onajonim_sheriyat | Unsorted

Telegram-канал onajonim_sheriyat - "Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

121

ОНАЖОНИМ ШЕЪРИЯТ Ҳамдам бўлдинг мен билан Ҳар қандайин кунларда, Юлдуз бўлдинг чароғон Энг қоронғу тунларда, Суҳбат қилдик гоҳ шодон, Гоҳо ҳазин унларда, Энг олий бахтим менинг Онажоним шеърият, Топган тож-тахтим менинг Жонажоним шеърият.

Subscribe to a channel

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Она ўлган боласини 20 йил уйда сақлади ва бу бежизга эмас экан...😢

2019 йилда шаҳар шифохоналаридан бирига, ўлик боласи билан, бир аёл келган. Она шифокорларга, боланинг ўлганига ишона олмаслигига ва унинг танаси билан яшашга қарор қилганини айтди. Сўнг, шифокорлар, ўлган боланинг танасини ДНК тестидан ўтказишга қарор қилишди ва ўтказишди. Натижани кўришгач, шокка тушиб қолишти. Гап шундаки, ўлган бола... Давомини ўқиш👇🏻

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Hali meni ko‘p eslaysan.
Meni qadrim bilmagan yor.
Alam ila dil tig‘laysan.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Kechir meni sevgim bilan.
Yuraginga berdim ozor.
Dunyodagi hamma sig‘ib.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Ishq neligin bilmaganga.
Muhabbat zo‘r bo‘ldi bozor.
Arzimaysan o‘ylashimga.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Bahorimda gullar so‘ldi.
Qara bog‘im bo‘ldi mozor.
Senga bo‘lgan ishonch o‘ldi.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Bevafoning qo‘llarida.
Kuni kelib bo‘lasan xor.
Yig‘lamagin afsus qilib.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Albad menga kular tole.
Olloh menga berari bor.
O‘zgasini mayli yor de.
Ko‘ngliga men sig‘magan yor.

Muallif: Komila Qiz.

Muallif huquqi himoyalangan

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#ТЕЗКОР!
Ойлик 30.000.000 сўмгача бўлган иш ўринлари очилибди!

🇺🇿 НАМАНГАНДА ИШ 👈
🇺🇿 ХОРАЗМДА ИШ 👈
🇺🇿 НАВОИЙДА ИШ 👈
🇺🇿 ЖИЗЗАХДА ИШ 👈
🇺🇿 БУХОРОДА ИШ 👈
🇺🇿 ТОШКЕНТДА ИШ 👈
🇺🇿 СУРХОНДАРЁДА ИШ 👈
🇺🇿 САМАРКАНДА ИШ 👈
🇺🇿 АНДИЖОНДА ИШ 👈
🇺🇿 ФАРҒОНАДА ИШ 👈
🇺🇿 СИРДАРЁДА ИШ 👈
🇺🇿 ҚАШҚАДАРЁДА ИШ 👈
🇺🇿 ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ИШ 👈

Россияга бориб ишламоқчи бўлганлар учун, 1000$ гача ойлик бўлган, яхши шароитга ега ишлар👇👇👇

🇷🇺 РОССИЯДА ИШ 👈

Ётоқ жой, тушлик билан таъминланадиганлари ҳам бор, кириб кўринг.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***
Синдирдим кўзимнинг косасин бугун,
Кипригимни ишқий, ёшлар тўлдирди.
Мени сендан олис, қилди бу гардун,
Ҳижрон руҳимга кўп, азобли келди.

Кўзингга тикилиб куламан атай,
Ағёр сен бор ўша ноғорангни чал.
Қўлимга берилар бир жом ишқий май.
Ва қалам берилар. -«Ёзгин муфассал»!!!

Сочингдан мен томон тортқилар шамол,
Ҳатто шамол билар, феъли кенглигим.
Сени мен томонга, обқочар хаёл,
Унга манзур келиб, мени менлигим.

Катта юрак билан умр, ҳаётдан,
Эритай меҳрсиз қалбий «музлар»ни.
Ўтар чоғим ҳатто пули сиротдан,
Сени ўйлагайман ва юлдузларни.

20.11.2024. 🕰09:10

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***

Кетсам, кетаверсам фироғинг бўлиб,
Сенга берса тақдир ҳукмин ўқимоқ.
Шараф сени ғаминг бўйнимга олиб,
Сочингдан дор ясаб, унга осилмоқ.

Кўзларинг ичида ашкка чўмилиб,
Соҳилин тополмай чўкиблар кетмоқ.
Бахтиёр одамдай бўлиб танилиб,
Сокин юрагингга кираман шундоқ.

Яшайман мен қалбий оғриқлар аро,
Сирларим айтаман тонгги сабога.
Бунча ҳароратли бу ишқ ё Худо,
Мажнунга айланиб кетдим саҳрога.

Кетдим Мажнун бўлиб фироқинг олиб...

18.11.2024. 🕰21:10

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Нега буни олдинроқ билмадим?🤩

Турмуш ўртоғингиз ёки йигитингиз қайси ойда туғилганига қараб унинг феъл-атворини 100% билиб олинг!

Ишониш қийин аммо бу 100% ҳақиқат. Туғилган ой ва сана инсонларнинг деярли 100% характерини сўзлаб берар экан.

Қуйидаги ойлардан бирини танланг👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Қаламнинг ҳаққини бермаслик увол,
Ёзишга аслида ундайди Аллоҳ.
Ҳақ берган неъматни қилмасдан завол,
Аҳир шеър ёзмасам, бўларда гуноҳ!

Менга керак эмас, "олтиндан қалам",
Тизилган ғамларим йиғлайди холос.
Ортимдан эсласин дейманда болам,
Виждоним вужуддан бўларда халос.

11.11.2024 Тошкент (06-41)

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

СЕВГИ САНЪАТИ

Эрих Фроммнинг "Севги санъати" китоби — бу севги тушунчасининг энг чуқур таҳили ва талқини ҳисобланади. Муаллиф ушбу китобида севгини нафақат шахсий туйғу, балки ҳақиқий санъат сифатида очиб беради.
Севги бу ерда шунчаки ҳиссий ҳолат эмас, балки инсон ҳаётини мазмунли ва маънавий бойликка тўлдирувчи маъноли жараён сифатида қаралади.
Китобда севги назарияси бир қанча муҳим жиҳатлари билан очиб берилган.
Ота-она ва фарзанд муҳаббати, дўстлик, худога ишқ, инсонпарварликка асосланган меҳр-муҳаббат каби турли кўринишлар алоҳида ёритилган.
Э. Фроммнинг фикрича, муҳаббат — бу фақат табиий эмас, балки ижтимоий ва маънавий санъат ҳамдир.
Муаллиф севги инсоннинг энг юксак ва буюк қобилияти эканини таъкидлайди ва уни эришиш мумкин бўлган комиллик сифатида кўради.
Асарда муҳаббатнинг назарий ва амалий жиҳатлари ўзаро боғлиқ равишда чуқур таҳлил қилинади. Муаллиф инсонлар ўртасидаги самимий муносабатларнинг сусайиб бораётганига диққат қаратади. У муҳаббатнинг моддийлашиши ва унга бўлган нотўғри ёндашувлар ҳақида гапирар экан, инсон қалбидаги асл туйғулар қандай қилиб тўғри шаклланиши кераклигини мисоллар орқали тушунтиради.
Масалан, инсонлар севгини моддият, куч-қудрат ёки шахсий манфаатлар билан алмаштириб қўйганда, унинг моҳияти йўқолиб бораётганини аниқ мисоллар билан тасвирлайди.
Китобнинг ҳар бир боби ўқувчини севгига нисбатан бошқача қарашга чорлайди. Муаллифнинг таъкидича, севги — бу шахсий, ижтимоий ва маънавий санъатдир. Унинг назарий жиҳатини тушуниш билан бирга, амалий жиҳатини ҳам ҳаётга тадбиқ этиш муҳим.
Китобни ўқиган киши севги тушунчасига нисбатан ўз қарашларини қайта кўриб чиқади. У ўзидаги туйғуларнинг маънавий саводхонлигини ошириб, севгининг инсон ҳаётидаги марказий ўрнини чуқур ҳис қилади. Асар инсонларга ўз хатоларини англаш ва муҳаббат орқали уларни бартараф этиш йўлини ўргатади. Муаллифнинг фикрига кўра, ҳақиқий муҳаббат инсон ҳаётининг маънавий мазмунини белгилайди, унинг қалбини бойитади ва ҳаётга бўлган қарашини юксакликка олиб чиқади.
Эрих Фроммнинг "Севги санъати" асари ҳар бир ўқувчини муҳаббатни янги кўз билан кўришга ва унинг моҳиятини теран англашга ундайди. Бу китоб нафақат фалсафий ёки психологик асар, балки инсоннинг маънавий юксалиши учун мукаммал қўлланма ҳамдир.

Жаҳонгир НОМОЗОВ,
"Butov Azerbaycan" газетасининг Ўзбекистон бўйича мухбири.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ХОТИРПАРИШОН

Юрагинг қарига кетсайдим ботиб,
Туйғулар алдамас, туйғуга ишон.
Ғамингда доимо сени юпатиб,
Севгимни айтаман хотирпаришон.

Сен дея бир умр қолдим оташда,
Пешонамга битди азобли ёзуқ.
Хато бўлдимикан дунёқарашда?
Ёки босдимикан руҳимни оғриқ???

Тиканли йўллардан кезайин майли,
Борлиғимга ишқдан бир хоҳиш бергин.
Бу ёруғ дунёда меҳр туфайли,
Менга азоб эмас осойиш бергин.

Тезда маълум бўлди сирларим ошкор,
Кеча қалбда ёнган оловлар ўчди.
Ситамлар тизилиб келди бемиқдор,
Ва ҳижрон дегани борлиғим қучди.

Бу дунё яхшига зиндондир ҳайхот,
Адолати йўқдир, йўқдир ҳақиқат.
Ёр васлин кўрмаган ул мураббий зот,
«Меҳр кўп кўргуз»иб Навоий ҳазрат.

Менга айт, ўша пинҳон сирларингни,
Ҳаёт оғушида, яша бехатар.
Руҳимга ўт қалаб, ишқ йўлларингни,
Бир шами бўлайин, қилиб мунаввар.


16.11.2024. ⌛️🕰21:55

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Buyurtma asosida yozildi.

Tog‘lardanda baland hasrat qayg‘ularim.
Nahot senga yetib bormas tuyg‘ularim.
Qo‘l ushlashib bizlar qilgan axdlar qani?.
Bir umirga armon bo‘ldi orzularim.

Yuragimning har zarbida sen eding-ku.
O‘ylarimda hayolimda sen eding-ku.
Gard yuqtirmay asraganim baxtim deya.
Yaratgandan so‘raganim sen eding-ku.

Ketding qara sensiz yurak yarim bo‘ldi.
Oshno bo‘lib alam mendan ko‘ngli to‘ldi.
Yarim yo‘lda yetmay qoldim manzilimga.
Qo‘limdagi senga degan gullar so‘ldi.

Netay endi taqdir ekan boshqa boshqa.
Aldanibman qora ko‘z-u qalam qoshga.
Menga bergan va'dalari yolg‘on ekan.
Eh qaydanam oshiq bo‘ldim bag‘ri toshga.

Muallif: Komila Qiz.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Yorug‘ kunning o‘n beshi o‘tib,
Hayot boshga sinov soldida.
Qoldingizlar birdan o‘zgarib,
Sizga foydam tegmay qoldida.

Til uchida holim so‘rganlar,
Manfaatini ustun ko‘rganlar,
Foydasini ko‘zlab yurganlar,
Sizga foydam tegmay qoldida.

Meni ko‘rmay qoldi ko‘zingiz,
Sezdingizmi shuni o‘zingiz,
Shunda bildim asl yuzingiz,
Sizga foydam tegmay qoldida.

Bog‘imdagi gullarim so‘lib,
Shodon kunim g‘amlarga to‘lib,
O‘zim bilan ovvora bo‘lib,
Sizga foydam tegmay qoldida.

O‘tdi boylik ketdi toj-u taxt,
Uchdi boshdan qo‘nib turgan baxt,
So‘ndi ishonch so‘ndi dilda shaxd,
Sizga foydam tegmay qoldida.

So‘ramaysiz kam-u ko‘stlarim,
Dastingizdan somon po‘stlarim,
Jigarlarim sohta do‘stlarim,
Sizga foydam tegmay qoldida.

Aqlim yetmay qoldi o‘yimga,
Kelmadingiz aytsam to‘yimga,
O‘ynamaysiz chalgan kuyimga,
Endi foydam tegmay qoldida.

Maqtab tinmas edi tilingiz,
Ko‘ksingizda edi qo‘lingiz,
Bir aylanib o‘ng-u so‘lingiz,
Sizga foydam tegmay qoldida.

O‘zingizni o‘ylamang faqat,
Sizlarga ham keladi navbat,
Achchiq bo‘lar ekan haqiqat,
Sizga foydam tegmay qoldida.

Muallif: Komila Qiz.✍

Muallif huquqi himoyalangan

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🟠🟠🔴🔴🟠🔴🟠🟠🟠

🍁🍂Жума муборак бўлсин

БУГУН 15 ➖ НОЯБРЬ. ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ДИНДОШИМ.

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума тонги муборак бўлсин🤲

🤲 Жума кунида ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌹• Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌹• Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌹• Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🌹• Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.
🌹• Жаннатнинг хушбўйлардан бўлинг баҳраманд.
🌹• Дуодадир сиз учун қалбим ҳар соат.
🌹• Дуоларим Парвардигор этсин ижобат.
🌹• Хонадонни тарк этмасин файзу-барокат!

🌙🌹ЖУМАНИНГ ХАЙР-У БАРОКАТИ СИЗГА БЎЛСИН ДИНДОШИМ!!!


Бизда кузатиб боринг👇🏻                

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

“Usmon Nosir qamoqxona devorlariga koʻmir bilan sheʼrlar yozib tashlagan. Har kuni ertalab oʻziga yuvdirar ekan.

Usmon Nosir deganda, yurakda ogʻriqsiz gapirib boʻlmaydi. Hozirgi yoshlarimiz millat gultojlari boʻlgan Qodiriy,
#Usmon Nosir, Choʻlponlarning hayotini yaxshi bilmasdan turib, qoʻliga qalam olmasligi kerak. Ularni chetlab oʻtib, adabiyotga kirib boʻlmaydi”.

Oʻzbekiston xalq shoiri,

✍MUHAMMAD YUSUF

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀

Azobdan to‘lg‘ongan alamlarimni,
Ko‘ksimga ming botgan qalamlarimni,
Tuproqqa intilgan qadamlarimni,
Qadriga yeting siz Vatandoshlarim!

14.11.2024 Toshkent (16-33)

💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦

✍DIL🌹🌹AFRO‘Z

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***
Яшаш ўзи завқли, виждоним холис,
Руҳимдан таралар муанбар ифор.
Сенга борар висол, лек жуда олис,
Севгим изҳор қилай такрор ва такрор.

Кўзингда яшайди бир мовий денгиз,
Мени покдил қилди умр тўзонинг.
Сенга элтар йўллар оҳ бунча сўнгсиз,
Мен сенинг ёмонинг, ўша ёмонинг.

Қалбим ва қароғим аланга олар,
Сени гўзал куй, наво, ушшоғингдан.
Оҳ ҳаяжон, титроқлар оқиб борар,
Сени маъсум, қуёшдай қучоғингдан.

Бошингдан бўҳтоннинг тошлари ёғсин,
Лек сен муҳаббатни томонида бўл.
Майли қория бўл, отин деб айтсин,
Аллоҳнинг ҳар айтган забонида бўл.

13.11.2024. 🕰22:05

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Qasam ondlar yolg‘ondek,
Bajarilmay qoldi ahd.
Kutgan edim seni lek,
Menga buyurmagan baxt.

Boylik o‘tida yongan,
Muhabbatidan tongan,
Olloh mendan qizg‘ongan,
Menga buyurmagan baxt.

Kuyib yorning dog‘ida,
Tanhoman ishq bog‘ida,
O‘zganing quchog‘ida,
Menga buyurmagan baxt.

Hayolda qolib ketding,
Quvonchim olib ketding,
Kimlarga nasib etding,
Menga buyurmagan baxt.

Yoring holing so‘rganda,
Sochlaringni o‘rganda,
Ichim kuyar ko‘rganda,
Menga buyurmagan baxt.

Yurakga alam to‘ldi,
Ishon umidim o‘ldi,
Unga buyursang bo‘ldi,
Menga buyurmagan baxt.

Muallif: Komila Qiz.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***
Мен кетай адам томон,
Муҳаббат кўзларимда.
Қолади ер у осмон,
Қонли бу изларимда.

Менга кор қилмас илм,
Шу феълим бор нетайлик
Азобланма эй дилим,
Юр бу ердан кетайлик.

Дунё устимдан кулар,
Кор келмайди қўлимдан.
Менга ишқ кўплик қилар,
Ва ғам чиқар йўлимдан.

Қайғурма сен юлдузим
Сира бўлма жигархун,
Эй ёр, бўлолмас ҳеч ким,
Фоний дунёга устун.

Мен кетай адам томон,
Муҳаббат кўзларимда...!!!

23.11.2024. 🕰19:15

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

9 ёшли болакай вафот этибди.
Ғассол майитни пешингача ҳам тайёрлай олмабди. Одамлар безовталана бошлабди.
Ғассолнинг маълум қилишича, ҳар гал болани ювиш якунига етканида боланинг оғзидан қон келаверибди. Бу ҳолат кўпчиликни саросимага солди ҳам. Аммо тайинли жавобни ҳеч ким билмасди.
Токи!Токи, боланинг бобоси ҳақиқатни айтмагунича. Маълум бўлишича...😢👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Quloq tutib har bitta so‘zga,
Yuraklarga g‘ul-g‘ula solmang.
Yosh kelmasin desangiz ko‘zga,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Yolg‘onchining qolmay nag‘masi,
O‘char bosgan tuhmat tamg‘asi,
Tugar bir kun hamma-hammasi,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Saqlamang hech dilda adovat,
Qaror topar albat adolat,
Tark etmasin sizni halovat,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Xastalik-u omonlikni ham,
Sizmas boshqa tomonlikni ham,
Hatto yaxshi yomonlikni ham,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Qiling endi felingizni keng,
Siz yaxshilar yaxshisisiz eng,
Kim ne desa ho‘p deng mayli deng,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Dunyosiga ustun bo‘ldi kim,
Eng zo‘ri ham tor qabrida jim,
Bu o‘tkinchi hayotda do‘stim,
Hech narsani ko‘ngilga olmang.

Muallif: Komila Qiz.
20.11.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ШЕЬР: ОНАНГИЗ АСРАНГ!

🎙ДИЛАФРУЗ ЭШОНҚУЛОВА

@ziyouz kanalidan maxsus

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Homush bo‘lsang bag‘rim tig‘layman.
Xavotirdan o‘zga sizg‘mayman.
Tuyg‘ularim tushunmaysanda.
Sen yig‘lasang men ham yig‘layman.

Quvonch bermoq dildagi ahddir.
Ham maqsadim ham kuchli shaxddir.
Bundan ortiq mazmun kerakmas.
Sen kulganing men uchun baxtdir.

Ko‘zlaringdan yoshing terayin.
Sevaolsang qalbim berayin.
Ochgin menga hayot eshiging.
Shodliklarni olib kirayin.

Nurlar sochib osmonu falak.
Berayapti baxtimdan darak.
Men hotirjam bo‘lishim uchun.
Sen yonimda bo‘lishing kerak.

Yuragimiz birlashib ursin.
Ko‘ngil visol gashtini sursin.
Sinovlardan birga o‘taylik.
Armon bizdan olisda yursin.

Muallif: Komila Qiz.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***

Бахтдан масрур бўлиб яшагин жоним,
Намиққан кўзларинг кулсин, жилмайсин.
Сенга ҳадя бўлсин ер у осмоним,
Майли кейин мени паймонам тўлсин.

Гоҳо китоблар ҳам ўқимай буткул,
Дунёларинг сиғмас рангсиз кўзимга.
Кел кипригинг жоним бахтдан чўмилтир,
Келиб олай мен ҳам бироз ўзимга.

Кирасан қалбимга эшигин очиб,
У ерда севгига бўласан асир.
Баъзан оҳ ургансан кимлардан қочиб,
Ҳаёт синовлари қилади таъсир.

Яна тарк этмасдан кўкна озорни,
Бу дунё назнида бўлайин «орсиз».
Қалбига киролмасам, сулув ёрни,
Менга Худо васлин кўриш  имконсиз.

17.11.2024. 🕰 13:40

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Sog‘indim oy kabi nurli yuzingni.
Tun qorong‘usidek mayus ko‘zingni.
Hech biri hali ham yodimdan chiqmas.
Sog‘indim sog‘indim degan so‘zingni.

Gohida rasminga nazar solaman.
Hayolan o‘zimcha xabar olaman.
Sen bilan o‘tkazgan kunlarni eslab.
Hammadan bekinib yig‘lab olaman.

Sen ketding kunimda mazmun yo‘qoldi.
O‘rningni yolg‘izlik egallab oldi.
Sensiz urishdan ham tolgan yuragim
Bilsayding alamlar qay kuyga soldi.

Endi olislardan qarayman senga.
Sog‘inchli so‘zlarim atayman senga.
Kim bilan qayerda bo‘lmagin mayli.
Sening Borligingni o‘zi baxt menga.

Umid nihollarim unmay so‘lsada.
Ayriliq armonning ko‘ngli to‘lsada.
Mayli diydorlashish etmasin nasib.
Seni sevar edim gunoh bo‘lsada.

Muallif: Komila Qiz.✍

Muallif huquqi himoyalangan.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Мутолаа мушоҳадаси

ИШҚ — ИНСОННИНГ ИБТИДОСИДИР...

Севги шундай илоҳий туйғуки, унинг қудрати ҳар қандай қалбни ёритиб, унга маъно бағишлайди.
У шоҳни гадога, гадони шоҳга айлантириши мумкин.
Инсон учун севги туйғусини тўғри англаш ва ҳис қилиш ҳаётнинг энг муҳим мазмунидир.
Чунки ишқ — инсон қалбининг ибтидосидир.
Ҳар нарсанинг бошланиши муҳаббатдир.
Ҳар биримизнинг орзу-мақсадларимиз, ҳаётга бўлган интилишларимиз қалбимиздаги севгидан куч олади. Оламни ушлаб турган ягона ва қудратли куч муҳаббат эканлиги аниқ.
Ушбу ҳақиқатни шоир қаламидан чиққан қуйидаги сатрлар чиройли ифода этади:

Ким дунё ўткинчи дер,
Ким мангу дер у абад.
Ким чин ишқни англабди,
У ўзин топмиш албат.
Дунёни ушлаб турган,
Ягона куч муҳаббат.


Ҳа, бу дунёда севгини англаган инсон ўзини топган инсондир.
Севги фақатгина қиз ва йигит ўртасидаги муносабат эмас.
У яратувчига бўлган ишқ, она-юртга бўлган меҳр, инсониятга бўлган садоқатдир.
У инсонлар қалбини маънавий занжирлар билан боғлайди, бу занжирлар эса фақат бахт, нур ва эзгулик, комиллик сари етаклайди.
Аслида, севги бутун борлиқни қамраб олади.
У ўзининг хилма-хил кўринишлари билан ҳаётни мазмунли қилади.
Ҳар бир инсон муҳаббатни ўз қалби ва тасаввурида турлича ҳис этади.
Бироқ ҳеч кимни муҳаббатсизликда айблаб бўлмайди.
Чунки ҳар бир қалбда муҳаббат мавжуд, фақат уни сезиш, тушуниш ва қадрлаш даражаси ҳар хил.
Ҳаётимизнинг ўзи Яратганнинг бизга бўлган улкан муҳаббатининг исботидир.
У бизга нафас ато этди, тириклик неъматини инъом қилди ва бу дунёда борлиқни ҳис қилиш имкониятини берди. Шу боис, севги кўришдан ҳам кўпроқ ҳис этиш орқали қалбларимизга кириб борувчи илоҳий туйғудир.
Агар ҳаётга бўлган муҳаббатимиз бўлмаганида эди, бизни бу дунёда ҳеч нарса ушлаб туролмасди.
Ишқ — инсоннинг ибтидосидир. Инсоннинг яратилиши, унинг яшашга бўлган интилиши, мақсад ва орзулари — ҳаммаси муҳаббатдан келиб чиқади.
Ҳаётимиздаги ҳар бир ҳаракатимизнинг марказида севги бор.
Улуғ шоир Юнус Эмро ҳам бу ҳақда шундай деган:

"Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик."

МУҲАББАТ МОДДИЯТГА АЙЛАНМОҚДАМИ?

Бугунги кунга келиб, инсонлар муҳаббатнинг илоҳий моҳиятини унутиб, уни моддият билан ўлчашга одатланиб қолишган.
Қалбнинг энг пок туйғулари пул ва бойликлар қўлида қул бўлиб қолмоқда.
Бу эса инсон қалбидан самимиятни олиб қочиб, уларни маънавий қашшоқликка етакламоқда.
Муҳаббат — илоҳий туйғу, унинг қудратини моддият билан ўлчашнинг имкони йўқ. У инсон қалбининг энг нозик, энг пок занжири бўлиб, ҳар қандай ҳис-туйғулардан юқоридир.
Аммо, афсуски, дунёда шундай инсонлар ҳам борки, муҳаббатни ўз манфаатлари йўлида қурбон қиладилар.
Муҳаббатни моддият билан ўлчашга уриниш — унинг асл моҳиятини тушунмасликдир.
Чунки ҳақиқий муҳаббатга фақат муҳаббат билан жавоб қайтарилади. Қалбдан берилган меҳрга қалбдан жавоб бўлади.
У моддий бойлик эмас, балки қалбнинг поклиги, садоқати ва чин эҳтирослар билан қадрланадиган туйғудир.
Ҳақиқий муҳаббатда ҳеч қандай манфаат ёки шахсий фойдага ўрин йўқ. У қалбларни боғлайди, ҳаётга мазмун бағишлайди ва инсонни юксакликка етаклайди.
Севги нафақат инсонларга нисбатан, балки борлиқнинг ҳар бир жиҳатига бўлган энг юқори даражадаги эҳтиромдир. Биз яратилган ҳар бир нарсага муҳаббат ва шафқат кўрсатиш орқали ўзимизнинг ҳақиқий моҳиятимизни топамиз.
Зеро, муҳаббат — бу Яратганнинг бизга бўлган энг буюк инъомидир.
Ҳаётга муҳаббат билан қараган инсон унинг чиройини ҳис қилади. Қалбимизда муҳаббат нурини ёқсак, бу нур нафақат ўзимизни, балки бутун атрофимизни ёритади. Чунки ҳаётнинг энг буюк сабоғи ҳам, унинг энг чиройли ибтидоси ҳам севгидир.
Моддийликдан ортиб, маънавиятга йўл олган инсонгина ҳақиқий бахтга эришади.
Чунки дунёни ушлаб турган, уни мангу яшатиб келаётган ягона куч — бу муҳаббатдир.

Давоми
👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

❗️ 95% odamlar topa olmaydigan savol.

Bosh qaysi biriga tegishli?

Javobi👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

2025-йилда 4 та мучални омад ва бахт кутмоқда!

Ишониш қийин аммо бу ҳақиқат. Мучалингиз келажакда сизни нималар кутаётгани ва характерингиз ҳақида 99% сўзлаб беради.

Танланг қайси мучалда туғилгансиз ва 2025-йилда сизни нималар кутмоқда?

А) товуқ, ит, йўлбарс, сичқон
Б) қуён, тўнғиз, сигир, от
С) қўй, маймун, қуён, балиқ

Жавобингиз👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***

Қалбан яқин келдим фараҳга,
Қадри юксак бўлганда вақтни.
Бир кун тугал етарман бахтга,
Жондан севиб ёрни, Аллоҳни.

Суратимни ташлабсан ўтга,
Севгинг каби ёниб кул бўлди.
Кўниколмай беғам муҳитга,
Илоҳий ишқ, борар йўл бўлди.

Булоқлардай тозасан қалбим,
Яша ғам-ташвишсиз севмасдан.
Бор қўшилгин яхшига талпин,
Дунё сени бўғиб қўймасдан.

15.11.2024. 14🕰30

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Jahongir Nomozov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***
Садоқат деб ичганмиз қасам,
Соғиниблар келдим тоғ-тошдан.
Ёлғон эмас сенда кўнглим ҳам,
Нима маъно сени алдашдан.

Баъзан едим бол баъзан заққум,
Бўлдим баъзан муносиб сафга.
Севмоққа йўқ, эҳтимол, ҳаққим,
Алданма сен нодон алафга.

Минг йиллик бир ўланга дўндим,
Яшаяпман «ҳаётда» кам-кам.
Мажнун бўлдим, қисматга кўндим,
Сен титроғи беқиёс шабнам.

Илин баъзан қаҳрларингдан,
Гул тутади сочимдаги қор.
Чечак унар сабрларингдан,
Кулгуингдан бошланар баҳор.

Бахтга кўмай мен ҳаётингни,
Армонингни бердим ғанимга.
Тилга олмоқ қутлуғ отингни,
Шон қўшади мени шанимга.


Мажнун бўлдим, қисматга кўндим...!!!


14.11.2024. 14🕰00


©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***

Ёмғир бўлиб ёғай, кулбангизга мен,
Тирмалаб ташлайман деразангизни.
Сиз эса осуда, олаяпсиз тин,
Тушингизда кўриб, мовий денгизни.

Кўкда порлар юлдуз, севгимдир азал,
Буни тушунмайсиз, ҳеч қачон бироқ.
Сизни ўзимданда, кўраман абзал,
Аммо қисматимиз, муросасизроқ.

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🌺🌺Севмайсан. 🌺 Севасан. 🌺🌺

Висолингни соғиндим дегин,
Вужудингда олов ловиллар.
Ўзинг мени севасан лекин,
Ҳалал берар, бағритош йиллар.

Ич-ичингни кемирар азоб,
Соғинчингни ортиб елкага.
Жўмардлик ҳам қиласан шу тоб,
Ибодатлар қилиб Худога..

Баъзан шундай камтар, мўмина,
Баъзан жодугарга ўхшайсан.
Дийдорингни қўмсар тошойна,
Севмайсан,🌺 севасан, 🌺севмайсан. 🌺...

Ишқни файзли савоблари бор,
Кўнгил шодон, муҳаббат ила.
Ҳижронни кўп азоблари бор,
Кўришмоққа, йўқдир ҳафсала..

Севмайсан,🌺 севасан, 🌺севмайсан. 🌺...

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…
Subscribe to a channel