🕋 ХУШХАБАР: УМРА ЗИЁРАТИ УЧУН НАРХЛАР АРЗОНЛАШДИ
🇺🇿🇸🇦 Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистонида ҳаж ва умра хизматлари сифатини янада яхшилаш, нархларини арзонлаштириш, зиёратчилар учун бир қатор қулайликлар яратиш мақсадида, Подшоҳликдаги бир қатор мутасадди идоралар раҳбарлари билан музокаралар олиб бормоқда.
✅Шу каби мулоқотлар натижасида умра хизматлари нархини янада арзонлаштиришга эришилди.
🗣2024 йил 10 январдан эътиборан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16.600.000 сўм этиб белгиланди.
✈️🕋 Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитаси томонидан ташкил этилган умра хизматлари ҳар жиҳатдан қулай, арзон ва хавфсиздир. Энг асосийси, тўғридан-тўғри рейслар, туну кун шифокорлар хизмати, уч маҳал иссиқ овқат билан таъминланган ҳамда энг малакали имом-хатиблардан иборат элликбошилар жалб этилган. Шунингдек, Фатво маркази уламолари ишчи гуруҳи вакили сифатида шаръий масалаларга доимо ечим топиб берадилар.
✅ Умра зиёратига биз билан боринг ва роҳат ила ибодат қилинг.
🕋 «Ҳаж ва Умра» марказининг ижтимоий тармоқлардаги расмий каналлари:
🚀 t.me/hajumrauz
🌐 instagram.com/hajumrauz
#хушхабар #Умра #Ҳаж
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#Фиқҳ!
ОНАЛИК ҲАҚҚИ ҚОЛМАЙДИМИ?
612-САВОЛ: Жарроҳлик йўли билан туққан аёлни ўз боласида оналик ҳаққи қолмайдими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу асоссиз гап. Жарроҳлик билан туққан онанинг ҳаққи ўз ўрнида қолади. Ақл билан мулоҳаза қилинса, она учун бола катта қилишда учта машаққат бор: ҳомилани 9 ой кўтариб юриш, уни туғиш ва эмизиб катта қилиш. Жарроҳлик билан туққан оналарда бу уч машаққатдан иккитаси: ҳомиладорлик ва эмизиб катта қилиш аниқ бўлади. Жарроҳлик амалиёти ҳам туғишдан кам эмас. Қандай қилиб бундай оналарни ўз ҳақларидан маҳрум қилиш мумкин?! Аксинча, биз фарзандларнинг бурчи доим ота-онага яхшилик қилишдир.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг тўртта оятида ўзига ибодат қилишни буюргандан кейин ота-онага яхшилик қилишга буюради: "Раббингиз, Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишни амр этди. (Эй, инсон!) Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар, уларга «уф!..» дема ва уларни жеркима! Уларга (доимо) ёқимли сўз айт!" (Исро сураси 23-оят). Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ҳикматли сўзлар.
•Сиз ҳамма одамларни бирдай рози қилолмайсиз. Шундай экан, сиз Аллоҳ билан орангизни ислоҳ қилинг, одамларга эса парво қилманг"!
©Имом Шофеъий роҳимаҳуллоҳ
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
05- Январдан 12- Январгача
Бамдод: 06 : 20 - 06 : 55
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 25 - 15 : 35
Шом: 17 : 05
Хуфтон: 18 : 35 - 18 : 45
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
АҚИҚА ВА ҲАЙИТНИНГ ҚУРБОНЛИГИНИ БИТТА ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?
609-CАВОЛ: Фарзандимнинг ақиқа куни Қурбон ҳайитидан 2 кун олдинга тўғри келди. Ақиқа ва ҳайитнинг қурбонлигини битта қилиб қурбонлик қилсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилиш вожиб амаллардан эмас, балки мустаҳабдир. Ақиқа қилмаган киши гуноҳкор бўлмайди. Аммо, қурбонлик вожиб бўлса, уни албатта бажариш лозимдир.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки қурбонликда туя ва қора молда етти кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Шу эътибордан қора мол ва туяга ўхшаш ҳайвонларда бир ҳиссаси қурбонлик икки ҳиссаси (қиз бола бўлса бир ҳиссаси) ақиқадан деб сўйиш ҳам мумкин. “Бадоеъ” китобида шундай дейилади:
"وَكَذَلِكَ إنْ أَرَادَ بَعْضُهُمْ الْعَقِيقَةَ عَنْ وَلَدٍ وُلِدَ لَهُ مِنْ قَبْلُ" (بدائع الصنائع)
“Шунингдек, туя ва молда етти киши шерик бўлиб, улардан бири туғилган фарзандига ақиқа қилишни ирода қилиши ҳам жоиз”.
Лекин қўйни ҳам қурбонликдан, ҳам ақиқадан сўйиб бўлмайди. Чунки қўйнинг ўзи фақат бир ҳиссадир. Бундай ҳолатда албатта, қурбонликни ният қилиб сўйиш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
ОЙ РАМЗИ ҚАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЕРАК?
1105-CАВОЛ: Масжид гумбазлари тепасига ўрнатиладиган ҳилол яъни янги ойнинг рамзи қайси томонга қараб ўрнатилиши керак?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом уламолари, масжид ва миноралар устига ўрнатиладиган ҳилол рамзининг учли қирраларини қибла томонга қараб ўрнатилиши мақсадга мувофиқ, деганлар.
Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар давлатида жойлашган фатво ҳайъатларининг жавоблари қуйидагича бўлган:
“Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади:
“يَسْأَلُونَكَ عَنِ الأهِلـَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ”
Яъни: “Сиздaн (Эй, Муҳaммaд), ҳилoллaр (янги oйлaр) ҳaқидa сўрaйдилaр. "Улaр oдaмлaргa (йил ҳисoби) вa ҳaж учун вaқт ўлчoвлaридир", -дeб aйтинг” (Бақара сураси, 189-оят).
وما دامت هذه الأهِلـَّة هي مواقيت للناس فلتكن أهلة المآذن لتحديد القبلة للناس عملاً بالقاعدة جواز وقبول كل ما ينفع الناس ولا يخالف الشرع. (الفتوى رقم 1687 الصادرة عن الهيئة العامة للشؤون الإسلامية والأوقاف بدولة الإمارات العربية المتحدة)
Яъни: “Модомики, осмондаги ҳилол (янги ойлар) инсонлар учун вақт ўлчови бўлиб, хизмат қилар экан, масжид мезаналарига ўрнатилган ҳилол рамзлари одамларга қиблани белгилашлари учун хизмат қилсин. Зеро, шаръий қоидага кўра, инсонларга манфаат келтиручи ва шариатга мухолиф бўлмаган ҳар бир ишни жоиз эканлиги қабул қилинган” (БАА вақф ва ислом ишлари бош ҳайъати №1687 рақамли фатво).
Малайзия Халқаро Ислом Университетининг профессор ўқитувчиси Аммар Фазлнинг айтишича: "Ой рамзи бутун мусулмон умматига Усмонли турклар тамонидан XV асрдан бошлаб тарқатила бошлагач деярли барча масжид ва мадрасалар тепасида буни кўриш мумкин бўлди. Орадан вақт ўтгач уламолар мажлисида ислом диёрлари кенгайиб бораётгани ва узоқ ўлкаларда қиблани белгилаш муаммо бўлаётгани айтила бошланди. Шунда уламолар масжид, мадраса ва идоралар гумбазидаги ой рамзини айнан шу мақсадда қўллашга қарор қилдилар. Улар ойнинг яъни Гумбаз тепасидаги ҳилолни учли қирраларини қибла тамонга қаратиб қўйиш ҳақида келишиб олдилар. Токи, келган мусофир шу рамзни кўргач қибла қайси томонда эканини ҳонақоҳга кирмасдан билиб олсин.
Муқаддас каъба жойлашган Масжидул Ҳарамни тепасидаги ҳилол белгисини қирраларини юқорига қаратишга амр қилдиларки, у Аллоҳ таолони ҳар нарсадан олий эканлигини билдирсин”.
Демак, юқоридаги маълумотларга асосан масжид ва миноралар устига ўрнатиладиган ҳилол рамзининг учли қирраларини қибла томонга қараб ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.
ЎМИ фатво маркази.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
ANDIJONDA TAJVID DARSI BO’LIB O’TDI
Bugun 09.12.2023 sanada O‘zbekiston musulmonlari idorasi “Qur’on va tajvidni o’rgatish” bo’limi mudiri Shayx Alijon qori boshchiligida imom-xatiblar uchun navbatdagi tajvid darsi bo’lib o’tdi.
Andijon viloyatidagi “Sayyid Muhyiddin maxdum” O’MIBYda bo’lib o’tgan tajvid darsida Andijon viloyati imom-xatiblari oflayn tarzda qatnashdilar.
Imom-xatiblar o’n qiroat sohibi Shayx Alijon qori boshchiligidagi ustozlarga arab harflarining maxrajlarini o’qib berib, tajvid borasidagi malakalarini oshirib bormoqdalar.
Manba: @alquranuz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
Тўрт кишидан ҳеч қачон аразламанг:
• Отадан;
• Онадан;
• Ака-укадан;
• Опа-сингилдан!
Тўрт нарсадан Аллоҳ таолонинг паноҳини тиланг:
• Ғамдан;
• Маҳзунликдан;
• Ожизликдан;
• Бахилликдан!
Тўрт кишига бағритошлик қилманг:
• Етимга;
• Мискингга;
• Фақирга;
• Беморга!
Тўрт нарсани тақинчоқ каби тақиб олинг:
• Сабрни;
• Ҳалимликни;
• Илмни;
• Саҳийликни!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
😄🕌 “ЙИЛ ИМОМИ – 2023” ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ ВА ҲАЖ ЙЎЛЛАНМАСИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ
📊 Шу йил 5 декабрь куни масжидларда фаолият юритаётган имом-домлалар ўртасида “Йил имоми – 2023” кўрик танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган 14 нафар имом-домла беллашди.
📝 Иштирокчилар Қуръони карим қироати ва тафсири, ақида, фиқҳ, Ислом тарихи, ҳадис илмлари, алломалар ижодига оид саволларга жавоб бердилар. Шунингдек, меҳнат фаолиятлари давомида амалга оширган ишлари ва ижодларини намойиш этдилар. Қатнашчиларнинг чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан мезонлар асосида баҳоланди.
🗣 Танлов натижаларига кўра, қуйидаги иштирокчилар совринли ўринларга муносиб топилди:
🥇1-ўрин – Тошкент шаҳридаги “Холид ибн Валид” жоме масжиди имом-хатиби Исроилжон домла Исмоилжоновга I даражали диплом ва Ҳаж сафари йўлланмаси;
🥈2-ўрин – Андижон вилоятидаги “Мирзахолиқ ота” жоме масжиди имом-хатиби Муҳаммадийхон домла Ҳожиевга II даражали диплом ва 15 млн. сўм пул мукофоти;
🥉3-ўрин – Самарқанд вилоятидаги “Шайх Худойдод Вали” жоме масжиди имом-хатиби Анвар домла Аҳмедовга III даражали диплом ва 12 млн. сўм пул мукофоти топширилди.
🤲Аллоҳ таоло ғолибликни муборак айласин, қолган иштирокчиларга ҳам келгусида муваффақият ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
❇️ ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ ВА ИННОВАЦИОН ХИЗМАТЛАР ҚЎШИЛДИ! ❇️
☎️ Саволларингизга Фатво марказининг кол-маркази:
781503344 тел. рақами орқали жавоб олишингиз мумкин.
🗓 Иш вақти: Душанба-Жума, соат 9:00-17:00, тушлик вақти бундан мустасно.
☪️ Кол-марказ орқали малакали мутахассислар билан боғланиб шаръий саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин.
✅ Fatvo.uz ни ўзингизга қулай бўлган тармоқларда кузатиб боринг!
🤲 Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг розилиги йўлида таълим олиб, зиё тарқатадиган бандаларидан қилсин!
Бизни саҳифалар:
Telegram | Facebook | Instagram | fatvouz">Tiktok
#Ҳадиси шариф!
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Солиҳ (яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг озгина матосига сотиб юборади»
Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳудан )
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Ҳадис
Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Билингларки, сизлардан бирортангиз амали билан ҳам нажот топа олмайди», «Сиз ҳамми, эй Аллоҳнинг расули?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ ﷺ «Ҳаттоки мен ҳам. Фақатгина Аллоҳ раҳмати ва фазлига олганларгина нажот топишади»
✍Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ.
МАҲСИНИ ЗАМОКИ БУЗИЛГАНДА МАСҲ ТОРТИШ МУМКИНМИ?
611-CАВОЛ: Маҳсини замоки бузилиб, тўпиқдан пастгача очиқ турса масҳ тортишга яроқли бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳси оёқнинг тўпиққача бўлган жойини тўлиқ ёпмаса, унга масҳ тортиб бўлмайди. Ҳатто тўпиққача ёпиб турганда ҳам учта кичик оёқ бармоғи кўриниб турадиган тешиги бўлса, унга масҳ тортиб бўлмайди.
Бу мавзуда фақиҳ Алоуддин Самарқандий (1145 м.й. вафот./ 540 ҳ.й.) раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ومن الشرائط - أن يكون لابسا خفا يستر الكعبين فصاعدا وليس به خرق كثير، لان الشرع ورد بالمسح على الخفين
“Оёққа масҳ тортишнинг шартларидан бири – тўпиқни ёки ундан ҳам баландроқни ёпиб турадиган, кўп тешик (йиртиқ)лари бўлмаган маҳси кийишдир. Чунки шариат маҳсига масҳ тортишни жорий қилди” (“Туҳфатул фуқаҳо” китоби).
Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ фатво ҳайъати.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#muftiy_minbari
ФАРЗАНДИМИЗНИ ДЎЗАҲДАН ҚАНДАЙ САҚЛАЙМИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Фиқҳ!
ТАҲОРАТСИЗ БОЛА ҚУРЪОНИ КАРИМНИ УШЛАСА БЎЛАДИМИ?
610-CАВОЛ: Қизим 4-синфда ўқийди бичимлари кичкина нозик. Ҳозир унга Қуръон ўқишни ўргатаяпман. Таҳорат олишга кичиклиги сабаб эринади шунга китобни мукаммал таҳорат олмай фақат истинжо қилиб ўқиса бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ёш болаларга таҳоратсиз бўлишса ҳам, Қуръони каримни беришнинг зарари йўқ. Лекин одатланиши учун, таҳорат қилишга буюриб турилади.
Бу мавзуда Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар: “Баъзилар таҳоратсиз болага мусҳаф ёки Қуръон ёзилган лавҳни беришни макруҳ кўришган, саҳиҳ сўз шуки, уларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, чунки уларни таҳоратга буюришда ҳараж (қийинчилик) бор” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).
“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Таҳоратсиз бўлсалар ҳам, болаларга мусҳаф беришнинг зарари йўқ, мана шу гап саҳиҳдир. “Сирожул ваҳҳож” китобида шундай келган” (1-жилд, “Таҳорат китоби”). Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Фиқҳ!
РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИНИ АЙТИШ ҲАҚИДА!
608-CАВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга.
“Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта “سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм”, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади...
Саждада уч марта “سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа”, дейди. Бу энг ками (“Муҳит” китоби). Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).
Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Иқтибос тугади.
Валлоҳу аълам.
Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Табрик!.
Бугун 29.12.2023-йил Жума куни аср намозига Олтинкўл тумани бош имом хатиби Устоз Акмалжондомла "Кўтармачек" жоме масжидига ташриф буюриб, масжид ҳодимларини ташаккурнома ва эсдалик совға билан тақдирлади. Жамоат ва масжид қавмлари ҳақларига дуои хайр қилдилар. Жамоатимиз билан Акмалжондомлани ҳақларига ҳам дуолар қилиниб, миннатдорчилик билдирилди.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Учта нарсани ёдда тутинг, бахтли бўласиз:
1. Агар бир неъматга эришсангиз, Аллоҳга ҳамд айтинг!
2. Агар ризқингиз секин келса, Аллоҳга истиғфор айтинг!
3. Агар сизга қийинчилик етса, “Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ”ни кўпайтиринг!
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
08- Декабрдан 15- Декабргача
Бомдод: 06 : 10 - 06 : 45
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 10 - 15 : 20
Шом: 16 : 50
Хуфтон: 18 : 20 - 18 : 30
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
☝️ САРВАРИ ОЛАМНИНГ БИР КУНЛАРИ
🟢 Саиджамол домла МАСАЙИТОВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази бош мутахассиси, PhD
🟢Ғуломиддин домла ХОЛБОЕВ – Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази директори ўринбосари
1. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг одатдаги тонглари қандай ўтган?
2. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Шом намозигача одатда нималар билан машғул бўлар эдилар?
3. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг уйқуга кетгунларигача нималар билан машғул бўлар эдилар?
🎞 СУҲБАТ ТЎЛИҚ ВИДЕОСИ
#Жума_суҳбатлари
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
МИЙҚОТ ТЎҒРИСИДАН ПОЕЗДДА ЎТИШНИНГ ҲУКМИ
#Ҳаж_умра #эҳром
❓1141-CАВОЛ: Биз Умра зиёратига борганимизда Мадинаи мунавварадан Маккаи мукаррамага кетишда поезд орқали боришимизга тўғри келди. Лекин поезд мийқотга тўхтамас экан. Биз эҳромга қачон ва қаердан киришимиз керак бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мийқотдан эҳромсиз ўтиш жоиз эмас, аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш барча фақиҳларга кўра, жоиздир. Бу ҳақида “Ғунятун-носик” китобида шундай ёзилган:
"و فائدة التوقيت بها حرمة تأخير الاحرام عنها كلها لا التقديم فانه جائز إجماعا"
Яъни: “Мийқотни белгилаб қўйишнинг фойдаси шуки, ундан эҳромсиз ўтиш ҳаромдир. Аммо мийқотдан олдин эҳромга кириш жоизлигига иттифоқ қилинган” (“Ғунятун-носик” китоби).
Шу жиҳатдан, Мадина шаҳридан Маккага борувчи поезд йўлда мийқотга тўхтамагани учун зиёратчилар меҳмонхонада эҳром ўраб, икки ракат намоз ўқиб, ният қилиши ва лаббайка айтиши жоиз бўлади.
Баъзилар поезд мийқот ҳудудидан ўтаётганида, эълон қилинади, шунга кўра, ўша пайтда эҳромга киришни ният қилиб, лаббайка айтиб, поезднинг ўзида ўтирган ҳолда ҳам намоз ўқиса бўлади, чунки бу суннат намоздир, дейдилар. Лекин кўп ҳолатларда йўловчилар тилни билмасликлари ёки бошқа сабаблар билан мийқотдан ният қилмай ва лаббайка айтмай ўтиб кетишлари эҳтимоли катта. Шу сабабли мийқотдан олдин эҳромга кириб олганлари яхшироқдир. Валлоҳу аълам.Ўзбекистон мусулмонлари идораси
.
Фатво маркази
Telegram | Instagram | Facebook
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
01- Декабрдан 08- Декабргача
Бомдод: 06 : 00 - 06 : 40
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 10 - 15 : 20
Шом: 16 : 50
Хуфтон: 18 : 20 - 18 : 30
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
✅ ТУРКИЙ ДАВЛАТЛАР УЛАМОЛАРИНИНГ БИРИНЧИ ФОРУМИ МУВАФФАҚИЯТЛИ ЎТДИ
🟢 Бугун, 25 ноябрь куни пойтахтимиздаги “InterContinental” меҳмонхонасида “Мотуридийлик ва ҳозирги замон” мавзуида туркий давлатлар уламолари биринчи форуми бўлиб ўтди. Унда Туркий давлатлар мусулмон идоралари раҳбарлари, муфтийлари, туркий дунёнинг обрў-эътиборли уламолари ҳамда исломшунос тадқиқотчилари иштирок этди.
🌐 Форумни Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Уйғун Ғафуров олиб борди.
📋 Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов сўзга чиқиб, динимиз софлигини асраш, мўмин-мусулмонлар ҳамжиҳатлигини мустаҳкамлаш, турли ёт ғояларга қарши илмий ва асосли муносабат билдиришдек муҳим вазифаларни ўз ичига олган форум ишига муваффақият тилади.
➡️БАТАФСИЛ
#Туркий_давлатлар_ташкилоти
#Тошкент2023
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar | @muminauz
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
24- Ноябрдан 30- Ноябргача
Бомдод: 05 : 50 - 06 : 30
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 15 : 15 - 15 : 25
Шом: 16 : 55
Хуфтон: 18 : 25 - 18 : 35
👉
/channel/+Xl5ORCx94fMwNDRi