onajonim_sheriyat | Unsorted

Telegram-канал onajonim_sheriyat - "Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

121

ОНАЖОНИМ ШЕЪРИЯТ Ҳамдам бўлдинг мен билан Ҳар қандайин кунларда, Юлдуз бўлдинг чароғон Энг қоронғу тунларда, Суҳбат қилдик гоҳ шодон, Гоҳо ҳазин унларда, Энг олий бахтим менинг Онажоним шеърият, Топган тож-тахтим менинг Жонажоним шеърият.

Subscribe to a channel

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

𝗦𝗜𝗭𝗟𝗔𝗥 𝗨𝗖𝗛𝗨𝗡 𝗠𝗔𝗛𝗦𝗜𝗭 𝗠𝗔𝗭𝗔𝗤𝗜𝗟𝗜𝗚 𝗔𝗜𝗭𝗜𝗟𝗔𝗥🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣𝗕𝗨 𝗦𝗔𝗩𝗔𝗥 𝗜𝗧𝗡𝗜𝗚 𝗠𝗢𝗠𝗢𝗦 𝗤𝗔𝗡𝗜 𝗞𝗘𝗧𝗜𝗞

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Solihabegim🍃 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

❤️ Pishir-kuydir joni dilingiz, lekin retseptlarni qayerdan olishni bilmayabsizmi?

😋 Marxamat! O‘zgacha va mazzali taomlar bilan yaqinlaringizni xursand qiling! 👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Буюк рус шоираси Марина Цветаева

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

❄️✨ Қиш фаслининг биринчи Жумаси муборак!

🌙 Энг яқин инсоним кириб келган Жума куни муборак бўлсин.

👉

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

«ТОНГ НАФАСИ» ХАЛҚАРО ТАНЛОВИ УЧУН



ШЕЪРИЯТ


МУҲАББАТ ТОНГИ

Масрур вужудимда,  гупуради қон,
Ишқинг оловидан, юрагим ёнди.
Зулмат олислади,  ёришди осмон,
Гўзаллашиб отди, муҳаббат тонги.

Айрилиқлар энди, ўтмишда қолди,
Менинг туйғуимга, ҳеч қилма гумон.
Қалбимда уйғонган, нафрат йўқолди,
Сени севиб яшар, бу арзанда жон.

Ҳисларим сарҳадсиз, юракдан тошиб,
Ишқни шаробини, ичмоқда ҳануз.
Севги-муҳаббатни, куйлайман жўшиб,
Энди йиғламайман, бўлмайман маъюс.

Абадий тарк этар, қалбимни оғриқ,
Унутилар барча, дилим озори.
Барча ситамлардан, бўламан фориғ,
Бузилади эски, севгим мозори.

Мен сени севаман, ҳаммадан ортиқ,
Борлиғимдан кечгум, ҳаттоки жондан.
Оташдан чиққан қақнус бола янглиғ,
Бахтим бошланади, энди бугундан.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

ТАРЖИМА


Хайрли тонг...

Олтин юлдузлар, кетди уйқуга,
Тонги сув мавжланди, титради, оқди.
Ёруғлик тушди, дарё бағрига,
Ва осмон пардаси, обдон қизарди.

Бедор қайинлар қилар табассум,
Ипак ипларини, тўқиди пилла.
Яшил дарахтларни, шодликка кўмгум,
Ва, шабнам билан ётурман бирга.

Ишқий шеърдастадай, жилоланар дил.
Гўзаллик, ифор-ла уйғонади тонг,
Инсонга ботиндан, пичирлар кўнгил,
«Хайрли тонг»....

БУЮК РУС ШОИРИ СЕРГЕЙ ЕСЕНИН ИЖОДИДАН, МАҲМУД АБДУЛҲАМИД ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛДИ.

АСЛИЯТДАГИ ШЕЪР МАТНИ


С добрым утром!
Задремали звезды золотые,
Задрожало зеркало затона,
Брезжит свет на заводи речные
И румянит сетку небосклона.
Улыбнулись сонные березки,
Растрепали шелковые косы.
Шелестят зеленые сережки,
И горят серебряные росы.
У плетня заросшая крапива
Обрядилась ярким перламутром
И, качаясь, шепчет шаловливо:
«С добрым утром!»
1914 г.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Jahongir Nomozov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

АЛВИДО

Энди мени тарк эт, эй аёл,
Севги ҳисин, англолмаган зот.
Энди бизга, армондир висол,
Шафқатини, қилмагай ҳаёт.

Сенинг лабинг, бўсалар учун,
Мени лабим, ашкка чўмилган.
Мен ҳам кимни, топарман бир кун,
Бир масума, омади кулган.

Ёнгинангда, аждарий қалбим,
Юрагингга, киролмай ҳалак.
Ҳижрон билан, тўла ҳар сатрим,
Азоблардан, беради дарак.

Ранжиганман, кечириб бўлмас,
Керак эмас ишқ рутбалари.
Меҳрим асли, муҳаббат эмас,
Пок виждоним, садақалари.

Муҳаббат бу буюк этиқод,
Севилмоқни, англамоқ фарздир.
Имтиҳондир, биз учун ҳаёт,
Ўтмиш... Бугун... Келажак дарсдир.

Энди мени тарк эт, эй аёл,
Севги ҳисин, англолмаган зот...

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

💦💦💦💦  БЕВАФОГА
  💦💦💦💦 

Ушбу  сатрлар Самарқандлик  шоир ва мутаржим Маҳмуд  АБДУЛҲАМИДнинг  " АЛВИДО "  шеърига жавоб  .


Висолнинг  не эканин билиб,
Севги ҳиссин  англаган сенми?
Бахтли ҳаёт ваъдалар қилиб,
" Севдим " деган ё фақат менми?

Сен эмасми,  ишқдан лоф уриб ,
Йўлларимга шеърлар тўшаган?
Жаҳонга жар солиб, бонг уриб,
Севгим ила танҳо яшаган?

Сен эмасми тунлар сим қоқиб,
Ғойибона қучдим деган  , у ?
Ишонтириб,  бағримни ёқиб ,
Лабингдан бол ичдим деган  , у  ?

Энди  эса  ўша  севгингдан, 
Не учундир буткул  кечибсан.
Нелар  кечган, билмам кўнглингдан,
" Муҳаббатмас, меҳр бу  " дебсан.

Ол, асраб қўй ўша меҳрингни  ,
Керак бўлиб қолар ўзингга.
Яна мендай қанча  соддани,
Ишонтирмоқ бўлсанг сўзингга.

Майли топгин, ўзинг айтгандай,
" Маъсума бир омадли " ёрни.
Майли  унут мендайин бахтсиз,
Пешонаси  туздан - да шўрни  !

Яратганим, Меҳрибон Эгам  ,
Учратмасин  сендакасига.
Зор эмасман билиб қўй ҳеч ҳам  ,
Виждонингнинг садақасига.

Висолнинг не эканин билиб,
Севги ҳиссин англаган сенми....?

                                  Салима  Бону
                                  Мадраҳимова,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,
                                  Хоразм.
                                 

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Ismoil Raximov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

𝗦𝗛𝗨 𝗥𝗢𝗔𝗧𝗔𝗡𝗠𝗜 𝗦𝗜𝗡𝗔𝗣 𝗞𝗢𝗥𝗚𝗔𝗡𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗢𝗥𝗠𝗜 🤔🙄

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Barchaga Onajonim she'riat to'garagiga kim raislik qilyopti hozrda kimdurda ma'lumot bormi?

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Бугун автомобиль нархларида катта ўзгариш❗️

2024-йилнинг 1-Декабрь куни ҳолатига кўра, «UzAutoMotors» ишлаб чиқараётган автомобилларнинг янги нархлари билан танишинг❗️


Нархлар билан танишиш учун керакли бўлган автомобиль устига босинг👇

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🌸🌸ТУЮҚЛАР.🌸🌸

Аёлни бахт уйғотар, эрталаблари,
Аёл учун вожибдур, эр талаблари.
Яхши қизлар отасин, бошига тождир,
Номусларга қолдирар, «эрталаблари».
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Баъзан ишқ шаробидан, юз-юз отаман,
Садоқатли санамга, гаплар отаман.
Э воҳ мени кечир, Фариштабону,
Сенга меҳр беролмасам, қандай отаман?!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Ҳаста қўшним бор эрур, бечора бир кўзи йўқ,
Иш бошида турмаган, "ўзи йўқни, кўзи йўқ".
Мен танлаган дилдорим, устозимни севармиш,
Шунданми? Ул ёр мени, ҳеч кўрарга кўзи йўқ.
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸

26.11.2024. 🕰11:50

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ЁНИБ ЯША...

Юксал осмонларга кўтарил ,
Нур сочмасанг кимга кераксан.
Тутаб яшаш сенга не зарур,
Ёниб яша ахир юраксан.

Ҳаракатдан тўхтама бир зум,
Устингдан кўп, хўп кулаверсин.
Сен туфайли файз кириб сўзим,
Юракларни ёндираверсин.

Қанча саҳро, босиб адирлар,
Қанча қувонч, қанча кўрдим ғам.
Оқ кўнгилдан чиққан сатрлар,
Юзни қаро қилмайди ҳечам.

25.11.2024. 🕰17:40

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

𝗨𝗭𝗜𝗬𝗔𝗠 1 𝗦𝗢𝗚𝗔𝗧 𝗞𝗨𝗟𝗗𝗜𝗠 𝗦𝗜𝗭𝗚𝗔𝗠 𝗕𝗜𝗥 𝗠𝗔𝗭𝗔 𝗤𝗜𝗟𝗜𝗚 𝗕𝗔𝗟𝗜𝗚𝗡𝗜 𝗤𝗨𝗧𝗤𝗔𝗥𝗚𝗔𝗡 𝗕𝗢𝗟𝗔 𝗧𝗤𝗧𝗜𝗥𝗟𝗔𝗡𝗗𝗜🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤭🤭

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Buyurtma asosida yozildi.

Bo‘lganlarni eslab dildan og‘rinyabmiz,
So‘ng suratga tikilgancha ovunyabmiz,
Ammo seni juda qattiq sog‘inyabmiz,
Suratlardan bizga qarab kulgan singlim,
Bizdan ketib Jannatga gul bo‘lgan singlim.

Qancha yursam topolmayman izlarini,
Qumsayabman aka degan so‘zlarini,
Mangu yumdi endi ochmas ko‘zlarini,
Yigirmada paymonasi to‘lgan singlim.
Bizdan ketib Jannatga gul bo‘lgan singlim.

Tugamasdan qolib ketdi o‘qishlaring,
Endi qayta kelmaydimi yoz qishlaring,
Hali juda ko‘p ediku yumushlaring,
Kuz kelmasdan hazon kabi so‘lgan singlim,
Bizdan ketib Jannatga gul bo‘lgan singlim.

Dunyosidan ohiratni ustun bilib,
Hech yurmasdi Namozini qazo qilib,
Ota-onam qoldi qara bag‘rin tilib,
Bu dunyoda kun ko‘rmasdan o‘lgan singlim.
Bizdan ketib Jannatga gul bo‘lgan singlim.

Ko‘ngilginam malikasi birdonamni,
Tupraqlarga topshirdim der yagonamni,
Nima deya ovutay ayt men onamni.
Yuragimning bir parchasin yulgan singlim.
Bizdan ketib Jannatga gul bo‘lgan singlim.

