platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Сурхондарёда иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланади

Туман ва шаҳар ҳокимликлари 31 октябрдан ижтимоий объектлар ва коммунал соҳа корхоналарида куну-тун ишловчи штаблар ташкил этишади. 

PS.: Азим пойтахтда эса ҳали иситиш мавсуми қачон бошланиши номаълум. Болалар захлаган боғчаларга боришмоқда, ўқувчилар эа совуқ синфхоналарда таълим олишмоқда. Тошкент шаҳар ҳокимиятидагилар эса кондиционерни ёқиб, иссиққина кабинетларида давру даврон суришмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сони мувофиқлаштирилди
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини тартибга солишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ-165-сон, 22.10.2024 й.) қабул қилинди

⚡️Унга мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

🔹айрим республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг штат бирликлари сонини мувофиқлаштириш;

🔹иқтисодий комплекс таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг раҳбар ўринбосарлари сонини қисқартириш.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни:
https://lex.uz/pdfs/7173551

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Saylovoldi jarayonlarida "Debat Xoll"ning faoliyati YXHT tomonidan ijobiy baholandi

O‘zbekiston Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klub tomonidan tashkil etilgan "Debat Xoll" loyihasi tashabbusi Yevropada Xavfsizlik va Hamkorlik Tashkiloti (YXHT) tomonidan ijobiy baholandi.

YXHT o‘z hisobotida Milliy media birlashmasi va Xalqaro press-klub hamkorligida beshta xususiy telekanal (Sevimli, UzReport, ZOR TV, My5 va Renassans TV) bilan birgalikda jonli efirda o‘tkazilgan beshta saylovoldi debatining muvaffaqiyatli o‘tganini ijobiy baholadi.

Shuningdek debatlar "Dunyo Bo‘ylab" va "Foreign Languages" kabi davlat telekanallari orqali mos ravishda rus va ingliz tillarida, Telegram va YouTube platformalarida ham namoyish etilgan. Shuningdek surdo tarjimon orqali ta'minlanganligi e'tirof etilgan.

"Debat Xoll" zamonaviy muammolar bo‘yicha konstruktiv muhokama o‘tkazish maydoni bo‘lib qolmoqda. Bunday tashabbus O‘zbekiston fuqarolarining siyosiy madaniyatini oshirishga, saylov jarayonining ochiqligini va shaffofligini ta'minlashga qaratilgan.

EN/RU

✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Чет элдаги сайловчиларимиз ҳам муҳим сиёсий жараёнларда фаол иштирок этяпти

Бугунги сайлов жараёнлари нафақат Ўзбекистонда, балки хорижий элчихоналаримизда ҳам қизғин кечяпти. Хориждаги юртдошларимиз ҳам юрт равнақига ўз ҳиссасини қўшиш ниятида сайловларда фаол иштирок этишяпти. Улар бу йил биринчи марта фақат партияга овоз бериш имкониятига эга бўлишди, бу эса кўплаб ривожланган мамлакатларда қўлланган ва ўзини оқлаган ёндашув экан.

Илгариги тажрибаларда хориждаги сайловчилар маълум бир сайлов округига бириктирилиб, фақат ўша округ номзодларига овоз беришга мажбур бўлишган. Бу эса баъзида уларнинг қизиқишларини сўндирар эди. Лекин бу сафарги пропорционал тизим орқали ҳар бир фуқаро ўз овозини бевосита танлаган партияга бера олиши уларни сайловга янада жалб қилди.

Марказий сайлов комиссияси барча ҳудудий сайлов комиссиялари ва сайлов участкалари билан мунтазам алоқа ўрнатиб, жараёнларни кузатиб боряпти. Бу галги сайловлар хориждаги юртдошларимиз учун ҳам муҳим сиёсий воқеликка айланди деб айтиш мумкин. Улар Ватанимиз келажагига ўз ҳиссасини қўшишда фаол иштирок этяпти.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Биз Ўзбекистоннинг очиқ, фаол ва прагматик ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз — Ҳиндистон элчиси

Тошкентда бошланган халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давом этяпти. Ҳафталик доирасида 25 октябрда ўтказилган анжуманларда хорижий экспертлар сўнгги 8 йилда Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилган ислоҳотларни юқори баҳолади. Хусусан, Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини таъкидлади.

“Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик ҳамкорлик 2011 йилда йўлга қўйилган. Яқинда Қозонда бўлиб ўтган БРИКС саммити доирасида ҳам икки давлат раҳбарлари учрашиб, ушбу алоқаларни янада кенгайтириш борасида турли масалаларни муҳокама қилишди. Биз Ўзбекистоннинг очиқ, фаол ва прагматик ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаймиз”, — деб қўшимча қилди элчи.


Шунингдек, у тадбир давомида Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги обрў-эътиборини ошириш ва дунёдаги муаммоларга қарши курашиш учун мавжуд имкониятларни муҳокама қилишганини айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Ҳиндистон Ўзбекистоннинг кўп томонлама ташқи сиёсатини қўллаб-қувватлаб, транспорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сайловда қандай овоз берилади?

Хабарингиз бор, эртага сайлов. Сайловда овоз бериш тартибини билмаётган юртдошларимиз учун видео тайёрланибди.

Сайловда сайловчилар учун 4 та тўрт хил рангли сайлов бюллетени берилади.

💬оч кўк рангли бюллетенда Қонунчилик палатаси депутатлиги номзодлари;
💬оч яшил рангли бюллетенда Қонунчилик палатаси сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар номи;
🟡оч сариқ рангли бюллетенда Халқ депутатлари, вилоят, Тошкент шаҳар кенгаши депутатлигига номзодлари;
💬оч кулранг бюллетенда Халқ депутатлари, туман, шаҳар кенгаши депутатлари ҳақида маълумотлар киритилган бўлади.

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бош прокуратура расмий баёноти

26 октябрь куни соат 01:40 ларда фуқаро С.С.нинг
бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашина Қибрай тумани, Ифор кўчаси бўйлаб ҳаракатланган вақтида 2 нафар номаълум шахслар мазкур автомашинага
ўқотар қуролидан бир неча маротаба ўқ узиб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу ҳолатда бирор-бир шахс тан жароҳати олмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Гумон қилинувчи шахсларни аниқлаш ва ушлаш юзасидан тезкор-қидирув тадбирлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда тегишли идораларнинг малакали ходимларидан иборат тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Debat Xoll" | Saylov 2024: So‘nggi debat yakunlandi

Partiyalar ekologiya, sog‘liqni saqlash va xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash masalalarida o‘z pozitsiyalarini faol himoya qildi.

Takliflar qatorida XDP dorilar reklamalarini cheklash, Ekopartiya ayollarni 3 yilda bir marta tibbiy ko‘rikdan o‘tkazish, O‘zLiDeP davlat boshqaruvida ayollar ulushini oshirish, “Adolat” havoni zaharlovchi sanoat korxonalariga cheklov qo‘yish va "Milliy tiklanish" dorilarni faqat shifokor tavsiyasi bilan berishni ilgari surdi.

O‘ylaymizki, so‘nggi bahslar saylov natijalariga hal qiluvchi ta’sir ko‘rsatadi!

✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Марказий банк фирибгарлардан огоҳлантирмоқда

Регулятор хабарида айтилишича, фирибгарлар мессенжерлар орқали фуқароларга Марказий банкнинг рамзий белгилари туширилган сохта ҳужжатлар юбориб, уларнинг мобил қурилмаларига зарарли иловаларни ўрнатишга уринишмоқда.

Мазкур сохта ҳужжатларда гўёки фуқаронинг маблағлари хавфсизлигини таъминлаш учун “молиявий хавфсизлик бўйича мутахассис” томонидан айрим амаллар бажарилиши тўғрисидаги ёлғон ахборот кўрсатилган.

Бу орқали “мутахассис” ниқоби остидаги фирибгар фуқаронинг мобил қурилмасига зарарли иловани (хусусан, “Безопасность” номли) ўрнатиш орқали ушбу қурилмадаги расм ва ҳужжатлар, SMS-хабарлар ва қўнғироқлар ҳақидаги маълумотларни яширин тарзда қўлга киритиш имконига эга бўлади.

Юқоридаги каби ҳолатларга дуч келсангиз, фирибгарларнинг алдовларига асло ишонманг, иловаларни эса мессенжерлар орқали эмас, балки расмий Google Play ва App Store дўконларидан ўрнатинг.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда ҳукумат истеъфога чиқади

Сайловдан кейин бош вазир Аблулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси истеъфога чиқади. Тартиби шунақа.

Конституциянинг 118-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Бош вазир лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Бош вазир, Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча сиёсий партиялар фракциялари билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади.

Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида унинг номзоди кўриб чиқилаётганда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этади.

Бош вазир номзоди унинг учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади.

Бош вазир лавозимига тақдим этилган номзод уч марта рад этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Президенти Бош вазирни тайинлайди ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини тарқатиб юборишга ҳақли.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Интернет нашрда биринчи марта ноанъанавий дебат ўтказилди

Kun.uz интернет нашрини анчадан буён кузатиб бораман. Бу платформа мамлакатимиздаги турли сиёсий ва ижтимоий муаммоларни очиқ-ойдин ёритиб келадиган энг фаол интернет нашрлардан бири. Бу сайт ҳар доим сайловолди жараёнларини, турли янгиликларни ўзига хос ёндашув билан тақдим этиши билан ажралиб туради.

Бу йилги сайловлар муносабати билан Kun.uz илк марта онлайн дебат ўтказгани ёқимли ва айни пайтда кутилмаган янгилик бўлди.

Биринчидан, дебатларни ижтимоий тармоқларда ўтказиш замонавий демократик ўзгаришларнинг ёрқин намунаси десак бўлади. Партия вакилларининг кескин ва очиқ баҳслари, халқни қийнаб турган асосий масалалар, хусусан, коррупция ва бошқа ижтимоий муаммолар ҳақидаги суҳбатларини кузатдим.

Иккинчидан, дебатда партия вакиллари реал саволларга жавоб беришга мажбур бўлишди ва уларнинг жавоблари қуруқ ваъда эмас, балки аниқ таклифларга асослангани очиқ кўриниб турди.

Бундай ноанъанавий дебатлар, албатта, жамиятимизда демократик ислоҳотларнинг ривожланиши ва сайлов жараёнларига қизиқишнинг ортишига ёрдам беради. Онлайн дебатлар Ўзбекистондаги очиқ мулоқотнинг ривожланишига ҳам хизмат қилади деб умид қиламан.

#sаylоv24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Чуқуроқ ўйлаб қаралса, бу ҳечам "парадокс" эмас

Тўғри, россиялик сайёҳ ажабланаётганидек, у эътибор қаратган инсонлар этник жиҳатдан рус бўлишлари мумкин, аммо сиёсий нуқтаи назарга кўра улар ўзбекистонлик.

Муаммо нимада? Муаммо кўпроқ мафкурада; империапарастлик, "буюк рус" каби романтизмга йўғрилган ҳамда рус умумий тафаккурида шаклланган Эксклюзивизм (ўзини бошқалардан устун қўйиш) билан боғлиқ.

Бўлмаса, нима, руслар (ёки бошқа этнос) олий ирқу қолганлар қорами? Айни мана шундай қарашлар бугунги дунё учун энг зарарли бўлган ирқчиликка йўл очиб беради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ҳукумат қарорига кўра, уйни таъмирлаш учун кредит 20 йил муддатга берилади.

Фоизи: бугунги кунда 17,5 фоиз.

Миқдори: 120 млн сўмгача.

Бошланғич бадал учун 15 фоиз субсидия ҳам берилади.

Кредит ариза берилгандан сўнг  10 кун муддатда ажратилади.

Маблағлар кредит олувчининг пластик картасига ўтказилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Очиғи, мен сал тушунмадим. Савол ва эътирозларим бор.

Биринчидан, маҳсулотнинг сифатига ишлаб чиқарувчи жавоб беради. Бу -- халқаро қабул қилинган мезон.

Масалан, мол Хитойдан кирдими, хитойлик ишлаб чиқарувчилар сифатга жавобгар. Нега биз ўзга бир давлатдаги фирманинг маҳсулотини уч ой синовдан ўтказамиз, қизиқ?

Иккинчидан, нега энди бу тартиб автомобилларга жорий қилинмоқда.

Масалан, Болтиқбўйидан кириб келаётган сут ёки балиқ маҳсулотларини аҳолига тарқатишдан олдин уч ой махсус мутахассислар гуруҳи еб кўриб, кейин сотувга руҳсат бермайдику. Мамлакатга кирганда божхонада ҳамма текширувдан ўтади, бўлди. Ёки дори маҳсулотлари...

Хуллас, жуда тушунарсиз ишлар бўладида, бизда. Ўйлаааб қоласан. Нега баъзилар бизнес деганда одамлар тушунмайдиган шундай йўлларни танлашаркан-а?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

❗️Хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари очиқ эълон қилиб борилади

“Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-367-сон, 17.10.2024 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2024 йил 1 ноябрдан:

🔹хорижий иш берувчилар томонидан таклиф қилинаётган иш ўринлари ҳақидаги барча маълумотлар Миграция агентлигининг электрон платформаси, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда очиқ эълон қилиб борилади;

🔹Агентликнинг электрон платформасида фуқароларга ўзининг резюмесини шакллантириш ва жойлаштириш ҳамда эълон қилинган иш ўринлари бўйича танловларда эркин иштирок этиш имконияти яратилади;

🔹вақтинча меҳнат фаолиятига чиқиб кетаётган фуқароларга Миграция жамғармаси ҳисобидан 10 миллион сўмгача икки йил муддатга микрокредитлар ажратилади;

🔹фуқароларнинг хорижда ишга жойлашиши ва “ишчи виза”га оид ҳужжатларини расмийлаштириш бўйича бепул консалтинг хизматлари кўрсатилади.

📆2024 йил 1 декабрдан: 


➖Агентлик томонидан таълим ташкилотларида хорижга ишга кетмоқчи бўлган фуқароларни касб-ҳунар ва чет тилларига ўқитиш бўйича буюртмалар жойлаштириш тартиби жорий этилади;

➖хусусий бандлик агентликлари томонидан лицензия олиш учун захира қилинадиган маблағлар миқдори БҲМнинг 8500 бараваридан 4000 бараваригача туширилади.

2026 йил 1 январгача Агентликнинг фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда танлаш, хорижга ишга юбориш ва ишга жойлаштириш билан боғлиқ функциялари босқичма-босқич хусусий бандлик агентликларига ўтказилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🇺🇿 Ўзбекистон, Қашқадарё. Кул қишлоғи.

Бу эса 👉 Швейцария 👈 Қайси бири чиройлироқ?

Янада кўпроқ видеолар 🧭 Компас каналимизда. Аьзо бўлинг ва биз билан саёҳат қилинг.

Читать полностью…

platforma.uz

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари — вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекцияларнинг ягона рўйхати янгидан тасдиқланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Контракт тўлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

Қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш узайтирилди:

🔹 базавий ёки табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар (1-босқич);
🔹 қорақалпоғистонлик ёшлар учун ажратилган қўшимча қабул квоталарига талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич);
🔹 ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) талабалар.

Бунда:

⁃ қабул параметри доирасида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 25 фоизи миқдорида;

⁃ табақалаштирилган тўлов-контракт (супер) асосида ўқиш истагини билдирганлар, улар учун белгиланган бир йиллик ўқитиш қийматининг камида 50 фоизи миқдоридаги тўловларни амалга ошириши лозим.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Комил Алламжоновга суиқасд қилганлардан бири ушланди, -- Бош прокуратура.

26 октябрь куни Қибрай туманида фуқаро С.С. бошқарувидаги “Range Rover” русумли автомашинага қарата 2 нафар номаълум шахс ўқотар қуролдан бир неча маротаба ўқ узиб, қасддан одам ўлдиришга суииқасд қилиб, номаълум томонга яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 25, 97 (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) ҳамда 248 (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Бош прокуратура, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳар, Ҳарбий, Транспорт прокуратуралари ҳамда ИИВ, вилоят, Тошкент шаҳар ИИББ, Божхона қўмитаси ходимларидан иборат таркибда тергов-тезкор гуруҳи тузилган.

Ўтказилган тергов ва тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этган шахсларнинг бир нафари аниқланиб, гумонланувчи тариқасида ушланди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун қабул қилинди

Унга кўра, Вазирлар Маҳкамаси – ижро этувчи ҳокимиятнинг олий органи бўлиб, иқтисодиётнинг, ижтимоий ва маънавий соҳаларнинг самарали фаолият кўрсатишига раҳбарлик қилишни, Конституция ва қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари ижросини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистонда ижро этувчи ҳокимиятнинг ягона тизимига раҳбарлик қиладиган коллегиал органдир.

Вазирлар Маҳкамаси ўз фаолиятида Олий Мажлис ва Президент олдида жавобгардир.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг яхлит тизимига вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар киради.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Ҳукуматининг аъзолари – Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва вазирлардан иборатдир. Қорақалпоғистон Республикаси ҳукуматининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўз лавозими бўйича киради.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Cурхондарёга янги прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бекович Бабаджанов Сурхондарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Б.Бабаджанов тайинловга қадар Бош прокуратура бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилгани айтилмоқда

Бугун, 26 октябр тунда Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти собиқ раҳбари Комил Алламжоновга қуролли ҳужум уюштирилган.

Манбага кўра, суиқасд тунги соат 1:30 лар атрофида Комил Алламжоновнинг Қибрай туманидаги уйи яқинида содир бўлган. 

Икки номаълум шахс у ўтирган машинага бир неча бор ўқ узиб, ҳодиса жойидан яширинган. Алламжоновга зарар етмаган.

Эслатиб ўтамиз, Комил Алламжонов жорий йил 30 сентябрь куни Президент Администрацияси Ахборот сиёсати департаменти раҳбари лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ у фаолиятини хусусий секторда давом эттиришини маълум қилганди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш тарафдоримиз — Адолат СДП

"Адолат" социал демократик партияси соғлиқни сақлаш масаласига биринчи навбатдаги ижтимоий вазифа сифатида қарамоқда.

Шу билан бирга, партия олис ва чекка ҳудудлардаги оила­вий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиника­ларда тор соҳа мутахассислари фаолиятини йўлга қўйишни таклиф қиляпти.

"Адолат" СДП ўз дастурида аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш ва соҳага замонавий технологияларни жорий қилиш мақсадида «Ақлли тиббиёт» тизимининг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиб, соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ рақамлаштириш, «электрон поликлиника» ва «ягона электрон анкета» тизимларини йўлга қўйиш, тиббиёт даромад олиш манбаига айланиб қолмаслиги учун нодавлат тиббиёт ташкилотларини «тижорат ташкилоти»дан нотижорат ташкилотига ўтказиш каби масалаларни илгари сурмоқда.

Режалар катта, натижалар билан ҳам бўлишамиз деган умиддаман.

#saylov2024
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

«Adolat»: Dorilarning sifati va narxini ham maqbullashtirish tarafdorimiz

“Debat Xoll”da bo‘lib o‘tayotgan teledebatda «Adolat» sotsial-demokratik partiyasidan vakil Gulruh Ag‘zamova:

– Dorixonalarni maqbullashtirish deganda, faqatgina son emas, balki dorining sifati va narxini ham nazarda tutganmiz.


✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Sherzodxon Qudratxo‘ja: debatlar saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi

“Debat Xoll” media markazida “Ekologiya, sog‘liqni saqlash, xotin-qizlarni qo‘llab-quvvatlash” so‘nggi teledebatdagi kirish so‘zida Milliy media birlashmasi raisi Prof. Dr. Sherzodxon Qudratxo‘ja:

— Saylovga 1 kun qoldi. Siyosiy partiyalar yanayam faol. Teledebatlarni kuzatib borayotganlar biladi. Raqobatchilar o‘z g‘oyalari, fikrlarini himoya qilishga urinyapti. Teledebatlar siyosiy partiyalar uchun raqobat platformasi, saylovchilar va siyosiy partiyalar o‘rtasida ko‘prik bo‘ldi.


✅ Obuna bo‘ling / Подписывайтесь / Subscribe

Читать полностью…

platforma.uz

Парламент сайловига ҳам 1 кун қолибди. Сайлов кунига қадар тарғибот ишлари тўҳтамаса керак. Экопартия ҳам шаҳар бўйлаб ўзининг тарғибот ишларини олиб бормоқда.

Пойтахтимиз кўчаларида волонтёрлар "яшил макон" сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда аҳолини Экопартияга овоз беришга чорламоқда.

Эслатиб ўтаман, партия ўз дастурида экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф-муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш масалаларини илгари суряпти.

#saylov24
@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Орол денгизида сувни бошқариш лойиҳаси алоҳида эътиборга лойиқ — Тигран Калантарян

Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги давомида сув ресурсларини бошқариш ва бу соҳадаги халқаро лойиҳалар борасида сўз борди. Австралиянинг “SMEC International Pty Ltd.” компанияси минтақавий директори Тигран Калантарян Ўзбекистоннинг бу борадаги ютуқларини юқори баҳолади:

“Осиё бозори бизнинг энг катта лойиҳаларимиздан саналади. Сув соҳасида 9 та лойиҳа бўйича иш олиб бормоқдамиз, уларнинг 4 таси Ўзбекистонда амалга оширилмоқда. Хусусан, Орол денгизида сувни бошқариш лойиҳаси алоҳида эътиборга лойиқ. Сўнгги йилларда Ўзбекистон сувни бошқариш соҳасида эришган ютуқларидан ғурурланиши керак. Мамлакатда сувни тежаш технологиялари тўғри йўналишда олиб борилмоқда”.


Ўзбекистоннинг сувни тежаш ва самарали бошқаришга қаратилган технологиялари халқаро миқёсда ҳам эътироф этиляпти. Бу эса мамлакатимизнинг экология ва сув ресурсларини муҳофаза қилишдаги ташаббуслари муваффақиятли эканлигидан далолат беради.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Уйни таъмирлаш учун 120 млн сўм паст фоизли кредит бериладиган бўлди.

«Маҳалла еттилиги» тавсияси асосида камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга ипотека кредитини ажратиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистонга расмий дилерлар томонидан четдан олиб келинадиган автотранспорт воситалари Пискент туманидаги полигонда 3 ойлик синовдан ўтади, - Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги матубот хизмати. 

PS.: Хуллас, четдан автомобиль олиб кирадиган тадбиркорларга яна бир бюрократик тўсиқ яратилмоқда, халқни эса танловдан маҳрум этишмоқчи...

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси Закиржон Алматов “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони билан тақдирланди.

Давлат раҳбарининг “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel