Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot
🌹Бугун , Шанба
21- Январь, 2023 йил
28- Жумодус соний, 1444 йил
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин.
🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла, гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🎤 Ҳожиакбарқори.
🎧 Тингланг, қалблар ором олсин!
❗️Гўзал байт
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Juma kunida salovat aytishni unutmang!
📿 Allohuma solli a'la sayyidina Muhammad!
📿 Allohuma solli a'la sayyidina Muhammad!
Yaqinlaringizga ham eslating zero eslatishda manfaat bordir.
Jumma ayomingiz muborak boʻlsin!
#RegistonTV
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Азон ва Намоз вақтлари
20-январдан 27-январгача
Азон. Такбир
Бомдод: 06 : 15 - 06 : 55
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 40 - 15 : 50
Шом: 17 : 25 - 17 : 25
Хуфтон: 18 : 55 - 19 : 10
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
НАМОЗДА ТЕЛЕФОН ЖИРИНГЛАБ ҚОЛСА
CАВОЛ: Намозда телефон жиринглаб қолса, ўчириб қўйса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввало намозхон намозга киришишдан олдин уни чалғитиб, ибодатига халал берадиган нарсаларни бартараф қилиб олишлиги керак. Ҳозирда деярли ҳаммада мавжуд бўлган қўл телефонларни намоздан олдин ўчириб ёки овозсиз ҳолатга келтириб олиш ҳам шу жумладандир. Энди бевосита саволга жавоб берадиган бўлсак, намоз вақтида телефон қўнғироғини бир қўл билан ўчириб қўйиш имкони бўлса, ўчириб қўйиш мумкин ва бунда намоз бузилмайди. Аммо, телефонни ўчириб қўйиш икки қўл билан амалга оширилиб, ҳаракатлар кўплигидан ташқаридан қараган одам "бу киши намоз ўқимаяпти"деб ўйласа намоз бузилиб қолади. Чунки, намозни бузувчи амаллардан бири "амали касир" кўп амал қилишдир. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Намоз вақтлари!
Андижон вилояти Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжидида 13-Январьдан 20-Январьгача намоз вақтлари
Азон. Такбир
Бомдод: 06:15. 06:55
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:30. 15:40
Шом: 17:15 17:15
Хуфтон: 18:45. 19:00
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
To'rt kishidan hech qachon arazlamang:
1) Otadan. 2) Onadan.
3) Aka-ukadan. 3) Opa-singildan!
To'rt narsadan Alloh taoloning panohini tilang:
1) G'amdan. 2) Mahzunlikdan.
3) Ojizlikdan. 4) Baxillikdan!
To'rt kishiga bag'ritoshlik qilmang:
1) Yetimga. 2) Miskingga.
3) Faqirga. 4) Bemorga!
To'rt narsani taqinchoq kabi taqib oling:
1) Sabrni. 2) Halimlikni.
3) Ilmni. 4) Sahiylikni!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🕋 “ҲАЖ – 2023” МАВСУМИ УЧУН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ
✅ Шу йил 10 январь куни Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2023” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, ошхоналар ва автобус саройлари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.
🔸 Мазкур соҳалар билан яқиндан атрофлича танишиш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида диққат қаратдилар...
➡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматиMuslim.uz
КУЧЛИ ҚОР-ЁМҒИРДА ПАНОҲ СЎРАЛАДИГАН ДУО
Ислом дини манбаларида ҳар бир ҳолат учун – яхши-ёмон кунлар, хурсандчилик-мусибатли дамларда ўзига хос дуоларни ўқиш ҳақида баён этилган. Шундай дуоларни қилиш муроду мақсадга етиш учун катта сабаб бўлгани бир неча бор ўз тасдиғини топган.
Ҳақ таолодан шу кунларда юртимизда бўлаётган ёғингарчиликларнинг салбий оқибатларидан паноҳ ва яхшиликларга сабабчи бўлишини сўраб, мўмин-мусулмонларимиз қуйидаги дуоларни ўқишларини тавсия этамиз.
🔸Ёмғир ёки қор ёққанда ўқиладиган дуо
اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها، وخير ما أرسلت به،
وأعوذ بك من شرها، وشر ما فيها، وشر ما أرسلت به
Ўқилиши: “Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”
🔸Ёмғир ёки қор қаттиқ ёққанда ўқиладиган дуо
اللَّهُمَّ حَوَالَيْنَا وَلاَ عَلَيْنَا، اللَّهُمَّ عَلَى الآكَامِ وَالظِّرَابِ، وَبُطُونِ الأَوْدِيَةِ، وَمَنَابِتِ الشَّجَرِ.
Ўқилиши: “Аллоҳумма, ҳавалайнаа ва лаа ъалайнаа. Аллоҳумма, ъалал акаами ваз зарооб ва бутуунил авдияҳ ва манаабитиш шажар”.
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Атрофимизга йўллагин устимизга эмас! Чўққиларга, қир-адирларга ва ўрмонларга йўллагин”.
🔸Шамол қаттиқ бўлганда ўқиладиган дуо
اللهم لقحًا لا عقيمًا
Ўқилиши: “Аллоҳумма, лақҳан ва лаа ъақийман”
Дуонинг маъноси: “Эй, Аллоҳ! Уни ёмғирли шамол қилгин, офат келтирадиган қилмагин!”.
#ДУО #ҚОР #ЁМҒИР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖ ВА УМРА ХИЗМАТЛАРИ КОНФЕРЕНЦИЯ-КЎРГАЗМАСИ БОШЛАНДИ
✅ Бугун, 9 январь куни Жидда шаҳрида жойлашган “Superdome” форумлар саройида бошланган Ҳаж ва умра хизматлари конференция-кўргазмасида 🇺🇿 Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
🌙 Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилган мазкур нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирок этмоқда.
🕋 Ушбу кўргазма жорий йилнинг 12 январь кунига қадар давом этади. Мазкур халқаро кўргазма Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳукумати "Ҳаж-2023" тадбирларига пухта тайёргарлик кўриш учун ўтказилмоқда...
➡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ҲАЖ ВА УМРА ИШЛАРИ ВАЗИРИ БИЛАН УЧРАШДИ
✅ 2023 йил 8 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
🔸Мулоқотда Ҳаж ва умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда 2023 йилги ҳаж мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди...
➡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Фиқҳ!
ИШ КИЙИМИДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
597-CАВОЛ: Биз Корея давлатида ишлаймиз, иш вақтида намозни ишчи кийимда ўқиб олсак бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаммамизга маълумки намозхон киши намозда авратларни беркитиб турадиган, покиза ва инсоннинг виқорини сақлаб турадиган чиройли ва гўзал кийим кийиши афзал ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда:
يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ
“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган.
Бошқа тузукроқ кийимга имкон бўла туриб иш кийимда намоз ўқиш макруҳ.
وَتُكْرَهُ الصَّلَاةُ فِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ.
“Фатово Ҳиндия китобида” “Иш кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади”, дейилган. Аммо бошқа кийимга имкон бўлмаса ва иш кийимингиз нажосатдан ҳоли бўлса ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🇺🇿 Андижон шаҳри.
🕌 Зубайр ибн Аввом масжиди имом-хатиби
🎤 Сайфуддиндомла
Болаларимиз бахтлик саодатлик бўлишидаги эътиборли нарсалар.
@muhibbulhabib_uz
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
ИЙМОН ЎЗИ НИМА?
Адашган тоифалар ҳақида.
Бугунги кунда адашганлар, адаштирмоқда, огоҳ бўлайлик
Исҳоқжон Муҳаммад Домла
Савоб умидида яқинларингизга ҳам улашинг.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#ҲУШХАБАР
ҚУТЛАЙМИЗ!
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Сарҳисоб” танловининг якуний босқичлари ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, фахрли 3-ўрин (телевидения йўналиши бўйича) Андижон вилояти бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла АЛИМОВга насиб этди. Андижон вилоятидаги барча жомеъ масжидлари жамоаси, қози домламизни юксак мукофот ва хақли эътироф билан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло Мирзомақсуд домламизга Диний хизматлари, Ватанимиз равнақи, юртимиз мўмин-мусулмонларига муқаддас Исломнинг соф таълимотини етказиш йўлида куч-қувват, қатъий ирода, мустаҳкам соғлиқ, улкан муваффақиятлар ато эстин.
Мукофот муборак!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ИМОМГА ҚЎШИЛИБ ЖЎР БЎЛИБ САЛОМ БЕРИШ ОДАТИ
САВОЛ: Қорака бизни Қашқадарёда баъзи масжидларда жума куни жума намозида намоздан чиқиш чоғида одамлар имомга қўшилиб, жўр бўлиб салом бериш одати бор. Шундай қилиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ жоиз эмас. Жамоат намозларида фақат имом овоз чиқариб, жаҳрий тарзда салом беради. Имомга эргашганлар махфий тарзда салом берадилар. Имомга қўшилиб, овоз чиқарган ҳолда жўр бўлиб, салом бериш суннатга хилофдир. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар».
Абу Ҳурайра:
«Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди».
Икки шайх ривоят қилганлар.
Абу Довуднинг лафзида:
«Ким жума куни ғусл қилиб, энг яхши либосларидан кийса, агар хушбўй нарсаси бўлса, ундан суртса, сўнгра жумага бориб, одамларнинг елкасидан ҳатлаб ўтмаса, кейин ўзига битилган намозни ўқиса, имоми чиқса, у намозидан фориғ бўлгунча қулоқ осса, бу (жума) билан ундан олдинги жума орасидаги нарсага каффорот бўлади», дейилган.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЖУМА
#Фиқҳ!
ИСМ ЎЗГАРТИРИШ ШАРТЛАРИ ҚАНДАЙ?
CАВОЛ: Исм ўзгартириш қандай тартибда бўлади ва шартлари қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатда исм ўзгартириш учун алоҳида маросим ёки қоидалар йўқ. Исмини ўзгартирган киши исмини ўзгартирганини ўзига яқин инсонларга эълон қилиб қўйса кифоя қилади. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ҒУСЛДА СОВУН ВА ШАМПУНДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Ғусл қилганда ғусл учун ишлатиладиган сувга ҳар ҳил (для душ, шампун ва ҳ.) ҳушбўй нарсалар солиб ғусл қилиш мумкинми? Умуман олганда таҳорат қилаётганда ва ғусл қилаётганда совун ва шампунлардан фойдаланиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл ёки таҳорат қилиш учун тайёрлаб қўйилган сувга нажосат аралашмаган турли ишқор ва хушбўй моддаларни қўшиш ва шу сув билан ғусл ёки таҳорат қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
УМРАГА БОРГАНДА НАМОЗ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?
CАВОЛ: Биз яқинда умра зиёратига бормоқчимисиз. Биз у ерда намозларимизни қандай ўқиймиз. Қаср қилибми ёки тўлиқ ўқиймизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Инсон уч кеча-кундузлик (тақрибан 96 км) узоқдаги жойга 15 кун ва ундан ортиқ муддатда туришни қасд қилиб борса, кўзлаган манзилиги етиб борганда муқим ҳисобланади ва намозларини тўлиқ ўқийди. Йўлда мусофир бўлиб намозларини қаср қилиб ўқийди. Агар 15 кундан кам муддатга борса, мусофир ҳисобланади ва намозларини қаср қилиб ўқийди. Умрада ҳам худди шу йўсинда амал қилинади. Одатда одамлар 10, 15 ёки 20 кунга умрага боришади. Бу кунларнинг ҳам бир қисмида Мадинада, яна бир қисмида Маккада бўладилар. Агар Мадинада туриш куни 15 кундан кам бўлса, намозларни ўзлари ўқиганда, қаср қилиб ўқийдилар. Ўша ердаги имомга иқтидо қилиб ўқисалар, намозларни тўлиқ ўқийдилар. Маккада тургандаги намозларини ҳам худди шундай адо этадилар. Саудия Арабистонида умумий турадиган кунларини ҳисобламайди. Масалан, Мадина ва Маккада жами 15 ёки 20 кун турадиган киши, “Ҳар икки шаҳарда ҳам муқим бўламиз” деган тушунчага бормасликлари лозим. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво маркази.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
МАРҲУМЛАР УЧУН УЛАРНИНГ НАМОЗИНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Марҳумлар учун уларнинг намозини ўқиса бўладими? Кимнингдир учун намоз ўқиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Вафот этган кишининг номидан эҳсон ва садақалар бериш, уларнинг ҳаққига истиғфор айтиш (гуноҳларини кечирилишини Аллоҳ таолодан сўраш) манфаат беради. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати: @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фикх!
САФАРДА 3 КУН БЎЛСА НАМОЗЛАРИНИ ҚАСР ҚИЛАДИМИ?
CАВОЛ: Бухоро вилоятиданман. Самарқандда ўқийман, ҳафтада 3 кун ўқийман, душанбадан чоршанбагача. Ҳар ҳафта уйдан қатнаяпман. Йўлда келаётганимда намозларимни қаср қилиб ўқийман. Бир китобда ўқиб қолдим мусофир одам борган жойида 7 кундан 10 кунгача турса, ўша ерда ҳам намозини қаср қилади. Aгар ундан кўпроқ вақт турмоқчи бўлса намозларини ўз ҳолича ўқийверади. Ҳозир мен Самарқандда 3 кун туриб яна уйимга кетаман шу уч кунда ҳам намозларимни қаср қилиб ўқишим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри ўқигансиз. Сиз Самарқандга уч кунга келганингиз учун қаср ўқийсиз. Инсон сафар масофасига ўн беш кундан кам муддатга борса, қаср ўқийди. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фикх!
ХАРИДОР ПУЛНИ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА БЕРА ОЛМАСА
CАВОЛ: Дадам маҳалладошимизга уй сотган эди, 2020 йил охирига ҳамма пулни беришини айтганди лекин бермади. Энди биз бошқа одамга сотсак бўладими, ёки ўша одамга вақтида бера олмагани учун нархини оширсак бўладими? Ўзи ҳам айтган бошқага сотаверинг деб.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида муштарий пулни белгиланган муддатда бера олмаса, у диёнат нуқтаи назаридан нуқсонга йўл қўйган бўлади. Аммо ҳукм қилиш жиҳатидан унга шаръий жазо йўқ. Унинг қўлидаги мулкни унинг розилигисиз сотиб бўлмайди. Ёки муддат ўтиб кетгани учун ундан алоҳида ҳақ ундириб бўлмайди. Агар ўша сотилган нарсани гаровга олиб қўйилган бўлса, ўшанда уни сотиш мумкин бўлади. Шунингдек, агар ўзи рози бўлиб, шу машинани сотишга ёрдам беринг сизни пулингизни шуни сотиб бераман деса, ўзининг розилиги билан сотиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фикх!
АЗОН ОВОЗИ ҚИСМАН УЗИЛИБ ЭШИТИЛАДИ
CАВОЛ: Менга масжид бир оз узоқ бўлгани учун Азон овози қисман узилиб эшитилади. Шу вазиятда намозни ўқишим учун алоҳида азон айтишим керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Доим масжидларида азон айтилиб турадиган шаҳар ва маҳаллаларда яшовчилар, уйларида азон ва такбирсиз намоз ўқишлари жоиз, макруҳ бўлмайди. Лекин шунда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишлари афзал бўлади, савобга эришадилар.
Демак, сизни шароитингизда ҳам азон ва такбир айтиб намоз ўқишингиз афзал бўлади, савобга эришасиз. Зеро, имом Сарахсийнинг «Мабсут» китобида қуйидаги мазмундаги ҳадис келтирилган: «Ким очиқ ерда азон ва иқомат айтиб намоз ўқиса, мағриб ва машриқ орасидаги фаришталар у билан қўшилиб намоз ўқишади. Азон ва иқомат айтмай намоз ўқиган киши билан эса, фақат икки фаришта бирга намоз ўқийди». Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#ақида
УЙЛАНГАН ВА УЙЛАНМАГАН ЙИГИТНИНГ НАМОЗИДА ФАРҚ БОРМИ?
CАВОЛ: Уйланган йигит билан уйланмаган йигитнинг ўқиган намозларида қандай фарқ бор? Уйланган йигитлар жамоатга борса уйланмаган йигитлар ҳам борса жамоат билан ўқиса уларнинг намозининг савобида фарқ борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уйланган инсон билан уйланмаган бўйдоқ инсоннинг намозига бериладиган савоб фарқли экани ҳақида очиқ далил йўқ. Албатта, динимизда никоҳга тарғиб қилинган, имкони борлар тезроқ уйланишлари кераклиги таъкидланган. Лекин бу ибодатдаги фарққа далолат қилмайди.
Одамлар орасидаги, уйланган инсоннинг икки ракат намози уйланмаган инсоннинг ўқиган етмиш ракат намозидан яхши, деган гап асоссиздир. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ҚАЙСИ ТУКЛАРНИ ЮЛИШ МУМКИН?
CАВОЛ: Aёллар мўйлабини юлса бўладими? Умуман қайси тукларни юлиш мумкин ва қайси жойларни юлиш, қисқартиш мумкин эмас?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши мўйлаб ва соқолини олиши мустаҳаб ҳисобланади. Юзидаги қош каби тукларни олиши, қисқартириши мумкин эмас. Юзида ғайриодатий туклар чиқса уларни олиш мумкин. Бундан ташқари қўлтиқ ва киндик ости тукларни ҳам аёллар худди эркаклар қатори оладилар. Қандай йўл билан кетказса ҳам бўлади. Қирқ кунгача олиш мустаҳаб. Ундан кам муддатнинг чегараси йўқ. Ҳар ким ўз мижозидан келиб чиқиб тозаланиб юриши мумкин. Аммо қирқ кундан ўтиб кетмаслик керак. Макруҳ бўлади. (Холид Сайфуллоҳ Раҳмоний, “Фиқҳул ҳалал вал ҳаром”). Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
🕋 Муфтий ҳазрат ҳаж ва умра хизматлари анжуманида иштирок этадилар
🛫 Бугун, 7 январь куни Саудия Арабистони Макка Амири, Икки муқаддас масжид ходими маслаҳатчиси Шаҳзода Холид ал-Файсал ташаббуси билан ташкил этилаётган Ҳаж ва умра хизматлари халқаро кўргазмаси ва анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрига жўнаб кетди.
✅Ушбу делегация таркибига Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ва бир қатор соҳа мутахассислари жалб этилган.
🕋 2023 йилнинг 9-12 январь кунлари анжуман доирасида хорижий делегацияларга ҳаж сафарини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар ҳамда зиёратчиларга сифатли хизмат кўрсатиш борасидаги янгича ёндашувлар ва инновацион лойиҳалар тақдимот қилинади.
🔸Сафар давомида Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти билан мулоқотлар ўтказиш, меҳмонхона, транспорт, Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш кабилар режалаштирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🇺🇿Andijon Viloyati
🕌Oltinko'l tuman bosh imom-xatibi
🎤Muhammad Yusufdomla
🔊 Farzand tarbiyasi haqida
Dinini bilmaslik uyat!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Андижон вилояти Олтинкўл туманида 2- Апрелдан 9- Апрелгача намоз вақтлари.
Азон Такбир
Бомдод: 04:40. 05:30
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 17:00 17:10
Шом: 18:45 +5
Хуфтон: 20:10. 20:20 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#ҲУШХАБАР
ҚУТЛАЙМИЗ!
Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Сарҳисоб” танловининг якуний босқичлари ғолиблари эълон қилинди. Унга кўра, фахрли 3-ўрин (Интернетда фаол тарғиботчи йўналиши бўйича) Андижон вилояти Олтинкўл туман бош имом-хатиби Муҳаммадюсуф домла ТЎРАҚУЛОВга насиб этди. Туманимизда фаолият юритаётган барча имом-хатиблар,ноиб-имомлар номидан устозни мукофот билан самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таоло Муҳаммадюсуф домлага Ўзининг дини хизмати, Ватанимиз равнақи, юртимиз мўмин-мусулмонларига муқаддас Исломнинг соф таълимотини етказиш йўлида куч-қувват, қатъий ирода, мустаҳкам соғлиқ, улкан муваффақиятлар ато эстин.
Мукофот муборак!
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW