otmishga_sayoxat | Unsorted

Telegram-канал otmishga_sayoxat - Ўтмишга саёҳат

-

🗣Узоқ ва яқин Ўтмишда содир бўлган воқеалардан доимий хабардор бўлиб туринг! Канал фаолиятини 2018 йилнинг 12 май куни бошлаган! Админ: @HusniddinMirzaliyev

Subscribe to a channel

Ўтмишга саёҳат

Интернетсиз ҳаёт, СССР, 1963 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

«ҲАММА НАРСА ҲАМ КЎРИНГАНИ КАБИ ЭМАС!»

Рангпар либосдаги аёл ва йигирилган рўдапо костюм кийган эркак Бостонда поезддан тушиб қолишди ва Гарвард университети ректори қабулига учрашув вақтини белгиламай, журъатсизгина кириб келдилар.

Котиба бу қолоқ, қишлоқи кишиларнинг Гарвардда нима иши бор экан дея энсасини қотирди.

— Биз ректор билан кўришмоқчимиз, – деди бояги эркак мулойимлик билан.

— У кун бўйи банд бўлади, – деди котиба аччиқланиб.

— Майли, биз кутамиз, — жавоб қилди аёл.

Котиба уларни тўрт соатча ёлғиз қолдирди. У эр-хотиннинг тоқати тоқ бўлиб қайтиб кетишларини истарди. Йўқ, улар кетишмади. Котибанинг эса жаҳли чиқди. Аҳмоқона иш деб билса-да, ректорни безовта қилишга қарор қилди.

— Эҳтимол, сиз бир неча дақиқа улар билан кўришсангиз, балки қайтиб кетишар, — деди у ректорга.

Ректор чуқур хўрсинди ва рози бўлганлигининг аломати сифатида бошини қимирлатиб қўйди. Муҳим шахс бўлганлиги сабабли унда ҳар ким билан ҳам узоқ суҳбатлашиш учун вақт топилмас эди. У қабулхонасининг кўркини бузаётган рангпар либос ва йигирилган костюмдан ижирғанди.

Ректор кескин юзланди ва савлат билан эр-хотин томон қадам ташлаб, уларнинг ёнига келди.

— Бизнинг Гарвардда биринчи курсда ўқийдиган ўғлимиз бор эди. У Гарвардни севарди. Бу ерда бахтиёр эди. Лекин, бир йил олдин у тасодифан ўлдирилди. Мен ва эрим унинг хотирасига кампуснинг бирор ерида ёдгорлик барпо этмоқчимиз, — деди аёл.

— Мадам, — деди ректор қўрс оҳангда, — Биз Гарвардда ўқиб, вафот этган ҳар бир киши учун ҳайкал қўя олмаймиз. Агар шундай қилганимизда, бу ер қабристонга ўхшаб қолган бўлар эди.

— Оҳ, йўқ, — деди аёл ва тезда тушунтирди, – Биз ҳайкал қўймоқчи эмасмиз. Биз Гарвард учун янги бино қуриб бермоқчи эдик.

Ректорнинг энсаси қота бошлади. У яна ўша рангпар аёллар либоси ва афтода костюмга назар солди ва хитоб қилди:

— Бино?! Биласизми ўзи бино қуриш учун қанча керак? Гарварддаги биноларимиз етти ярим миллион доллардан ортиқроқ туради!

Аёл бир муддат сукут сақлади. Ректорнинг юзида мамнуният аломатлари балқиди. Эҳтимол, энди улардан қутулар. Шунда аёл эрига юзланди ва секингина деди:

— Университет қуриш учун бор йўғи шунча пул кифоями? Унда нега ўз университетимизни қура қолмаймиз?

Эри бошини силкитди.

Ректорнинг афти хижолатдан суллайиб қолди. Мистер ҳамда Миссис Лиланд Стэнфорд ўринларидан туришди ва чиқиб кетишди. Улар Пало Алтога, Калифорнияга сафар уюштирдилар ва ўша ерда Гарвард қадрига етмаган ўғиллари учун ёдгорлик ўлароқ янги илм даргоҳи — Стэнфорд университетига асос солдилар.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Моторли велосипед рекламаси, 1960 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Джек Демпси – Джин Танни иштирокидаги бокс оқшоми, 120 000 мухлис, Филадельфия, АҚШ, 1927 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Қурувчи аёл, Магнитогорск, 1931 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Дарахт кесувчилар, Вашингтон, АҚШ, 1899 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Ўзбекистон - Саудия Арабистони ўйинидан шедевр фото.

Кулишингни хам йиғлашингни хам билмайсан киши...

Ҳайрли тонг!

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Фавқулотда қўнишга мажбур бўлган франсуз самолёти, Бельгия, 1915 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Крестьянлар оиласи радио тингламоқда, CCCР, 1928 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Шимолий америкаик ҳиндулар жуфтлиги, 1912 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

— Балиқ егани фалон ошхонага борамиз. Пистон ошхонада балиқни яхши пиширолмайди;

— Биринчисига қанақа овқатларингиз бор?;

— Қовурилган товуқ эмас, грилл табака егим келяпти.

Шу каби гаплар билан таомларни танлаб-танлаб тановул қилаётган пайтимизда, қорни очганда, егани нарса тополмай қийналадиганлар борлигини унутиб қўймайлик!

Аллоҳ таолонинг неъматларига кўпроқ шукр қилайлик!

Ҳайрли тонг!

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Темирчи Ахмад Шамахмудов оиласи даврасида, Ташкент, СССР, 1957 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Кайова қабиласи хиндулари – В-17 барбардимон қирувчи самолёти бошқарувчилари, ВВС АҚШ, 1944 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Осмонопар иншоатни қураётган икки қурувчига хизмат кўрсатаётган официантлар. Нью-Йорк, АҚШ, 1930 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Нью-Йоркда тонг отмоқда, АҚШ, 11 сентябрь, 2001 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Озодлик ҳайкали макети, Франция, 1885 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Пулларни абой ўрнида ишлатаётган одам, гипперинфляция вақти, Германия, 1923 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Мирзо Улуғбек мадрасаси, Самарқанд, Ўзбекистон, 1929 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Бельгиядаги зоопарк қатнашчиси бўлган филни деҳқончиликда ишлатишмоқда, биринчи жаҳон уруши вақти, 1915 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

ШУКРОНАЛИК

Бир киши уйида ун қолмаганлиги сабаб буғдойни эшагига ортиб, тегирмон тарафга қараб йўл олибди. Етиб боргач, буғдойни тушириб олиши билан эшаги қочиб кетибди. Буғдойини тегирмончига топшириб, эшагини қидиришга чоғланибди. Эшагини ортидан қидириб бориб топа олмабди. Бу орада жума намози яқинлашганини кўриб: “Сен қаерга борсанг боравер, мен Раббимни ҳузурига бораман” деб, масжидга қараб йўл олибди.
Жума намозини адо этгач, ўйланиб қолибди, тегирмондан унни олиб кетай деса, эшаги йўқ, ноилож уйга қайтибди.
Уйига яқинлашгач, эшакнинг овози эшитилибди, ҳайрон бўлиб хотинидан сўраса, эшакнинг ўзи уйга қайтиб келган экан.
Хотини унга: “Қорнингиз оч бўлса керак, янги ундан нон ёпдим, келтирайми?” – дебди. У яна хайрон қолибди. Ун тегирмонда қолган, уйда ун қолмаган бўлса, хотини қайси янги ундан нон ёпганини сўрабди. Хотини: “Қўшнимиз ҳам тегирмонга борган экан, тегирмончи бизнинг унимизни ҳам қўшиб берворибди. Унимиз ҳам, эшагимиз ҳам ўз оёғи билан кириб келди”, - дебди кулиб.
Киши хотинидан бўлган ишларни эшитиб: “Аллоҳим мен сенинг бир амрингни ожизлик билан бажардим, эвазига шунча эҳтиёжимни қондирдинг. Сенга қанчалар шукр қилсак ҳам кам, Ўзингга беҳисоб шукрлар бўлсин!” – дебди.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Париж метроси сув тошқини вақтида, Франция, 1910 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

NBA логотипи муқовасига туширилган ўша машхур Джерри Уэста сурати, 1969 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Швеция йўл харакати қоидалари чап томонли тизимдандан ўнг томонли тизимга ўтган илк кун, 1967 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Дадамга айтиб қўйманг...

Улар жуда бахтли оила эди. Ота, она ва уч ёшли ширингина қизалоқдан иборат бу оила жуда бахтли ҳаёт кечирар эди. Лекин тақдир ҳукми бу бахтни уларга кўп кўрди – узоқ давом этган касаллик сабабли она уч ёшли қизи ҳамда севимли ёрини ташлаб бу дунёни тарк этди. Турмуш ўртоғининг ўлимидан чуқур қайғуга ботган ота қизалоғига онасининг ўлимини қандай тушунтиришни билмасди. Буни устига гўдак ҳар куни отасидан "ойим қаерга кетдилар, қачон келадилар", деб сўрайверарди.
– Ойинг ишга кетди, қизим. Ишхонасидан узоқ муддатли сафарга чақиришган, Худо хоҳласа тез орада кириб келади, - дея қизини овутиб қўярди. Қизалоқ бу саволни тез-тез берар ва деярли бир хил жавоб эшитарди.
Шундай қилиб қизи олти ёшга чиққан йили ота бир меҳрибон, оқкўнгил аёл билан танишади ва улар турмуш қуришга аҳд қилишади. Бир куни отаси қизини ёнига чақириб, аста гап бошлайди:

– Қизим, ойинг қайтиб келадиган бўлди. Сен унинг қиёфасини унутиб қўйганинг йўқми?
Қизалоқ бироз ўйланиб туриб, "йўқ" маъносида бош қимирлатади. Ҳудди шу лаҳзада эшик очилиб, остонада ҳалиги аёл пайдо бўлади. Қучоғини кенг очиб, қизнинг исмини айтиб чақиради:

– Қизалоғим, мен сени ойингман, танияпсанми?

Қизалоқ отасига ҳайрон бўлиб тикилади.
- Қизим, ойингни танимаяпсанми? Ахир у сенинг онанг! Айтгандим-ку, ишга кетган, бир кун қайтиб келади, деб. Ана қайтиб келди. Энди тез бориб, "ойи" деб қучоқлаб қўйгин-чи, бўлақол тез! - деб ота қизини кўзларига тикилди.

Қизи индамай аёлнинг қучоғига бориб, "ойи" деб қўйди. Кўнгли тўлган ота қизини ёнига бориб, пешонасидан аста ўпди ва "Ҳозир келаман, сен ойинг билан гаплашиб ўтир қизим", дея ташқарига йўл олди. Отаси чиқиб кетгач қиз бирдан йиғлаб юборди ва кўзда ёш билан:

- Сиз менинг ойим эмассиз! - деди тўсатдан. - Менинг ойим ўлган!
Донг қолган аёл ҳайратдан не деярини билмай турарди.
- Буни мен бобом ва бувимларникига борганимда уларнинг суҳбатларидан билиб қолганман. Буни фақат мен, бобом ва бувим биламиз холос. Дадам бундан бехабар. У ҳалигача ойимни ишга кетган деб ўйлайди. Бу гапни дадам билмасин, у билса сўзсиз азобланиб йиғлайди. Сизни доим ойи деб чақираман. Фақат бу гапларни дадамга айтиб қўйманг. Дадам билса, чидолмай йиғлайди. -дея қизалоқ йиғлаб юборишдан ўзини зўрға тутиб турган "янги ойиси"га ёлворарди.

Бу пайт эса эшик ортида турган отанинг кўз ёшлари кўл бўлган эди.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Лев Толстой набираси Таня Сухотина билан, 1908 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Миллий либосдаги аёл, Уммон, 1905 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Австралиялик сураткаш Чарльз Перси Пикерингом алкоголь таъсирининг беш босқичини кўрсатиб бермоқда, 1860 йил.

Бу суратлар орқали у одамларни ичкиликдан қайтаришга харакат қилган.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Бу воқеани тошкентлик бир танишимиз сўзлаб бердилар:
– Бир йили муҳтарама онамиз билан ҳажга борган эдик. Онамизнинг ёшлари анча ўтиб қолган, қийналиб қадам босадилар. Ҳаж кўп йиллик орзулари бўлгани учун ана шу сабабларга ҳам қарамай, сафарга отландилар. Орзиқиб кутганимиз Маккага етиб, Масжидул- Ҳаромга кириб бордик. Дунёнинг турли бурчакларидан келган миллионлаб мусулмонлар Каъбани тавоф қилиб, ҳаж арконларидан бирини адо этишяпти. Катта маърака ичида онажонимнинг қийналиб қолишларини ўйлаб махсус аравачада тавоф қилдирмоқчи бўлдим. Кўнмадилар: “Шунча жойдан келиб, Аллоҳ буюрган фарзни аравада талтайииб бажараманми?” деб туриб олдилар. Ўз ҳолларига қўяй десам, оломон орасида эзилиб қоладилар.
Шунда бир ҳадисда айтилганидек, елкамда опичлаб тавоф қилдиришни ўйладим. Ҳам онажонимга қулай, ҳам розиликларини олишим менга фойда. Опичлаб тавофни бошладим. Ҳужжатлар ва пуллар солинган чарм сумкачани қўлларига тутқазиб, эҳтиётлашни тайинладим. Онам елкамда тинмай дуо ўқиб боряптилар. Каъбани муаззамани учинчи бор айланганимизда онам сумкачани тушириб қўйганларини айтиб қолдилар. Аъзои баданим музлаб кетди. Шу куни элликбошимиз паспортларимизни ҳам қўлимизга бериб қўйган эди. Совға-саломга аталган пулларимиз ҳам сумкада эди. Бирдан миямга истиржо айтиш фикри келди: “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун”. Аллоҳ таолога илтижо қилиб ёлбордим: “Ё Роббим, онам розилигини топай деб ҳажга олиб келдим, елкамда кўтариб тавоф қилдиряпман. Аммо бу йўқотиш сабаб бўлиб у кишини дилларини оғритиб қўйишдан Ўзинг паноҳ бер!”
Ҳозирги ҳолатимизда тўхташни ҳам, сумкачани ахтаришнинг ҳам асло иложи йўқ. Қолаверса, нега бепарво бўлдингиз, деб волидаи шарифамни айблаб ҳам бўлмайди. Кўнглимда шундай ўй ўтди: “Пулни ҳалол йўл билан топганман, ҳаж ниятим ҳам холис эди. Демак, Аллоҳ бизни сарсон қилиб қўймайди, ҳужжат билан боғлиқ дилхиралик ва оворагарчиликларга рўбарў қўймайди”.
Кўнгилда “Аллоҳим, Ўзингга таваккал қилдим, ҳожатларимни Ўзингга ҳавола этдим!” деган ишонч билан, хотиржам ҳолатда тавофни давом эттира бошладим. Олтинчи бор айланаётганимда оёғимга нимадир илашиб, юришга ҳалақит бера бошлади. Кейинги айланишлар одатдагидан тезроқ бўлгани учун тўхтаб олиб ташлашнинг асло иложи йўқ эди. Қийналиб, терга ботиб кетдим. Тавофни тугатиб, сал четроққа чиқиб, онажонимни елкамдан туширдим. Шу пайт оёғимга илашган нарса эсимга тушди. Не кўз билан кўрайки, йўқотган сумкачамиз экан. У қандай тушиб қолди, орадан бирор вақт ўтиб яна қандай топилди ва, энг асосийси ва ҳайратланарлиси, қай тарзда айнан менинг оёғимга илашди – бу саволлар мени анча шошириб қўйди.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Темза дарёси узра сайр, Лондон, 1960 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…

Ўтмишга саёҳат

Apнольд Швapценеггер, 1985 йил.

Каналга аъзо бўлинг
👇👇👇
/channel/Sayohat007

Читать полностью…
Subscribe to a channel