#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
14- Апрелдан 21- Апрелгача
Бомдод: 04 : 15 - 04 : 55 -5
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 17 : 05 - 17 : 15
Шом: 18 : 55 - 18 : 55 +5
Хуфтон: 20 : 30 - 20 : 45
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ЧАЛҚАНЧА ЁТИШ ДЎЗАХ АҲЛИНИНГ ОДАТИМИ?
599-CАВОЛ: Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам оёқни бир-бирини устига чиқариб ётишдан қайтарганларми? Бу жаҳаннамийларни ётишими? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бу борада икки хил ўзаро қарама-қарши мазмундаги ҳадис ривоят қилинган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам саҳиҳ ҳадис бўлиб, уларни қайси бирига амал қилишда уламоларимизнинг хулосаларига эҳтиёжимиз бор. Имом Бухорий ва Имом Муслим Аббод ибн Тамимдан у эса Амакисидан ривоят қилган ҳадисда:
أَنَّهُ رَأَى رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم مُسْتَلْقِيًا فِي الْمَسْجِدِ، وَاضِعًا إِحْدَى رِجْلَيْهِ عَلَى الْأُخْرَى
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни масжидда, оёқларидан бирини иккинчисига қўйиб, чалқанча ётганларини кўрди” — дейилган.
Лекин Имом Муслимнинг саҳиҳларида киши чалқанча ётиб, оёқларидан бирини иккинчисига кўтариб олишдан қайтарилгани ҳақида ҳадис собит бўлган:
أنَّ النبيَّ صلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ قالَ: "لا يَستلقِينَّ أحدُكُمْ ثمَّ يَضَعُ إحْدَى رِجلَيهِ على الأُخرى"
яъни: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сизлардан бирингиз ҳаргиз бир оёғини иккинчисини остига қўйиб, чалқанча ётмасин”, деганлар.
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ мазкур ҳадис шарҳида, уламолар оёқларни чалкаштириб чалақанча ётишдан қайтарилган ҳадислар аврат очилиб қолиш ҳолатларига йўйилади, деганларини айтганлар. Аммо Пайғамбаримиз алайҳиссалом ётган ҳолатда ундай бўлмаган. Яъни аврат очилиш ҳолати бўлмаган. Агар авратлар очилиб қолмаса, бунинг зарари йўқ, жоиз бўлади, деганлар. Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ ҳам Хаттобийнинг икки хил таҳминини келтириб ўтган. Унинг бирида чалқанча ётишдан қайтариш маъносидаги ҳадис мансух бўлган, дейилган. Яна бирида эса мазкур ҳадис аврат очилиб қолиш ҳолатларига тааллуқли, дейилган. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ, шу иккинчи важҳ тўғрироқ, дейдилар.
Шунга кўра чалқанча ётиб, оёқларни чалкаштириб олиш агар аврат очилиб қолишига сабаб бўлмаса, жоиз иш ҳисобланади. Бу жаҳаннамийларни ётиши эмас. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ЎЙИНЛАРДАН ПУЛ ЮТИБ ЭҲСОН ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Интернет орқали пулли ўйинлардан пул ютиб ўша пулни эҳсон қилса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилиш дегани яхшилик қилиш, ёрдам қилиб савоб олиш деганидир. Шариатимизда мақсадга олиб борувчи йўл ҳам тўғри бўлиши керак. Демак, эҳсон қилиш учун ҳам ҳалол топилган пул бўлиши керак экан, интернетга пул тикиб топилган пуллардан эҳсон қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Намоз вақтлари!
10-фавралдан 17-Февралгача
Бомдод: 06:00 - 06:40 -5
Пешин: 12:45 - 13:00
Аср: 16:05 - 16:15 +5
Шом: 17:50 17:50 +5
Хуфтон: 19:15 - 19:30 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ҚУРЪОННИ ХАТМ ҚИЛОЛМАСА ГУНОҲ ЭМАСМИ?
CАВОЛ: Тақвони маҳкам ушлашга ҳаракат қиламан. Лекин Қуръонни тўлиқ хатм қилолмаганман. Бу гуноҳ эмасми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мўмин инсон имкон қадар Қуръонни хатм қилишни ўрганиши керак. Аллоҳ таолонинг Каломини тўғри ўқишни, хатм қила олишни таълим олиши ва шу йўлда мунтазам ҳаракат қилиши лозим. Уламоларимиз "Қуръони каримни бир йилда бир хатм қилмаган киши — Қуръонни тарк қилган ҳисобланади", — дейишган. Валлоҳу аълам.
МанбаЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
Намоз
«Агар мўмин банда катта гуноҳ қилмай, беш вақт намозни канда қилмаса, Аллоҳ унинг у жумадан бу жумагача қилган кичик гуноҳларини кечиради». (Ҳадиси шариф)
— Намоз нимадир?"
— Банданинг Аллоҳга жисму жони билан ибодатидир.
— Намоз бир кунда неча марта ўқилади?
— Беш маҳал: бомдод, пешин, аср, шом, хуфтон, жума куни пешинда жума намози ўқилади.
— Вожиб намози қайсилар?
— Рамазон ҳамда Қурбон ҳайитлари ва хуфтондан кейинги витр намозлари.
— Суннат намози қайсилар?
— Рамазон ойидаги хуфтон намозининг суннатидан сўнг таровиҳ ўқимоқ суннатдир.
— Яна қандай намоз одатлари бор?
— Яна нафл ибодатларини қилмоқ мустаҳабдир. Шунингдек, маййит учун жаноза ўқиш фарзи кифоядир.
— Фарзи кифоя нима?
— Бир киши ўқиса, эшитиб турганларга ҳам кифоя қилувчи тиловатдир.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ЗИКРЛАРНИ ТАСБЕҲ БИЛАН ҚИЛИНИШИ ШАРТМИ?
CАВОЛ: Намоздан кейинги 33 мартадан айтиладиган зикрларни тасбеҳ доналарини ўтказиш билан қилиниши шартми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бармоқлар билан санаш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
Қарз ҳақида!
БИР ИНСОНДАН ҚАРЗИМ БОР. ЎТИБ ҚОЛИБДИ.
599- CАВОЛ: Бир инсондан қарзим бор. Ўтиб қолибди. Қарзимни уйидаги инсонларга берсам бўладими? Биров билан юборсамчи?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ҳақдор одам вафот топган бўлса, қарзингизни унинг меросхўрларига беришингиз лозим. Чунки маййитнинг молу-мулки унинг меросхўрлари ўртасида тақсим қилинади. Бандаларнинг ҳақларига бепарво бўлиш яхши эмас. Албатта ўзингиз олиб бориб беринг ва узрингизни тақдим қилинг. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Янгиликлар
✅“Жумадан жумагача” муҳим хабарларнинг қисқача тафсилоти (05-02-2023)
💻 “Жумадан жумагача” рукни орқали muslim.uz сайтида эълон қилинган энг муҳим хабарларнинг қисқача шарҳи билан танишиш мумкин.
Muslimuzz">Youtube | Tas-ix | Facebook | InstagramЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хаж_умра
УМРАДА ВИДОЛАШУВ ТАВОФИ БЎЛАДИМИ?
САВОЛ: Умрада ҳам видолашув тавофи бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, "Тавофи вадо" — видолашув тавофи фақат ҳажда вожиб ҳисобланади. Умрада эса, эҳром боғлаш ва байтни тавоф қилиш фарз бўлиб, Сафо ва Марва оралиғида саъй қилиш ва соч олдириш (ёки қисқартириш) вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
Жума кунининг суннатлари.
♻️Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг❗️
👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🕌 Яратган етказган Жума айёми муборак азизлар!
Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
Жума аёмингиз муборак бўлсин!
Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
Жума айёмингиз муборак бўлсин
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ибодат!
КЕЧАНИНГ УЧДАН БИРИ ҚОЛГАНДА ДУО ҚИЛИШ
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қилсам? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини берсам? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечирсам", дейди", дедилар".
Шарҳ: Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига Ўзига лойиқ тушиш ила тушади. Биз унинг кайфиятини била олмаймиз. Бундан У Зотга нуқсон лозим ҳам бўлмайди.
Мазкур тушишни ҳадисда зикр қилишдан мақсад, дуо ва ибодат мазкур вақтда афзал ва мукаммал эканини билдиришдир. Ким шу вақтда дуо қилса, дуоси қабул бўлиши эҳтимоли кучли. Бу дуо намозда бўладими, намоздан кейин бўладими ёки намозсиз бўладими - барибир. Аммо намозда ёки намоздан кейин бўлса, афзалдир.
Шунинг учун эркагу аёл мўмин-мусулмонлар яхши тадбир қилиб, уйқу соатларини ҳам режали қилиши, кечанинг учдан бири қолганда кўпроқ туриб, нафл намозлар ўқиши, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қабул қилади, сўралган нарсаларни беради, мағфират сўралса, гуноҳларни кечиради.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Ислом умматининг баракасини саҳарда қилиб қўйган. Саҳар пайти барака чоғи ҳисобланади. Шунинг учун ким саҳархез бўлса, саҳарда бедор бўлса, бу вақтда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога ибодат қилса, умри баракали бўлади, камбағаллик ундан узоқлашади, топганига барака кириб, бой-бадавлат бўлиб юради.
Бу ҳақиқатни тушунтириш учун Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ва бошқалар қўй билан итни мисол қилиб келтирадилар.
Қўй одатда битта, гоҳида иккита туғади, ит эса етти-саккизталаб туғади. Қўй ҳар куни, ҳар ерда сўйилади, лекин камайиб кетмайди, қаёққа қарасангиз, қўйлар юради.
Ит эса ҳеч кўпаймайди, мудом қувғинда бўлади.
Бунга итнинг кечаси билан ҳуриб, у ёқдан-бу ёққа югуриб, саҳарга яқин ухлаб қолиши сабаб экан.
Қўй эса шом вақтида ухлаб, саҳарлаб уйғониб олади, бедор бўлади. Уламолар бу ҳодисадан улуғ бир ҳикматни истинбот қилиб, буни сизу бизларга насиҳат тарзида айтган эканлар.
"Одоблар хазинаси" китобидан.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
АСЛИЯТНИ БУЗИБ ТАЛҚИН ҚИЛАЁТГАН БИДЪАТЧИ ТОИФАЛАР ҲАҚИДА УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ
ФАТВОСИ
بسم الله الرحمن الرحيم
Таассуфлар бўлсинки, ҳозирда айрим илмсиз ёшлар энг нозик ва қалтис масалаларни кўтариб, мусулмонлар бирлигига раҳна солиш билан шуғулланмоқдалар. Динда ғулувга кетиб, ғайридинлар ҳақидаги оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилган ҳолда уларни мусулмонларни кофирга чиқаришга қурол қилмоқдалар. Бу жуда ҳам хатарли ва қалтис йўлдир. Бу йўлда кўпчилик тойилиб, адашиб кетган. Шундай паллада ёшларни хатарлардан огоҳ этиш ҳар бир зиёли, маърифатпарвар инсоннинг бирламчи вазифалари сирасига киради.
Бугунги кунда айрим адашган тоифалар минг йиллардан бери аждодлари мусулмон бўлиб келган ва ўзлари ҳам Ислом динига амал қилиб келаётган жамиятимизни куфр диёри деб эълон қилишлари, ундан кейин бу ердан ҳижрат қилишга даъват қилиш, ўзларининг мақсадларига эргашган ёшларни жиҳод қилиш ва “шаҳид” бўлишга даъват қилишмоқда. Бунда “такфир”, “ҳижрат”, “жиҳод”, “шаҳидлик” тушунчаларини аслиятидан бузиб талқин қилиб, ғўр ёшларни алдашмоқда. Шу мақсадда ушбу шаръий истилоҳларни асл моҳиятини далиллар асосида ёритишни мақсад қилдик...
➡️ ФАТВОНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 “ВАҚФ” ФОНДИ 10 МИНГГА ЯҚИН УСТ-БОШ ВА ЗАРУР ЖИҲОЗЛАРНИ ТУРКИЯГА ЖЎНАТДИ
✅ Шу йил 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги “Вақф” хайрия жамоат фонди ташаббуси билан турк халқи бошига тушган кулфатда кўмак бериш учун ҳимматлиларни жалб этган ҳолда энг зарур нарсаларни Туркияга гуманитар ёрдам тўплаш марказига топширди...
➡️ БАТАФСИЛ
“Вақф” хайрия жамоат фонди матбуот хизмати
vaqf.uz | /channel/vaqfuz
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Фиқҳ!
ҚАЗО НАМОЗИНИ ЎҚИГАНДА АЗОН АЙТИЛАДИМИ?
598-CАВОЛ: Бугунги пешин намозини жамоат билан масжидда ўқидик. Намоз ўқиб бўлганимиздан кейин қазо ўқиш учун яна азон айтиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши бошида битта азон айтиб, қолганларини иқоматни ўзи билан ўқиса ҳам бўлади.
Қазо намозларни масжидда ўқиш ва қазо намоз учун масжидда жамоатга халал берадиган тарзда азон айтиш макруҳ амал ҳисобланади (“Дуррул мухтор” Ҳаскафий).
Баъзи уламоларимиз агар қазо намоз учун масжидда бировга халал бермайдиган ва ўзи эшитадиган тарзда азон айтса, макруҳ бўлмайди, дейишган. Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин шундай деганлар:
أَمَّا إذَا كَانَ مُنْفَرِدًا وَيُؤَذِّنُ بِقَدْرِ مَا يُسْمِعُ نَفْسَهُ فَلَا
“Аммо ўзи ёлғиз бўлиб, ўзига эшитиладиган миқдорда азон айтса, макруҳ эмас” ("Раддул муҳтор" китоби).
Шунга биноан, масжидда қазо намозларни адо этиш учун бошқа намозхонларга халал бермайдиган тарзда азон ва иқомат айтишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
МУҚИМ КИШИ МУСОФИРГА ИҚТИДО ҚИЛСА
САВОЛ: 1) Сафарга чиққан одам имомликка ўтиб қолса намозни қаср қилиб ўқийдими? 2) Агар қаср қилиб ўқиса, унга иқтидо қилган мусофир бўлмаганлар қолган 2 ракатини қандай ўқийди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1) Албатта, қаср қилиб ўқийди.
2) Мусофирга иқтидо қилган муқим кишилар имом салом берганда, салом бермасдан туриб, қолган икки ракатни ўқиб охирига етказиб қўядилар. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
#Фиқҳ!
ГУРУЧ ҲАҚИДА ҲАДИС
CАВОЛ: Гуруч ҳақида ҳадис борми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гуруч ҳақида бир қанча ҳадислар келган. Масалан: "Кимки қирқ кун гуруч еса, унинг қалбидан ҳикмат булоқлари тилига жорий бўлади", (Мавзуъ яъни тўқима). Гуруч ҳақида бундан ташқари ҳам бир нечта ҳадислар келган. Аммо, уларнинг деярли барчаси муҳаддислар тарафидан "мавзуъ" яъни тўқима ҳадислар деб топилган. Валлоҳу аълам.
Манба:ЎМИ фатво хайати
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
@diniysavollar
🌙 Муфтий ҳазратлари доктор Али Эрбош жанобларига ҳамдардлик билдирдилар
📃 2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг жануби-шарқий қисмида юз берган кучли зилзила оқибатида кўплаб одамлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркия диёнат ишлари бошқармаси раиси профессор, доктор Али Эрбош жанобларига дўст ва қардош турк халқининг ушбу қайғусига ўзбек халқи, айниқса, Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси чин қалбдан шерик эканини билдириб, ҳамдардлик мактубини йўлладилар.
🤲 Унда чуқур таъзия изҳор этилиб, мазкур фалокат оқибатида вафот этганларга, Жаноби Ҳақдан раҳматлар, мусибатли хонадон аҳлларига сабр-матонат ва жабрланганларга офият тиланди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
#Фиқҳ!
МАРҲУМЛАР УЧУН УЛАРНИНГ НАМОЗИНИ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
598- CАВОЛ: Марҳумлар учун уларнинг намозини ўқиса бўладими? Кимнингдир учун намоз ўқиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Вафот этган кишининг номидан эҳсон ва садақалар бериш, уларнинг ҳаққига истиғфор айтиш (гуноҳларини кечирилишини Аллоҳ таолодан сўраш) манфаат беради. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
ИШ КИЙИМИДА НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
597-CАВОЛ: Биз Корея давлатида ишлаймиз, иш вақтида намозни ишчи кийимда ўқиб олсак бўладими? Жавоб учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ҳаммамизга маълумки намозхон киши намозда авратларни беркитиб турадиган, покиза ва инсоннинг виқорини сақлаб турадиган чиройли ва гўзал кийим кийиши афзал ҳисобланади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони Каримда:
يَا بَنِي آَدَمَ خُذُوا زِينَتَكُمْ عِنْدَ كُلِّ مَسْجِدٍ
“Эй, Одам авлоди! Ҳар бир масжид (намоз) олдидан зийнатларингиз (пок кийимларингиз)ни (кийиб) олингиз!” (Аъроф сураси, 31-оят).
Демак, ана шу ояти каримага биноан, гўзал, чиройли, кийимларни кийиб намоз ўқиш афзал кўрилган.
Бошқа тузукроқ кийимга имкон бўла туриб иш кийимда намоз ўқиш макруҳ.
وَتُكْرَهُ الصَّلَاةُ فِي ثِيَابِ الْبِذْلَةِ.
“Фатово Ҳиндия китобида” “Иш кийимда намоз ўқиш макруҳ бўлади”, дейилган. Аммо бошқа кийимга имкон бўлмаса ва иш кийимингиз нажосатдан ҳоли бўлса ўқисангиз бўлади. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ибодат!
Мусо алайҳиссаломнинг дуоси!
Бир куни Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога муножот қилиб деди: Эй, Раббим! Сенинг адолатингга шак йўқ. Аммо, бу дунёда бир-бирига зулм қилаётганлар бор. Мазлум одам ўзига зулм қилган кишидан шу дунёнинг ўзида ҳаққини олиши мумкинми?
Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Аср вақтидан кейин фалон жойга борсанг, мазлум золимдан ўз ҳақини қандай олганини кўрасан, деди.
Мусо алайҳиссалом айтилган вақтда айтилган жойга бордилар. У ер тоғли жой бўлиб, тоғнинг тепасидан шарқираб сув оқиб тушаётган экан. Мусо алайҳиссалом бу ерда нима бўлар экан, деб бир чеккада кузатиб турдилар. Бир пайт туяга минган бир одам келди. Туясидан тушиб сув ичмоқчи бўлди. Белига боғлаган белбоғини ечиб бир чеккага қўйди. Сувдан қониб ичди ва туясини ҳам суғорди. Бир оз дам олгандан кейин туясига миниб кетди. Аммо, белбоғини унутиб қолдирди. Бир оздан сўнг эшакка минган ёшгина йигит келди. У ҳам эшакдан тушиб сувдан ичди ва эшагини ҳам суғорди. Бир пайт ерда ётган белбоққа кўзи тушди ва уни олиб қараса ичида анчагина тилло ва қимматбаҳо тақинчоқлар ўралган экан. Бола у ёқ-бу ёққа қарадида ҳеч ким кўринмагач, белбоқни олдида эшагига ўтириб кетди. Орадан кўп ўтмай сув ичгани кекса бир чол келди. Чол сув ичиб турган эди, белбоғини унутиб қолдирган туякаш келди ва белбоғини қўйган жойидан ахтарди. Топа олмагач чолдан белбоғини сўради. Чол эса, ҳеч қандай белбоғни кўрмаганини айтди. Шунда туякаш жаҳл билан қўлидаги ҳанжарни чолга санчиб олди ва чол ўша ерда вафот этди.
Бу воқеани кузатиб турган Мусо алайҳиссалом Аллоҳ таолога нидо қилиб: Эй, Раббим! Аҳир беайб бир қарияни ўлдирдику?!-дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: Эй, Мусо! Бу қария кўп йиллар олдин туякашнинг отасини ноҳақ ўлдирган ва бундан ҳеч кимнинг хабари йўқ эди. Эшак минган боланинг отаси эса, туякашнинг қўлида йигирма йил ишлаган, аммо туякаш унинг ҳаққини бермаган эди. Бугунга келиб бола отасининг ҳақини олди, туякаш эса отасининг қотилини ўлдирди, деб жавоб берди.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Эслатма!
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
Биринчи синов:
Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Холбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади, умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
Иккинчи синов:
Ҳар куни Аллох берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
Учинчи синов:
Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Холбуки, у борар жойи олий Жаннатми ёки тубан Дўзахми, хали билмайди...
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
♻️Яхшилик учун яқинларингизга ҳам улашинг❗️
👇Кўк линкни босиб каналимизга обуна бўлинг⤵️
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW