oraziyuz | Unsorted

Telegram-канал oraziyuz - Oraziy.uz

-

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot

Subscribe to a channel

Oraziy.uz

#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ

🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.

☪️Бароат сўзи қандай маънони англатади?

“Бароат” сўзи араб тилида “озод бўлиш”, “нажот топиш” деган маъноларни англатади. Бу кечанинг бундай номланишига сабаб, унда Аллоҳ таолонинг раҳмати ва фазли ила беҳисоб инсонлар дўзахдан нажот топадилар.

Бароат кечаси қандай кеча?

Онамиз Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мендан: “Эй Оиша бу кеча қандай кеча эканини биласизми?” деб сўрадилар. Мен: “Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ”, дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират этади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти)...

⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

НЕЪМАТЛАР ШУКРГА САБАБ БЎЛСИН, ИСРОФГА ЭМАС

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#ХУШХАБАР

РАМАЗОН ОЙИГА МУНОСИБ ТУҲФА

📚 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан “РЎЗАГА ОИД ФАТВОЛАР” номли янги китоб нашр этилди.

🔹Китобда ҳанафий уламолари томонидан фиқҳ ва фатво асарларида келтириб ўтилган Рўзанинг турлари, шартлари, рўзани очувчи омиллар, қазо ва каффоротни вожиб қилувчи ишлар ва рўзага доир энг муҳим масалалар содда ва равон услубда ёритилган. Шунингдек, мавзуга тегишли замонавий масалаларнинг ечимлари ва кўп сўраладиган саволларга жавоблар ҳам китобдан ўрин олган.

🤲 Аллоҳ таоло ушбу китобни юртимиз мўмин-мусулмонларига манфаатли айласин!

📖 Китобнинг ҳажми: 208 бет
📂Муқоваси: Юмшоқ
📇Нашриёт: “Matbaachi”
👉 Нархи: 25 000 сўм
Улгурчи олувчилар мурожаат қилишлари учун:
☎️
+998917806633
📨
@fatvo_reception
📍
41.3375421,69.2391455,18.25z/data=!4m6!3m5!1s0x38ae8d29acdd4ad5:0x7545537a64ccc72c!8m2!3d41.3384637!4d69.2374683!16s%2Fg%2F11sbmx3l35?entry=ttu">Манзилимиз

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Читать полностью…

Oraziy.uz

#mujda

Ким кўп истиғфор айтса

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "(Амал) сахифасида кўп истиғфорни топган кишига шодлик бўлсин", дедилар (Ибн Можа ривояти).

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

"Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳи".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ!

🕌3 кунлик рўза - 1 йиллик рўзанинг савобига тенг

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа бирон ойда шаъбондагидек кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутардилар".

#shabon_oyi #roza #vaqtlar

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари!

Азон ва Намоз вақтлари:
23- Февралдан 29- Февралгача
Бомдод:  05 : 45  - 06 : 20
Пешин:    12 : 45  - 13 : 00
Аср:          16 : 20  - 16 : 30
Шом:        18 : 05
Хуфтон:   19 : 35  - 19 : 45

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Имом-хатиб ва имом-ноиблар учун маънавият соати ўтказилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий Ҳайъатининг 2023 йил 28-декабрдаги қарорига асосан тасдиқланган дастур асосида жорий йилнинг 22-февраль куни ZOOM платформаси орқали Республикада фаолият юритиб келаётган барча имом-хатиблар ва имом-ноиблар учун Маънавият соати суҳбатлари ўтказилди.
Маънавият соати суҳбатлари Қуръони Карим тиловати ва дуои-хайрлар билан бошланиб, суҳбатда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръон ва тажвид бўлими мудири Шайх Алижон қори Ҳайдаров томонидан "Қуръони Карим фазилатлари" мавзуси;
Ўзбекистон мусулмонлари идораиси ўринбосари, Тошкент Ислом институти ректори, с.ф.д профессори Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов томонидан "Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатлари" мавзуси кенг ёритилди.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Читать полностью…

Oraziy.uz

#ilm

Имом Бухорийдан талабаларга мотивация


Муҳаддислар имоми Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳнинг шогирдларидан бири Фирабрий айтади: "Устозим Имом Бухорий менга кўп ҳадис ривоят қилардилар. Баъзан малолланиб, зерикиб қолмаслигим учун шижоатимни орттирадиган сўзлардан айтардилар. Кунларнинг бирида бундай дедилар: "Ўйин-кулги қилувчилар истироҳат боғларида, ишлаб чиқарувчилар ўз ҳунарида, савдогарлар эса тижоратида. Сен эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва у зотнинг асҳоблари билан биргасан".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hikmat

Салим ибн Жобир Ҳужаймий розияллоҳу анҳу "Ё Аллоҳнинг Расули! Менга васият қилинг!" деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳга тақво қилгин! Идишингдаги сувни бошқанинг идишига бўшатиб бериш, биродарингга очиқ юз билан гапириш каби бўлсада, яхшиликлардан бирор-бир ишни кичик санама", дедилар.

Ҳеч бир кичик нарсани арзимас санаманг. Баланд тоғлар ҳам майда тошлардан иборат.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Илмнинг 12 фойдаси

1. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
10. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
11. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
12. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма! ❗️

БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.

Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Мавсум бошланмоқда!
Ҳар йили рамазон ойига яқинлашганида "Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Бир инсон бошқа бир инсонга рамазон ойи кириб келиш санасини биринчи бўлиб эслатса, дўзах олови бу инсон учун ҳаром қилинади” ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ва вафот этган йилларини бир нечта гуруппага тарқатиш керак, тарқатмаса у бўлади бу бўлади, мазмунидаги уйдирма ҳадислар, ҳабарлар тарқала бошлайди.
Адашмасам, шу ва шунга ўхшаш ёлғон хабарлар 15 йилдан бери айланиб юрибди. Ҳар йили Мусулмонлар идораси, аҳли илмлар бу ҳабарлар ёлғонлигини ва буни тарқатиш катта гуноҳ эканлигини таъкидлашади.
Хуллас, биродарлар, Пайғамбаримизнинг муқаддас номлари билан боғлиқ бу каби ёлғон хабарларни тарқатиб, гуноҳга ботманг! Ҳар бир саҳиҳ ҳадис борки, албатта, унинг муснади бўлади. Бу каби хабарларда на муснад бор, на мантиқ! Кимларнингдир қора пиарига шерик бўлманг!!!
Биз сизга эслатдик, сиз ҳам биродарларимизга эслатинг!

/channel/oraziy.uz

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Eslatma!

القرآن أنك لا تستطيع أن تغيير كلماته
ولكن كلماته تستطيع أن تغيرك!

Qur'onning go'zalligi shundaki, siz uning so'zlarini o'zgartira olmaysiz, lekin uning so'zlari sizni o'zgartirishi mumkin
.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hikmat

Яхши кўришимиз хатоларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди. Ёмон кўриш эса ҳақиқатларни кўришдан кўзларимизни “кўр” қилиб қўяди.

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

АЛЛОҲ ШИКОЯТИНГНИ ЭШИТДИ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Хўжаобод тумани "Манак" жоме масжидида жума намози шукуҳи

     Шу йил 23 февраль куни Вилоят бош имом хатиби устоз Мирзамақсуд домла Алимов Хўжаобод тумани "Манак" жоме масжидига  жума намозига ташриф буюрдилар.
Жума намози мавъизасида қозидомла номозхонларга   "Исломда молиявий шерикчилик" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
      Мавъизадан сўнгида эса, юртимиз тинчлигини, халқимиз фаровонлигини Аллоҳ таолодан сўраб, гўзал дуои-хайрлар қилиб бердилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Читать полностью…

Oraziy.uz

Тарғиботчи имомлар жума намозларида

     Шу йил 23 февраль куни вилоятдаги бир қатор тарғиботчи имом-хатиблар жума намозини вилоятнинг чекка ва чегараолди ҳудудларида адо этишлик мақсадида қуйдаги масжидларга жума намозига ташриф буюрдилар.
Унга кўра Андижон вилояти бош имом-хатиби ўринбосари МуҳаммадИсхоқ домла Мўминов Асака туманидаги "Мулла Абдулазиз хожи" жоме масжидига;
Избоскан тумани "Аҳмадали хожи" жоме масжиди имоми Салимжон домла Юнусов Жалақудуқ туманидаги "Капа" жоме масжидига;
Қўрғонтепа тумани "Ромазонқори" жоме масжиди имоми Давронбек домла Темиров Хонобод шаҳридаги "Абдулхамидқори" жоме масжидига;
Шаҳрихон тумани "Муҳаммадрозиқбой" жоме масжиди имом-хатиби Бахтиёржон домла Қодиров Хўжаобод туманидаги "Кўфа" жоме масжидига ташриф буюрдилар.

Вакиллик матбуот хизмати

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ "АВАЙХОН” МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🕌 Бугун, 23 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги "Авайхон" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 41.313223,69.343858,21z/data=!4m4!3m3!8m2!3d41.3132173!4d69.3438604?hl=ru-RU&entry=ttu">Масжид манзили

☪️
Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.
🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма❗️

☝️#БАРОАТ_КЕЧАСИ!

Бароат кечаси Шаъбон ойининг ўн бешинчи яъни 2024 йилнинг 24 февралдан 25-февралга ўтар кечасига тўғри келади.

Шаъбон ойида рўза тутиш учун энг афзал дамлар яқинлашмоқда. Бароат кечасини ҳам ғафлатда ўтказиб юборманг! Нимаики сўрайдиган нарсангиз бўлса айнан шу кеча Аллоҳдан сўранг, чунки бу кеча Аллоҳ таъоло - "Сўрайдиган борми? - Бераман" дейдиган кечадир.

👉 ҚАЙСИ КУНЛАРИ РЎЗА ТУТАМИЗ?

1⃣ 23-февраль -2024 =13-шаъбон-1445
2⃣ 24-февраль -2024 = 14-шаъбон-1445
3⃣ 25-февраль -2024 = 15-шаъбон-1445

⏰ Оғиз ёпиш  ва очиш вақти: (Андижон вақти билан ⬇️)

Жума : 05:39 --- 18:05
Шанба: 05:38 --- 18:05
Якшанба: 05:37--- 18:05

НИЯТ ҚАНДАЙ ҚИЛИНАДИ?

Саҳарлик нияти: Шаъбон ойининг нафл рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳу Акбар.
(Қазо ният қилса ҳам бўлади)

Ифторлик нияти: Эй Аллоҳим, ушбу рўзамни фақат Сенинг учун тутдим ва Сенга имон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва Сенинг берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй, гуноҳларни авф қилувчи Аллоҳ, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират айлагил ва ёрлақагил.

☝️Буни Бароат кечасигача шундай ҳолича кўпроқ тарқатайлик, балки шу маълумотларни билмай қийналиб юрган мусулмонларга айнан сиз орқали етиб борар?! Агар шундай бўлса бу савоб йиғиш учун зўр имконият! БАРЧАМИЗДАН АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН! АМИЙН!!! 🤲

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

🗣 ҲОМИДЖОН ДОМЛА ИШМАТБЕКОВ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ҲАҚИДА НУТҚ СЎЗЛАДИ

😄Бугун, 22 февраль куни Қозоғистон Республикасининг Атирау шаҳрида “Ислом экстремизмга қарши” мавзусида халқаро анжуман ташкил этилди. Унда Туркия, Миср, Қозоғистон, Қирғизистон, Доғистон Республикасининг нуфузли уламолари қаторида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам фаол иштирок этди.

📕 Тадбир Қуръони карим тиловати ва хайрли дуолар билан бошланди.

🤝 Халқаро анжуманни Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули очиб, иштирокчиларни ташриф билан қутлади. Сўнгра мамлакатда диний жабҳада амалга оширилаётган хайрли ишлар ва мазкур долзарб мавзудаги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад ҳақида маъруза қилди.

Нуфузли тадбир давомида Ҳомиджон домла Ишматбеков ҳам мавзу доирасида нутқ қилиб, муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.
Хусусан, мусулмон дунёси турли муаммоларга дуч келаётган бугунги мураккаб шароитда дин пешволари ва Ислом уламоларининг ҳамжиҳатлиги муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидлади. Бугун дин ниқоби остида ёшларни зўравонликка ва оилавий қадриятларни йўқотишга ундаш йўли билан жамиятда радикал қарашларни тарқатиш авж олаётгани, ушбу таҳдидларнинг олдини олиш ва унга қарши муносиб курашда мусулмон уламолари ва диний соҳа ходимлари пешқадам бўлишлари лозимлигини қайд этди...


⚡️ БАТАФСИЛ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Дуо❗️
✅Қайғу келганда ўқиладиган дуо:

حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَـهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ

Ўқилиши: “Ҳасбияллоҳ. Лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул-ъаршил-ъазийм”.

Маъноси: Аллоҳ менга кифоя қилувчидир. Ундан ўзга (ҳақ) илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим ва У улкан аршнинг Роббидир.
(Етти марта айтилади).

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Фиқҳ!

АВВАЛ ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ТУГАТИШ КЕРАКМИ?

CАВОЛ: Намоз ўқишни бошлаганимга 10 ой бўлди. Лекин шу пайтгача фақат бомдод ва хуфтонни ўқиб келаётгандим. 1 ойдан бери 5 маҳал ўқияпман. Буни билган яқинларим аввал 5 маҳал ўқимаганлигинг учун ҳозир ўша ўқимаганларингни қазосини ўқишинг керак дейишди. Шунга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу каби диний масалаларни фақат мутахассислардан сўранг. Сизга маслаҳат берган яқинларингиз нотўғри айтишган. Қазоси бор одам олдин қазоларини тугатиб кейин вақтли намозларни ўқисин деган гап йўқ. Аксинча ҳар кунги беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Шунинг учун намозларни ўз вақтида ўқинг ва аввал қолдирган қазо намозларингизни ҳам вақт топиб ўқиб тугатишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.

Ⓜ️анба: ЎМИ Фатво маркази. @diniysavollar

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 "БАРОАТ КЕЧАСИНИ ҚАНДАЙ ЎТКАЗИШ КЕРАК?" МАВЗУСИДАГИ НАВБАТДАГИ ЖОНЛИ СУҲБАТГА МАРҲАБО!
 
🗣
Бугун, 22 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Шаъбон – офият ойи, раҳмат ойига етказ Аллоҳим!” номли туркум суҳбатларнинг навбатдаги сони онлайн шаклда бўлиб ўтади.

📍 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин домла Ҳамроқулов ва “Мўйи муборак” жоме масжиди имом-хатиби Мадалиев Илҳомжон Бароат кечасининг фазилати ҳақида суҳбат қилиб берадилар, шунингдек, қориларнинг гўзал қироатларидан баҳраманд бўласиз иншааллоҳ.

😄 Қисматлар б
елгиланадиган, ризқлар тақсимланадиган, гуноҳлар мағфират этиладиган муборак кечани ўз ичига олган, бу ойда қилинган амаллар Роббул аъламийнга кўтариладиган фазилатли Шаъбон ойининг фазилатли кунларидан ғафлатда қолманг!

🟢  Ижтимоий тармоқлар орқали гўзал суҳбат ва чиройли қироатларни жонли эфирда кузатиб боринг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Facebook орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

🌐 Telegram voice орқали эшитиш

ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#Shabon_ofiyat_oyi_rahmat_oyiga_yetkaz_Allohim!

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

✅ Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари турли ҳудудлардан келган фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаатларини тингламоқдалар.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Мутолаа

Солиҳа аёл.

Бир солиҳа аёлнинг эри мунофиқ, жоҳил эди. Аёл ҳар бир ишини “Бисмиллаҳир Роҳаманир Роҳийм” дея бошлар, ҳеч қачон бисмиллаҳсиз бир ишга қўл урмасди. Мунофиқ эри эса хотинининг бу ишидан ғазабланиб, унга кўп азият етказарди. Солиҳа аёл эрининг зулми ва жафоларига сабр қилар, унинг ҳидоятга келишини сўраб Аллоҳга ёлворарди. Бир куни золим эр қаттиқ ғазабланди. Хотинига озор бериш учун баҳона ахтариб ўзига ўзи: “Бугун унга бир ўйин кўрсатаман. Кўрамиз, аҳволи не кечар экан?” дерди. Разиллигидан ғурурга берилган золим хотинини чақирди ва унга бир косада олтин бериб тайинлади:
— Буни эҳтиёт қил!
Солиҳа аёл эрининг амрига бўйинсуниб, “Бисмиллаҳ” дея олтин тўла идишни эҳтиётлаб қўйди. Эри уни сездирмай кузатиб юрарди. Бир куни хотинига билдирмай, косани олди-да, тиллаларни олиб, идишини қудуққа ташлаб юборди. Орадан бироз вақт ўтиб хотинидан тиллаларни сўради. Аёл идишни қўйган ерига бориб “Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм” дея қўл узатди. Айни ўша онда Аллоҳнинг амри билан идиш фаришталар томонидан қудуқдан чиқарилди ва қўйилган жойига қўнди. Аммо косадан сув томарди. Аёл идиш нега намланганини тушунмади-да, уни эрига тутқазди. Эркак олтин тўла нам идишни кўриб ҳайратда қолди. Ўша онда аёлининг сўзлари на қадар тўғрилигини англади.
— Сенга жуда кўп зулм қилдим,- деди аёлига пушаймон бўлиб. – Кечир, мени. Озорларим учун узр сўрайман.
Аёл жилмайиб, жуфтидан ранжимаганини айтди. Эркак Аллоҳга тавба қилди. Истиғфор айтиб, Аллоҳ Таолонинг солиҳ бандаларидан бири бўлди. Ўша кундан бошлаб ибодат ва дуоларида:
— Я, Роббим! Менга дунё ва охиратим учун хайрли, солиҳа аёлни жуфт қилиб берганинг учун беадад шукрлар бўлсин! Унга қилган зулмим учун мени афв эт, Аллоҳим! - дея ёлворарди.
Аёл эса эрининг ҳидоятга кирган кунидан бошлаб:
— Я, Роббим! Дуоларимни ижобат қилганинг ва эримни солиҳлардан қилганинг учун беадад шукрлар бўлсин!- дея дуо қиларди.

Сабр — аччиқ, меваси шириндир.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

ДИНДА ЙЎҚ НАРСАНИ ДИН НОМИДАН ГАПИРМАНГ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌐 ЖАҲОН УЗРА ЭЪТИРОФ ЭТИЛАЁТГАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ИСЛОҲОТЛАР
⚡️
БАТАФСИЛ

#uzbekiston24 #gazeta #videolavha #xabar

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Тафаккур!

КИМ КУЧЛИ: ИНСОНМИ Ё АСАЛАРИ?

Асалари билан инсон боласи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Йигирма кунлик асаларини гулдан-гулга қўниб, асал йиғаётганини кўп кўрганмиз. Инсон фарзанди эса фақатгина икки ёшдан оёққа туради, гапиришни ўргана бошлайди. 6–7 ёшида мактабга боради. Ўқишни, ёзишни ўрганади. Лицей, университетни тугатгунига қадар кўп ўқийди, ўрганади, интилади, изланади. Чунки яшаш учун ҳаётни, инсонларни ўрганишга муҳтож. Фойда, зарарни билишга мажбур.
Бироқ асалари боласи-чи?
У асал йиғишни ўрганиши учун на ўқишга, на олий ўқув юртини битиришга эҳтиёжи бор. У дунё ҳаётига мукаммал ҳолда юборилади. Инидан чиқар-чиқмас нектар йиғишни бошлайди. Биз эса йигирма кун ёки йигирма йил, умр бўйи ўрганишга муҳтожмиз. Шунинг учун бешикдан қабргача илм олишга, ўрганишга буюрилганмиз.
Лекин Буюк Раббимизнинг қудратига боқингки, У Зот бизга митти ҳашарот – асаларидан тортиб туягача – ҳамма нарсаси бўйсундириб қўйган. «У сизлар учун кеча ва кундузни, Қуёш ва Ойни бўйин сундириб қўйди» (Наҳл, 12).
Биздан талаб қилинадигани Аллоҳ таолони таниб, У Зотга том маънода тоат-ибодат қилишдир.

Савоб умидида
яқинларингизга улашинг!

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hikmat

Тупроқдан келдик, тупроққа кетармиз. Муҳими дунёда кирланмасликдир, кўнгилни пок тутмоқ, дилга кир юқтирмасликдир...

🌐
/channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Эслатма!

Масжидни пок тутиш - Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган мерос

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Масжиднинг хизмати, хусусан, уни пок тутиш учун бўладиган хизмат Иброҳим ва Исмоил алайҳиссаломлардан қолган меросдир.

Масжид ходими бўлиш улкан бахт эканини тўла англаб етишимиз лозим. Кимга бу бахт насиб этса, унга муносиб бўлишга ҳаракат қилсин".

"Ҳадис ва ҳаёт" китобидан.

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…
Subscribe to a channel