oraziyuz | Unsorted

Telegram-канал oraziyuz - Oraziy.uz

-

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot

Subscribe to a channel

Oraziy.uz



Муфтий Усмонхон Алимов юртдошларга, ёшларга ва илм аҳлига мурожаат қилди

⤵️Бизни шу манзилда кузатиб боринг
https://t.me/joinchat/Q8PnNd4gEz0tOAkI

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма.

Ҳаёнинг энг яхшиси Аллоҳ таолога қилинганидир. У зотнинг ризқини еймиз, У зотнинг ҳавосидан нафас оламиз, У зотнинг ерида юрамиз, У зотнинг осмони остида яшаймиз. Кичик бир яхшилигимизга ношукрлик қилинса, қанчалар хафа бўламиз. Энди бешикдан то қабргача неъматларига ғарқ бўлиб яшаб, яна биз учун абадий ҳаёт тайёрлаб қўйган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ношукрлик қилишдан наҳот қўрқмасак, даҳшатга тушмасак!?

Шайх Муҳаммад Ғаззолий,

"Мусулмоннинг ахлоқи” китобидан.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Савол- жавоблар

CАВОЛ: Ақиқа ва қурбонликка олинадиган жонлиқни бозорда савдолашиб бўлмайдими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай гап йўқ. Ақиқа ва қурбонликка олинадиган қўйларни ҳам бошқа қўйлардек савдолашиб олса бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

ИФФАТ

Сурат жазоирлик аёл Хола Байяга тегишли. У йўл четида нон сотиш билан шуғулланади. Аммо диққатни тортадигани – у йўлга тескари қараб ўтиради. Ундан бунинг сабаби ҳақида сўрашганида шундай деган:
«Биз маҳрам-номаҳрамлик, иффат-ҳаё асосида катта бўлдик, тарбияландик. Йўлга қараб ўтирсам, отамнинг тарбияларига ва қабрдаги марҳум эримга хиёнат қилаётгандек бўламан».
Эътибор беринг, у ёши катталигига, ҳаёт уни тирикчилик учун кўчага чиқишига мажбурлаганига қарамай, ўзини бегона кўзлардан муҳофаза қиляпти!
Аллоҳ уни ва унга ўхшаган қийналиб қолса-да, иффатини сотмаган аёлларимизни ҳамиша ўз паноҳида асрасин, уларга сабр-матонат берсин!


👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов Андижон шаҳрида жойлашган масжидлар, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон шаҳридаги масжидларга ташриф буюрди.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма.

ЖУМА ОДОБЛАРИ!

— Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

— Жума куни ният билан ғусл қилинади.

— Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

— Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

— Жумага эртароқ , сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушу билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида боради.

— Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради.
Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича марузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

— Жим ўтириб марузачига қулоқ тутади. Марузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

— Маъруза бўлаётганда қўлларини қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

— Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

— Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

— Жума куни ният билан каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

— Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш кўпайтирилади .

— Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

— Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

— Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

— Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

— Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.


Шайх МуҳаммадСодиқ МуҳаммадЮсуф

“Ижтимоий одоблар” китобидан.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.

55-ФАТВО

Аёлларнинг масжидга қатнаб, эркаклар жамоатига қўшилиб намоз ўқишлари макруҳдир. Кекса ёшдаги аёлларнинг бомдод, шом, хуфтон намозларига келишлари бундан мустасно. Лекин «Кофий» китобида «Бузғунчилик сабабли бугунги кунда аёлларнинг барча намозларга келиши макруҳ, деб фатво берилди», дейилган.

«Оламгирия», «Кофий», «Табйин».



56-ФАТВО

Эркаклар сафига кириб намоз ўқиган бир нафар аёл уч эркак кишининг: ўнг, чап ва орқа томонидаги намозхонларнинг намози бузилишига сабаб бўлади. Бошқаларнинг намози бузилмайди. Икки нафар аёл тўрт киши: ўнг, чап ва орқадаги икки кишининг намозини бузади. Уч нафар аёл бўлса, уларнинг икки ёнидаги икки киши ҳамда аёлларнинг ортидаги уч киши билан яна сафлар охири­гача ҳар сафдан уч кишининг намози бузилади.

«Оламгирия», «Табйин», «Татархония».

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма.

Бу йилги Бароат кечаси мелодий 28 мартдан 29 мартга ўтар кечасига тўғри келмоқда!

Бароат кечасини зикр, дуо ва турли ибодатлар билан бедор ўтказиш мустаҳаб амаллардан саналади.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиган ҳадисда “Набийимиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Шаъбон ойи ярмидаги кечада Аллоҳ таоло қараб кўриб, жамики махлуқотларини мағфират қилур. Бундан мушрик ва хусуматчи мустаснодир”, дедилар (Имом Ибн Ҳиббон “саҳиҳи”да, шунингдек, Имом Табароний ва Имом Байҳақийлар ривоят қилишган).

ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА БАТАФСИЛ

Аллоҳ таоло ҳаммамизни Ўзи рози бўладиган амалларга муваффақ айласин!

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Мутолаа.

​​Замон ўзгармаган, одамлар ўзгарган.

Ҳозирги замонамизда бирор ютуққа эришган баъзи инсонлар Аллоҳ таолога миннатдорчилик билдиришни унутиб қўйишмоқда. Яна бир гуруҳ инсонлар ўз муваффақиятларига катта мансабли инсонлар сабабчи бўлган деб билишади. Масалан, бир машҳур хонандани шахсан Президентнинг ўзи бирор ютуққа эришгани билан табрикласа, хаққа эмас, фақат президентга миннатдорчилик билдиради. Баъзилар Президентни «мавжланётган денгиз сардори»га қиёслайди ва яна баъзилар, шахсан Президент мени тақдирлаган, дея оламга жар солиб юради.

Яқинда «Youtube»даги бир видеони кўриб қолдим. Унда Россия президенти Владимир Путин миллиардер Алишер Усмоновни тақдирлаш маросимида Алишер Усмонов нутқ сўзлаётган эди, у: «Аввало Аллоҳга, сўнгра Президент Путинга ўз миннатдорчилигимни билдираман», деб айтади. Қаранг-а, миллиардер аввало Аллоҳга раҳмат айтишни унутмади. Бизнинг “артистларга” ўхшаб Президентга маддоҳлик қилмади, у ҳатто ўз она тилини унутмади.

Энди шунчаки бир фараз қилайлик. Агар саодат асрининг инсонлари ушбу замонамизда бўлишганида, қандай йўл тутишарди?
Қаранг, ўша даврда ҳам хозирги миллиардерлардан бир неча баробар бой бўлган Абдураҳмон ибн Авф, Усмон ибн Аффон, Абу Талҳадек бой зотлар ўтишган, лекин улар бойликка берилиб Аллоҳни унутиб кетишмаган. Улар мол-дунёсини Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилишдан чарчашмаган. Шу билан биргаликда ўша замонда камбағал, мол-дунёси бўлмаган инсонлар ҳам яшашган. Улар камбағаллиги учун бирор маротаба Аллоҳга арз-шикоят қилмаган. Қора танли қул Билол ва бир неча камбағал саҳобалар шулар жумласидандир.

Энди ўзимизга бир четдан назар солайлик, бизга берилган барча эътибор, эътироф, мол-дунё учун биз аввало кимга миннатдорчилик билдиряпмиз: Аллоҳгами ёки унинг бандасига?

Ⓜ️anba: @muhibbulhabib_uz

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Андижон вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов Қӯрғонтепа туманида жойлашган масжидлар, уларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Қӯрғонтепа туманига ташриф буюрди.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH

Читать полностью…

Oraziy.uz

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 19-Мартдан 26-мартгача намоз вақтлари.
Азон
Бомдод: 5:05. 05:50-5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:40 16:50
Шом: 18:30 +5
Хуфтон: 19:55. 20:05


👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Тарқатинг
Ҳижрий ойларни тартиби ва номларини биласизми?

Ҳижрий йил ойлари-қамарий бўлиб, улар қуйидагилар:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиъул аввал;
4. Рабиъус соний;
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний;
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа.

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Мушоҳада.

Саййид Собитхонтўра даврларида, яъни руслар ватанимизга бостириб келаётган даврларда ҳам аждодларимиз орасида китобларни ёдлаш кг билан ўлчанар экан. Фалончи 10 кг китоб ёдлаган, пистончи 50 кг китоб ёдлаган каби гаплар кўп экан. Баъзилар 90 кг гача китоб ёдлаган экан.
Аммо уларнинг бирортаси қарийб бир ярим асрдан бери диёримизда жорий бўлган Ҳанафийликка тил теккизмади.
Ҳозирда баъзилар юз грамм китоб ёдламасдан шайх бўлиб олиб Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳни айблашга ўтиб кетди.

Абдулқодир Полвонов

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, банда қорнига битта харом луқмани ташлаши билан қирқ кунлик амали қабул бўлмайди…” деганлар (Имом Табароний ривояти).

Саҳл ибн Абдуллоҳ бунга: “Нажот уч нарсада – ҳалол ейиш, фарзларни адо этиш ва Набий алайҳиссаломга эргашишдадир”, деб тасдиқ ва иқрор билдирганлар.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

АМАЛЛАРНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШ ШАРТЛАРИ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Солиҳ амалларнинг қабул бўлиш шартлари қуйидагилар:

1. Солиҳ амал уни бузувчи риё ва ужб каби айблардан холи бўлиши керак. Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Риё солиҳ амалга аралашса, унинг ажрини йўққа чиқаради. Ужб (киши ўзидан фахрланиши) ҳам – риё кабидир”. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:

إِنَّمَا يَتَقَبَّلُ اللَّهُ مِنَ الْمُتَّقِينَ

яъни: “…Аллоҳ аслида тақволи кишилардан қабул қилур” (Моида сураси 27-оят).

2. Амал тўғри бўлиши керак, ботил эмас. Амалнинг ботил бўлишига куфр ва муртадлик сабаб бўлади. Шунинг учун куфр келтирган ёки муртад бўлгандан кейин қилинган солиҳ амаллар қабул бўлмайди. Солиҳ амаллар имон билан бирга бўлсагина фойда беради.

3. Солиҳ амаллар соҳиби дунёдан имон билан ўтиши керак. Ким кофир ва муртад бўлиб дунёдан ўтса, унинг амаллари қабул бўлмайди. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади:

وَقَدِمْنَا إِلَى مَا عَمِلُوا مِنْ عَمَلٍ فَجَعَلْنَاهُ هَبَاءً مَنْثُورًا

яъни: “(Зотан) Биз улар қилган ҳар бир амалга келиб, уни сочилган тўзон (каби фойдасиз) қилиб қўйгандирмиз” (Фурқон сураси, 23-оят).

Демак, амаллар динимиз кўрсатмаларига мос ҳолда ихлос билан бажарилиши керак. Бу жараёнда амални бузувчи риё, ужб ва миннат каби омиллар бўлмаслиги ва савобли амалларини эгаси бу дунёдан имон билан охиратга олиб кетиши керак.
Тавфиқ Аллоҳдандир.

Ⓜ️анба: ЎМИ фатво бўлими. @diniysavollar

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

• СИЗ ТЎХТАНГ!
Имом домлалар сизнинг айтганингизда юриши керакми?!...

Бу видео Имомларни ҳисобот берсин дейдиган, иймонсизларга аталган экан.

© Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳақида Ҳасанҳон Яҳё Абдулмажидқори

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Насиҳат.

"Гапингизни олмаган одамни койийвермаганингиз маъқул. Унга сукут қилиш танбеҳ беришдан кўра кўпроқ таъсир қилади.

Демак ҳар кимга ҳам иш тайинланмас экан, уддасидан ўтса, эътиборсиз қолдирмаса ўша инсонга ишониб иш тайинланаркан.

Иш тайинланмаса, демак сизга ишонч йўқ.
"Ким моторнинг овозида ухласа, унинг жим бўлиши уни уйғотади"😃

Ⓜ️anba: Mubashshir Ahmad sahifasi

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

📹 ҚИЛИЧ ҚИНИДА САҚЛАНГАН ЛАЪНАТЛАР

🎙 Устоз Мирзамақсуд домла

Ⓜ️анба: @muslimunuzportal
⤵️ Кўнгил яқинлар ила баҳам кўринг
https://t.me/joinchat/UmfXYJF1up8n5ZYH

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма.

​Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтиринг

“Кет-кет юборилганлар билан қасам. Қаттиқ эсувчи шамоллар билан қасам”( Мурсалот сураси, 1-2 оятлар).

Тафсир китобларида баён этилишича, кўпинча шамол бандалар Аллоҳнинг раҳматидан тотишлари учун зарур бўлган ёмғирли булутларни олиб келаётган бўлади. Ёмғир ёғади, ҳамма фойдаланади. Ризқ-рўз сероб бўлади. Бандалар Аллоҳнинг раҳматидан баҳраманд бўладилар.

Барчамиз унинг яхшилигини ва ундаги нарсанинг яхшилигини сўраймиз, унинг ёмонлиги ва ундаги нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилаймиз.
Шунингдек, оламда, юртимизда коронавирус вабоси билан касалланиш ҳамон давом этаётгани ушбу касалликдан сақланиш талабларига риоя этишимиз, ҳимояланиш сабабларини тутишимиз зарурлигини кўрсатмоқда. Баҳор фаслида учрайдиган мавсумий шамоллашлар билан бирга кечаётгани ҳамда, ёш болаларда кўп учраётгани биз катталарни сергак тортишга ундамоқда.

Бу ўринда аввало Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берганларидек беморлик ила синалиб, балоланган кишини кўрганда, «У касаллик билан балолаган нарсангда мени офиятда қилганинг учун ва одамлар орасида мени кўпроқ фазилатли қилганинг учун Сенга ҳамд бўлсин» дейишимиз ва шукр қилмоғимиз тўғри бўлади.
Буюк ҳадис олимларидан имом ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳнинг «Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш - вабо ва бошқа улкан балоларни даф этувчи энг буюк ишлардандир» деган тавсияларини асло унутманг!

Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа Ҳабибина Муҳаммад! Аллоҳим, устимиздан бало ва вабони кетказгин!

Бобур Аҳмад

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

🇺🇿 Oraziy.uz Меҳмони.
Андижон шаҳар бош имом хатиби.

🕌 Девонабой жомеъ масжиди имом-хатиби

🎙 Мифтоҳиддинқоридомла.

🔊 Саловотни фазилати.

☑️ Бугун жума оқшомида салавотни унутманг.

Яқинларингизга улашинг
👉https://t.me/joinchat/AAAAAFU8MVAZbBvo8qUVrg

Читать полностью…

Oraziy.uz

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 26–Мартдан 2- Апрелгача намоз вақтлари.
Азон Такбир
Бомдод: 4:55. 5:40 -5
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 16:50 17:00
Шом: 18:40 +5
Хуфтон: 20:00. 20:10 +5

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

​​​​#Эслатма.

"Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги нафл рўзаларидан баҳраманд бўлинг!

Ойдин кечаларда, яъни ҳар Қамарий ойнинг 13-, 14- ва 15-кунлари нафл рӯза тутишнинг фазилати ҳақида эшитган, билган ҳамда амал қилишни истаган ӯқувчиларимизнинг баъзилари бизга шу кунлар бошланишидан сал олдинроқ эслатиб қӯйишимизни илтимос қилишган эди.

Шунга жавобан энди "Аййамул байз", яъни оқ кунлар бошланишидан уч ё тӯрт кун олдиндан эслатма бериб борамиз. Ушбу Шаъбон ойининг уч кун нафл рӯза тутиш тавсия этилган оқ кунлар 26-27-28 март, яъни жума, шанба ва якшанба кунларига тӯғри келади.

ИншаАллоҳ, пайшанба кечаси саҳарликка туриб, жума кунидан нафл рӯзани бошлаймиз.
Бу хабарни эшитганлар яқинларига ҳам эслатиб қӯйишса, икки карра кӯпроқ савобга эга бӯладилар.

Чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким яхшиликка далолат қилса, унга (ҳам) амал қилувчининг савобидек ажр (мукофот) ёзилади», деб айтганлар.
(Муслим ривояти).
Валлоҳу аълам

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.

РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ.

CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.

“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...

Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма!

Шаъбон ойи фазилатларидан.

فضيلة العباد ليلة النصف من شعبان و في حديث: 《من صلي في هذه الليلة مائة ركعة أرسل الله تعالي اليه مائة ملك ثلاثون يبشرون بالجنة، و ثلاثون يؤمنونه من عذب النار و وثلاثون يدفعون عنه آفات الدنيا، و عشرة يدفعون عنه مكايد الشيطان 》.

تفسير روح البيان


ШАЪБОН ойни (15) ўн бешинчи кечасида ибодатни фазилатлик бўлиши ҳақида. хадиси шарифда келади:

«Кимийки бу кечада 100(юз) ракаъат намоз ўкиса Аллох таъоло у кишига
100(юз)та фариштани жўнатади:
30 (ўттиз)таси унга жаннат билан башорат киладилар, ва
30 (ўттиз)таси дўзах азобидан омонлик тилайдилар, ва
30 (ўттиз)таси дунё офатни у кишидан дафъ қиладилар ва
10 (ўн)таси эса шайтонни хийласини у кишидан дафъ киладилар»

Тафсиру руҳул баён китобидан.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Мутолаа.

Ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи Шаъбондир.
Олимлардан бири шундай деган: «Ражаб ойи баданни, Шаъбон ойи қалбни, Рамазон ойи эса руҳни тозалайди. Агар Ражаб ойида бадан, Шаъбон ойида қалб тозаланмаса, Рамазон ойида руҳ қандай тозаланади?»

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар. Ойша розияллоҳу анҳо онамиз айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда Шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Бухорий, Муслим).

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дедим: «Эй Аллоҳнинг Расули, бошқа бирор ойда Шаъбончалик кўп рўза тутганингизни кўрмаганман?» Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Одамлар Paжаб ва Рамазон ойлари орасидаги ушбу ой Шаъбондан ғофил бўлиб қоладилар. Бу шундай ойдирки, унда бандаларнинг амаллари оламлар Парвардигори ҳузурига олиб чиқилади. Мен ҳам амалларим Аллоҳнинг ҳузурига олиб чиқилганда рўзадор бўлишни яхши кўраман» (Абу Довуд, Насоий, Ибн Хузайма).

Шаъбон ойи улуғ ва фазилатли эканига далиллар кўп. Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат қиладилар: «Аллоҳ таоло ўн икки ой ичидан Ражаб ойини ўзи учун танлаб олган. Шунинг учун “Аллоҳнинг ойи” дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига келтирса, Аллоҳ таоло уни жаннати наимга киритиб, яна Ўз розилигини ато этади. Шаъбон ойи “Расулуллоҳ ойи” ҳам дейилади. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини бажо келтирса, Қиёмат куни унга жаннатдан жойни ўзим тайёрлаб тураман. Рамазон ойи эса умматларим ойидир. Ким бу ойни улуғлаб, ҳурматини жойига қўйса, гуноҳлардан ўзини тийса, кундуз рўзадор, кечалари бедор, бировларга беозор ҳолда рўза ойини тамомласа, барча гуноҳлари мағфират қилинади» (Имом Байҳақий ривояти).

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажарган бандаларга ишорат қилиб Аллоҳ таоло шундай буюради: «Қаранг, кўринг, менинг қулларим Расулимнинг ойи бўлмиш Шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, мен ҳам уларни афв этдим».

Шаъбон ойи 14-кунининг қуёш ботган вақтидан 15-кунининг қуёш ботган вақтигача энг улуғ айёмлардан ҳисобланади. Бу кеча “Бароат кечаси” дейилади. Бу кечада бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм берилиши, ажал ва умрлар белгиланиши, амал саҳифалари Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарилиб намойиш этилиши каби ҳодисалар бўлиши китобларимизда баён қилинган. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмат ва мағфирати ер юзига муттасил ёғилиб туради. Бу кечада Ҳақ таоло то субҳ вақтигача ушбу тарзда нидо қилар экан: “Истиғфор айтувчилар борми, гуноҳларини кечсам; бирор бало ёки мусибатга мубтало бўлганлар борми, нажот сўрасалар, офият бахш этсам; ризқу рўз сўраганлар борми, ризқини зиёда қилсам”.

Манбалар асосида :
Андижон шаҳар "Имом Аъзам роҳматуллоҳ алайҳ"
жоме масжиди имом-хатиби Исомиддиндомла Шамсиддинов

Ⓜ️anba: 🌐@subh.uz

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

ШИЛЛИҚҚУРТ ҲАЛОЛМИ?

#ҳалол_ҳаром

CАВОЛ: Ҳозирги кунда шиллиқурт билан даволаш усуллари ривожланмоқда. Ушбу муолажа ножўя таъсирини йўқлиги, асоратсизлиги, оддийлиги, табиийлиги билан ажралиб туради. Айтингчи, динимизда шиллиқурт билан даволаниш мумкинми? Ҳозирда ғарб давлатларида шиллиқуртдан капсулали дори воситаси ҳам ишлаб чиқарилган. Уни ичиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шиллиққурт — қуруқликда яшайдиган қориноёқли ўпкали ҳашаротлар турига мансуб бўлиб, фанда унинг мингга яқин тури маълум. Танаси чувалчанг ёки цилиндр шаклида бўлади (“Ўзбекистон миллий энциклопедияси”).
Мутахассисларнинг таъкидлашларича шиллиққурт муолажаси икки хил турга бўлинади:

➖Шиллиққуртдан тайёрланган капсулали дори воситасини истеъмол қилиш орқали даволаниш;
➖Шиллиққуртдан зулук каби сўлаги билан даволаниш ёхуд шиллиқурт экстрактли кремини терига суртиш.

Ушбу икки турдаги муолажаларнинг шаръий ҳукми ҳам фарқ қилади:
1. Шиллиққуртдан капсулали дори воситасини истеъмол қилиш шариатимизга кўра жоиз эмас. Чунки шиллиққурт ҳашаротлардан саналади. Ҳашаротларнинг истеъмоли ҳанафий, шофеъий ва ҳанбалий мазҳабларига кўра ҳаром саналади. Бу ҳақда ҳанафий мазҳабимиз уламоларидан Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
وأما الضب والزنبور والسلحفاة والحشرات فلانها من الخبائث وقد قال تعالى (ويحرم عليكم الخبائث)
яъни: “Калтакесак, ари, тошбақа ва барча ҳашаротлар нопок нарсалардан саналгани сабабли уларни истеъмоли ҳаромдир. Аллоҳ таоло:
وَيُحِلُّ لَهُمُ الطَّيِّبَاتِ وَيُحَرِّمُ عَلَيْهِمُ الْخَبَائِثَ
яъни: “У (пайғамбар) пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади”, – деган (Аъроф сураси, 157-оят)” (“Ал-Баҳрур-роиқ” китоби 17-жуз, 116-бет).
Шариатимизга кўра умумий ҳолатда ҳаром нарсалардан даволаниш ман қилинган. Хусусан, Имом Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ ҳаромдан тўғридан-тўғри шифо ниятида фойдаланиш асло жоиз эмас, деганлар. Зеро, Умму Салама онамиз разияллоҳу анҳонинг бир жориялари касал бўлиб қолганда, унга шаробдан дори сифатида фойдаланмоқчи эканларини айтадилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
إنّ الله تعالى لم يَجْعَلْ شِفاءَكمْ فِيما حَرَّمَ عليكمْ
яъни: "Аллоҳ таоло шифоингизни сизларга ҳаром қилган нарсаларга жойлаштирган эмас", – деб марҳамат қилганлар (Имом Абдурраззоқ, Имом Табароний, Имом Байҳақий, Имом Таҳовий ривоят қилишган).
Фатаво китобиларимизда “Касалликка ҳаромдан бошқа шифо топилмаган ўринда, ҳозиқ табиб кафил бўлиб, ҳаромдан тайёрланган ёки ҳаром нарса аралашган дори шифо бўлишига кўрсатма берса, зарурат бўлгани боис ҳаромни истеъмол қилиш жоиз” экани айтиб ўтилган.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ: “Киши қаттиқ очлик ёки чанқоқлик сабабли ўлиб қолиши мумкин бўлган вақтда ўлмагудек миқдорда ўлимтикни ейиши ёки ҳаром ичимликни ичишига рухсат борлигидан келиб чиқиб, шифо ниятида ноиложликдан истеъмол қилинадиган ҳаром доридан ҳаромлик соқит бўлиши келиб чиқади”, – деганлар (“Раддул-муҳтор” китоби 1-жилд, 365-бет).
“Захийрийя” китобида эса ҳаром билан даволаниш жоиз бўлиши (яъни, гуноҳ бўлмаслиги) учун ўша дорида шифо борлиги ва бошқа даво йўқлиги тажрибадан маълум бўлиши кераклиги айтилган. Шифо бор йўқлиги тажриба билан аниқланиши таъкидланган.
“Ҳозиқ табиб” деганда ўз ишига маҳоратли, ўз юртида тан олинган, муайян тажрибага эга, бугунги кун тили билан айтганда олий тоифали шифокор бўлиши шартдир. Шунингдек, у диний шаръий ҳукмлар ва амалларни ошкора инкор қилувчи бўлмаслиги лозим. Шариатда ҳаром дейилган нарсаларни охирги чора сифатида ишлатиш лозимлигини яхши англамоғи даркор. Акс ҳолда, ҳалол нарса бўлса ҳам ҳаромни тавсия қилиши мумкин.
2. Шиллиққурт сўлаги билан даволаниш ёки шиллиқурт экстрактли кремини терига суртиш орқали муолажа олиш шаръан жоиз саналади. Чунки бунда ҳаромни истеъмол қилиш маъноси топилмайди. Шунинг учун ҳам уламолар зулук каби ҳашаротлар орқали муолажа олишга рухсат беришган. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Улуғлар ҳаёти!

Шайхул Ислом Муҳаммад Тақий Усмонийнинг бир кунлари

Бу ҳақда уларнинг завжаи мутаҳҳоралари шундай ҳикоя қиладилар:

“Бомдод намозидан кейин ҳожам билан юришга чиқамиз. 07:30 да нонушта қиламиз. Кейин ҳазрат 08:00 дан 10:00 гача «Саҳиҳул Бухорий»дан дарс берадилар. Мен ҳам шу вақтда уй ишларимни қиламан.
Ҳожам уйга 10:00 да қайтиб, 12:00 гача китоб ёзиш учун ноутбукларида илмий иш олиб борадилар.
Ишлари 12:00 дан 14:00 гача давом этади. Пешин намозидан кейин 14:15 атрофида бирга тушлик қиламиз. Кейин 1 соатча дам оламиз.

Кейин ҳожам асргача иш хоналарида (офисларида) вақтларини ўтказадилар. Асрдан шомгача бўлган вақт «оилавий соат» ҳисобланади. Ҳожам оила аъзоларимиз йиғилиб, жам бўладиган вақтимизга жуда жиддий қарайдилар. Кейин яна шомдан хуфтонгача ўз ишлари билан машғул бўладилар.

Китоб ёзадиган бўлсалар, ёзадиган китоблари учун изланиш олиб борадилар. Шомдан кейин ҳожам билан 10-15 дақиқалик мутолаа вақтимиз ҳам бор. Бу мутолаа вақтимизга невараларимиз ҳам қўшилишлари шарт. Кейин ухлагунларига қадар ишларини давом эттирадилар...”

Эътибор берган бўлсангиз, ҳазратнинг илмий ишлари оила аъзоларига вақт ажратишига тўсиқинлик қилмас экан. Ҳазрат аёли билан эрталабки юришни қилганларидек, аср ва шом намозлари орасидаги вақтни фақатгина оиласига ажратар эканлар.

«Сенда Роббингнинг ҳам ҳаққи бор, нафсингнинг ҳам ҳаққи бор, аҳлингнинг (аёлингнинг) ҳам ҳаққи бор. Ҳар бир ҳақдорга ҳаққини бергин» (Имом Бухорий, «Рўза» китоби, 52-ҳадис).

Абдуллоҳ Раҳим таржимаси

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Oraziy.uz mehmoni!

🇺🇿 Andijon viloyati

🕌 Oltinko'l tuman bosh imom-xatibi

🎤MuhammadYusufdomla


Sha'bon oyidagi baroat kechasini bilasizmi?

🎶TINGLASHNI TAFSIYA QILAMIZ
👍👍👍👍👍👍👍👍👍👍https://t.me/joinchat/kQ_LvPiwL1g4MDAy

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Егандек бўлдим

Егандек бўлдим

"Егандек бўлдим" номли масжид ҳақида эшитганмисиз?!
Истанбулнинг "Фотиҳ" минтақасида шу номдаги масжид бор. Бу туркчада "Sanki edim" бўлади. Бу ғаройиб ном ортида ажиб бир ҳикоя бор. Бунда ажойиб бир ибрат бор.
Фотиҳ минтақасида Хайриддин афанди номли бир киши истиқомат қилар эди. Бу қаҳрамонимиз қачон бозорнинг олдидан ўтса ва нафси меваними, гўштними, ҳалвоними хоҳлаб қолса "егандек бўлдим" деб шунга етадиган пулни бир сандиққа ташлаб қўяверар экан.
Ойлар, йиллар ўтсада у ўзини лаззатли таомлардан маҳрум қилиб бораверибди. Суягини тик тутиб турадиган овқатгагина қаноат қилиб бораверибди. Сандиқ эса секин-аста пулга тўлиб бораверибди. Ниҳоят бу пулга маҳалласида бир кичкина масжид қуриб берибди.
Маҳалла аҳли бу кишининг қиссасидан хабардор бўлгач масжидни "егандек бўлдим" деб номлашибди.
Бу масжид 18 асрда Усмонийлар даврида бино қилинган. Унда 200 намозхон намоз ўқий олади.
Агар, Истамбулга йўлингиз тушса ва Фотиҳ минтақасига борсангиз эски уйлар орасида кичкина масжидни кўрасиз. Бу масжид Хайриддин афандининг ихлосига, зуҳдига далолат қилади. У киши фақирлигига қарамасдан абадий ҳаёти учун доимий ажр бориб турадиган гўзал садақайи жория қолдирди.
Унга дунё лаззатлари "мени енг" деб нидо қилганида уларга қараб "егандек бўлдим" деб жавоб қилди. Агар бундай жавоб қилмаганида битта масжидни еб юборган бўлар эди.
Субҳанналлоҳ!
Аллоҳ раҳмат қилсин.

Ⓜ️anba:@muhibbulhabib_uz

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…
Subscribe to a channel