🌙 РАМАЗОН ОЙИНИНГ ОХИРГИ 10 КУНЛИГИ БОШЛАНДИ!
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Лайлатул қадрни Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар", деганлар.
🔸Қадр кечасининг 1 сонияси 23 соатдан афзал
🔸1 дақиқаси 58 кундан афзал
🔸1 соати 9 йилу 8 ойдан афзал
🔸1 кечаси 83 йилу 3 ойдан афзал
🌙 Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн кунлик кириб келса белбоғларини маҳкам боғлардилар, кечаларини тирилтирар ва аҳлларини уйғотардилар".
✅ Бу йилги рамазон ойининг охирги тоқ кечалари:
🔹 21 кеча: 30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси;
🔹 23 кеча: 1 апрел (душанба)дан — 2 апрел (сешанба)га ўтар кечаси;
🔹 25 кеча: 3 апрел (чоршанба)дан — 4 апрел (пайшанба)га ўтар кечаси;
🔹 27 кеча: 5 апрел (жума)дан — 6 апрел (шанба)га ўтар кечаси;
🔹 29 кеча: 7 апрел (якшанба)дан — 8 апрел (душанба)га ўтар кечаси.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Олтинкўл туманига Бош имом-хатиб тайинланди
Жорий йилнинг 29 март куни вилоят бош имом-хатиби ўринбосари Муҳаммадисхоқ домла Мўминов жума намозини Олтинкўл туманидаги "Олтинкўл" жоме масжидида адо этди.
Маъруза сўнгида эса Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг тегишли буйруғига асосан Муҳаммадамин домла Қобилджановни Олтинкўл тумани бош имом-хатиби ва ушбу "Олтинкўл" жоме масжиди имом-хатиби лавозимига тайинланганлигини эълон қилди.
Шундан сўнг эса, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги ва Олтинкўл тумани бош имом-хатиблигига янги тайинланган домланинг иш фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва ғайрат-шижоат сўраб, дуои-хайрлар қилиб бердилар.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
🌙 УЛАМОЛАР ХОРИЖДАГИ ВАТАНДОШЛАР БИЛАН СУҲБАТ ЎТКАЗМОҚДА
🕌 Рамазон ойи давомида бир гуруҳ уламолар, имом-домлалар ва моҳир қорилар чет элдаги ватандошлар билан суҳбатлар қилиш, дарду ташвишларини тинглаш, мурожаатларига жавоб бериш ҳамда таровеҳ намозида иштирок этиш мақсадида АҚШ, Россия Федерацияси, Жанубий Корея сингари мамлакатларда хизмат сафарида бўлиб турибдилар.
🕌 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Андижон вилояти вакили, бош имом-хатиб Мирзамақсуд домла Алимов, Наманган вилояти вакили ўринбосари Обидхон қори Икромов, Бухоро вилояти вакили ўринбосари Авезов Отабек, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти проректори Тоҳир домла Эвадуллаев ва Андижон шаҳри “Чинор” жоме масжиди имом-хатиби Авазбек домла Мўминов Жанубий Кореянинг Сеул, Гожедо, Кимхе, Чеонгжу, Мокпо каби шаҳарларидаги тадбирларда қатнашиб, манфаатли суҳбатлар ўтказмоқдалар...
⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#Намоз вақтлари!
Азон ва Намоз вақтлари:
29- Мартдан 05- Апрелгача
Бомдод: 04 : 40 - 05 : 20 -5
Пешин: 12 : 45 - 13 : 00
Аср: 16 : 45 - 16 : 55 +5
Шом: 18 : 35 +7
Хуфтон: 20 : 00 - 20 : 15
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом жума кунини зикр қилатуриб:
“Унда бир соат бор. Бир мусулмон банда намозда қоим бўлса ва бу (ибодати) ана шу пайтга тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга сўраган нарсасини беради”,
дедилар ва у фурсат жуда оз эканини қўллари билан кўрсатдилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти)
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#hadis
Аллоҳ таоло мадҳ этган шаҳар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло Мадинани Тоба деб номлаган", деганлар.
"Тоба – "покиза", "озода", "хушрўй" каби маъноларни англатади.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
Аллоҳим, Сендан Жаннатни сўрайман
Аллоҳумма, инний асалукал жанната ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин ва аъузу бика минан наари ва маа йуқоррибуний илайҳаа мин қовлин ав фиълин ав амалин.
Маъноси: Аллоҳим, Сендан жаннат ва унга яқин қилувчи сўз, феъл ва амални сўрайман. Дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз, феъл ва амалдан паноҳ сўрайман.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#огоҳлантириш
#тўқима_ҳадис
Муҳтарам азизлар! Ижтимоий тармоқларда "Рамазоннинг охирги жумасида ўқиладиган махсус намоз" ҳақида турли миш-мишлар тарқалмоқда. Аслида, бу борада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилиб келтирилган ривоят тўқима бўлиб, уни тарқатиш, ривоят қилиш ёки унга амал қилиш мутлақо жоиз эмас. Фақатгина уни тўқима эканидан огоҳлантириш мақсадида нақл қилиш мумкин.
Ушбу асоссиз ривоят ҳақида келиб тушган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати томонидан ўтган йилги Рамазон ойида батафсил жавоб берилган эди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан ҳадис тўқиш ёки ёлғон ривоятлигини билиб туриб, уни тарқатиш гуноҳи кабира саналади. Турли асоссиз маълумотларни тарқатишдан сақланайлик!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази. @diniysavollar
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Президент ифторликда иштирок этди
Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди.
Манба: https://uza.uz/posts/582532
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#quron #tafsir #ramazon
MUSLIM.UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#ифторлик
Бугун Андижон вилоятида вилоят фаоллари, аҳли илмлар иштирокида ўтказилган ифторлик тадбири.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
Қозидомланинг Корея Республикасига ташрифидан видео-лавҳа.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
🌙 Бароат кечасини қандай ўтказиш керак?
1️⃣ Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этиш.
2️⃣ Истиғфор айтишни кўпайтириш.
3️⃣ Ушбу дуони ўқиш:
“Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика”.
4️⃣ Ушбу зикрни қилиш:
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.
5️⃣ Рўза тутиш.
❗️Бароат кечаси 24 февраль шанба куни шом намозидан 25 февраль бомдод намозигача давом этади.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#baroat
Бароат кечасида қилинадиган зикри
“Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм”.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
🌙 АЛЛОҲ БЕРГАН ҲАҚНИ БЕРИНГ!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ramazon_saboqlari
Фитр садақаси нима учун берилади? (1 қисм)
Фитр садақаси – рўзадан чиқиш муносабати билан бериладиган садақа. У Рамазон ойида беҳуда гап-сўзлар, қилинган хато ва камчиликларни ювиш ҳамда камбағал, мискинлар, етим ва бечораларнинг очликларини кетказиш мақсадида жорий қилинган.
Имом Вакиъ ибн Жарроҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Фитр садақаси – саҳв саждасига ўхшайди. Намознинг вожиб амали тарк бўлганда, саҳв саждаси билан намоз тўғрилангандек, фитр садақаси ҳам рўзанинг камчиликларини тўлдиради".
Ҳанафий мазҳабида фитр садақаси вожиб амал ҳисобланади.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Juma Ayyom muborak! 🕌🌙💐
Allohning sizu biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin! Alloh har birimizga oila a’zolarimizga Jamiki Ummati Muhammadga Hayirli, Barokatli, Fayzli qilib bergan bo’lsin aziz dindoshim 🤲🏻
Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang✨🌙
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HY
#рамазон_кундалиги
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Ислом тариҳи!
РАМАЗОННИ ТОПГАНЛАР ҲАҚИДА!
Ямандан икки киши келиб Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларида иймон келтирди. Уларнинг бири бошқасига қараганда кўпроқ ибодат қилар эди. У Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга жиҳод қилиб шаҳид бўлди.
Нариги шериги эса ундан кейин бир йил яшаб вафот қилди.
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розиёллоҳу анҳу туш кўрди. Тушида жаннат эшиги олдида турган эмиш. Ҳалиги икки Яманлик киши ҳам ўша ерда турган эмиш. Бир фаришта келиб бир йил кейин вафот этган Яманлик кишини жаннатга киришини айтди. Сўнгра фаришта яна қайтиб чиқиб шаҳид бўлган Яманликни ҳам жаннатга киришини айтди. Сўнгра яна қайтиб чиқиб Талҳа розиёллоҳу анҳуга деди:
- Сен қайт! Ҳали сенинг умринг бор!
Талҳа розиёллоҳу анҳу кўрган тушини одамларга айтиб юрди. Одамлар унинг тушидан, ҳалиги Яманликларнинг ҳолидан таажжубланиб юришди. Бу гап Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламга етиб боргач кишиларга дедилар:
- Нимадан таажжубланаяпсизлар?
- Эй Аллоҳнинг Расули! Анави Яманлик ибодатли киши эди, шаҳид бўлди. Аммо шериги жаннатга ундан аввал кирди?!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам уларга шундай дедилар:
- Жаннатга аввал кирган киши ундан кейин бир йил яшамаганмиди?
-Яшаган эди!
- Рамазонни топиб, рўза тутиб, намоз ўқиганмиди?!
- Ҳа!
- Унда иккаласининг ўртасидаги фарқ осмон билан ер қадардир!
Мана, Рамазоннинг ойида турибмиз. Рамазонни топган, ҳамда рўзаси ва намози билан шаҳид биродаридан ўзиб кетган юқоридаги Яманликнинг топган ажрига яқин турибмиз иншааллоҳ! Мусобақа қилайлик. Мўъминнинг умри фақатгина яхшиликни зиёда қилишик билан бўлиши керак.
Аллоҳ йўлидаги очликка, чанқоқликка марҳабо азизлар! Бу соатлар ўтиб кетади. Бундан сўнг ичакларимиз яна тўлади. Томоқларимиз яна ҳўл бўлади, аммо ажр қолади иншааллоҳ!
Мажруҳ қалбларга даво бўладиган, маҳзун қалбларга тасалли бўладиган, тоғлар қадар ажр бўладиган қуръон қироатига марҳабо! "Алиф лам мим" ни ҳарф демайман. Алиф бир ҳарф, лам бир ҳарф, мим бир ҳарфдир!
Қиём ва тароввиҳга марҳабо! Бунда оёқлар Аллоҳ учун тик туради. Қалблар ўз уловини Унинг эшигида тиз чўктиради. Ширин машаққатлар лаҳзаси ўтиб кетади. Аммо буюк ажр қолади!
Садақалар савоби зиёда қилинадиган ойга ҳуш келибмиз, азизлар! Фақир-мискинларни таомлантиришга марҳабо! Булар қолади. Кафаннинг чўнтаги йўқ. Садақа молимизни охиратга юборадиган ягона йўлдир!
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#muftiy_minbari
🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС!
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#mujda
Таровеҳ намозининг 10 фазилати
1. Тунги намоз – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари. Набий алайҳиссалом кечасини ибодат билан ўтказганларидан оёқлари шишиб кетарди.
2. Қиёмул лайл (кечани ибодат билан ўтказиш) – жаннатга киришнинг энг катта сабабларидан бири.
3. Кечани ибодат билан ўтказган банданинг жаннатдаги даражаси кўтарилади.
4. Тунда ибодат қиладиганлар Аллоҳнинг раҳматига сазовор бўладилар.
5. Аллоҳ таоло Ўзининг солиҳ бандалари қаторида тунги намозни ўқийдиганларни алоҳида мадҳ этган: "Улар тунларни Роббиларига сажда қилиб, бедор ўтказадилар" (Фурқон сураси, 64-оят).
6. Қиёмул лайл – фарз намозларидан кейинги энг афзал намозлардан бири.
7. Тунги ибодат – бандани Роббига яқин қилади, ёмонликларни даф этади, гуноҳларни кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: “Кечанинг қиёмини лозим тутинг. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффорот ва гуноҳлардан қайтарувчидир”.
8. Қиёмул лайл танадан касалликларни ҳам кетказади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У жисмдан дардни қувгувчидир”, деганлар.
9. Мўминнинг шарафи – кечаси ибодат қилишидадир.
10. Кечасини ибодат билан ўтказган банда эга бўладиган ажр-савоб, бахт-саодат ва мукофотлар дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир.
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Президент Шавкат Мирзиёев Наманганда ифторлик қилди
MUSLIM.UZ
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari
#muftiy_minbari
🌙 РАСУЛУЛЛОҲНИНГ ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНЛАРИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Эслатма! ❗️
БАРОАТ КЕЧАСИ ҲАҚИДА
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қачон Шаъбон ярими кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
«Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен унга ризқ берурман. Қани, балога учраган борми? Мен унга офият берурман. Фалончи қани, фистончи қани?» дейди. Токи, тонг отгунча шундоқ бўлади», дедилар».
Ибн Можа ривоят қилган.
Ҳазрати Алидек улуғ саҳобий бунчалик аҳамиятли гапни ўзларидан айтмайдилар. Албатта, бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганлар ва ўша эшитганларини ўз иборалари билан ифода этганлар.
Ушбу ривоятга биноан, Шаъбон ойининг қоқ яримининг кечаси ҳам, кундузи ҳам улуғ ва баракот вақтлар эканлиги келиб чиқади.
Шу сабабдан ҳам ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг тавсияларига биноан, кундузни рўза, кечасини бедорлик ибодати билан ўтказишга ҳаракат қилмоқ керак бўлади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кечалардан бирида йўқотиб қўйдим. Сўнг у кишини излаб чиқдим. Қарасам, У зот Бақийъда бошларини кўтариб осмон томонига қараб турган эканлар:
«Эй Оиша, Аллоҳ ва Унинг Расули сендан четлашидан хавф қилдингми?» дедилар.
«Сиз баъзи аёлларингизга боргансиз, деб гумон қилувдим», дедим.
«Албатта, Аллоҳ Шаъбоннинг яримидаги кечада дунё осмонига тушадир ва Калбнинг қўйлари жуни ададидан кўпроқни мағфират қиладир», дедилар».
Ибн Можа, Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Бақийъ – Мадинаи мунавварадаги машҳур қабристон. Барча Мадинада вафот этган саҳобалар шу қабристонга дафн этилганлар. Зотан, Мадинаи мунавварада бошқа қабристон йўқ ҳам.
«Калб» – машҳур араб қабиласи бўлиб , ўша вақтда Бани Калб қабиласи энг қўйи кўп қабила бўлган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Шаъбон ойи яримида Аллоҳ таоло жуда ҳам кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаб ўша қўйларнинг жуни ададидан ҳам кўпроқ деб эсга олганлар.
Ўйлаб кўрадиган бўлсак, бир дона қўйнинг жун толалари қанча бўлишини санашнинг ўзи қийин. Араб қабилалари ичида энг кўп қўйли қабиланинг қўйлари жун толаси қанча бўлишини тасаввур қилинг. Бу ўша кеча жуда ҳам фазилатли эканига далолатдир.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Кечаси қабристонга кириш, осмонга қараб туриш мумкинлиги.
2. Оиша онамизда қизғаниш борлиги. Пайғамбаримизни баъзи хотинлари олдига кетган бўлсалар керак, деб ортларидан излаб чиқишлари шуни кўрсатади. Бу эса айб эмас, балки табиий бир ҳол. Балки меъёрида бўлса, аёл кишининг зийнати ҳам.
3. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг руҳий ҳолатларини яхши тушунганлари.
4. Шаъбон яримидаги тун фазилатли кеча экани.
5. Мазкур кечада кўплаб гуноҳлар мағфират қилиниши.
6. Шаъбоннинг яримидаги кечада бедор бўлиб ибодат, истиғфор ва дуо билан машғул бўлиш кераклиги.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ Шаъбон яримидаги кечада қараб кўриб жамики махлуқотларини мағфират қилур. Магар мушрик ва хусуматчи бундан мустаснодир», дедилар».
Ибн Можа ва Аҳмад ривоят қилишган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Шаъбоннинг яримидаги кеча фазилатли экани.
2. Мазкур кечада Аллоҳ махлуқотларига назар солиб қараб, ҳаммаларининг гуноҳларини кечириши.
3. Мушриклик ва хусуматчилик жуда ёмон нарса экани.
Демак, Шаъбон ойи яримлаганда ибодат қилиб мазкур ваъда қилинган ажру савоб ҳамда мағфиратлардан баҳраманд бўлиб қолиш керак. Ана шундоқ фазилатли вақтда гуноҳни мағфират қилинишига монеъ бўлгувчи мушриклик ва хусуматчиликдан узоқлашмоқ керак.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW
#baroat
Бароат кечасининг дуоси
“Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” ("Шуъабул‑иймон", "Ат-Тарғиб ват-тарҳиб").
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Бош имомлар семинари ўтказилди
Жорий йилнинг 24 февраль куни вилоят бош имом-хатиби Мирзамақсуд домла Алимов бошчилигида Бўстон туманида жойлашган "Муллабой ўғли Мухаммадтурди" жоме масжидида вилоятнинг шаҳар ва туманлари бош имом-хатиблари, бош мухтасиблари ва Бўстон тумани ҳамда Улуғнор туманида фаолият кўрсатаётган масжид имом-хатибларининг сайёр семинар йиғилиши ўтказилди.
Семинар йиғилишида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари ҳам иштирок этди.
Семинар йиғилишида нотиқлар томонидан кун тартибига қўйилган масалалар ва Бўстон тумани хамда Улуғнор туманида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг фаолият самарадорлигини ошириш, масжидларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари, молиявий ҳолатлар ва иш юритиш хужжатлари борасида бир қатор кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Вакиллик матбуот хизмати
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari