Ёзишларича, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Усмон Шарифхўжаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
@platformauzb
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!
Нафақа ва моддий ёрдам ажратиш;
100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
Жамғармалар рўйхати;
Хориждаги иш ўринлари;
Аҳолига ер майдонлари ажратиш;
Коммунал тўловларда имтиёзлар;
Имтиёзи (120,0 млн сўм) )ипотека кредитлари;
Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.
Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!
КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
/channel/hokim_yordamchilar
Iqtidoringni namoyish et va “iPhone 16” yutib ol!
“Saylov – 2024” jarayonlarini targ‘ib etuvchi 1.30 daqiqalik videorolik tayyorlang.
Videoda #DEBATXOLL xeshtegidan foydalaning va @debatxoll rasmiy sahifasini belgilab, o‘z Instagram sahifangizga joylashtiring.
Sovg‘alar:
1-o‘rin: “iPhone 16”
2-o‘rin: Noutbuk
3-o‘rin: Zamonaviy planshet
Videoroliklar mazmun va kreativ yondashuvlar asosida baholanadi.
Videolaringizni 25-oktyabrgacha joylashtirishingiz mumkin. Sovg‘alaringizni esa 27-oktyabr kuni olib ketishingiz mumkin!
Уйингизга номаълум кишилар "прописка"га қўйиб олган бўлса, нима қилишни биласизми?
Қонунчиликка кўра, Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портал (my.gov.uz) орқали "доимий яшаш жойида рўйхатдан ўтиб яшовчилар тўғрисида маълумотнома олиш ва уни тўғрилаш" каби давлат хизматини кўрсатиш йўлга қўйилган.
Уйингизда кимлар рўйхатда турганини билиш учун тегишли ташкилотга вақт йўқотиб ва овора бўлиб бориш шарт эмас.
Бунинг учун, my.gov.uz сайтига кириб, "Шахсий кабинет"га ўтиш ва "Фуқаролик" бўлимини танлаш, сўнг “Доимий яшаш жойида яшовчилар рўйхатини тўғрилатиш учун сўров юбориш” тугмасини босиш керак.
Агар хонадонингизда нотаниш шахслар рўйхатга олинганини аниқласангиз, шу жойнинг ўзидаёқ ўчиришга электрон мурожаат юборишингиз мумкин.
@platformauzb
✅Muhokama, taklif va bahslar — 5 ta siyosiy partiyaning munozarali chiqishlari.
🗓 18-oktyabr kuni soat 17:00 da O‘zbekiston Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klub hamkorligida tashkil etilgan “Debat Xoll” media-markazida siyosiy partiyalar spikerlari ishtirokida 4-teledebat bo‘lib o‘tadi.
📺 Debatlarni quyidagi telekanallarda hamda Youtube sahifalari orqali jonli efirda tomosha qilishingiz mumkin:
⏺ O‘zbek tilida: “UzreportTV”, “Sevimli”, “RTV”, “My5”, “Zo‘rTV” telekanallarida;
⏺ Rus tilida: “Dunyo bo‘ylab” telekanalida;
⏺ Ingliz tilida: “Foreign Languages” telekanalida.
⏺ Xalqaro press-klubning Youtube sahifasida o’zbek tilida;
⏺O’zbekiston Milliy media birlashmasining Youtube sahifasida rus tilida;
💬Eslatib o‘tamiz, debatlarni efirga uzatish vaqtida surdotarjimon xizmatidan ham foydalaniladi.
❗ Efirni o‘tkazib yubormang!
Пойтахтда иситиш даври ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет 5 кунлик даврда 8 даражадан паст бўлган пайтдан бошланади.
Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига асосан, Тошкент шаҳар ҳокимининг тегишли қарори чиқиши билан иситиш таъминоти ёқилади – Veolia Energy
@platformauzb
Яна бир кенг миқёсли фирибгарлик
“Ҳалол Автолизинг” Телеграм-каналида Chevrolet автомобилларини лизингга бериш ҳақида хабарлар тарқалди. Унга кўра, дастлабки тўловни амалга оширгандан сўнг, қолган қисмини бир неча йил давомида тўлаш мумкинлиги келтирилган.
“UzАuto Motors” АЖ “Ҳалол Автолизинг” компания расмий дилери эмаслигини ва унинг фаолиятига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини маълум қилади, -- “UzАuto Motors”
@platformauzb
Миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан чамбарчас боғлиқ ҳолда намоён бўлади.
"Миллий тикланиш" партияси қадриятларни англаш ва уларни ривожлантириш тўғрисида видеоролик тайёрлабди.
Видео ёшлар тарбиясида ўзбек миллий қадриятларининг тутган ўрнини ошириш, мустаҳкамлаш ҳамда буюк аждодларимиздан мерос бўлган, бебаҳо, асл қадриятларимизни тарғиб қилишга ундайди.
#saylov24
@platformauzb
Кун тарихи
БУГУН, 2024 йилнинг 15 октябри сешанба. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
БМТ БАнинг 2007 йил 18 декабрдаги “Қишлоқ ҳудудларида аёллар аҳволини яхшилаш тўғрисида”ги резолюциясига биноан, Бутунжаҳон қишлоқ аёллари (International Day of Rural Women) куни оламаро катта тантана қилинади.
Халқаро қўшиқ куйлаш, ашула айтиш, хиргойи қилиш (World Singing Day) кунида албатта, мириқиб куйланади.
Бутунжаҳон таъмирлаш (International Repair Day) куни.
Бразилияда ўқитувчилар (Brazil Teacher`s Day) куни.
Mил. авв. 99 (вафоти мил. авв. 55) йил – қадимги Рим шоири ва файласуфи Тит Лукреций Кар Помпейда дунёга келган.
533 йил – Византия империяси ҳарбий қўмондони Велизарий Карфагенга юриш қилиб, уни вандаллардан тортиб олган.
1570 йил – КХДРнинг Пхенян шаҳрига асос солинган.
1581 йил – Парижда оммавий балет намойиш этилган.
1582 йил – Рим папаси Григорий XIII янги тақвимни жорий этган. Италия, Речь Посполита, Португалия ва Испанияда 4 октябрнинг эртасига 15 октябрь бошланиб кетган.
1666 йил – инглиз қироли Карл II (1630 – 1685) жилет (камзул) либосини кийиб, янги урф (мода)ни бошлаб берган.
1806 йил – Россия Боку хонлигини босиб олган.
1844 (вафоти 1900) йил – немис файласуфи, филологи, шоири Фридрих Ницше Люцент шаҳрида оламга келган.
1855 (вафоти 1935) йил – амалиётчи, мевали ва бошқа ўсимликлар селекцияси асосчиси Иван Мичурин туғилган.
1867 (вафоти 1944) йил – қишлоқ хўжалиги илми бўйича Ўзбекистон ФА академиги Рихард Шредер оламга келган.
1908 (вафоти 1986) йил – таниқли адиб (“Фарғона тонг отгунча”...), моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида асл ижод дунёсига келган.
1912 йил – Рига шаҳрида ҳайвонот боғи очилган.
1915 (вафоти 2008) йил – таниқли адиб, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ҳаким Назир Тошкентнинг Арпапоя маҳалласида маҳсидўз косиб оиласида сўз билан сўзлашгани келган. Унинг ўнлаб китоблари рус, қозоқ, кирғиз, туркман, тожик, грузин, арман, украин, белорус, латиш, литва, эстон, немис, француз, испан, булғор, чех, мўғул тилларига ағдарилган.
1916 (вафоти 2002) йил – таниқли ёзувчи ва журналист, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, хизмат кўрсатган санъат арбоби Иброҳим Раҳим Қувада таваллуд топган.
1929 (вафоти 2010) йил – микробиолог, иммунолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган врач, Ўзбекистон Республикаси ФА академиги Абдураҳим Обидов Тошкентда оламга келган.
1961 йил – Лондонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи нодавлат “Amnesty International” ташкилотига асос солинган.
1962 йил – АҚШ ва СССР ўртасидаги ўта кескин, ниҳоятда қалтис қарама-қаршилик – Кариб инқирози бошланган.
1964 йил – “Дружба” нефтепроводи ишга туширилган.
1985 йил – КПСС МҚ Пленумида Бош котиб Михаий Горбачев Перестройка (Қайта қуриш”) сиёсатини эълон қилган.
1992 йил – Toшкентда ХХР элчихонаси очилган.
1993 йил – Ўзбекистон Республикаси Халқаро молия корпорациясига аъзо сифатида қабул қилинган.
1998 йил – Почта@Mail.Ru электрон хизмати бошланган.
2002 йил – Mисрда Александрия кутубхонаси очилган.
2003 йил – XXР тайконавт (космонавт, астронавт) билан илк космик кемаси – “Shenchjou – 5”ни самога учирган.
2004 йил – Ислом Каримов “Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида” фармон имзолаган.
2018 (таваллуди 1953) йил – америкалик тадбиркор, Майкрософт компанияси асосчиларидан бири Пол Аллен қазо қилган.
2020 йил – 2017 йилдан Қирғизистон Республикаси президенти Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишга мажбурланган.
2023 йил – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ва ижтимоий ходимлар гуруҳлари кўрсатадиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамларнинг янги тизими йўлга қўйилган.
@platformauzb
“Valyutchiklar”dan pul almashtirsangiz, qamoqqa tushishingiz mumkin
O‘zbekistonda noqonuniy valyuta operatsiyalarida ishtirok etganlik uchun jinoiy javobgarlik mavjud. “Valyutchiklar”ga murojaat qilmaslik uchun yana bir necha sabablar:
— Sizni tunab ketishlari yoki aldashlari mumkin;
— Sizga qalbaki yoki shikastlangan pullarni berishlari mumkin;
— Ko’chada chek berilmaydi, agar muammo yuzaga kelsa, haqligingizni isbotlay olmaysiz.
Valyutani faqat banklarda almashtiring. Bu xavfsiz va ishonchli.
Moliyaviy masalalarda qanday to‘g‘ri yo‘l tutish haqida ko‘proq ma’lumot — NECHPUL’da. Kanalda foydali maqolalardan tashqari, sizga yaqin joydagi eng yaxshi valyuta kursini ko‘rsatadigan bot ham mavjud.
NECHPUL’ni o‘qish
Автобуслар учун ажратилган махсус йўлаклардан бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
@platformauzb
Урал ҳудудидан совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли чоршанба кунигача Ўзбекистонда ёғингарчилик ва ҳароратнинг пасайиши кутилмоқда. Пайшанбадан эса ҳаво ҳарорати кўтарила бошлайди, – "Ўзгидромет".
@platformauzb
Номзодлар билан танишиш имконияти осонлашди
Ягона ахборот ресурси – “E-Saylov” ахборот тизими орқали Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларнинг барча 30 мингга яқин депутатликка номзодлари билан танишиб чиқиш имкони яратилди.
Тизимга 875 та номзод ҳақидаги маълумотлар киритилган бўлиб, энди Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг таржима ҳоли ва дастури билан танишиш учун кўчаларда плокатларни қидириш шарт бўлмайди.
#sаylоv24
@platformauzb
Қозоғистон назорат органлари футбол бўйича мамлакат терма жамоаси бош мураббийи Станислав Черчесовни 738 минг 400 тенге миқдоридаги жаримага тортишди. Чунки россиялик мураббий матбуот анжуманида қозоқ тилида савол берган журналистга: "Саволингни қайси тилда бердинг? Франсузчадами?", деб кулган.
Қозоғистон футбол федерацияси мураббийни ҳимоя қилишга уринди, лекин давлат идоралари қозоқ тилини масхара қилмоқчи бўлган шовинистни барибир жазолади.
@platformauzb
Асосий солиқлар бўйича ставкалар ўзгармайди
Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровга кўра, келаси йилда қатор солиқлар, хусусан ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ставкалар ўзгаришсиз қолади (интервьюда бошқа солиқлар бўйича тафсилотлар келтирилмаган).
Харажатларни мақбуллаштириш ва самарадорлигини оширишга урғу берилади.
Бюджет дефицити 2024 йилда тасдиқланган 4% атрофида сақланади, 2025 йил ва кейинги йилларда 3%гача пасайтирилади.
@platformauzb
Автолизинг компаниялари фирибгарлик билан шуғулланмоқда
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур йўналишдаги мурожаатлар юзасидан ўрганиш ишлари бошланганини маълум қилди.
Хусусан, Рақобат қўмитасига жорий йилнинг 9 ойи давомида истеъмолчилардан автомобилларни лизинг ва кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олиш билан боғлиқ масалалар юзасидан 200 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 80 фоизи “UMID AVTO LIZING” ва “BUSINES ORIENTAUTO” МЧЖлар таркибидаги корхоналар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида, истеъмолчиларга 1 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар қайтарилиши таъминланган.
Мазкур корхоналар истеъмолчиларнинг пул маблағларини қисқа муддатда янги автомобиль олиб бериш ваъдаси билан жалб қилиб, ўзларининг шартномавий мажбуриятларини лозим даражада бажариш мақсадида бошқа истеъмолчилардан жалб қилинган маблағлар эвазига қоплаш ва истеъмолчилардан олинган пулларни қайтаришни бир йилдан ортиқ муддатга кечиктириш (ушлаб туриш) ҳамда шартнома шартларини ўз вақтида бажарилмаслик ҳолатларига йўл қўйган.
Ўз навбатида, ўтган йилларда “UMID AUTO LEASING” МЧЖ, “UMID AUTO-TASHKENT” МЧЖ, “UMID LIZING TASHKENT” МЧЖ, “ORIENT AVTO-LIZING” МЧЖ, “MEGA AVTO LEASIN-HAMKOR” МЧЖ, “MEGA-AUTO-LEASIN” МЧЖ, “SAMO RIMMAX AVTO” МЧЖ, “RIMMAX AUTO LEASIN” МЧЖ, “ISHONCH AUTO LEASIN” МЧЖ, “ASR AUTO LEASIN” МЧЖ, “BARAKA AVTO BARAKA BUSINESS” МЧЖларнинг мансабдор шахсларига нисбатан (фирибгарлик, пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳолатлари бўйича) жиноят ишлари қўзғатилган.
Қолаверса, Қўмита томонидан бундай фирмалар хусусида истеъмолчилар бир неча бор огоҳлантирилган. Бироқ, шунга қармай бугунги кунда истеъмолчилар юқоридаги каби корхоналар алдовларига ишониб, пул маблағларини топшириб қўймоқдалар.
🌀 Қўмита томонидан “Монополист компания ишлаб чиқарган “Damas” қулоғини ушлаб кетди. МЧЖга тўланган пуллар эса қайтариб берилмаяпти...” мавзусида мурожаат белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.
Кун тарихи
БУГУН, 2023 йил 18 октябрь. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар.
Ўзбекистонда Самарқанд шаҳри куни нишонланади.
Бутунжаҳон миқёсида аёллар бахт-саодати (Women`s Global Happiness Day) куни тантана қилинади.
Xaлқаро бўйинбоғ (галстук)лар (International Necktie Day) куни.
Бутунжаҳон гитара (World Guitar Day) куни мусиқа янграйди.
Европада қоғоз халталар (European Paper Bag Day) куни.
Японияда мини-юбка (Mini-Skirt Day) куни нишонланади.
31 йил – Римда Луций Эллий Сеян фитнаси фош этилган, унга дахлдор кишилар ва оила аъзолари қатл этилган.
1009 йил – Қуддуснинг эски шаҳар ибодатхонаси Фотимийлар сулоласидан бўлган халифа Ҳаким томонидан бузилган.
1356 йил – Базелда даҳшатли зилзила содир бўлган.
1667 йил – Aмерикада голландлар томонидан Брюкелен (ҳозирги замондаги Бруклин)га асос солинган.
1799 (вафоти 1868) йил – озонни кашф этиб, унга ном берган немис кимёгари Кристиан Фридрих Шёнбейн туғилган.
1847 (вафоти 1923) йил – рус электротехника муҳандиси, чўғланма лампа ихтирочиси Александр Лодигин туғилган.
1892 йил – Чикаго – Нью Йорк телефон линияси ишга тушган.
1896 йил – “Нью Йорк Жоурнел”да комикслар босилган.
1903 (вафоти 1981) йил – тупроқшунослик ва агрохимия илми бўйича ЎзР ФА академиги Сергей Рижов туғилган.
1914 йил – Биринчи Жаҳон уруши даврида Англиянинг Е-3 субмаринаси, немисларнинг U-27 сувости кемасидан отилган торпедо келиб урилиши туфайли ҳалокатга учраган, яъни сув остида кема биринчи марта кемани чўктириб юборган.
1931 (таваллуди 1847) йил – Томас Эдисон вафот этган.
1941 йил – совет разведкасининг Япониядаги резиденти, “Рамзай”, “Инсон”, “Зонтер” тахаллусларига эга немис журналисти Рихард Зорге (1895 – 1944) ҳибсга олинган.
1945 йил – дирижёр, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Фазлиддин Ёқубжонов Самарқандда туғилган.
1948 йил – раққоса, балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, халқ артисти Гавҳар Матёқубова Хоразм заминида чинакам “Лазги” саҳнасига келган.
1951 йил – СССР дастлабки ядро синовларини ўтказган.
1955 (таваллуди 1883) йил – оламга машҳур испан файласуфи ва ёзувчиси Хосе Ортега-и-Гассет Мадридда дунёдан ўтган.
1967 йил – СССРнинг “Венера-4” автоматик планеталараро станцияси Венера сайёрасига етиб борган.
1978 йил – Анатолий Карпов Багио шаҳрида 3 ой давом этган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида Виктор Корчной устидан чинакамига зафар қучиб, тожни ўзида сақлаб қолган.
1991 йил – СССР Олий Совети Кенгаши Президиумининг энг охирги йиғилиши мотамсаро равишда ўтказилган.
1993 йил – Латвияда янги валюта – лат муомалага киритилган.
1995 йил – Украина Европа Кенгашига аъзо бўлган.
1996 йил – Teмурийлар тарихи давлат музейи очилган.
1996 йил – Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида Соҳибқирон Амир Темурнинг маҳобатли ҳайкаллари очилган.
2002 йил – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Кофи Аннан расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган.
2006 йил – оламдаги энг ингичка, 13 миллиметр қалинликдаги ноутбук – Acer Swift 7 сотувга чиқарилган.
2007 йил – Покистонда мамлакат тарихидаги энг йирик терактлардан бирида Беназир Бҳутто кортежи портлатиб юборилган, оқибатда 130дан ортиқ киши ҳалок бўлган.
2011 йил – Россия, Украина, Беларусь, Қозоғистон, Арманистон, Қирғизистон, Молдова ва Тожикистон вакиллари МДҲда эркин савдо зонаси тўғрисидаги битимни имзолаганлар.
2023 йил – Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати 18 октябрь – чоршанбани Исроилга қарши “ғазаб куни” деб эълон қилган.
@platformauzb
Қиш яқинлашгани сари бензин нархи қимматлашмоқда
Кечаги савдоларда АИ 80 бензиннинг тоннаси яна 142,8 минг сўмга ошиб, янги рекорд – 10 031,8 минг сўмга етди.
Биржа нархи тоннасига 10 млн. сўмдан қимматлашган АИ 80 нинг заправкалардаги нархи солиқ, сақлаш ва ташиш харажатлари ҳисобга олинса, литрига 8 500 сўмдан кам сотилмайди.
@platformauzb
Отабек Турсунов Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар у Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт, саноат, молия-банк, солиқ, давлат активлари, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибияти мудирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритаётган эди.
@platformauzb
Юқоридаги постимизга "Ҳалол автолизинг" муносабатини юборибди
"Биз UzAuto Motors компанияси машиналарини сизга расмий диллер сифатида эмас, Ҳалол Автолизинг (алоҳида лизинг компания) компанияси сифатида бўлиб тўлашга беришимизни билдиради. Биз шуни таъкидлашни истаймизки, Ҳалол автолизинг ҳеч қандай фирибгарликка алоқадор эмас ва ўз мижозларига қонуний ва шаффоф хизмат кўрсатади.
Ҳалол автолизинг мустақил лизинг компанияси бўлиб, барча жараёнларимиз қонунчиликка мос тарзда амалга оширилади."
Бу компания муносабатидан парча. Шу ўринда савол: айни пайтда UzAuto Motorsнинг расмий салонларида "Cobalt"нинг тўртинчи позицияси нархи 148 миллион сўм атрофида. Юқоридаги Ҳалол автолизинг компанияси эса беш йил муддатга худди шу машинани 153 миллион 260 минг сўмга бўлиб-бўлиб тўлашни таклиф этяпти. (Айни пайтда компания рекламасидаги нархларни ўзгартириб қўйибди. Бир неча кундан буён ўзгартирилмаган нархлар айнан бугун ўзгартирилгани қизиқ!) Биз айни шу нуқтага тушунмаган эдик.
@platformauzb
Ўзбекистондаги бешта партия ўртасида 11 октябрь куни сайловолди дебатлар бўлиб ўтди. Муҳокама мавзуси – мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш масалалари.
Дебатда Халқ демократик партиясидан Анвархон Темиров, ЎзЛиДеПдан Абдулло Аслонов, «Экопартия»дан Моҳира Хўжаева, «Адолат»дан Бекзод Тўхтамуродов, «Миллий тикланиш» демократик партиясидан Нодир Тилаволдиев иштирок этган.
Дебат давомида ЎзЛиДеП Экопартиядан самарасиз ерларни ўзлаштиришни тақиқлаш таклифига эътироз билдирди.
«Сайловолди дастурингизда сизлар самарасиз ерларни ўзлаштиришни тақиқлаяпсиз. У самарасиз ердан нафақат қишлоқ хўжалиги, балки саноат, қурилиш учун у ерда янги иш ўринлари яратиш учун ҳам ишлатишимиз мумкин-ку?», — деган Абдулло Аслонов.
«Дастуримизни ўқибсиз-у, бир жойига эътибор бермабсиз. Бу таклифда қишлоқ хўжалиги экинларини экиш тўғрисида гап кетмоқда», — дея жавоб қилган Моҳира Хўжаева.
Шайбонийхон энди "қора рўйхат"да эмас
Кўп эмас, бундан атиги олти-етти йил илгари ҳам Шайбонийлар ҳақида ёзиш тақиқланган эди. Шундай эдики, Шайбоний исми ўзбек ижтимоий-сиёсий, маданий ҳаётидан қувғин қилинганди.
Фақат биргина ҳолат бундан мустасно эди: Шайбонийхонни ёмонлаш, унинг сиймосидан асарларда салбий персонаж ўлароқ фойдаланиш. Раҳматли Пиримқул домла (Қодиров) буюк давлат арбоби бўлган бобомиз номини қора қилишда кўп тер тўккан эди.
Катта эҳтимол билан шунинг учун давлат мукофотлари ҳам олди. Шайбонийхон номини тарихдан ўчирмоқчи бўлганлар фақат совет тарихчилари эмасди, улар орасида ўзимизнинг зиёлилар ҳам бор эди ва улар советларданда кўра кўпроқ ва бажонидил бу ишнинг бошини тутиб келишди. Ўша одамлар бугун ҳам юрибди...
Аммо бир савол жавобсиз қолаётирки, нега кечаги кунларимизгача Шайбонийхон ва умуман унинг давлатчилиги ҳақида гапириш таъқиқланган эди? Бунинг бошида кимлар турганди? Энг афсусланарлиси, Чўлпон, Фитрат, Ҳамза каби ойдинларимиз номлари ҳам кечагача тақиқда эди.
Мен мустақилликдан кейинги даврларни айтяпман. Нега шундай бўлган? Бу аждодларимиз мустақиллигимизга дахл қилади, деб ўйлашганми ёки бунинг яширин маъноси борми?..
Ажабланарлиси, ўтган шу тарихий шахсларнинг номини ўчиришга ҳаракат қилган, ўзини зиёли санайдиган акаларимизнинг баъзилари бугун улар асарларидан иқтибослар олиб нутқ ирод қилишаётир, мақола ёзишаётир...
Кўпчилигимизда сиёсий маданият йўқлигини биламиз, аммо виждон деган нарса ҳам борку! Қўлда имконият бор дегани тарихга, адабиётга қоровуллик қилиш, чапдаст жарроҳ янглиғ бир миллатнинг ўтмишини "операция" қилиш дегани эмаску...
Бизда шундай бўлди. Кўпчилик тарихимизнинг норасо ёзилганида русларни айблашади, уларнинг ҳам таъсири бўлгани бор гап.
Аммо ўзимизникилар бизга улардан кўра оғирроқ ситам етказдилар. Мана қаранг, Мустақиллигимизнинг бу йил 33 йиллигини нишонладик. Шу ўтган даврда эса шўролар давридан буён сояда қолаётган Шайбонийхон илк бор "Бош саҳифа"га чиқди. Бу маънавий ҳаётимизда моҳиятан жуда катта иш бўлди.
@platformauzb
1 грамм олтин нархи бир миллион сўмдан ошди
Марказий банк олтин қуймалари нархининг грамми учун 1 млн сўмдан кўпроқ нарх белгилади.
@platformauzb
Сўнгги олти соатдан буён давом этаётган ёмғир сабаб электр биргина Тошкент шаҳрида электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Буни шикоятлар кўпайганидан ҳам билиш мумкин.
@platformauzb
Эндиликда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар космос мониторинг орқали аниқланади
Президент фармонига кўра, 2024–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларидаги муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича самарадорликни ошириш учун қуйидагилар давлат космик мониторингининг устувор йўналишлари этиб белгиланди:
ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ва бундай ер участкаларида бино ва иншоотлар қурилиши ҳолатларини аниқлаш;
ўрмон билан қопланган майдонларнинг чегараларини белгилаш ва уларнинг ҳолатини мониторинг қилиш;
геология соҳасида ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланиш, фойдали қазилмалар жойлашган майдонлардан асоссиз равишда ва бошқа мақсадларда фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш;
мавжуд чиқиндиларни сақлаш жойларида белгиланган ҳудуддан ташқарига чиқиш ҳолатларини, янги пайдо бўлган ноқонуний чиқинди зоналарини аниқлаш;
сув омборларининг лойқа оқизиқлар билан тўлиб боришини, сув сатҳи режимини мониторинг қилиш;
қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланилишини ўрганиш, экинларнинг турлари ҳамда сув истеъмоли ҳажмларини аниқлаш.
@platformauzb
Аввалгиларга ўхшамас дебатлар
27 октябрда бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик жараёнлари халқимиз орасида ҳозирдан овоза бўлиб, анчагина шовқин кўтаришга улгурди. Буни яққол мисолини бўлиб ўтаётган сиёсий теле-дебатларда ҳам кўришимиз мумкин.
Теле-дебатларни кузатувчилар уни ҳар томонлама кўз ўнгимизда ўсиб-улғайиб бораётганини гувоҳи бўлмоқда. Келинг, уни охирги 3-сонига қисқача назар солсак. Куни кеча бўлиб ўтган дебатлар анчайин жонли ва эркин руҳда ўтганлиги билан ажралиб турди.
Бу галги дебатлар “иқтисодиёт ва тадбиркорлик” каби қизиқарли фикр-мулоҳазаларга бой ва кўпчиликни қийнаётган саволларни эшиттиришга сабаб бўладиган мавзу остида ўтди. Ҳар бир партия ўзининг мафкураси доирасида мавзуга тааллуқли ташаббусларини оммага тақдим эта олдилар.
Қолаверса, дебатларнинг 3-сонида фуқароларимиздан келиб тушган саволлар видео форматида эмас, балки залдаги журналистлар орқали ижтимоий тармоқлардан олиб эшиттирилди.
Партия вакиллари ўртасидаги мулоқот нисбатан фаол бўлди, айниқса, жойида оппонентга изоҳлар бериш, бири-бирига “ҳужумга ўтиш”, “кесатиқ гаплар” (“нотўғри талқин қиляпсизлар”, “ўқибсизку, эътибор бермабсиз”, “дастурни ўқинг”, “сизнинг партиянгиздан ўлароқ”) ҳам арсенал қуроли сифатида тўлиқ ишга солинди – буларни ҳаммаси дебатлар ҳақиқатан файзли ва баракали бўлишига сабаб бўлди.
Ундан ташқари, партия вакиллари бир-биридан ажралиб туриш учун бу сафар ажойиб “фишка”ларни ҳам қўллашган. Мисол учун, Экологик партия вакили ўзи билан райҳон ўсимлигини олиб чиқди ва кўпчиликнинг диққат-эътиборини қозонди.
Бир сўз билан айтганда, “дебат – дебатдек бўлди!”.
@platformauzb
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида объектларни ишга тушириш ва янгиларининг қурилишига старт бериш режалаштирилган.
@platformauzb