oraziyuz | Unsorted

Telegram-канал oraziyuz - Oraziy.uz

-

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot

Subscribe to a channel

Oraziy.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
21-моддаси
.

📝 Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.

ФИТР САДАҚАСИ ҚАНДАЙ АДО ҚИЛИНАДИ?

621-САВОЛ: Фитр садақаси қандай адо қилинади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фитр садақаси – фақирларга ғамхўрлик, уларга ҳайит кунини хурсандчилик билан ўтказишлари учун кўмакдир. Уни берганлар учун эса – Рамазонда йўл қўйилган баъзи камчиликларга каффоратдир. Ибн Аббос разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини рўзадорга беҳуда ишлар ва ёмон сўзлардан покланиш бўлиши ҳамда мискинлар учун егулик бўлиши учун буюрдилар” (Абу Довуд ривоятлари).

Фитр садақаси нисоб миқдоридаги мол-мулкка эга ҳур ва мусулмон бўлган кишилар ҳайит тонгида адо этишлари вожибдир. Ана шу миқдордаги мулкка эга киши фитр садақасини ўзи ва ёш болаларидан бериши вожиб. Балоғатга етган фарзандлари ва хотини учун фитр садақа бериши вожиб эмас. Агар балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун, улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.

Фитр садақасининг вожиб бўлиш вақти ҳайит куни тонг отиш пайтидир. Шунинг учун, ҳайит кечаси туғилган чақалоқдан ҳам фитр садақа бериш вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун фитр садақаси вожиб бўлмайди.

Ибн Умар разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр садақасини одамлар намозга чиқмасдан олдин беришни буюрдилар”.

Аммо бу вақтдан олдин, масалан, Рамазон кириши билан берса ҳам бўлади. Лекин намозга чиқишдан олдин бериш мустаҳабдир. Фитр садақаси вожиб бўлиб, уни беролмай қолган киши зиммасидан соқит бўлмайди.

Фитр садақаси буғдой, буғдой уни ёки ёрмасидан ё майиздан ёки хурмо ё арпадан берилади. Буғдой ё унинг уни ёки ёрмасидан ва майиздан ярим соъ (тахминан 2 кг.), арпа ва хурмодан бир соъ (4кг)дир. Мазкур нарсаларнинг бирортасининг қийматини ҳам берса бўлади.

Фитр садақаси закотга ҳақдор бўлган кишиларга берилади.
(“Ҳидоя”, “Ал-Мухтор”, “Мухтасарул виқоя”, “Фатҳу бобил иноя”, “Ал-мухтасар фил фиқҳил ҳанафий”).
Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
26- Январдан 02- Февралгача
Бомдод:  06 : 15 - 06 : 50
Пешин:    12 : 45 - 13 : 00
Аср:          15 : 45 - 15 : 55 +5
Шом:        17 : 30 +5
Хуфтон:   19 : 00 - 19 : 10 +5

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.

НАМОЗДАГИ САЖДА ҲОЛАТИДА КЎЗ ЮМИЛАДИМИ?

613-CАВОЛ: Намозда сажда ҳолатида кўз юмиладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сажда пайтида кўз юмилмайди. Ҳанафий мазҳабимиздаги мўътабар манбалардан бири “Туҳфатул мулук” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

يستحب أن يكون نظر المصلي في قيامه: إلى موضع سجوده وفي ركوعه: إلى أصابع رجليه وفي سجوده: إلى طرف أنفه وفي قعوده: إلى حجره وعند التسليمة الأولى: إلى كتفه الأيمن وعند الثانية: إلى كتفه الأيسر

яъни: “Намозхон тик турганида кўзини сажда қиладиган жойига, рукусида оёқ бармоқларига, саждасида бурнининг учига, ўтирганида бағрига, биринчи саломида ўнг елкасига, иккинчи саломида чап елкасига қаратиб ўтириши мустаҳаб ҳисобланади”. 
Валлоҳу аълам.

ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
19- Январдан 26- Январгача
Бомдод:  06 : 15 - 06 : 50
Пешин:    12 : 45 - 13 : 00
Аср:          15 : 40 - 15 : 50 +5
Шом:        17 : 20 +5
Хуфтон:   18 : 50 - 19 : 00 +5

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#duo

Тонгда ўқиладиган дуо

اللهُمَّ بِكَ أَصْبَحْنَا وَبِكَ أَمْسَيْنَا وَبِكَ نَحْيَا وَبِكَ نَمُوتُ وَإِلَيْكَ النُّشُورُ

Ўқилиши: Аллоҳумма бика асбаҳнаа ва бика амсайнаа ва бика наҳйаа ва бика намууту ва илайкан нушуур.

Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила тонг оттирдик, Сенинг номинг ила кеч киргиздик. Сенинг номинг ила тириламиз ва Сенинг номинг ила ўламиз. Ва Сенга қайтажакмиз.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидида жума шукуҳи

Жорий йилнинг 12 январ куни ЎМИнинг Андижон вилояти вакили, вилоят бош имом хатиби Мирзамақсуд домла Алимов жума намозини адо этишлик учун Андижон шаҳридаги "Бош" (Девонабой) жоме масжидига ташриф буюрди.
Қозидомла ўзининг маърифий суҳбатларида "Ҳалол тадбиркор – юрт таянчи!" хақида масжидга келган жамоатга гӯзал сухбат ила кўнгилларига маънавий озуқа бериш билан бирга дуо-хайрлар билан Юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуо қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz | @muslimunuzportal | @andijonhanafiylari

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 РАЖАБ ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Ражаб ойи кирганда ушбу дуони ўқиш тавсия этилади:

🤲 Аллоҳумма барик лана фий Ражабин ва Шаъбана ва баллиғна Рамазона.

☪️ Аллоҳим, ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака ато қилгин ва бизни Рамазон ойига етказгин!

🤲 Аллоҳ таоло умримизга барака ато этсин, барчамизни рамазон ойига соғ-саломат етказсин!

#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
9-моддаси
.

📌 Диний расм-русумлар ва маросимлар

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Огоҳлик

‼️ ДИҚҚАТ, ЭСЛАТМА!


❌ Террористик ва экстремистик ташкилотларга тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатишдан сақланинг!

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

🗣 ЗИЁРАТЧИЛАРГА ЯРАТИЛГАН ШАРОИТЛАР КЎЗДАН КЕЧИРИЛИБ, УЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ҚИЛИНДИ

📋 Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги делегация аъзолари "Al-Olayan diamond" меҳмонхонасида истиқомат қилаётган зиёратчилар билан учрашиб, улар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
🖥 БАТАФСИЛ

#muftiy #haj #umra #delegatsiya

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин!

🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи).

🤲Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси:
- имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича,
- аср намозидан кейин қуёш ботгунича.

🌙 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад.

#juma #жума
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ҳадис

📚Росулуллох ﷺ дедилар:
"Қиёмат яқинлашган сари инсонларни дунёга мухаббати кучаяди, бу холат уларни Аллоҳдан узоқлашган сари узоқлаштиради.

✍Хаким ривояти.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.
РУКУ ВА САЖДАДА УЧ МАРТАДАН КЎП ТАСБЕҲ АЙТИШ МУМКИНМИ?

622-САВОЛ: Руку ва сажда тасбеҳларини уч мартадан кўп айтиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Руку ва сажда тасбеҳларини учтадан кўп айтиш мустаҳаб. Лекин бу масала бироз тафсилотга эга. “Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади: “Рукуда уч марта سبحان ربي العظيم Субҳана роббиял азийм, дейди. Бу энг ками. Агар тасбеҳни бутунлай тарк қилса ёки бир марта айтса, макруҳлик билан жоиз бўлади... Саждада уч марта سبحان ربي الاعلى Субҳана роббиял аълаа, дейди. Бу энг камидир" (“Муҳит” китоби).

Руку ва саждада тасбеҳларни тоқ қилиб, учтадан кўп айтиш мустаҳабдир (“Ҳидоя” китоби). Руку ва сажда тасбеҳларида энг ками уч марта, ўртачаси беш марта, комил ҳолати эса етти марта айтишдир (“Зод” китоби).

Агар имом бўлса, руку ва сажда тасбеҳларини қавмга малол келадиган даражада кўпайтириб юбормайди (“Ҳидоя” китоби)”. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ҳадис

📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Жумага боринг ва имомга яқин бўлинг! Ҳақиқатдан, жаннат аҳлидан бўлган бир киши жумага кеч қолади ва шу сабабли жаннат аҳлидан бўла туриб, жаннатдан кечиктирилади."

✍Табароний ривояти.
(Самура ибн Жундуб родияллоху анхудан)

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ.

ЭМЛАШ РЎЗАНИ БУЗАДИМИ?

620-САВОЛ: Шу кунларда юртимизда короновирусга қарши оммавий эмлаш ишлари кетмоқда. Бу иш Рамазон ойида ҳам давом этади. Кундузи олинган эмлаш рўзани бузадими, йўқми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бугунги кундаги тўрт мазҳаб уламолари тери ости, мушаклар ораси ёки ёнбошга укол қилиш билан рўза бузилмаслигига иттифоқ қилишган. Чунки рўзани еб-ичиш маъносидаги нарсалар бузади. Еб-ичиш эса одатий йўллар орқали бўлади. Тери тешикларидан ёки ноодатий йўллардан терининг орасига бирор нарса кириши, масалан, илон чақиб олиши (томирдан чақса ҳам), совуқ сувда ғусл қилиш натижасида бадан орасидан ичкарига сув ўтиши рўзани очмаслигига барча уламолар иттифоқ қилишган. Бу ҳақда “Ал-Фатово ал-ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَمَا يَدْخُلُ مِنْ مَسَامِّ الْبَدَنِ مِنْ الدُّهْنِ لَا يُفْطِرُ هَكَذَا فِي شَرْحِ الْمَجْمَعِ

“Терининг орасидан ичкарига ёғ каби нарсаларнинг кириши рўзани очмайди. “Шарҳул Мажмаъ”да шундай келтирилган” Иқтибос тугади.

Энди айнан коронавирусга қарши эмлашга келсак, у ҳам тери ости ва мушакка қилинадиган уколлардан бири. Бунинг устига озиқлантирувчи эмас. Юқоридаги фатволарга биноан рўзадор ҳолда ҳам уни олиш жоиз, бу иш рўзани бузмайди.

Рамазон ойида эмлашга тўғри келиши сабабли бу масалада бир қанча фатво уюшмалари ўз фатволарини эълон қилишди. Жумладан: Кувайт вақф вазирлиги, Иордания фатво уюшмаси, Саудия умумий муфтийси ва катта уламолар ҳайъати раиси Шайх Абдулазиз Оли Шайх, Азҳар халқаро электрон фатво маркази, "Дорул ифто" (Миср) фатво маркази рўзадор киши эмлаш олиши рўзани бузмаслигига фатво бердилар. Чунки рўзани бузувчи нарсалар одатий йўллардан кириб, ошқозонга етиб боради. Эмлашда эса еб-ичиш маъноси йўқ ва у одатдаги йўллардан танага кирмайди. Балки ноодатий бўлган тери остидан кириб боради. Бу рўзани бузмайди. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати.

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Пайғамбаримиз с.а.в Ватанни ҳимояси ҳақида шундай деганлар: “Икки кўзни (кўз эгаларини) дўзах ўти куйдирмайди. Бири Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни, иккинчиси Ватан ҳимоясида ухламай бедор бўлган кўзни”.

Шу замин сарҳадларини кўз қорачиғидек қўриқлаб келаётган барча ватандошларимизни тану-жонларини саломат, қилаётган барча хайрли ишларида Яратган ёр ва мадодкор бўлсин!

14-январь - "Ватан ҳимоячилари куни" муборак бўлсин!

Читать полностью…

Oraziy.uz

#rajab

РАЖАБ - ҲАЁ ОЙИДИР

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🔭 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Alhamdulillah_Rajabga_yetdik_Ramazonga_ham_yetkaz_Allohim
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Огоҳлик

❗️Xорижда фарзандингизга кимлар томонидан нималар ўргатилаётганини билмайсиз!

‼️ Мурғак фарзандизни бағрингизда ўсиши ва камол топишига ҳамда келажакда қандай инсон бўлишига бефарқ бўлманг!


🔰 Бугунги кунда республикада 15 та диний таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда.

✅ 26 та “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсларида бугунга қадар 30 минг нафардан зиёд фуқаролар бошланғич диний билимларни ўрганишди.

🎞 Батафсил видеороликда

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

⚡️РАСМИЙ ХАБАРНОМА

🔰 Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, республика ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар рўйхати


📆 2024 йил 10 январь ҳолатига кўра

📈 Батафсил инфографикада

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ҳуқуқий_саводхонлик

📖 "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида"ги қонуннинг
8-моддаси
.

📝 Таълим тизими ва дин

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

Читать полностью…

Oraziy.uz

🕋 “ҲАЖ – 2024” МАВСУМИДА ЗИЁРАТЧИЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАЛАРИ ЎРГАНИЛДИ

Айни кунларда Саудия Арабистонида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси “Ҳаж – 2024” мавсумига тайёргарлик кўриш доирасида бир нечта меҳмонхоналар, транспорт воситалари ва хизмат кўрсатувчи идоралари билан яқиндан танишиб, юксак даражада хизмат кўрсатиш мезонлари ва юқори сифат талаблари нуқтаи назаридан таҳлилий ўрганиб чиқилди.

📋 Мазкур соҳалар билан яқиндан танишиш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ўзбекистонлик зиёратчилар ибодатларини бекамикўст адо этишлари учун барча қулай шарт-шароитлар ҳозирлаш лозимлигига алоҳида диққат қаратдилар.

🏨 Меҳмонхоналарни кўздан кечириш чоғида делегация аъзолари уларнинг кириш фойелари кенглиги, лифтлари, хоналардаги шароитлар, айниқса, ўринлар сони, ошхона сиғими, ишчи ва тиббиёт гуруҳлари хизмат кўрсатишлари учун ажратилган жойлар билан яқиндан танишдилар.

🚌 Шунингдек, мутасаддилар транспорт воситалари, хусусан, Мадина ва Макка ҳамда Макка ва Жидда йўналишларида замонавий автобуслар ажратилишига ҳам жиддий эътибор қаратдилар.

📍 Ўрганиш жараёнида зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи “Тавофа” компанияси раҳбарияти билан хизматлар сифатини янада ошириш юзасидан музокаралар олиб бордилар. Унда Мино, Арафот ва Муздалифа ҳудудларида ҳожиларнинг роҳат билан ибодат қилишларига муносиб шароитлар яратиш борасидаги янги лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Соҳа раҳбарлари томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги "Ҳаж ва Умра" маркази раҳбари Зиёуддин Мақсудов ва Дин ишлари бўйича қўмита Зиёрат туризмини ривожлантириш бўлими бошлиғи Бобомурод Рустамовга мазкур хизмат кўрсатиш соҳаларини янада синчковлик билан ўрганиш ва якуний маълумотларни тақдим этиш юзасидан кўрсатма берилди.

#muftiy #haj #umra #delegatsiya
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
12- Январдан 19- Январгача
Бомдод:  06 : 20  - 06 : 55
Пешин:    12 : 45  - 13 : 00
Аср:          15 : 30  - 15 : 40
Шом:        17 : 10
Хуфтон:   18 : 40  - 18 : 50

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил

Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Ражаб ойининг 1-куни 2024 йил 13-январь шанба кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…
Subscribe to a channel