oraziyuz | Unsorted

Telegram-канал oraziyuz - Oraziy.uz

-

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot

Subscribe to a channel

Oraziy.uz

#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

Жума куни 3 нарсага бепарво бўлманг:

1. Расулимиз алайҳиссаломга салавот айтиш.
“Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”.

2. Каҳф сурасини ўқиш.
"Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмон-у фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади".

3. Ижобат соатини ўтказиб юбормаслик.
Уламолар: "Рамазон ойида қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида дуо ижобат бўладиган вақт ҳам яширилгандир", деганлар.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

✅   Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳи алайхдан бир киши келиб суради

"Эй имом, бизга вожиб-вожиброқ, ажиб-ажиброқ, қийин-қийинроқ ва яқин-яқинроқ нарсалар ҳақида хабар беринг" деб сўрадилар. 

Шунда имом: 

"Инсонларни тавба қилишлари вожиб, лекин гуноҳларни тарк қилишлари вожиброқ;

Замоннинг ўтиши ажиб, лекин инсонларни бундан ғафлатда бўлиши ажиброқ;

Мусибат келганда сабр қилиш қийин, лекин савобдан маҳрум бўлиш қийинроқ;

Истаган нарсаларингни барчаси яқин, лекин ҳаммасидан ўлим яқинроқдир", дедилар.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hikmat

Имом Қарофий
раҳимаҳуллоҳ одоб билан амални солиштириб, бундай дейди: "Гўзал одоб билан қилинган кичик бир солиҳ амал одобсиз қилинган кўп солиҳ амаллардан яхшироқдир. Шунинг учун ҳам олим Рувайм ўзининг ўғлига: "Эй ўғилчам, амалингни худди хамирдаги туздек, одобингни эса ундек қилгин", деб айтган".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#odob

КУН ҲИКМАТИ

Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бизнинг наздимизда одобнинг боши, киши ўз қадрини билмоғидир” (“Ҳилятул Авлиё” китобидан).

Ўз қадрини билмаган киши, ўзгаларнинг ҳам қадрини билмайди.


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ!

CАВОЛ: Таҳажжуд намозида саждага борган вақтда дуо қилса бўладими? Ёки намозни тугатиб дуо қилиш керакми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, нафл намозларида, шу жумладан таҳажжуд намозида ҳам саждага борганда дуо қилиш мумкин. Бунда имкон қадар ҳадисларда ворид бўлган дуоларни қилиш тавсия этилади. Сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати. @diniysavollar

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#дуо

ҒАМГИНЛИК ЕТГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО!

و عن ابن السني: «اني لاعلم كلمة لا يقولها مكروب الا فرج عنه؛ كلمة اخي يونس: { فنادي في الظلمت ان لا اله الا انت سبحنك اني كنت من الظالمين} [ الانبياء ٨٧]».
الاتقان في علوم القرآن

Ибн ас-Сунний: Мен (Қуръондан) агар ғамгин инсон ўқиса ундан ғамни кўтарадиган бирор калимани билмадим, илло у менинг биродарим Юнус алайҳиссаломнинг калимасидир:

«Фанаадаа физ-зулумаати ал-лааа илааҳа иллаа анта субҳаанака инниий кунту миназ-зоолимиийн»

(Зулмат ичида туриб (Эй Роббим!) «Сендан бошқа илоҳ йўқдир. Сен ҳар турли нуқсондан поксан. Гарчи мен ўзимга зулм қилганлардан бўлдим» деб нидо қилди.) Анбиё сураси 87 оят

ал-Итқон фий улумил Қуръон китобидан.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

ЁШЛИКНИНГ ҚАДРИГА ЕТИНГ - КЕКСАЛИКДА РОҲАТИНИ КЎРАСИЗ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

НИЯТИНГИЗНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#duo

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни агар бирор иш хурсанд қилса:

الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ

“Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус солиҳат” (Солиҳ нарсаларни мукаммал қилиш ила неъматлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

Агар бирор ёмон кўрадиган ишлари содир бўлса:

الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ

“Алҳамду лиллаҳи ъала кулли ҳаал” (Ҳар бир ҳолатда Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтардилар.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🌐/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

ФАРИШТАЛАР СИЗ БИЛАН САЛОМЛАШГАН БЎЛАРДИ...

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
02- Февралдан 09- Февралгача
Бомдод:  06 : 10 - 06 : 45
Пешин:    12 : 45 - 13 : 00
Аср:          15 : 55 - 16 : 05 +5
Шом:        17 : 40 +5
Хуфтон:   19 : 10 - 19 : 20 +5

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#tafakkur

Яхши номга эга бўлиш учун йигирма йил керак бўлса, шу номни булғаш учун беш дақиқа етарли.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ақида.

МАШИНАГА КЎЗМУНЧОҚ ТАҚИШ ҲАҚИДА!

624-САВОЛ: Яқинда кўз тегишига қарши тумор, кўзмунчоқлар ҳақида бир мақола ўқиб қолдим. Мошинамда тасбеҳ ва кичкина ёзувлари майда Қуръон китобини илиб қўйганман. Бу ҳам ширкка кирадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Баъзи нарсаларни машинага безак сифатида илиб қўйиш жоиз, бунда бир гуноҳ йўқ. Лекин кўзмунчоқ, қалампир, ари уяси ва шунга ўхшаган нарсаларни паноҳ истаб, шу нарсалар мени бало қазодан асрайди, уларда қандайдир илоҳий куч бор деб ўйлаш, ботил эътиқоддир.

Мўмин киши доим Аллоҳ таолога суянади ва унга таваккул қилади. Аллоҳ таолони бало қазолардан асровчи, ишларини ўнгловчи Зот деб билади ва катта-кичик ишларда фақат унга сиғинади. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати. @diniysavollar
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
09- Февралдан 16- Февралгача
Бомдод:  06 : 00 - 06 : 35 -5
Пешин:    12 : 45 - 13 : 00
Аср:          16 : 05 - 16 : 15 +5
Шом:        17 : 50 +5
Хуфтон:   19 : 20 - 19 : 30. +5

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#ХУШХАБАР: “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” КИТОБИ НАШР ЭТИЛДИ

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “ТАҲОРАТГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган таҳорат, ғусл, таяммум, маҳсига масҳ тортиш, буюмларни поклашга доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 168 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 30 000 сўм
📦 Улгурчи нархи: 25 000 сўм
Мурожаат учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ
(давоми бор)

Isro va Me’roj hodisasi yuz bergani haqida Islom ummatida mutlaqo ixtilof yo‘q. Bu haqda Qur’oni karimda: «(O‘z) bandasi (Muhammad)ni, unga mo‘jizalarimizdan ko‘rsatish uchun (Makkadagi) Masjidul Haromdan (Qudsdagi) Biz atrofini barakotli qilgan Masjidul Aqsoga tunda sayr qildirgan Zotga tasbeh aytilur. Darhaqiqat, U eshituvchi va ko‘ruvchidir» (Isro, 1), deyilgan.


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

КЕСКИН ГАПИРИШ - ШИЖОАТЛИ ДЕГАНИ ЭМАС

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ!

ТАҲАЖЖУД НАМОЗИНИНГ МУСТАҲАБ ВАҚТИ ҚАНДАЙ АНИҚЛАНАДИ?

CАВОЛ: Таҳажжуд намозини адо этиш учун туннинг охирги учдан бирини қандай аниқлаш мумкин?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳажжуд намозини кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқиш афзалдир. Чунки, бу муборак вақтни баракали эканлиги ҳақида ҳадисда шундай дейилган:

عن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "يَنْزِلُ رَبُّنَا تَبَارَكَ وَتَعَالَى كُلَّ لَيْلَةٍ إِلَى السَّمَاءِ الدُّنْيَا حِينَ يَبْقَى ثُلُثُ اللَّيْلِ الآخِرُ يَقُولُ: مَنْ يَدْعُونِي فَأَسْتَجِيبَ لَهُ مَنْ يَسْأَلُنِي فَأُعْطِيَهُ مَنْ يَسْتَغْفِرُنِي فَأَغْفِرَ لَهُ" (رواه الإمام البخاري والإمام مسلم).

яъни: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Роббимиз табарока ва таоло ҳар кеча туннинг охирги учдан бири қолганда бу дунё осмонига тушади. Сўнгра: "Ким Менга дуо қилади, Мен уни ижобат қиламан? Ким Мендан сўрайди, Мен унга сўраганини бераман? Ким Менга истиғфор айтади, Мен унинг гуноҳларини кечираман” дейди" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Кечанинг охирги учдан бирини билиш учун қуёш ботиши билан субҳи содиқ чиқиши ўртасидаги вақт ҳисобланади. Айтайлик, қуёш соат 18.00 да ботади, субҳи содиқ эса соат 5.00 да чиқади. Оралиқ вақт 11 соат. Бу вақтни учга бўлсак, демак, туннинг охирги учдан бир қисми тақрибан 1.30 – 5.00 оралиққа тўғри келади. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво ҳайъати. @diniysavollar

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

•Қалб аъзоларнинг подшоҳи,
аъзолар эса унинг аскарларидир. Агар подшоҳ яхши бўлса,
аскарлари ҳам яхши бўлади. Подшоҳ ёмон бўлса, аскарлари ҳам ёмон.

©Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#zikr

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: "Нажот калити қўлида бўлатуриб ҳалокатга учраган одамдан ажабланаман!" дедилар. Шунда: "Нажот калити нима?" деб сўрашди.
Али розияллоҳу анҳу: "Истиғфор", деб жавоб бердилар.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Қишнинг совуқ кунларида ушбу дуони ўқиш тавсия этилади

اللَّهُمَّ أَجِرْنِي مِنْ زَمْهَرِيرِ جَهَنَّمَ

Ўқилиши: Аллоҳумма ажирний мин замҳарийри жаҳаннама.
Маъноси: Аллоҳим мени жаҳаннамнинг қаттиқ совуғидан асра.

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: “Дўзах аҳли жаҳаннамнинг жазирама иссиғидан нажот сўрайдилар ва уларнинг сўровига суяклари синиб кетадиган даражада кучли бўлган совуқ шамол берилади. Сўнгра дўзах аҳли яна ёлвориб иссиқлик сўрашади”.

Аллоҳим, бизни дўзахнинг иссиқ ва совуқ азобидан Ўзинг асра

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

УЛАМОЛАРНИ ЛОЛ ҚОЛДИРГАН ЁШ САҲОБА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар: “Жамиятда қандай мартабада бўлишдан қатъи назар қонун-қоидага амал қилишимиз шарт!”

2024 йил 1 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида диний соҳа ходимларининг видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда 2023 йилда амалган оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.

Муфтий ҳазратлари йиғилиш аввалида юртимизда диний соҳада кенг кўламли ислоҳотлар қилингани, яхши натижаларга эришилгани ва эътирофга лойиқ ишлар кўп бўлганини таъкидладилар. Хусусан, ўтган йилда 13 та масжид давлат рўйхатидан ўтказилгани, шу билан сўнгги йилларда янги очилган масжидлар сони 90 тани ташкил этаётгани, 75 та жоме биноси қайта бунёд этилгани, Қуръон курслари сони 28 тага етгани, Мир Араб олий мадрасаси, “Хадичаи Кубро” мадрасаси замонавий бинога кўчиб ўтгани, таълим-тарбия жараёнлари бугунги талаблар даражасида такомиллашгани, Азҳари шарифдан 7 нафар устоз жалб қилингани кабилар ҳақида маълумот бердилар.

Шунингдек, йиғилишда танқидий-таҳлилий масалаларни ҳам кўриб чиқиш асносида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари барча диний соҳа ходимларини амалдаги қонунларга қаттиқ риоя этишга чақириб: “Биз қонун устувор бўлган давлатда яшаймиз. Шундай экан жамиятда қандай мартаба ёки мақомда бўлишимиздан қатъий назар, миллий давлатчилик талаблари ва қонун-қоидаларга амал қилишимиз шарт!”, деб алоҳида таъкидладилар.

⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

АЛЛОҲ: «...БАНДАМ НИМАНИ СЎРАСА, БЕРАМАН», – дейди.

Намозда Фотиҳа сурасини шошиб ўқиманг. Бунинг сабаби нимада эканига бир қаранг:
Аксар одамлар намозда сураи Фотиҳани (“Алҳамду”ни) худди ортларидан бўри қуваётгандек шошиб ўқишади, маъноларига ҳам эътибор қилишмайди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дейдилар:
“Аллоҳ таоло: «Намозни Ўзим билан бандам орасида иккига бўлганман, бандам нимани сўраса, бераман».
Агар у (банда): «Алҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга ҳамд – шукр айтди», – дейди.
Банда: «Ар-Роҳманир Роҳийм», – деса,
Аллоҳ: «Бандам менга сано – мақтов айтди», – дейди.
Банда: «Малики явмиддин», – деса,
Аллоҳ: «Бандам мени улуғлади», – дейди.
Банда: «Иййака наъбуду ва иййака настаъийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу мен билан бандам орасидаги нарса, бандам нимани сўраса, бераман», – дейди.
Агар банда: «Иҳдинас сиротол мустақим, сиротоллазийна анъамта аълайҳим ғойрил мағдуби алайҳим валад дооллийн», – деса,
Аллоҳ: «Бу бандамга хос, сўраганини бердим», – дейди.
Изоҳ: (Ҳадиси қудсий – оят билан ҳадис ўртасидаги мартабага эга ривоятдир. Унинг маъноси ва лафзи Аллоҳ тарафидан бўлади, лекин ожиз қолдириш, мўъжизалик хусусияти йўқ).

Далварзин жоме масжиди имом-хатиби: Қаноатов Абдулқаҳҳордомла

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#zikr

Анас розияллоҳу анҳу айтадилар:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирганларида ҳам, чиққанларида ҳам "Бисмиллааҳ. Аллоҳумма солли ъалаа Муҳаммадин" деб айтардилар (Ибн Сунний ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram: /channel/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: shayxnuriddinxoliqnazar" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#shayx #muftiy #sahifalar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ САҲИФАЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ижтимоий тармоқлардаги канал ва саҳифалари:

🚀 Telegram: /channel/shayx_nuriddinxoliqnazar

🔵 Facebook: https://www.facebook.com/shayxnuriddinxoliqnazar

🎬 YouTube: shayxnuriddinxoliqnazar" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@shayxnuriddinxoliqnazar

📷 Instagram: https://www.instagram.com/shayxnuriddinxoliqnazar

💬 Шунингдек, Диний идоранинг muslim.uz, Фатво марказининг fatvo.uz ва @AhliSunnaValJamoaUz каналлари ҳам фаолият юритади.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…
Subscribe to a channel