2 июль Ўзбекистон республикаси давлат рамзи Герб қабул қилинган кун муносабати билан ёзилди.
Бахтдан эркин қанот ёзган Ҳумо қушин қучган сен.
Аму билан Сирга азим ирмоқдан йўл очган сен
Қуёш бўлиб улкан водий устидан нур сочган сен.
Ўзбекистон герби буюк ватанимнинг ғурури.
Бир ёғингда ризқдан дарак бериб турар буғдойинг.
Бир томонда оқ олтиндек пахтанг ял ял чиройинг.
Иккисига белбоғ бўлиб қучиб турар байроғинг.
Ўзбекистон герби буюк ватанимнинг ғурури.
Озодликнинг рамзи бўлар саккиз қирра юлдузинг,
Қучоғида юлдуз ойдан дарак Ислом илдизинг.
Кўрса фаҳр тафтин туяр кекса ёш ўғил қизинг,
Ўзбекистон герби буюк ватанимнинг ғурури.
Қиёфанг шу бахт келгунча берган сабр бардошинг.
Ҳумо қушинг қанот ёзсин, сўнмасин ҳеч қуёшинг.
Бўлсин дейман азиз рамзим қутлуқ яна бир ёшинг.
Ўзбекистон герби буюк ватанимнинг ғурури.
Шеър муаллифи Одилбек Қодиров.
HAVO KERAK
Mehrsiz "qaxrga" to'ladi dunyo,
Qaxrning qarida qalashib qolsak...
Qanday qilib, NAFAS oladi dunyo -
Kun kelib HAVONI talashib qolsak ?..
Nafsi uchun ko'zlaydi iblis taxtini -
Qorni to'q... Ko'zi och... Ko'ngli qashshoqlar...
Allohdan so'raydi Xalqning baxtini -
Xalq uchun yashaydi - "Asil Podshohlar"..
Taxt-u dunyo kerakmas, umr bog'imda,
Nafas ololmasam to'xtaydi Yurak !
O'tinchim, qizg'onmang, o'lar chog'imda,
Menga HAVO kerak... Menga SUV kerak..
Insoniyat ibtidosin ko'rsatsa kuchin,
Odam Ato kerak, Momo Havvo kerak...
Allohdan so'rayman yashamoq uchun,
Menga HAVO kerak...
Yana HAVO kerak...
AZIZ XO'JA NUR
Sirdaryo Sayhun
" Yur, Jannatga boramiz Yurak ! " kitob to'plamidan
#МУЖДА
"Эътибор инсонга умид беради.
Умид эса ҳаётга муҳаббат билан яшашга ундайди."
Эътибордан, эътирофдан ҳар бир кўнгил тоғдек юксалади.
Меҳрнинг кучи, инсонга шу қадар ишонч, қувонч бахт этадики, ҳаётга бўлган қарашлар ижобий томонга ўзгариб янада гўзаллашади.
Ижодимга бўлган эътибор учун Кениянинг " MT.Kenya Times" газетасида " THERE IS ONLY LIFE, THERE IS LITERATURE...", (FAQAT HAYOT BOR, ADABIYOT BOR...) номли мақолам " " MT.Kenya Times" газетасида чоп этилди.
🥤Coca Cola - организм учун зарарли, аммо ҳаётнинг барча ҳолатлари учун керакли бўладигaн ичимлик эканлигини билармидингиз?
Ҳозир сиз унинг қандай фойдали ҳусусиятлари борлигини билсангиз ҳайратда қолишингиз аниқ...😳
Батафсил маълумот олиш учун Aлбатта пастдаги кнопкани босиб билиб олинг! Бу барча учун жуда фойдали маълумот!
👇👇
Батафсил ўқинг👇
ҚАЙТИБ БEР ҲАЁТ
Ҳақиқатдан жуда чарчадим...
Эртакларинг айтиб бер ҳаёт...
Бугун уни ёмон қумсадим...
Менга уни қайтиб бер ҳаёт...
Гул десам ёр тикони озор...
Соғинч эса этмоқда бемор...
Сендан битта илтимосим бор,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
Ўша ширин ташвишим билан,
Бирга бўлар ёз қишим билан.
Ўша бахтли ўтмишим билан,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
Дўстим айтар бўлди ундан кеч.
Қалб қулуфингни ўзгасига еч.
Кўнолмадим тақдиримга ҳеч,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
Бир чеккада эгилган бошим.
Ёстиқларни нам қилар ёшим.
Етмай қолди сира бардошим,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
Ким бедору яна ким омон.
Ким яхшию яна ким ёмон.
Севгим ҳаққи топиб бир имкон,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
Кўнглим олмас осмондаги ой,
Бўшаб қолган кўксимда бир жой.
Зор зор кутар у ҳам ҳойна ҳой,
Менга уни қайтиб бер ҳаёт.
✍Одилбек Қодиров
ВАФОЛИГИМ
Менинг ҳуш сафолигим,
Соғинчи жафолигим.
Ҳалолим дея кутиб,
Қайдасиз вафолигим.
Ҳушомадга нўноқман,
Фақат тулпори оқман.
Менку ҳали бўйдоқман,
Қайдасиз вафолигим.
Мени ўйлаб соч тараб,
Кунда ойнага қараб.
Аллоҳдан бахтим сўраб,
Қайдасиз вафолигим.
Балки мени билмассиз,
Ҳатто ҳаёл қилмассиз.
Кўрсангиз кўнгил дер жиз,
Қайдасиз вафолигим.
Ҳаёнинг ҳаққин оқлаб,
Ишққа садоқат нақлаб.
Ўзингиз менга сақлаб,
Қайдасиз вафолигим.
✍ Одилбек Қодиров (уйқусираб ёздим хатолар учун узр)
🏗 Уй қидиряпсизми? Биз топамиз, Сиз танлайсиз!
💵 12 ойдан 72 ойгача бўлиб тўлаш имконияти
✅ Фақат ишончли қурувчи компаниялар
🌆 100 дан ортиқ турар жой мажмуалари
Ассалому алайкум ва
рахматуллоҳи ва
баракатух Азизларим!!!
Арафа муборак!!!
Кириб келаётган ҚУРБОН ХАЙТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!!! 💐
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
🌸🌼🌺 АРАФА КУНИ ВА КЕЛАЁТГАН ҚУРБОН ХАЙТИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
KELIN BO‘LYABDI
Muhabbatim tamom, o‘lyabdi,
Yuragimga alam to‘lyabdi.
Taqdirimdan o‘kindim, bugun,
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
Begonami endi tor ko‘cha,
Ko‘nglim olgan go‘zal bor ko‘cha.
Endi senga kirmoq or ko‘cha,
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
Meni ko‘rib, uzoqdan boqib,
Ko‘zlaridan yoshlari oqib.
O‘z do‘stimga, yuragim yoqib,
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
Shaydo bo‘lib qalam qoshiga,
Dil beribman qalbi toshiga.
Yor yor bilan ko‘cham boshiga,
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
Muhabbatdan kechaman bugun,
Yulduzdayin uchaman bugun.
To‘ygunimcha ichaman bugun,
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
Oilanga kelmay ma'qulim,
Kechir senga yetmadi pulim.
Baxtli bo‘lgin armonim, gulim.
Men sevgan qiz kelin bo‘lyabdi.
✍ Odilbek Qodirov
"O'ZGARMAGAN FALSAFA" (Qisqa hikoya)
Biz yashab turgan shaharchada ham vaziyat yaxshi emas. Kundan kunga virusga chalinganlar soni ortib bormoqda. Hatto (Olloh o'z dargohiga olsin) o'lim ham bo'ldi.
Mana, oilamiz bilan kechki ovqatga yig'ilib o'tiribmiz. Radiodan karantin tartiblari kuchaytirilganini gapirmoqda. Otam bilan onam biz - bolalariga kuchli nigoh bilan qarashmoqda. Go'yo: "Yaxshilab eshitinglar, qoidalarga amal qilinglar"-, deyishmoqda.
Birozdan so'ng radiodan diniy ulamoning so'zlari yangradi:" Azizlar! Hozir sizning o'z yaqiningiz, qarindoshingizga qilgan eng katta yaxshiligingiz uyda qolib, ular bilan uchrashmaslik va bormaslikdir."
Ovqatlanib bo'ldik, otam qo'llarini duoga ochib, Xudodan har qanday balolarni daf etishi, o't, suv, tuxmat va karonavirus balosidan asrashini so'rab, yuzlariga fotiha tortdilar. Bizlar ham jo'r bo'lib, omin dedik.
Hamma o'z xonasiga kirib ketdi.
Bir soatlardan so'ng hovliga chiqdim. Otam bilan onam uyda yo'q ekanlar. Men akamdan qayoqqa ketishganini so'radim.
- Ha, otamlarmi? Yarim soat bo'ldi ketishganiga. Ammamning o'g'li bugun virusdan sog'ayib uyga qaytibdi, shunga bir "horma" qilaylik deyishdi. Ham ammam bilan pochcham uch kundan beri isitma qilayotgan ekan, onam otamga: "Ko'rib kelmasak, uyat bo'ladi", - dedilar.
2020-yil. Iyul.
Fazliddin Shamsiddin o'g'li Abduraimov.
SAMARQANDLIKLAR BOYDA
Uchramas faqat oyda
Chunki oydan yo‘q foyda,
Hurmatda turar doim
Samarqandliklar boyda.
Dushmanlari qochadi.
Do‘stga quchoq ochadi.
To‘ylarda pul sochadi
Samarqandliklar boyda.
Yigitlari burgutdir,
Kuch bo‘lari Urgitdir.
Sal apasniy hududdir
Samarqandliklar boyda.
Bazim bilan kunlari
Uhlamaydi tunlari.
Tugamaydi pullari,
Samarqandliklar boyda.
Mehmonga kiydirar to‘n,
Xizmatlarida piton.
Oqibatlari biton,
Samarqandliklar boyda.
Uchraydi hamma joyda,
AQShu, Rus, Xitoyda.
Hurmatda turar doim
Samarqandliklar boyda.
✍ Odilbek Qodirov
ҚАБР ТОШИМНИ..😔💦💦
#ЙЎЛЛАР БАҒРИДА онлайн битилди...🍃🍃🤲
#Автохалокат содир этилган жойга нигоҳим тушди..йўловчилар..🤲
Ғамларимга ҳайрон, юзланиб бугун,
Сарҳадлашга шошдим жимгина бе ун,
Сўроқладим аста ўзимни бу кун,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
Изтироб ортимдан қувди тин билмай,
Яқиним юз бурди назарга илмай,
Тириклик қадрини билмаймиз ўлмай,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
Ризқимни сочибди Шошга Раҳмоним,
Уч япроқ дилбандим жону-жаҳоним,
Қолмасин қалбимда битта армоним,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
Саловот ўқиса яратган боғим,
Тугаб қолмаса ҳеч, мангу ардоғим,
Жаннат юзларини кўрсин қароғим,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
Елкаларим бироз толди онажон,
Нечта тонги қолди.. билмайди бу жон?
Яхшилик қилишга чоғландим ҳар он,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
Соғиниб қолсангиз ашъорларим бор,
Ҳар баҳор бағрида ифорларим бор,
Гоҳ йиғлаб, гоҳ кулган зор-зорларим бор,
МАРҒИЛОНГА қўйинг қабр тошимни!
30.06.2023 ЖИЗЗАХ тонг (04-00)
💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦
✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ
@Dilafruz_Eshonqulova
ҲАСАДГЎЙ
На салом на салобати бор,
На дуо на саловати бор.
На инсоний аломати бор,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
Бемор бўлсанг сўрамас ҳолинг,
Хушнуд бўлар сўлса жамолинг.
Сурув бўлиб кўринар молинг,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
Кулганларга тоқат қилолмас,
Ўзи яйраб,дилдан кулолмас.
Шодлигингга шерик бўлолмас,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
Хазар қилмас харом-харишдан,
Қинғирликни излар ҳар ишдан.
Назарида ҳамма фаришта,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
Ҳатто еган ошида йўқ таъм,
"Улар тўқдир!" хаёли шу ғам.
Қалби тўла фасод ва алам,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
Ёмонликдан бўлар фаромуш,
Ёруғ кунлар асли қорамиш.
Бежиз эмас қилмиш-қидирмиш,
Ҳасадгўйнинг ҳаловати йўқ!
✍Саодат Қурбонова
#QIZIQMAGIN..
Tugar ekan bir kun kelib mol davlating
Ketar ekan qad-qomatu, koʻrk savlating
Oʻlim qarab turmas kelsa gar navbating
Qiziqmagin, bu dunyoning dunyosiga.......
Har bir ishing,dilga yoqmas ozor boʻlsa
Kelib-ketib oʻtguvching bir bozor boʻlsa
Borar joying qora tuproq, mozor boʻlsa
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga.......
Hashamatli uylaring ham bir kun qular
Doʻstimsan deb yurganing ham ortdan kular
Yarim koʻngling tuproq bilan bir kun toʻlar
Qiziqmagin,bu dunyoning dunyosiga.....
Bu dunyoda hech kim abad qolmas bilsang
Qon chiqadi agar tanang biroz tilsang
Lek amaling senla ketar agar bilsang
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga.....
Farishtalar soʻrar oʻtgan har kuningni
Ibodatmi? yoki maishat har tuningni
Hatto tiling chiqarolmas hech uningni
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga.....
Bu dunyosi yolgʻonlar-u,dardga toʻlgan
Sendan oldin gʻaflatga ham botib boʻlgan
Iymon, vijdon, insoflari oʻlib boʻlgan
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga.....
Berilma hech kibr degan balolarga
Bir kun kelib xor qiladi, gadolarga
Vaqtingni chogʻ oʻtqazmagin yallolarga
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga......
Siqilma hech dunyosidan xafa boʻlsang
Unga sening qizig'ing yoʻq,agar oʻlsang
Bir kelib bu joningni uzar boʻlsang
Qiziqmagin bu dunyoning dunyosiga.....
©️ Marjona Asadova
Ассалому алайкум азиз диндошларим! Барча-барчамизга қурбон ҳайити муборак бўлсин ! Ушбу улуғ айёмда барча-барчамизга яратгандан дунёдаги жамики яхшиликларни тилаб қоламан !
Читать полностью…Арафа куни тутилган рўза 1000 кун рўза тутган кабидир!
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
➥Линкни босиб "НАМОЗ ВАҚТЛАРИ" каналига обуна бўлинг!👇👇
СОҒИНГАНИНГ АЙТИБ ҚЎЙГИН
Турганимда, бағрим нураб,
Умидларим армон ўраб.
Кўнгил учун ҳолим сўраб,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Тушларингда дийдор қуриб,
Мен ҳақимда ўйлар суриб,
Кўзларингни юмиб туриб.
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Ишқимдан бахт топмасанг ҳам,
Кетиб ортга қайтмасанг ҳам,
Севаман деб айтмасанг ҳам,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Ёлғон бўлса майли сўзинг,
Мени алдай олмас кўзинг.
Ўзгалардан эмас ўзинг,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Кўнганмисан фироғимга,
Раҳминг йўқ дил қароғимга.
Ҳеч бўлмаса қулоғимга,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Бир онимга бахтдек бўлиб,
Жоним тутган кафтдек бўлиб,
Унитилмас тафтдек бўлиб,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Чиройлигим, қора қошим,
Аразчима кўзи ёшим.
Бағрим эзган бағритошим,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Тунлар расмим қучоғингда.
Ҳаёлим бор панохингда.
Сўз демасанг нигоҳингда,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
Муҳаббатнинг қудратидан,
Умидингни журатидан.
Соғинганим ҳурматидан,
Соғинганинг айтиб қўйгин.
✍Одилбек Қодиров
DARHOL KERAKLI UYNI TOPDIM!
Yaqin do'stimga qoyil qolardim, kim uy sotmoqchi yoki olmoqchi bo'lsa tezda yordam beradi.
Bir kuni maslahat olsam gap bu yerda ekan - @Halol_Bozor
Uy-joy sotish yoki sotib olish uchun eng katta obunachilarga ega kanal
Batafsil 👉 @Halol_Bozor
ҲАҚНИ ИЗЛА,ҲАҚНИ ТОПГИН!
Иғволарга нишон бўлсанг,
Риёкорга кишан бўлсанг.
Бўҳтончига душман бўлсанг,
Ҳақни изла, ҳақни топгин!
Шайтонга ҳамнафас бўлма,
Мискин қалбга қафас бўлма.
Умрингни бир нафас билма,
Хақни изла, ҳақни топгин!
Мансабдорга эгилмагин,
Етти марта букилмагин.
Мақтов бўлса - тўкилмагин,
Ҳақни изла, ҳақни топгин!
Номаъқулнинг таомин еб,
Ўз сиртингга бермагин зеб.
Ҳар нарсани кўрмагин эп,
Ҳақни изла, ҳақни топгин!
Бу дунё бир ўткинчидир,
Инсон келиб-кетгувчидир.
Адолатга етгувчи бўл,
Ҳақни изла, ҳақни топгин!
Диёнатдан инсоф гуллар,
Ёлғон сўздан хуфтон диллар.
Чоҳларга элтмасин йўллар,
Ҳақни изла, ҳақни топгин!
✍ Саодат Қурбонова
ОДАМ БЎЛИБ ҚОЛГАНЛАР
Давримда даврон суриб,
Фойдамга дўстдек туриб.
Бугун кетар юз буриб,
Одам бўлиб қолганлар.
Амали йўқ сўзича,
Дунё кўрар кўзича.
Кўпайибди ўзича,
Одам бўлиб қолганлар.
Берганин таналайди,
Кўрганини талайди.
Ўзини шох санайди,
Одам бўлиб қолганлар.
Мақтаниши бежирим,
Давраларда турмас жим.
Эх кеча эди ҳеч ким,
Одам бўлиб қолганлар.
Кўксини тоғдек керар,
Ўзича ризқин терар.
Устозига дарс берар,
Одам бўлиб қолганлар.
Палагимиз бостида,
Ё ҳазил ё ростида.
Қанотимиз остида,
Одам бўлиб қолганлар.
Тузимизни еганча,
Сиз биттасиз деганча.
Ўзгариб кетди анча,
Одам бўлиб қолганлар.
Қадди осмон тоғ бўлинг,
Доим кўнгли чоғ бўлинг.
Омон бўлинг соғ бўлинг,
Одам бўлиб қолганлар.
✍Одилбек Қодиров