Икки дунёда надомат чекманг!
Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилояти бош имом-хатиби
Манба: http://old.muslim.uz/index.php/jaholatga-qarshi-marifat/video/item/39378
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#Mujda
Агар Аллоҳ рози бўлса...
Довуд алайҳиссалом Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги савоблар тортиладиган тарозининг катталигини кўриб, унинг нақадар кенг ва катталигидан ҳайратга тушдилар ва: "Ё Роббим! Бундай катта тарозини қандай тўлдира оламиз?! дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: "Эй, Довуд! Агар мен бандамдан рози бўлсам, уни яримта хурмо билан ҳам тўлдириб қўяман", деб марҳамат қилди.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Ҳадис
📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Қуёш чиққан ҳар бир кунда одамларнинг ҳар бир бўғими учун садақа лозим. Икки киши ўртасида адолат қилиш ҳам садақадир. Бир кишига улови борасида ёрдам бериб, уни миндириб қўйиши ёки юкини ортиб бериши ҳам садақадир. Ширин сўз ҳам садақадир. Намоз сари босган ҳар бир қадами ҳам садақадир. Йўлдан озорни олиб ташлаш ҳам садақадир».
✍Имом Бухорий ривояти.
(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Дуо!
Қор ёққанда ўқиладиган дуо.
Аллоҳумма, инний ас-алука хойроҳаа ва хойро маа фииҳаа, ва хойро маа урсилат биҳ, ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фииҳаа ва шарри маа урсилат биҳ”.
Дуонинг маъноси: “Аллоҳим, Сендан унинг яхшилиги ва ундаги яхшиликни ҳамда уни бизга юборилишидаги яхшиликларни сўрайман. Сендан унинг ёмонлиги, ундаги ёмонлик ва уни бизга юборилишидаги ёмонликлардан паноҳ сўрайман!”
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
✅ АБИТУРИЕНТЛАР УЧУН ТАЙЁРЛОВ КУРСИ ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА
🏢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.
✅ Тайёрлов курслари қуйидаги фанлардан бўлиб ўтади:
🏢 Олий диний таълим муассасаларида:
✅ Чет тили (араб тили);
✅ Фиқҳ ва ақоид;
✅ Ўзбекистон тарихи фанидан.
🏢 Ўрта махсус ислом таълим муассасаларида:
✅ Чет тили (араб тили);
✅ Ўзбекистон тарихи;
✅ Маънавият ва маърифат асослари фанидан.
👱♀️Тайёрлов курси дарс машғулотларини таълим муассасаларининг малакали мутахассислари томонидан олиб борилaди.
📞 Эслатиб ўтамиз, мазкур тайёрлов курсида ўқиш истагида бўлган абитуриентлар олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасасининг қуйидаги ишонч телефоларига мурожаат этишлари мумкин.
📞 ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Тошкент ислом институти - +998 71-227-23-47
2. Мир Араб олий мадрасаси - +998 99-702-82-70
3. Ҳадис илми мактаби - +998 66-673-31-51
📞 ЎРТА МАХСУС ИСЛОМ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ
1. Кўкалдош - +99871-244-48-27
2. Хадичаи Кубро (аёл-қизлар учун) - +998 71-299-24-11
3. Саййид Муҳйиддин Махдум - +998 94-420-77-22
4. Ҳидоя - +998 88-852-6006
5. Хожа Бухорий - +998 75-542-74-25
6. Мир Араб - +998 95- 600-45-97
7. Жўйбори Калон (аёл-қизлар учун) - +998 65-221-77-44
8. Фахриддин ар-Розий - +998 95-606-92-55
8. Муҳаммад ал-Беруний - +998 99-317-93-93
10. Имом Термизий - +998 55-451-05-96
#Эълон #Абитуриентлар_учун #Тайёрлов_курсЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#tafakkur
Мўминларнинг энг оқили
Майли, ўлимни арзимас ва хурофий нарса ёки боқий яшаш ва ўлмаслик мумкин, деган фикрларни ҳам ҳисобга олайлик. Аммо агар ўлим ҳақиқатан ҳам рост бўлса, унда нима бўлади? Бизга ёқмаса ҳам, тўсатдан ўлим келиб, ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборса, нима қиламиз? Бу аниқ факт, яъни ўлимни эсда тутишимиз керак эмасми? Агар биз уни эслаб турсак, беҳуда ташвишланадиган аҳмоқона ҳолатларимиз, мағрурлигимиз ва кераксиз нарсаларга чек қўйишимиз мумкин бўлади.
Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “Қайси мўмин ақллироқ?”. У зот алайҳиссалом бундай жавоб бердилар: “Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани (энг ақллисидир)” (Имом Табароний ривояти).
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб турган бир жамоа олдидан ўтаётганда бундай дедилар: “Лаззатларни кесадиган нарсани эслашни кўпайтиринг”.
Ровий айтади: “Ўйлашимча яна: “Агар кимдир кўнгли сиқилган пайтида у (ўлим)ни эсласа, уни кенгайтиради. Агар у кенглик (хурсандчилик, шод ҳуррамлик) вақтида эсласа, (кўнгли)ни торайтиради (яъни икки ҳолатни ҳам мўътадиллаштиради), дедилар” (Имом Баззор ривояти).
Ўлимни эслаш ҳаётни заҳарлаш ва дунёдан чекиниш дегани эмас. Аксинча, бу нарса дунё ташвишларини енгиллаштириш ва чалғитувчи нарсалардан қочиш учундир. Агар тафаккур мўътадил ҳолатда бўлса, кенглик бекорчиликка, торлик эса дўзахга айланмайди.
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis
Одамларни айбламанг!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимки, биродарини тавба қилиб бўлган бирор гуноҳи туфайли айбласа, токи ўзи ҳам ўша гуноҳни қилмагунича вафот этмайди" дедилар (Имом Термизий ривояти).
Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: "Агар бирор банда гуноҳ иш қилган бўлса, кейин у ўша гуноҳдан тавба қилса, уни "сен шундай гуноҳ қилган эдинг" дея уни қайта-қайта ўша гуноҳда айблашингизни Аллоҳ таоло ёқтирмайди. Аллоҳ таоло айтадики: "Мен унинг гуноҳини беркитдим ва авф қилиб юбордим. Мен унинг гуноҳини номаи аъмолидан ўчирдим. Энди, унга эътироз билдирадиган ва у гуноҳда айблайдиган сен кимсан? Агар сен айбласанг, у ҳолда Биз сени у гуноҳга мубтало қиламиз".
Шунинг учун бирор мусулмоннинг айбини фош қилиш ёки гапириш ва уни тарқатиш жуда оғир гуноҳдир.
🌐/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#juma
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом вақтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини фақат Аллоҳнинг Ўзи билади. Ана шу вақт оралиғида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Жума(га ўтар) кеча ва жума кундузи менга салавот айтишни кўпайтиринглар, чунки салавотларингиз менга кўрсатилади", деганлар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
"Аллоҳ бизни азобланишимизни хохламайди"
Мирзамақсуд домла Алимов
Андижон вилояти бош имом-хатиби
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz | https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal | @andijonhanafiylari
#hadis
Инсондан қоладиган энг яхши 3 нарса
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Инсон ўзидан кейин қолдирган нарсаларнинг энг яхшиси учтадир: Дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд, садақаи жория, ўзидан кейин фойдаланиладиган илм" (Ибн Можа ривояти).
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1445_йил
Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил
Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari
"ҲАР КИМКИ ҲАЁТДАН ОЛМАСА ТАЪЛИМ,
УНГА ЎРГАТОЛМАС ҲЕЧ БИР МУАЛЛИМ"
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ?
😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.
Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган.
🟢Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.
🔘Кенгаш номи араб тилида “مجلس حكماء المسلمين”, ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.
📝 Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣🤝 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ҚАТАР ЭЛЧИСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР
🗣 Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ҳасан бин Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилдилар.
😄Муфтий ҳазратлари Ўзбекистон ва Қатар давлатлари алоқалари охирги йилларда ривожланаётгани, Тошкент ва Доҳа шаҳарларида элчихоналарнинг очилиши кўп томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшаётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қатар давлатидаги диний-маърифий йўналишдаги ташкилотлар, жумладан, Халқаро мусулмон уламолари кенгаши билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини таъкидладилар...
⚡️ БАТАФСИЛЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#hikmat
Қумнинг бир заррасиман, аммо бепоён чўлнинг дардини ортмоқлаб юрибман.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
# Дуо!
حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ
"Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм"
Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#hikmat
Бошқаларга тақлид қилишинг улар қўлга киритган нарсани сен ҳам қўлга киритишингни англатмайди.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
РАСУЛИМИЗНИНГ СЎНГГИ ВАСИЯТЛАРИ: УЛАРГА ЯХШИ МУОМАЛАДА БЎЛИНГЛАР.... (2-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
АЁЛЛАРНИ ОЛИЙЖАНОБ КИШИ ҲУРМАТ ҚИЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "ИСЛОМ ОТА” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР
🕌 Бугун, 16 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги "Ислом ота” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.
🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
📍 Масжид манзили
🌙 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
16- Февралдан 23- Февралгача
Бомдод: 05 : 55 - 06 : 30 -5
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 16 : 10 - 16 : 20 +5
Шом: 17 : 55 +5
Хуфтон: 19 : 25 - 19 : 35 +5
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
✅ Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Имом-хатиблар томонидан ҳашар ўтказилди
Маълумки, динимизда атроф муҳитни покиза сақлаш, турли ҳил чиқиндилардан тозалаш, кўкаламзорлаштириш, турли хил манзарали ва мевали дарахтларни экиш савобли амаллардан ҳисобланади. Айниқса, ҳозирги кунда бундай ободонлаштириш ишларига эҳтиёжимиз янада ортиб бормоқда.
2024 йил 12-февраль куни Андижон вилояти ҳокими Ш.Абдурахмонов томонидан ўтказилган йиғилишда ҳам вилоятда ҳокими ташаббуси билан шу ҳафта Ободонлаштириш ҳафталиги деб эълон қилинди.
Мазкур Ободонлаштириш ҳафталиги доираси Андижон вилояти бош имом-хатиби бошчилигидаги вилоятда фаолият кўрсатаётган барча диний соҳа ходимлари ҳам 2024 йил 13-февраль куни эрта тонгда вилоятдаги барча масжид ва қабристонлар, мадраса ва зиёратгоҳларда ободонлаштириш ҳашарларини ташкил қилдилар.
Ҳашар доирасида барча масжид, мадраса, зиёратгоҳ, қабристонлар кераксиз чиқиндилардан тозаланди. Экин ерларига ишловлар берилди. Мавжуд дов-дарахтларга шакллар берилиб, охланди. Ариқлар тозаланиб, масжид ҳонақоҳлари чанглардан тозаланди.
Батафсил ...
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#tafakkur
Юқорига эмас, пастга қаранг
Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.
Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.
Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
🌹БУГУН ШАЪБОН ОЙИНИНГ ИЛК КУНИ.
🤲АЛЛОҲИМ бизларга шаъбон ойида барака бергин ва рамазон ойига етказгин!
🤲АЛЛОҲИМ, шаъбон ойининг кунларини қалбларга ҳузур-ҳаловат, айбларга тўсиқ, гуноҳларга барҳам ва ғам-аламга кушойиш қил!
Аллоҳ барчамизга ушбу ойда ҳайр-баракани, омонликни, гўзал ибодат ва Ўзи рози бўладиган амалларни адо этишликни насиб этсин. Рамазонга қаторимиздан кам бўлмай, сихат саломатликда етишни насиб этсин!
Амин !
🌙✨ШАЪБОН ОЙИ МУБОРАК!✨🌙
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#Эслатма!
ШАЪБОН ОЙИНИНГ (ва ўн бешинчи кечанинг) ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА!
152-CАВОЛ:
Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?
ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: " قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ "ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ " (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).
«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
عَنْ عَائِشَةَ رضي الله عنها قَالَتْ: " لَمْ يَكُنْ رَسُولُ اللّهِ صلى الله عليه وسلم فِي الشّهْرِ مِنَ السَّنَةِ أَكْثَرَ صِيَاماً مِنْهُ في شَعْبَانَ " (رَوَاهُ مُسْلِمٌ)
“Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам йилнинг ҳеч бир ойида Шаъбондагидек кўп рўза тутмасдилар” (Имом Муслим ривояти).
Тобеъин, Куфа шаҳрининг фақиҳларидан бири Ҳабиб ибн Абу Собит Шаъбон ойи кирса: “Бу қориларнинг ойидир”, дер эди.
Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом, “Ким Аллоҳ учун бир кун рўза тутса, Аллоҳ таоло унинг юзини дўзахдан етмиш йиллик (масофага) узоқ қилади” деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Шаъбон ойининг ўн тўртинчидан ўн бешинчига ўтар кечаси “Бароат” кечаси деб номланади. Ушбу тунда кўплаб осий бандаларнинг тавбалари қабул бўлиб, гуноҳлари кечирилиши, ризқлар тақсимланиши, беморлар шифо топиши ва ундан бошқа фазилатларга эга экани борасида турли ривоятлар бор. Ушбу ривоятлар якка ҳолда заиф ҳадислар ҳисоблансада ҳамма санадларини жамлаб, умумий ҳолда хулоса қилинса, шариатимизга кўра ушбу кеча фазилатли ва баракотли кеча ҳисобланиши маълум бўлади. Шунинг учун ҳам Абул Ало Муҳаммад ибн Абдурроҳман Муборакфурий “Шаъбон ойи 15-тунининг фазилат борасида бир қанча ҳадислар бор бўлиб, уларнинг мажмуаси унинг шариатда ишончли асоси бор эканига далолат қилади”, деган (Туҳфатул аҳвазий. 3-жуз, 365-бет).
Машҳур мужтаҳид олим Имом Шофиий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:
بَلَغَنَا أَنَّهُ كَانَ يُقَالُ: " إِنَّ الدُّعَاءَ يُسْتَجَابُ فِي خَمْسِ لَيَالٍ: فِي لَيْلَةِ الْجُمُعَةِ وَلَيْلَةِ الأَضْحَى وَلَيْلَةِ الفِطْرِ وَأَوَّلِ لَيْلَةٍ مِنْ رَجَبٍ وَلَيْلَةِ النِّصْفِ مِنْ شَعْبَانَ"
яъни: “Бизга етган хабарларда айтилишича беш кечада дуо ижобат бўлади: жума кечаси, қурбон ҳайит кечаси, Рамазон ҳайити кечаси, Ражабнинг биринчи кечаси ва Шаъбон ойининг ярмидаги кечаси” (манба: Ал-Умм. 1-жуз, 264-бет).
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Тарғиботчи имомлар жума намозларида
Шу йил 9 февраль куни вилоятдаги бир қатор тарғиботчи имом-хатиблар жума намозини вилоятнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида адо этишлик мақсадида қуйдаги масжидларга жума намозига ташриф буюрдилар.
Унга кўра Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари МуҳаммадИсхоқ домла Мўминов Шахрихон туманидаги "Сўпилар" жоме масжидига;
Андижон шаҳар "Ғиштли" жоме масжиди имоми Ботиржон домла Тожибоев Шахрихон туманидаги "Имом Мотуридий" жоме масжидига;
Андижон шаҳар "Уйғур" жоме масжиди имом-хатиби Абдурахмон домла Артиқов Пахтаобод туманидаги "Отақўзи ота" жоме масжидига ташриф буюрдилар.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
ЖУМА ТОНГИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин:
أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ
«Астағфируллоҳаллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади»,
дедилар.
(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW