovijodi
💫 Сизларни янги каналга аъзоликка таклиф этамиз.
/channel/erkinvohidovijodi
❇️ Каналда фаол иштирок этиб, изоҳ қолдирган иштирокчиларга шоир китобларидан тақдим этилади.
Bizda sinadigan ko‘ngil qoptimi,
Ko‘ngil dil qalb yurak bari sizda-ku.
Salga og‘rinasiz oh faryod qilib,
Hudbinlik bezbetlik jami bizda-ku.
Jonimiz temirdan bilasiz ahir,
Og‘izga ne kelsa gapiravering.
Ba'zan haqoratlab ba'zan kamsitib,
Hushingiz tutganda baqiravering.
Ko‘rganga yomonlang yomon bo‘laylik,
Yaxshi gap bizlarning tengimiz emas.
Afsus sig‘maymizda hamma yerga ham,
Sizga keng dunyolar kengimiz emas.
Kulib o‘zimizni o‘zimiz aldab,
Ko‘ngilga mag‘izsiz yong‘oq tiqqanmiz.
Puli ko‘p boymasmiz nima qilaylik,
Sizlar hon biz esa yerdan chiqqanmiz.
Bir marta adashib oshiq bo‘libmiz,
Narxlangan muhabbat bag‘rimiz o‘ydi.
Cho‘ntagimiz quruq kambag‘al bo‘lsak,
Sevib sevilishni bizga kim qo‘ydi.
Rahmingiz kelmasin sira bizlarga,
Ayamang ahir biz birov bolasi.
Tanimiz boshqa-ku dardimiz boshqa,
Ichida bo‘ladi odam olasi.
Mayli nishon qiling bizni azobga,
Chekib o‘rganganmiz stam jabrni.
Indamay xar nega ko‘naveramiz,
Bizda adog‘i yo‘q bardosh sabrni.
Muallif: Komila Qiz.
14.04.2024.✍
🌙 РАМАЗОН ҲАЙИТИ МУБОРАК БЎЛСИН!
Барчангизни Қодир эгам мархамат қилган улуғ кунлардаги самимий дуоларингиз қабул бўлсин. Барчангизга битмас туганмас зеҳну-заковат, сабру-қаноат, фахму-фаросат, иймон ва саодат, гўзал хулқ ва ибодат насиб этсин. Доимо барча халқ ва миллатларнинг энг қадрли ва фахрли касб эгалари бўлиб юринглар. Оилангизга тинчлик-омонлик, соғлиқ-саломатлик ва файзу-барака ҳамроҳ бўлсин.
Барчангизга Ҳайит муборак бўлсин!
🎊💐 🌙РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! ✨💐
Тортиқ бўлсин сизга дуо-саломлар,
Дуода энг гўзал, ширин каломлар.
Илоҳо уйингиз нурларга тўлсин,
Рамазон Ҳайитингиз муборак бўлсин!
Яқинларингизни қилинг зиёрат
Ўқиган намозингиз бўлсин ижобат
Энг яхши ишингиз бўлсин ибодат
Ҳайит айёмингиз бўлсин муборак!
💐 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ ҲАЙИТ АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК!!! 💐
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
#Ramazon_2024
© Abdulloh domla - Qiyomat kunida tutgan ro'zalarimiz o'z egasini shafoatiga oladi!
«АБДУЛЛОҲ ДОМЛА МАЪРУЗАЛАРИ» КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИНГ!!
👇👇
Kun kelib ketaman hamma ham kabi,
Lek hamma kabimas, shonlilar kabi,
Shunchalik qalblardan olgum chuqur joy,
Mendan soʻng tinglanar qalblarning zarbi.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Omonat jonimni haqqa topshirib,
Yigʻlab kelganimda koʻp quvongani,
Shodon ketarimda koʻpni yigʻlatib.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Lekin hammadayin ketmayman zinhor,
Meni koʻrganlarda tabassum kabi,
Ketsam dillariga armonim izhor.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Meni bilganlarni qiyomat qilib,
Endi bilmoqchiga havasim kabi,
Diydorim fursatin soʻngga qoldirib.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Foniyat qoʻshigʻin manguga yopib,
Hoy-u havaslarni barbod qilgani,
Sevgimni haqiqiy Haqqa yetkazib.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Sevgimni bilganlar yashar baxtiyor,
Ketsam gar.....-ketsamchi yolgʻizlar kabi,
Jannat Firdavsiyda kutguvchilar bor.
Kun kelib ketaman hamma singari,
Ketsam samo toʻlib bulut yigʻlaydi,
Yaqinlar, insonlar, yaxshilar qalbi-
Meni hotimimdan zir-zir titraydi.
Muzaffar Kuchkorov (Muxlis)
🌙💐🎊РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!!!
🌙Рамазоннинг Охирги ўн кунлиги “Итқун минан-нийрон” - "Дўзахдан озод бўлишлик" даҳасидамиз!
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Ушбу охирги ўн кунликда Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қиласан.
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...
🤲 ЭЙ, АЛЛОҲИМ! Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!
🤲 Аллоҳим барчаларимизга ушбу Қадр кечалари умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!
✨🤲РАМАЗОННИНГ СЎНГИ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!
❓САВОЛ: “Умматларимни қазо намозлари бўлса, Рамазоннинг охирги жума куни жума намози билан аср намози орасида 4 ракат намоз ўқиса, 400 йиллик қазо намозини ўқиган бўлади. Инсон 400 йил қазо намоз қила олмагани учун ортгани онаси, дадаси, болалари, қўшниларининг ўрнига ўтади”деган ҳадис борми?
🎼 Шаҳноза ХУШИЕВА
🎼 РАББИМ ♪♬♪
© Ганира Пашаева (Озарбайжон)
Хосият Рустамова таржимаси