pedagoglarga | Unsorted

Telegram-канал pedagoglarga - Oʻqituvchilar uchun

11862

Bizning kanal maktablardagi oʻqituvchilarning muammolarini mutasaddilarga yetkazuvchi koʻprikdir... Admin bilan bogʻlanish: @Pedagoglarga_admin

Subscribe to a channel

Oʻqituvchilar uchun

Устама можароси: Фарғонада ўқитувчилар сарсон қилинмоқда

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, олис ҳудудларда жойлашган умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига махсус устама тўланиши назарда тутилган. Бироқ Риштон туманидан бир гуруҳ ўқитувчилар Қирғизистондаги эксклав ҳудуд – Чўнғара қишлоғидаги мактабга қатнаб ишласалар-да, уларга қўшимча устама ҳақи тўланмаяпти. Ўқитувчилар ёрдам сўраб бормаган идора-ю вазирлик қолмаган.

📹 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ҚАРОР ҚАТЪИЙ ШИКОЯТГА ЎРИН ЙЎҚ
(ёхуд директорни жамоаси қўллайдими?)
Кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига аралашиш, айниқса, суд ҳукми, ажрим ва қарорларини ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликни жунбушга келтириб, уларнинг босими остида ўзгартиришга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда.
Омма орасида норозилик кайфиятини уйғотувчи бундай хабарлар аввалига ҳақиқат бўлиб туйилиши ва бунга кўпчилик қўшилиши мумкин. Аммо, масаланинг илдизига, моҳиятига, ҳуқуқий муносабатларига назар ташласак – унинг ортида бир томонлама ёндошиш ва шахсий манфаат ётганини кўришимиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Кеча меҳнат кодекси ҳўнг-ҳўнг йиғлади бечора” сарлавҳали Олий суд томонидан чиқарилган қарор ва “судъяларнинг айрим қоидаларни тушунмаслиги” тўғрисидаги хабар ҳам дастлаб муаллиф юз фоиз ҳақдек таассурот уйғотади ҳар бир одамда.
Адашмасам, гап мактаб директори ҳақида кетаяпти. Таълим соҳаси ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги озми, кўпми тажрибамиз, фаолиятимиз давомида мактаб жамоаси, ота оналарнинг мактаб директорини ҳимоя қилиб чиқишгани, қайта ишга тикланган ҳолатларининг ҳам гувоҳи бўлганмиз.
Аммо юқоридаги ҳолатда уни биргина инсон – у ҳам бўлса қанчадир миқдордаги ҳақ эвазига ҳимоя қилаётган фақат адвокати эканлигини кўришимиз мумкин.
Тўғри, у ўзининг вазифасини бажараяпти. Аммо бу вазифа давомида мактаб муҳити, директорга нисбатан ўқитувчилар муносабати, ота-оналар фикрини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим эди. Зеро, бу масканда юзлаб педогоглар тақдири, минглаб ёшларнинг келажагига таъсир қиладин инсон ҳақида гап кетаяпди.
Адвокат, масаланинг бу томонини ҳам бир чеккага суриб йўл тутишига ҳаққи бор. Аммо бу ҳаққа ҳақиқат билан эмас, Олий раёсат фаолиятини ерга уриб, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликда норозилик уйғотиб уларнинг босими билан эришишига ҳаққи йўқ.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

📱 ЮНEСКО мактабларда телефондан фойдаланишни тақиқлашга чақирди

Ўқув фаолиятини яхшилаш, синфдаги тартибсизликларни олдини олиш ва болаларни кибербуллингдан ҳимоя қилиш учун мактабларда мобил телефондан фойдаланишни тақиқлаш кераклиги айтилди

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ Boshlangʻich taʼlim oʻqituvchilariga ham milliy sertifikatlar uchun ustamalar toʻlanishi rejalashtirilmoqda

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2022-yil 11-maydagi PF-134-son Farmoning 9-bandi (g-kichik bandi)da:

Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi Iqtisodiyot va moliya vazirligi bilan kelishgan holda har yili 1-avgustga qadar:

➖“milliy baholash tizimi muvofiq boʻlishi lozim boʻlgan xalqaro standartlar roʻyxatini;

➖taʼlim sohasida xizmat koʻrsatuvchi vakolatli xalqaro tashkilotlar roʻyxatini;

➖xalqaro tan olingan va milliy baholash tizimida berilgan sertifikatlar (ularning kombinatsiyasi) roʻyxatini hamda har oylik ustama olish uchun ularning eng kam darajasini” tasdiqlashi va oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtirilishini taʼminlash belgilab qoʻyilgan:

Mazkur topshiriq ijrosini taʼminlash maqsadida Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Iqtisodiyot va moliya vazirligining 2023-2024 oʻquv yilida ustama toʻlanadigan Sertifikatlar roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisidagi qaror loyihasi tayyorlanmoqda.

Mazkur qaror loyihasida boshlangʻich taʼlim oʻqituvchilariga ona tili va adabiyot (oʻzbek tili va adabiyoti, rus tili va adabiyoti, qoraqalpoq tili va adabiyoti) yoki matematika fanidan 60 va undan yuqori ball toʻplab olingan milliy sertifikat uchun 20% ustamalar belgilanishi koʻzda tutilmoqda.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️Расман: 2023-йилда тестда қатнашадиган абитуриентлар 1 млн.га етмади!

2023-2024-ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тестида иштирок этадиган абитуриентлар 948 486 нафарни ташкил этди.

👨🏻‍💻 Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):

🔹 Кундузги таълим шакли — 545 616 нафар;
🔹 Кечки таълим шакли — 22 867 нафар;
🔹 Сиртқи таълим шакли — 373 169 нафар;
🔹 Масофавий таълим шакли — 6 834 нафар.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️2023-2024 oʻquv yiliga moʻljallangan tayanch oʻquv rejadagi asosiy oʻzgarishlar

1️⃣ 1-sinflarda 1 soat informatika fanining joriy etilishi

2️⃣  2 soat jismoniy tarbiya darsining 1 soatga qisqarishi

Taʼlim oʻzbek tilida olib boriladigan maktablar uchun moʻljallangan "Dars setkasi" bilan yuqoridagi fotoda tanishib chiqishingiz mumkin.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Жиззахлик она-бола директорлар ҳийласи: 5 нафар “ўлик жон" учун 200 миллион сўмдан ортиқ ойлик тўланган

Пахтакор туманидаги 14-сонли мусиқа мактаби директори аслида мактабда ишламаган ўзининг турмуш ўртоғи ва яна 2 кишига 77 миллион сўм маош тўлаган. Бундан ташқари, аёл Зафаробод туманидаги 9-мактаб директори бўлган ўғлининг мактабига ҳам 2 нафар “ўлик жон”ни ишга жойлаб, 146 миллион сўмни ўзлаштирган.

👉 https://kun.uz/58756479

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ 3 yoshgacha farzandi boʻlgan kollej va texnikumlar oʻquvchi-qizlariga masofaviy taʼlim olish imkoniyati yaratiladi

Vazirlar Mahkamasining “Kollej va texnikumlarda kasb va mutaxassislik egallash istagida boʻlgan xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori loyihasi eʼlon qilindi.

Unga koʻra, Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi:

3 yoshgacha farzandi boʻlgan kollej va texnikumlar oʻquvchi-qizlariga masofaviy taʼlim olish imkoniyati yaratiladigan kasb va mutaxassisliklar roʻyxatini tasdiqlaydi;

2023/2024-oʻquv yilidan boshlab kollej va texnikumlarda qurilish, transport, kommunal, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohalaridagi kasb va mutaxassisliklarda oʻqiydigan 3 yoshgacha farzandi boʻlgan oʻquvchi-qizlarga, ularning murojaati asosida masofaviy taʼlim olish imkoniyatini yaratadi.

Eslatib o'tamiz, ushbu loyihaga ko'ra kollej va texnikumda 5 ta soha boʻyicha oʻqimoqchi boʻlgan xotin-qizlar grant asosida taʼlim olish imkoniyatini yaratish rejalashtirilgan.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

❓Савол:
✍️ Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактаблар тўғрисидаги маълумотларни, шу жумладан шу мактаблардаги вакант дарс соатлари тўғрисидаги маълумотларни қаердан билса бўлади?

❗️ Жавоб:
Мактаблар рўйхати - 👉 https://uzedu.uz/y3/announces/1127

Мактаблар тўғрисидаги маълумотлар (вакант соатлар) -
👉
https://ustozfondi.uz/

P.S. Таълим даражаси юқори бўлмаган ("қизил") мактабларда ишламоқчи бўлган талабгорлар 25 июлга қадар умумтаълим мактаби директорига тўғридан-тўғри
мурожаат қилишлари керак.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

📣 Abituriyentlar bugun ham kirish imtihoni uchun to'lov qilishi mumkin

◾️Kecha, 20-iyul kuni OTMlarning bakalavriat bosqichiga qabul tugadi. Biroq abituriyentlarga to‘lovni amalga oshirish uchun yana bir kun qo‘shib berildi.

