Ўтган даврда илгари эътибордан четда қолган йўналишлар, хусусан, педагогик таълимга, унинг илмий, назарий ва амалий асосларига эътибор кучайтирилди.
Кадрлар етишмовчилигини бартараф этиш учун олийгоҳларда сиртқи таълим шакли тикланди.
Ўқитувчиларга маҳорати ва эришган ютуқларига қараб тўланадиган устамалар сони 3 тадан 17 тага оширилди.
Ўз устида астойдил ишлаган, хорижий сертификат олган 6 минг ўқитувчи 10 миллион сўмдан зиёд маош олмоқда. 2020 йилда бундай ўқитувчилар 102 нафар бўлган.
Албатта, бу ҳали етарли эмаслиги, лекин ушбу рақам кейинги икки йилда 5,3 баробар ошгани таъкидланди.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Бугун таълим ва тарбия соҳасидаги барча ўзгаришлар марказида билимдон, ижодкор, ватанпарвар ва жонкуяр муаллим шахси туриши кераклиги кўрсатиб ўтилди.
Акс ҳолда соҳага йўналтираётган шунча маблағ, қурилаётган бино ва иншоотлар, моддий-техник база ҳавога совурилгандек бекорга кетиши қайд этилди.
“Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаслигимиз лозим. Давлатнинг, халқнинг пешона тери билан топган бойлиги, биринчи навбатда, ёш авлод тарбияси учун, келажагимиз учун ишлаши шарт”,
Мулоқотда бугунги кунда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилаётгани таъкидланди.
Бош мақсади янги замон кишисини, Янги Ўзбекистон ёшларини тарбиялаш бўлган таълим ва тарбия соҳаси учун бу вазифа алоҳида аҳамият касб этади.
“Ватан ва халқ манфаати учун мардона курашадиган, фаол фуқаролик позициясига эга, билимли ва бунёдкор авлодни ким тарбиялайди? Албатта, сизлар – заҳматкаш ва жонкуяр устозлар.
Бунинг учун аввало ўқитувчининг ўзи ҳуқуқий, ижтимоий ва молиявий томондан ҳимоя қилинган ва етарли таъминланган бўлиши керак.
Шундагина у ўзининг чинакам инсоний ва касбий фазилатларини амалда намоён қила олади”,
Таълимда орқада қолганлар тараққиётда ҳам орқада қолади — президент таълим соҳасига эътибор ҳақида
Моддий ресурслар биринчи навбатда интеллектуал-маънавий ресурслар билан тўлдирилиши кераклиги, шундагина таълимда сифат, самара бўлиши таъкидланди.
👉 https://kun.uz/kr/40191759
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Bayram_shukuhi
✅ “Qadri baland, o’zi ulug’ ustozim!” shiori ostida tashkil etilgan bayram tadbirining birinchi kunidan eng esda qolarli lahzalar….
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
ТАЪЛИМ ТАЖРИБАГА ТАЯНСА
“Корея таълим тизимини кузата туриб, ҳозирда республикамизда Мактабгача ва мактаб таълими тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг нақадар тўғри эканлигига амин бўлдим”,-дейди Хоразм вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хамро Бектемиров.
Ҳа, дунё кўриш, тажриба алмашиш, билимни ошириш ҳар қандай соҳа, ҳар бир мутахасис ва раҳбар учун фақат фойда келтиради. Хулоса чиқариш учун имкон яратади.
Мактабгача ва мактаб таълими ҳудудий бошқарма бошлиқларининг Жанубий Корея давлати таълим тизими билан яқиндан танишаётгани, тажриба алмашаётгани таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириши шубҳасиз.
Мирзабек ЖАПАҚОВ, ҳуқуқшунос журналист.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Чилонзорда ўқувчини урган ўқитувчи бошқа мактабда ҳамкасбига ҳужум қилди. У 7 суткага қамалди
Тошкентдаги 188-мактабда ўқувчини урган ўқитувчи кейинги куни ўз қизи ўқийдиган 204-мактабда жанжал кўтарди. У Миллий гвардия ва ИИО ходимлари талабларига ҳам бўйсунмаган.
👉 https://kun.uz/kr/19014463
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Фарғонада поезд устида селфи қилмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
Икки нафар ўқувчи касалхонага ётқизилган. Улардан бирининг танаси 65 фоиз куйгани, бошқасининг танаси куйиш билан бирга оёғи ҳам сингани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/52676918
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Молиявий пирамида тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси ишдан олинди
Kun.uz суриштирувидан кейин HNK медиакомпаниясининг таълим масканларидаги тарғиботи юзасидан Болалар омбудсмани ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўрганиш ўтказди. Натижада таълим ва тарбия масканида ушбу компания тарғиботига йўл қўйган мактаб директори ва боғча мудираси лавозимидан озод этилган. Болалар омбудсманига кўра, вояга етмаганлардан тижорий мақсадларда фойдаланиш бола эксплуатациясининг бир шакли ҳисобланади.
👉 https://kun.uz/kr/35334588
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Синф_раҳбарларига
Боласини мактабга жўнатмайдиган ота-оналар учун огохлантириш хатидан НАМУНА
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Бир аттестацияда иккита фандан тоифа олса бўладими?
❗️Жавоб: Мумкин албатта! Мурожаат юборишда фойдаланган телефон рақамингизга юборилган логин ва пароль ёрдамида ШАХСИЙ КАБИНЕТИНГИЗГА кириб, "+янги мурожаат юбориш" тугмачаси ёрдамида иккинчи фандан янги мурожаат юборишингиз мумкин. Ромитан ҳокими ёрдамчиси содир этган ЙТҲда мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди
Туманнинг Ифтихор маҳалласи бўйича ҳоким ёрдамчиси Элёр Тошпўлатов “Нексия-2” автомобилида шу маҳалладаги 7-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган. 10 ёшли бола воқеа жойида вафот этган.
👉 https://kun.uz/kr/76137705
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Қорақалпоғистонда ўқувчи дарсдан куч ишлатиб олиб чиқиб кетилди
Ҳолат Элликқалъа туманида бўлган. 28-мактабнинг 1-синф ўқувчисини онаси ва қариндошлари дарсдан мажбуран олиб кетган. Вазият боланинг ким билан яшашига оид қариндошлар ўртасидаги низо туфайли юзага келгани айтиляпти.
👉 https://kun.uz/kr/56084826
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Namangan
Namangan: bir maktabda 8 yo'nalishda stipendiya tashkil etilgan
✅ O‘quvchi-yoshlarni umumta’lim fanlarini chuqur va mukammal o‘rganishga undash, muvaffaqiyatlar sari ruhlantirish borasida Chortoq tumanidagi 13-maktabda o‘ziga xos tashabbus yo‘lga qo‘yilgan.
➖ Unga ko’ra, har chorakda 23 nafar fanlarni eng yaxshi oʻzlashtirgan oʻquvchi “Orasta qiz”, “Tarixchi”, “Zakovat”, “Ibrat farzandlari”, “Buxoriy izdoshlari”, “Yosh kitobxon”, “Mard oʻgʻlon”, “Informatika” kabi bir-biridan qiziqarli yoʻnalishlarda homiylar tomonidan 200 ming soʻm miqdorida stipendiya bilan rag’batlantiriladi.
Ilm maskanida hozirgacha ushbu mukofot bilan taqdirlanganlar soni 276 nafarni tashkil etadi.
Фарғона педагогика маҳорат марказида хоналардан бирида яширин камера аниқланди. Уни ўрнатган ўқитувчи узр сўради
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ушбу хона аёллар хонаси эканлиги айтилади. Бироқ Фарғона вилояти ИИБнинг аниқлашича, у дарс машғулотлари ўтказиладиган аудитория бўлган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш қўзғатилган.
👉 https://kun.uz/kr/61388750
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Албатта, бундай уйғунликка эришиш осон эмас. Бунинг учун катта-катта маблағлардан ташқари улкан инсоний ресурс, билим ва тажриба, кадрлар салоҳияти, энг муҳими, ўқитувчиларнинг ватанпарварлик фазилатлари талаб этилади.
Айни вақтда, бугунги кунда таълим соҳасида стратегик тафаккур зарур. Бу нима дегани?
Бу ўн-ўн беш йил олдинни кўриб, таълим масканларини фақат бугунги кун учун эмас, келажак учун ишлайдиган даражага кўтариш дегани.
Чунки таълимда, маърифатда орқада қолганлар – ҳеч шубҳасиз, тараққиётда ҳам орқада қолади. Бу – тарихда исботланган ҳақиқат.
