ҲАЁТДА БАРЧАСИ ТАЖРИБА ВА ДАРСЛАР ҲАЁТ ЕНГИЛ ВА ОСОН, БАХТГА ТЎЛА ©Г.Эролова Мурожаат учун: 99 751 69 69
Лекин инсон доимо психолог образида яшай олмайди. Уни жамиятда оилада, фарзандлар олдида ҳам ўз образлари ва маъсуляти бор! Уйда она, рафиқа, келин, қиз каби роллари мавжуд! Фақатгина психолог консультация ва семинар вақтидагини ўз касбини “ёқиши” зарур бошқа вақтда бошқа касблардагидек ИНСОН!!!
Стоматолог, гинеколог, ва врачлар иш жараёнида оқ халат кийишади тўғрими? Уйда ёки кўчада ўз ролларида касб ролида эмас! Шу каби Психологлар ҳам мукаммал бўлиши шарт эмас лекин инсон сифатида Комилликга интилиши лозим!
Сизнинг фикрингизча психолог аслида қандай бўлиш кк?
✍️Психолог Гулираъно Эролова
Алкаш эрининг тинимсиз калтаклашларидан бошида гематома пайдо бўлган ва шу орқали саратон дардига чалиниб, ҳаётининг сўнгги лаҳзаларини яшаётган бир аёлдан бу ҳаётдан олган хулосангиз нима деб сўрашиди. У эса,
«Зулмнинг биринчисидаёқ у мени севмаслигини англашим ва уни тарк этишим керак эди» деган экан!
Хулоса ўзингиздан!
😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔😔
Ҳақиқатдан ўлимни кутиш шарт эмас одамларни раҳмини келтириш учун. “Эсиз аёл” деган “ШАРАФЛИ” гапларга эга бўлиш учун. Кўзни очиш керак сиз доимо кучлисиз, Сиз Темурларни, Жалолиддинларни дунёга келтиргансиз!!! Уйғонинг ва ривожланинг ўз устингизда ишлашни бошланг азизларим!
Бу ҳаётда ривожланиш учун ва ривожлантириш учун келганлигингизни унутманг!
✍️Гулираъно Эролова
@monami_pc
Баъзан шундай ҳолат бўладики инсонда, кимдир сизни тушунса, англаса ва эшитса.
Танқидларсиз, кулишларсиз, муҳокама қилмасдан барча хатоларингиз билан қабул қилса!!!
Лекин сизни тушкун пайтингизда энг яқинингизга ҳам айтолмайдиган оғриқли сўзлар, қалб оғриқларига тўла айбловлар қийнайди!
Шу онда кимга ичингиздаги исённи айтишни билмайсиз!?
Яқинларингиз дарров сизни уни айтганини қилмаганлигингиздан шундай ҳолатга тушганингизни айтиб сизни айблайди гўё у ҳаётида хато қидмайди…
Бундай пайтда дод дейишга жой тополмайсиз, қалбингиз оғрийди ва ўзингизни ёлғиз ҳис этасиз
Қани энди бир инсон бўлсаю, танқидларсиз борингизча қабул қилиб сизни англашга ва ҳаёт гўзаллигига ишонтириб олға босишга ундаса….
Бу ҳол танишми?
Шунинг учун сизга психолог керак у ёрдам беради!
Ҳаётда энг яхши психологлар сизни ҳар қандай ҳолатдан меҳри ва севгиси орқали олиб чиқишга кумаклашади!
Аслида дунёда барча нарса ва ҳодисалар нисбий ….
Бу фикрга қўшиласизми?
Фикрингизни қолдиринг…
✍️Гулираъно Эролова
Телеграм | Фейсбук
Бу аслида инсонларга ХАТО бўлиб туюлмайди!
Бу аслида Одамгарчилик, меҳрибонликдек гўё…
Лекин бу аслида “душман”ликдек,
яъни мижозингиз сиздан ёрдам сўраб келди ва дўстга ёки дугонага эга бўлиб кетяпти…
Бу яхшику деб ўйлаяпсизми!?
Аслида ПСИХОЛОГНИ “обрўсизлантиради”, чунки дўстлар дугоналар берган вазифаларингизни бажармайди ва натижага эришмайди! Бу эса
Психологга минус☝️🤔
Мижозларга савол: СИЗГА НАТИЖА КЕРАКМИ ПСИХОЛОГДАН ДЎСТ КЕРАКМИ ?
Аниқлаб олишингиз керак бўлади!
Психологлар мижозга натижа беришни истаса муносабатни тўхтатиш керак!🤐
У овқатланишга бирга айланишга боришни тўхтатиш керак акс ҳалда натижасиз қолади мижоз!
Энг муҳими ДЎСТЛИКМИ?НАТИЖАМИ?
Бу сизга боғлиқ!!!
Фикрингизни қолдиринг!
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
Сиз психологсиз нима фойдали бўлади?
Инсонлар муаммолар ва тартибсиз ҳаётдан чарчайди ва бу ҳолатни тартибга солиш учун кимгадир мурожаат қилгиси келади? Ўша инсон ким?
Онаси, опаси, дўстлари
Лекин мурожаат қилган инсонларингизни ҳаёти сиз орзу қилганидекми?
Улар эса кўргани ва бошдан ўтказганини ўргатиши мумкин…
Сизга бу тўғри келадими?
Сизга опангизни, дўстингизни ҳаёти ёқадими? Ўйлаб кўринг!?
Шундай пайтда ПСИХОЛОГ ЁРДАМИ КЕРАК!!!
У нима қилади у сизни нима хоҳлашингизни англатишга ва ўзингиз билан ишлаб сиздаги муаммоларга барҳам беришга кумаклашади!
Энди сиз бу дарсларни ўзингиз ўрганиб олсангиз ҳар куни Сизга бериладиган синовлардан, муаммоли вазиятлардан қандай кучли оғриқларсиз чиқишни ўрганасиз!
Оилангизни ва яқинларингизни доимо асрайсиз!
Ҳаётда билимга кетган вақтингиз бу сизни умрингизни узайишига ва бахтли бўлишингизга хизмат қилади!
✍️Гулираъно Эролова
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
бизни ривожлантиради ўстиради деб қаранг!🥰
Назарни ўзгартиринг! Ҳаётингиз ўзгаради!
Сизни ҳаётингизни бошқалар ўзгартирмайди сизни онгингиз ва онг остингиздаги ҳолатлар ўзгартиради!😇
Аслида бахтли бўлиш учун ҳеч нарса керак эмас, биз ўйлаймизку бахтли бўламиз ҳамма нарсамиз бўлса деб, яқинда бир инсон билан гаплашдим жуда ҳам бой ва фарзандлари ҳам ажойиб оиладан тинчиган аёл, лекин у бахтни ҳис этмаяпман деб мурожаат қилдилар! Демак бахт бу ичимизда!🥰🥰🥰
Уни ўзимиз яратишимиз керак ўзимиз истагандек!
СИЗ БАХЛИСИЗ! Такрорланг МЕН БАХТЛИМАН ҲАР ОН!🥰🥰🥰🥰🥰
✍️Психологингиз Гулираъно Эролова
@monami_pc
Ҳаётимиз давомида энг биринчи муаллим ота онамиз шундай эмасми?! Улардан тарбиянинг биринчи босқичини оламиз ва ҳаётда уларни ёрдами билан илк қадамларни қўямиз!🥰
Уларни биз учун қилган барча яхшиликларини умримиз тугагунича адо этолмаймиз😘😍
Ҳаётимизда энг яхшиликларни тиловчи дўстларимиз улар!🤗
Лекин биз улғаяр эканмиз, дунёқарашимиз кенгаяди замон билан ҳамнафас бўла бошлайди ва оламни ўзимизни нигоҳимизда кўришни бошлаймиз (ўзимизни назаримизда)🤔
Шундай пайтлар келадики, ЎЗИНГИЗНИ МУСТАҚИЛ ҲАЁТИНГИЗНИ яратиш пайтида сизни қийин ҳолатлар бошингиздан ўтади!🤔🧐………
Бу ҳақида аудио мулоқотда гаплашамиз😇
✍️Гулираъно Эролова
@monami_pc
Ҳаётингда кимнидир ҳаётини ижобий томонга ўзгаришига туртки бўладиган англаш берганингда ва уни натижасини кўрганингда Оллоҳимга шу касбни сенга юқтирганига минг бора шукроналик келтирасан!
Баъзи ҳолатларда шундай оғир пайтлар бўладики, қарор қабул қилишга қийналасан, сенга ҳозир нима кераклигини англолмайсан!
Муаммолар гирдобида қолгандек бўласан гўё…
Сенга сени тушунадиган инсон қолмагандек ўзингни ёлғиз ҳис этасан…
Бу пайтда сизга ёрдамга психолог келади! У сизга нимани хохлашингизни ва негизида нима ётганини, қўрқувингизни, сизни анчадан буён қийнайдиган вазият аслида сизга нега кераклигини англашингизга ёрдам беради!
Сиз психологга мурожаат қилганмисиз?
✍️ Гулираъно Эролова
@psixolog_GuliranoErolova
ҲАЁТ!!!
Бугунги постимни шундай номлагим келди “ҲАЁТ”🥰
Бутун ҳаётим давомида касбим тақозосидан жуда кўплаб инсонлар билан учрашдим танишдим ва бу давом этиб келмоқда…
Бугун бу ҳақида эмас, мутлоқо яхши инсонлар борлиги ҳақида гаплашмоқчиман сиз билан🥰
Ҳаётни Автобусга ўхшатишган биласизми,қайсидир бекатга келганда инсонлар чиқади ва қайсидир бекатда тушиб қолади ва яна янгиси чиқади🥰☺️
Шундай бекатларда кимларнидир йўқотасиз у сиз билан охирги манзилгача борди деб ўйлаган бўласиз 😟 афсуски у тушиб қолади!
Сиз ёлғиз қоласиз 😒😒😒
Бекатлар алмашганда яна бошқа янги танишлар чиқади ва у сизга қувноқлик бахтни қайтаради🤩
Шундай ҲАЁТ давом этади 🥰🥰
Яхши одамлар сиз билан шу автобусда бирга кетаётган бўлса уни вақтида қадрланг у сиз билан оғирги бекатгача бориши учун унга имкон беринг, бахт беринг🥰
Шунингдек ўзингиз ҳам бахтиёрликни ҳис қилинг🥰
Лекин инсон бир нарсани унутмаслиги керак биласизми ?
Автобусда ҳеч ким қолмайди қачондир ҳамма йўловчилар янгиланади😇
✍️Гулирано Эролова
@monami_pc
Умрнинг бир лаҳзаси😇
Бир пайтлар сенга ошиқлар кўп бўлгандир, бир пайтлар ҳусинда тингсиз бўлгандирсан.
Бир пайтлар сенинг сўзларингга муҳтожлар қанча бўлган!!!
Сени кўриш учун дунёларини берган инсонлар бўлгандир!
Умр… шунчалик қисқаки, узун узун киприкларинг учрашиб айрилгунича…
Мана ёшинг ўтиши билан ҳаёт сен учун айтган қушиқларини бошқалар учун куйлайди…
Сенинг ёшлигинг куз мисоли барглари сарғаяди, энди ўзингни ёлғиз ҳис этишни бошлайсан!!!
Т Ў Х Т А БИР ОН ✋
Ҳозир ҳолатингга назар сол,бир он фикрла сенинг қалбинг ҳали ҳам ёш😍 Ҳали ҳам гўзалсан, қалбан гўзал. Ўзингга баҳо беришда чалғима 😇
Бу онларинг ҳам гўзал бу ёшга сендек кирмаганлар бор шукроналик келтир😇
Ҳаётингда ўзингга мазмунли онларни бахш эт. Саёҳатларга чиқ, дўстларинг билан суҳбатлаш.
Ўзинг учун машғулотлар ярат ҳаракатда бўл🥰
Энг муҳими сен ҲАЁТСАН АЗИЗИМ😍😍😍😍
(50-дан ошган айрим “бўларим бўлди деган” Опажонларимга айтар сўзим)
✍️Гулираъно Эролова
@monami_pc
Ayol nega o'zini poyezd tagiga tashlamoqchi bo'ldi?
"Mahallada duv-duv gap"
23-mart, bugun. Soat 19:30 da, eng "Sevimli" telekanalingizda namoyish etiladi!
#sevimlikorsatuv #mahalladaduvduvgap #tvsevimli
✅ @tvsevimli
✅ @tvsevimlichat
✅ @zamonuz
🌏 zamon.uz - Kunning eng muhim yangiliklari
ТЕЗКОР ХАБАР ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!!!
Эртага Ўзбекистон каналида соат 9:00 да “Ойдин ҳаёт Live" кўрсатувида Оила психолик маркази психологи
Гулираъно Эролова
“Аёллар нисбатан кўпроқ хато қиладими?" мавзусида маслаҳат ва тавсиялари билан бўлишади!
@oila_psixologik_markazi
КУЧЛИ ТРЕНЕР БЎЛИШ УЧУН....
ДОИМИЙ МИЖОЗЛАРГА ҚАНДАЙ ЭГА БЎЛИШ УЧУН....
НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?😳
/channel/psixolog_erolova
/channel/psixolog_erolova
Ҳаётда ҳар қандай ҳолат бўлади!
Психологлар ҳам одам уни ҳам Оллоҳ камчиликлари билан ютуқлари билан яратганлигини жамиятимизда айрим инсонлар унутган чоғи🤔
Фақат уларни бу касбни севиши, инсонларни кузатиши ва ёрдам бериши билан фарқланишини алоҳида такидлаш лозим!
Психологлик касбига ҳозирги кунда жуда катта қизиқиш билдирилмоқда. Илмий амалий фаолиятини олиб борадиган тажрибага эга психологни айрим янги иш бошлаган ёки “эзотерик психолог”нинг ноодатий методлари орқали “ҳамма психолог бирдек”,- деб баҳо беришига сабаб бўлиши нотўғри!
Психолог бўлиш учун бирор бир муаммони ўзини бошидан ўтказиши қийналиши енгиб ўтиши шарт эмас аслида! ОТМ да шу касбни майда деталигача ўрганиши ва тажриба орттириши етарли. Бир муаммони енгиб ўтиб “психолог” бўлиб олган инсонлар асл мутахассис эмас! Доимо ўз устида ишлаган ривожланган тажриба орттирган ва бошқаларга ёрдам берган ва бу ёрдамидан завқланган Олий маълумотли, маданиятли, комилликга интилган инсон асл Психолог!
Давоми бор…👇
Сизга ёқдими? Менга ёққан шеърлар🥰
Хайрли оқшом азизларим
А.Орипов
Психологга борганингизда айнан нималарга эътибор беришингиз керак?!
Кўпчилик инсонлар психологдан маслаҳат оламиз деб ўйлашади, йўл кўрсатади деб билишади
Аксинча у сизга йўлни ўзингиз топишингизга кумаклашади
Психолог танлашда адашманг!!!
✍️Гулираъно Эролова
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
Психологга борганингизда сизни натижаларингиз билан қизиқиб жонини бераётган психологингизга сиз ҳам ёрдам беринг…
Қандай дейсизми?🤔
У берган вазифаларни бажаришга ҳаракат қилинг, истамасангиз ҳам шунчаки бажаринг
Чунки сиз вазифаларни бажарсангизгина сиз натижа бўлади … лекин бу айнан сизга боғлиқ…
Баъзи бир мижозларни психологлар ҳақида салбий гаплари қулоқга эшитилганда сиз биринчи ўйланг у психолог шу даражагача анча этапларни босиб ўтган ва ҳали ҳам изланишда
Мижозчи?!, айтаётган гапираётган инсончи у қаерда?! у йўлни бошида
Шунинг учун ҳаракат қилмасангиз берган вазифаларни бажармасангиз сизга энг доно инсон ҳам ёрдам беролмаслигини унутманг…
Психологларга маслаҳат бермаймиз улар шунинг учун ҳам психолог 🥰😍
✍️Гулираъно Эролова
Фикрингизни қолдиринг….
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
Инсонлар қачон асабийлашади ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Қачон асабийлашгансиз?
Қачон стресслар бўлган ва бўлмоқда?🤔
Инсоният бирор бир нарса ҳақида ёки ҳодиса ҳақида тасаввур қилади ва уни образини онгида гавдалантиради ва бунга ўзи ишонади. Агарда манашу сиз гавдалантирган образга яъни шаблонга у ўйлаган ҳодиса ёки нарса тўғри келмаса, сиз ўйлагандек “жойлашмаса” сизда асабийлик ҳолати бошланади!
Масалан: Сизнинг ўғлингиз сизга муносиб бўлиши керак,яъни ўқимишли ва ақлли!!! Чунки у сизни ўғлингиз!!!☝️😊
Лекин у шух,қайсар ва дангаса бўлди дейлик! Яъни сизни шаблонингизга тўғри келмайдиган образингиздан чиқиб кетган ҳолатда, сиз нима
қиласиз?
Сиз уша образга, қиёфага солишга ҳаракат қиласиз!!!🤨
Тан олиш керак сизга бу ёқмайди!?🤨
Асабийлашасиз! Уни шу шаблонга солишга урунасиз! У рад этади!
Сиз ўйлайсиз муаммо унда деб ва сиқувга оламиз!!!
Оқибатда у кучли рад этади ва сиз кучли стрессларни бошдан ўтказасиз!
Демак У сиз эмасдек! Сиз ҳам у бўлолмайсиз!!!☝️🤔
Ўхшашликлар бўлиши мумкин лекин бу дегани У Сиз бўлиши керак дегани эмас!!☝️
Муаммо аслида кимда???🤔
Сизда🤨🤐!!!
Ва яна асабийлашдингиз ҳозироқ 🤪 Нега деб? Тўғрими?
Ҳар бир инсон ягоналигини унутамиз шу аслида МУАММО!!!
Келинг бу тангани бир тарафи, иккинчи тарафи ҳақида овозли чатда гаплашамиз!🤗
✍️Гулираъно Эролова
Телеграм | Фейсбук | Инстаграм
Аёлликни ўзи бир бахт уни ҳис этинг!
Дунё сизсиз рангсиз
Қалблар сизсиз нурсиз
Уйлар сизсиз қоронғу
Эркаклар сизсиз ёлғиз
Азизаларим доимо Аёл бўлиб келганингизга Шукуроналик келтиринг, қалбдан ҳис қилинг!
Аёллик бахти сиздан доимо уфуриб туришга ҳаракат қилинг!
Фарзандларингиз сиз билан фахрлансин,бунга доимо лойиқ бўлинг!😍
Ҳаётда доимо борлигингизни атрофдагилар ҳис қилиб туришига қалбан мажбур қилинг!😍😍😍
✍ Гулираъно Эролова
@monami_pc
Инсон ҳар онда ўзини бахтли ҳис этишни истайди, лекин буни қандай амалга оширишни билмайди! 🤔
Баъзан жанжалли вазиятлар,ҳаётий қийинчиликлар сизни ҳар ондан бахтни ҳис этишга йўл қўймайди!🤨
Бундай пайтда нима қилиш керак биласизми? Мен сизларга бу сирни очмоқчиман яъни тажрибамдан келиб чиқиб, кучли стресс олсам ҳам энг яхши кўрган ишимни қиламан яъни мақола ёзаман, инсонлар билан гаплашаман ва ҳоббийим билан шуғулланишим билан менда ШУКРОНАЛИК ҲИССИ ПАЙДО БЎЛАДИ!🥰🥰
Буни менга ОЛЛОҲИМ БЕРАДИ😍Чунки сал олдинги стрессдан чиқиш учун ўзим қадам ташладим ва Худойим сизга ёрдамлашади.
Биласизми нега?🤔
У сизни мукофотлайди Сиз синиб қолмадингиз, ғамга ботиб ётиб олмадингиз сиз ўзингизни севган ишингиз билан овундингиз !
Демак, Сизни қалбингизда Оллоҳни омонати бор у сизга доим ёрдам беради фақат эшитсангиз бас 😇🤲
Яратган Оллоҳимга шукрона келтираман ҳар бир СТРЕСС дан хулоса чиқариб олдинга ўсиш учун, ривож учун ҳаракат қилаётганимга.
Сиз ҳам ўйлаб кўринг бу берилган
вазиятлар
ДАВОМИ БОР👇
Сен қайдан биласан…
Мени ҳам кимдир қайдадир жим ўйлаётгандир …
А.Орипов
Сизга ширин хотираларни эслатса хурсанд бўлардим!
@monami_pc
Ҳар куни ёзилган шукроналик инсонни бахтли ва яшашингизга мазмун беради🥰😍
Энергия беради 🥰😘
Оллоҳ билан яқинлаштиради🤲
Севгига туйинтиради🥰
Тўғри йўлни кўрсатади😇
Ҳаётингизга кучли мақсадлар беради👍
Манашундан қуруқ қолмаслик учун эрталабдан Шукрона ёзинг ва ҳаётингизга хотиржамлик ва гўзаллик олиб киринг!😘
Оллоҳим қўлларимни борлигига шукур, сабаби улар билан манашу постни ёзяпман😘😘😍🥰
БАХТЛИ БЎЛИШ СИЗНИ НАЗАРИНГИЗГА БОҒЛИҚ😘😍🥰
✍️Гулираъно Эролова
@monami_pc
Ҳаёт саҳнасида қандай рол ижро этишинг эмас, у ролда бахтиёр бўлишинг муҳим🥰
Биз инсонлар ҳаётимиз давомида жуда кўплаб роллар ижро этамиз
Кимгадир қиз, кимгадир рафиқа, кимгадир она, кимгадир…
Кимгадир ўғил, кимгадир ота, кимгадир эр, кимгадир…
Бу рўйхатни давом эттириш мумкин у тугамайди …
Лекин ҳар бир ижромиздан қалбдан бахтиёрмизми? ☺️
Бир дам тўхтанг!✋
Чуқур нафас олинг……
Кўзларингизни юмиб айни дамда қайси ролингизни қоилмақом қилиб ижро этаётганингизга аҳамият қаратинг!?
СИЗ БУ ИЖРОДАН ЭМАС, АЙНИ ЎЗИНГИЗНИ ҚАЛБ ҲОЛАТИНГИЗДАН БАХТИЁРМИСИЗ!?
Қалбингизга қарши рол ижро этмаяпсизми? Дилингиз бошқа нарса истамаяптими?
Қалбингизни ичидаги кичик виждон деб аталмиш бир нарса ғимирлаб безовта бўлмаяптими?
Доимо Қалбингиз билан қилинган ҳар бир ҳаракат сизни бахтиёр қилади шуни ёдда тутингки, Ҳаёт сизсиз ҳам давом этади лекин сиз
Бахтёрликни ҳис этмас экансиз демак, СИЗ ЯШАМАЯПСИЗ!!!
Ролларни мароқ билан бажаринг ва кучли БАХТНИ ҲИС ЭТИНГ!
✍️ Гулираъно Эролова
@monami_pc
Биласизми?! Сиз шу ҳолатдамисиз АНГЛАНГ БУ НИМАГА!!!
Баъзида дўстим деб билган инсонларингизни сизни сал хатоларингизни кўриб дунёга жар солиши сизни қандай ҳолатга солганлигини бир эсланг!!!
Биз ўша пайтда уни дарров айблашга ва дўстликга хиёнатда айблаймиз аслида ҳам шундайми ўйлаб кўринг!🧐
Биз дўстлик деб билган ҳолат сиз ўйлаганчалик билганчаликми?
Сиз унга билдирган муносабатни у қандай қабул қилган?! Балки сиз унга берган маълумотларингиз кези келгандаги “яхшиликларингиз” унга оддий ҳолатдир! Бу уни назарига боғлиқ!
Сиз уни назаридан эмас ўзингизни назарингиздан боқиб айблаяпсиз!
Сизга оддий ва содда қилиб тушунтираман “Ҳаётда ҳамма нарса ғаниматлигини” такидлаяпти холос!!!😒
Лекин сиз ундан кучли муносабат кутиб уни ўзингизга тенг ёки ўзингиздан устун кўрганингизда
Ҳаёт сабоқ беради сизга ва у сизни назарингизда “ёмон” иш қилиб ишончингиздан тушади ва баланс тенглашади !
Ҳаёт ғанимат бунинг учун ўзингизни қийнаманг айблаб!!!
✍️ Гулираъно Эролова
@monami_pc
Бугун соат 18:45 да Севимли каналида Маҳаллада дув дув гап кўрсатувида
«ОИЛА ПСИХОЛОГИК МАРКАЗИ»
психологи Гулираъно Эроловани чиқиши бўлиб ўтади! Ўтказиб юборманг...
@oila_psixologik_markazi
Бугун мен учун энг ажойиб кун!😊
Халқаро конференцияда "Рекламани болалар онгига таъсири" мавзусида илмий мақолам билан иштирок этгандим. Бугун сертификат билан тақдирлади.
Мақолада, болалар психологиясига рекламани таъсири, реклама имкониятларидан фойдаланиб, айтайлик, ОАВларида кўпроқ ижтимой рекламаларга эътибор бериш,тарбиявий аҳамиятга эга роликлар янада кўпроқ ишлаб чиқиш, унинг болалар психологиясига ижобий таъсирини ошиб бориши ҳақида тавсиялар берилган.
©Гулираъно Эролова
@psixolog_erolova