platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

36684

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Тезкор янгиликлар: @platformauzb_live Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

АОКА тугатилибди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага “Ташаббусли бюджет”нинг 2-мавсуми бошланади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 2-мавсуми эртадан бошланиб, 31 август кунига қадар давом этади.

Бунда:

1. Лойиҳа киритиш босқичи — 15 июль – 3 август;
2. Саралаш босқичи — 4–18 август;
4. Тарғибот босқичи — 19–21 август;
5. Овоз бериш босқичи — 22–31 август кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 2-мавсум ғолиблари 1 сентябрь — Мустақиллик байрами куни эълон қилинади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сентябрдан бошлаб хорижий тил сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги қарори билан, 2024/2025-ўқув йилидан бошлаб барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида B2 сертификатига эга бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган эди.

Аммо педагоглар ва жамоатчилик вакилларининг мурожаатлари сабабли қарор ижроси бир йилга узайтирилган. Яъни 2025/2026-ўқув йилидан бошлаб кучга киради.

Ушбу талаб барча умумий-ўрта, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари учун амал қилади. Бунда фақатгина инглиз тили эмас, балки барча хорижий тиллар қамраб олинади (2-хорижий тил устозлари мустасно).

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги янги талаб ҳақида педагогларга бир неча марта расмий эслатмалар берган. Ҳудудларда тушунтириш ишлари ҳам олиб борилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эртага - 14 июлдан ОТМларга кириш имтиҳонлари бошланади

Тест синовлари ҳар куни 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

Паспорт (ID-карта) ва Абитуриент рухсатномаси — тестга киришда талаб этилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Саудия Арабистони Ўзбекистон фуқаролари учун онлайн туристик визаларни беришни қайта тиклади

Энди Ўзбекистон фуқаролари 1 йиллик туристик визани онлайн тарзда расмийлаштиришлари мумкин. Виза нархи $107 ни ташкил қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Айтишларича, 1 августдан ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолияти янгидан йўлга қўйилиши кутилмоқда.

🔹 Секторлар фаолияти 5 йўналиш бўйича ташкил этилади:

1. Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш;

2. Қурилиш, транспорт, инфратузилма, экология;

3. Инвестиция, саноат ва савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги;

4. Оила ва хотин-қизлар;

5. Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожланиш ва маънавий ишлар.

Секторлар туман ҳокимларининг ўринбосарларига бириктирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кеча Абу Дабида тарихий учрашув бўлиб ўтди. Унда Илҳом Алиев ва Никол Пашинян илк бора икки томонлама музокара ўтказишди.

Озарбайжон ва Арманистон етакчилари узоқ йиллик зиддиятларни бартараф этиш, ўзаро муносабатларни яхшилаш, икки давкат ўртасида тинчлик битимини имзолаш масалаларини муҳокама қилишди. Музокараларда 40 километрга тенг бўлган Зангезур йўлагини очиш масаласи ҳам кўтарилди.

Зангезур йўлаги – Озарбайжон учун ҳам, бутун туркий дунё учун ҳам стратегик аҳамиятга эга.

У биринчидан, Нахичeван Автоном Республикаси билан Озарбайжон асосий ҳудуди ўртасидаги тўғридан- тўғри йўл алоқаларини тиклайди. Бу эса 500 мингга яқин эксклавдаги нахичеванликларни Озарбайжоннинг асосий қисмида истеқомат қилувчи 10 миллион ватандошлари билан боғлайди.

Иккинчидан, мутахасислар тахминига кўра, Зангезур йўлаги очилиши Озарбайжон экспорт салоҳиятини йилига қарийб 1 миллиард долларга оширади.

Учинчидан эса туркий оламнинг стратегик интеграцияси, яъни Ғарбдан бошлаб Туркия – Нахичеван – Зангезур йўлаги – Озарбайжон –Каспий денгизи – Марказий Осиё давлатлари ўртасида ер ва сув орқали узлуксиз алоқалар йўлга қўйилишига имкон яратади. Бу логистика, савдо ва транспорт соҳаларида янги имкониятлар ҳамда янги даврни бошлаб беради.

Арманистон учун ҳам бу музокаралар янги имкониятлар эшигини очади. Денгизга чиқиш имконияти йўқ бўлган давлат сифатида Арманистон Туркия ва Озарбайжон орқали иқтисодий имкониятларни кўпайтириш, муқобил логистика йўллари, импорт, экспорт алоқалари йўлга қўйилишига эга бўлади. Бу эса савдо, инвестициялар ва минтақавий интеграцияни кучайтиради.

Туркия ва Озарбайжон орқали Марказий Осиё, жумладан, денгизга чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон учун ҳам бу янги йўналишлар стратегик ва иқтисодий жиҳатдан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Озарбайжон ва Арманистон ўртасида имзоланиши кутилаётган тинчлик битими агар амалга оширилса, бу Жанубий Кавказда кучлар балансининг буткул янги шаклини яратади. Россия империяси ва Қожарлар давлати ўртасида 1813-йилдаги "Гулистон" ва ундан кейин 1826-йилда имзоланган "Туркманчай" номли тинчлик келишувлари асосида қарийб икки юз йиллик Россиянинг минтақадаги доминант роли тугатилади.

Ишонаманки, кечаги музокалар дунё харитасидаги қайноқ нуқталарни биттага камайтиради.

Зеро, азиз дўстлар, бизга зиддият эмас – мулоқот, қарама-қаршилик эмас – тараққиёт керак.

Шерзодхон Қудратхўжа, сиёсий фанлар доктори, профессор, ЎзЖОКУ ректори.

Читать полностью…

platforma.uz

Тошкентда 10 та пиёдалар ўтиш жойида сунъий интеллект асосида ишлайдиган камералар ишга тушди

Бундан кейин пиёда ўтиш жойига чиқиши билан тўхтамаган ҳайдовчиларнинг барчасига жарима ёзилади. Атиги уч кун ичида бу камералар 1700 та жарима расмийлаштирган.
Яқинда бундай камералар пойтахтнинг яна 30 та чорраҳасида ўрнатилади.

Пиёдаларни ўтказинг, акс ҳолда катта жарима тўлайсиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини, чет эл фуқароларини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни яшаш жойи ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни матни, 10.07.2025 йилдаги ЎРҚ-1074-сон

Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий “прописка” олиш ҳуқуқига эга шахслар доирасини чекловчи қонун бекор қилинмоқда. Ҳозирда 12 тоифадаги фуқаролар бундай ҳуқуққа эга. Президент ҳар бир фуқаро пойтахтда доимий яшаш ҳуқуқини олиши мумкин бўлган янги қонунни имзолади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат назоратидаги "Ўзбекнефтгаз" АЖ халқаро даражада эътироф этилди

"Fitch Ratings" халқаро рейтинг агентлиги "Ўзбекнефтгаз" АЖ рейтингини "BB-"дан "BB" даражасига оширди.

Ушбу қарор агентлик томонидан 2025 йил 26 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг суверен кредит рейтинги "BB" даражасига, прогноз "Барқарор" этиб белгиланганига мос равишда қабул қилинди.

Рейтингнинг оширилиши "Ўзбекнефтгаз" АЖга давлат томонидан кўрсатилаётган юқори даражадаги қўллаб-қувватлашни акс эттиради. Бу компаниянинг тўлиқ давлат мулкида эканлиги, тўғридан-тўғри давлат назорати, газ нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши, шунингдек, давлат кафолатлари, солиқ имтиёзлари ва бошқа ёрдам чораларини ўз ичига олади.

Бундан ташқари, Fitch компаниянинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги стратегик аҳамияти ҳамда мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашдаги асосий ролини инобатга олган.

Батафсил маълумотни агентликнинг расмий веб-сайтида олишингиз мумкин:  https://www.fitchratings.com/research/corporate-finance/fitch-upgrades-four-natural-resource-uzbek-corporates-following-sovereign-upgrade-10-07-2025

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иккинчи мутахассисликка қабул бугундан бошланиши керак. Ҳозирча қабул очилмади

2025/2026 ўқув йилида иккинчи ва ундан кейинги таълим (иккинчи мутахассислик) учун талабгорларни онлайн рўйхатдан ўтказиш my.edu.uz портали орқали 10 августга қадар давом этади.

▪️Бунда номзодлар платформада:

➖ ўзларининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
➖ диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
➖ ўқимоқчи бўлган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Иккинчи мутахассисликка ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

ℹ️ Маълумот учун, иккинчи мутахассислик бўйича қабул параметрлари олий таълим муассасасининг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда олий таълим муассасаси кенгаши томонидан белгиланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Туркманистоннинг ёш арқадағи

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:

Аниқланишича, ушбу ҳолат режавий тадбир асосида ўтказилган коммунал тармоқдаги иссиқ сув тармоғини босим остида текшириш жараёнида юзага келган.

Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро енгил тан жароҳати олган ва уларга воқеа жойида тиббиёт ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Уларни шифохонага олиб боришга эҳтиёж бўлмагани сабабли уйларига рухсат берилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ислом меросининг бебаҳо хазинаси намуналари Ўзбекистонга тарихий қайтиши арафасида Лондонда намойиш этилди

Лондонда муҳим маданий воқеа бўлиб ўтди: Буюк Британияда илк бор Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ, Ислом цивилизациясининг олтин даврларига оид ноёб Қуръон қўлёзмалари ва тарихий артефактлардан иборат коллекция намойиш этилди. Ушбу муқаддас ёдгорликлар йиллар давомида хусусий коллекциялар ва музейларда сақланган, эндиликда улар ўз диёри – Ўзбекистонга қайтмоқда.

Батафсил cisc.uz

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ипотека кредитлари учун субсидия олиш бўйича аризалар қабули бошланди

Ҳукумат қарорига асосан, 2025 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичлар доирасида ипотека кредитлари бўйича субсидияларни олиш учун аризалар бугун, соат 09:00 дан бошлаб қабул қилинмоқда.

Қаерга ва қандай қилиб мурожаат қилиш мумкин?
☑️ Яқиндаги Давлат хизматлари марказига бориб ёки my.gov.uz сайти орқали онлайн: my.gov.uz/oz/service/325

☑️ Субсидия олиш учун қуйидагилар талаб этилади:
▪️30 баллдан кам бўлмаган ижтимоий рейтинг (баллар тўғрисида my.gov.uz сайтида маълумот берилади)
▪️Даромад чегаралари:
— Вилоятлар ва Қорақалпоғистонда: 3,1 млн сўмдан 9,2 млн сўмгача
— Тошкент шаҳрида: 3,1 млн сўмдан 10,6 млн сўмгача

▪️Ариза берувчи ва турмуш ўртоғи номида уй-жой бўлмаслиги шарт
▪️Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар учун алоҳида мезонлар мавжуд

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Янгилик ҳаммада бор. Фактлар кўп. Лекин улар билан нима қилиш кераклигини кам одам ёзади. “Баёнот” канали шу жиҳатдан ажралиб туради: воқеликни сўз билан таҳлил қилади.

Бу ерда муаллифлар масалани четлаб ўтмайди, балки унинг ичига киради.
Мен бу канални дўстларимга кўп тавсия қилганман. Сиз ҳам обуна бўлиб қўйинг ўқиб кўрсангиз, албатта, ўзингиз учун нимадир топасиз — @bayonotuz

Читать полностью…

platforma.uz

Тизимли ёндашув зарур: овқатланиш ва савдо соҳаси тадбиркорлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилмоқда

Сўнгги йилларда савдо ва умумий овқатланиш соҳасидаги субъектлар сони ортиб бормоқда. Янги форматлар, жумладан, гастрономик кўчалар, кўчма овқатланиш нуқталари ва тематик кафе-лойиҳалар соҳа тармоқларининг кенгайиб бораётганини кўрсатяпти. Бу бозорда фаол иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар учун янги имкониятларни очяпти. Лекин шу билан бирга, кўплаб ташкилий ва ҳуқуқий муаммолар ҳам мавжудлигини тан олиш керак.

Айни пайтда пойтахтда шу йўналишда фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтяпти. Учрашувда тадбиркорлар томонидан ўз фаолиятларида дуч келаётган асосий тўсиқлар айтиляпти.

Масъул идоралар ва бизнес вакиллари ўртасида кечаётган мулоқот соҳадаги тизимли муаммоларни аниқлаш, уларнинг келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилиш ва амалий ечим таклиф этиш мақсадини кўзлаган. Бундай форматдаги очиқ муҳокамалар муваффақиятли ислоҳотлар учун муҳим асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Маълумот учун, ҳозирги кунда республика бўйича 146,8 мингта тадбиркор савдо соҳасида, 19,5 мингта тадбиркор умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритмоқда. Бу юз минглаб иш ўринлари ва аҳоли фаровонлиги билан бевосита боғлиқ йўналишлардир.

Жонли эфир бу ерда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга фоизсиз қарз берилади

1 августдан Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очмоқчи бўлган ёшларга 131,8 млн сўм миқдорида фоизсиз қарз берилади.

Талаблар:
➖ камида C1 даражадаги тил сертификати (2 йилдан ошмаган бўлиши керак);
➖ йиллик ўқувчиларнинг 20% “Ёшлар дафтари”дагилардан бўлиши шарт;
➖ қарз муддати – 3 йилгача, 6 ой имтиёзли;
➖ якка тадбиркорлар ва ёшларга тегишли юридик шахслар олиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Фарғона вилояти бўйича биринчи минтақа раҳбари подполковник Абдурасул Метинов пахта даласида фермерга нималарнидир уқдирмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Тадбиркор ва олимлар учрашуви

Тадбиркорлар ва олимлар ўртасида тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш мақсадида Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан 15 июль куни соат 10:30 да илк учрашув бўлиб ўтади.

Учрашувда ёш олимлар иштирокида инновацион ғоялар, илмий ишланмаларни тижорийлаштириш, инвестиция жалб қилиш ва амалий ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинади.

Дарвоқе, тадбир доирасида таклиф этиладиган энг яхши илмий-амалий ғоя ва ташаббуслар саралаб олиниб, тадбиркорлар ва олимлар ҳамкорлигида амалиётга жорий этилади.

🔗 Хориждаги ватандош олимлар учун Zoom орқали қўшилиш имкони яратилади.

❗️ Тадбирда иштирок этиш истагида бўлган тадбиркорлар қуйидаги рақам орқали рўйхатдан ўтишлари лозим:
📞 +998 88 600 23 78

Читать полностью…

platforma.uz

"Бугун вазирга буйруқ беринг. Катта лейтенант энди капитан бўлди. Ҳар бир ИИО ходими бир хил ишласа, бизда жиноят бўлмайди. Менинг ҳуқуқим бор. Сен жасорат билан ишонч билан  гапиряпсан, ҳаётингни шунга бағишлагансан", – деди президент.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бугун президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик доирасида қишлоқ хўжалиги билан шуғулланадиган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилди.

Унда Қорақалпоғистон, Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм, Сирдарё ва Тошкентдан келган фермерлар қатнашди.

Учрашув тадбиркорлик субъектлари фаолиятида доимий равишда кузатилаётган муаммо ва камчиликларни аниқлаш, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали ечимлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Читать полностью…

platforma.uz

Солиқ қўмитаси раисининг 1-ўринбосари Мубин Мирзаев жонли эфирда солиқ бўйича саволлар бўлса, тўғридан-тўғри мурожаат қилиш учун ўз телефон рақамини —887015005 эълон қилди.

Тадбиркорларга жуда зарур ва керакли маълумот.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади

Қонунга асосан чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари бўйича тўлов интизомини кучайтириш мақсадида янги тартиб жорий этилмоқда.

Унга кўра, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздор абонентлар тўғрисидаги маълумотлар Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг “Тоза макон” биллинг электрон тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг биллинг тизимига узатилади.

Сўнгра чиқинди хизматларидан қарздор абонентларга ҳар ойнинг 5-санасигача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақами орқали “СМС” хабарнома юборилади. Абонентларга ушбу огоҳлантириш юборилганидан кейин 5 (беш) кун қарздорликни бартараф этиш учун қўшимча муддат берилади. Мавжуд қарздорлик ушбу муддат ичида тўланиши лозим! 

Акс ҳолда, абонентлар томонидан белгиланган муддатда қарздорлик бартараф этилмаса: уларда электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти вақтинчалик чекланади. Мазкур чеклов қарздорлик бартараф этилиши билан автоматик тарзда ечилади.

Маълумот ўрнида, ушбу тартиб 2025 йил 30 июнгача бўлган қарздорликларга татбиқ этилмайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

⚡️1 августдан мактаб ва боғча ходимлари ойликлари 10 фоизга оширилади

Президент фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 августдан бошлаб давлат ташкилотларида ишловчи ходимлар учун маошлар 10 фоизга оширилади.

☑️ Умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим муассасаларидаги маош миқдорлари қуйидагича:

🏫 Мактаб раҳбарлари:
📘 Мактаб директори:
◦ 400 нафаргача ўқувчи — 5 166 485 сўм
◦ 401–880 нафар — 5 516 559 сўм
◦ 881–1600 нафар — 5 849 691 сўм
◦ 1600 нафардан ортиқ — 6 187 933 сўм

📘 Директор ўринбосарлари (ўқув ишлари):
◦ 400 ўқувчигача — 4 825 344 сўм
◦ 401–880 ўқувчи — 5 166 485 сўм
◦ 881–1600 ўқувчи — 5 516 559 сўм
◦ 1600дан ортиқ — 5 849 691 сўм

📘 Хўжалик ишлари бўйича ўринбосар:
◦ 400 ўқувчигача — 1 957 858 сўм
◦ 401–880 — 2 233 302 сўм
◦ 881–1600 — 2 322 127 сўм
◦ 1600дан ортиқ — 2 515 091 сўм

👨‍🏫 Мактаб ўқитувчилари:
◦ Ўрта маълумотли — 3 486 585 сўм
◦ Олий маълумотли — 3 729 906 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 4 175 834 сўм
◦ Биринчи тоифали — 4 653 151 сўм
◦ Олий тоифали — 5 142 053 сўм

🧠 Мактаб психологлари:
(иккита турдаги маълумотлар бўйича тўлиқ қўшилган)
◦ Ўрта маълумотли — 2 362 464 сўм
◦ Олий маълумотли — 3 390 824 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 3 631 163 сўм
◦ Биринчи тоифали — 3 877 630 сўм
◦ Олий тоифали — 4 113 643 сўм

📚 Кутубхона ходимлари:
📘 Кутубхона мудири:
◦ Ўрта маълумотли — 2 349 447 сўм
◦ Олий маълумотли — 2 563 442 сўм

📘 Кутубхоначи:
◦ Ўрта маълумотли — 2 037 317 сўм
◦ Олий маълумотли — 2 144 547 сўм

📘 Кадрлар бўйича менежер: 1 758 372 сўм

👧 Мактабгача таълим муассасалари (МТМ):
📘 Директор:
◦ I гуруҳ — 3 498 965 сўм
◦ II гуруҳ — 3 260 851 сўм
(Изоҳ: 9 ва ундан ортиқ гуруҳли боғчалар — I гуруҳ, 8 ва ундан кам — II гуруҳ)

📘 Тил ўқитувчилари, дефектолог, логопед, МТМ ўқитувчиси:
◦ Ўрта маълумотли — 2 362 464 сўм
◦ Олий маълумотли — 3 729 906 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 4 175 834 сўм
◦ Биринчи тоифали — 4 653 151 сўм
◦ Олий тоифали — 5 142 053 сўм

📘 5–7 ёш гуруҳи тайёрлов тарбиячиси:
◦ Ўрта маълумотли — 2 362 464 сўм
◦ Олий маълумотли — 3 729 906 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 4 175 834 сўм
◦ Биринчи тоифали — 4 653 151 сўм
◦ Олий тоифали — 5 142 053 сўм

📘 Тарбиячи методист:
◦ Ўрта маълумотли — 2 181 469 сўм
◦ Олий маълумотли — 3 729 906 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 4 175 834 сўм
◦ Биринчи тоифали — 4 653 151 сўм
◦ Олий тоифали — 5 142 053 сўм

📘 Мусиқа ходими, хореограф, йўриқчилар:
◦ Ўрта маълумотли — 1 825 935 сўм
◦ Олий маълумотли — 2 007 905 сўм
◦ Иккинчи тоифали — 2 199 263 сўм
◦ Биринчи тоифали — 2 399 789 сўм
◦ Олий тоифали — 2 608 633 сўм

📘 Тарбиячи ёрдамчилари:
◦ Педагогик маълумотли — 1 904 305 сўм
◦ Нопедагогик/умумий маълумотли — 1 586 920 сўм

📝 Қўшимча маълумот: 2025 йил 1 сентябрдан:
▪️Мактаб директорлари маоши яна 20% га ошади
▪️Ўринбосарларнинг маоши 15% га кўтарилади.

☑️ 2026 йил 1 январдан:
KPI (фаолият самарадорлиги) натижасига кўра устама берилади:
▪️ Директор — 20%
▪️ Ўринбосар — 10%

☑️ Боғча директорларининг базавий тариф ставкалари гуруҳларга қараб белгиланади.
▪️ III–IV гуруҳдаги боғча директорлари ставкалари мактаб ўринбосарига тенглаштирилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бахт қуши

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Адлия вазирлиги 2025 йил июнда
Tashkent law Spring тадбири доирасида машина ва бино ижараси учун қарийб 840 миллион сўм сарфлабди. Шартномалар
тўғридан-тўғри тузилган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Centrum Air иккинчи Airbus A330-300 самолётини қабул қилди

2025 йил 10 июль куни Тошкентга Centrum Air авиакомпаниясининг иккинчи кенг фюзеляжли Airbus A330-300 самолёти етиб келди. Бу компания паркдаги ўнинчи Airbus самолёти ҳисобланади.

Airbus A330-300 самолёти узоқ масофали парвозлар учун мўлжалланган бўлиб, қўшимча йўналишларни очиш имкониятини беради. Лайнер салони 347 нафар йўловчига мўлжалланган. Ўриндиқлар 2–4–2 схемаси асосида жойлаштирилган, улар орасидаги масофа 80 см ни ташкил этади.

Самолётда Rolls-Royce ишлаб чиқарган двигателлар ўрнатилган бўлиб, улар ёқилғи тежамкорлиги ва паст шовқин даражаси билан фарқланади.

Компания маълумотига кўра, кенг фюзеляжли самолётлар парвозлар географиясини кенгайтириш ва йўловчилар учун қулайликни оширишга хизмат қилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

ТошМИ чорраҳасида ер тагида труба портлади

Бугун, 10 июль куни соат 11:00 ларда Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани, Фаробий кўчаси ҳудудидан ўтувчи дастлабки тахминларга кўра диаметри 800 мм сув қувирида кучли босим остида ёрилиш ҳодисаси юзага келган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Жиззахда ҳоким, Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

Жиззах вилояти Ш.Рашидов тумани ҳокимлигининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича бўлими бош мутахассиси қурилиш соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарининг ишончига кириб, унга туман ҳокимининг тегишли қарори билан “Токчилик” МФЙ ҳудудида умумий ўрта таълим мактаби биносини барпо этиш учун ажратилган 1,7 гектар ер майдонида 8 та кўп қаватли уйлар қурилишига рухсат олиб бериши эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Жорий йилнинг 5 июль куни бош мутахассис сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олиб, туман ҳокимига беради.

8 июль куни эса тадбиркордан қолган 20 минг АҚШ долларини ҳам олади ва унга кўп қаватли уй қуриш учун ҳоким томонидан рухсат берилган ҳужжатларни тақдим этади.

Сўнгра бош мутахассис ҳокимият биноси олдида туман раҳбари билан учрашиб, 10 минг АҚШ долларини берган вақтида Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан уларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди.

Ҳозирда Ш.Рашидов тумани ҳокими депутатлик дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси билан, бош мутахассисга эса Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Гулистон шаҳар прокурори ўринбосари ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Боёвут туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритувчи МЧЖ раҳбарига нисбатан Боёвут тумани ИИБ Тергов гуруҳи иш юритувидаги Жиноят Кодексининг 168- ва 167-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлламаслик ҳамда кейинчалик ишни гумонланувчи фойдасига ҳал қилиб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўрайди.

Давлат ҳавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонун ҳимоячиси талаб қилинган пул маблағини ўз хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда прокурор ўринбосарига нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.


Ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel