onajonim_sheriyat | Unsorted

Telegram-канал onajonim_sheriyat - "Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

121

ОНАЖОНИМ ШЕЪРИЯТ Ҳамдам бўлдинг мен билан Ҳар қандайин кунларда, Юлдуз бўлдинг чароғон Энг қоронғу тунларда, Суҳбат қилдик гоҳ шодон, Гоҳо ҳазин унларда, Энг олий бахтим менинг Онажоним шеърият, Топган тож-тахтим менинг Жонажоним шеърият.

Subscribe to a channel

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ИҚТИБОС

Шеър ёзган одам тўхтамай умрини сўнгигача  ёзади. Сабаби шеър онг, тафаккур ва муносабатнинг улкан тезлатувчисидир. Ушбу тезланишни бир марта бошдан кечирган одам, энди бу тажрибани такрорлашдан бош тортишга қодир эмас, у худди гиёҳвандлик ёки алкоголга қарам бўлгани каби, бу жараёнга қарам бўлиб қолади. Тилга шундай қарамликда бўлган одамни, менимча, шоир дейишади.

- Жозеф Бродский

АСЛИЯТДАГИ МАТН


Пишущий стихотворение пишет его прежде всего потому, что стихотворение – колоссальный ускоритель сознания, мышления, мироощущения. Испытав это ускорение единожды, человек уже не в состоянии отказаться от повторения этого опыта, он впадает в зависимость от этого процесса, как впадают в зависимость от наркотиков или алкоголя. Человек, находящийся в подобной зависимости от языка, я полагаю, и называется поэтом.
🌷🥀🌷🥀🌷🥀

МУАЛЛИФ: Иосиф Бродский
МУТАРЖИМ: Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Релслар устида бош бермас шиддат,
Уни тўхтатолмас инсоннинг кучи.
Бизни тўқнаштирди ноўрин муддат,
Кимларни кўрмаган купенинг ичи.

Шу қадар гўзаллик, шу қадар нафис,
Шу қадар яратган ато этган зеб.
Ногаҳон энтикиб оларди нафас,
Ютиниб қўярман, қарамайман деб.

Деразадан боқиб кетар эди ёр, Кўзимга сув тутиб кетар эдим мен.
Балки, сўз бошлашим кутар эди ёр,
Билмадим, ненидир кутар эдим мен.

Тошкент. Поезд тўхтар...
Тушиб кетди, У...
Ўзлигим қайгадир қочиб кетди оҳ.
Олмадим ҳаттоки суҳбатини ҳам,
Овозин эшитмак эдими гуноҳ?

Дийдор қиёматми ё бори мавҳумдир,
Ҳаёл, соғинч, азоб бўлиб қолди жам.
Менинг армонларим энди узундир ,
Поёнсиз ястанган шпаллардан ҳам.


✍Хамроев Қадамбой
27.07.2024

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️Маҳмуд АБДУЛҲАМИД iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ОРЗУЛАР

Юрагимни поклагансан, сен эй дилдор,
Оппоқ бўлиб кипригингдан, томар эдим.
Олов бўлсам ҳеч ўчмайин, такрор-такрор,
Вужудингда оташ бўлиб, ёнар эдим.

Ёнимизда бўлмасайди бегоналар,
Муҳаббатга тўлдирардим қучоғингни.
Бўлар эдик иккимиз ҳам девоналар,
Калтаклардим лабим билан дудоғингни.

Бирда жабр, бирда алам айрилиқ ҳам,
Баъзан эса олар эдим мен хавотир.
Чидар эдик барчасига, биз хотиржам,
Дунёда бор кечинмалар, бўлар содир.

Кунда кезиб юрардик, боғ хиёбонлар,
Болалардек ўйнардик, ёзардик ишқ хат.
Садоқатга лиқ тўладир, ғаладонлар,
«Сен биз билан мангу қол», дердик муҳаббат.

Эҳ бир дунё орзулар, қилардик талай,
Сўнгра кўп ёзиларди, ишқнома китоб.
Иқбол томон борардик, бизлар тўхтамай,
Муҳаббат пойимиздан, оларди тавоф.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ДОРГА ОСИЛМОҚДА.

Кўзёш қуйилади, кўзимдан дув-дув,
Яшайман ситамдан, қалбим нимталаб.
Бу қандай разолат, бу қандай қайғу?
Дорга осилмоқда, Ҳазрат Шоҳ Машраб.

Муҳаббат анқийди, пок вужудидан,
Кўнгли Раҳмон талаб, кўнгли ишқ талаб.
Руҳи кўкка учар, жоннинг эркидан,
Дорга осилмоқда, Ҳазрат Шоҳ Машраб.

Қалбни мудроқ босар, кўзни ҳаяжон,
Мудрама эй замон, ўзингни алдаб.
Йиғла эй Балх эли, йиғла эй осмон,
Дорга осилмоқда, Ҳазрат Шоҳ Машраб.

Дер: «Эс-ҳушдан айрилди»- аҳли оломон,
Севган ўзи, берган ўзи умрини ўлчаб.
Сен бир сабабчисан Маҳмуд Қатағон,
Дорга осилмоқда, Ҳазрат Шоҳ Машраб
.


©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🟠🔴🔴🟠🟠🟠🟠

💥БУГУН 16-ИЮЛЬ. ГЎЗАЛ СЕШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌷🦜

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг раҳматидир!
Бу раҳматга эришганларга янги тонг муборак!🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! 🤲
Барчамизни яхшиликлар билан сийласин,
Покиза қалбларимзни покиза қилсин!

🌹 Бошланган кун барчамизга хайрли бўлсин!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

𝘃𝗮𝗹𝗲𝗸𝘂𝗺 𝗮𝘀𝘀𝗮𝗹𝗼𝗺

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•
ҲИКМАТЛИ ФИКРЛАР.
•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•
-1-

Аллоҳим барча яқинларим ёнимда бўлса-ю сен бўлмасанг қалбимда мен ёлғиз ва нотавондирман.

-2-

Эй ёри илоҳий, мени ақл кўзимни ишқ шароби билан ёшлантирки, сени дийдорингдан бошқа нарсани кўришни орзу қилмасин ҳеч.

-3-

Ҳукмдор ўз туйғулари устидан ҳоким бўлмас экан, жаҳонга «хоқон» бўлишидан нима наф?!

-4-

Миллат ойдини бўлиш учун миллатни ҳаяжонга солиш керак, миллатни хотиржамликка чорлаш эмас. Зеро ҳеч нарса машаққатсиз бўлмайди.


-5-

Теранлик мавжуд эмас экан, фикрнинг оламшумул бўлишига умид йўқ.


•┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈••┈❁✿❁┈•

©  Маҳмуд АБДУЛҲАМИД.

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Tutinga opalar xaqida

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🕊🌺 Ассалому алайкум
     🕊🌺 Хайрли тонг
         🕊🌺 Азизларим!
          🕊🌺 14- Июль
        🕊🌺 Якшанба
     🕊🌺тонги муборак
🕊🌺 бўлсин!

Янги тонги муборак бўлсин!   🥰Аллоҳ барчамизни юзи нурли, сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин. 🤲

Қалбимиздаги ниятларимизни ижобат айласин.
Кунимизни мазмунли қилиб,    хайру барокатларини ёғдирсин.
Омин.  🤲
    🌹🍃🌹🍃🌹🍃

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🟠🔴🔴🟠🟠🟠🟠

Ассалому алайкум ва рахматуллохи ва баракатух!

🌙 Бугун шундай ЖУМА бўлсинки:

🤲 Авф этилмаган БАНДА;
🤲 Қабул бўлмаган ДУО;
🤲 Даф бўлмаган БАЛО;
🤲 Шифо топмаган ХАСТА;
🤲 Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
🤲 "АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🌸🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌸

🕊💐🕊💐🕊💐
🕊💐

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

👍 🇺🇿

🎥🎥🎥🎥

​​​​#Ғалаба_ифтихор

Диёра Келдиёрова ~ ғалаба муборак. Тўхтама олтин авлод. Воҳадошим. 😊☺️)))

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

***
Муборак кунларда  тоатлар чора,
Руҳимда жаранглар «СубҳанаАллоҳ! »
Кўнгил саодатга қилиб ишора,
«Алҳамдулиллаҳ! »

Ва бизлар ўтмишга айландик қадим,
Бошимизда турар қазои қадар.
Номинг билан қалбдан сева бошладим,
«Аллоҳу акбар! »

Илҳақман васлингга кўрсатиб вафо,
Қанча мўжизангга бўляпман гувоҳ.
Ҳовучимдан учар мустажоб дуо,
«Ла илаҳа иллаллоҳ! »

26.07.2024. Жума куни.

©   Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

☀️ Aссалому алайкум. Якшанба тонги муборак бўлсин.

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

✨Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
✨Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Дам олиш кунингиз мазмунли ўтсин!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️🇦 🇱 🇮 🇬 🇦 🇷 🇬 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

🌼🕊ЖУМА айёми Муборак❕

Toза тилакларга бешикдур дунё,
Очсангиз Жаннатга эшикдур дунё,
Тилагим ҳаётда ҳеч қилманг хатo.
Сизни паноҳида асрасин Худо!

Энг  Яқиним
ЖУМА  МУБОРАК 🌸🕊


ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ  АЗИЗЛАРИМ !

Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ!

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Assalomu Alaykum to'garak azolari oqwomingiz hayrli bo'lsin

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#ИШҚИМ БАҲТИЁР.. ❤️🥀🤲

Бугунги кунимга раҳмат эй ҳаёт,
Бахтим торларидан ёздим минг баёт,
Ёмонлардан ҳатто олдим мен сабот,
Менинг борлигимдан ишқим баҳтиёр!

Қуёш нурларидан дил баҳра олди,
Тонгларим кўнглимга шукуҳлар солди,
Кечаги аламлар тунларда қолди,
Кўзларим кулса гар, ишқим баҳтиёр!

Атиргул ранг олди дудоқларимдан,
Осмонга бўй чўзди ардоқларимдан,
Ишқ сархуш бўлмасин фироқларимдан,
Ҳар лаҳза мен билан ишқим баҳтиёр!

Пойига боримни поёндоз этдим,
Энг гўзал ердаги иймонга элтдим,
Орзулар кўшкига мен аҳир етдим,
Тоабад ёнимда ишқ бўл баҳтиёр!

Қувониб кетаман изҳорларингдан,
Ранжиган бўлсам ҳам озорларингдан,
Ҳақ нари айласин мозорларингдан,
Эй ишқим сен билан жоним баҳтиёр!

15.07.2024 ТОШКЕНТ (11-35)

❤️🥀❤️🥀❤️🥀❤️🥀❤️🥀❤️🥀

#UZBEKISTAN🇺🇿

          ✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

💢💢💢💢💢💢💢

✨🍃🌹  Ассалому алайкум
        🍃🌹ва раҳматуллоҳи
           🍃🌹ва барокатуҳ.
                          🧚‍♀  🧚
✨🍃🌸 Душанба тонги муборак
                      бўлсин азиз
                   диндошларим!.
                          🧚‍♀    🧚
✨🍃🌸 Янги тонг, янги кун
                 барчага хайрли   
                        бўлсин!.
                           🧚‍♀   🧚
✨🍃🌸 Аллоҳ умрингизга,
          ризқингизга  ва топган
          даромадингизга  барака
                      берсин!.
                          🧚‍♀   🧚
✨🍃🌸Бугунги  кун омадли
          келсин. Кунингиз солиҳ
           амалларга ва яхшилик
             ларга  бой  бўлсин!.
                         🧚‍♀    🧚
✨🍃🌸Оилангиз, яқинларин-
         гиз  бахтига  соғ бўлинг!.
                          🧚‍♀   🧚
✨🍃🌸Яна бир  гўзал, таро-
             ватли  тонг муборак
                бўлсин  азизлар!
                        🍃🌷🕊🕊

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

"Хоҳ Кумуш бўл, хоҳ бўл Зайнаб,
Бахтлиман деб айтолмайсан.
Кундошли уйда сен яйраб,
Яшолмайсан, яшолмайсан."

                  ✍МУҲАММАД ЮСУФ

#КУНДОШЛИ ДИЛ ЙИҒЛАЙДИ ЗОР.. 🥀💦💦

Ўз ёрингни асра кўнгил,
Ундан зўри бўлмас билгил,
Юз бурганда бағринг тилгил,
Кундошли дил йиғлайди зор!

Аламлардан оқар ёшлар,
Парчаланар бил бардошлар,
Заққум бўлар уйда ошлар,
Кундошли дил йиғлайди зор!

Сафтиишқдан дарак бўлмас,
Ҳеч нарсадан кўнглинг тўлмас,
Қуруқ жасад, тўғри ўлмас,
Кундошли дил йиғлайди зор!

Қани ўша гўзал сўзлар?
Расулуллоҳ босган излар..
Қанча-қанча кўзлар бўзлар,
Кундошли дил йиғлайди зор!

"Бахт қайдасан" деб кутганлар,
Азоблардан қон ютганлар,
Ҳақ ризосин унутганлар,
Кундошли дил йиғлайди зор!

Асли мақсад дин-диёнат,
Нафс домида минг ҳиёнат,
Сиз савобни қилманг миннат,
Кундошли дил йиғлайди зор!

10.07.2024 ТОШКЕНТ

#ЯНГИ ИЖОДИМ☝️☝️🥀

#UZBEKISTAN🇺🇿

🥀🥀💦🥀🥀💦🥀🥀💦🥀🥀💦🥀

                     ✍ДИЛ🌹🌹АФРЎЗ

@Dilafruz_Eshonqulova

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

Opa xaqida sher bomi

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Қўлим очиб дуога
Тиладим яхши тилак.
Азизим, дўстларим,
Бу янги кун муборак!

Бошланаётган Якшанба куни барокатли ва омадли келсин. Бугунги дам олиш кунингиз мароқли ўтсин.😊

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

ЯКУНДАГИ ПУШАЙМОН

Чўққилардан боқиб сокин, осуда,
Шаксиз сени мангу, севиб ўтаман.
Кулиб боқиб тургум, тонги шафаққа,
Кейин дарё соҳилида ёёёётаман.

Соғинчим отилар деразалардан,
Уйимда зиндонбанд қилинган ҳислар.
Ҳоли яшаб мансаб ва рутбалардан,
Сендан қочиб яшайдурман, ҳиссизлар.

Инсон қайғусини аритар жилва,
Сўнг музга дўнарлар, япроқда шабнам.
«Бевафо» деб жафо чекар бир телба,
Унга топилмаган, содиқ бир ҳамдам.

Йироқлардан келар, чорловнинг саси,
Атринг димоғимга сочилар хушбўй.
Ёнгинамда турган, гўзал нафаси,
Ва онам сийрати, турар дуогўй.

Гўзал нигордирсан, мағрур дилбарсан,
Сени ҳам аямас, бешафқат йиллар.
Қачондир бир куни, севиб қоларсан,
Балки келтирарсан, қабримга гуллар.

© Маҳмуд АБДУЛҲАМИД

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

#Жума_Муборак  

🌙 ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ КИРИБ КЕЛГАН “ЖУМА”КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН.

Бугун шундай Жума бўлсинки:
Афв этилмаган БАНДА;
Қабул бўлмаган ДУО;
Даф бўлмаган БАЛО;
Шифо топмаган ХАСТА;
Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
АЛЛОҲ демаган ТИЛ қолмасин!

Ҳамиша сизни соғлиқ ва омад тарк этмасин🤲

😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

Бизда кузатинг👇🏻                

Читать полностью…

"Onajonim she’riyat” to‘garak a’zolаri

‎❗️𝐌arjona_𝐀sadova|📝🤍 iltimos reklama tarqatmang!

Читать полностью…
Subscribe to a channel