#Xalqaro_forum
#live
Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarovaning Markaziy Osiyo Universitetlari forumidagi nutqidan:
"O‘zbekiston aholisining 60 foizidan ortig‘ini 30 yoshgacha bo‘lgan yoshlar tashkil etadi. Bu bizga ta’lim sohasidagi islohotlarni yanada tezkor va samarali ravishda amalga oshirish zarurligini ko‘rsatadi.
2016-yilda O‘zbekistonda atigi 77 ta oliygoh bo‘lgan bo‘lsa, hozirgi kunda bu raqam 210 tadan oshdi. Talabalar soni 5 barobarga ortib, ayni vaqtda 1 million 300 ming nafarni tashkil qilmoqda.
Bugungi nufuzli forumga mezbonlik qilayotgan “Yangi O‘zbekiston” universiteti ham ana shu islohotlar samarasi sifatida yuzaga kelgan.
Ushbu ta’lim dargohini rivojlantirishda biz dunyoning yetakchi ta’lim maskanlari – AQSHning Massachusets texnologiya instituti, Germaniyaning Myunxen texnika universiteti va Buyuk Britaniyaning Kembridj universiteti bilan yaqin hamkorlik qilib kelmoqdamiz."
#infografika
❗️Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligining 2024-yil sentabr oyidagi faoliyati
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги педагогларни аттестациядан ўтказиш 2024 йил 29 октябрь куни бошланади.
✅ Малака синовлари аввал эълон қилинган манзилларда реал вақт режимида барча ўқув фанлари бўйича тест (шу жумладан, жисмоний тарбия, чет тили фанларидан ҳам) шаклида ўтказилади.
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Бугун 10 октябрь Аттестация учун тўловларни амалга оширишнинг охириги куни
Дунёда ўқитувчи бўлишнинг қиймати
▪️Италияда
Учта касб эгалари тирбанд йўлда қолмаслиги керак:
Тез ёрдам, ўт ўчирувчилар ҳамда ўқитувчилар.
▪️Францияда
Бойлар ўз яшаш жойлари билан мақтаниш учун ўқитувчилар билан бир ҳудудда яшашга интиладилар.
▪️Швецияда
Биринчи фарзандим шифокор, аммо иккинчи фарзандим ундан яхшироқ касб эгаллашни истайди, яъни ўқитувчи бўлмоқчи.
▪️Германияда
Меркел норозилик билдираётган шифокорларга мурожаат қилди:
- Сизнинг маошингиз сизни ўқитган ўқитувчиларнинг иш ҳақидан юқори бўлишини кутмаслигингиз керак.
▪️Aнглияда
Бу бола даҳо, у ўқитувчидек фикрлайди...
▪️Японияда
Соясини топтамаслик учун ўқитувчидан етти қадам ортда юр!
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Наманганда ўқувчилар ижарага олинган Gentraʼда ЙТҲга учради. Машинани бошқарган ўсмир вафот этган
Йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетиб, катта тезликда юк машинасига урилган Gentraʼда 5 ўқувчи бўлган. Уларнинг 1 нафари – машинани бошқарган ўсмир вафот этган, қолганлари шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
👉 https://kun.uz/kr/09155070
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Хитойда 1000 марта ўтириб-туришга мажбурланган ўқувчи бутун умрга ногирон бўлиб қолиши мумкин
Бола машқни 200 марта бажарганидан кейин оёқлари ўзига бўйсунмаётганини ҳис қилган, ўқитувчи эса келиб унинг оёғига тепган.
👉 https://kun.uz/kr/88385529
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
❗️Президент фармони:
➖Мактабгача ва мактаб таълими вазири жамғармаси ҳисобидан мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва педагог кадрларини ҳам рағбатлантиришга рухсат этилади.
➖2018–2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли кредитларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.
➖2024 йил 1 октябрдан жисмоний шахс бир пайтнинг ўзида бир нечта оилавий нодавлат боғчада меҳнат фаолиятини юритаётган бўлса, ижтимоий солиқ суммаси унинг битта (асосий) иш жойи бўйича тўланади.
“Мактабгача таълим сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-152-сон, 30.09.2024 й.)
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
2024 йил август-декабрь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун юборилган барча мурожаатлар (шу жумладан, таҳрирлаб қайтадан юборилган мурожаатлар ҳам) тоифа имтиҳонларига қадар кўриб чиқилади ва ўрганиш натижалари тўғрисида педагог кадрларнинг ШАХСИЙ КАБИНЕТларига хабарлар юборилади!
P.S.Мурожаат юборган педагогларга вақти-вақти билан Шахсий кабинетинларига кириб мурожаати ҳолати билан танишиб туришини тавсия қиламиз. (айниқса, тўғридан-тўғри тоифа олиш бўйича мурожаат юборганларга)!
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ойликлар ошди. БҲМ, пенсия ва нафақалар миқдори қанчага етди?
1 октябрдан бошлаб ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши 15 фоизга, бюджет ташкилотларида ишловчи бошқа ходимларнинг маоши 10 фоизга кўтарилди. Бошқа тўловлар миқдори эндиликда қуйидагича:
➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 375 минг сўм
➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори –1 млн 155 минг сўм
➖ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 428 минг сўм
➖ ёшга доир энг кам пенсия – 834 минг сўм
➖ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 920 минг сўм
➖ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 920 минг сўм
➖ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 745 минг сўм
➖ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 745 минг сўм
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Боғча директорлари учун ўринбосарлар, 20 фоизлик устама, мобил малака ошириш хизматлари ва имтиёзлар
Мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрлари учун аттестациянинг
Ҳар иккала босқич ҳам бир вақтда компьютер дастурлари орқали амалга оширилади
Математика, Информатика ва ахборот технологиялари, Физика, Кимё, Биология фанларига 120 дақиқа, қолган фан (лавозим)ларга 90 дақиқа вақт ажратиш режалаштирилмоқда
1-октябрь “Ўқитувчилар ва мураббийлар” куни.
Барча Устоз ва мураббийларга байрам муборак бўлсин. Бахтимизга соғ бўлинг, азиз Устозлар!
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Устозлар ҳақидаги биргина савол барчани довдиратиб, ўйлантириб, чиқиш жойи йўқ хонага тиқиб қўйди
Сизчи? Сиз бу саволга жавоб тополган бўлармидингиз?...
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Чилонзордаги мактабда ўқувчини урган аёл жаримага тортилди
Озода Равшанова мактабга ишга жойлашиш учун келганида, ўқитувчилардан бири тадбирда экани сабабли унинг ўрнига дарс ўтишга киритилган. Бу дарсда ўқувчини урган Равшанова 6,8 млн сўм жаримага тортилди. Уни ҳеч қандай ҳужжатсиз дарс ўтишга қўйгани учун мактаб директори ишдан бўшатилган.
👉 https://kun.uz/kr/17079879
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ижтимоий тармоқларда биринчи синф дарсликлари ҳақида хазил ролик тарқалибди 😅
Таниш ҳолатми?
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Малака тоифа синовлари ўтказиладиган саналар белгиланди
📣 Malaka sinovlari oʻtkaziladigan joy manzillari belgilandi
❗️Joriy yilning avgust-dekabr oylarida maktabgacha va maktab taʼlimi tizimidagi pedagoglar uchun malaka (test) sinovlari oʻtkaziladigan joy manzillari maʼlum boʻldi.
👉 Ushbu manzillar roʻyxati bilan quyida tanishishingiz mumkin.
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Ўқитувчиларнинг пахта теримига жалб этилиши ноқонуний — ММТВ
Пахта нархи билан боғлиқ муаммолар фонида, мактаб ўқитувчиларига терим учун одам топиш вазифаси юклатилаётгани ҳақида гап-сўзлар пайдо бўлди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўқитувчиларни бундай ҳолатларда вазирликнинг ишонч телефонига мурожаат қилишга чақирди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги терим нархи килосига 2500 сўм белгиланганини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/kr/47646833
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
O’zbekistonlik fransuz tili o‘qituvchilari grant asosida Fransiyaga malaka oshirishga yuboriladi
Fransiyada bo'lib o'tgan Xalqaro Frankofoniya tashkilotining 19-sammitida ishtirok etdik.
