CАВОЛ: Саждада оёқлар кўтарилиб, ердан узилиши билан намоз бузилади дейишади. Шу тўғрими?
ЖАВОБ: Уламоларимиздан Имом Қудурий ва Имом Фахриддин Қозихон: “Саждада оёқларни ерга қўйиш фарз амал саналади. Агар сажда асносида ҳар икки оёқ ердан узилса намоз бузилади”, дейишган.
Намозхон сажда қилсаю, оёқларини ерга қўймаса, намози жоиз бўлмайди. Агар сабабсиз икки оёғидан (бирини кўтариб) бирини қўйса, макруҳлик билан намози дуруст бўлади (“Фатовои ҳиндийя” китобидан).
Сажда қилганда оёқ бармоқлари қибла тарафга имкон қадар йўналтирилиши суннат. Абу Ҳумайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссалом сажда қилганларида икки қўлларини ёймасдан ва йиғмасдан (ўз ҳолича) ерга қўярдилар. Оёқ бармоқларини қибла томонга қаратардилар” (Имом Бухорий ривояти).
Намозхон сажда қилганда оёқларини ердан кўтармаслиги лозим. Акс ҳолда намози бузилади.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво бўлими
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
РАСУЛУЛЛОҲ С.А.В НИ ТУШДА КӮРИШНИНГ СИРИ
🎙 Устоз Мирзамақсуд домла
Андижон вилоят бош имом-хатиби
Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг.
Бизнинг телеграм манзилимиз
🌐 @andijonhanafiylari
Ҳазрат, борган масжидларида нима учун имомликка ўтмаганлар?
Жавобни ӯзлари берган эканлар
Шайҳ Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф ҳазратлари
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА БӮЛГАН МУҲАББАТНИНГ ИСБОТИ ВА У ЗОТНИ ТУШДА КӮРИШНИНГ СИРИ НИМАДА?
🎙 Устоз Мирзамақсуд домла
Андижон вилоят бош имом-хатиби
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
Агар бу хислат сизда бўлса Пайғамбаримиз с.а.в нинг шафоъати муборак!
Худо сақласин бундай хислат сизда топилмасачи???
🎙 Устоз Мирзамақсуд домла
Андижон вилоят бош имом-хатиби
⤵️ Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
YOUTUBE🌐INSTAGRAM🌐FACEBOOK🌐TELEGRAM
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 29– Январдан 5- февралгача намоз вақтлари.
Бомдод: 6:10 06 :45
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:50. 16:00 +5
Шом: 17:35 +5
Хуфтон: 19:05 19:15 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ислом тарихи.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳирқалари.
• Фотиҳдаги «Хирқаи Шариф» жомеъ масжидида рамазон ойи муносабати билан мусулмонлар учун Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг Увайс Қараний роҳимаҳуллоҳга ҳадя қилган хирқалари тамошага очилади.
• 1938 йил сентябр ойи...
• Рамазон кунлари эди...
• Масжиддан пешин намозини ўқиб чиқсам икки аскар эшик олдида турибди. Ҳайрон бўлдим. Аскарлардан тинчликми, деб сўрасам, Отатурк келяпти, дейишди.
• У замонлар Истанбул у қадар гавжум эмасди. Отатуркни яқиндан кўриш илинжида масжидда кутдим. Бироз ўтиб усти очиқ машинада Отатурк келди. Ёнида расмий кийим кийган минг боши Жамолбей бор.
• Отатурк хирқаи шарифнинг олдига келиб: «Бу нима?! Нимага бу матога сиғиняпсизлар?!» деди.
• Унга гап қайтаришга журъатимиз йўқ, жим турибмиз. Қаршимизда Отатурк, ахир!
• Имом: «Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак хирқалари, унга сиғинмаймиз, балки ҳар рамазон уни халқ кўрсин, дея очамиз», деди.
• Отатурк эса ижирғаниб: «Бекорчи гап гапирма!» дея чиқиш тарафга юра кетди.
• Чиқишда бир қоқилиб боши билан чунонам йиқилдики, ўрнидан туролмай қолди. Мингбоши Жамолбей аскарларни чақирди, уни кўтариб олиб кетишди.
• Шу ҳодисадан икки ой ўтар-ўтмас Отатурк ўлди...
• Ўлимига жигари серроз касалини сабаб қилиб кўрсатишди. Лекин мен ҳодисанинг тирик гувоҳиман. Отатурк ўша жомеъда йиқилган бўйи ўрнидан турмади*...
Алий Йилдирим Ҳўжа роҳимаҳуллоҳ
Отахон бу ҳодисани айтиб берганида 109 ёшда эканлар.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 22–Январдан 29- Январгача намоз вақтлари.
Азон. Такбир
Бомдод: 6:15 06:50
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:40. 15:50 +5
Шом: 17:25 +5
Хуфтон: 18:55. 19:05 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Хушхабар: Талабалар жуда ҳам ХУРСАНД!
Хоразм мадрасаси талабаларининг шартнома пуллари ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!
Яна 15 нафар толиби илм қолди. Уларнинг ҳам қувончига сабаб бўлайлик!
Хайрия қилаётганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳимматни баланд қилайлик ЯХШИЛАР!
✅ ХАЙРИЯ ҚИЛИШ УЧУН: PAYME | CLICK
Дўстларизга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
Намоз вақтлари!
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 15– Январдан 22- Январгача намоз вақтлари.
Азон Такбир.
Бомдод: 6:15 06:50
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:35. 15:45
Шом: 17:20
Хуфтон: 18:50 19 :00
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Савол- Жавоблар.
CАВОЛ: Мени саволим шуки, аёл киши эри билан қанчадир муддат оралиғида бирга яшамаса талоқ тушади, деб эшитган эдим. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Лекин эр-хотин албатта бирга яшашлари керак. Чунки никоҳдан кўзда тутилган мақсад ҳам аслида уларни биргаликда ҳаёт кечиришларидир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Улар (аёллар) сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз”, деган.
Либосни ўз эгасидан айро ҳолатда ёки аксинча, кишини либоссиз тасаввур қилиш қийин. Шундай экан эр-хотинни айро тарзда яшашлари ҳам ақлга тўғри келмайдиган ишдир.
Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 5– февралдан 12- февралгача намоз вақтлари
Азон Такбир.
Бомдод: 6:00 06:35
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:00. 16:10
Шом: 17:45
Хуфтон: 19:15. 19:25
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Ёмғир ёки қор туфайли ерга ўтирмасдан, тик турган ҳолда, олдинги сафдаги намозхонлар елкасига сажда қилиб намоз ўқиш мумкинми?
БАТАФСИЛ👇👇👇
https://telegra.ph/YOmғir-yoki-қor-tufajli-erga-ўtirmasdan-tik-turgan-ҳolda-oldingi-safdagi-namozhonlar-elkasiga-sazhda-қilib-namoz-ўқish-mumkinmi-02-03
📃 ТАНГА ВОҚЕЪАСИ
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
Бу гаплар ӯзимга қилинган насиҳат. Уни Аллоҳ учун сизга илиндим. Аллоҳ учун бу омонатни оилангизга, фарзандларингизга етказасиз деган умиддамиз😢
🎙 Устоз Мирзамақсуд домла
Андижон вилоят бош имом-хатиби
Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH
Ҳижомани қайси кунларда қилдирган афзал?
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Мутолаа
ШОМИ ШАРИФ.
Қирқ йил ўтганига қарамасдан мен у воқеани майда икир-чикирларигача эслайман. У ота-бола ҳеч ҳам ёдимдан чиқмайди.
Расмий газеталарда эъдодийя шаҳодатномаси натижалари эълон қилингач улар орасида номимни кўриб беҳад қувондим. Эртаси куни Сувайдодан Димашққа сафар қилишни мақсад қилдим. Чўнтагимда бир кумуш лира ва Суриянинг беш қоғоз лираси бор эди. Бир кумуш лирани автобусга бердим. Чўнтагимда беш қоғоз лира қолди. Бунга Димашқдан ширинлик, хусусан Шом пирожнийсидан сотиб олишни ният қилдим. Солиҳийя ва Ҳамидийя бозорига бориб Жобий эшиги томон йўналдим. Ширинликлар дўконига кирдим. Дўконда дўкондор ўзининг кичик ўғли билан ўтирган экан. Ундан 1 кг пирожний, 1 кг кунжутли юпқа ширинлик ва 1 кг бодомли пирожний беришини сўрадим. Аммо қўлимни чўнтагимга солганимда беш қоғоз лира йўқ эди. Юзимда хафалик зоҳир бўлиб дўкондорга узр айтдим:
- Сўраган нарсаларимни кейин келиб олиб кетаман!
Сотувчи табассум ила сўради:
- Ҳа, пул уйда қолибдими?!
- Менимча пулни йўқотиб қўйдим. Беш қоғоз лира эди.
У сўради:
- Қаерда яшайсиз?
-Сувайдода саййидим!
У деди:
- Ўтиринг болам. Озгина дам олинг.
Сўнг у бир қадаҳга чой қуйиб менга узатди:
- Марҳамат, ўғилчам билан бирга чой ичинг!
Сўнг дўкондор юқоридаги ширинликларни бир идишга солиб менга тутди:
- Буни олинг. Пулини келаси сафар берасиз.
Мен дедим:
- Саййидим! Мен ҳали-бери келмасам керак. Бировдан қарз бўлиб қолишни истамайман.
У табассумла деди:
- Мен аниқ ишонаман. Сиз келиб буларнинг пулини берасиз!
У мени идишни олишимни сўраб қаттиқ туриб олди. Мен уларни олдим. Жуда хижолат бўлдим. Дўкондор ва ўғилчаси билан хайрлашиб дўкондан чиқдим. Озгина юрганимдан сўнг дўкондорнинг ўғилчаси ортимдан чақириб қолди. Мен тўхтадим. Бола деди:
- Отам дўкондан беш лира топиб олдилар. Сиз туширган бўлсангиз керак. Ширинликларга яраша пул олиб қолиб қайтимини бердилар!
Мен жуда хурсанд бўлдим. Энди елкамда қарз юки йўқ. Сувайдога борадиган автобусга ҳам пулим бор. Алҳамдулиллаҳ бировдан қарз сўрамайдиган бўлдим.
Болага раҳмат айтдим. Отасига ҳам раҳмат айтишини тайинладим. Сўнгра пулни чўнтагимга солдим.
Сувайдога етиб келгач шимимнинг чўнтакларига қўл солиб унинг орқа чўнтагидан беш қоғоз лирани топиб олдим. Отамга бўлиб ўтган воқеани айтиб бердим. Отам кулиб дедилар:
- Булар Шом савдогарлари, Ҳалаб савдогарлари. Уларнинг ота-боболари шунақа бўлишган. Инсонийликнинг барча маънолари уларда мужассам. Аммо сен у беш лирани унга қайтаришинг лозим. У қарздир. Онанг пиширган нондан уларга олиб бориб уларни уйимизга меҳмонга таклиф қиласан!
Келаси ҳафтада онам пиширган нон билан беш лирани олиб йўлга чиқдим. Дўкондор мени узоқдан кўриб табассум билан деди:
- Айтмабмидим сизга қайтиб келасиз деб...
- Мана бу ҳарисаларни олинг! Сувайдодагиларга салом айтинг! - деди кузатар чоғида...
Қачон янги мақтанчоқ савдогар ва савдогарчаларни кўрсам ўша ота-боланинг сиймоси кўз олдимга келади...
Сақар ал-Мулҳим.
Ⓜ️анба:@muhibbulhabib_uz
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Мақола.
ЖАННАТГА ЧИПТА.
Ха азизлар жаннатга чипта олса бўлади, қандай қилиб ?. Бунинг учун бизга энг тўғри йўлни кўрсатувчи зот Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг сўзларига қулоқ тутамиз.
Адий ибн Хотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий алайҳис саломнинг “Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар” деяётганларини эшитганман.
Муттафақун алайҳи.
Имом Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида қуйидагича айтилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам”:
“Сизларнинг хар бирингиз билан Роббингиз (қиёматда) ўртага таржимон қўймай сўзлашади. У киши ўнг тамонига қарайди. Бас қилган амалидан бошқа нарсани кўрмайди. Чап тамонига қарайди. Бас, қилган амалидан бошқа нарсани кўрмайди. Олдига қарайди. Бас, рўпарасида дўзахдан бошқа нарсани кўрмайди. Шундай экан, яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар! Ким уни ҳам топмаса, ширин сўз билан (сақлансин)”, дедилар.
Мана азизлар яримта хурмо, яримта хурмо билан биз ўзимизга жаннатни нақд қилишимиз мумкин. Қачоники шу яримта хурмони халолдан топган бўлсак, ўрнига вақтида эҳсон қилсак жаннатни чиптаси қўлимизда. Айни дам, ўша вақт келди, жуда кўп юртдошларимиз бу имкониятдан унумли фойдаланмоқдалар.
Келинг сизу биз ҳам ўз ҳиссамизни қўшайлик токи қиёмат куни ўнгу сўлимизга қараганимизда хеч бўлмаса дўзахдан сақловчи яримта хурмойимиз бўлсин. Вахоланки биз бундан кўпроғига қодирмиз.
Мадумаров Исроилжондомла
Олтинкўл тумани Мухаммадрахим хожи
жоме масжиди
имом-хатиби.
Ⓜ️анба: @Muhammadrahim.uz
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
НАМОЗ – МЎМИННИНГ СУЯНЧИ
(Ибратли ҳикоя)
Бир отахон уруш йилларида бошидан ўтказган воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
“Ўн икки минг киши олмонлар лагерида тутқун эдик. Бизга умуман овқат беришмасди. Аввал ўт-ўланларни едик, қанча одам шишиб ўлди. Кейин томирларни кавлашга тушдик, чунки ер шип-шийдам чўлга айланганди. Ҳар куни юзлаб одам жон берар, менинг ҳам ажалим кўзим олдидан ўтарди. У ерлардан қутулиб чиқишга заррача ишонч йўқ эди. Шунда ибодатга қаттиқ берилдим. Олдин ҳам намоз ўқирдим, лекин ўлимга рўпара туриб адо этганларим бошқача бўлди. Назру ниёз фақат Аллоҳга эди. Ундан бошқасини унутган, Ундан бошқасидан умидимни узгандим.
Шундай кунларнинг бирида чеккароқда хуфтон намозини ўқиётсам, ёнимга бир нарса тап этиб тушди. Намозни тугатиб қарадим, симнинг у ёғидаги соқчи ўша нарсага имо қилди-да, нари кетди. Олиб очсам, қўрда пиширилган картошка экан! Юрагим ҳапқиришини кўринг. Дарҳол қўйнимга тиқдим. Сўнг ухлаган бўлиб, секин шима бошладим. Чайнашга қўрқаман, чунки оғзимда бир нарса борлигини билишса, мени талаб кетишлари аниқ эди.
Эртасига ҳалиги аскар яна картошка ташлади. Икки кундан кейин яна... Кунора келиб турган ризқим менга қувват бағишларди. Аскар билан шу тариқа “оға-ини” бўлиб олдик.
Қисқаси, ризқим тугамаган экан, етиб турди. Уни қаердан, қандай етказишни ризқ берувчи Зот яхши билади. Аммо, болаларим, бу ризқ фақат намозим сабабли эди. Ахир намоз ўқимасам, ўша аскар мени шунча маҳбус орасидан қандай таниб оларди?!
Шундай қилиб, ўлим лагеридан омон чиқдим. Сўнг бизни конларда ишлатишди. Қанча одам у ерда ўлиб кетди. Мен эса Аллоҳнинг марҳамати билан яна омон қолдим. Советлар ғалаба қозонганидан кейин маҳбусларнинг кўпчилиги, сотқин, дея отишга, қамоққа ҳукм қилинди, аммо менинг пешонамга омонлик ёзилган экан, соғ-саломат юртимга қайтдим. Шунинг учун ҳамиша Аллоҳга суянинглар, намоз билан Аллоҳдан мадад сўранглар...”
Бу ҳикоядан кейин даврадагилар буюк бир ишга – намозга шайландилар. Зеро, вақти ҳам кириб қолган эди .
"Намозда хушуъ" китобидан.
Ⓜ️анба: Hazrati Umar.uz
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
https://telegra.ph/VATANGADOLIKKA-CHA%D2%9AIRAYOTGAN-%D2%B2IJLAKORGA-ALDANMANG-01-12
Читать полностью…Андижон вилояти Олтинкўл туманида 8- Январдан 15- Январгача намоз вақтлари.
Азон Такбир
Бамдод: 06:15 06:50
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:30. 15:40
Шом: 17:10 +5
Хуфтон: 18:40 18:50 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ақиқа.
ИККИТА ФАРЗАНДГА БИТТА АҚИҚА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Катта қизим икки ёшга кирди. Шароит бўлмасдан ақиқа қила олмаганман. Иккинчи қизим ҳам туғилди. Энди икки қизимга битта ақиқа қиламанми ёки ҳар бирига алоҳида қилайми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳанафий мазҳабимизда ақиқа қилиш мустаҳаб амал. Яъни, қилинса савоб қилинмаса гуноҳ бўлмайди.
Шунинг учун имкони йўқ кишиларни ақиқа қилишга мажбурланмайди, қилолмаса маломат қилинмайди. Кейинчалик имкон туғилганда ақиқа қилса ҳам жоиз. Иккита фарзандга битта қўй сўйилмайди, бу худди икки киши қўшилиб битта қўйни қурбонлик қила олмаслигига ўхшайди.
Балки имкон топилганда бир кундами ёки бошқа бошқа кунлардами ҳар бирига биттадан қўй сўйилади. Валлоҳу аълам.
ЎМИ Фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW