#duo
Қарздан қутилиш дуоси
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَالْعَجْزِ وَالْكَسَلِ وَالْبُخْلِ وَالْجُبْنِ وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ
Ўқилиши: Аллоҳумма! Инний аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани вал аъжзи вал касали вал бухли вал жубни ва золаъид дайни ва ғолабатир-рижали.
Маъноси: Аллоҳим! Мен Сендан ғам ва маҳзунликдан, ожизлик ва дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан, қарзга ботиб қолишдан ва одамларнинг менга ғолиб бўлишидан паноҳ сўрайман.
(Имом Бухорий, Муслим, Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 Ўзбекистонлик ҳожиларнинг Жамарот майдонида шайтон рамзига тош отиш жараёнлари.
✅ Ушбу амал Қурбон ҳайитнинг 1, 2, 3- кунлари амалга оширилади.
#haj2023
#qurbon_hayiti
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
🌙 ҲОЖИЛАРНИНГ ҲАЙИТ ТАБРИКЛАРИ
#haj2023
#qurbon_hayiti
#dayjest
#videolavha
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla |@diniysavollar
#duo
Турмуш қурганларга айтиладиган дуо
بَارَكَ اللَّهُ لَكَ وَبَارَكَ عَلَيْكَ وَجَمَعَ بَيْنَكُما في خَيْرٍ
Ўқилиши: Баарокаллоҳу лак, ва баарока ъалайк ва жамаъа байнакумаа фий хойр
Маъноси: Аллоҳ
сенга баракот берсин, сени баракотли қилсин ва
ораларингизни яхшиликда жамласин.
(Имом Термизий ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Qaysidir inson ko'rgan qiyinchiliklarini bahona qilib, Allohdan uzoqlashadi.
Qaysidir inson esa ko'rgan qiyinchiliklarini vasila qilib, Allohga yaqinlashadi.
Jaloliddin Rumiy.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.
Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.
Ибн Сунний ривояти.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
23- Июндан 30- Июнгача
Азон. Такбир.
Бомдод: 03 : 00 - 03 : 45
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 17 : 35 - 17 : 45
Шом: 19 : 55 - 19 : 55
Хуфтон: 21 : 30 - 21 : 45
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🕋 Мадинадан Маккага йўл олаётган зиёратчилар умра амали ва кўтаринки кайфияти тўғрисида "Ахборот 24" дастури учун махсус лавҳа
#aхборот_24
#haj2023Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
✅ МИНО ВА АРАФОТДА ШАРОИТЛАРНИ ЯХШИЛАШ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
🔸 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Жидда шаҳрида бўлиб ўтаётган ҳаж симпозиуми доирасида юртимиз зиёратчилари учун шароитларни янада яхшилаш масалалари мутасадди идоралар вакиллари билан муҳокама қилди.
🔹Хусусан, Саудия Арабистони Ҳаж ва умра ишлари вазири ўринбосари ал-Ҳасан бин Яҳё ал-Ламнахра жаноблари билан Мино, Арафот ва Муздалифа водийларида ўзбекистонлик ҳожиларга қулай шароитларни ҳозирлаш бўйича кенг қамровли мулоқот ўтказилди.
📋 Учрашувда ҳаж хизматлари, хусусан, чодирлар ажратиш, ҳожиларни етарли турар-жой ва озиқ-овқат билан таъминлаш ҳамда транспорт хизмати кўрсатиш каби йўналишларга катта урғу қаратилди.
✅ Музокарада эришилган натижалар ҳожиларимизга Мино, Муздалифа ва Арафот ҳудудларидаги шинам шароитларда роҳат билан ибодат қилишларига муносиб хизмат қилади, инша Аллоҳ.
#haj2023
#simpozium
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @diniysavollar
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда шу йил 28 июнь куни эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:
1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50
☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
✅ Куни кеча Саудия Арабистонидаги ой кузатилувчи Тумайр ва Судайр минтақаларида янги ҳилол – Зулҳижжа ойи кўринди. Шунга мувофиқ, Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси, 2023 йил 19 июнь, душанба кунидан 1444 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланишини эълон қилди.
👉2023 йил 27 июнь, сешанба куни ҳожилар Арафотда туради. Бу Зулҳижжанинг 9-куни бўлиб, ўша кунда ҳажда бўлмаганларнинг рўза тутиши суннат: у бир йил олдинги ва кейинги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади.
👉2023 йил 28 июнь, чоршанба – Зулҳижжанинг 10-кунида Ислом оламидаги энг улуғ байрам – Ийдул-Азҳо (Қурбон Ҳайити) нишонланади, Инша Аллоҳ.
👉Зулҳижжанинг дастлабки ўн кунлигини – эртадан бошлаб ҳайит кунигача солиҳ амаллар билан ўтказиш, хусусан, кундузлари рўза тутиш афзал.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🕋 «Ҳаж-2023»: зиёратчилар Саудия Арабистонига кузатилмоқда
#aхборот_24
#haj2023Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:
اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ
«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.
(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)
Имом Муслим ривоятлари.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Масжид ичида дунёвий сўзларни гапириш худди олов ўтинни ёндириб юборганидек, яхшиликларни куйдириб юборади» дедилар».
Яна бошқа ҳадисларида: «Бирор киши масжидда дунёвий сўзларни сўзлай бошласа, унга фаришталар: «Эй Аллоҳнинг дўсти, жим бўлинг», дейдилар. Агар у гапида давом этса, фаришталар унга қарата: «Эй Аллоҳнинг душмани, жим бўл», дейдилар. Агар у яна гапида давом этса, фаришталар унга: «Сенга Аллоҳнинг лаънати бўлсин, жим бўл», дейдилар», деганлар» (Мадхал).
Шунинг учун масжидни мусофирхона ёки гапхонага айлантириш мумкин эмас. Валлоҳу аълам!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
30- Июндан 7- Июлгача
Азон. Такбир.
Бомдод: 03 : 00 - 03 : 45
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 17 : 35 - 17 : 45
Шом: 19 : 55 - 19 : 55
Хуфтон: 21 : 30 - 21 : 45
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Андижон вилояти Олтинкўл тумани Кўтармачек жоме масжидида хайит намозидан фото лавхалар
https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
🌙 ҚУРБОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ЎҚИШ ВАҚТЛАРИ
✅ Юртимиздаги жоме масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:15 да Қурбон ҳайити намози ўқилади.
🕌 Республикамизнинг бошқа ҳудудларида эса Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтлар тафовутини инобатга олган ҳолда адо этилади:
1. Андижон 05:10
2. Наманган 05:10
3. Фарғона 05:10
4. Тошкент ш. 05:15
5. Тошкент в. 05:20
6. Сирдарё 05:25
7. Жиззах 05:30
8. Самарқанд 05:35
9. Навоий 05:40
10. Қашқадарё 05:40
11. Бухоро 05:40
12. Сурхондарё 05:40
13. Хоразм 05:50
14. Қорақалпоғистон Рес. 05:50
☀️Ушбу жадвалда кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 20-25 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.
#эслатмаЎзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабар
⚡️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Уйғун домла Ғафуров тарих фанлари бўйича фалсафа доктори диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди
▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти Ижтимоий фанлар кафедраси катта ўқитувчиси Ғафуров Уйғун Тўлқинович 07.00.04 – Диншунослик ихтисослиги бўйича "Ўзбекистон мусулмонлари идораси таълим тизимининг шаклланиши ва ривожланиши (1943-2003 йиллар)" мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.
У.Ғафуров 21 нафар Кенгаш аъзосидан 21 та қувватловчи овоз билан 100 фоизлик натижага эришди!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Уйғун домла Ғафуровни муваффақиятли докторлик диссертация ҳимояси билан муборакбод этади!
Аллоҳ таоло келгуси ишларида ҳам муваффақият ва манфаатни янада зиёда айласин!Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋 ҲАЖНИНГ ҚАБУЛ БЎЛИШИ — НИЯТ, ИХЛОС ВА АМАЛГА БОҒЛИҚДИР
✅ Бугун, 22 июнь куни Макка шаҳридаги “Laba Darna” меҳмонхонасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов, Тошкент Ислом институти ректори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов, Бухоро вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Отабек домла Авезов Бухоро ва Навоий вилояти зиёратчиларига ҳаж ибодати рукнлари, фазилатлари ва сафарга оид масалалар юзасидан суҳбат қилиб берди.
🌙 Жалолиддин домла маърифий суҳбат давомида зиёратчиларга ҳaж ибoдaтининг фapзлapи: эҳром, аpафoтдa тypиш, тaвoфyл ифoзa қилиш; ҳажнинг вoжиблapи: Сaфo вa Mapвa тeпaликлapи opacидa caъй қилиш, Мyздaлифaдa тypиш, тoш oтиш, сочни олдириш ёки қисқартириш, тaвoфyл видo килиш, қypбoнлик cўйиш, ҳажнинг cyннaтлapи: эҳромгa киpиш yчyн ғycл қилиш, эҳромгa киpиш пaйтидa xyшбўйлик cypтиш, лaббaйкa aйтиш кабилар ҳақида батафсил тушунтириб бердилар.
🔸Учрашув асносида зиёратчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Маълумот учун, Маккаи мукаррамада ҳаж амалларини адо этишга тайёргарлик кўраётган зиёратчиларга таниқли уламолар, имом домлалар ва гуруҳ раҳбарлари томонидан маърифий суҳбатлар давом эттирилмоқда.
#haj2023Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#Хушхабар
🌙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Халқаро мусулмон уламолар кенгаши аъзоси бўлдилар
▫️Шавкат Мирзиёев:
📝 “Мана, куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазратлари Қатардаги Халқаро мусулмон уламолар кенгашига аъзо бўлганлари, барчамизга мамнуният бағишлайди.
✅ Буям ўтган даврда диний-маърифий соҳада олиб борган ислоҳотларимизнинг халқаро эътирофи, халқимизнинг Ислом дини ривожига қўшаётган ҳиссасига берилган яна бир юксак баҳо, десак тўғри бўлади" - деди учрашувда.
📎Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
#Муфтий #Халқаро_мусулмон_уламолар_кенгаши
🌙 ҲАЁ - БАРЧА НАРСАГА ЗИЙНАТДИР
🎙 Муфтий Нуриддин домла ҳазратлари
#Муфтий #ҳаё #зийнатЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz / @muslimuzportal / @Muftiy_Nuriddin_domla
@diniysavollar
#Янгиликлар_24 | «Ҳаж-2023»: зиёратчилар Саудия Арабистонига кузатилди
#haj2023
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar |
Зулҳижжа ойидаги фазилатли амаллар
Жалолиддин домла Ҳамроқулов
#haj2023
Ўзбекистон мусулмонлари идорасиMuslim.uz
Матбуот хизмати
🌙 Расман: Қурбон ҳайити 2023 йил 28 июнь куни нишонланади
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган (туғилган).
🌙 Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Ийдул Азҳо – Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши Ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда диёримизда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 2023 йил 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz
Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @Muftiy_Nuriddin_domla | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИ КИРИБ КЕЛДИ.
БУ ОЙДА ҚАНДАЙ АМАЛЛАР БАЖАРИЛАДИ?
🔸Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади?
“Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради.
🔸Зулҳижжа ойи қандай ой?
Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.
🔸Зулҳижжа ойи қандай фазилатларга эга?
Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таоло учун энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Зулҳижжа ойининг ўн кунидаги амалдан кўра афзалроқ амал йўқдир”, деганлар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).
🌙 Бу ойда тутилган рўза икки йиллик гуноҳларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Арафа кунининг рўзаси ўзидан аввалги бир йил ва ўзидан кейинги бир йилнинг гуноҳларига каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
🔸Зулҳижжа ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказардилар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида, Ашуро кунида ва ҳар ойдан уч кунда – ойнинг аввалги душанбаси билан икки пайшанбасида – рўза тутардилар (Имом Аҳмад ривояти).
🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янада кўпроқ зикр қилардилар ва: “...Бу кунларда таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Расулуллоҳ), такбир (Аллоҳу акбар) ва таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) айтишни кўпайтиринглар!” дердилар (Имом Аҳмад, Имом Байҳақий ривояти).
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони кўп айтардилар: "Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаху лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайьин қодийр" (Имом Термизий ривояти).
🌙 Эслатиб ўтамиз, 19 июнь душанба куни Зулҳижжа ойининг 1-кунидир, ИншаАллоҳ.
Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“ВАҚФ” БИЛАН ҚУРБОНЛИК ҚИЛИНГ, МИСКИНЛАРНИ ШОД ЭТИНГ!
Қурбонлик гўштларини чинакам ҳақдорларга етказишда кўмаклашамиз!
Қурбонлик гўштларини ВАҚФ фонди орқали эҳсон қилмоқчи бўлганлар +998 95-199-88-80 рақамига қўнғироқ қилинг!
Хориждаги ватандошлардан VISA тизими орқали қурбонлик жонлиғи маблағлари қуйидаги линк орқали қабул қилинади: https://vaqf.uz/payment-visa-qr
#qurbonlik
👉@vaqfuz | vaqf.uz