platformauzb | Unsorted

Telegram-канал platformauzb - platforma.uz

27503

Энг тезкор ахборотлар, долзарб мавзудаги мақолалар, экспертларнинг чиқишлари, оригинал сурат ва видеолавҳалар шу ерда! @platformauzb Админга ёзиш: @uzbplatforma_admin Тижорий таклифлар учун — @uzbplatforma_admin

Subscribe to a channel

platforma.uz

Озодбек Назарбеков вазир лавозимидан кетди

Миллий тикланиш партиясидан Олий Мажлис қонунчилик палатасига (пропорционал равишда) номзоди кўрсатилган маданият вазири Озодбек Назарбеков депутатликни танлади.

Озодбек Назарбеков 2020 йил январь ойидан буён маданият вазири лавозимида ишлаб келаётган эди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Uzauto Motors янги Cobalt Midnight модели 7,3 млн сўм қимматроққа сотувга чиқaрилишини маълум қилди.

Фаралари, орқа ойналари ва дискалари қорайтирилган Cobalt нинг нархи 155,2 млн сўмдан сотувга чиқарилади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Бизнесингиз учун янги имкониятлар

ASIA ALLIANCE BANK нинг “Оптимал Плюс” тарифида:

- ташқи тўловлар — БЕПУЛ;
- ички тўловлар — БЕПУЛ;
- Интернет-банкинг ва мобил банкинг — БЕПУЛ;
- терминал ва касса аппаратларининг ижараси — БЕПУЛ;
- корпоратив карталар — БЕПУЛ.

📞 Батафсил маълумотга банк сайтида ва 1270 рақами орқали эга бўлишингиз мумкин.
Реклама

Читать полностью…

platforma.uz

Инсофсиз тақсимот

Қайси идора раҳбари кучли бўлса, ўша бюджетдан кўпроқ маблағ оладими?

@generalissimo_marshal ёзмоқда,  Рақобат қўмитаси кучсизланишини кўпчилик хоҳламоқдами ёхуд нега 2025 йил қўмитага атиги 12 млрд сўм бюджетдан ажратилмоқда?

Маълумки, ҳамма нарсани кадрлар ҳал қилади, агар яхши бўлса, иш зўр кетади, ёмон бўлса урди Худо!

Яхши кадрлар эса яхши маош ва эркин муҳит хоҳлайди.

Қўмита ходимларининг моддий таъминоти яхши эмас, штатлари сони жами 700 та бўлса (техник ходимлар билан бирга), уларга 2025 йилда атиги 12 млрд сўм ажратиларкан.

Таҳлил учун, Антикоррупция агентлигида 50 та ходим ишлайди, оладиган суммасини қаранг- 33 млрд, Конституциявий судда 8 та судъя бор-13 млрд, ҳатто ҳудудий бўлинмалари йўқ Инсон ҳуқуқлари Миллий марказига 16 млрд, Олий Мажлис ҳузуридаги фондга эса 1 трлн 277 млрд сўм бюджетдан бериларкан.

Суммалар қанчалик адолатли тақсимланган?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбек рассомларининг ҳали сиёҳи қуримаган карикатураларини фақат "Муштум"да кўрасиз!

Ҳам кулдиради, ҳам куйдиради!

“Муштум”, барибир – МУШТУМ-да!  👉 @mushtumjurnali

➡️ Каналга обуна бўлинг 👇👇👇
/channel/mushtumjurnali

Читать полностью…

platforma.uz

Ўзбекистонда 2025 йилда қайси давлат идораси бюджетдан қанча маблағ олади? (Жорий харажатлар, объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлаш учун қўйилмалар)

1. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги — 59,5 трлн сўм (46 трлн 647 млрд 414,5 млн*);

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги — 6,6 трлн сўм (6 трлн 130 млрд 330 млн сўм);

3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги — 5,1 трлн сўм (4 трлн 587 млрд 244,7 млн сўм);

4. Маданият вазирлиги — 1 трлн 172 млрд сўм (1 трлн 100 млрд 445,3 млн сўм);

5. Спорт вазирлиги — 1 трлн 135 млрд сўм (1 трлн 768 млрд 859,2 млн сўм);

6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 992 млрд (1 трлн 795 млрд 563,6 млн сўм);

7. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — 1 трлн 794 млрд сўм (1 трлн 711 млрд 199,8 млн сўм);

8. Сув хўжалиги вазирлиги — 10,4 трлн сўм (10 трлн 440 млрд 149 млн сўм);

9. Энергетика вазирлиги — 123 млрд сўм (242,6 млрд сўм);

10. Транспорт вазирлиги — 6,7 трлн сўм (6 трлн 185 млрд 909,4 млн сўм);

11. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги — 927 млрд сўм (816 млрд 763 млн сўм);

12. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги — 1 трлн сўм (939 млрд 085,7 млн сўм);

13. Рақобат қўмитаси — 12,6 млрд (11 млрд 552,3 млн сўм);

14. Давактив — 12,1 млрд сўм (11 млрд 360,3 млн сўм);

15. Бандлик вазирлиги — 733,2 млрд сўм(1 трлн 121 млрд 965,5 млн сўм);

16. Статистика агентлиги — 238,8 млрд сўм (257 млрд 170,6 млн сўм);

17. Ташқи ишлар вазирлиги — 1 трлн сўм (874 млрд 564,9 млн сўм);

18. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги — 1 трлн 116 млрд сўм (1 трлн 068 млрд 205,5 млн);

19. Рақамли технологиялар вазирлиги — 532,4 млрд сўм (313 млрд 926,7 млн);

20. Адлия вазирлиги — 322,5 млрд сўм (239 млрд 289,8 млн

21. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги — 95,9 трлн сўм (91 трлн 928 млрд 187 млн);

22. Солиқ қўмитаси — 169,4 млрд сўм (158 млрд 416,7 млн сўм);

23. Вазирлар Маҳкамаси — 2 трлн 184 млрд (2 трлн 27 млрд 346,8 млн сўм);

24. Президент Админстрацияси — 1 трлн 673 млрд (1 трлн 599 млрд 699,2 млн сўм);

25. Сенат — 127,3 млрд сўм (108 млрд 465,2 млн);

26. Қонунчилик палатаси — 178,9 млрд сўм (1 трлн 958 млрд 940,2 млн (фонд алоҳида);

27. Омбудсман — 18,6 млрд сўм (17 млрд 938,3 млн);

28. Бош прокуратура — 2 трлн 732 млрд сўм (2 трлн 112 млрд 243,3 млн сўм);

29. Олий суд — 1 трлн 804 млрд сўм (1 трлн 703 млрд 218,8 млн);

30. Конституциявий суд — 12,9 млрд сўм (10 млрд 683,4 млн);

31. Судялар Олий кенгаши — 53,7 млрд сўм (46 млрд 768 млн);

32. Марказий сайлов комиссияси— 29,4 млрд сўм (18 млрд 298,9 млн);

33. МТРК — 881,4 млрд сўм (559 млрд 913,6 млн);

34. ЎзА — 40,7 млрд сўм (36 млрд 721,3 млн);

35. Маънавият ва маърифат маркази — 75,4 млрд сўм (67 млрд 762 млн сўм);

36. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ — 16,1 млрд сўм (14 млрд 726 млн сўм);

37. Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши — 350 млрд сўм (150 млрд);

38. Фанлар академияси — 446,8 млрд сўм (429 млрд 943,7 млн);

39. Бадиий академия — 160,4 млрд сўм (140 млрд 325,3 млн);

40. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги — 33,2 млрд сўм (30 млрд 720,9 млн);

41. Ҳисоб палатаси — 116 млрд сўм (106 млрд);

42. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги — 685,5 млрд сўм (635 млрд 623,9 млн);

43. Стратегик ислоҳотлар
агентлиги — 20,3 млрд сўм (38 млрд 757,3 млн);

44.
Дин ишлари бўйича қўмита — 163,7 млрд сўм (42 млрд 163,1 млн);

45. Маданий мерос агентлиги — 177,3 млрд сўм (213 млрд 588,3 млн);

46. Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги — 21 трлн 139 млрд сўм (20 трлн 274 млрд 660,8 млн сўм);

47. Олий Мажлис ҳузуридаги фонд
— 1 трлн 277 млрд сўм;

48. Ёшлар ишлари агентлиги — 456 млрд сўм;

49. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги — 105,7 млрд сўм;

50. Оила ва хотин-қизлар қўмитаси — 95,7 млрд сўм;

51. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — 28,5 млрд сўм;

52. Атом энергетикаси агентлиги — 43,6 млрд сўм;

53. Энергорегулятор — 3,1 млрд сўм;

54. Энергоинспекция —28,1 млрд сўм;

55. Агроинспекция — 9,3 млрд сўм;

56. Бошқа ташкилотлар — 49 трлн 989 млрд сўм (44 трлн 574 млрд 256,5 млн сўм).

*ўтган йилги харажатлар

Читать полностью…

platforma.uz

Манбага кўра, партиялар рўйхатлари бўйича номзоди кўрсатилган вазирлар депутатликдан воз кечишган.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кейинги йилда ҳам ойлик маошлар оширилади

2025 йилда
иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини, шунингдек айрим хизмат турлари бўйича тарифларни ошириш билан боғлиқ харажатлар учун 6,6 триллион сўм ажратиш режалаштирилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

🏰 Диққат савол?

1. Бу давлатнинг ёши Ўзбекистон билан тенг.
2. Аҳолиси 4 млнда кўпроқ.
3. Мамлакатнинг 1/3 қисми ўрмон билан қопланган.
4. Оқ тери устида қора доғлари борлиги билан машҳур бўлган долматин кучуклари айнан шу давлатдан чиққан.
5. Шунингдек бу давлатни галстуклар ватани ҳам деб аташади.

Харитада кўрсатилган бу давлат қайси?

Читать полностью…

platforma.uz

Вазирликларда штатлар
қисқартирилмоқда


Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 580 нафар ходимни — 5626 нафаргача қисқартиради, бироқ ўринбосарлар сони 7 нафардан 8 нафарга ошади, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида — 1024 нафарга (-336 нафар), Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида эса — 3234 (-1416) нафаргача қисқаради.

Божхона қўмитасида ходимлар сони 693 тага — 4690 нафаргача, Оила ва хотин-қизлар қўмитасида 152 нафардан 585 нафарга (+433) кўпайди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Эндиликда юк автомобиллари йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланса, жаримага тортилади

Ушбу ҳаракат базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида (187 минг 500 сўм) жарима солишга сабаб бўлади. Рухсат этилган ҳоллар бундан мустасно.

Бу ҳақдаги қонун расман эълон қилинди ва кучга кирди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

2025 йилда мавжуд иқтисодий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда инфлация даражаси 7 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Давлат қарзи 2024 йил 1 июль ҳолатига 37 млрд АҚШ долларини ёки ЙИМга нисбатан 33,2 фоизни ташкил қилди.

Шундан:

давлат ташқи қарзи – 30,9 млрд АҚШ долл. ёки ЯИМга нисбатан 27,7 фоиз;

давлат ички қарзи – 6,1 млрд АҚШ долл. ёки ЙИМга нисбатан 5,5 фоиз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Кейинги йилда солиқлар ўзгармайди

2025 йилда фойда солиғининг базавий ставкаси 15 фоиз, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 12 фоиз, ижтимоий солиқ 12 фоиз (бюджет ташкилотлари учун 25 фоиз), айланмадан олинадиган солиқнинг базавий ставкаси 4 фоиз, ҚҚС ставкаси 12 фоизда ўзгаришсиз сақлаб қолинмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Мол-мулк ва ер солиғи оширилмоқда.

2025 йил 1 январдан бошлаб:
маҳаллий бюджет даромадларини ошириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларнинг турар ва нотурар кўчмас мулк объектларига солинадиган мол-мулк солиғи ставкалари 10 фоизга индексация қилинмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Инфляция кейинги йилларда қандай бўлади?

Марказий банк “Пул-кредит сиёсатининг 2025 йил ва 2026-2027 йиллар даврига мўлжалланган асосий йўналишлари”нинг концептуал лойиҳасини маъқуллади.

Унда 5 фоизлик инфляция қачон содир бўлиши ҳақида 3 хил сценарий ҳам келтириб ўтилган.

Асосий сценарий:
2025 йил — 6-7 фоиз;
2026 йил — 5 фоиз.

Муқобил сценарий:
2025 йил — 7-8 фоиз;
2026 йил — 5-6 фоиз;
2027 йил биринчи ярмида 5 фоиз.

Хатарли сценарий:
2025 йил — 8-9 фоиз;
2026 йил — 7-8 фоиз;
2027 йил — 5 фоиз.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонида эълон қилинган Бюджетномада 5 фоизлик инфляцияга тўлиқ 2027 йилда эришиш кутилаётган эди.

Айни пайтда йиллик инфляция 10,5 фоиз бўлиб турибди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Маҳаллий банкларимиздаги ипотека кредити ва унга белгиланган фоизлар билан танишар эканман айрим рақамлардан шунчаки даҳшатга тушдим.

Дейлик маҳаллий банкларимиздан бирида 600 млн сўм ипотека расмийлаштириш баробарида уни 15 йил ичида 1 млрд 716 млн 736 минг сўм қилиб қайтаришингиз керак бўларкан.

Яъни 600 млн сўм ипотека кредити устига қўйилган фоиз жами 1 млрд 116 млн 236 минг сўмни ташкил этмоқда.

Бизникилар 15% дан 30% гача бўлган диапазонда белгиланган фоизларда қандини уриб ишлаётган бир вақтда қаердадир бу кўрсатгич 1% ни ташкил қилишидан хабарингиз борми?

Юқорида айрим хорижий давлатлардаги ипотека кредити билан боғлиқ маълумотлар.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Манбага кўра, Тошкент шаҳрида исситиш мавсуми 10 ноябрдан бошланар экан.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Пенсия тайинлаш ва тўлаш тартиби рақамлаштирилади. Вазирлар Маҳкамаси қарори.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Шерзод Каримов мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бугунгача у Вазирлар Маҳкамаси “Маҳалла еттилиги”, ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаменти Ёшлар сиёсати, мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш ва маънавият масалалари бўлими бошлиғи лавозимида ишлаётган эди.

@platformauzb_live

Читать полностью…

platforma.uz

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви қанча ҳақ олади?

«Ўзбекнефтгаз» АЖнинг собиқ бошқарув раиси Абдуллаев Меҳриддин Раззоқович 2023 йилнинг 1-чораги учун ҳақ ва қўшимча ҳақ сифатида — 231 млн 840 сўм, амалдаги раис Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович 2023 йилнинг 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 2-чораги учун қўшимча ҳақ сифатида — 469 млн 800 минг сўм олади. 

Ҳақнинг энг кўпини «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг ўринбосари Шеров Рустам Чўлиевич олмоқда. У 2023 йилнинг 1-, 2- ва 3-чораклари учун ҳақ ва 1- ва 2-чораклари учун қўшимча ҳақ сифатида — 654 млн 120 минг сўм олади.

Маълумот очиқ манбадан олинди.

Манба: хўжайинуз.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Афросиёб" тез юрар поезди нархлари янада қимматлашади

– "Афросиёб” поездлари ўзини ўзи оқлайдиган бўлса, бозор иқтисодиётига ўтсак, унинг чипталари нархи оширилиши табиий. Республика бюджети бизларга “Афросиёб”дан ташқари бўлган транспорт воситалари, бошқа турдаги вагонларни субсидия қилиб бериш кафолатини олган. Биз юқори тезликда ҳаракатланадиган “Афросиёб”ни тижоратлаштиришга ўтяпмиз. Унга муқобил сифатида билет нархи арзонроқ бўлган купе ва электропоездлар бор. Ҳаммамиз “Афросиёб”га ёпишиб олишимиз нотўғри. Масалан, Самарқандгача фақатгина “Афросиёб” билан эмас, ҳар бир йўналишда “Шарқ”, “Насаф” поездларимиз мавжуд. Нарх масаласида сифатга қарашимиз керак

Тезюрар поездларга талаб ортиб бормоқда. Аҳолида жамоат транспортидан фойдаланиш улуши ошди. Чипталарни онлайн тарзда харид қилиш имкониятини яратиб беряпмиз. Бироқ онлайн сотувда билет йўқ, деган эътирозлар билдириляпти. Ҳозир телефондан қараб беришим мумкин, чипта топиш мумкин. Ривожланган давлатларда одамлар ўзининг ҳаракатланишини ярим йил олдин режалаштиради, поездга билетларни ҳам ярим йил аввал харид қилади. Ҳаммаси режали бўлади. Албатта, бу табиий ҳол. 38 миллионлик аҳолимиз бор. Биз поездларга суткасига 1000–1200 кишига таклиф бераётганимиздан кейин, рейсга 5–10 кун қолганда, табиийки, улгурган одам чипта сотиб олаверади” – дейди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.

@plaformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

​​Уй совуқ, мактаб совуқ, боғча совуқ... Бола касал...

Ҳозир кимдан эшитсангиз, “Болам касал, йўталяпти, бурни оқяпти” дейди. Янги мавсумга тайёр эмаслик – ҳар йилги муаммо, афсуски бундан энг кўп жабр кўрувчи қатлам – болажонлар!

Батареяларимиз исиши учун ҳаво совиши эмас, тақвим “юқоридагилар” белгилаган санани кўрсатиши шарт. Унгача эса қанчадан қанча инсонлар ва айниқса болалар неча марта касал бўлиб улгуради. Хонадонлар ва ишхоналар кондиционер ёқибми, электр печка қўйибми, хуллас, имкон топганлар бир амаллаб хонасини иситиб олар, энг оғир юк мактаб ва боғчаларга тушади. Чунки бу ерларда кондиционер ҳам, печкалар ҳам йўқ. Ягона ечим – қалин кийиниш.

Айни вақтда иситиш тизими ишга тушмаганлиги учун ўқитувчи ва боғча опаларнинг ўзи ота-оналарни шамоллаш хавфидан огоҳлантирмоқда ва имкон бўлса, болани уйда олиб қолишни сўрамоқда. Фарзандини боғча-мактабга жўнатишга мажбурлар кўп ўтмай касал болани дори-дармонга кўмиш билан банд.

Қаҳратон қишни совуқдан изиллаб кечираётган оилалар, айниқса ёш болаларнинг кўп касал бўлиши, уйини иситиш учун мевали дарахтини кесиб ўтин қилаётган хонадонлар, ёз бўйи қўли таппи захираси тайёрлашдан бўшамайдиган аёллар, совуқ синфхоналарда ручкасининг сиёҳи қотиб ёзолмай қолаётган ўқувчилар, қалпоқ кийиб ухлаётган боғча болалари...

Бундай қалбни эзувчи манзараларга кўп бор кинода эмас, реал ҳаётда гувоҳ бўлдик. Инфратузилмага масъул мансабдорлар ёзда салқин, қишда иссиқ хоналарда яшашга виждонлари қийналмаяптими?

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

"Иномарка"лар ўзингиз қийматидан 70 фоиз қимматига сотилмоқда

Хорижий автомобилларни Ўзбекистонга олиб киришда двигатель ҳажмига қараб, божхона тўловларининг умумий миқдори уларнинг қийматининг 70 фоизи ва ундан кўпроғига етиши мумкин. Миқдорга синов ва экологик сертификатлаш харажатлари киради (нархнинг 2−5 фоизини ташкил этади).

KPMG маълумотларига кўра, бўлиб-бўлиб сотиш дастурлари автомобиль нархини 10−15 фоизга оширади. Дилерлар, ишлаб чиқариш заводлари ва автосалонларнинг умумий маржаси брендлар ва уларнинг маркетинг сиёсатига қараб 15 фоизга етиши мумкин.
Автомобилларни ташиш ва суғурта қилиш харажатлари, улар қаердан олиб ўтилаётганига ва унинг нархига қараб, 2−10 фоизгача ўзгариши мумкин. Реклама харажатлари 1−2 фоизга баҳоланмоқда.

Хусусан, эконом-классдаги машҳур Cobalt, Gentra ва Damas автомобилларининг нархлари бирламчи бозордаги танқислик туфайли фойдаланишга топширилишининг дастлабки икки йилида бироз пасайган (кўпинча пасаймайди), премиум-классдаги автомобиллар эса йилига 6 фоиз ёки ундан кўпроққа арзонлашмоқда.

Машинани ишлатиш ва сотиш жойи нархга 3−5 фоиз таъсир қилади. Масалан, Тошкентда автомобиллар вилоятларга қараганда қимматроқ.

Нархга сотиш мавсуми ҳам таъсир қилади. Масалан, қишда автомобиль нархи ёнилғи билан боғлиқ муаммолар туфайли арзонлашиши мумкин, кузда эса аҳоли орасида бўш маблағлар пайдо бўлиши туфайли автобозорда жонланиш, шунингдек, нархларда 10 фоиз ёки ундан кўпроққа ўсиш кузатилмоқда.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Расмий муносабат:

Чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилмайди

Ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан "мусор"дан қарзи борлар тўлиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур хабарни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Маълум бўлишича, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан чиқинди ташиш ва олиб кетиш хизматида фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги “Тоза Макон-биллинг” дастурий комплекси ишга туширилиши муносабати билан 2024 йил 31 октябрь соат 23:50 дан 5 ноябрь соат 23:50 гача профилактик ишлар олиб борилишини маълум қилган.

Шунингдек Агентлик томонидан мазкур вақт оралиғида чиқинди хизмати учун барча турдаги тўловларни амалга оширишда ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олиш, абонент тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириш, қўшиш ва ўчиришда вақтинчалик техник узилишлар бўлишини ҳақида хабар берган.

Мазкур хабар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилиниши натижасида кўпгина манбаларда чиқинди хизматидан қарзи бор фуқаролар электр энергиясидан ҳам узилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.

Айни пайтда "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан истеъмолчининг чиқинди бўйича қарздорлик бўйича огоҳлантирилгандан кейин тўлов қилмаган шахсларнинг электр учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиёти жорий этилиши амалиёти бўйича техник ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда чиқиндидан қарздор истеъмолчилар электр энергиясидан узилиши ҳақидаги хабарлар мутлақо асоссиз эканлигини маълум қиламиз.
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сўмнинг 100 сўмга қадрсизланиши бюджетга 240 миллиард сўмга тушади

Миллий валютанинг бюджет ҳисоб-китобларида ҳисобга олинган алмашинув курсининг 100 сўмга қадрсизланиши йиллик Давлат бюджети харажатларининг 240 млрд сўмга ошишига олиб келади.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Сизга долзарб ва ишончли ахборотлар керакми? Унда UZ24.uz сиз учун айни муддао! У ерда сиз мамлакатимиз ҳаёти ва халқаро майдонга доир энг сўнгги воқеликлар, иқтисодий—сиёсий мавзулардаги таҳлиллар ҳамда кўплаб шахсларга доир камёб маълумотларни топишингиз мумкин.

Содда тилдаги янгиликлардан хабардор бўлиб туриш учун сайтнинг Телеграмдаги саҳифасига обуна бўлиб қўйишингиз мумкин — @uz24uzb

Читать полностью…

platforma.uz

Уй-жойга муҳтож фуқароларга ажратиладиган субсидиялар миқдори оширилади

2025 йилда даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқароларга ипотека кредити бўйича дастлабки бадал ва фоизларнинг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2,5 трлн сўм ёки 2024 йилга нисбатан 67 фоизга кўп субсидиялар ажратилиши прогноз қилинган.

2026–2027 йилларда тегишинча 2,8 трлн сўм ва 3,2 трлн сўм маблағ йўналтириш прогноз қилинган. Шунингдек, уй-жой дастурида иштирок этувчи тижорат банкларига ипотека кредитларини қайта молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 йилда 13 трлн сўм мақсадли ресурслар жойлаштирилиши прогноз қилинган.

Жорий йилда субсидияга келиб тушган аризаларни ижтимоий мезонларга мувофиқ баҳолаш ва хулоса бериш ҳамда инсон аралашувини қисқартириш мақсадида хулоса берувчи ташкилотлар сони 7 тага қисқартирилди ҳамда “subsidiya.idm.uz” электрон платформаси ушбу ташкилотлар маълумотлар баъзаси билан интеграция қилинди ва тўлиқ автоматлаштирилди. Бунинг натижасида аризаларга хулоса бериш муддатини 1-3 кунгача қисқартиришга (олдин 12-19 кун) эришилди.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Мактаб дарсликлари ижараси қайта тикланади

Мактаб дарсликлари ижараси учун ота-оналардан тўловни қайта жорий қилиш қилиш режалаштирилмоқда. "Дарсликлар ва машқ дафтарларининг тўлиқ Давлат бюджети ҳисобидан чоп этилиши ота-оналар масъулияти пасайиб кетиши ва дарсликларга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлиш ҳолатларини келтириб чиқармоқда", дейилади 2025 йил Бюджетномасида.

@platformauzb

Читать полностью…

platforma.uz

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2025 йил учун давлат бюджети ҳамда солиқ сиёсати лойиҳасини эълон қилди.

Мазкур ахборотнома орқали 2025–2027 йиллар учун бюджет мўлжаллари билан танишишингиз мумкин.

@platformauzb

Читать полностью…
Subscribe to a channel