21-iyul kech soat 23:59 gacha kirish imtihonlarida qatnashish uchun to‘lovni amalga oshirish mumkin.

❓Kimlar to‘lovdan ozod?
➖o‘qishni test o‘tkazilayotgan yili tugatgan bitiruvchilar;
nogironligi bo‘lgan shaxslar;
➖ mehribonlik uylari bolalari;
bolalar shaharchasining bitiruvchilari;
➖“Ijtimoiy himoya yagona reyestri” axborot tizimida ro‘yxatga olingan shaxslar va ularning farzandlari;
“Yoshlar daftari”da ro‘yxatda turuvchi yoshlar kirish imtihonlarida qatnashish uchun to‘lov qilmaydi.

Ma’lumot uchun: testda qatnashish uchun to‘lov — 165 ming so‘m.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️⚡️⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар

Дарс соатларини тақсимлашда малака тоифалари ҳам инобатга олинади
!

Савол: Ўтган, 2022 йилда икки марта, январь-июнь ва август-декабрь ойларида мактаб ўқитувчилари учун аттестация ўтказилди ва ушбу аттестацияда кўпчилик ўқитувчилар мутахассисликдан иккинчи тоифага, иккинчи тоифадан биринчига, биринчи тоифадан олий тоифага ўтишди. Шунингдек кўпчилик ўқитувчилар аттестациядан ўта олишмади .
Мактабларда янги ўқув йили учун дарс тақсимоти яқинлашиб келмоқда. Ўқитувчилар ўртасида дарс соатларини тақсимланишида аттестация натижаси инобатга олиниши керакми? Бунинг қонуний асослари борми ?

‼️Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 30 июнда 3271- рақами билан рўйхатдан ўтказилган "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида НИЗОМ нинг 15-банди:
15. Умумтаълим муассасалари томонидан шакллантирилган дарс соатлари сеткаси умумтаълим муассасасининг педагогик кенгаши томонидан икки иш куни ичида кўриб чиқилиб, ҳар йили 15 сентябрга қадар ўқитувчиларга дарс соатлари қуйидаги кўрсаткичларнинг устувор кетма-кетлиги асосида тақсимланади:
📍халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
📍ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган халқаро олимпиадалар ғолиблари;
📍чет тили ва STEAM фанларидан мутахассислиги бўйича халқаро сертификатларга эга ўқитувчилар (TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар);
📍TOP-1000 университетлар рейтингига кирадиган дунёнинг етакчи университетларини битирган ўқитувчилар;
📍асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар;
ўқитувчи бўлиб фаолият юритаётган асосий олимпиадаларнинг республика босқичи ғолиблари;
📍республика босқичидаги кўрик танловларда (йил ўқитувчиси) совринли ўринларга эга бўлган ўқитувчилар;
📍олий малака тоифасига эга ўқитувчилар;
📍биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар;
📍асосий олимпиадаларнинг вилоят ва туман босқичи ғолибларининг ўқитувчилари;
📍иккинчи малака тоифага эга ўқитувчилар;
📍педагогик йўналиш бўйича магистр даражасига эга ўқитувчилар......

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Актёр бўлиш учун 2 млн сўм бадал – Навоийда кинода рол бериш эвазига мактаб ўқувчиларидан пул йиғилди

“Кулранг бўрилар” номли фильмни суратга олиш учун кастинг ўтказиш баҳонасида умумтаълим мактабларидан ўқувчилар жалб этилган. Сўнгра танлаб олинганлардан гўёки ҳомийлик, дея улар билан шартнома тузилиб, ота-онасидан пул маблағлари ундирилган. Аммо на съёмкадан, на пулдан дарак йўқ.

👉 https://kun.uz/49926625

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️Bakalavriatga qabul tugayapti. Abituriyentlar hisobida 1 kun qoldi

◼️ Bugun, 20-iyul kuni soat 23:59 da OTMlarning bakalavriat bosqichi uchun qabul tugaydi. Hozirgacha 900 mingga yaqin abituriyent onlayn ro‘yxatdan o‘tgan.

Abituriyentlarga ro‘yxatdan o‘tishni oxiriga qoldirmaslik, to‘lovni kechiktirmasdan amalga oshirish, ma’lumotlarni tahrirlashni ham tezroq tugatish so‘ralyapti. Sababi qabulning oxirgi kunida sayt yuklamasi yuqori bo‘ladi.

Foydali ma’lumotlar:
Qabul kvotalari — turli ta’lim shakllari bo‘yicha;
➖ Hujjat topshirish bo‘yicha yo‘riqnoma;
Fanlar majmuasi;
➖ 2023-yilgi qabulda yangi ochilgan yo‘nalishlar ro‘yxati.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ Maktablarda yuqori internet tezligiga ega tarif rejalari joriy etiladi

Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalari muhokamasi portaliga Vazirlar Mahkamasining "Umumtaʼlim maktablarini zamonaviy kompyuter texnikalari bilan taʼminlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida"gi qarori loyihasi joylashtirildi.

Unga kora, Raqamli texnologiyalari vazirligi 2024-yil 1-yanvarga qadar umumtaʼlim maktablari uchun yuqori tezlikda va cheklovlarsiz kirish imkonini beradigan yangi tarif rejasini ishlab chiqishi ko‘zda tutilgan.

Bunda, taʼlim muassasalarida 400 nafargacha oʻquvchisi boʻlgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida Internet tezligi kamida 40 Mbit/s, oʻquvchilar soni 400 nafardan koʻp boʻlganlarda — kamida 100 Mbit/s boʻladi;

“New Education” tarif rejasining har bir tezlikdagi paketi uchun har oylik abonent toʻlovi miqdorlarini belgilash va bunda taʼlim tashkilotlari tomonidan internet xizmatlaridan tungi vaqtda foydalanilmasligi inobatga olinadi.

Qarorga muvofiq, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari umumtaʼlim maktablarini yuqori tezlikdagi internetga ulash hamda yil davomida uzluksiz ishlashi uchun zarur mablagʻlarni oʻz vaqtida mahalliy byudjetdan moliyalashtirib borishi ko‘zda tutilgan.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Боғча ва мактабга қабул ёши ўзгартирилиши керакми? Экспертлар билан суҳбат

Ҳозирги давр болалари, ўтган асрдаги тенгдошларидан фарқли, тўқчиликда ва ахборот муҳитида улғайяпти, шунга кўра тезроқ социаллашяпти. Шунга қарамай, Ўзбекистонда ҳатто январ ойида туғилган болалар ҳам 7 ёшга тўлмай туриб мактабга қабул қилинмаяпти. Kun.uz бунинг сабаблари ва оқибатлари ҳақида таълим эксперти, психолог ва иқтисодчи билан суҳбат уюштирди.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

ҚАРОР ҚАТЪИЙ ШИКОЯТГА ЎРИН ЙЎҚ
(ёхуд Олий Суднинг ўқитувчилар миннатдор, адвокат норози қарори ҳақида)
Кейинги пайтларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятига аралашиш, айниқса, суд ҳукми, ажрим ва қарорларини ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликни жунбушга келтириб, уларнинг босими остида ўзгартиришга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда.
Омма орасида норозилик кайфиятини уйғотувчи бундай хабарлар аввалига ҳақиқат бўлиб туйилиши ва бунга кўпчилик қўшилиши мумкин. Аммо, масаланинг илдизига, моҳиятига, ҳуқуқий муносабатларига назар ташласак – унинг ортида бир томонлама ёндошиш ва шахсий манфаат ётганини кўришимиз мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Кеча меҳнат кодекси ҳўнг-ҳўнг йиғлади бечора” сарлавҳали Олий суд томонидан чиқарилган қарор ва “судъяларнинг айрим қоидаларни тушунмаслиги” тўғрисидаги хабар ҳам дастлаб муаллиф юз фоиз ҳақдек таассурот уйғотади ҳар бир одамда.
Адашмасам, гап педогоглар жамоаси унинг устидан энг қуйи раҳбардан тортиб то Олий Мажлис Сенатигача шикоят йўллаган Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани 21-сон мактабнинг собиқ директори ҳақида кетаяпти.
Таълим соҳаси ходимларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги озми, кўпми тажрибамиз, фаолиятимиз давомида мактаб жамоаси, ота оналарнинг мактаб директорини ҳимоя қилиб чиқишгани, қайта ишга тикланган ҳолатларининг ҳам гувоҳи бўлганмиз.
Аммо юқоридаги ҳолатда уни биргина инсон – у ҳам бўлса қанчадир миқдордаги ҳақ эвазига ҳимоя қилаётган фақат адвокати эканлигини кўришимиз мумкин.
Тўғри, у ўзининг вазифасини бажараяпти. Аммо бу вазифа давомида мактаб муҳити, директорга нисбатан ўқитувчилар муносабати, ота-оналар фикрини ҳам назардан четда қолдирмаслик лозим эди. Зеро, бу масканда юзлаб педогоглар тақдири, минглаб ёшларнинг келажагига таъсир қиладиган инсон ҳақида гап кетаяпди.
Адвокат, масаланинг бу томонини ҳам бир чеккага суриб йўл тутишига ҳаққи бор. Аммо бу ҳаққа ҳақиқат билан эмас, Олий раёсат фаолиятини ерга уриб, ижтимоий тармоқлар орқали жамоатчиликда норозилик уйғотиб уларнинг босими билан эришишига ҳаққи йўқ.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист. Хоразм.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

🇺🇿 Ўзбекистонда ким кўп маош олиши маълум бўлди

Маълум бўлишича, Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақини (12,44 миллион сўм) банк ва суғурта фаолияти соҳаси ходимлари олади.

Энг кам маош эса ўқитувчилар ва шифокорлар учун мос равишда 3,04 миллион сўм ва 2,86 миллион сўмни ташкил этади.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#дунё_таълими
🇯🇵Япония давлатида мактабга қабул қилинаётган бола нималарни билиши керак?

Бугун мазкур давлат таълим тизимининг ўзига хос жиҳатларига қисқача тўхталамиз.

✅Японияда мактабгача таълим 3-6 ёшни ўз ичига олади ва у мажбурий ҳисобланмайди. Боғчалар ҳам Таълим ва фан вазирлигига эмас, балки, Меҳнат вазирлигига бўйсунади. Уларнинг асосий вазифаси япон болаларини мактабга тайёрлашдир.

Мактабга қабул қилиниши учун бола умумий арифметика, шунингдек, катакана ва хирогани (япон бўғинли алифбоси)ни билиши талаб этилади.

✅Мактаб таълими уч босқичда олиб борилади:
1.Бошланғич мактаб 6 ёшдан 12 ёшгача (1-6 синф)
2.Ўрта мактаб 13 ёшдан 15 ёшгача (7-9 синф)
3.Юқори мактаблар 16 ёшдан 18 ёшгача (10-12 синф)

Мактаблар давлат ва хусусий асосда фаолият юритади. Ўқув йили дунёнинг кўпчилик давлатларидан фарқли равишда биринчи апрелдан (сакура дарахтининг гуллаш даври) бошланади. Дарслар ҳафтада 5-6 кун (мактабларнинг ўзидан келиб чиқиб), ҳар фан 45-50 дақиқа давом этади. Болалар эрталабки 9:00 дан 15:00 гача мактабда вақтларини ўтказадилар.

Бошланғич ва Ўрта мактаб мажбурий ҳисобланади. Юқори мактаблар эса олдингиларидан фарқли равишда мажбурий эмас. Ўқув дастурлари учта чоракликка бўлинган ҳолда олиб борилади.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Prezident maktablarida joriy yilda bitta to‘g‘ri javobga necha ball berildi?

Cambridge Assessment kompaniyasi Prizident maktablari uchun imtihonlarni olishidan xabaringiz bor. Kecha 1-bosqich test savollari javobi eʼlon qilindi.

Eng avvalo bir narsani tushunish kerakki, test javoblarini Cambridge Assessment ozi hisoblaydi, o‘zi tekshiradi. Bunda siz-u biz o‘rganib qolgan DTM testidagi kabi 3,1 yoki 2,1 ball bilan osongina javoblar chiqmaydi.

Bu yerda eng avvalo har bir savolning qiyinlik darajasi aniqlab olinadi. Yaʼni bitta savol 10 mingta o‘quvchiga berilsa, shundan nechta o‘quvchi to‘g‘ri va nechta o‘quvchi noto‘g‘ri javob berganiga qarab savolning qiyinlik darajasi aniqlanadi. Foiz chiqarilayotganda ham shunga qarab ball beriladi.

Jadvalga eʼtiborga bersangiz, ochiq maʼlumotlar asosida 2023 yilgi Prezident maktablari 1-bosqich testida nechta to‘g‘ri javobga necha ball berilganini hisoblab chiqdim.

Bunda muhim joyi smenalarda ballar bir-biridan biroz farq qiladi, chunki har bir smenada bir-birini takrorlamaydigan (!) savollar tushgan. Shuning uchun ham bitta smenadagi o‘quvchi boshqa smenadagi o‘quvchining natijasini aynan takrorlay olmaydi.

Masalan, 1-smenadagi 1-savolga 7 ming o‘quvchi to‘g‘ri javob bergan, 2-smena 1-savolga esa 6 ming 500 o‘quvchi to‘g‘ri javob bergan va h.k.

Xullas, yuqoridagi jadvalga qarab farzandingiz qaysi blokdagi savollarning nechtasiga to‘g‘ri javob berganini bilib olishingiz mumkin.

Ta’lim nazorati rasmiy kanali

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

O‘qituvchilarga to‘lanmay qolgan qariyb 8 mlrd so‘mlik ta’til pullari undirib berildi

Ta’lim va fan xodimlari kasaba uyushmasi Respublika kengashi tomonidan 9 ming 403 ta ta’lim muassasalarida pedagoglarga mehnat ta’tili uchun haq to‘lanishi holati o‘rganilgan.

O‘rganishlarda respublika bo‘yicha jami 656 ta holatda buyruqni rasmiylashtirishda xatolikka yo‘l qo‘yilgani, buning natijasida mehnat ta’tili uchun haq belgilanganidan kam to‘langani aniqlangan.

Ko‘rilgan ta’sir choralaridan so‘ng 8 ming 243 nafar pedagogning ta’til pullari qayta hisob-kitob qilinib, ular foydasiga jami 7 mlrd 825 mln so‘m mablag‘ undirib berilgan.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#imtihon_natijalari
#birinchi_bosqich
#prezident_maktablari

📢 PREZIDENT MAKTABLARIGA 1-BOSQICH KIRISH IMTIHONLARI NATIJALARINI ANIQLASH BO'YICHA YO'RIQNOMA

🔹Saralash imtihon natijalarini qidirish tartibi
:

➖Talabgor topshirgan hududi bo‘yicha belgilangan *.pdf faylni oching.
➖ Nomzodning natijasini bilish uchun qidirish tugmasini bosib (Ctrl+F), sizga taqdim etilgan maxsus ID raqamini tering va Enter tugmasini bosing.
➖ Saralash bosqich imtihonlariga o‘tgan nomzodlar – jadvalning yuqori qismida ko‘k rangda belgilangan bo‘ladi.
➖Saralash bosqich imtihonlariga o‘ta olmagan nomzodlar esa – oq rang bilan belgilangan bo‘ladi.

📌 Shuningdek, imtihon natijalarini quyidagi havola orqali ham bilib olishingiz mumkin: https://www.cambridgeinternational.org/presidential-schools-pre-selection-results-July-2023/

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Bilasizmi?

1-sinfga onlayn hujjat topshirganda ariza to’ldirishda xatolikka yo’l qo’yilsa, uni qanday to’g’rilash mumkin?

🔰 Hukumatning tegishli qarori (01.06.2022-yildagi 295-son) bilan tasdiqlangan reglamentga ko‘ra, quyidagi holatlarda qabul komissiyasi bolalarni umumta’lim maktabiga qabul qilishni rad etishi mumkin.

👉 Bolaning tibbiy ma’lumotnomasida umumta’lim maktablarida ta’lim olish tavsiya etilmagan bo‘lsa;

👉 tanlagan tilda bola boshlang‘ich so‘zlashuv ko‘nikmasiga ega bo‘lmasa;

👉 so‘rovnomada keltirilgan ma’lumotlar noto‘g‘riligi aniqlansa.

Boshqa holatlarda bolalarni umumta’lim maktablariga qabul qilishni rad etishga yo‘l qo‘yilmaydi.

🗓 Qabul komissiyasi bir ish kunida bolalarni umumta’lim maktablariga qabul qilish yoki sababi aniq ko‘rsatilgan holda qabul qilishni rad etish to‘g‘risida qaror qabul qiladi.

📤 Umumta’lim maktablari bolalarni umumta’lim maktablariga qabul qilinganligi yoki sababi aniq ko‘rsatilgan holda qabul qilishni rad etilganligi to‘g‘risidagi ma’lumotni YIDXP yoki XTV portali orqali shu kunning o‘zida ariza beruvchiga yuboradi.

📌 Umumta’lim maktablari tomonidan murojaati rad etilgan ariza beruvchi avvalgi ariza raqamini ko‘rsatib, aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etgan holda qayta murojaat qilishi mumkin.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️Tayanch ixtisoslashtirilgan maktablarining imtihonlari joriy yilning 25-26-iyul kunlari bo‘lib o‘tadi.

📲 Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish uchun talabgorning ariza.piima.uz saytiga kiritilgan telefon raqamlariga sms-xabarnoma yuboriladi.

⬇️SMS-xabarnoma borgandan so‘ng, ruxsatnomani yuklab olish uchun talabgor ariza.piima.uz saytiga kirib, “Shaxsiy kabinet” iga o’z ID raqamini kiritishi kerak.

🔹 Kirish imtihonlari bir bosqichda yo'nalishlar bo'yicha quyidagi tartibda o'tkaziladi:

Aniq fanlar yo'nalishi uchun:
-matematika fanidan 30 ta topshiriq (test shaklida)
-ingliz tili fanidan 15 ta topshiriq (test shaklida)

Tabiiy fanlar yo'nalishi uchun:
-tabiiy (sceince) fanlaridan 30 ta topshiriq (test shaklida)
-ingliz tili fanidan 15 ta topshiriq (test shaklida)

⏱Talabgorlarga topshiriqlarni bajarish uchun 90 daqiqa vaqt beriladi.

🏫 2023-2024-o‘quv yilida Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi 3 ta Tayanch ixtisoslashtirilgan maktablari:
➖Muhammad al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – aniq fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 5-sinfiga;
➖ Mirzo Ulugbek nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – aniq fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 7-sinfiga;
➖Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – tabiiy fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 7-sinfiga qabul qilinadi.

🔹 Imtihon natijalari Agentlikning rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Ijtimoiy tarmoqlarda tarqatilgan “Qo‘shko‘pirda hokim tug‘ilgan kuniga maktab direktorlaridan 1 million so‘mdan yig‘ildi” sarlavhali maqola yuzasidan

RASMIY MUNOSABAT


Kecha ijtimoiy tarmoqlarda “Qo‘shko‘pirda hokim tug‘ilgan kuniga maktab direktorlaridan 1 million so‘mdan yig‘ildi” sarlavhali maqola tarqatildi. Mazkur holat yuzasidan Xorazm viloyati maktabgacha va maktab ta’limi boshqarmasi tomonidan ishchi guruhi tuzilib o‘rganish ishlari olib  borilmoqda.

Jarayon yakuniga yetgach qo‘shimcha ma’lumot beriladi.


"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️ Ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlar soni 1 mln nafardan oshdi

2023-yil 20-iyul soat 22:00 holatiga OTMlarning bakalavriat ta’lim yo‘nalishlariga o‘qishga kirish uchun onlayn ro‘yxatdan o‘tgan abituriyentlar soni — 1 000 594 nafar.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

Matematikani oson oʻzlashtirishga yordam beradigan mashhur nazariyalar

🔹Dienes nazariyasi rasmiy yondashuvlarga emas bolalarni oʻzlari yechim kashf qilishiga undaydi.

🔹Bruner nazariyasi mavhum konsepsiyani oʻrganish uchun aniq materiallardan foydalanishga asoslangan.

🎥Videoda shu kabi boshqa nazariyalar haqida ham ma'lumot olishingiz mumkin.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#imtihon_2023
#tayanch_ixtisoslashtirilgan_maktablar

📣 AGENTLIK TIZIMIDAGI TAYANCH IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTABLARGA ARIZA TOPSHIRGAN TALABGORLAR DIQQATIGA!

❗️Tayanch ixtisoslashtirilgan maktablarining imtihonlari joriy yilning 25-26-iyul kunlari bo‘lib o‘tadi.

✅Imtihon ruxsatnomasini yuklab olish uchun talabgorning ariza.piima.uz saytiga kiritilgan telefon raqamlariga sms-xabarnoma yuboriladi.

⬇️SMS-xabarnoma borgandan so‘ng, ruxsatnomani yuklab olish uchun talabgor ariza.piima.uz saytiga kirib, “Shaxsiy kabinet” iga o’z ID raqamini kiritishi kerak.

🔹 Kirish imtihonlari bir bosqichda yo'nalishlar bo'yicha quyidagi tartibda o'tkaziladi:

Aniq fanlar yo'nalishi uchun:
-matematika fanidan 30 ta topshiriq (test shaklida)
-ingliz tili fanidan 15 ta topshiriq (test shaklida)

Tabiiy fanlar yo'nalishi uchun:
-tabiiy (sceince) fanlaridan 30 ta topshiriq (test shaklida)
-ingliz tili fanidan 15 ta topshiriq (test shaklida)

⏱Talabgorlarga topshiriqlarni bajarish uchun 90 daqiqa vaqt beriladi.

2023-2024-o‘quv yilida Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi 3 ta Tayanch ixtisoslashtirilgan maktablari:
➖Muhammad al-Xorazmiy nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – aniq fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 5-sinfiga;
➖ Mirzo Ulug‘bek nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – aniq fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 7-sinfiga;
➖Abu Ali ibn Sino nomidagi ixtisoslashtirilgan maktabining – tabiiy fanlar yo‘nalishi bo‘yicha 7-sinfiga qabul qilinadi.

🔹 Imtihon natijalari Agentlikning rasmiy veb-saytida e’lon qilinadi.

Agentlikning rasmiy sahifalariga ulanish:
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

❗️Texnikum va kollej bitiruvchilari diqqatiga!
#abituriyent

Joriy 2023-yilda texnikum yoki kollejni tugatgan bitiruvchilar my.uzbmb.uz sayti orqali ro‘yxatdan o‘tayotganda taʼlim muassasasini tugatgan yil sifatida 2023-yil chiqmayotganini aytishmoqda.

Buning sababi oddiy.

Avval ham eʼlon qilganimizdek, joriy yil texnikum va kollejni tugatganlar diplom bilan emas, balki maktabning 11-sinf shahodatnomasi bilan o‘qishga topshiradi.

Ko‘pchilik diplom bilan topshiraman, deb o‘ylab adashyapti. Hatto ayrimlar "kollejim haligacha diplomni bermayapti, men o‘qishdan qolib ketaman", deb xavotir ham olishmoqda.

Yo‘q, yo‘q va yana yo‘q!

Sizlar maktabning 11-sinfini tugatgansizlar va abituriyent sifatida aynan maktab shahodatnomasi bilan topshirasizlar. Tugatgan yilga ham 2023-yilni emas, maktabni tugatgan yilni ko‘rsatasizlar.

❓To'lov masalasi-chi?

Va o‘z-o‘zidan testga kirish uchun to‘lov ham qilishlaringiz kerak. Ko‘pchilik, "biz 2023-yilda kollej yoki texnikumni tugatdik, demak biz joriy yilgi bitiruvchi sifatida to‘lov qilmaymiz", deb o‘ylashmoqda. Lekin unaqa emas.

Yuqorida aytganimdek, joriy yil texnikum va kollejni tugatganlar o‘qishga maktab shahodatnomasi bilan hujjat topshiradi va o‘z-o‘zidan avvalgi yillardagi bitiruvchi hisoblanadi. Shu sababli ular ham testga kirish uchun 165 ming so‘m to‘lov qilishadi.

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

#Yurist_maslahati

❓Yangi oʻquv yilidan boshlab B2 sertifikati mavjud bo'lmagan chet tili oʻqituvchilari ishga olinmaydi, deb eshitdim. Bu toʻgʻrimi?

Ushbu savolga Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligining Ta'lim sifatini baholash, litsenziyalash va akkreditatsiyalash departamenti va Yuridik bo‘limi xodimlari javob berishdi.

✅ O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 19-maydagi "Xorijiy tillarni o‘rganishni ommalashtirishni samarali tashkil etish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi 312-sonli Qarori qabul qilingan.

Mazkur Qarorning 9-bandiga muvofiq, 2022/2023-o‘quv yilidan boshlab, davlat ta’lim muassasalarining xorijiy tillar o‘qituvchilari lavozimlariga ishga yangi qabul qilinayotgan talabgor kamida B2 darajadagi milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro sertifikatga ega bo‘lishi lozimligi belgilangan.

O‘tgan yili maktablarda xorijiy tillarni o‘qitish jarayonining davomiyligini ta’minlash, o‘qituvchilarga imkoniyat yaratish maqsadida B2 darajadagi milliy yoki xalqaro sertifikatga ega bo‘lmagan chet tili fani o‘qituvchilarini ishga qabul qilinmaslik xususidagi talab 2023/2024-o‘quv yilidan kuchga kirishi belgilangan.

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 19.05.2021-yildagi PQ-5117-sonli Qarorida 15 ta milliy yoki unga tenglashtirilgan mos darajadagi xalqaro tan olingan sertifikatga ega xorijiy tillar (ingliz, fransuz, nemis, ispan, italyan, arab, xitoy, yapon, koreys, turk, fors, pushtu, dari, urdu, hind tillari) xorijiy til sifatida ko‘rsatilgan.

❗️Shunga ko‘ra, 2023/2024-oʻquv yilidan boshlab yangi ishga kirayotgan xorijiy tillar oʻqituvchilaridan B2 darajadagi sertifikat talab etiladi.

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
📱Telegram | 📹Youtube | 📒Facebook | 📸Instagram

Читать полностью…

Oʻqituvchilar uchun

⚡️Болалар тугул катталар ўқишга уяладиган эртак китоблар

АОКА болалар адабиёти борасида масъулиятни унутиб қўйдими?

«Ўгай она Сунбул билан Гулни тарбия қилибди. Болалар катта бўлибди. Ўгай она Гулнинг ақлли, чиройли бўлганидан уни яхши кўриб қолган экан. Бир куни у Гулни ёнига чақириб, уни яхши кўриб қолганини айтибди».

📝 Батафсил: https://ishonch.uz/archives/15269

"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga
qoʻshiling!
👇👇👇👇
✅ @Pedagoglarga
https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU

Читать полностью…
Subscribe to a channel