onam_jannatim | Unsorted

Telegram-канал onam_jannatim - JANNATIM ONAJONIM

168

Onasi bor odamlar hecham qarimaydi🥰 https://t.me/joinchat/AAAAAEpivPdPQNr0wb7d3A

Subscribe to a channel

JANNATIM ONAJONIM

​​ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ.


Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади.

Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;

– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;

– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;

– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;

– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;

– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;

– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;

– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;

– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;

– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;

– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;

– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;

– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Бахтга навбат борми....???

Ким
охирги.... ??
Сиздан кейин мен....

Ўзимгамас....


Ота меҳрини кўрмай
ўсаётган тирик
етим гўдакларга бир чимдим...

Келинлик мартабасига етолмай, оқ куйлак армон бўлган айбсиз
айбдор сингилларга бир чимдим...


Не - не орзу умидлар билан
фарзандларини дунёга келтириб,
кейин яна қанча қийинчиликлар
билан вояга етказиб, энди болаларини роҳатини кўраман
деганда кўчадан тайёрига келган
бир ойимчани олдида қадрини
йўкотган оналарга бир чимдим.


Ота - онасини уйида маликалардек
яшаб, турмушга чиқиб хизматкордан - да хорроқ бўлиб
яшаётган ожиза келинларга бир
чимдим..


Бир - бирини жонидан
ортиқ
севгану, аммо тақдирни бешавқат
уйинларини қурбони булиб , севмаган ёр билан яшаб келаётган
армонли ошиқларга бир
чимдим.


Умрини охирги
кунларини
яшаётганини билиб,
фарзандларини ташлаб кетишга кўзи қиймай, Яратгандан ҳар куни
яна бир кун умр сўраб яшаётган
беморларга бир чимдим.

https://t.me/joinchat/AAAAAEpivPdPQNr0wb7d3A

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​Ҳаёт нима?
- Улкан бир бозор...
Унда жамдир дилкаш, дилозор...

Одамларчи?
- Зўр савдогарлар...
Меҳр сотар, ёки ситамлар...

Умр нима?
- Йил фасллари...
Баҳорда очилиб...., Куз-хазонлари....

Унда вақтчи?
- Шамолдай учқур...
Дами ўткир ҳанжар миллари...

Сабр нима?
- Баланд бир қоя....
Чўққисин забт этмоқ, мушкул бир ғоя...

Тоқатнингчи? - Борми баҳоси?
Унга тенгдир Жаннат сабоси....

Ота-она қандай мўъжиза?
Сув ва ҳаво, улар мўъжиза..!

Дўсту-ёрга берасизми таъриф?
- Қалб ҳақида мумкинми тавсиф?!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇



https://t.me/joinchat/AAAAAEpivPdPQNr0wb7d3A

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

🌹 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 🌹
✨ДИЛГА ЯҚИНЛАРИМ✨

🤲🌹🍀«АРАФА» КУНИ МУБОРАК!🌹🤲🍀

🤲🌙Қутлуғ «ЗУЛҲИЖЖА» ойининг улуғ «АРАФА» кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🍀Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🍀Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🍀Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🍀Тавба сохибига, АРАФА муборак...


Азиз қадрдонлар бугунги арафа тонгги барчамизга барокатли келсин. Ўйлаган барча эзгу ниятларимизга эришишлик нисиб қилсин.

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Ассаламу алейкум Якшанба тонгингиз Хайир барокатли файзли ва қувончли ўтсин !!
Энг яхши тилаклар зўр кайфият билан тонгни қарши оламиз 💕

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​📝 КУНДОШГА ҲАСАД

Кунларнинг бирида Ҳарамда масжидда намоз ўқиётганимда узоқ намоз ўқиб, тинмай дуо қилиб йиғлаётган ёши катта аёлга кўзим тушди. Унинг бу ҳоли мени ажаблантирди. Журъат қилиб ёнига бордим ва ундан қандай дарди борлигини - у нима сабабдан бундай илтижо қилаётганини сўрадим.

У ҳеч нарса демади. Мен қайта - қайта сўрадим.
Ҳалиги аёл ахири жавоб берди:
- Эҳ болам, нимасини айтай? Мен бир гуноҳкор, нобоб аёлман. Катта гуноҳ қилганман. Турмушга чиққанимдан сўнг, анча йилгача тирноққа зор бўлдим. Айб менда экан. Эрим фарзандлик бўлишга қодир бўла туриб, мен сабаб зурриётсиз ўтишига мени виждоним йўл қўймади. Чунки у, жуда яхши, сабрли инсон эди. Айб мендалигини билса ҳам, ҳечам юзимга солмасди. Мен ўйлай - ўйлай бир қарорга келдим. Мендан ажрашмай туриб, фарзанд туғишга қодир аёлга уйланиши кераклиги ҳақидаги фикримни билдирдим. У кўнмади. Мен мажбурладим. Ҳатто муносиб сингил бўлиши учун ўзим шундай аёлни излашга тушдим. Топилди ҳам. Улар никоҳдан ўтишди. Лекин... энди мендаги олдинги шижоат қолмаган, қўзларимни парда қоплаган, қалбим ҳасаддан ўртанар эди. Бир жойда ўтира олмай, оёғи куйган товуқдек питирлай бошладим. Қани эди, ўша пайтда таҳорат олиб, намоз ўқисам эди - ю Роббимга яқинлашиб бу дунё ҳасратларидан қутилсам. Йўқ, у пайт бу нарсалар хаёлимга келмасди. Нима қилиб бўлса ҳам, уларнинг бахтларига чанг солгим, ораларини бузгим келарди. Мен ёниб кулга айланар, вақт ҳам ўтиб борар эди. Орадан бир йил ўтиб, у аёл ўғил фарзанд кўрди.

Энди эрим уларга яна яқин бўлди. Улардан ажралмай қолди. Бу иши табиий. Ахир шунча йил фарзанд ҳидини туйиш орзусида яшаганди. У улар билан қувонса ҳам, менинг ҳам қўлларимни қўйиб юбормаган, менга ҳам меҳрибон, мурувватли, бахтига шерик қилган эди.

Унинг қувониши мени баттар асабларимни бузар, мендан эмас, бошқадан фарзанд неъмати берилганига чидай олмай қолдим.

Шундай оғир синовлар билан кунлар ўтарди. Кунларнинг бирида эрим у хотини билан сафарга чиқадиган бўлиб қолди. Болани менда қолдиришди. Чунки, эримнинг мендан бошқа боласини топширишга ишончли инсони йўқ эди.

У болага ҳар қараганимда рашк олови мени ёндирар, аламимга чидолмас эдим. Нимага эрим мен билан эмас, у билан сафарга кетди? Мени унингчалик севмайди - да, дердим, ўзимга ўзим. У хотиннинг ҳам мен каби куйишини, ёнишини истадим.
Қишнинг совуқ кунлари эди. Танчада ёниб турган кўмирни олиб, у гўдакнинг қўлларига бердим.
Унинг жажжи қўлчалари ёниб оқиб туша бошлади. Дарров хушимни йиғиб уни докторга олиб бордим.

Мен қилган ишимдан афсуслансам ҳам, гудакнинг айби йўқлигини билсам ҳам, кундошимдан ўч олганимдан хурсанд эдим.

Лекин... бир машъум хабар эшитдим. Эрим ва унинг хотини чет элда автоҳалокатга учраб, уша заҳоти жон таслим қилишибди.

Даҳшатга тушдим.

Бола менга қолди. Қилган ёмонлигим, зарарим ўзимга қолди. Мен уни боқиб тарбияладим. У ўз онаси эмаслигимни билса ҳам, мени "онам" дейди. Жуда ҳурмат қилади. Лекин унинг қўлига доим қараганимда қилган жирканч ишим эсимга келади. Унга бу ҳақида айтолмайман.
Лекин...
Роббимга нима деб, жавоб бераман? Гуноҳим кечириладими? Мени виждон азоби, бир дақиқага бўлсин, тарк этмайди.

©Умму Абдуллоҳ таржимаси

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

😍 ASSALOMU ALAYKUM, MUHABBATLI NIGOHLAR!!!

BOSHLANGAN YANGI KUN MO‘JIZALARGA BOY BO‘LSIN!!!


O‘zingizni ehtiyot qiling!

@azizim_uchun🥀

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

📹 СУПЕР ЮЗ ТЕРИСИНИ ОКАРТИРУВЧИ ДОГЛАРНИ КЕТКАЗУВЧИ ЖУДА ОСОН МАСКА НИКОБ

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

📩 Ушбу ше'р каналимиз мухлисидан келди.

🥺 Лекин ижодкоримиз исмларини айтгиси келмади.

Укиб йакинларизга улашинг

Онамнинг ўгитлари

Қадрсиз бўлма болам,
Сабрсиз бўлма болам.
Шодланиб, хуш, шодон юр,
Ҳасратга тўлма болам.

Эгилганга эгилгин,
Бошинг ерга теккунча.
Керилганга керилгин,
Кўксинг кўкка еткунча.

Чидагин йўқчиликка,
Йўқчилик бир синовдир.
Йўлиқсанг тўқчиликка,
Хайр топгайсан, бир - бир.

Сахийлик сенга нарздир,
Закот бермоқлик фарздир.
Умр фоний, омонат,
Бўйнингдаги жон қарздир.

Бахтдир, - ошин ошамоқ,
Яхшига дил тўшамоқ.
Одамзодга ярашмас,
Муҳаббатсиз яшамоқ.

Қадрсиз бўлма болам,
Сабрсиз бўлма болам.
Шодланиб, шодон яша,
Ҳасратга тўлма болам.

Дўстларни ет қадрига,
Малҳам бўлгин дардига.
Ҳушёр бўл, - чанг инмасин,
Киприкларинг гардига.

Бу Дунё бир синовли,
Ҳар дақиқа сўровли.
Тор бўлмасин, кенг олам,
Ғафлатда қолма болам.

Шундай бўлгил, - Эл аро,
Яхшиликларни улаш.
Вақт етиб, ўлганингда,
Тобутинг бўлсин талаш.

Дилга ишқни сол болам,
Одам бўлиб қол болам.
Ниятим шу, бир умр,
Эл дуосин ол болам...

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Uyidan Arazlab chiqib ketgan
ayollar Albatta eshiting!
Yaqinlargaham yuboring

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

@Onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Қалб, Аллоҳни севмоқ учун яратилгандир.
Агар севгилинг У бўлмайдиган бўлса,
қуллигинг бошқасигадир.

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇

@Onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Каналимиздан узоклашманг
👇👇👇


@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Assalomu alaykum hammaga!

Halol pokiza shirinliklarga buyurtma qa'bul qilamiz


Buyurtma uchun
@Lobar_88 murojat qilishingiz mumkin

Kanalimiz👇👇👇👇

https://t.me/joinchat/S0voJ7NdmWGLN4Cp

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Руҳшунослар ошкор этади! Одатда...

🌶... таомга аччиқ қўшиб ейдиганлар ҳаётига рангбаранглик қўшишни истайди.
🥜... ёнғоқ ва шунга ўхшаш қаттиқ меваларни чақиб, истеъмол қилишни хуш кўрувчилар доим ғолиб бўлишга интилади.
🥘... овқатнинг сергўшт бўлишини хоҳловчилар, жаҳлдор ва асабий бўлади.
🥗... мева ҳамда сабзавотларни афзал билганлар эса оғир-босиқлиги билан ажралиб туради.
🍱... ўта рашкчилар ёғли таомларни кўп истеъмол қилади.
🍢... кабоб ва дудланган гўшт ишқибозларининг тасаввури кенг бўлиб, романтикага мойил.
🥓... денгиз маҳсулотларини кўп истеъмол қиладиганлар орзулар осмонида учиб юради.
🍶... сут маҳсулотларини хуш кўрувчилар маъсулиятли ва ғамхўр бўлади.


Каналимиздан узоклашменг
👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAEpivPdPQNr0wb7d3A

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

ЯХШИЛИК ҲАМ ЁМОНЛИК ҲАМ ЖАЗОСИЗ ҚОЛМАЙДИ...

Йўлда кетаётиб машиналар тирбандлигидан анча тўхтаб қолдик. Йўл четида бир аёлни ғалати ҳатти-ҳаракатлари эътиборимни тортди. Бечорагина ақли заиф экан деб ачиндим. Кимгадир жуда ўхшатдим, аммо эслолмадим. Куни билан иш билан банд бўлиб ора-орада лоп этиб ҳалиги аёл ҳаёлимга келади, кимгадир ўхшаркан деб ўша «ким»ни эслашга ҳаракат қиламан. Ваниҳоят, эсладим.
10-синфда ўқирдим, акамни ўртоғини акаси уйланди. Келин жуда чиройли эди. Ҳайит дастурхонига келинни
қўлидан чой ичишга чиққан биз қизлар келинни чиройи-ю, хушмуомаласига маҳлиё бўлиб анчагача гапириб юрдик. Кейин ўзим ҳам турмушга чиқиб кетдим. Бир кун уйга келганимда бувим ва онамни суҳбатларини эшитиб қолдим. Бечора бу келинга эри ва қайнонаси жуда катта зулм қилишибди. Келинни бегона билан тутиб олганликда айблашибди. Икки қиз ва хали ёшига тўлмаган ўғилчасини бола тарбиясига нолойиқ» деб хужжат тўғирлаб онасига бермай олиб қолишибди. Бечора келин Худони зорини қилди: «Эшигингизда чўри бўлиб хизматингизни қилай, болаларимдан айирманг», деб роса йиғлади. Бағритош эр ва қайнона эримади. Фарзандлари қатнайдиган боғча панжарасига осилиб, уларни дийдорини кўриш учун ҳар куни қатнади. Ахийри эси оғиб қолди.
Эрини қарғади: "Илоё косанг
оқармасин". Қайнонасини
қарғади: "Келинмас қиз бўлай дегандим, билмади, илоё кўр бўлсин»…
Маъсума аёлига туҳмат қилиб эр ҳам рўшнолик кўрмади, бошқа аёлга уйланди, аммо фарзанд кўрмади, гуриллаб турган тижорати касодга учради, ичкиликка берилди. Аввалгидай тўкинлик йўқлигига хотини ҳам ташлаб кетди. Қарғишга учраган қайнонанинг кўзи ожиз бўлиб қолди…
«Ёмон отлиқ» хотинидан қолган фарзандлар улғайиб отаси ва бувисининг қилмишига қарамай уларни хизматида. Билган одамга энг катта жазо шу эмасми?

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇


https://t.me/joinchat/AAAAAEpivPdPQNr0wb7d3A

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​🇸🇦АРАФА КУНИ РЕЖАСИ🇸🇦

(«Яҳшиликка далолат қилувчи уни қилувчи кабидир» Улашинг! Ажрингизни олинг!)

🇸🇦1. Бомдодни ўқинг! Саломдан кейиноқ такбиру ташриқни айтинг!

🇸🇦2. Сўнг жойнамозда қуёш чиққунга қадар Қуръон, тонги зикрлар билан машғул бўлинг! Кун чиқиб ўн беш дақиқа ўтгандан сўнг...

🇸🇦3. Ҳаж ва умра савоби ёзилиши учун Шуруқ намозини ўқинг!

🇸🇦4. Сизни энди танлаш ҳуқуқингиз бор. Агар уҳламасдан шу кунни ўтказа олсангиз , уҳламанг! Ҳар сониянгиз ғанимат билиб зикр, дуолар қилинг! Ва ижобатига ишонинг!

🇸🇦5. Ёки Аллоҳга ибодат қилиш учун куч тўплаш нияти ила бир соат ухлаб олинг!

🇸🇦6. Сўнг уйғониб таҳорат олинг! Энг ози тўрт ракат Зуҳо намозини ўқинг. Такбир, зикр, тиловатни айниқса:

«Ла илаҳа иллоллоҳу Ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ Лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва Ҳува аъла кулли шайъин Қодийр »ни кўпайтиринг.

🇸🇦7. Пешин намозины ўқинг! Такбир айтинг! Қуръонни бир оз тиловат қилинг!

🇸🇦8.Арафа ҳутбасини жон қулоғингиз билан эшитинг!

🇸🇦9. Асрни ўқинг! Такбир айтиб кечки зикрлар, дуолар қилинг!

🇸🇦10. Шом номозига бир соат қолганда Қуръон ўқишни бошланг! Ҳушуъ ила дуолар қилинг!

🇸🇦11. «Эй, Роббим шу куннинг қуёши ботар экан, мен жаҳаннамдан озод бўлиб, жаннатинг ёзилган бандаларинг қаторида ёзгин» деб дуо қилинг!

🇸🇦12. Аллоҳ сизни солиҳ амалларга муваффақ айласин! Дуоларингиз қабул бўлишини биз ҳам сўраб қоламиз!

🇸🇦13. Шомга азон айтилди. Ифтор қилишни бошланг!!!
Ундан олдин кўп дуо қилинг! Ёдингизда бўлсин рўзадорнинг дуоси албатта ижобат бўлади!

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

📹 100% XAR DOIM O'XSHAB CHIQADIGAN CHAK-CHAK / BARCHA SIR ASRORLRI // XAYIT SHIRINLIGI😍💯🔥

😍eng kerakli retseptlar

👇Dõstlaringiz bilan baham kõring

👉@mazalim😍 eng zõr kanal

https://t.me/joinchat/AAAAAEhKAeYX-PdxVHOpqw

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Assalom Alaykum va Rahmatulohi va Barakatuhu
Alloh taologa cheksz shukronalar durudu salomlar davomli bolsinki bizlarni yana bir bor ulug' kunga Sayyidul Ayyom Hajjul Masokin bo'lmish ulug' kunga yetkizganiga durudu salomlar bo'lsin
Juma ayomingiz Muborak bolsin

@azizim_uchun🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

#HayrliTong

🌸Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Hayrli tong azizlar kuningiz maroqli, mazmunl, va barokatli oʻtsin. Yuzingizda tabassum sizni tark etmasin🌸

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

Alhamdulillahillaziy ahyani bada ma amatani va ilayhin nushur.

Meni uyquga ketkazib, yana turgizgan Alloh taolo ga hamdu-sano boʻlsin. Uning huzuriga borish haqdir.

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

@ishonchli_retseptlar

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

📹 ДРОЖЖЕВАЯ МАСКА ДЛЯ ЛИЦА УГРИ ВА АЖИНЛАР УЧУН НИКОБ ЁШАРИШ СИРЛАРИ

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​📝Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келиб жони чиқди.
Ўғиллари, келинлари, набиралари қий-чув қилганча қариндошларни чақиришди.
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру-биродарлар, таниш билишлар келишни бошладилар.
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва маййитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади.
Ғассол аёл ўз ишини маййитнинг кийимларини ечишдан бошлади.
Ётган маййитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики, маййит баданини қурт босиб кетганини кўрди.
Ғассолга қарашаётган маййитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди.
Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади.
Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди.
Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди.
У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан ҳам маййит танаси тоза бўлмаган эди.
Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар маййитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди. Каттароқ ёшдаги қўшни эркак: Маййит тайёрми? - деб сўради.
Лекин маййитни ҳали кафанланмаганини айтдилар. Унда пешин намозидан кейин дафн қиламиз, тезлаштиринглар, - дея қаттиқ таъкидлади.
Эшик тагида тумонат одам йиғилди.
Аср вақтига етиб ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ётқизди.
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.
Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади.
Қариндошлар билан маййитни ерга қўйиб ва уйга қайтишди.
Эртаси куни бўлган воқеа ҳамма жойга тарқалиб кетибди.
Маййитни келинлари: Ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар. Ҳеч кимга кун йўқ эди - дедилар.
Яқин қўшнилари: Кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар - дедилар.
Таниш ўртоқлари: Давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситар эдилар - дедилар.

@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

🌸 Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

🌸 Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

🌸 Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

🌸 Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🌸 Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

🌸 Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

🌸 Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌸 Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

🌸 Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

🌸 Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

✍"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.



✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


@Onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

🔴ЧИЛАЛИ УЙДАГИ ЧАҚАЛОҚХЎР МАХЛУҚ 😱

Бизнинг каналга уланинг
👇👇👇

@Onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

​​​​​​​​​​​​ОТА ВА ЎҒИЛ

▫️Кеча оқшом дадамни,
▫️Эслаб роса йиғладим.
▫️Соғиндимми, хижронми?
◾️Рости буни билмадим.

▫️Ўғлим кўриб ҳолимни,
▫️Деди: дада не бўлди?
▫️Дедим: болам дилимни,
◾️Соғинч косаси тўлди.

▫️Ўғлим деди: дадажон,
▫️Бир тепалаб қўяйми?
▫️Иссиқ чой дамладим, ё,
◾️Бир пиёла қуяйми?

▫️Ортингизга пар ёстиқ,
▫️Қўйиб қўйдим суянинг.
▫️Ўрнингиздан турсангиз,
◾️Елкам тутай тиянинг.

▫️Тоғорага сув қуйиб,
▫️Оёғингиз ювайми?
▫️Ё битта қуръон ўқиб,
◾️Ғамларингиз қувайми?

▫️Елпиғичда елпийми?
▫️Рохат олар жонингиз.
▫️Шайман хизматингизда,
◾️Ҳар лаҳза, ҳар онингиз.

▫️Дадажон айтинг фақат,
▫️Нечун кўзингизда ёш?
▫️Гўё булут ортида,
◾️Қолиб кетгандай қуёш.

▫️Болажоним меҳридан,
▫️Баттар тўлиб йиғладим.
▫️Майли болам эшит деб,
◾️Аста бошин силадим.

▫️Болам бобожонингни,
▫️Эслаб йиғладим бехос.
▫️Парво қилма бу йиғи,
◾️Фарзанд соғинчига хос.

▫️Сенгa ҳавас қиламан,
▫️Дада десанг ярашар.
▫️Дуо қилсам хаққинга,
◾️Кўкда малак талашар.

▫️Бобонг хизматларида,
▫️Мен ҳам сендек турганман.
▫️Дуоларин меваси,
◾️Сендек ўғил кўрганман.

▫️Дадам дуо қилгандай,
▫️Дуо қилай хаққинга.
▫️Доим соғ бўл, омон бўл,
◾️Жон фидо бўл халқинга

✍️ Абдуссалом Андижоний.

Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим!😊

@Onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

Болам онанг ўлган дема...


@onam_jannatim🌸

Читать полностью…

JANNATIM ONAJONIM

#HayrliTong

🌸Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Hayrli tong azizlar kuningiz maroqli, mazmunl, va barokatli oʻtsin. Yuzingizda tabassum sizni tark etmasin🌸

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

Alhamdulillahillaziy ahyani bada ma amatani va ilayhin nushur.

Meni uyquga ketkazib, yana turgizgan Alloh taolo ga hamdu-sano boʻlsin. Uning huzuriga borish haqdir.

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

@ishonchli_retseptlar

🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿🌸🍂🌿

Читать полностью…
Subscribe to a channel