oraziyuz | Unsorted

Telegram-канал oraziyuz - Oraziy.uz

-

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Андижон Вилояти Вакиллиги Олтинкўл тумани "Кўтармачек" жоме масжиди имом -хатиби Аҳмадали Домланинг диний-марифий канали. 26.12.2018-йил. Савол ва таклифлар учун мурожаат қилинг👇 Admin: @Oraziy_uzbot

Subscribe to a channel

Oraziy.uz

#zikr

Осон, аммо кўпчилик қила олмайдиган амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Икки хислат бор. Ким унга амал қилса, албатта жаннатга киради. Иккиси осон, аммо унга амал қиладиган оздир.

БИРИНЧИСИ,
ҳар бир намоздан сўнг 10 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади, 10 марта Аллоҳга ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) айтади ва 10 марта такбир (Аллоҳу акбар) айтади. Бир кунда 150 та, тарозида эса 1500 та бўлади.

ИККИНЧИСИ, қачон ухлашга ётса, 34 марта такбир (Аллоҳу акбар), 33 марта ҳамд (Алҳамдулиллаҳ) ва 33 марта тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтади. Жами 100 та, тарозида 1000 та бўлади", дедилар.

Шунда саҳобалар розияллоҳу анҳум: "Ё Расулуллоҳ нега осон бўлган бу амалларга амал қиладиганлар оз?" деб сўрашди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу амални қилмоқчи бўлганнинг олдига шайтон намозда келиб, уни айтишидан олдин ҳожатини эсига солади. Уйқуга ётганида эса, уни айтишидан олдин ухлатиб қўяди", деб жавоб бердилар (Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🟢ИЛМ БИЛАН БИРГА ТАРБИЯГА ҲАМ МУҲТОЖМИЗ!

🎙Мирзамақсуд домла АЛИМОВ,
Андижон вилояти бош имом-хатиби

#илм #тарбия
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hadis

Кавсар нима эканини биласизми?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#mujda

Аллоҳнинг меҳрибонлиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бир яхшиликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга ўнта яхшиликдан етти юз бараваргача қилиб, ундан ҳам бир неча баравар кўп қилиб ёзади. Ким бир ёмонликни кўнгилга тугса-ю, уни қилмаса, Аллоҳ буни Ўз ҳузурида унга тўлиқ бир яхшилик деб ёзади. Агар шуни кўнгилга тугиб, кейин уни қилса, Аллоҳ буни унга биргина ёмонлик деб ёзади" (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

Juma Ayyom muborak! 🕌🌙💐

Allohning sizu biz uchun bergan yana bir Jumasi Muborak bo’lsin! Alloh har birimizga oila a’zolarimizga Jamiki Ummati Muhammadga Hayirli, Barokatli, Fayzli qilib bergan bo’lsin aziz dindoshim 🤲🏻

Yaqinlarni Sayyidul Ayyom bilan qutlang✨🌙

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

Ёмғир ёғганда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Аллоҳим, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР
🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#zikr

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: "Ким жаҳаннамдаги ўн тўққизта азоб фариштасидан омонлик истаса, "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм" ни кўп айтсин. Ушбу калимада ҳам ўн тўққизта ҳарф бўлиб, ҳар бир ҳарф қиёмат кунида биттадан фариштадан омонлик бўлиб келади", деганлар (Ибн Атийя ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#zikr

Энг афзал зикр ва дуо

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Энг афзал зикр — Лаа илаҳа иллаллоҳ ва энг афзал дуо — Алҳамдулиллаҳ" (Имом Можа ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 ЗАКОТ АЛЛОҲ БЕРГАН ОМОНАТ

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 КАСБ-ҲУНАР ФАЗИЛАТИ |ТУРКУМ СУҲБАТЛАРИ | ДАНГАСАЛИК ТАРАҚҚИЁТ КУШАНДАСИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дангасалик ижтимоий офатларнинг энг катталаридан бири ҳисобланади. У бор жойда шахс ва жамият тараққиёт карвонидан ортда қолади. Бу ўта хатарли ва хавфли касаллик бўлиб, қайси шахсга етса, уни хор қилади ва ҳалокат сари етаклайди.


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ramazon_2024

Қадр кечасининг дуоси

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Ё Расулуллоҳ агар Қадр кечасини топишга муваффақ бўлсам нима деб дуо қилай?” деб сўрадилар.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ўқишни айтдилар:
اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ كَرِيمٌ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي
"Аллоҳумма иннака аъфуввун кариймун туҳиббул аъфва фаъфу аънний"
"Аллоҳим, албатта, Сен кечирувчисан, кечиришни яхши кўрасан. Гуноҳларимни кечиргин" (Имом Термизий ривояти).

Аллоҳ таоло қиёматга қадар келадиган барча мўминларнинг гуноҳини мағфират этсин. Ҳидоятида бардавом қилсин!

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🗣 УЛАМОЛАР ИСЛОМ УММАТИНИ ТИНЧЛИК, БИРДАМЛИК ВА ҲАМЖИҲАТЛИККА ЧАҚИРДИ!

🟢Бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирлигини мустаҳкамлаш йўлида исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади.

🖥 Хабар бериб келаётганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгаш аъзоси сифатида фаол қатнашиб келмоқдалар. Яқинда ижтимоий тармоқларда мазкур Кенгаш аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга муносабатлари эълон қилинди.


Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ислом фиқҳи академияси аъзоси Доктор Аҳмад Абдулазиз Ҳаддод ва Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин кабиларнинг чиқишларидан қуйидаги иқтибосларни келтирамиз...

⚡️ БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 ЎЗИ КИЧИК ГУНОҲИ КАТТА АЪЗО
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ САОДАТ ЁКИ ҲАЛОКАТГА ОЛИБ БОРАДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#odob

Тиканига эмас, гулига боқинг!

Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Шазон айтади: "Шундай кишиларни кўрдимки, улар одамларнинг айб-хатолари ҳақида гапирардилар. Натижада Аллоҳ уларнинг ўзини ҳам ўша нуқсонларга мубтало қилди ва улар гуноҳларни қила бошладилар.
Яна бошқа кишиларни ҳам кўрдимки, уларнинг бир қанча қусур-хатолари бор эди. Аммо, улар ўзгаларнинг айбини гапиришдан тийилганлари учун, Аллоҳ таоло уларнинг айбларини яширди ва гуноҳларини кечирди".


Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳи: "Ким одамларнинг айбларини қидиришни тарк қилса, ўзининг айбларини кўриш бахтига эришади", деган.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Намоз вақтлари.
26 - Апрелдан
29 - Апрелгача азон ва такбир вақтлари
Бамдод:   03 : 55  -  04 : 35 -5
Пешин:    12 : 45  -  13 : 00
Аср:         17 : 10  -  17 : 20
Шом:       19 : 15  -  19 : 15 +5
Хуфтон:   20 : 40  -  20 : 55

👉https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

https://t.me/joinchat/VTwxUNJ7H_97HYiW

Читать полностью…

Oraziy.uz

#hadis

Қарзнинг савоби садақадан афзал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#mujda

Жаннатдаги дарё

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Кавсар жаннатдаги дарё бўлиб, унинг икки қирғоғи олтиндан, ўзани дуру ёқутдан, тупроғи мискдан хушбўй, суви асалдан ширин ва қордан оқдир. Ким ундан ичса, абадий чанқамайди" (Имом Термизий ривояти).

✈️ /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ ОЛИЙ КЕНГАШИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

Бугун, 23 апрель куни Саудия Арабистони пойтахтида энг нуфузли ташкилот ҳисобланган Ислом олами уюшмаси Олий Кенгашнинг 46-йиғилиши бўлиб ўтди.

🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши аъзолигига қабул қилинганлари тўғрисида ушбу йиғилишда қарор қилинди. Ушбу аъзолик Муфтий ҳазратлари фаолиятлари давомидаги тўртинчи йирик ташкилотга аъзо бўлишларидир. Булар – Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони) ва Ислом олами уюшмаси Олий Кенгаши (Саудия Арабистони) кабилардир.


📍 Риёз шаҳрида бўлиб ўтган халқаро анжуманда Саудия Арабистони, Миср Араб Республикаси, Бирлашган Араб Амирлиги, Кувайт, Қатар, Туркия, Малайзия, Индонезия каби давлатлардан келган вазирлар, таниқли уламолар, машҳур муфтийлар, профессор-олимлар, давлат ва дин арбоблари ҳамда халқаро исломий ташкилотлар етакчилари иштирок этди.

🟢
Анжуманда бутун жаҳонда тинчлик-осойишталикни қарор топтириш, хусусан, Фаластин ва Ғазо минтақасидаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этиш, ислом уммати бирлигига эришиш, айрим мусулмон мамлакатларидаги нохуш ҳолатларни ислоҳ қилиш, Роҳинжа мусулмонларининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, диний рамзларнинг таҳқирланиши, айниқса, Қуръони каримни ёқиш каби ҳолатларга мутлақо йўл қўймаслик ва исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалалар муҳокама қилинди...


⚡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 ЗАКОТ - БАЛО-ОФАТ ВА ДАРДЛАРДАН ОМОНЛИК

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#ramazon_saboqlari

Фитр садақасини кимлар бериши керак?
(3 қисм)

Хур, нисоб миқдоридаги мулкка эга бўлган (фитр садақасининг нисобида молнинг ўсувчи бўлиши эътиборга олинмайди) мусулмон эркак ва аёлнинг зиммасига фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Нисоб миқдоридаги мулкка эга киши балоғатга етмаган болалари номидан фитр садақасини бериши вожиб.
Киши аёли ва балоғатга етган фарзандлари учун фитр садақасини бериши вожиб эмас, балки уларнинг ўзлари бериши мақсадга мувофиқ саналади. Аммо балоғатга етган фарзандлари ва аёли учун улар айтишмаса ҳам, фитр садақасини берса, улар зиммасидан фитр садақаси соқит бўлади.
Ҳайит кечаси туғилган чақалоқ учун ҳам отаси фитр садақа бериши вожиб бўлади. Ҳомила ва ҳайит кунидан олдин вафот этганлар учун эса вожиб бўлмайди.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ramazon_2024

Рамазоннинг охирги 10 кунлиги

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: "Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (рамазондаги охирги) ўн кунлик кирса, тунни қоим қилар ва аҳлларини уйғотардилар, белларини маҳкам боғлардилар" (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#ramazon_saboqlari

Фитр садақаси қачон берилиши керак?
(2 қисм)

Фитр садақасини рамазон ҳайити куни тонг отгандан яъни бомдод намозининг вақти киргандан бошлаб ҳайит намозига чиқишдан олдинги вақтга қадар бериш вожиб. Рамазон ойи бошланиши билан берилса ҳам бўлади.
Аммо ҳайит намозидан кейинга қолдирмаслик керак. Агарда киши фитр садақасини ҳайит намозигача бера олмаса, намоздан кейин беради, лекин савоби рамазон ойида берганчалик бўлмайди, аммо бериши шарт. Яъни уни беролмай қолган киши зиммасида фитр садақасини бериш вожиб бўлиб қолаверади.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#Ramazon_2024

Қадр кечаси қачон бўлади?

Абул Олия розияллоҳу анҳу айтадилар: "Бир аъробий Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: "Қадр кечаси қачон бўлади?" деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазоннинг илк ва энг сўнгги ҳамда тоқ кечаларидан изланглар!" дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қадр кечасини Рамазон ойининг охирги ўн кунлигидан қидиринглар", деганлар (Имом Бухорий, Имом Муслом ривояти).

Бугун Рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг илк тоқ кечаси:
30 март (шанба)дан — 31 март (якшанба)га ўтар кечаси. Шом намозидан кейин Рамазон ойининг 21 кечаси бошланади.

🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…

Oraziy.uz

#muftiy_minbari

🌙 КАСБ-ҲУНАР ФАЗИЛАТИ (Туркум суҳбатлари)
МУҚАДДИМА

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Динимиз ҳалол меҳнат қилишга чақириш билан бир қаторда дангасалик, таъмагирлик, боқимандалик, меҳнат қилишга қодир бўла туриб одамлардан нарса сўраш каби иллатлардан қайтаради.


🌐 /channel/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Читать полностью…
Subscribe to a channel