Inna lillahi va inna ilayhi rojiun🤲

Muallif: Komila Qiz.
07.12.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ИҚТИБОСЛАР

❀❀❀❀❀❀

Тобут: бутун инсониятни ёлғизликка яқинлашиш нуқтаси.
❀❀❀❀❀❀
Доим ўзингизга ва менга ғамхўрлик қилинг.
❀❀❀❀❀❀
Дўстим, сиз менга ишондингиз, сиз: "Сиз ҳамма нарсани қила оласиз", дедингиз ва мен ҳамма нарсани қила олдим.
❀❀❀❀❀❀
Сиз ҳақингизда билганим фақат сизнинг руҳиятингиздир.
❀❀❀❀❀❀
Юнонистонда бўлгани каби: севги Худоларни одамларга ва одамларни Худоларга айлантиради.
❀❀❀❀❀❀
Охир-оқибат, муҳаббат ва гапирмаслик ажралиш демакдир...
❀❀❀❀❀❀
Гуноҳнинг онги гуноҳ ҳақиқатини яратади, аксинча эмас. Виждонсизлар мамлакатида гуноҳкорлар йўқ.
❀❀❀❀❀❀
Мен сизни севаман. Мен барҳаётман. Сиз барҳаётсиз. Ишонинг ҳаммаси яхши бўлади.
❀❀❀❀❀❀
Сени танийман, ўлим, исминг нима бўлишидан қатъий назар...
❀❀❀❀❀❀
Мен қувноқ кўринишдан жуда чарчадим ...
❀❀❀❀❀❀
Унинг учун севиш ибодат қилишни англатарди.
❀❀❀❀❀❀
Севган инсонсиз олам бўшлиқни ташкил қилади ...
❀❀❀❀❀❀
"Иккинчи Пушкин" ёки "биринчи аёл шоир" - мен бунга лойиқман ва, эҳтимол, бу рутбаларни мен оламан. Бундан кам нарса керак эмас ...
❀❀❀❀❀❀

07.12.2024.

БУЮК РУС ШОИРАСИ МАРИНА ЦВЕТАЕВА ИҚТИБОСЛАРИНИ, МАҲМУД АБДУЛҲАМИД ЎЗБЕК ТИЛИГА ТАРЖИМА ҚИЛДИ.

АСЛИЯТДАГИ ИҚТИБОСЛАР МАТНИ


❀❀❀❀❀❀

Гроб: точка стечения всех человеческих одиночеств.
❀❀❀❀❀❀
Берегите себя для себя и для меня.
❀❀❀❀❀❀
Друг, Вы поверили в меня, Вы сказали: «Вы всё можете», и я, наверное, всё могу.
❀❀❀❀❀❀
Я в Вас знаю только Вашу душу.
❀❀❀❀❀❀
Как в Греции: любовь делает богов людьми и людей — богами.
❀❀❀❀❀❀
В конце концов любить и не говорить — разорваться...
❀❀❀❀❀❀
Сознание греха создает факт греха, не обратно. В стране бессовестных — грешников нет.
❀❀❀❀❀❀
Я тебя люблю. Я не умру. Ты не умрешь. Всё будет.
❀❀❀❀❀❀
Узнаю тебя, смерть, как тебя ни зови…
❀❀❀❀❀❀
Я так устала быть веселой…
❀❀❀❀❀❀
Для него любить было — молиться.
❀❀❀❀❀❀
Без любимого мир пуст…
❀❀❀❀❀❀
«Второй Пушкин» или «первый поэт-женщина» — вот чего я заслуживаю и, может быть, дождусь. Меньшего не надо…
❀❀❀❀❀❀

МАРИНА ЦВЕТАЕВА


P/S Бугунги куним Цветаева дунёсига чўкди. Руҳияти яқин менга бу шоирани. Сизга ҳам илиндим баъзи иқтибосларини.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Jahongir Nomozov iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Мамлакатхон iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Buyurtma asosida yozildi.

Kecha kunduz seni deb,
Qochib qoldiku mazam,
Jinni bo‘ldim esim yeb,
Muazzamhon Muazzam.

Oshiq bo‘ldim ko‘zinga,
Boldan shirin so‘zinga,
Ko‘z tegmasin o‘zinga,
Muazzamhon Muazzam.

Kipriklaring jon olar,
Yurakka olov solar,
Oy sendan ortda qolar,
Muazzamhon Muazzam.

So‘zlaring tegar o‘qdek,
Kuydirasan bir cho‘g‘dek,
Sendayi boshqa yo‘qdek,
Muazzamhon Muazzam.

Kiyimlaring yarashar,
Seni ko‘plar talashar,
Suqlanib ham qarashar,
Muazzamhon Muazzam.

Kulsang birga kulaymi,
O‘l desang gar o‘laymi,
Ko‘zmunchog‘ing bo‘laymi,
Muazzamhon Muazzam.

Dilimdagi zorim bo‘l,
Ko‘ksimdagi orim bo‘l,
Xo‘p desang gar yorim bo‘l,
Muazzamhon Muazzam.

Muallif: Komila Qiz.
04.12.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

СОҒИНЧЛАРИМ-А...

Юрагимда эсар бир сабо,
Ҳайратларим бутун бир наво.
Бўлганмисиз нурлардан бино,
Эркагина соғинчларим-а...

Сизсиз толдим хазон йўлларда,
Янтоқ ўсган тақир чўлларда,
Топдим охир ўйларимдан-а,
Оҳанграбо соғинчларим-а...

Эзгуликдир қалбим уммони,
Руҳиятим гўзал бўстони,
Ҳисларимнинг сиздир султони,
Пари-пайкар соғинчларим-а...

Эртакларда сайр этарман,
Ҳур кўнглимни гуркиратарман,
Дунёларда сизсиз нетарман,
Шамсу қамар соғинчларим-а...

Бўлганмисиз нурлардан бино,
Эркагина соғинчларим-а...

МАМЛАКАТ ЎКТАМ. Марғилон.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

📹 Qobil Karimberdiyev - Janona yohud Somsalar (parodiya)
𝗬𝗢𝗡𝗗𝗜𝗥𝗩𝗢𝗥𝗚𝗔𝗡 𝗕𝗜𝗧𝗔 𝗞𝗢𝗥𝗜𝗚🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣🤣

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Buyurtma asosida yozildi.

Juda yoqib ketyapsan menga,
Mehring bilan bu ko‘nglim  to‘ldi.
Tikilib hech to‘ymayman senga,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

So‘rab qo‘ymas dilimning ohi,
Qumsayverar ishqim nigohi,
Suqlanib ham qarayman gohi,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Parvonangman yuqmasin deb gard,
Seni asrab avaylashim shart,
Tan olaman lekin mardga mard,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Quvonchisan kulsam yuzimning,
Eng shirini senga so‘zimning,
Boshqalarning emas o‘zimning.
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Ko‘zmunchog‘ing bir chetga qo‘yib,
Sog‘inchimning ko‘zlarin o‘yib,
Chimchilasam yuzingdan to‘yib,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Yoqaverar yurish turishing,
Erkalanib mushtlab urishing,
Ko‘rgim kelar labing burishing,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Hijolatdir yonimda Majnun,
Jondan ortiq sevganim uchun,
Qo‘rqamanda bir kunmas bir kun,
Ko‘zim tegib qolmasa bo‘ldi.

Muallif: Komila Qiz.
03.12.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Buyurtma asosida yozildi.

Biz g‘aribga bir nazar qilmay,
Jon bermadi jonim berganim.
Hatto uni sevishim bilmay,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Bilmam dardim davosi kimda,
Quloq solsam to‘rt yonim jimda,
Dil izhorim qolib ichimda,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Ich ichimdan yoqib tanamni,
Sherik qildi menga qalamni,
Qanday yengay ekan alamni,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Quloq solmay qalbim so‘ziga,
Boqolmadim bir bor ko‘ziga,
Teng bo‘lmadik boyning qiziga,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Yurak urar yana bir dardda,
Ko‘rsam deyman uni bir marta,
To‘yi ekan bahorgi martda,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Musofirda yurgan Hosilbek,
Azoblarga endi qo‘ygin chek,
Uni boydan ortiq sevdim lek,
Boyga kelin bo‘ldi sevganim.

Muallif: Komila Qiz.
01.12.2024.✍

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ҚУДРАТ ОЛ

Яна уйимга тез кириб келар бахт,
Муҳаббат тафтидан ёнар юраклар.
Яна уйғонади шижоат- у шахт,
Не синов зарбидан, йиғлар сўнгаклар???

Вафоимдан ўзинг қудрат ол дилдор,
Индамай тақдирнинг измига кирдим.
Сенга меҳр бердим, муҳаббат такрор,
Лек шишадай қалбинг минг бор синдирдим.

Гуноҳ қилдим кўп бор, бор тавбаларим,
Надоматлар борлиғим бўғаётир.
Муштоқ кутиб қолди-ку қиблаларим,
Ишқ шаҳрига ашкларим ёғаётир.

Азобни ўлчама ишқ қаричида,
Мени доим топган ранж ва армонлар.
Осмонча севги бор кафтинг ичида,
Аммо сийратингни қийнар ёлғонлар.

«Кўп ишқ бер» деб Ҳақнинг жонига тегсам,
Ҳижрон бўлса фақат сенинг кўмагинг.
Менга алам қилар сен деб ранж чексам,
Томошабин бўлиб турар юрагинг.

02.12.2024. 🕰07:20

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

БАХШИНИ КУЙЛАГАНИ.

Бойчибо-рим мендан йироқлаб кетди-ейй,
Туманларда кўрсатмайин изларини.
Жаллрд каби жигаримни қиймалади,
Совуқ Дунё кўрсатиб тунд юзларини.

Парвоналар бўлдим оқшом ойларига,
Эриб кетди юрагимнинг чироғи-ейй.
Умр бўйи турса керак қўлимдаги,
Бўртиб чиққан қаро-қаро қадоғи-ейй.

Ўйларимга таскин бердим ўйлар кезиб,
Билдирмайин чин дўстгинам кўнглимга-ейй.
Ҳаё берган туморимни ечмайи-наа,
Ооо ,Худойи-мм, олиб борма ўлимга-ейй.

Отам босган энг табаррук тупроғингда,
Райҳон бўлай,ялпиз бўлай гу-ло-йи-маа.
Тандирларнинг чўғларида лов-лов ёнган,
Халқим учун ўтин бўлай ило-има-ейй-ёрааааа.

Бойчибо-рим мендан йироқлаб кетди-ейй...

МАМЛАКАТ ЎКТАМ. 2023йил. 12 феврал.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#Tezkor
Uy narxlari maksimal darajada tushdi. Narxlar tushganda Toshkent shahrida uylik bo'lib qolishga ulguring👇

/channel/+2bxDy3MIcmNiMjUy

Barcha quruvchilar narxlarini bir joyga yeg'dik, muddatli to'lovga ham olishingiz mumkin, kirib ko'ring👇
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
/channel/+2bxDy3MIcmNiMjUy

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Men-la birga bo‘la olmasang.
O‘tmishimda ortda qolib ket.
Chin qalbingdan seva olmasang.
Yuragimdan isming olib ket.

Har nafasda seni deb urgan.
Ko‘ksimdamas qo‘lingda turgan.
Ozoringdan ming parcha bo‘lgan.
Yuragimdan isming olib ket.

Telbalarcha bir seni suygan.
Saroblardan baxtini tuygan.
Yolg‘oninga aldanib kuygan.
Yuragimdan isming olib ket.

Seni o‘ylab yo‘qoldi tinchim.
Madorsizman qolmadi kuchim.
Bevafoyim sendan o‘tinchim.
Yuragimdan isming olib ket.

Balki shunda dardlarim ketar.
Hayollaring meni tark etar.
Chidolmayman bo‘ldi bas yetar.
Yuragimdan isming olib ket.

Olg‘a qadam tashlashim uchun.
Yangi hayot boshlashim uchun.
Hozir o‘lmay yashashim uchun.
Yuragimdan isming olib ket.

Muallif: Komila Qiz.✍

Читать полностью…
Subscribe to a channel