palsapa | Unsorted

Telegram-канал palsapa - Палсапа

-

Youtube каналимиз: https://www.youtube.com/channel/UC1bf12k2UngncgoEzvGYbnA Аъзолик - текин! Каналда: китоб/кино, мақола/тақриз ИМХО/таржима Мурожаат: @palsapa_bot

Subscribe to a channel

Палсапа

Эрих #Фромм. "Озодликдан қочиш". (Ижтимоий психология)

II боб. Индивиднинг яккаланиши ва озодликнинг иккиёқламалиги.

Инсон ва озодлик ўртасидаги фундаментал алоқадорлик жаннатдан қувилиш тўғрисидаги Библия афсонасида яхши ифодаланган. Афсона инсоният тарихининг бошланишини танлаш акти билан айнилаштиради.

Эркак ва аёл Эдем боғида бир-бири ва табиат билан тўла уйғунликда яшайдилар. У ер тинч ва осойишта бўлиб, меҳнат қилишга зарурият йўқ: танлаш ҳам, эркинлик ҳам, ҳатто фикрлашга ҳам зарурият йўқ. Инсонга қадимдан эзгулик ва ёвузликни билиш тақиқланган. У ана шу қоидани бузди ва ўзини табиат билан гармониядан маҳрум этди. Ҳолбуки у табиатнинг бир қисми бўлиб, унинг чегарасидан ташқарига чиқмаган эди.

Тақиқларни бузиш, гуноҳга йўл қўйиш позитив инсоний маънода биринчи танлаш акти, яъни умуман биринчи инсоний акт эди.

Афсонага кўра инсон билиш дарахтининг мевасини татиб кўриб, гуноҳ ишга қўл урди. Шу тариқа бўйсунмаслик акти тўғридан-тўғри инсон тафаккурининг бошланиши билан боғланди.

Мифда ана шу озодлик актининг бошқа оқибатлари ҳақида ҳам сўз боради. Инсон ва табиат ўртасида гармония бузилади. Худо эркак билан аёл, инсон билан табиат ўртасида уруш бошланганини эълон қилади.

Инсон «индивид» бўлиб табиатдан ажралиб чиқди, у инсон бўлиш учун биринчи қадамни қўйди.

Ҳозиргина қўлга киритилган озодлик қарғишга (лаънатга) айланди: инсон жаннат неъматларидан маҳрум бўлди.

Инсоннинг табиатга қарамликдан озод бўлиши бу узоқ жараён, яъни Инсон маълум даражада ўзи келиб чиққан олам (табиат)га боғланган.

Ибтидоий динлар инсоннинг табиат билан уйғунлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Унга жонли, ҳатто жонсиз табиат инсон оламининг бир қисми сифатида намоён бўлади. Инсоннинг ўзи табиатнинг бир қисми бўлишда давом этаверади. Бирламчи алоқалар* (*Бирламчи алоқалар ташқи дунё билан фундаментал бирлик ва хавфсизлик ҳисси билан таъминлайди) инсоннинг ривожланиши йўлидаги тўсиққа айланади. Улар инсон ақли ва танқидий фикрлаш қобилияти йўлидаги ғовга айланади; инсонга мустақил фикрловчи мавжудот сифатида эмас, балки ўзи ва бошқаларни қабила аъзолари, ижтимоий ёки диний жамоанинг аъзолари сифатида англашга имкон беради.

Бошқача қилиб айтганда, бирламчи алоқалар инсоннинг эркин ижодий фикрловчи, ўз ҳаётини мустақил белгиловчи индивид сифатида ривожланишга халақит беради. Бироқ бу масаланинг бир томони. Табиат, қабила, дин билан бирга бўлиш индивидга ишонч ҳиссини беради. У қандайдир яхлит структурага мансуб бўлиб, унинг бир қисмига айланади ва унда, шубҳасиз, муайян ўрин эгаллайди. У очлик ва зулмдан азоб чекиши мумкин, бироқ у энг ёмони - тўла ёлғизлик ва шубҳаланишдан азоб чекмайди.

Читать полностью…

Палсапа

Учинчи мактуб

Нимадан қочмоқчи бўлсанг, ўша сени таъқиб этади. Миянг сен билан келишмайди, сени ёмон кўради ва сенга унутмоқчи бўлган нарсангни эслатаверади. Аслида, сен ва миянг ўртасида қандай фарқ мавжуд? Икковларингиз ҳам бир эмасми? Демак, ўзинг ўзингга душмансан. Ва нима тўғрилиги борасида якдил қарор қилолмайсан. Тушлар ўз-ўзингга душман эканлигингнинг ягона далили. Шу ҳақда гапирсам.

Тушундимки, кишини фақат ақл бошқарганида ҳаммаси енгил, аммо қуруқ ўтган бўларди. Ақлим куни бўйи қанча чалғимасин, тунда ҳолдан тояди ва тушларим менга ҳиссиётларимдан арз-ҳоллар олиб келади.

Мен тушларим билан гаплашишни ўргандим. Аммо тушларим ҳиссиётнинг қип яланғоч тасвири бўлгани учунми, мен унинг ҳақиқатларига бўйин эгишни истамас эдим. У ҳақиқатлар шунчалик табиий ва шу баробарида шу қадар жирканч эдики, тан олиш оғриқли бўларди. Энг жирканч тушим ҳақида қисқача бундоқ: туш у қадар тубан эмас, асли ўзим тубан эдим. Тушларим эса шунчаки энг яхши ниятларим замирида энг мараз ниятлар ўрнашганини, мисол учун, ундан вақтинчалик узоқлашишлар ўзим энг истамаган (тушим айтишича, ўзим энг истаган) нарса - унинг хиёнатини кутишимни билдирар эди. Англашимча, мен маъсулиятни бўйнимдан соқит қилмоқчи эканман. Бу учун жамиийки иблисона ҳаракатларга тайёр эдим. Шунда шайтон эканлигини англамаган иблисга айланардим. Эҳтимолки, айландим ҳам. Ҳаёт юки менга оғирлик қилгани, бошқаларга ўзимнинг юкимни ортишимга рухсат берадими? Ахир, улар ҳам одамку? Балки мен одам эмасдирман?!
Умуман олганда, булар менинг ёвузлигимни эмас, балки, ёвузлигимни англаганимнинг белгиси. Ёвузлик - очилмаган қирра. Ҳар доим, ҳар ким учун.

Тушларим ўзгариб бориш жараёнида. Кечадан олдинги кун ҳам туш кўриб эдим. У менинг ортимдан келибдимиш. Уйимга. Англашимча, тушим унинг қадам ташлашини кутаётганимни, гуноҳни ҳам, савобни ҳам унга тегишли бўлишини ҳисоблашимни ўзимга англатмоқчи. Тушларим ўқитувчиларимга айланиб боряпти. Бундай ўқитувчи сени урмайди, сўкмайди, аммо, азоб беради ва шу изтироб йўлида тушунтиради. Улар - виждоннинг сояси. Виждонли одам - бахтли. Ким бошқалар у учун виждон вазифасини ўташи учун шароит яратса, у бахтсиз. Бировнинг виждони бўлиш сени бахтли қилади, аммо бу унинг бахтсизлигини англатади. Бошқаларнинг ўзи учун виждон бўлишига муҳтож бўлганлар эса - фақирдирлар.

Кейинги тушимда эса иқтибос ярата бошладим. Ҳа, ҳатто тушларимда иқтибос яратмоқдаман. "Сенли тушларим сенсиз ҳаётимдан гўзал." Албатта, ҳозир уйғоқман ва бу ҳодисотни бир қадар кулгу билан эслайман. Аммо ўша дамда буни жон-таним ила ҳис қилиб турган эдим-ку.

Бироқ, мен тушларимнинг айтганига қулоқ солмай сохта ақл кўрсатмаларига кўра иш тутяпман. Шунчаки ҳаммасини ташлаб кетяпман. Ҳаммаси тугади. Албатта, яхши тугамади, аммо тўғри тугади. Нотўғри давом этгандек кўра, ҳарна...
Бир вақтлар, шунга ўхшаш вазиятларга тушиб қолсам, нажотни ташқаридан кутардим ёки ўйлай-ўйлай бу дунёда яшаган ва ҳалок бўлиб кетган миллиардлаб одамлар ҳам мен каби ва мендан бадтар аҳволларга тушишганини тасаввур қилардим. Ҳозир бўлса, бу ўй ҳам ёрдам бермаяпти. Улар ўз йўлини босиб ўтишган, якка шахс сифатида ўз ғамига ҳам алоҳида назар қаратган. Мен ҳам нажот кутмаслигим, пешонамга ёзилганини босиб ўтишим керак. Ҳар қандай якун, яхши ёки ёмон бўлишига қарамай ўргатувчи хусусиятига эга бўлади.

Бу кун мен худбинлик ҳақда англаб етдим.
Худбинлик айни дамда ижобий томонга ишлаб, ниҳояда эса сени тугатади, экан. Мен бари тугагач, буни англадим.

Йиғиштир бу гапларни, чоп унинг олдига дерсиз? Балки, демассиз. Аммо мен шуни кутяпман, чунки жавобим тайёр-да! Бу ҳам писмиқлигимдан. Жавоб шуки, мен албатта бугун ё эрта ўлишим мумкинлигини билсамам, ич-ичимдан эртага ўлмаслигимга ишонаман. Акс ҳолда, ҳаммасини ташлаб, унинг ёнига бормасмидим, охирги куним бўлиши мумкин бўлган кунни у билан бирга ўтказмасмидим? Демак, эрта ўлмаслигимизга бўлган ишонч барча кунларимизни емиришга, уларни зерикарли ўтишига йўл очади. Олдиндан белгиланмаган ўлим қисқа муддатлик жаннат яратиш имконини йўққа чиқариб, узоқ муддатлик дўзахга рози бўлишимизга мажбур қилади

Бахтлилигимда ёзолмадим, узр. Бахтсизлар ўқисачи?

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Майли бугунам тақриз. Достоевский, Толстой, Кафкаю Ницшелар ҳам мундоқ халқ учун қизиқарли адибларга айлансаю, улар ҳақида ёза бошласак(

https://daryo.uz/2020/11/01/qotillikka-yetaklagan-muhabbat-otello-tragediyasini-esga-olamiz/

Читать полностью…

Палсапа

Диоген ҳангомалари ҳақида ёзганларим. Ўқишга эринадиганлар учун қулай имконият, тинглангиз ва эл қатори лайк босиб, ўтиб кетингиз

@palsapa

https://youtu.be/v6IHcisI1ZU

Читать полностью…

Палсапа

Ким ёмон?

Эътибор қилганмисизлар, кино/сериал кўраётганингизда ёки китоб ўқиётганингизда кўзингизга ёмон бўлиб кўринган қаҳрамонларни тарихи билан танишиб чиқишингиз биланоқ, уларга нисбатан симпатия пайдо бўлади.
Энди сиз Homelander ёшлигида ота-онасиз, бунинг устига лабороторияда ўсганини биласиз, уни қандай соғлом ақл ила ёмон кўриш мумкин? Энди сиз Мармеладов ҳаммадан кўра кўпроқ ўзининг аянчли аҳволини англашини, ҳеч ким унга унинг ўзичалик азоб бера олмаслигиги биласиз, уни қайси юрак билан ёмон кўриш мумкин? Ёки ёшларни қаҳрамонига айланган Жокерни эсланг, а? Ҳеч бўлмаса, санъатсевар Гитлернинг саънат мактабига киролмагач, ...а майли, етарлича мисоллар келтирдик.

Бора-бора, ёмон деб аташ мумкин бўлган ягона қаҳрамон онгли равишда нотўғри йўлни танлаган киши бўлиб чиқади. Лекин бундайлар кам. Салбий қаҳрамонларни шунчаки ўзи салбий бўлган ва салбийга айланган, деган категорияларга бўлсак, иккинчи категорияга мос тушадиганларни топиш мушкул вазифа бўлиб қолади.

Бу постни кимдир сизни ёмон инсон, деб айтганда мени жамият, шароит, муҳит ва бошқа омиллар шунақа қилиб қўйди, деб баҳона қилишингиз учун лайфҳак сифатида ёздим, деб ўйлай қоламан.

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

​​Маугли одам"роқ"ми, сенми?

"Мени менда деманг, менда эмасман, бир мен бордир мендан ичкари", деган ёзувни кўпчиликда учратаман. Румийга қарши бормоқчимасман, лекин ўзлигини тополмагач, уни бошқаларам тополмайдиган бурчакларга яшириб қўядиганлар ёки Ницше айтганидек бекитилган думини ҳеч ким кўролмаганда бу нарсани ғурур сифатида талқин этадиганлар, яъни ўзининг умидсиз аҳволини Румийнинг ушбу ширин каломи воситасида (ғайришуурий тарзда) оқлайдиганлар ва ҳатто буни ўзлари сезмайдиган болажонлар ўта pathetic кўринади кўзимга.

Ўша "мен" нима? Бирон айб қилганимизда бу "мен" эмас, менинг аслим бошқача дейиш қанчалик тўғри?

Менимча, ичимдаги "мен" деганда кўпчилигимиз ўзлаштирилган, яъни бизга ўргатилган ғоялар, маслак-у эътиқодимиз ҳамда қадриятларимизни назарда тутамиз. Аслида эса, ичимиздаги мен, ҳақиқий (ўзлаштирилмаган) табиатимиз - бу майлларимиздир.

Биз эса хато равишда бизга кейинчалик ўргатилган ғояларни асл табиатимиз негизи деб баҳолаймиз. Нега? Чунки уларда қиймат мавжуд. Майл эмас, майлни тийган нафснинг қадри-қиймати бор.

Худбин амалларимиздан оғринганимизда эса бу оғриқни ичимиздаги яхши инсон эканлигимиз тўғрисидаги ўйлар билан бостириб турамиз.

Шундай экан «мени менда деяверинг, бир "мен" йўқдир мендан ичкари».

Ўзингиз ҳақингизда яхши туйғуларингиз эмас, балки амалларингиз аслингизни ташкил этади, қўрқоқлик қилганингизда қўрқоқ бўлгансиз, ичингиздаги жасорат туйғулари эса сафсата. Доимгидек, ёзаверганим сайин мавзудан узоқлашаётгандек бўлавераман. Шунинг учун нуқта.

Edit: Айтиш эсимдан чиқибди, пост мутлақо фаразларга асосланган.

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Зомбиленд аталмиш ҳеч қачон мавжуд бўлмаган ва бўлмайдиган шаҳарча ҳақида икки оғиз сўз

https://telegra.ph/Zombilend-09-07

Читать полностью…

Палсапа

Har birimizning o‘zimiz tug‘ilgan oilamiz, voyaga yetgan muhitimiz biz shu muhitni o‘zimizga loyiq ko‘ramizmi yo‘qmi, ammo bu biz uchun hayot bizga hozirlab qo‘ygan va biz eng minimum qiynalishimiz mumkin bo‘lgan yashash ssenariysidir.

Judayam aqlli, ko‘p yutuqlarga erishgan mualliflar tomonidan yuritiladigan va muallifning bu jihatlari yozilayotgan postlarda ham yaqqol sezilib turadigan kanallarni har doim ham kuzatgim kelmaydi. Ular o‘z-o‘zimdan ko‘nglim to‘lmasligi va yashayotgan hayotimdan norozilik kayfiti kuchayishiga sabab bo‘ladi. Shuning uchun bunday kanallarda uzoq yuraman.

Biroq telegramda xuddi yuqoridagi ta’riflarga mos tushadigan va shunga qaramay, menda uncha ko‘p noxush kayfiyat uyg‘otmaydigan bittasi bor. Kanal a’zolari ham ancha ko‘p. Eng yoqimli tomoni esa podpischiklar chiranib reklama qilishlar evaziga ko‘paytirilmagan. Bu yerda hammasi qandaydir tabiiy. Judayam aqlli va maqtanishga arzigulik hayoti bo‘lgan muallif esa hech qachon kanal a’zolariga hayotni yaxshilash uchun motivatsiya berishga harakat qilmaydi, o‘zi bosib o‘tgan yo‘lni targ‘ib qilmaydi. Odamlarni jonsaraklik bilan aqlli bo‘lib ketishga chorlamaydi va o‘zidek fikrlay olmaydiganlarni ayblamaydi. Muallifda o‘zi erishgan bilim darajasiyu, mashhurlikka nisbatan o‘zining bularga loyiqligi va bundan boshqacha bo‘lishi mumkin emasligiga tabiiy ishonch bor. U hatto shunaqa ishonch borligi haqida o‘ylamasa ham kerak.
Men bundan doim hayratlanardim.
Bir kuni kanal muallifi o‘zi tug‘ilib o‘sgan muhit haqida tasavvurga ega bo‘lishimiz mumkin bo‘lgan - oilasi haqidagi ko‘rsatuvning you tubedagi linkini tashladi. (Hatto shu ham nihoyatda tabiiy edi)
O‘sha ko‘rsatuvni ko‘rganimdan keyingina angladim, nega muallifda hammasi bunday ekanligini. U shunday oilada kata bo‘lgan ekanki, (ilm-fanning yuqori marralarini egallagan odamlar, moddiy jihatdan ham hammasi havas qilarli ekanligi sezilib turibdi) eng minimum harakat bilan ham o‘zining hozirgi darajasiga bemalol yetishadigan, hayot unga hadya qilgan muhit shunday darajani o‘z-o‘zidan taqazo qiladigan. Bunday odamlarda esa aslida ham shu ularning hayoti ekanligiga, bundan boshqacha bo‘lishi mumkin emasligiga” podsaznatelniy” ishonch bo‘ladi.

Havas qilarli odamlarning ikkinchi bir toifasi bor. Salohiyat jihatidan ham, hozir yashayotgan hayotiyu, erishilgan yutuqlar jihatidan ham yuqorida hikoya qilingan muallifdan qolishmaydi. Biroq ular buning barchasiga azbaroyi chiranishlaru, ter to‘kishlar, “o‘ziga munosib bo‘lmagan muhit bilan kurashishlar” evaziga erishganlarki, mana shu yo‘lda erishilganligi alamzadalik, boshqalarga nasihat, hammani o‘zidek yo‘ldan yurishga chorlash, bunday qilmaganlarga va o‘zining darajasiga erisha olmaganlarga nisbatan dushmanlik kayfiyatida namoyon bo‘ladi. Ular tinchgina o‘zining endigi darajasiga mos davralarda bo‘lish o‘rniga o‘zidan quyidagi odamlarni “tuzatish”ga harakat qiladilar. Agar bunday nuqsonlar sezilmagan taqdirda ham, uzoq mashaqqat va o‘zi uchun erishish qiyin bo‘lgan va sun’iy yaratilgan muhitning ta’siri boshqa nimalardadir baribir o‘z ifodasini topadi. Psixosomatik kasalliklar, nevrozning turli ko‘rinishlari. Bu xuddi neftni yerdan qazib olganda uning o‘rni suv bilan to‘lib qolishiga o‘xshaydi.

Qanday yashash to‘g‘ri bo‘lishi haqida xulosa qilishga ikkilanib qoladi odam. Tinchgina “Ko‘rmaganning ko‘rgani qursin” bo‘lmasin deb senga hayotning o‘zi belgiab bergan yo‘ldan yurish kerakmi, yoki harakat qilib buni o‘zgartirish!?

Qayerdadir o‘qigandim “Odamlar tengdir” degan g‘oya eng be’mani va eng noto‘g‘ri go‘ya. Garchi bu tolerantlik va tinchlikka xizmat qilsa ham. Rostdan ham, qanday qilib odamlar teng bo‘ladi? Evolutsiyami, xudomi, yoki taqdir hammamizga har xil oilani, har xil muhitni ravo ko‘rgan bo‘lsa, imkoniyatlar ham hammaga har xil va odatda adolatsiz taqsimlangan bo‘lsa!? Kimlargadir chiroyli gen sovg‘a qilingan, qo‘shimchasiga ulg‘ayishi uchun tanlangan muhit ham shu ajoyib genning rivojiga xizmat qilsa! Kimgadir esa qobiliyatlarini rivojlantirishi mumkin bo‘lgan moddiy jihatdan keng imkoniyatga ega oilada ulg‘ayish imkoniyati.

Читать полностью…

Палсапа

Догвилль сценарийси - кино тарихидаги энг яхши сценарийлардан биридир.
© Тарантино

Lars von Trier'нинг шедеврларидан бири бўлмиш Догвилль ҳақида:

https://telegra.ph/Dogville-by-Lars-Von-Trier-08-05

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Хўш, туғилган кун анъанасини давом эттирамизми? Бугун Муножатнинг туғилган куни. Унинг ёқтирган ёзувчиси эса – Толстой. Орамизда кўпчилик «Иқрорнома»ни ўқиб, Толстойга қизиқиб қолган. «Анна Каренина»ни ярмигача ўқиб, «Уруш ва тинчлик»ни эса илк саҳифаларини кўз югуртириб ёпиб қўйган. «Авлиё Сергей»ни ўқиб, ўйчан қиёфада «ҳммм», деб қўйган. «Балдан сўнг» ҳикоясига эса унча ҳам тушунмаган. Бугун булар ҳақида эмас, умуман бошқа, (адашмасам) ҳали таржима этилмаган асар ҳақида гаплашамиз, бир…икки...уч… ”Иван Илъичнинг ўлими”!

@palsapa
https://telegra.ph/Ivan-Ilichning-%D1%9Elimi-07-17

Читать полностью…

Палсапа

Бугун Шаҳнозни туғилган куни экан. Совға сифатида энг ёқтирган пилосопи ҳақида пост тайёрладим.
Диогеннинг киноялари ва инсонлар йўл қўядиган хатолар ҳануз ўзгармагани ҳақида:

https://telegra.ph/Diogen-%D2%B3angomalari-07-07

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

#Лонгрид

Достоевский дунёсига қизиқадиганлар, «Жиноят ва жазо»ни адибнинг бошқа асарлари билан ўзаро боғлиқлигини ва Достоевскийнинг янги қирраларини кашф этишни истайдиганларга тавсия этилади.

https://telegra.ph/Raskolnikovdan-habarlar-06-26

Читать полностью…

Палсапа

Ўқишга ҳиштима:

https://telegra.ph/Tushkunlik-zav%D2%9Bi-06-26

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

#псевдопсихолигия
#радикалфикрлар
Ота-она ва болалар (2-қисм)

Болалар, сиз ёшлигингизни беғубор ўтгани ёки фариштасимон бўлганлигингиз учун эмас, балки «қул» бўлганлигиниз учун севасиз. Ўшанда сизда эрк йўқ эди, сиз нима яхши ва нима ёмонлигини билмас эдингиз ва табиийки, қилган ҳеч бир ҳаракатинигизга жавобгарлик ҳис этишга мажбур эмасдингиз. Мана шу қуллик, бировга тобе бўлиш, эрксизлик инсонни бахт билан таъминлайди. Бу соф бахтми ёки йўқлиги эса алоҳида масала (қисқа айтганда, эркинликда бахт кам аммо соф; қулликда бахт кўп аммо сохта).
Инсоннинг «қуллик»га интилишга эҳтиёжи баланд, у ўз-ўзига чегаралар яратишни ва бу комфорт зонада доимий қолишни истайди. Инсонларга боғланиб қолиш, севиш, оғир меҳнат талаб қилмайдиган ишларда бировнинг қўл остида ишлаш, сиёсатга аралашмаслик, ўқиб-ўрганишдан қочиш, дадиллик ва шижоатдан кўра тан беришга кўпроқ мойиллик билдириш ва ҳоказоларнинг барчаси махсус чекланган олам яратиб, шу ердаги бахтни тўлақонли ҳис этишга уринишдан дарак. Достоевский нима деган эди? «Инсонлар энг кўп нимадан қўрқади? Янги бир қадам ташлашдан қўрқади!» Чунки инсон ўзига нотаниш бўлган оламдан, комфорт зонасидан чиқишдан хавфсирайди ва тўғри қилади ҳам. Ахир, ташқарида уни маъсулият кутмоқда. Фрейд нима деган эди? «Кўпчилик эркинликни истамайди, чунки эркинликда маъсулият бор. Одамлар эса маъсулиятдан қўрқади»

Яна бир тоифа борки, улар ота-онаси билан ўзаро кўп муаммога учрамайдиган шахслар бўлиб, улар одатда асосий қадриятларини ота-она кўмагида шакллантиради ва ота-онасига ҳам фикр ҳам ҳиссиёт жиҳатидан тобе бўлади. Уларда янги шахсиятнинг ўзи бўлмаганлиги учун жараён деярли бир текисда кечади. Уларнинг маслаги ота-онасиники билан бир бўлиб, улар қобиқни ёриб чиқа олмаган шахслардир. Цивилизация доимий ривожланишни, янгидан-янги қадамлар қўйишни ёқтиради. Шунга мутаносиб равишда ҳар бир авлод алмашиши билан маслаклар, мақсадлар ҳам ўзгариб бораверади. Агар ўзгармаса, демак бу ерда ривожланиш бўлмаган, бу ер деградацияга маҳкум. Шарқ фарзандлари билан ғарб ўртасидаги фарқ ҳам шунда намоён. Шарқ ўз менталитети туфайли эски тизимга кўникишга маҳкум. Ғарб эса доимий ривожланишда, ҳар бир авлод эски авлод ғояларини маълум маънода ўзгартириб, яшаш шароитини ҳам шунга мослаб олаверади. Бу жараёнда ота-она ва бола ўртасида ихтилофлар пайдо бўлиши табиий. Шарқ ва ғарб фарзандларининг ота-она билан муносабати ўртасидаги фарқ ҳам мана шу жадаллик, ўсиш ва ўзгаришда намоён.
Аслини олганда ҳеч қандай келишмовчиликлар бўлмаслиги катта муаммо, чунки бу авлод ҳали ҳам ўтмишда яшаётганини, олдинга қадам қўйишдан ҳайиқаётганини, ўзгариш ва унинг натижасида келадиган ривожланиш учун қурбонликка тайёр эмаслигини билдиради.

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Ko‘pchilik o‘qishni bitirganidan so‘ng ilimiy va pedagogik faoliyat olib boradi. Lekin bunda turli-tuman qiyinchiliklarga duch keladi. Masalan, darsni (ma’ruzani) qanday o‘tish kerak, ilmiy maqolalarni qanday uslubda yozish kerak degan savollarga duch keladi. Sizlarga taqdim etayotgan mazkur maqolamizda bir matematikning hayoti davomida to‘plagan tajribalari aks etadi.
“Menga o‘rgatishlari men uchun armon bo‘lgan o‘nta dars” nomli maqolani o‘zbek tiliga tarjima qildik. O‘ylaymanki bu maqola o‘qituvchilarga, professor-o‘qituvchilarga juda foydali maqola bo‘ladi.

@matematikadan_repetitor🌞

Читать полностью…

Палсапа

Кимдир қайсидир қобилиятингни мақташи ёмон, ўша қобилиятни у мақтаган даражага олиб чиқиш учун зўр бериб ҳаракат қилаверасан энди. Комплексларни муносабатлар туғдираверади. «Аборт» эса жамиятимизда қораланади.

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

https://daryo.uz/k/2020/11/11/dostoyevskiy-adabiyotni-abadiyatga-muhrlagan-shaxs-11-noyabr-buyuk-rus-adibi-tavallud-topgan-kun/

Читать полностью…

Палсапа

Ўзим детектив жанри ихлосманди бўлмасам ҳам, ёзаётган пайтим Шерлокка нисбатан қандайдир қизиқиш уйғонганини сездим. Натижада Фирдавс мақташдан чарчамайдиган Шерлок сериялини ниҳоят кўра бошладим. Сиз эса ҳозирча тақризни ўқиб туринг:
https://daryo.uz/k/2020/10/31/adabiyot-va-kino-tarixida-eng-kop-uchragan-qahramon-mashhur-izquvar-sherlok-xolms-haqida/

Читать полностью…

Палсапа

#Предзаказ #ОлдинданТўлов

💥 Янги таржима — ОММА ПСИХОЛОГИЯСИ

🤹‍♂️ Тасаввур қилинг, омма бир жойда тўпланганини кўриб қолдингиз. Ҳамма куйиб-пишиб, бақириб ўзича ниманидир уқтиряпти. Сиз ҳам омма ичига кирдингиз. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас, авомдаги куйинчаклик ва ғазаб ҳисси сизни ҳам эгаллайди. Худдики кимдир сеҳрлаб қўйгандек. Энди сиз, ярим соат олдин режангизда умуман бўлмаган ишларни қиласиз.

🏆 Густав Лебоннинг "Омма психологияси" (Инглиз тилида The Crowd: A Study of the Popular Mind) китоби биринчи бор 1885 йилда, француз тилида нашр этилган бўлиб, актуаллигини бугунги кунгача йўқотмай келяпти. Шундан бери неча йил ўтган бўлса ҳамки кичик жамоа лидерларидан тортиб, журналистлару-сиёсатчиларгача ўқишади.

🌀 Таниқли психолог бу китобида, омма якка шахсга қандай таъсир ўтказиши, унинг қандай шаклланиши, қай йўсинда ҳимояланиш мумкинлиги, омма таъсирига тушмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида ёзади

📣 Бу китобдаги маълумотлар сабаб, қанчадан-қанча гуруҳлар, компаниялар, партияларнинг шиорлари, ташвиқот сўзлари ва турли соҳалардаги реклама баннерлари яратилган, яратиляпти ва яратилади.

❓ Китобни бемалол кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган десак бўлади. Сабаби, ҳар биримиз шу жамиятнинг, шу омманинг бир бўлагимиз. Фаолияти сабабли, инсонлар билан мулоқотга кўп кирувчи касб эгалари бўлган сиёсатчи, журналист, PR-менежерларига алоҳида тавсия этилади!

❗️Китоб 20 октябргача нашр этилади. Биринчи буюртма берган мижозлар китобни биринчилардан бўлиб олишади.

👉
Китоб ҳақида батафсил 👈

✍🏼 Таржимон: Раҳимжон Қудратов
🖨 Нашриёт: Янги аср авлоди
📖 Бет: 176 саҳифа
📘 Муқова: Қаттиқ
💰 Нархи: 18.000 сўм

🚚 Китобларни бутун Республика бўйлаб етказиб берамиз
Буюртма бериш учун⬇️:
🛒 Сайт орқали: http://book.uz/Omma-psixologiyasi-
☎️ Телефон: +998 99 891 03 24
📲 Телеграм: t.me/bookuzbek

@bookuzbekistanянги ва ҳамёнбоп китоблар

Читать полностью…

Палсапа

Зомбиленд ҳақида ёзгандимку тунов куни, ўшани видеоси:


https://youtu.be/eE4XANFm15U

Читать полностью…

Палсапа

🎊 #Тез_кунда янги китоб 🎊

Франциялик психолог, социолог, антрополог ва тарихчи Г. Лебоннинг ушбу илмий-оммабоп китоби 130 йил олдин ёзилган бўлиб, ўтмиш ва ўз даврининг воқеликларини, жамиятнинг ҳаракат-қонун қоидаларини таҳлил қилади...

👉 https://telegra.ph/GUSTAV-LEBON-Omma-psihologiyasi-10-01 👈

Читать полностью…

Палсапа

Yana kimgadir bularning hech biri ravo ko‘rilmagan.
Kimga shikoyat qilishingni ham bilmaysan kishi))


Aytmoqchi bo'lganim esa: yaxshiroq hayotga, yaxshiroq salohiyatga, umuman olganda o'zimiz mansub bo'lgan muhitdan yuqoriroq muhitga erishish yaxshi. Ammo bunga chiranish ortidan yo'qotilgan narsalarning azobi yomon. Energiya, asab tolalari...


@costigan_m

Читать полностью…

Палсапа

Ҳозирги ўзбек адабиёти, деганда асосан эллик ёшдан ошган ёзувчиларни хаёлимга келтираман. Замонавий ижодкорларимиз тўғрисида гап кетганда, кўпчилик катта эҳтимол билан ўша ёзувчиларни тилга олади. Назм йўналишида ёшлар кўп эканлигидан бохабармиз. Насрда эса ёшларни учратмаймиз, ҳисоб. Шундай қилиб, ёш ижодкорлардан наср жанрида ижод қиладиган Тилланисо Эшбоеванинг «Сунбула» асари ҳақида ул-бул сўзлаб берсам.

https://telegra.ph/Sunbula-08-21

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Охирги бир-икки йил ичида катталар учун ишланган мултъсериалларга қизиқиш тобора кучайиб бораётганига гувоҳ бўляпман. Бугун Rick and Morty ва BoJack Horseman тўғрисида гаплашсак.

https://telegra.ph/Rick-and-BoJack-07-24

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Эълон!

(Ушбу эълонни репост қилиб ҳам бизга катта ёрдам берган бўласиз)

Математика ва бирор хорижий тилни (асосан рус ёки инглиз тилини) биладиган талабалар, ўқитувчилар, бошқа соҳа ходимлари ёки ўзини кўнгилли ҳисоблаган ҳар қандай ғайратли кишини "Математик таржима" ижодий жамоасига таржимонликка ҳамда математика бўйича тажрибали устозларимизни муҳаррирликка чорлаймиз. Жамоага қўшилиб, ушбу фанга оид сара китоблар ва фойдали мақолаларнинг ўзбек тилига таржима қилиниб, бутун Ўзбекистон бўйлаб, марказий шаҳарлардан то чекка қишлоқларгача ёйилишида ўз ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Мурожаат учун телеграм: @dmusurmonov

Читать полностью…

Палсапа

Эски ҳикояларимдан. Олдин каналга ташламаган эканман. Ёзганларим ичида энг қисқаси ва ўзимга энг кўп ёққани шу эди.

https://telegra.ph/Mal%D2%B3am-07-05

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

​​Ёшлик! У билан тенглаша оладиган нима бор дунёда ?!

Оскар Уайлд: "Дориан Грейнинг портрети"

Ҳақиқатан, дунёда ёшликка, у даврдаги ёқимли ҳис-туйғуларга тенг келадиган ҳеч нарса йўқ. Унинг ҳар бир лаҳзасидан завқ олиб яшаш керак, зеро у ҳам ғаниматдир.👫

"30 июн Ёшлар куни" муносабати билан www.asaxiy.uz интернет дўкони барчани байрам табриклаган ҳолда, Сизларга ажойиб чегирмаларни тақдим қилмоқда. 🤗

Шошилинг, Бунақасини ҳали учратмагансиз. Фақатгина, бир ой давомида Asaxiy Books китобларини энг арзон нархларда чегирма билан харид қилинг! 🥳

📲Тел: +998 71 200 01 06
📧Телеграм: @asaxiybook

Расмий саҳифаларимиз
Instagram| Facebook|Telegram

Читать полностью…

Палсапа

#Псевдопсихолигия #радикал_фикрлар
(3-қисм)

Ҳиссиёт ва фикрлар ўртасидаги зиддият.

Деярли барча фарзандлар ота-онага фақатгина ҳиссиёт борасида қарам бўлади аммо фикрлар борасида эмас. Фикрлар зид келганда, ўртадаги чегара кенгайиб, фарзанд кўпроқ азобда қолади. Чунки, у ота-онага ҳиссиёт билан бўғланган, ақлнинг қарама-қаршилиги эса виждонга ўт қалаш бўлиб хизмат қилаётган бўлади. Яъни боланинг ҳаётий мезонлари ота-онаникига тўғри келмаганда, бола ҳиссий жиҳатдан азоб чекади, аммо ақлни ўзгартириб бўлмайди. Ҳаётий позицияни ақл белгилайди. Ота-она фарзандини ўзининг бир қисми, деб билгани учун ҳам боланинг ҳаётини ўзининг мезонлари бўйича ўлчайди. Бунда фарзанд бахтлими ёки йўқ, буниси муҳим эмас, асосийси унинг ҳаёти ота-онанинг бахт тўғрисидаги тасаввурига тўғри келаётган бўлсин. Ота-она фарзандларни ўз тамойиллари билан яшашига эрк бериб, уларнинг ҳаётига ўз кўзи билан эмас, балки фарзанднинг кўзи билан қарамас экан, бу муаммо ечилмай қолаверади. Акс ҳолда, бу ота-она ва ўсмир фарзанд ўртасида ҳукрмонлик учун кураш ҳосил қилади. Бунда ота-она «қирол», фарзанд эса «фуқаро ёки қул» вазифасида. Фуқаро исён қилиб, ўз эркинлигини таъминламоқчи, шу орқали ўзининг маълум кучга эга эканлигини исботламоқчи бўлади. Қирол эса ўз эркинлиги билан чекланиб қолишни истамайди, у фуқарони ҳам тўла бўйсундирибгина, хотиржамлик ҳис этиши мумкин, чунки у буни ўз ҳуқуқи деб билади. Ота-она фарзандини алоҳида шахс сифатида тасаввур этолмайди, уни ўзининг бир қисми, бир парчаси, деб билгани учун ҳам унга эгалик қилишни истайди. Оила аъзолари доим яхлитликни ҳосил қилаишади, оила аъзолар бир-бирини тўлдирувчи қисмлар бўлгани учун ҳам ҳам «жигарим» каби иборалар пайдо бўлган бўлса, не ажаб?
Аммо бу кураш жараёни ҳеч қачон бир томоннинг мутлақ ғалабаси билан якунланмайди. Кураш жараёнида фикрлар қарама-қаршилиги туфайли ҳосил бўлган таранг вазият янада мураккаблашиб, илдизи мустаҳкам бўлган ҳиссиётлар емирилишигача олиб келиши мумкин.
Қаердадир, ўқигандим, она болани тушуниши эмас, балки севиши керак. Менимча ҳам шундай, ота-она ва фарзанд муносабатлари фақат ҳиссиёт, яъни муҳаббат орқали боғланган бўлиши керак. Фикрларни бир нуқтага жамлашга уриниш, нафақат фикрлар зиддиятига, балки бора-бора ҳислар сўнишига ҳам олиб келиши мумкин.
Ота-она фарзандига алоҳида мустақил шахс сифатида муҳаббат қўя олсагина, ўзаро соғлом муносабат шаклланиши мумкин. Акс ҳолда, жараён икки ёш боланинг ким зўрлигини исботлашга уриниб, қилаётган жанжалига ўхшаб қолади. Аксари ҳолларда, икки бола ҳам ютмайди, аммо кураш икки томон ҳам жароҳат олиши билан якунлади.

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

#псевдопсихология #радикал_фикрлар

Фрейдни ўқиб, унинг ёзиш услубидан илҳом оламан. Куни кеча унинг ўлим ва уруш тўғрисида ёзганларини ўқидим. Ҳар бир абзацда, аввалига, ғайриоддий туюлсада, кейинчалик мантиқли бўлиб кўринадиган қандайдир янги фикрга дуч келади киши. Таҳлил этиш услуби ҳам равон. Хуллас, озгина псевдопсихологлик қилгим келди, 4-қисмлик пост ёздим. Бугунга биринчи қисм.
Экран қаршисига яхшилаб ўрнашиб олинглар. Кўнгли бўшлар, фаришталар ҳамда профилига «онам - жаннатим», деб ёзиб қўйиб, амалда онасига бир дона пайпоқ олиб бермайдиган беш-олтита юзга эга инсонларга ўқиш тавсия этилмайди.

Ота-она ва бола ўртасидаги муаммолар (1-қисм)

Хаус «all parents suck» деган гапни кўп қайтарарди. Қуйида унинг қанчалар ҳақ бўлганлигини кўриб чиқамиз. Ота-оналар ҳам, фарзандлар ҳам турлича бўлишади. Дунёдаги ҳар бир ота-она ва фарзандга нисбатан алоҳида ёндашув билан алоҳида тадқиқот олиб бориш мумкин. Шундай экан, қуйида ёзадиганларим фақатгина маълум тоифа фарзандлар ва ота-оналаргагина мос келиши эҳтимоли юқори.

Бола ўсмирлик чоғларида уйдагиларидан узоқлашиб, тенгдошлари билан яқинлашиб қолишига, ота-онаси билан ўзаро муаммолар ҳосил қилишига сабаб нима? Инсон ўзлигини шакллантиргунига қадар, унинг ўйлари, ҳаракатлари ва ҳатто ҳиссиётлари ҳам ташқи муҳит томонидан, акcaри ҳолларда ота-она томонидан белгиланади. Бола қандай ҳаракат қилишни ота-онага тақлид асосида ўрганади, нималар тўғрисида ўйлашни, асосий нарсалар нима эканлигини ота-она ўргатади ва яхшилик ва ёмонлик тўғрисидаги тушунчалар ҳам улар томонидан сингдирилади, демакким, бу тушунчаларга мутаносиб равишда шаклланадиган ҳиссий ҳаётда ҳам ота-онанинг ўрни баланд. Бола ўсмирлик чоғига етгунга қадар ота-онаси томонидан катта меҳр билан севиб ардоқланади, бунга сабаб фарзанд ҳали ўз шахсиятига эга бўлмаган, ота-онанинг «қўғирчоғ»и эканлигида: ортиқча исён қилмайдиган, нима тўғри, нима нотўғрилигини сизнинг гапларингизга қараб белгилайдиган, сизга тақлид қилишни ёқтирадиган «қўғричоқ» ажойиб эмасми, ҳар ҳолда?

Бола ўсмирликка яқинлашиб, ўз шахсиятини бошқа манбалар(кўча, тенгдошлар, китоб, турли билимлар ва ҳоказо)дан ҳосил қилар экан, ўзлигини қанча кўп кашф этиб бораверса, ота-она билан ўзаро низо шунча кучайиб бораверади. Ота-она фарзандини «қайтариш» учун бекорга уринади ва бу фақатгина вазиятни янада таранглаштиришга хизмат қилади. Хауснинг барча ота-оналар фарзандига зарар етказиши тўғрисидаги фикри мана шу нуқтада мантиқли кўринади. Яъни барча ота-она фарзандининг асл ҳолатини, эски «мен»ини кўришга интиладилар, аммо у асл ҳолат эмас, шунчаки асл ҳолатга нисбатан тайёргарлик бўлганлигини англамайдилар ва ўртадаги жарликни янада кўпроқ ўпирилишига сабабчи бўлиб қоладилар.
Ўзи инсон зотининг онгли ҳаракат, шахсий иродани кўришга кўзи йўқ, ким бўлишидан қатъий назар шахсий иродасига эга инсонлар кишига рақибдек туюлаверади ва кишининг ўз-ўзига бўлган ҳурматига зарар етказади. Инсонлар устидан ҳукмронликка интилиш сабаби шунда бўлса, не ажаб?

Ота-оналар, сиз «эски» фарзандингизни йўқотмайсиз, чунки у ҳеч қачон мавжуд бўлмаган, сиз билан келиша олмаётган фарзанд эса аслида сизнинг асл қиёфасини шакллантир(аёт)ган ҳақиқий фарзандингиз - алоҳида «мен»дир.

Et voilà!

@palsapa

Читать полностью…

Палсапа

Густав Лебон – Омма психологияси (Taqriz, tanishtiruv, biroz sharh)

Читать полностью…
Subscribe to a channel