Sammit doirasida turli uchrashuvlar bo‘lib, muhim kelishuvlarga erishyapmiz.
Ulardan biriga to‘xtalsam. Bugun Nitsadagi Frankofoniya universiteti rahbari Yann Librati bilan uchrashdik.
Uchrashuvda janob Librati O‘zbekiston fransuz tili yo‘nalishida mintaqaviy “hab”ga aylanishiga ishonch bildirdi.
Ma’lumot o’rnida: hozirgi kunda O’zbekistonda fransuz tili 600ga yaqin maktablarda xorijiy til sifatida va 100 ga yaqin maktablarda ikkinchi xorijiy til sifatida o‘qitib kelinmoqda.
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
Аниқланган қоидабузарликлар юзасидан инспекция томонидан бажаралиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган, сифатсиз ишлар жойида демонтаж қилдирилган.
👉 https://kun.uz/kr/57394723
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Хусусий боғчалар ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли маблағни қайтариш муддати узайтирилади
Ўзбекистонда 2018-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат боғчаларни ташкил этиш учун ажратилган имтиёзли маблағларни қайтариш муддати 5 йилга узайтирилади.
👉 https://kun.uz/kr/88073471
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
#Эълон
📣 Attestatsiyada ishtirok etish uchun murojaat yuborgan pedagoglar diqqatiga!
✅ Attestatsiya jarayonlari uchun to‘lovlarni 2024-yilning 10-oktabriga qadar amalga oshirishingiz mumkin.
Xabaringiz bor, 2024-yilning ikkinchi yarmida o‘tkaziladigan pedagog kadrlar attestatsiyasi uchun murojaat yuborish muddati 1-avgustdan 1-oktabrga qadar davom etdi.
➖ Navbatdan tashqari (o‘z ixtiyori bilan) attestatsiyada ishtirok etish uchun ariza yuborgan pedagoglar tomonidan to‘lov qilishga ulgurmay qolish holatlari bo‘lgan va bu bo‘yicha Maktabgacha va maktab ta’limi vazirligiga murojaat qilishgan.
❗️O‘qituvchilarni har tomonlama qo‘llab-quvvatlash hamda ularga qulaylik yaratish maqsadida pedagoglar attestatsiyasida ishtirok etish uchun to‘lovni amalga oshirish muddati joriy yilning 10-oktabriga qadar uzaytirilganligini ma’lum qilamiz.
"Oʻqituvchilar uchun" kanali👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Maktabgacha taʼlim sifati va samaradorligini yanada oshirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida”gi Farmoni qabul qilindi.
Qarordagi eng muhim yangilik va oʻzgarishlar haqida qisqacha infografikada tanishing.
@hilola_umarova
Тошкентда мактаб ўқувчиси устига футбол майдонидаги дарвоза қулаши туфайли вафот этди
Жароҳатланган ўқувчининг синфдошлари тез ёрдамга қўнғироқ қилганда у 40 минутда етиб келган. Йигит шифохонага олиб кетилаётганда йўлда жон берган.
👉 https://kun.uz/kr/49529087
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
⚡️⚡️⚡️ #ПКА_2024_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар
❓Савол
: Қандай ҳолларда педагогларнинг аттестацияда иштирок этиш тўғрисидаги мурожаатлари рад этилиши мумкин
Aziz oʻqituvchilar, hurmatli ustozlar, qadrli oilam, 1-oktabr "Oʻqituvchi va murabbiylar kuni" bu yil butunlay oʻzgacha shukuh bilan kutib olindi. Toʻgʻrimi?
Avvaliga Prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev Pedagogik mahorat milliy institutida oʻqituvchi va murabbiylar bilan muloqot oʻtkazdilar. Muloqotdagi bayramona muhit muhtasham “Hilton” mehmonxonasiga koʻchib oʻtdi.
Tantanada bir guruh oʻqituvchi va faxriylarimizga mukofotlar topshirdik. Bayramona dasturxon va yulduzlar ishtirokidagi konsert dasturi hayajonga toʻla kunimizni yakunlab berdi.
Oʻylaymanki, biz bir-birimizga faqat mehr va shodlik ulashdik. Qadrli ustoz va oʻqituvchilar aslida bundan ortigʻiga arziysizlar. Sizlarni yaxshi koʻraman, bir safda ekanimizdan faxrlanamam hamda bayramingiz bilan yana bir bor tabriklayman!
Davlatimiz rahbari aytganlaridek, har biringiz taʼlim sohasidagi islohotlarimizda yanada faol ishtirok etib, “Yangi Oʻzbekiston – maʼrifiy jamiyat” degan olijanob gʻoyamizni amalga oshirishga munosib hissa qoʻshasiz.
@hilola_umarova
📚 1-oktabr – O‘qituvchi va murabbiylar kuni muborak bo'lsin!
🎉Aziz va muhtaram ustoz, o’qituvchi va murabbiylar - Sizlarni kasb bayramingiz bilan samimiy qutlaymiz!
Kelajak avlodga ta’lim va tarbiya berishdek sharafli, ammo mashaqqatli mehnatingiz uchun tashakkur izhor etamiz!
💐 Ushbu bayram bahonasida - Sizga va yaqinlaringizga sihat-salomatlik, oilaviy baxt va totuvlik, o’quvchi va shogirdlaringiz mehri va ardog’i doimo hamroh bo’lishini tilaymiz!
Aziz Ustozlar, bayramingiz muborak bo'lsin!
#Bilasizmi
❗️ Bugun hamma xodimlar 1 soat vaqtli ketishi kerak!
✅ Qonunchilikka ko'ra, ishlanmaydigan bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida bir soatga qisqartiriladi.
⚖️Mehnat kodeksining 187-moddasiga ko‘ra, bayram kunlari arafasida har kunlik ishning (smenaning) davomiyligi barcha xodimlar uchun kamida 1 soatga qisqartiriladi.
🔹Ertaga 1-oktyabr — O‘qituvchi va murabbiylar kuni, yaʼni ishlanmaydigan bayram.
Demak, bugun ishga chiqqan xodimlar 1 soat vaqtliroq uyiga ketishga haqli.
🔰 Bayramdan oldingi kuni ishning (smenaning) davomiyligini qisqartirish imkoni bo‘lmagan uzluksiz ishlaydigan tashkilotlarda va ayrim turdagi ishlarda ortiqcha ishlaganlik xodimga qo‘shimcha dam olish vaqti berish yoki xodimning roziligi bilan ish vaqtidan tashqari ish uchun belgilangan normalar bo‘yicha haq to‘lash orqali kompensatsiya qilinadi.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU
Абдулла Авлоний номидаги институт педагогларда касб маҳоратини оширишга масъул бўлиши белгиланди.
Институтнинг 12 та ҳудудий марказини замонавий қиёфага келтириш ва жиҳозлаш учун яқин 3 йилда бюджетдан ҳар йили 50 миллиард сўм ажратилади.
Ҳокимларга жойлардаги барча малака ошириш марказларини замонавий қиёфага келтириш топширилди.
Малака оширишда вазирлик, малака ошириш маркази, мактаб ва боғчани боғлайдиган вертикал тизим йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, жойларда 1 минг 300 та таянч мактаб ва 200 та боғча танлаб олиниб, улардаги етакчи ўқитувчилар ёш педагоглар учун “Касбий ривожланиш куни” ва “Касбий ривожланиш соати”ни ташкил этади.
Бунинг учун етакчи ўқитувчиларнинг иш ҳақига 20 фоиз устама қўшилади.
"Oʻqituvchilar uchun" kanaliga ulaning!👇
✅ @Pedagoglarga
✅ https://t.me/joinchat/QgkKxey0cc4b-wvU