platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

🇷🇺🇺🇸 Путин ва Трампнинг тўлиқ баёноти (ўзбек тилида)

Манба: qalampir.uz

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

Президент ташаббуси билан тарихий воқеа юз берди — биринчи марта Ўзбекистонга муқаддас Каъба эшигининг ёпинчиғи келтирилди!

📌Батафсил видеода 👆

@platformuzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳаллий ҳокимликлар талаба қизларнинг контрактини тўлаб беради

Ҳар йили ҳар бир вилоятдан жами 150 нафар хотин-қиз контракти тўлаб берилади. Уларнинг 40 таси 1-курс, 100 таси 2 ва ундан юқори курс бўлиши керак.

Қайси тоифадаги қизлар?

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да кам таъминланган деб эътироф этилган оилалардаги хотин-қизлар;
➖ етим ёки ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган талаба хотин-қизлар;
➖ боқувчисини йўқотган (турмуш ўртоғи вафот этган), вояга етмаган фарзандларни ёлғиз тарбиялаётган эҳтиёжманд аёллар.

❌ Шу тоифага кирса ҳам, лекин:

➖ иккинчи мутахассисликда;
➖ Ўзбекистондаги хорижий, хусусий ОТМларда ўқиётган хотин-қизларнинг контракти тўлаб берилмайди.

Асос
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳар кунлик маош тўлаш эксперименти бошланди

Эндиликда ходимлар истагига кўра ой охирини кутмасдан, ишлаган куниёқ маош олишлари мумкин.

Шартлари:
➖ электрон меҳнат шартномаси тузиш;
➖ рақамли платформада ҳамён очиш;
➖ барча солиқларни тўлиқ тўлаш.

Пуллар «ўша куни» тизими орқали ўтказилади. Иш берувчилар меҳнат қонунчилиги талабларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Бу тартиб Президент қарорида белгиланган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Гўшт нархини кўрсатиб турадиган онлайин камера қўйинглар!"

Зойир Мирзаев туман ҳокимларига гўшт нархини арзонлаштириш бўйича топшириқ берибди.

PS. Афсуски, бозор ҳокимларнинг буйруқларига буйсунмайди. Аксинча у тескари реакция билдиради. Учинчи синф ўқувчиси тушунган бозор қонуниятларини наҳот Зойир окам билмасалар?..

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кредит қарздорликлари ижтимоий нафақа ва ёрдам пуллари ҳисобидан ундирилмайди

Кредит қарздорликларини давлат томонидан фуқароларга ажратиладиган ижтимоий нафақа ва ёрдам маблағлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 69-моддасида қайд этилган пул маблағлари ҳисобидан ундириш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистон ҳукуматида энди оилавий-клан тизими йўқ — Қосим-Жўмарт Тўқаев

"Давлат хизматида меритократия, яъни энг юқори раҳбарлик лавозимларига энг қобилиятли одамлар тайинланиши кераклиги принципи қарор топмоқда. Ҳокимиятда энди оилавий-кланлар тизими йўқ. Лавозимларга тайинлашда, биринчи навбатда, билим ва профессионаллик эътиборга олинади", — дея таъкидлади Қозоғистон президенти.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳиндистоннинг машҳур актёри Амитабҳ Баччан шундай ҳикоя қилади:

— Фаолиятим чўққисига чиққан, мамлакатда ҳам, хорижда ҳам таниқли бўлган вақтларим эди. Бир сафар манзилимга самолётда боришимга тўғри келди.

Ён томонимдаги ўриндиқда одмигина кийинган, кўринишидан ўқимишли, содда ва самимий тасаввур қолдирадиган бир киши жойлашди. Табиийки, бортдаги бошқа йўловчилар мени таниб, мен билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилишар, аммо бу киши бўлса пинагини ҳам бузмасдан, борлигимдан бехабардай хотиржам қўлидаги китобни мутолаа қилиб кетар, баъзан илюминатордан ташқарига қараб қўяр эди.

Борт хизматчилари чой тарқатган вақтдан фойдаланиб, уни гапга солгандай жилмайиб қараб қўйдим. Кутилгандай у ҳам жавобан мулойим жилмайиб салом берди ва суҳбатлашишга шароит пайдо бўлди.

Суҳбатимизни фильмлар тарафга бурдим-да, ундан қанақа кинолар кўришга қизиқишини сўрадим.