“Ҳар бир ўқитувчи ва мураббий, боғча мудираси, мактаб директори маълум маънода стратег бўлиши зарур.
Улар аввало эл-юрт тақдири ва келажагини ҳал қиладиган улуғ мақсадлар йўлида хизмат қилаётганларини чуқур англаб етишлари ва шу асосда ҳаракат қилишлари лозим”,
“Янгиланган Конституциямизда дунёдаги мўътабар шахс – ўқитувчи мақомини алоҳида мустаҳкамлаш, бу касбни жамиятдаги энг обрўли ишга айлантириш менинг неча йиллик орзуим, керак бўлса, армоним эди.
Чунки ўзим ҳам кўп йиллар шу соҳада ишлаганман. Ўқитувчи меҳнати қанчалик оғир ва машаққатли эканини яхши биламан.
Афсуски, ана шундай шарафли ва олижаноб касб эгаларига биз яқин ўтмишда етарлича ҳурмат ва эътибор қарата олмадик.
Сир эмас, қайси соҳага қўшимча ишчи кучи керак бўлса, биринчи навбатда ўқитувчи-педагоглар жалб этиладиган бўлиб қолган эди.
Биз мамлакатимизда янги ислоҳотларни бошлаган биринчи кунлардан эътиборан ана шу оғриқли масалани ҳал этишга – ўқитувчиларни, болалар ва аёлларни мажбурий меҳнатдан халос қилишга киришдик.
Қатъий ирода ва интилиш билан бу нохуш ҳолатлар бугун тарихга айланди.
Мана, бу йил “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунни қабул қилдик. Конституциямизда белгиланган қоида энди ана шу қонун асосида ишлай бошлайди.
Кимки ўқитувчига босим ўтказиб, унинг касб фаолиятига дахли бўлмаган ишларга, турли мажлисларга жалб этмоқчи бўлса, ана шу қонун асосида жавобгарликка тортилади”,
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таълим-тарбия соҳаси вакиллари билан мулоқоти бошланди.
Аввало, алоҳида ўрнак кўрсатган таълим соҳаси ходимларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Президент мамлакатимизнинг барча таълим-тарбия ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этиб, давлат мукофотларини ўз эгаларига тантанали равишда топширди.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
Калининграддаги мактабда директорнинг ота-оналарга ўзбек тилини ўрганиш ҳақидаги маслаҳатидан сўнг жанжал чиқди.
👉 https://kun.uz/kr/18402916
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
2024 — 2026 йилларда олий таълим ташкилотларининг хорижий тил филологияси таълим йўналиши бўйича 3 ва 4-курсда таҳсил олаётган ҳамда камида С1 даражадаги сертификатга эга талабаларига умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида меҳнат фаолиятини амалга оширишига рухсат этилади.
Асос: 2024 йил 27 июндаги ПҚ-239
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармони
—
Указ Президента Республики Узбекистан "О награждении группы особо отличившихся работников сферы образования и воспитания в связи с Днем учителей и наставников"
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Тошкентдаги мактаблардан бирида ўқитувчи «гап қайтаргани» учун ўқувчини урди
Ҳодисага 6-синф ўқувчиси рус тили дарси вақтида ўқитувчидан дарсни шу тилда олиб боришни сўрагани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ўқувчининг онаси болалар омбудсманига айтишича, синф раҳбари ҳам ўқитувчининг ёнини олиб, ўқувчини ундан узр сўрашга мажбурлаган.
👉 https://kun.uz/kr/59827558
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
⚡️Умумтаълим фанлари бўйича миллий ва халқаро тан олинган сертификатларни верификациядан ўтказиш тартиби тасдиқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 11 сентябрдаги 301-sonli buyrug‘i билан қуйидагилар тасдиқланди:
1️⃣-иловага мувофиқ миллий ва халқаро тан олинган сертификатларнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
2️⃣-иловага мувофиқ миллий ва халқаро тан олинган сертификатларни верификациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Верификацияни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
➖талабгор ўзи ишлаётган мактабдаги масъул ходимга ЭРП тизимига киритиши учун сертификат аслини ва ушбу сертификат нусхасини тақдим этади.
➖мактаб директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан ушбу сертификат нусхасини бир иш куни ичида ЭРП тизимига юклайди ва ҳақиқийлигини текшириш учун ҳудудий бошқарма масъулига юборади.
➖ҳудудий бошқармалардаги масъул ходимлар: киритилган ҳужжатларни белгиланган талабларга мослигини ўрганади.
➖белгиланган талабларга мос бўлмаган сертификатларни таҳрирлаб мактаб директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарига қайтариб юборади.
➖киритилган маълумотлар сертификат нусхасига мос ва ҳақиқийлиги тасдиқлангандан сўнг верификацияни тасдиқлайди.
✔️ Сертификатлар мактаб директори ёки ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари томонидан ЭРП тизимига юклангандан кейин 15 кун мобайнида буйруқ билан тасдиқланган масъул ҳудудий ходимлар томонидан верификациядан ўтказилади.
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot
Олмалиқдаги мактабда 12 ўқувчи сувдан заҳарлангани айтиляпти. Ўзсувтаъминот буни рад этди
15-19 сентябр кунлари Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги мактабда 12 ўқувчи ўткир ичак касаллигида гумон қилиниб, юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган. Мактаб ўқувчиларининг соғлиги ижобий, уларнинг 7 нафарига жавоб берилган.
👉 https://kun.uz/kr/43398427
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
1 октябрдан қанча маош олишингизни биласизми?
Молиявий пирамида услубидаги фирибгарлар давлат боғчаларида тарғибот бошлади
Маҳалла раислари ҳам пул тикиб, тарғиб қилаётган HNK медиа компанияси таълим муассасалари, хусусан, мактаблар ва боғчаларга қадар кириб борди. Ушбу компаниянинг арзимас “сахийлиги” ортида нималар яширинганини билмаган педагог ва тарбиячилар ўзлари сезмаган ҳолда уларнинг “ноғорасига ўйнаб” қўймоқда. Аслида уларнинг бу ҳаракати реклама қонунчилигига ҳам зид.
👉 https://kun.uz/kr/77712363
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
Қизалоқ олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган вақтда ҳаётдан кўз юмган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
👉 https://kun.uz/kr/04378212
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Энди ҳамма ҳам таълим кредити ололмайди
(Вазирлар Маҳкамасининг 579- сонли қарори. 16.09.2024)
⁃ олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;
⁃ олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.
Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида; ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Эълон
✅ Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi oʻqituvchilarning taʼlim sifatini oshirishga qaratilgan innovatsion gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlash, ularning pedagogik faoliyatini rag‘batlantirish maqsadida “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” tanlovini eʼlon qiladi!
📣 Tanlovda umumiy o‘rta taʼlim maktablarining ona tili va o‘zbek tili fani o‘qituvchilari “Men tavsiya etaman…” nomli video-taqdimotlari bilan ishtirok etishlari mumkin.
❗️ Tanlovda ishtirok etish istagida bo‘lgan o‘qituvchilar vazirlikning hududiy boshqarmalari tomonidan tashkil etilgan maxsus botlar orqali onlayn ro‘yxatdan o‘tishlari va taqdimotlarini video formatda jo'natishlari lozim.
🏆 Tanlovning Respublika bosqichi g‘oliblari o‘zbek tili bayrami arafasida quyidagi mukofotlar bilan taqdirlanadilar:
🥇 1-o‘ringa “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” I darajali diplomi, 20 mln. so‘m pul mukofoti;
🥈 2-o‘ringa “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” II darajali diplomi, Monoblok;
🥉 3-o‘ringa “Yilning eng yaxshi o‘zbek tili o‘qituvchisi” III darajali diplomi, Noutbuk.
Tanlov 2 bosqichda tashkil etiladi va joriy yilning 20-oktabriga qadar davom etadi.
Tanlovning barcha ishtirokchilariga muvaffaqiyat tilaymiz!
Ўқувчилар орқали солиқ тўловчиларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди
Нишон тумани солиқ инспекцияси ходимларининг ҳаракати юзасидан хизмат текшируви тайинланиб, Қашқадарё вилояти солиқ бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Хизмат текширувида инспекция раҳбарияти томонидан ушбу ходимларга эслатмани айнан мактаб ҳудудида тарқатиш ҳақида топшириқ берилмагани аниқланган.
👉 https://kun.uz/kr/13747907
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU