📣 Smart Businessдан фоизсиз муддатли тўлов — 599 000 сўмга онлайн-касса!
Онлайн-касса қуйидагиларга имкон беради:
✔️ Барча турдаги тўловларни қабул қилиш;
✔️ Шахсий кабинетда товарлар ҳисобини юритиш;
✔️ Маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш
Яширин тўловлар ёки комиссияларсиз.
• Дастлабки тўлов – атиги 599 000 сўм;
• Ойлик тўлов – 6 ой давомида 350 000 сўмдан.
⌛️ Расмийлаштиришга атиги 30 дақиқа кетади.
🌐 Бепул маслаҳат олиш учун сайтда мурожаат қолдиринг: САЙТГА ҲАВОЛА
🔗 Янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун обуна бўлинг: @smartpos_uz
Ҳоким ўринбосарлари ва ёрдамчиларининг кирдикорлари фош этилди
Деҳқонобод тумани ҳокимининг ўринбосари 5 минг доллар миқдорида пора олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди ва қамоққа олинди.
Шунингдек, 20 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
@platformauzb
Тошкентда 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Мувофиқ равишда, 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.
@platformauzb
Келаси йилда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва нафақалар миқдорлари инфляция даражасидан (7,0%) кам бўлмаган миқдорда ошириб борилиши кўзда тутилган.
@platformauzb
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 5 баравари, Нукус шаҳрида ва вилоятлар марказларида 3 баравари миқдорида, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда 2 баравари, бошқа аҳоли пунктларида 1 баравари миқдорида тўлов қилинади. Ҳозирги вақтда БҲМ миқдори 375 минг сўмга тенг.
ЎзА
@platformauzb
Сергели туман прокурори ёрдамчиси 2000 АҚШ доллари билан тезкор қидирув тадбирида ушлангани айтилмоқда.
@platformauzb
Акмал Саидов энг узоқ муддат депутат бўлиш бўйича рекордини янгилади
27 йилдан буён депутатлик ўрнини эгаллаб келаётган Акмал Саидов яна сайланди.
У 1997 йилдан буён, яъни беш маротаба Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланиб келмоқда.
@platformauzb
Онлайн кредит ажратиш бўйича вақтинчалик тартиб бугундан кучга кирди
Аввал хабар берилганидек, жорий йил 1 ноябрь санасидан бошлаб онлайн кредит ажратиш жараёнида фирибгарликнинг олдини олиш мақсадида жорий қилинган вақтинчалик тартиб кучга кирди ва 2025 йилнинг 1 апрелига қадар амалда бўлади.
Тартибга кўра, эндиликда фуқаролар кредит ташкилотининг мобиль иловаси орқали кредит ажратиш бўйича ариза юбориш жараёнида биометрик идентификациядан ўтиши талаб этилади.
Кредит ташкилотлари фуқаро кредит олиш учун ариза юборганидан кейин унинг кредит бюролари маълумотлар базасидаги кредит тарихини 2 босқичда (ариза тушгандан сўнг ҳамда кредит маблағлари ажратилишидан олдин) текширувдан (скоринг) ўтказади. Текширув натижасида мижознинг салбий кредит тарихи ёки қарз юки кескин ошгани аниқланса, қисқа давр ичида бир нечта кредит расмийлаштирилган ва қарз юки кескин ошган бўлса, кредит ажратиш рад этилиши ёки бошқа суммада ажратилиши тўғрисида хабар берилади.
Кредит ташкилоти мобиль иловасида янги рўйхатдан ўтиб ёки мавжуд аккаунтга бошқа қурилмадан кириб, биринчи марта онлайн кредит олганда, мазкур кредит ажратилганидан бошлаб 48 соат давомида кредит ҳисобидан P2P амалиётлар, жисмоний шахслар ҳисобварақлари ва электрон ҳамёнларга ўтказмалар, мобиль алоқа операторлари орқали телефон рақами ҳисобини тўлдириш, чет элга пул ўтказмалари ҳамда онлайн валюта айирбошлаш операцияларига чекловлар ўрнатилиши белгиланмоқда.
Мазкур чекловларни ечиш учун мижоз 48 соат ичида кредит ташкилоти томонидан юборилган СМС-хабарда қайд этилган телефон рақамларига қўнғироқ қилиб, кредитни фирибгарлар таъсирисиз олганлигини маълум қилади, кредит ташкилоти ходими эса мижозга қайта боғланиб, берилган маълумотлар тўғрилигини текшириб, қўшимча тасдиқдан ўтказади. Мазкур вақт оралиғида тасдиқ амалга ошмаса кредит шартномаси кредит ташкилоти томонидан бекор қилинади ва ажратилган пул маблағлари кредит ташкилоти ҳисобига қайтарилади.
Қайд этилган чекловлар ажратилган кредит маблағларини фуқаро ўз ихтиёрига кўра нақдлаштиришига ёки товар ва хизматлар учун тўловларни амалга ошириш каби операцияларига таъсир кўрсатмайди ва бу операциялар ҳеч бир чекловларсиз амалга оширилиши мумкин.
@platformauzb
Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоизга ошади
«Валюта курсининг 1 фоизга қадрсизланиши инфляцияга 0,3-0,4 фоиз таъсир кўрсатиши мумкин» - МБ раиси.
Кейинги йилда электр энергия 24 фоиз, табиий газ нархлари 36 фоиз, суюлтирилган газ 25 фоиз, метан нархлари 39 фоизга ошиши мумкин. «Буларнинг ҳаммаси бизнинг 6-7 фоизлик инфляция параметрларимизда инобатга олинган», деди Марказий банк раиси.
@platformauzb
Hurmatli obunachilar, agar siz Rossiyada yashasangiz va ishlasangiz, u holda sizga Black debet kartasini olishni maslahat beraman. U sizga MDH davlatlariga tez va qulay pul o‘tkazish imkonini beradi.
Black kartasini bepul rasmiylashtirish uchun siz Rossiya fuqaroligiga ega boʻlishingiz shart emas.
Kartaning afzalliklari:
• Quyida keltirilgan havoladan oʻtib karta rasmiylashtirilgandan soʻng birinchi oy MDH davlatlariga bepul 100 000 ₽ gacha pul oʻtkazing. Keyin oyiga obunasiz – 20 000 ₽ gacha, Pro obunasi bilan esa 50 000 ₽ gacha. Undan ko‘piga – telefon raqami bo‘yicha o‘tkazmada oʻtkazma summasining 1% miqdorida komissiya;
• T-Bank hisobidan chet eldagi kartaga bir zumda pul oʻtkazish. Puldan bankka bormasdan darhol foydalanish mumkin.
Tavsifdagi havoladan o‘ting va Black debet kartasini rasmiylashtiring: https://l.tbank.ru/platformauzb_100
Реклама. АО "ТБанк", ИНН 7710140679, лицензия ЦБ РФ № 2673, erid: 2Vtzqvu4VNt
Озодбек Назарбековнинг маданият вазири лавозимидан кетганлиги тўғрисидаги маълумот ўз тасдиғини топмади.
Демак, у депутатлик мандатидан воз кечган.
@platformauzb
Олдиндан тахмин қилганимиздек, партиялар рўйхатидаги вазирлар ва бошқа раҳбарлар мандатидан ихтиёрий воз кечишган.
Сайлов натижаларига кўра, парламент қуйи палатаси таркиби қарийб 60 фоизга янгиланган.
@platformauzb
Ўзбекистон давлат консерваторияси ректори Уринбаев Камолиддин Турдимуратович Маданият вазири этиб тайинланиши кутилмоқда.
@platformauzb
Воз кечадиган бўлса, нега номзодини қўйган?!
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакилининг билдиришича, вазир Ҳилола Умарова бугун ариза ёзган ва депутатлик ўрнидан воз кечган.
@platformauzb
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига Э.Турдимов номзоди кўрсатилди
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 122-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан Турдимов Эркинжон Оқбутаевич номзоди Самарқанд вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 16/3-моддасига мувофиқ халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессиясида Негматов Шуҳрат Ҳудайбердиевич халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси этиб сайланди.
@platformauzb
❗️2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтмасдан амалга оширганлик учун молиявий жарима бекор қилинмоқда.
Шунингдек, рақамли маркировкалаш қоидаларини ҳамда фискал белгиларни акс эттириш тартибини бузиш, ходимлар сонини яшириш учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинади.
Низолар ҳал қилинишини енгиллиштириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан судда иш юритиш тарафлар келишуви билан тугатилганда давлат божининг бир қисмини қайтариб бериш тартиби жорий этилади.
Тадбиркорлар фаолиятини назорат қилишга ваколатли органлар ва уларнинг назорат соҳалари рўйхати тасдиқланади. Бунда, рўйхатда йўқ масалалар бўйича тадбиркорлар фаолиятини текшириш тақиқланади. Тадбиркорлар фаолиятида ўтказиладиган барча текширувлар “Ягона давлат назорати” ахборот тизими орқали хабардор этиш тартибида амалга оширилади.
2025 йил 1 январдан бошлаб, текширувлар “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизими доирасида тадбиркорларни 3 та тоифага ажратган ҳолда ўтказилади.
@platformauzb
Эндиликда импорт автомобилларга 9,1 миллион сўм эвазига мувофиқлик сертификати берилади
Маълумки, жисмоний ва юридик шахслар томонидан импорт қилинадиган енгил автомобилларга йилига бир маротаба мувофиқлик сертификати берилади ва шу асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказилади. Шу кунгача ушбу сертификатга текширув божхона омборларида амалга оширилар эди.
Хабар қилишларича, бугундан бошлаб Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги деган ташкилотнинг ташаббуси билан жорий 1 ноябрдан импорт қилинаётган автомобилларнинг мувофиқлигини текшириш жараёнлари Пскент автополигонида амалга ошириладиган бўлди. Мувофиқлик сертификати олишга тўланадиган ўртача харажат эса 2,6 млн сўмдан 9,1 млн сўмга ошиб кетди.
Сертификатга олишга сарфланадиган харажат ошганидан ташқари олдин 2-3 кунда битадиган жараён энди ҳафталаб автополигонда навбат кутиб ўтириши мумкин. Бу эса албатта автомобиллар импортига қўйилган сунъий чеклов, таъқиқ ҳисобланади. Бундан ташқари фуқаролар ва ташкилотлар давлат бюджетига млрдлаб пул тўлашаётган эди, бу ҳам ўз навбатида кескин камайиши мумкин.
Тасаввур қилинг, масалан Ўзбекистонга минглаб BYD Song Plus моделли автомобиллар импорт қилинган. Энди бугундан мана шундай бир турдаги автомобилларнинг ҳаммаси ва ҳар бири эвакуаторга ортилиб Пскентга олиб борилади.
@platformauzb
Аслиддин Абдуназаров: "Бугун овқатдан кўра кўпроқ дори истеъмол қиляпмиз. Аҳоли дориларга "ўтирғизилмоқда".
"Гриппга қарши шифокорлар томонидан тавсия этилаётган "Анаферон", "Веферон", "Генеферон", "Имудон" сингари дориларнинг самараси "ноль"га тенг. Энг қизиғи, бу дорилар ишлаб чиқариладиган Россиянинг ўзида ҳам бу препаратдан фойдаланишмайди. Бизга эса тонналаб экспорт қилинмоқда."
Ўз соғлиғига эътиборсиз бўлмаганлар учун тажрибали шифокор Аслиддин Абдуназаровнинг инстаграмдаги саҳифасини кузатиб боришни тавсия қиламиз.
@platformauzb
Аҳолининг газ, электр, сув таъминоти, қурилиш, йўл ва бошқа инфратузилмадаги мавжуд муаммолари юзасидан реал вақт режимида хабар беришга мўлжалланган "Халқ назорати" платформаси ишга туширилади.
Мазкур платформага келиб тушган мурожаатлар тегишли масъул ташкилотларга ҳал қилиш учун юборилади. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
@platformauzb
Андижон вилоят ҳокимининг собиқ ўринбосари – вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи Ботиржон Ҳамраевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўллангани айтилмоқда.
Манбага кўра, Ботиржон Ҳамраевнинг хонадонида ўтказилган тинтувлар пайти унинг уйидан 3 миллион доллар топилган.
У бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа ҳолатлар бўйича терговга чақиртирилган.
@platformauzb
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламиз!
🔹 Нафақа ва моддий ёрдам ажратиш;
🔹 100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
🔹 33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
🔹 Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
🔹 Жамғармалар рўйхати;
🔹 Хориждаги иш ўринлари;
🔹 Аҳолига ер майдонлари ажратиш;
🔹 Коммунал тўловларда имтиёзлар;
🔹 Имтиёзи (120,0 млн сўм) )ипотека кредитлари;
🔹 Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахснинг уй-жойини таъмирлаш
Янги имтиёз ва имкониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.
Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!
КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
/channel/hokim_yordamchilar
Монополия томон навбатдаги юриш: электромобиллар нархи яна ошиши кутилмоқда
Электромобиллар бозорида монополия яратаётган масъул ташкилотлар хусусий тадбиркорлар олиб кирадиган машиналар учун яна бир янги тартибни жорий қилишмоқда.
Эндиликда электромобилларни ўз номига олиб кирмоқчи бўлганлар ёки расмий дилер бўлмаган хусусий тадбиркорлар мувофиқлик сертификати олиш жараёнида машинанинг электромагнит мослашувчанлиги (Electromagnetic compatibility, EMC) бўйича ҳам текширувдан ўтказишига тўғри келади. Электромагнит мослашувчанлик — бу автомобилларнинг электромагнит муҳитида мақбул тарзда ишлаш қобилияти. Бу тушунча электр энергиясининг кераксиз электромагнит тўлқинларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва қабул қилишни чегаралаш орқали уларнинг бошқа қурилмаларга таъсирини камайтиришга қаратилган. EMC’нинг асосий мақсади турли қурилмаларнинг умумий электромагнит муҳитда тўғри ишлашига эришишдан иборат.
Yashil Tulpor манбалари берган хабарга кўра, бу текширув учун ҳам алоҳида тўлов жорий қилинади. Бунинг оқибатида электромобилни Ўзбекистонда расмий рўйхатдан ўтказишнинг умумий харажати яна ошади. Вазиятдан хабардорлар бу тахминан 400-500 долларгача эквивалентдаги сумма бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.
Манба: Yashil Tulpor
@platformauzb
Тошкентда иссиқлик таъминоти нархлари бир йилда иккинчи бор оширилди
Тошкент шаҳар ҳокимининг 31 октябрь кунги қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.
Veolia Energy Tashkent томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун қуйидаги нарх (тариф)лар тасдиқланди:
⁃ тартибга солинадиган базавий нарх (тариф) ва бюджет ташкилотлари тарифи амалдаги даражасида (мос равишда ҚҚСсиз 664 465 сўм/Гкал ва 801 963 сўм/Гкал);
⁃ аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (aввал 105 754 сўм/Гкал эди);
⁃ бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз) (аввал 212 606 сўм/Гкал эди).
Маълумот учун, охирги марта нарх 2024 йилнинг 2 апрелида оширилганди.
@platformauzb
Стив Жобс 1997 йилда ижодий фикрловчи ходимларни ишга олиш учун берган саволи. Бунга 200 та номзоддан фақат биттасигинаси тўғри жавоб берган.
Фараз қилинг: сиз шахсий автомобилингизда кечаси ёмғирли ҳавода йўлда кетаяпсиз. Шу пайтда автобус бекатида уч кишини кўриб қолдингиз:
1. Булар бемор кўринишидаги мункиллаб турган онахон;
2. Бир пайтлар ҳаётингизни сақлаб қолган дўстингиз;
3. Орзуингиздаги аёл.
Автомобилингиз икки ўринли бўлса, йўл-йўлакай улардан қай бирини олиб кетган бўлардингиз?
Тўғри жавоб...
Ҳакимов Раҳимжон Расулжонович Ўзбекистон Президентининг ижиимоий-сиёсий ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилади.
У Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланди.
@platformauzb
Бир мандатли сайлов округлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловининг натижалари тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори ва унинг иловаси эълон қилинди.
@platformauzb
Иситиш мавсумида ижтимоий норма оширилади
«Hududgazta’minot» хабарига кўра, ижтимоий норма миқдори 100 м3 дан- 500 м3 га оширилади.
Ноябрь, декабрь, январь ва февраль ойларида бир ойлик меъёрлар қуйидаги тартибда бўлади:
500 м3 гача — 650 сўм (1 м3 газ учун)
501 м3 дан 2500 м3 гача — 1500 сўм
2501 м3 дан 5000 м3 гача — 1950 сўм
5001 м3 дан 10000 м3 гача — 2275 сўм
10001 м3 ва ундан юқори — 2600 сўм
@platformauzb
Агар бу ҳақиқат бўлса нимадан дарак беради?! Халқ вакиллигидан воз кечиш ёки бўйин товлаш ҳаракати, деб атасак бўладими?
Пала-партишлик, охиригача ва энг ёмони, маънавий оқибати ўйланмай қилинган, қилинаётган ишлар бизда жуда кўпайиб кетди.
Айни ҳолат ҳам (агар хабар тўғри бўлса, албатта!) шулардан бири. Жуда қизиқ-да, йилига триллионлаб бюджет маблағини олаётган вазирлик раҳбари қандай қилиб арзимас маош берадиган, бунинг устига кунда-кунора мажлисбозлик авжига чиқадиган органга ишга ўтиши мумкин?! Тўғри, у ер олий орган, халқнинг дардини, орзу армонларини ифода этадиган энг юксак нуқта.
Аммо у бизнинг замонларга келиб энг ғамгин бир идорага айланди. Унинг на кучи, на-да мавқейи ҳавас қиларли. У амалиётда унитилаёзган расмий статуси ва ваколатига кўра мифгаям ўхшайди.
Хўш, буни ўша вазирлар билмайдими, жуда яхши билади. Энди масаланинг иккинчи томони шундаки, нега иш бошида шу жиҳатлар ўйланмайди.
Дейлик, вазирларнинг депутатликдан воз кечиши очиқчасига халқ мнибари бўлган органга нисбатан ҳурматсизлиги ёки чуқурроқ олганда, сиёсий ахлоқсизлик, дейиш мумкинми, йўқми?
Очиғи, маъмурий-сиёсий тизимда жуда қўпол хатоларни кўп учратяпмиз. Биттаси, масалан "қонимизда ғалаба" деб чиқади, бошқа биттаси ўз чучмал интервьюси билан ижтимоий тармоқларга эрмак бўлади...
Нега шудай, нимага кўп ҳолларда гапимиз билан ишимиз бир-бирига тескари чиқиб ётади.
Менимча, бу узвий бир қарашнинг ҳали тўла шаклланмаганида бўлса керак. Хуллас, бизнинг гинамиз мамлакатда давлат умуммиллий сиёсатини шакллантиришга масъул бўлган институтларга қаратилган.
Назаримизда, улар дунёқарашларини қайта баҳолашлари, бугунгига ўхшаш ишларга танқидий нуқтаи назардан жиддий ёндашишлари керак бўлади.
@platformauzb
Кейинги йил газ нархи кескин ошади
2025 йил параметрларида табиий газ нархлари 36%, суюлтирилган газ нархлари 25%, метан газ нархлари 39%га ошиши инобатга олинган. Марказий банкда бўлиб ўтаётган брифингдан.
@platformauzb