— Киноми, жуда камдан-кам ҳолларда кўраман, охирги бор кўрганимга бир неча йиллар бўлиб қолди, – деб жавоб берди жаноб.

Шунда унга ўзимни танитмоқчи бўлиб, кино саноатида ишлашимни айтдим. Шеригим эса:
— Шундайми, жуда яхши, кино саноатида нима иш билан шуғулланасиз, - деб сўради. Таниса таниб қолар, деб актёр эканлигимни кўплаб киноларда роль ўйнаганимни айтдим. Гапимга шунчаки, «шундайми, ҳа, яхши» деб бош ирғади-да, яна қўлидаги китобни мутолаа қилишга тушиб кетди.

Манзилимизга етиб, самолёт қўнганида у билан хайрлашиш олдидан «Айтганча, менинг исмим Амитабҳ Баччан» деб қўл узатдим. У киши таббасум билан қўлимни сиқиб, “Раҳмат, сиз билан танишганимдан хурсандман, мен кичик Тата бўламан (Тата фирмасининг раиси) деб жавоб берди. (изоҳ: “Тата Гроуп” Ҳиндистонда машинасозлик, авиасозлик, металлургия, маиший техника ва бошқа соҳаларда йирик ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. Бугунги кунда 8 та секторда 114 та компанияни бирлаштириб турадиган 935 минг ишчиси мавжуд гигант компания).

Ҳаёт қандай ҳамроҳларни йўлиқтиришини билмайсиз экан. Ўша куни тушундимки, ўзингизни қанчалик баланд санаманг, ҳар доим сиздан юқорироқ, каттароқ одам барибир чиқади экан. Киши камтар бўлса ҳеч нарса ютқазмайди, ҳурмати ҳам, ҳиммати ҳам камайиб қолмайди.

(Гулнисо Саидова саҳифасидан олинди.)

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат хизматчилари ўз саломатлигини асраш учун амал қилиши керак бўлган 10 қоида экан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Қозоғистон ЯИМ ҳажми Ўзбекистонникига нисбатан тўрт баробар кўп

Халқаро валюта жамғармасининг 2025 йил апрель ойи ҳолатига шакллантирган маълумотларига кўра, Қозоғистон жорий нархларда жон бошига ЯИМ кўрсаткичи бўйича Россияни ортда қолдирган ва Болтиқбўйи давлатларини инобатга олмаганда, энг бой собиқ совет ўлкасига айланган.

Қўшниларимизда жон бошига ЯИМ 14 770 долларни, Россияда эса 14 260 долларни ташкил этган. Ўзбекистонда бу кўрсаткич 3 510 доллар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртадан Тошкентдаги йирик бозорларда "Мактаб бозорлари" иш бошлайди. (Савдо комплекслар рўйхати).

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқитувчиларини ишдан бўшатиш бўйича расмий кўрсатма берилмаган, - вазирлик

Касаба уюшмасининг B2 сертификатига эга бўлмаган чет тили ўқитувчилари масаласида юборган хатига вазирлик жавоб берибди.

Хатда вазирлик томонидан ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотларига жорий ўқув йилидан бошлаб В2 сертификатига эга бўлмаган хорижий тиллар ўқитувчиларини ишдан бўшатиш бўйича расмий кўрсатма берилмаганлиги айтилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

22-23 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади, -
Вазирлар Маҳкамаси фармойиши.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (АРГОС) негизида Бошқарув самарадорлиги агентлиги ташкил этилди.

БСА директори в.б. Хусаинов Улуғбек Шухратжонович 1985-йил Наманган вилоятида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос. Давлат бошқаруви соҳасида илмий изланишлар олиб борган, юридик фанлар номзоди.

У.Хусаинов адлия тизимида, Президент ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида, Олий Мажлис Сенатида ва Президент Администрациясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Мандат эълон қилинди

2025/2026-ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат йўналишларига кириш тест синовлари натижалари эълон қилинди.

Танлов натижаларини қуйидаги 3 усулда билиш мумкин:

1️⃣ my.uzbmb.uz
Паспорт серияси ва рақами, шунингдек шахсий идентификация рақамини киритиш орқали;

2️⃣ mandat.uzbmb.uz
Абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали;

3️⃣ Тест натижалари қайдномаси: натижалар қайдномаси олий таълим муассасаларига ҳам тақдим этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Душанбе ҳокими, ўғли Рустами Имомали билан Турсунзода шаҳрига ташриф буюриб, у ердаги ҳосилларнинг ҳолидан хабар олди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сизнинг номингизга хабарингиз бўлмасдан кредит олинган бўлса, нима қилиш керак? Марказий банк мутахассислари тавсияси.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Аляскадаги саммитдан сўнг Путин ва Трамп иштирокидаги матбуот анжуманининг тўлиқ видеоси.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида 7SABER либоси остида ўйнайдиган бўлди. Бу ҳақида Отабек Умаров Telegram каналида маълум қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда +998 91 000 00 00 телефон рақами 850 млн сўмга сотилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кредитни тўлашда қийналаётганларга енгиллик яратилади

Марказий банк томонидан банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишдаги минимал талаблар тўғрисидаги низомга (№3030, 04.10.2018) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, банклар молиявий қийинчиликлар ва мураккаб ҳаётий вазиятларга тушиб қолган, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари туфайли ўз вақтида кредит тўловларини амалга ошира олишга қийналаётган қарз олувчиларнинг амалдаги кредитлари бўйича шартнома шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш (реструктуризация) имкониятлари борасидаги аризаларини кўриб чиқиш юзасидан ички тартибга эга бўлиши талаби қўйилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Яқин йилларгача қамоқда бўлган икки дўст бугун Қирғизистоннинг янги, замонавий тарихини яратмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугундан 2025-2026 ўқув йилида 1-синфга электрон қабул жорий этилган мактабларда мавжуд бўш ўринлар бўйича чегарадош ҳудудлардан электрон қабул жараёни амалга ошириш бошланди.

Электрон аризаларни вазирликнинг my.maktab.uz электрон платформаси орқали юбориш мумкин.

Электрон қабул жараёнларига доир саволларга 71-203-07-04, 71-203-04-03 телефон рақамлари ёки @mymaktab_uz манзили орқали жавоб олиш мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️Энди ОТМ учун контракт тўланганда фарзанднинг ёшидан қатъий назар 12 фоизлик даромад солиғидан имтиёз берилади.

Шунингдек, Ўзининг, фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) ўқиши учун тўланганда солиқ чегирмаси жисмоний шахс – таълим олувчига, унинг ота-оналарига, шунингдек, агар ўқиш учун тўлов таълим олувчи йигирма олти ёшга тўлгунига қадар амалга оширилган бўлса хотинига (эрига) берилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

☄️“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар 13-12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Уч қаҳрамон" бозори ҳудуди (6,5 гектар ер) Тошкент метрополитенига тегишли экан ва кейинги йил 1 мартдан бу ерда қурилиш бошланаркан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пойтахтда соат 22:00 дан 06:00 гача ҳаракатланадиган, қизил рангдаги автобуслар йўлга қўйилиши мумкин

Таклифга кўра, автобуслар аэропортлар, темирйўл вокзаллари, метро бекатлари, тундаги туризм кўчалари, савдо ва кўнгилочар марказлар, йирик деҳқон бозорлари, талабалар ётоқхонаси ва шифохоналар орқали ҳаракатланади. Умумий ҳисобда 15 та йўналиш икки босқичда, оралиқ интервали дастлаб ярим соатни ташкил этган ҳолда ташкил этилади.
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак…»

– Халқ ҳокимларнинг телефон рақамини билиши керак. Ҳар бир ҳоким ўзи ёнида олиб юрадиган телефон рақамини аҳолига эълон қилиши, одамлар билан доимий мулоқотда бўлиши лозим.
Ана шунда аҳоли ўз ҳудуди раҳбари билан бевосита мулоқот қила олади, дардларини айтади. Бу давлат органларига мурожаатларни ҳам тартибга солади, муаммоли масалалар камаяди, – Адиз Бобоев.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Натижасидан норози абитуриентлардан апелляция аризасини қабул қилиш бошланди

Абитуриентлар апелляция аризаларини my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) беришлари мумкин.

Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.

Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига (ёки хабарномада белгиланган жойга) келиши керак.

Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2025 йил 21 августдан бошланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ўзметкомбинат” АЖ раҳбари ўзгарди

2024 йил октябрдан бери “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси – бош директор сифатида ишлаб келган Ахмедов Дилшод Турсункулович ишдан олинди.

Кузатув кенгашининг қарорига асосан тадбиркор Абдуллаев Баҳодир Тожимирзаевич “Ўзметкомбинат” АЖ бошқарув раиси – бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel