♻️Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг❗️
👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
✨ Кунларнинг султони Саййид-ул айём ҳаджул масокин яна бир Жума кунига насиб қилган "Аллоҳ" таолога ҳамду санолар бўлсин!
Жума айёмингиз муборак бўлсин ҚАДРДОНИМ!
Ҳар жума табриклашни канда қилмайдиган қиёматли қадрдонимизга жўнатиб қўямиз!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Қисқа бўлиб туюлган дақиқалар ичида нақадар кўп савобга эга бўлса бўлади:
⏰ Бир дақиқада одам боласи “Фотиҳа” сурасини 3 марта ўқий олади. Бир Фотиҳа савоби 600 яхшилик. Демак, бир сония ичида 1800 минг яхшилик қилишимиз мумкин экан.
⏰ Бир дақиқада “Ихлос” сурасини 20 марта ўқиса бўлади. “Ихлосни” 3 маротаба ўқиган кишига Қуръони каримни хатм қилганлик савоби ёзилади. Агар биз бир дақиқада 20 марта “Ихлос” сурасини ўқисак, ой охирида 600 марта йиғилади. Демак, Қуръонни 200 марта ўқиганлик савобини оламиз.
⏰ Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтган: “Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва ла илаҳа илаллаҳи валлоҳу акбар – менинг учун бу сўзлар бутун дунёдан хайрлироқдир” зикрни бир дақиқада 18 маротаба айтса бўлади.
⏰ Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Ким истиғфорни кўпайтирса, Аллоҳ унга ҳар бир ғам-ташвишдан чиқиш йўлини пайдо қилиб қўяди ва уни ўйламаган еридан ризқлантиради” (Имом Аҳмад ривояти).
⏰ Бир дақиқада 100 марта “Астағфируллоҳ” айтсак бўлади.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ҳикматли сўзлар!
Ҳаётни беш қоидаси:
1) Одамларга ўзингизни ҳаддан ортиқ яқин олманг. Шунда биласиз уларни сизга мухтожлиги борми ёки йўқ. Ҳурматингизни билинг..
2) Қурук гапга асло ишонманг. Ҳозирги даврда қуруқ сўзни баҳоси арзон.
3) Сиз уларга керак бўлган ва сиз билан фахрланувчи инсонларни қадрланг. Сиз унга керак эмас инсонларни ортидан қувламанг.
4) Одамларни ўзини оқлаш учун топган сўзларига ишонманг. Агар хоҳиш бўлса ҳар қандай ҳолатда имкон топиб, бажаради.
5) Сиз одамларни ўз дунёқарашингиз билан баҳоламанг. Сиз кимлар учундир нималаргадур тайёрдирсиз аммо, у инсон сиз учун ҳеч нарса қилишга тайёр бўмаслиги мумкин ёки бунинг акси.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Тарқатинг!
CАВОЛ: Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши керакми? Бошқа пояфзал мумкин эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳромдаги киши фақат сланс тапочка кийиши шарт деган гап йўқ. Пастки тўпиғини тўсиб қўймайдиган исталган пояфзални кийиши мумкин.
Ҳанафий мазҳаби манбаларига кўра, оёқдаги "тўпиқ"дан икки нарса назарда тутилади:
1. Оёқнинг болдир суягининг пастки қисмида ён томонга бўртиб чиққан икки дўмбоқ бўғим;
2. Оёқ юзасидаги пояфзал ипи боғланадиган жой, яъни оёқ кафт суяклари ва кафт усти суяклари бирлашган бўғим.
Ҳаж ва умра учун эҳромдаги эркак киши мана шу ҳар икки тўпиқларини оёқ кийими билан ёпиб олмаслиги лозим. Бу ҳақда аввал батафсил баён қилганмиз. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво маркази.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Шу уч нарса Аллоҳнинг қаттиқ ғазабини келтиради: вақтни беҳуда ўтказиш; инсонларнинг устидан кулиш, ғийбат қилиш.
Сирри Сақатий қ.с.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Намоз вақтлари!
31-Январдан 3-Февралгача
Бомдод: 06:05. 06:45
Пешин: 12:45. 13:00
Аср: 15:50. 16:00
Шом: 17:35 17:35
Хуфтон: 19:00. 19:15
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ШОМ НАМОЗИНИ 4 РАКАТ ЎҚИБ ҚЎЙСА
CАВОЛ: Йиллик қазоларни ўқиётганда шом намозига ният қилинсаю 4 ракат намоз ўқиса ва охирида саждаи саҳв қилса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ. Бундай вазиятда саждаи саҳв билан намоз тўғриланмайди. Чунки шом намозида учинчи ракатдан сўнг қаъдага ўтириш фарз амалдир. Уни тарк қилинса шом намози саҳиҳ бўлмайди. Шунинг учун бундай ҳолатларда шом намозини қайта ўқиш лозим бўлади. Саждаи саҳв эса вожиб тарк қилинганда ёки фарз амал такрор бажарилган вақтларда қилинади. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ЁШ БОЛАДАН САЖДА ОЯТИНИ ЭШИТСА САЖДА ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Ҳайз, нифосли ва ёш боладан сажда оятини эшитса сажда вожиб бўладими? Ёки ҳайз ва нифосли аёл сажда оятини эшитса унга сажда вожибми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола сажда оятини ўқиса ва буни балоғатга етганлар эшитса, сажда қилиш вожиб бўлади, ёш балоғатга етмаган боланинг ўзига сажда қилиш вожиб бўлмайди. Аёл киши ҳайз ёки нифозли ҳолатида сажда оятини эшитса, ўша пайтда ҳам, ҳайз ва нифосдан поклангандан кейин ҳам, сажда қилиш вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
Жума Айём муборак! 🕌🌙💐
Аллоҳнинг сизу биз учун берган яна бир Жумаси Муборак бо’лсин! Аллоҳ ҳар биримизга оила а’золаримизга Жамики Муҳаммад Мустафо (с.а.в)нинг Умматига Ҳайрли, Барокатли, Файзли қилиб берган бо’лсин азиз Диндошим 🤲🏻
Яқинларни Саййидул Айём билан қутланг✨🌙
♻️𝒀𝒂𝒙𝒔𝒉𝒊𝒍𝒊𝒌 𝒖𝒄𝒉𝒖𝒏 𝒚𝒂𝒒𝒊𝒏𝒍𝒂𝒓𝒊𝒏𝒈𝒊𝒛𝒈𝒂 𝒉𝒂𝒎 𝒖𝒍𝒂𝒔𝒉𝒊𝒏𝒈❗️
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Азон ва Намоз вақтлари
27-январдан 03-февралгача
Бомдод: 06 : 10 - 06 : 50
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 45 - 15 : 55
Шом: 17 : 30 - 17 : 30
Хуфтон: 19 : 00 - 19 : 15
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ПУЛ БЕРИБ БАҲО ОЛИШ
CАВОЛ: Мен ҳозир университетда ўқияпман. Фанларни ёпиш учун домлаларга пул берсак гуноҳ бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта гуноҳ бўлади. Ҳар қандай ўқув муассасасида ўқиётган талабалар фанлардан баҳо олиш учун ёхуд баллни (баҳони) кўтариш учун ўқитувчиларга пул ёки буюм таклиф қилиши ришва (пора) ҳисобланади. Динимизда ришва ҳаром эканига далолат қилувчи бир нечта ҳадислар бор. Жумладан, Ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: “Ришва берувчи ва ришва олувчи дўзахдадир” (Табароний ривоятлари). Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ТАСБЕҲЛАРНИ САНОҒИНИ БИЛИШ ШАРТМИ?
CАВОЛ: Тасбеҳ дуоларини саноғини санамай ўқиб юриш мумкинми? Савоб бўладими ёки ўқиган тасбеҳ дуоларини саноғини билиш шартми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда адади аниқ баён қилинган (намоздан кейинги 33 мартадан Субҳаналлоҳ, Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар каби) тасбеҳларни айтилган саноғига риоя қилиш афзал. Аммо инсон бўш вақтларида зикр ва тасбеҳларни айтмоқчи бўлса, хоҳлаганича айтиши жоиз. Қанча кўп айтса, шунча яхши. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
✅ ОГОҲ БЎЛАЙЛИК!
➡️ Ҳаётнинг ўлчови умр узунлигида эмас,
➡️ Сиз ундан қандай фойдалана олганингиздадир.
Азизлар! Бугун Ражаб ойининг биринчи кечаси яъни дуолар ижобат бўладиган кеча, ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб қўлимиздан келганича ибодат, зикр ва истиғфорни кўпайтириб, ҳар лаҳзадан фойдаланиб қолайлик.
👆Тарқатиб савобга сиз ҳам шерик бўлинг!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Бугун Жумодус соний ойининг охирги куни ертага Ражаб ойининг биринчи куни яни 23.01.2023-йил
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
♻️Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг❗️
👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Намоз вавтлари!
Азон ва Намоз вақтлари
03-февралдан 10-февралгача
Азон. Такбир.
Бамдод: 06 : 05 - 06 : 45
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 55 - 16 : 05
Шом: 17 : 40 - 17 : 40
Хуфтон: 19 : 05 - 19 : 20
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Эслатма!
ПАЙШАНБА КУНИ ҲАҚИДА!
و سئل عليه السلام عن يوم الخميس " فقال يوم قضاء الحوائج و الدخول علي السلطان "؛ لأنه فيه دخل إبراهيم عليه السلام علي ملك مصر فقضي حاجته و اهدي إليه هاجر
Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ПАЙШАНБА куни хақида сўрашди. Бас айтдилар: «Ҳожатлар чиқадиган ва султону ҳокимларни қабулига кирадиган кундир»
- Чунки ўша кунда Иброҳим алайҳиссалом Миср подшоҳи олдига кирган ва хожати чиққан ва подшоҳ унга Ҳожар онамизни ҳадоя қилган кундир.
Тафсирул руҳул баён.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
СУВДА МУЗЛАБ ЎЛГАН БАЛИҚНИ ЕСА БЎЛАДИМИ?
#ҳалол_ҳаром
CАВОЛ: Қаттиқ совуқ бўлганидан сувлар музлади. Натижада балиқлар ҳам музлаб ўлиб қолди. Сувда музлаб ўлган балиқни еса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бирор бир ташқи сабаб яъни қаттиқ иссиқ, ёки қатиқ совуқ сабабли сувда ўлган балиқ ҳалол бўлиб, уни ейиш жоиз. Албатта, ҳеч қандай ташқи сабабсиз сувда ўлиб, сув юзасига қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш ҳалол бўлмайди. Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳудан қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: مَا أَلْقَى الْبَحْرُ أَوْ جَزَرَ عَنْهُ فَكُلُوهُ وَمَا مَاتَ فِيهِ وَطَفَا فَلا تَأْكُلُوهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ وَالدَّارَقُطْنِيُّ.
Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Денгиз (соҳилга) чиқариб ташлаган ёки ундан сув пасайганларини еяверинглар. Аммо унда ўлган ва сув юзига қалқиб чиққанини еманглар” (Абу Довуд, Ибн Можа ва Дорақутний ривояти).
Бу ҳақда мазҳабимиз фуқаҳолари шундай дейишган:
"الاصل في إباحة السمك إن ما مات بآفة یؤکل وما مات بغیر آفة لایؤکل".
“Балиқнинг ҳалоллигидаги асл қоида, бирор бир ташқи офат сабабли ўлган бўлса, уни ейиш жоиз бўлади. Офатсиз, ташқи сабабсиз ўлган бўлса, ейиш жоиз бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби, 5-жуз, 248-бет).
Хулоса қилиб айтганда қаттиқ совуқда музлаб ўлиб қолган балиқларни ейиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
#Қироат
ҚУРЪОННИ ЎҚИБ ТУГАТГАНДАН СЎНГ ЖОНЛИҚ СЎЙИШ КЕРАКМИ?
САВОЛ: Ўзбекча Қуръон китобини ўқигандан кейин яъни тугатиб бирон жонлиқ сўйиб, қон чиқариш керакми? Мен шундай эшитдим, бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу гап нотўғри. Қуръони каримни ўқиб тугатиш савобли амал. Ҳар бир савобли амални бажарилганида жонлиқ сўйиш шарт бўлмайди. Жонлиқ сўйиш — Қурбонлик қилиш вожиб бўлган одамларга ва назр қилган кишиларга ВОЖИБ (яъни қилиши шарт бўлган, қилмаса гуноҳкор бўладиган) амал, фарзанд кўрган одамга эса МУСТАҲАБ (яъни қилса савоб, қилмаса гуноҳ бўлмайдиган) амал ҳисобланади. Бундан бошқа ўринларда жонлиқ сўйиш ихтиёрий бўлади.
Шундай экан, динимизда машруъ бўлмаган амалларни динга киритмаслик керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
“ИШОРАИ САББОБА”ДА КЎРСАТКИЧ БАРМОҚНИ ҚИМИРЛАТИБ ТУРИШ КЕРАКМИ?
#намоз
CАВОЛ: Ишораи саббоба қилиш пайтида ишора бармоғини қимирлатиб ўтириш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намозда ишораи саббоба қилиш пайтида кўрсаткич бармоқни қимирлатиб туриш – суннатга хилоф, макруҳ амал саналади. Чунки Абдуллоҳ ибн Зубайр разияллоҳу анҳудан нақл қилинган саҳиҳ ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом ташаҳҳудда бармоқларини қимирлатмаганлари очиқ ойдин айтилган:
"أَنَّهُ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يُشِيرُ بِالسَّبَّابَةِ وَلَا يُحَرِّكُهَا" (أَخْرَجَهُ أَبُو دَاوُد وَالنَّسَائِيُّ وأَحْمَدُ).
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам саббоба бармоқлари билан ишора қилар ва уни қимирлатмас эдилар” (Имом Абу Довуд, Имом Насаий ва Имом Аҳмад ривоятлари).
Ушбу ҳадиснинг санадини Имом Нававий саҳиҳ деганлар. Бу ҳадисга кўра, ишорада бармоқни қимирлатмасдан фақатгина бир марта кўтариб-тушуриш кераклиги баён қилинмоқда. Ушбу маънони бошқа саҳобалардан ривоят қилинган кўплаб ҳадислар ҳам қўллаб-қувватлайди.
Биргина Воил ибн Ҳужр разияллоҳу анҳунинг ривоятида:
"ثم رفع إصبعه فرأيته يحركها يدعو بها" )رواه الامام أحمد والامام النسائي)
“... Кейин бармоқларини кўтардилар. Уни ҳаракатлантираётганларини кўрдим. У билан дуо қилардилар”, дейилган (Имом Аҳмад ва Имом Насаий ривоятлари).
Лекин муҳаққиқ уламолар ишораи саббобада бармоқни қимирлатишга далолат қиладиган ушбу ривоятни шоз – ҳужжатга яроқсиз ҳадис эканини таъкидлашган.
Айрим уламолар эса, Ибн Зубайр ва Воил ибн Ҳужрнинг ривоятларини мувофиқлаштиришга ҳаракат қилишган. Жумладан Имом Абу Бакр Байҳақий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
يحتمل أن يكون المراد بالتحريك الإشارة بها لا تكرير تحريكها، فيكون موافقـًا لرواية ابن الزبير
“(Ҳадисдаги) бармоқни қимирлатишдан – у билан ишора қилиш маъноси кўзланган бўлиши мумкин. Уни ҳаракатлантириб туриш эмас. Шундагина у Ибн Зубайрнинг ривоятига мувофиқ бўлади” (“Сунанул кубро” китоби, 2-жуз, 231-бет).
Шайх Саломуллоҳ Ҳанафий шундай дейдилар: “Ҳадисдаги “бармоқларини ҳаракатлантирдилар” жумласидан мурод, муборак бармоқларини кўтаришлари тушунилади, холос. Шундагина “Бармоқлари билан ишора қилар эдилар ва қимирлатмасдилар”, дея нақл қилинган бошқа ривоятлар билан мувофиқ бўлади” (“Авжазул масолик”, 2-жуз, 117-бет).
Қолаверса, намозда бармоқни қимирлатиш беҳуда иш бўлиб, макруҳ амал саналади. Бу ҳақда Аллома Таҳтовий шундай дейдилар:
( وتسن الإشارة ) أي من غير تحريك فإنه مكروه وعندنا كذا في شرح المشكاة للقاري
“Ишораи саббобани бармоқни қимирлатмасдан бажариш суннатдир. Зеро, бармоқни қимирлатиш бизнинг мазҳабга кўра, макруҳдир. Мулла Али Қорийнинг Шарҳул-мишкот китобида шундай дейилган” (“Ҳошия ат-Таҳтовий” 1-жуз, 179-бет).
Хулоса қилиб айтганда, ишораи саббобада бармоқни қимирлатиб туриш ёки уни салом бергунча тик ушлаб туриш суннатга хилоф, макруҳ амалдир. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
АЁЛ КИШИ ТОВУҚ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Устоз, аёл киши товуқ сўйса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, аёллар ҳам товуқ сўйиши дуруст. Худди шундай бошқа жонлиқларни ҳам сўйиши жоиз бўлади. Чунки сўювчи мусулмон ёки (сўйиш пайтида Аллоҳ таолонинг номидан бошқанинг номини зикр қилмайдиган) аҳли китоб бўлиши шарт қилинган. У эркакми ёки аёлми фарқи йўқ ("Мухтасар","Фатҳу бобил иноя" китоблари). Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Ислом.
Намознинг фойдаси!
Германияда бир кўз шифокори қабулига келган мусулмон йигитни текширади. Текшириб бўлиб унга савол беради:
- Сен намоз ўқийсанми?
Йигит:
- Дўхтир, менинг кўзимдаги дард билан намознинг қандай алоқаси бор. Мендан намоз ўқиш-ўқимаслигимни сўраяпсиз?
Германиялик шифокор айтадики:
- Агар сен намоз ўқисанг, ўқиб бўлиб икки томонга салом бераётгандаги ҳаракатни қилганингда бу касаллик сенда бўлмасди...
Изоҳ: Яъни, салом бераётганда икки елкамизга салом берамиз, шунда кўзимиз ҳаракатланади. Кўз ҳаракатланиши кўзнинг саломатлиги ва нури учун фойдали. Кўз машқларида бу бор. Субҳаналлоҳ, намоз ибодатимизда кўзимиз учун ҳам сиҳҳат бор экан. Шу ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Намоз - кўзимнинг нури», деган маънодаги ҳадислари ёдга тушади. Роббимиз биздан талаб қилган ибодатлар ҳам руҳимиз, ҳам танамиз учун шифодир. Роббимиз бизнинг ибодатларимизга муҳтож эмас, аксинча, биз уларга муҳтожмиз.
Германиялик шифокор сўзида давом этиб:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқийдилар. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишга кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.
Шифокор кейинчалик Исломни қабул қилиб мусулмон бўлади.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ГИЛАМГА НАЖОСАТ ТЕГИБ, ҚУРИБ ҚОЛСА
CАВОЛ: Уйдаги гиламгами ёки ўтирадиган жойгами сийдик ёки маний тегса ва у қуриб кетса, шу жойга тегиб кетсак, теккан жойимиз нопок бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гиламга нажосат тегиб, қуриб қолган бўлса, уни кийимга ёки баданга тегишининг зарари йўқ. Лекин у жойда намоз ўқиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ХУФТОНДАН СЎНГ ВИТРНИ ЎҚИМАСЛИК
CАВОЛ: Хуфтондан сўнг Витрни ўкимасдан уйқуга кетса гуноҳ бўлмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Хуфтонни ўқигандан сўнг кечанинг охирги қисмида, бомдод вақти киришидан аввал уйғониб витр намозини ўқишига аниқ ишонса, хуфтонни ўқиб ухлаши ва кечанинг охирида туриб витр намозини ўқиши мустаҳабдир. Агар кечанинг охирида уйғонишга ишончи комил бўлмаса, хуфтондан кейин витрни ўқийди. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
РУКУ ВА САЖДА ТАКБИРЛАРИНИ ИМОМ АЙТГАНИ ЕТАРЛИМИ?
CАВОЛ: Фарз намозини имомга иқтидо қилиб ўқилганда, эргашган одам рукуга кетаётиб, турганда, саждага кетаётиб ва турганда, Аллоҳу акбар деб айтадими ёки имом айтгани етарлими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга иқтидо қилган одам интиқол такбирлари (яъни руку-саждага бориш ва қайтишдаги Аллоҳу акбар дейиш)ни махфий (ўзи эшитадиган даражада) айтади. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ЮТУҚЛИ АКЦИЯЛАР ҲАҚИДА
CАВОЛ: Ҳалол маҳсулотларга сок, печинига акция қўйилган. Ундаги кодларни махсус рақамга смс орқали жўнатамиз. Aгар ўйинга чақирса борсам дамас ёки 75 млн пул чиқса, олсам ҳалол бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ютуқли акция маҳсулот нархини оширмаган ва уни истеъмол қилиш мақсадида сотиб олинган бўлиб, ютуқ чиқиб қолса, уни олиш ҳалол ҳисобланади. Аксинча, маҳсулот нархи акция даврида қимматлашган бўлса ёки қимматлашмаган бўлсада уни сотиб олишдан мақсад, айнан ютуққа эришиш бўлса, жоиз эмас. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
РАЖАБ ОЙИ КЕЛМОҚДА!
Ражаб ойи қизил чироқдир. Огоҳ бўлинг, Рамазон эшик қоқиб келмоқда, ғафлатдан уйғонинг!
Шаъбон ойи сариқ чироқдир. Тайёргарлик кўринг, ўзингизни тоат-ибодатга кўниктиринг, Рамазонда одат бўлиб қолсин!
Рамазон ойи эса яшил чироқдир. Тезликни оширинг, тоат-ибодатдан захира тўпланг, жаннат учун рақобат жуда кучли!
Солиҳ салафлардан бирлари айтади:
«Ражаб ойи шамол кабидир.
Шаъбон ойи булут кабидир.
Рамазон ойи ёмғир кабидир.
Ражаб ойида экин экиб, уруғ сепмаган, шаъбон ойида суғормаган одам қандай қилиб Рамазон ойида ҳосилни йиғиштириб олишни хоҳлайди?»
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Эслатма!
Бу йилги Ражаб ойининг биринчи куни 23-Январь Душанба кунига тўғри келяпти иншааллоҳ...
Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.
Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.
• Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
• Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.
• Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси”.
Ибн Асокир раҳматуллоҳи алайҳ ривояти
Аллоҳ таоло барчамизга кириб келаётган Ражаб ойини хайрли, баракали ой қилсин, бу муборак ойда дунё ва охиратда фойдамизга ҳужжат бўладиган хайрли амалларни кўплаб қилмоқликни насиб қилсин.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#жаноза
ЖАНОЗА НАМОЗИГА КЕЧИККАН КИШИ
CАВОЛ: Жанозага кеч келдим, менинг учинчи такбиримда домла тугатди. Тўртинчи такбирни нима қиламан?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жаноза намозига киришдаги такбир (“Аллоҳу акбар”) ва ундан кейинги уч такбирни айтиш имомга фарз бўлгани каби, иқтидо қилувчиларга ҳам фарздир. Агар иқтидо қилувчи такбирлардан бирини айтмаса, жаноза намози дуруст бўлмайди. Чунки ундаги ҳар бир такбир тўрт ракатли намознинг ҳар бир ракаатига ўхшайди.
Киши жаноза намозида неча ракатга кеч қолган бўлса, имом салом берганда салом бермай туради ва нечта такбир қолиб кетган бўлса, шуларни айтиб сўнг салом беради.
وَإِذَا جَاءَ رَجُلٌ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى وَلَمْ يَكُنْ حَاضِرًا انْتَظَرَهُ حَتَّى يُكَبِّرَ الثَّانِيَةَ وَيُكَبِّرَ مَعَهُ فَإِذَا فَرَغَ الْإِمَامُ كَبَّرَ الْمَسْبُوقُ التَّكْبِيرَةَ الَّتِي فَاتَتْهُ قَبْلَ أَنْ تُرْفَعَ الْجِنَازَةُ وَهَذَا قَوْلُ أَبِي حَنِيفَةَ وَمُحَمَّدٍ - رَحِمَهُمَا اللَّهُ تَعَالَى - وَكَذَا إنْ جَاءَ وَقَدْ كَبَّرَ الْإِمَامُ تَكْبِيرَتَيْنِ أَوْ ثَلَاثًا، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ
“Киши жаноза намози келгандан имом биринчи такбирни айтиб бўлган бўлса, имом иккинчи такбирни айтишини кутиб туради ва (имом иккинчи такбирни айтганда) имом билан бирга такбир айтади. Қачон имом жаноза намозини тугатса, (муқтади салом бермайди) тобут кўтарилишидан аввал қолиб кетган такбирни айтиб қўяди. Бу ҳукмни имом Абу Ҳанифа ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар айтганлар. Худди шунингдек (жаноза намозига) келганда имом икки ёки уч такбир айтиб бўлган бўлса ҳам (қолган такбирларни имом жаноза намозидан фориғ бўлганидан сўнг кеч қолган такбирларни айтиб қўяди). “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган (“Фатовои Ҳиндия”).
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar