Она тилимизни ривожлантириш, унинг нуфузини мустаҳкамлаш ҳар ким учун шарафли масъулиятдир. Бу йўлда "Миллий тикланиш" партияси доимо олдинда.
Бугун ҳам байрам муносабати билан видеоролик ишлашибди. Она тили ёки жамиятдаги асосий этнос ҳақида гапирсак миллатчилик бўлиб қолади, деб чўчиймиз. Лекин бу партия ҳамиша ўзбек тили учун жонкуяр партия сифатида тилга олинади. Бу кимгадир ёқади кимгадир йўқ. Партия доим ўз идеологиясига содиқ.
Миллий озодлигимиз рамзи — бой ва бетимсол она тилимиз мангу яшасин!
#saylov24
@platformauzb
❗️Президент Фармони билан касбий таълим ташкилотларининг амалдаги турлари мақбуллаштирилиб, касбий таълимнинг барча даражалари бўйича кадрлар тайёрлайдиган ягона техникумлар тармоғи ташкил этилади.
Техникумларда:
➖кадрлар тайёрлаш Таълимнинг халқаро стандарт таснифлагичи ва Ўзбекистон миллий малака тизими талабларига мос равишда ташкил этилади;
➖бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади, шунингдек, малака ва компетенциялар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади;
➖бошланғич касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш умумий ўрта таълим ташкилотининг 9-синфини тамомлаган ўқувчилар учун – давлат гранти асосида амалга оширилади;
➖ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
➖ўрта махсус касбий таълим дастурларининг битирувчиларига ўзлаштирган модуллари, тўплаган кредитлари ва олий таълим ташкилоти томонидан белгиланган баллар ўртача қийматидан (GPA) келиб чиқиб, бакалавриатнинг тегишли босқичидан ўқишни давом эттиришга рухсат этилади.
@platformauzb
Сайлов ҳам яқинлашиб қолди
Хабарингиз бор, 27 октябрь, якшанба куни Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлари сайлови бўлиб ўтади.
Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органларини сайлов орқали шакллантириш — мамлакатдаги конституциявий тузумнинг демократия тамойилларига асосланганлигини намоён этувчи кўрсаткичларидан биридир.
Ҳар бир овоз аҳамиятли. Биз биргаликда катта кучмиз!
#saylov24
@platformauzb
Ўзбекистонда саноат соҳасини эркинлаштириш бўйича жиддий ижобий ўзгаришлар юз берди — Дипак Рейна
Тошкентдаги “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида инвестицион жозибадорлик ва унинг иқтисодиётдаги роли ҳам кенг муҳокама қилиняпти. Дипак Рейна, “Indorama Kokand Textile” компаниясининг директори ўз сўзларида Ўзбекистондаги инвестиция муҳитидаги ижобий ўзгаришларни алоҳида таъкидлади:
“Биз Ўзбекистонда 14 йилдан буён фаолият юритамиз. Фаолиятимизни 2010 йилда текстил соҳасида бошлаганмиз. Олдинги вақтда валюта конвертацияси билан боғлиқ муаммолар мавжуд эди. Охирги 7 йилда эса бу муаммога барҳам берилди. Ўзбекистонда саноат соҳасини эркинлаштириш бўйича жиддий ижобий ўзгаришлар юз берди. Хорижий инвесторларга шароитларнинг яхшиланиши оқибатида биз кўплаб соҳаларга инвестициялар киритиш устида ишлаяпмиз”.
Telegram орқали фотосурат кўринишида вирус юборилмоқда
«Фото» деб номланган файл APK кенгайтмаси билан юбориляпти, уни босиш орқали зарарли вирусни фаоллаштириш мумкин.
Ахборот-коммуникация технологияларидан ноқонуний фойдаланишга қарши курашишни ташкил этиш бошқармаси фирибгарлар Telegram фойдаланувчиларига фотосурат ниқоби остида вирус юборишни бошлагани ҳақида огоҳлантирди.
Қайд қилинишича, фирибгарлар «Фото» сарлавҳаси билан APK файлини шахсий хабар сифатида юбормоқда.
APK – Android операцион тизимида ишлайдиган смартфонлар учун иловаларни ўрнатиш файли формати. Агентлик Telegram каналида ёзишмаларнинг скриншотини эълон қилди, унда суҳбатдош «Фото» деб номланган иккита APK файли ва «Салом, бу суратдаги сизмисиз?» деган саволни юборган.
«Фотосуратда APK кенгайтмаси бўлиши мумкин эмас. Агар сиз бундай хабарни олсангиз, ҳеч қандай ҳолатда файлни юкламанг! Бу зарарли илова бўлиши мумкин», дейилади хабарда.
@platformauzb
Жорий йил 1 июндан бошлаб уй-жой таъмири учун 20 йил муддатга "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида 120 млн сўмгача кредит берилиши бошланиши керак эди.
Бироқ, кўрсатилган муддатдан 4 ой ўтса ҳам кредит ажратиш тартиби (Вазирлар Маҳкамаси қарори) ишлаб чиқилмади.
Шу сабабли, мазкур кредит ажратилиши жараёни бошланмади.
@platformauzb
Бекатлар тадбиркорларга узоқ муддатга ижарага берилади
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтдаги автобус бекатлари электрон ким ошди савдосига қўйилишини ва узоқ муддатли ижарага берилишини маълум қилди.
Бунда тадбиркорлар замонавий кўринишга эга, йўловчилар учун қулайликни таъминлайдиган бекат мажмуаларини ўрнатиб, бунинг эвазига шу жойдан реклама майдони сифатида фойдаланиши мумкин бўлади.
Бу ҳамкорлик бекат мажмуаларида савдо дўконларини ташкил этиш ҳуқуқини бермайди.
@platformauzb
Жамшид Қўчқоров 60 ёшга тўлиши муносабати билан давлат мукофотига лойиқ кўрилди
Бугун Бош вазир ўринбосари – иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров 60 ёшга тўлди.
Шу ва кўп йиллик фаолияти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев Ж.Қўчқоровни “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи” фахрий унвони билан мукофотлади.
@platformauzb
❗️Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг манзилли ва самарали ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилади
Келаси йилдан автобусларда йўл ҳақи учун нақд пул қабул қилишдан воз кечилади. Бекатларга нақд пулга билет ёки QR-код сотиб олиш имконияти яратилади. Аксарият бекатларга инфокиосклар ўрнатилади, - транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
@platformauzb
Sherzodxon Qudratxo‘ja: O‘zbekiston anchagina o‘zgardi
– Men "Debat xoll"da 4-marotaba moderatorlik qilmoqdaman. Men spikerlarning o‘zini tutishi, ularning xarizmasi va fikrlarini aniq ifodalay olishlarini ko‘rib, biz 8 yilda anchagina o‘zgarganimizni e’tirof etmoqchiman,
Беш сиёсий партия вакили иштирокидаги теледебатда сизнингча қайси партия устунликка эришди?
Жонли эфир орқали узатилаётган дебатларни кузатяпсизми? Қойил. Янгича формат, янгича ёндашув ва интерактив услуб дебатга ўзгача руҳ бағишламоқда.
Дебатнинг 3-раунди том маънодаги рақобат муҳитини акс эттирди. Партия вакилларининг бошқа партия спикерига “юзинг-кўзинг” демасдан кескин савол билан мурожаат қилиши “Хўш энди бу саволга нима деб жавоб берар экан” деган қизиқиш билан томошабинларни эфирга михлаб қўйгандек бўлди.
Партия вакиллари ҳам студиядаги ва жонли эфирдаги минглаб кузатувчилар олдида ўзларининг сиёсий маҳорати, ўткир саволларга жавоб бера олиш қобилиятини кўрсата олади. Буни ҳам эътироф этиш керак.
Бир сўз билан айтганда, бундай янгича ёндошув, спикерлар
ва томошабинларнинг эҳтирослари билан қўшилиб дебатларга алоҳида мазмун бахш этгани ҳолда дебатларни сиёсий жараённинг муҳим қисмига айлантирди.
Бу дебатларни жонли эфирда кузатмаган бўлсангиз, албатта кўришни тавсия қиламан. Изоҳларда қайси партия вакили ғолиб бўлгани ҳақида ўз фикрларингизни қолдиринг.
Ҳавола: InternationalPressClub" rel="nofollow">https://www.youtube.com/@InternationalPressClub
Ислом цивилизацияси маркази Қуръон матнларини ўрганишда сунъий интеллектдан фойдаланишни режалаштирмоқда
Лойиҳа мақсади сунъий интеллект ёрдамида матнларни чуқур таҳлил ва талқин қилиш, рақамли архивлар ва интерактив таълим воситаларини яратишдан иборат.
Асосий жараёнлар матнларни рақамлаштириш, электрон ўрганиш усулларини қўллаш, маълумотлар базаларини яратиш ва таълим дастурларини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, шахсий кутубхона ва коллекцияларда сақланаётган Қуръоннинг нодир қўлёзмалари реестрини шакллантириш, Амир Темур учун яратилган Қуръон қўлёзмасини қўлда қайта кўчириш каби ишлар амалга оширилади.
Бу ҳақда 18-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилаётган маданий мерос ҳафталиги доирасида батафсил маълумот берилиши кўзда тутилмоқда.
Умуман олганда, ушбу тадбирда кўплаб қизиқарли мавзулар, жумладан, хаттотлик санъати фестивали, Ипак Йўли ҳақида видеоўйин ва алломалар қўлёзмаларини тадқиқ этиш кабилар муҳокама қилинади.
Батафсил маълумот👉 Ислом маркази | Маданий мерос
Сайловга 8 кун қолди
Эртага, 19 октябрь куни соат 18:00 да сиёсий партиялар вакиллари ва сайловчиларнинг навбатдаги учрашуви эфирга узатилади.
Уни Ўзбекистон 24, Ўзбекистон, Ёшлар, Маҳалла, Тошкент, Маданият ва маърифат телеканалларида — ўзбек тилида, Дунё бўйлаб телеканалида — рус тилида, Foreign language телеканалида — инглиз тилида, Қарақалпақстан телеканалида — қорақалпоқ тилида томоша қилишингиз мумкин.
Теле-дебатлар анча жонланган, уни устига ҳар ҳафта ўтказилаётгани эса аҳолини сиёсий майдонга янада қизиқишини орттиряпти. Эртанги учрашувда барча партия вакилларига омад тилаймиз. Ажойиб баҳс, мунозаралар кутиб қоламиз.
#saylov24
@platformauzb
FETO раҳбари, турк лицейларининг асосчиси Фатҳуллоҳ Гулен АҚШда вафот этди.
Унинг 2016 йил Туркияда содир бўлган давлат тўнтаришига ҳам алоқадор экани айтилади. Гуленнинг ўзи буни рад этган.
@platformauzb
Бугун @platformauzb 5 ёшга тўлди!
Бугун каналимиз беш ёшга тўлибди. Эрмак, чигалёзди машқи учун деб ўйлаган ишимиз кейинчалик хийла жиддий иш эканини билиб қолдик. Хусусан, орада турли тушунмовчиликлар "ўчир", "ёп" можаролари жуда кўп бўлди.
Бироқ биз бир нарсада собитмизки, бошланишидан каналнинг мақсади самимий эди ва ҳозир ҳам шундай. Ватан, миллат, халқимиз манфаатлари томондан туриб гапириш, кўнгилда кечаётган кечинмалар, қарашларни ўқувчилар билан ўртоқлашиш.
Менимча, бунинг ёмон томони йўқ. Биз ёзганда, гапирганда ўз шахсий қарашларимизни ифода қиламиз. Бировни шундай ўйлашга, фикрлашга мажбурламаймиз. Лидерлик, даҳоликка даъвомиз ҳам йўқ.
Биз атрофдаги воқеаларга ўз муносабатимизни берамиз. Ўтган беш йил давомида бизни мунтазам кузатиб, фикрларини биз билан бўлишиб келаётган доимий мухлисларимизга ташаккуримизни билдирамиз. Барчангизга соғлик-саломатлик, омонлик тилаймиз!
@platformauzb
Кун тарихи
БУГУН, 2024 йил 21 октябрь. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Ўзбекистонда Давлат тили куни тантана қилинади.
Халқаро талабалар (World Student Day) куни нишонланади.
Бутунжаҳон йод етишмаслигининг олдини олиш (World Iodine Deficiency Day) куни барчанинг ёдига солиб қўйилади.
Мил. авв. 63 йил – Римда консуликка сайланган Цицерон Катилинанинг давлат тўнтаришини уюштириш ҳамда ўзини ўлдириш режаларидан бохабар бўлгач, Сенатда сўзлаган нутқида унинг кирдикорларини очиб ташлаган.
1097 йил – салибчилар Антиохияни қамал қилган.
1187 йил – Ватиканда Григорий VIII папаликка сайланган.
1328 (вафоти 1398) йил – Хитой императори, Мин сулоласи асосчиси Чжу Юаньчжан Нанкинда таваллуд топган.
1555 йил – инглиз парламенти испан ҳукмдори Филиппни Англия қироли сифатида тан олишдан бош тортган.
1641 йил – Oльстердаги католиклар қўзғолони оқибатида минглаб инглиз ва шотландлар ўлдириб ташланган.
1727 йил – Россия – Хитой шартномаси имзоланган.
1731 йил – Қозоқларнинг Кичик жузи аҳолиси Абулхайрхон ташаббуси билан Россия фуқаролигини қабул қилган.
1805 йил – Кадис яқинидаги Tрафальгар жангида адмирал Нельсон Наполеон флотини мажақлаб ташлаган.
1824 йил – англиялик ихтирочи Жозеф Аспдин (1778 – 1855) ҳозирда ҳам машҳур портланд цементига патент олган.
1858 йил – Парижда Жак Оффенбах (1819 – 1880)нинг “Жаҳаннамдаги Орфей” опереттаси тақдимоти ўтказилган.
1895 йил – Япония империяси Тайван оролини босиб олган.
1908 (вафоти 1996) йил – файласуф олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Сулаймон Азимов туғилган.
1915 йил – Арлингтон (Виржиния штати)дан Парижга трансатлантик радиотелефон алоқаси ўрнатилган.
1917 йил – Петроград гарнизони қўзғолончилар тарафига ўтган.
1928 йил – Лев Троцкий бутун дунё коммунистларига Сталин сиёсатига қарши курашиш масаласида мурожаат қилган.
1934 йил – Хитойда Мао бошчилигида “Буюк юриш” бошланган.
1935 йил – Германия расман Миллатлар Лигасидан чиққан.
1940 (вафоти 2022) йил – “футбол қироли”, 3 бора жаҳон чемпиони Пеле (Эдсон Арантис ду Насименту) дунёга келган.
1945 йил – актёр ва режиссёр, Оскар мукофоти совриндори Никита Михалков Москвада туғилган.
1950 йил – Хитой армияси Тибетни эгаллаб олган.
1961 йил – Миср президенти Жамол Абдул Носир маҳаллий бойларнинг мол-мулкларини мусодара қилдирган.
1968 йил – Toшкентда Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларининг 1- Халқаро кинофестивали очилган.
1970 йил – Корея Республикасидаги черковда бир вақтнинг ўзида 777 жуфт келин-куёвлар никоҳлаб қўйилган.
1975 йил – СССР Новая Земляда ядро синови ўтказган.
1980 йил – КПСС МК секретари Михаил Горбачев (1931 – 2022) КПСС МҚ сиёсий бюросининг ҳақиқий аъзосига айланган.
1989 йил – Мамлакатимизда ўзбек тили қонун йўли билан давлат тили сифатида жумлаи жаҳон аҳлига эълон қилинган.
2019 йил – @platformauzb канали ташкил этилди.
2021 (таваллуди 1949) йил – Навоий кон-металлургия комбинатининг таниқли экскаваторчи-машинисти, Ўзбекистон Қаҳрамони Анатолий Панин дорулбақога риҳлат қилган.
2022 йил – Европа Иттифоқи Россия Федерациясига дрон сотганлиги учун Эронга янги санкциялар қўллаган.
2023 йил – Туркияда янги Bayraktar TB3 пилотсиз парвоз қурилмаси илк зафарли учиши ва қўниши хабар қилинган.
2023 йил – Цюрихдаги Биокимё институти тадқиқотчилари одамларда иммунитет тизими учун беҳад муҳим бўлган “эксклюсома” деб аталадиган янги органни топганлар.
@platformauzb
Бугун 21 октябрь - Ўзбек тили байрами куни
Ўзбек тили ҳақида ўзимизникилар шундай самимий гаплар айтгунича (айта олса, албатта) жанубимиз - Афғонистондаги миллатдошларимизнинг она тилимиз ҳақида куюнчаклик билан билдирган мулоҳазаларини шу ерга қўйиб турамиз.
@platformauzb
Тижорат банкларида мурожаатлар бўйича алоҳида бўлинмалар ташкил қилиниши мажбурий этиб белгиланди
Шунингдек, банклар томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби кўрсатилган.
@platformauzb
"А" ҳарфи чизилган, алоҳида ажратилган тасмада тўхтаб туриб, автобус ва бошқа йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатига халақит берган ҳайдовчиларга нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасига кўра, ҳеч қандай сабабсиз мазкур тасмага ўтиб ҳаракатланган ҳайдовчилар БҲМнинг 50 фоизи, ажратилган тасмада сабабсиз тўхтаб турган ҳайдовчилар эса 128-6-моддасига кўра БҲМнинг 2 баравари миқдорида жаримага тортилади.
@platformauzb
Энергетика соҳасини бозор иқтисодиётига ўтказишга доир муҳим ислоҳотлар муҳокама қилинди
Тошкентдаги “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” давомида энергетика соҳасидаги ўзгаришлар ҳам муҳокама марказида. ЕТТБ Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитасининг таъкидлашича, Ўзбекистонда энергетика соҳасини модернизация қилиш ва бозор иқтисодиётига ўтказишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириляпти.
Бу ислоҳотларда халқаро ҳамкорлар ва молиявий тузилмалар билан самарали ҳамкорлик қилиняпти. Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришда ва энергияни тежаш лойиҳаларини татбиқ этишда кескин ўсиш кузатиляпти. Аранитасининг таъкидлашича,
“Энергияни тежаш лойиҳалари барқарор ривожланишнинг муҳим омилига айланмоқда, бу ҳатто глобал миқёсда ҳам камдан-кам учрайди”.
"Миллий тикланиш" партияси Бухорода “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида тадбир ўтказди. Тадбир партия раиси бошчилигида бўлиб ўтган.
Таъкидланганидек, партия томонидан “Қадриятларга таянган тараққиёт” шиори бежиз илгари сурилаётгани йўқ. Бу миллий-маданий қадриятлар ҳамда замонавий тараққиётнинг уйғунлигида жонажон Ўзбекистонимизни қудратли давлат, халқимизни фаровон бўлиш йўлидаги бирлаштирувчи даъватдир.
Шунингдек, оммавий тадбирда инсон қадри устувор бўлган халқпарвар жамият – Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида “Қадриятларга таянган тараққиёт!” шиори остида ишлаб чиқилган “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури мазмун-моҳияти билан таништирилган.
Эслатиб ўтамиз, сайловга ҳам 7 кун қолди.
#saylov24
@platformauzb
Кун тарихи
БУГУН, 2023 йил 19 октябрь. Ушбу сана билан бевосита боғлиқ айрим бир муҳим байрамлар, воқеалар, жараёнлар ва шахслар ҳақидаги тарихий маълумотлар
Бутунжаҳон “Ўз танангизни севинг!” (Love Your Body Day) куни.
Халқаро қадр-қиммат (Global Dignity Day) куни.
“Ўз ҳаётингизни баҳоланг!” (Evaluate Your Life Day) куни.
АҚШда фельдшерларга миннатдорчилик билдириш (Medical Assistants Recognition Day) куни нишонланади.
Mил. aвв. 202 йил – Иккинчи Пуни урушларининг охирги Зама жанги Ганнибал қўшини мағлубияти билан тугаган.
1453 йил – Франция ва Англия ўртасидаги 1337 йилда бошланган “100 йиллик уруш” инглизларнинг Бордо жангидаги ўнгланмас мағлубияти билан ўз интиҳосига етиб келган.
1466 йил – немисларнинг машҳур жангари Teвтон Ордени билан Польша қироллиги ўртасида Торун сулҳи тузилган.
1812 йил – Наполеон I Moсквани тарк этишга мажбур бўлган.
1845 йил – Дрезден қироллик саройи театрида Рихард Вагнернинг “Трейзер” операси тақдимоти ўтказилган.
1862 (вафоти 1954) йил – ихтирочи, укаси Луи билан киноматографияга асос солган Огюст Люмьер туғилган.
1878 йил – Германия империяси Рейхстаги социалистларга қарши фавқулодда қонунни бир овоздан қабул қилган.
1909 (вафоти 1987) йил – Ўзбекистон халқ артисти Марям Ёқубова Бухорода санъат оламига келган.
1910 (вафоти 1995) йил – келиб чиқиши ҳинд бўлган америкалик астрофизик, Нобель мукофоти соҳиби Субраманьян Чандрасекар Лаҳорда илм-фан дунёсига келган.
1916 йил – Қримда “Maрия” линкори портлаб кетган.
1923 (вафоти 2017) йил – кибернетик олим, Ўзбекистон ФА академиги Борис Бондаренко Бошқирдистонда туғилган.
1936 (таваллуди 1881) йил – замонавий хитой адабиёти асосчиси Ли Сун (Чжоу Шужэнь) Шанхайда қазо қилган.
1937 (таваллуди 1871) йил – буюк физик, Нобель мукофоти совриндори Эрнест Резерфорд Кембрижда оламдан ўтган.
1941 йил – Москвада ваҳима, кафандўзлик ва дезертирликка барҳам бериш учун қамал ҳолати эълон қилинган.
1950 йил – Koрея уруши (1950 – 1953) пайтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қўшинлари Пхенянни эгаллаган.
1961 йил – КПСС съездида Хитой СССРнинг Албанияга нисбатан амалга ошираётган шовинистик сиёсатини қоралаган.
1980 йил – НамДУ “Археология” кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Бахтиёр Холмуродов Фарғонанинг Данғара тумани Тумор қишлоғида дунёга келган.
1987 йил – “Қора душанба”да фонд бозори қулаган.
2001 йил – Индонезиядан Австралияга йўл олган кема ҳалокати оқибатида 421 йўловчидан 44 кишигина омон қолган.
2011 йил – Александр Йи ва Сигэру Кондо “Пи” моҳиятини вергулдан кейин 10 триллион рақамга қадар ҳисоблаб чиққанлар. “Пи” номли бадиий фильм ҳам мавжуд.
2018 йил – Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп ИШИД мағлуб бўлганлигини оламга эълон қилган.
2020 (таваллуди 1948) йил – археология соҳасидаги атоқли олим, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистон Қаҳрамони Ғайратдин Хожаниязов омонатини топширган.
2022 йил – Марғилон Бутунжаҳон Ҳунармандлар Кенгашининг “Ҳунарманд шаҳарлар” рўйхати (дунё бўйича 57 шаҳар)га Ўзбекистондан қўшилган учинчи шаҳарга айланган.
2023 йил – “Жеймс Уэбб” фазовий телескопи Ердан 1300 ёруғлик йили узоқликда, Чаён юлдузлар туркумидаги WASP – 17b экзосайёраси атмосферасида кварц булутларини аниқлаган.
2023 йил – Россия Федерацияси ва БАА талаб қилган БМТ Хавфсизлик Кенгашининг очиқ йиғилиши ўтказилган.
@platformauzb
⚡️Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Ўзбекистон ҳеч қандай ҳарбий тузилмаларга қўшилмаслиги ва Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) кузатувчи давлат сифатида қолишини маълум қилди.
@platformauzb_live
Ўзбекистондаги демократик ислоҳотларни бутун жаҳон ҳамжамияти қўллаб-қувватламоқда
Кечадан "Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги" шиори остида қатор халқаро конференциялар бўлиб ўтмоқда.
Халқаро анжуманда тадқиқот ва таҳлилий марказлар, бизнес ҳамжамият, вазирлик ва идоралар томонидан 300 дан ортиқ хорижий ҳамкорлари билан биргаликда 50 дан зиёд конференция, давра суҳбатлари ва амалий мулоқотлар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Анжуманда Хелсинки университети қошидаги Қонун устуворлиги маркази директори Туя Бракс Ш.Мирзиёев ислоҳотларида қонунларни қабул қилиш жараёнида фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари, академик ҳамжамиятнинг фикрларини инобатга олиш каби масалаларга алоҳида эътибор берилаётганини таъкидлади.
Шунингдек, қонун устуворлигига эришишда “уч ўзаро чамбарчас боғлиқ вазифа” – судларнинг мустақиллигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш ва инсон ҳуқуқларини ҳимоялашга хизмат қилувчи институтлар, жумладан, Омбудсманнинг самарали фаолиятини йўлга қўйишга устуворлик берилаётганини қайд этди.
@platformauzb
Вилоятларда ҳам автобуслар учун махсус йўлаклар ташкил этиш бошланди
Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 82-сессиясида вилоят ЙҲХБ бошлиғи томонидан илгари сурилган таклифга кўра, Қарши шаҳрининг "Мустақиллик" кўчасида жамоат транспорти учун "A" йўлаклари ташкил этиш режалаштирилган.
@platformauzb
Маоши кам фуқаролар даромад солиғидан озод этилиши керак — ЎзЛиДеП
Яширин иқтисодиёт улушини камайтириш ҳамда расмий секторда банд бўлган аҳоли сонини кўпайтириш жараёнлари ЎзЛиДеП мақсадларига мос келади.
ЎзЛиДеПнинг фикрича, жисмоний шахсларнинг даромадлари учун солиққа тортилмайдиган “минимум” миқдорни ошириш ижтимоий тенгсизликнинг олдини олишга, камбағалликни қисқартиришга кўмаклашади. Бошқача қилиб айтганда, солиққа тортишнинг оқилона тизими кам даромадли фуқароларнинг камбағаллар тоифасига тушиб қолишига йўл қўймайди.
Партия ўзининг дастурида даромади нисбатан кам бўлган аҳоли тоифаларини манзилли қўллаб-қувватлашни илгари сурмоқда. Шунингдек, маоши оз кишиларнинг даромад солиғидан озод этилиши режа қилинмоқда.
Бу дегани фуқаролар ойликларининг 3 миллион 465 минг сўмгача бўлган қисмига даромад солиғи қўлланилмайди. Бунинг натижасида мажбурий ушланмалар камайиб, ҳар ойда қўшимча 400 минг сўмдан зиёдроқ маблағга эга бўлади.
#saylov24
@platformauzb
Усмон Шарифходжаев Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорига ўринбосар бўлди.
@platformauzb