Shaxsiy rivojlanishga yordam beruvchi: ✅ Psixologik testlar ✅ Psixologik maslahatlar ✅ Psixologik faktlar ✅ Psixologik savol-javoblar Reklama uchun: @NRozikova
Hammasi biznesni qulay boshqarish uchun!
⚡Smart Business (ex. UzKassa) - hammasi biznesni qulay boshqarish uchun!
Onlayn - kassalar, terminallar
💰Qurilma uchun bo'lib-bo'lib to'lang - ortiqcha xarajat va foizlarsiz!
(boshlang'ich to'lov - 599 000 so'm)
Humo va Visa orqali to'lovlarni qabul qiling
✅Hisobga olish tizimi;
✅24/7 texnik qo'llab-quvvatlash;
📞Telegram-botda ariza qoldiring va bepul maslahat oling!
Chaqiruv buyurtma qilish
#reklama
Bolalar ovqatlari internet-do'koni Kabrita
Kabrita - echki sutidan tayyorlangan premium bolalar ovqati
- Hamyonbop narxlar
- Butun O'zbekiston bo'ylab bepul yetkazib berish*
- Unumli bokslar
Узнать больше
Для детей с 11 месяцев. Грудное вскармливание предпочтительнее. Посоветуйтесь с врачом
#reklama
kabrita.uz
ҚАЙСИ КУНДА ТУҒИЛГАНСИЗ?
1️⃣ — хотираси сустроқ, муҳаббатда бахти доим кулиб боқавермайди. Агар севгилиси маҳкам турмаса муносабатлари бузилиб кетиши мумкин.
2️⃣ — кўнглига яқин одам билан жисман эмас, руҳан яқинлашишга мойил, севгига ақл билан ёндашади.
3️⃣ — шиддаткор, кўнгил хушлик жону дили. Озини бошқалардан, ҳатто, севгилисидан ҳам бир поғона устун қўяди.
4️⃣ — муносабат ўрнатишда қийналади, тушкунликка берилувчан, қўллаб-қувватланишга муҳтож ва рашкчи.
5️⃣ — бойликка оч ва кибрли, улардан бевафолик чиқса ажабланманг.
6️⃣ — романтик, ишончи комил киши ва нарсаларга ўта садоқатли
7️⃣ — ўзгарувчан, ёнидаги одамга қаноат қилмай яхшироғини ахтариб юради, лекин жуда омадли ва қувноқ.
8️⃣ — романтик ва садоқатли. Кўпинча алданиб қолади. Унинг севгиси бир марта ва бир умрли бўлиши мумкин.
9️⃣ — хато қилишга эҳтиёткор. Кам ҳолларда чинакам севиб қолади ва бир умр шу севгиси билан яшаб ўтади.
🔟 — келишувчан ва киришимли, қобилиятли бўлиб феъли ўзининг нусхаси бўлган жуфтни мақул кўради.
1️⃣1️⃣ — мустақилликни яхши кўради, кўнгли очиқ ва садоқатли. Хиёнат ва мағлубиятни кўтара олмайди.
1️⃣2️⃣ — юмшоқ феълли, севса, болаларча меҳр билан севади.
1️⃣3️⃣ — ички дунёсига кириш мушкул. У билан бирга яшаш сабр-тоқатни талаб қилади.
1️⃣4️⃣ — муомаласи сабаб уни севиш мумкин эмасдай туйилади, аммо унинг қандайдир оҳанрабоси бор.
1️⃣5️⃣ — хаёлпараст, тез ёниб-ўчади. Агар уни тушунишга уринсангиз, муносабатларингиз мустаҳкам бўлади.
1️⃣6️⃣ — бир хилликни ёқтирмайди. Кўнгли бўш. Севса, қаттиқ боғланиб қолади.
1️⃣7️⃣ — кайфиятига қараб, феъли узгариб туради, унга панд берсангиз, алоқани буткул узиб кетиши мумкин.
1️⃣8️⃣ — уятчан ва тортинчоқ. Муносабатларда жиддий вазиятларга хуши йўқ.
1️⃣9️⃣ — чўрткесар, ҳукмрон шахс. Ҳатто, севги ҳам унинг манфаатига хизмат қилишини истайди.
2️⃣0️⃣ — руҳият дунёсида яшайди, севгилисини ҳам шунга чорлайди.
2️⃣1️⃣ — у ҳам руҳиятга мойил, кичкина вазиятга ҳам бутун диққатини қарата оладиган даражада таъсирчан.
2️⃣2️⃣ — рашкчи, аразчи, эътиборга муҳтож. Ҳиссиёти кучли эмас, аммо севса, вафодор бўлади.
2️⃣3️⃣ — севгилисини ўзига буйсунтиришни ёқтиради. Агар шундай жуфт учраса, турмуши яхши ўтади.
2️⃣4️⃣ — ўзини заиф ҳисоблайди. Орзулар дунёсида яшайди, севгиси ҳам шунга яраша. Янгиликларни яхши куради.
2️⃣5️⃣ — у реалист. Ҳатто, севги ҳам одамни моддий томондан таъминлайдими-йўқми, таҳлил қилади.
2️⃣6️⃣ — жуда зийрак, кўнгилчан, қатъиятли, руҳий яқинликка муҳтож, севгилиси учун қурбонликка тайёр.
2️⃣7️⃣ — ўзгарувчан, келишувчан, ақлли, кучли характерга эга. Севгилисини ҳам ўз тоифасидан излайди.
2️⃣8️⃣ — садоқатли, руҳий яқинликка мойил, юмшоқ фелли. У билан турмуш қурилса, бахтли яшаш мумкин.
2️⃣9️⃣ — ўзгарувчан, мақтанчоқ. Бундай севгилингизни бошқариш мушкул эмас.
3️⃣0️⃣ — ҳукмрон, мақсадига интилувчан. Унга юмшоқ табиатли ва бўйсунувчан жуфт керак.
3️⃣1️⃣ — садоқатли, кўнгли тоза. Шу билан бирга жаҳли тез ва инжиқ. Кўнглига йўл топган кишини бахтли қила олади.
Болаларингиз ухлаётганларида қодир бўлганингизча уларга дам солинг. Ёдлаган дуо ва зикрлардан ўқиб, Фотиҳа ва муъаввизатайн (Ихлос, Фалақ ва Наас сура)ларни пичирлаб ўқиб, уларнинг бошларини, жисмларини силанг. Шайтонлар, токи қўлларида телефонлар бор экан, уларнинг бошларидадир. Кўчаларда юрганларида атрофларидадир. Уларнинг кўпларининг жисмлари ҳасадчи ва ёмон кўзи борларнинг сабабидан тешилай дейди. Баъзи бечора фарзандларимиз бир умр отанинг руқясисиз ва онанинг унга паноҳ тилаб ўқийдиган дуоларисиз яшаб ўтишади. Кейин эса (ўша ота-оналар) фарзанднинг ҳоли ёмонлиги ва оғир дардларга мубтало эканидан шикоят қилишади.
Уйларингизни Бақара сурасининг тиловати билан тўлдиринг, зикру дуолар билан қўрғон қилинг, фарзандларингизни унга одатлантиринг. Шунда барака камаймайди, эр ва хотин ўртасида келшимовчиликлар кўпаймайди. Шайтонлар оила аъзоларининг ақллари ва қалбларига ҳужум қилолмайди. Магарам бу яхшиликни (яъни дуо ва зикрларга эътиборсиз бўлиб) зое қилсаларгина шундай бўлади.
Холид Ҳамдий
Икки жуфт қўлқоп
Бу воқеа анча олдин, бўйинбоғ тақиб, попка кўтариб юрадиган пайтларим содир бўлган эди. Қиш қаттиқ келган эди ўша йили. Попкани қўлқопсиз кўтариб юрсам, қўлим совуқдан ачишарди. Шундай кунларнинг бирида, қайсидир ташкилотга бориб, қўлқопимни йўқотиб чиқибман. Кўргулик экан, деб бошқасини сотиб олдим. Бир қанча вақт ўтиб, унисини ҳам, худди ўшандагидек вазиятларда йўқотдим. Яна сотиб оламанми, қўлқопсиз юрсам, юра қолай, деган қарорга келдим, лекин бир-икки кунда совуқ жонимдан ўтиб кетди. Шунда, беихтиёр нола қилибман: “Эй, Аллоҳ! Кўриб турибсан, икки жуфт қўлқоп йўқотдим. Мен ҳам ҳеч бўлмаса, бир жуфтини топиб олай!”
Бу гап бир онлик ҳиссиёт маҳсули эди, жиддий айтмаган эдим, лекин, қаранг-ки, бир неча кун ўтиб, қўлқоп топиб олдим... Йўл бўйида қор остида бир нима қорайиб ётибди. Олиб қарасам, бир жуфт қўлқоп экан. Ка-аттакон! Мотоцикл ҳайдовчилари тақиб юрадиган, бошмолдоқ кирадиган уяси алоҳида, қолган бармоқлар эса, бир ўрага тушгандек бўлгулик халта! Матоси дағалдан дағал! Ҳеч қанақа иссиқни тутмайди, фақат шамолдан тўсиши мумкин, холос. Шунда Аллоҳга қилган нолам ёдимга тушди. Тушдию, “эркалик” билан хитоб қилибман: “Эй, Аллоҳ! Мен бу қўлқопни нима қиламан? Мотоцикл минмасам! Буни кийиб, попкамнинг бандини ҳам ушлолмасам! Манга шу керакмиди?”
Топилмадан хурсанд бўлмасам-да, уни попкамнинг чўнтагига, тиқиб қўйдим-да, йўлимда давом этдим.
Уйимга келиб, қўлқопни попкамдан чиқариб, иш столимга ташлаган эдим, ўғлим қизиқсиниб олди ва қўлларига кийди, “Зўр-ку! Қаёқдан олдиз?” – деди. “Нимаси зўр экан?” – деб қарадим. Шунда ўғлим қўлини “халта” ичидан чиқариб кўрсатди. Не кўз билан кўрай-ки, унинг панжаси майин жун ипдан тўқилган, ҳар бир бармоқнинг ўз уяси бор, чиройли қўлқоп ичида эди!
Топиб олганим, йўқотганим каби, икки жуфт экан! Аллоҳ — Эшитгувчи ва Сахий!
Ўша майин жунли қўлқоп кўп қишларда қўлларимни совуқдан асради, Аллоҳга кўп шукрлар айтдим. Энди, орадан шу-унча вақтлар ўтиб, хавф қиламан: “Ахир, ўша қўлқоплар менга ўхшаган бир банданинг буюмлари эди-ку! Демак, бировнинг зарари ҳисобига ҳузур қилиб фойдаланган эканман-да?”
Буёғи қандоқ бўлди, дейман ўзимга. Бир нарса озгина тасалли беради. Ўша қўлқопларни Аллоҳ менга атаб, хоссатан яратган бўлиши мумкин-ку. Одамларнинг кўз олдида ётган харсангтошни туяга айлантириб, ўрнидан турғизган Зот учун икки жуфт қўлқоп нима деган нарса?!
Шундай бўлса ҳам, ҳозирги кунларда кимдир: “Мен ўшанақа қўлқоп йўқотган эдим”, деса, эвазини қайтаришга тайёрман.
Қўлқоп – ўткинчи бир матоҳ. Лекин ўша воқеа менга ибрат бўлди, Аллоҳни гўё кўриб турибману, халоскор дўстимга мурожаат қилгандек биронта қийинчилик ёки кўнгилсизликни енголмасам, жимгина нола қиламан. Шунда ё шароит менинг фойдамга ўзгариб қолади, ё хаёлимга халоскорона бир фикр келади. Буларни “Аллоҳ ижобат қилди”, дейман ёки “Аллоҳ дилимга солди”, дея қабул қиламан ва яна Аллоҳга шукрона айтаман.
Қудрат Дўстмуҳаммад
Қадим замонда катта бир кутубхонага ўт кетибди, биргина китоб ёнмасдан қолибди. Йиллар ўтиб бир четта чанг босиб ётган ўша китоб кераксиз буюмдек кўчага улоқтирилибди.
Китоб кўчада юрган бир дарвешнинг қўлига тушиб қолибди. Дарвеш китобни очиб ўқиб кўрса, унда: “Кимки дарё соҳилида чўғдек қизиб турган тош топса, ҳаётдаги барча орзулари ижобат бўлади”, деб ёзилган экан.
Тошни қидириш учун дарё соҳилига борган дарвеш кўп тошларни топибди, лекин ҳаммаси совуқ тошлар экан, уларни дарёга улоқтираверибди. Кун, ой, йиллар ўтибди ва бир кун дарвеш ўша чўғдек қизиб турган тошни топибди, лекин кўнгил ўрганиб қолган эканми, дарҳол уни ҳам дарёга улоқтирибди.
Биз ҳам дарё соҳилидаги дарвешга ўхшаймиз, ҳаётда бир инсонни қидирамиз, қидирамиз, топганда эса улоқтирамиз. Чунки топишга эмас қидиришга ўрганиб қолганмиз. Топганларимизни қадрлайлик, токи улар бошқаларни қидириб кетишмасин.
Хайрли тонг, якшанба! 😁 Бугун дивандан турмасликка қатъий аҳд қилганларга алангали салом! Лекин яхшиси, чой дамлаб, кино кўринг, ҳаёт гўзал! 😉
Читать полностью…Borjomi
135 yildan buyon har bir dasturxonda o'zgarmas an'ana. Borjomi - bu mehmondo'stlik va samimiylik ramzi.
Borjomi sevimli taomlardan bahramand bo'lishga yordam beradi va ovqatlangandan keyingi engillik hissini beradi.
Oching, rohatlaning, yengillikni his eting.
Saytga kirish
#reklama
borjomi.com
Dunyodagi eng arzon sayohatlar – hoziroq bron qiling!
😊Xohlagan sayohatingizni endi arzon narxda amalga oshiring!✨
💰Yaxshi narxlar va yaxshi joylar – endi bular sizga bir qadam yaqin.
🏃♂️Tezda bron qiling, joylar cheklangan! Ulguring!
📞+998 99 8916888
Telegramga yozish
#reklama
Turizmda ishlashni qanday boshlash mumkin?
✨1-qadam: Turizm akademiyamiz bilan boglaning online.travelskills.uz
✨2-qadam: Yonalishingizni tanlang
✨3-qadam: Oquv tarifini tanlang
✨4-qadam: Nazariya va amaliyotni organing
✨5-qadam: Diplomni oling va karerangizni boshlang
Siz turizm sohasida ishlash orzuingizni boshlashingiz va karerangizdagi ilk qadamlaringizni qoyishingiz mumkin.
Biz bilan turizm olamiga sayohat qilish imkoniyatini qoldan boy bermang!
Batafsil ma'lumot uchun saytimizga o'ting!
Saytga kirish
#reklama
online.travelskills.uz
HONOR X8c: ҚОООЙИЛ қолдиради!
Йорқин суратлар учун кучли уч камерали тизим! Ҳар бир лаҳзани юқори тафсилот ва табиий ранглар билан муҳрланг. Ақлли алгоритмлар ҳар қандай шароитга мослашади — кун бўлсин, тун бўлсин, ҳаракат ёки портрет. AI ўчиргич эса фотосуратлардан кераксиз обйектларни осонгина ўчиради.
HONOR X8c — Услуб, технология ва фотография санъати битта қурилмада! ҚОООЙИЛ эмасми?!
Смартфонни техника дўконларидан ёки бренд сайтидан харид қилинг.
Saytga kirish
#reklama
honor.com
Хайрли тонг💞 бугунги кунингиз яхши янгиликларга тўла ўтсин💞
Читать полностью…Кундалик режалар - бу кун давомида бажаришни мақсад қилган ишлар, вазифалар ва мақсадлар рўйхатидир. Улар сизга вақтингизни самарали бошқаришга, унумдорликни оширишга ва муҳим нарсаларга эътибор қаратишга ёрдам беради.
Кундалик режаларнинг афзалликлари:
• Вақтни тежайди: Режа тузиш орқали сиз кун давомида нима қилишингиз кераклигини аниқ билиб турасиз ва бу вақтни беҳуда сарфлашнинг олдини олади.
• Унумдорликни оширади: Режалаштирилган ишларни бажариш орқали сиз кўпроқ нарсага эришасиз ва ўз мақсадларингизга яқинлашасиз.
• Диққатни жамлашга ёрдам беради: Режа сизга муҳим вазифаларга эътибор қаратишга ва чалғимасликка ёрдам беради.
• Стрессни камайтиради: Режалаштириш орқали сиз ўзингизни тартибли ва назорат остида ҳис қиласиз, бу эса стрессни камайтиради.
• Мотивацияни оширади: Режадаги ишларни бажариш сизга муваффақият ҳиссини беради ва бу сизни янада кўпроқ ишлашга ундайди.
Кундалик режа тузиш усуллари:
• Қоғоз ва қалам: Энг оддий усул - қоғозга рўйхат тузиш.
• Рақамли воситалар: Смартфондаги иловалар, компьютер дастурлари ёки онлайн тақвимлардан фойдаланиш. Масалан: Google Calendar, Todoist, Trello ва бошқалар.
• Матрица Эйзенхауэра: Вазифаларни муҳимлик ва шошилинчлик даражасига қараб ажратиш.
Кундалик режа тузишда эътиборга олиш керак бўлган жиҳатлар:
• Аниқ мақсадлар қўйинг: Ҳар бир вазифа аниқ ва ўлчовли бўлиши керак. Масалан, "Инглиз тили дарсларини қилиш" эмас, "1-мавзуни ўқиш ва машқларни бажариш" каби.
• Вазифаларни муҳимлигига қараб ажратинг: Энг муҳим вазифаларни куннинг бошида бажаринг.
• Вақт ажратинг: Ҳар бир вазифани бажариш учун қанча вақт кетишини тахмин қилинг ва режангизга шу вақтни киритинг.
• Танаффусларни режалаштиринг: Дам олиш учун вақт ажратиш унумдорликни оширади.
• Режангизни мослаштиринг: Кун давомида вазият ўзгариши мумкин, шунинг учун режангизни мослаштиришга тайёр бўлинг.
• Реал бўлинг: Бир кунда жуда кўп ишларни режалаштирманг.
Кундалик режалар - бу сизнинг шахсий эҳтиёжларингиз ва мақсадларингизга мослаштирилиши мумкин бўлган воситадир. Ўзингизга энг мос келадиган усулни топинг ва уни мунтазам равишда қўлланг.
Доно аёлнинг сирлари:
1. Ўзини севиш ва қадрлаш: Ўзингизга ғамхўрлик қилинг, истеъдодларингизни ривожлантиринг ва камчиликларингизни қабул қилинг. Сиз мукаммал эмассиз, лекин айнан шундайлигингиз билан қадрлисиз.
2. Соғлом чегаралар ўрнатиш: Ўз вақтингизни, энергиянгизни ва эҳтиёжларингизни ҳимоя қилинг. "Йўқ" дейишдан қўрқманг, айниқса бу сизнинг манфаатларингизга зид бўлса.
3. Ҳар онни онгли равишда яшаш: Ўтмишдаги хатолар ёки келажакдаги хавотирлар билан яшаманг. Ҳозирги онда бўлинг, ҳар бир кичик нарсадан завқланинг ва миннатдор бўлинг.
4. Садоқатли ва қўллаб-қувватловчи муносабатлар: Яқинларингизга содиқ бўлинг, уларни қўллаб-қувватланг ва уларга ғамхўрлик қилинг. Соғлом муносабатлар сизга куч беради ва бахтингизни оширади.
5. Доимий равишда ўқиш ва ўрганиш: Ҳеч қачон билим олишдан тўхтаманг. Китоблар ўқинг, курсларга қатнанг, янги кўникмаларни эгалланг ва дунёқарашингизни кенгайтиринг.
6. Ўз хатоларингиз учун масъулиятни олиш: Хато қилишдан қўрқманг, лекин улардан сабоқ олинг ва ўз хатти-ҳаракатларингиз учун жавобгарликни ўз зиммангизга олинг.
7. Кечиримли бўлиш ва ўтмишни қўйиб юбориш: Нафрат ва гина сақламанг. Ўзингизни ва бошқаларни кечиринг ва ўтмишдаги хатоларни унутинг.
8. Сабрли ва мулойим бўлиш: Вазиятларга босиқлик билан ёндашинг, шошқалоқлик қилманг ва ўз ҳиссиётларингизни назорат қилинг.
9. Ўзига ишонч ва мустақиллик: Ўз фикрингизга эга бўлинг, қарор қабул қилишда эркин бўлинг ва ўз имкониятларингизга ишонинг.
10. Ҳаётга ижобий нигоҳ: Ҳар қандай вазиятда ҳам яхшиликни кўришга ҳаракат қилинг, умидсизликка тушманг ва ҳаётдан завқланинг.
Бу сирлар сизга доно, бахтли ва муваффақиятли аёл бўлишга ёрдам беради!
Меҳр – бу...
Меҳр – бу қалб гўзаллиги, инсонийликнинг энг олий намунаси. Бу – ўзгаларнинг дардига шерик бўлиш, уларга беғараз ёрдам бериш ва кўнгилларини кўтариш.
Меҳр – бу:
• Табассум билан қараш 😊
• Яхши сўз айтиш 🗣️
• Ғамхўрлик қилиш 🤝
• Кечириш 🕊️
• Қўллаб-қувватлаш 💪
• Ҳамдард бўлиш 🫂
• Севиш ❤️
Меҳрли инсонлар дунёни гўзал қилади. Меҳр – бу юқадиган туйғу. Атрофингизга меҳр улашинг ва дунёни биргаликда яхшироқ жойга айлантирайлик!
#меҳр #инсонийлик #севги #яхшилик #сахийлик #қалб #дунё
Постингизга қўшимча қилишингиз мумкин бўлган нарсалар:
• Меҳр ҳақидаги мақол ёки иқтибос.
• Ўзингизнинг меҳрлилик ҳақидаги шахсий ҳикоянгиз.
• Аудиторияга савол (масалан, "Сиз учун меҳр нимани англатади?").
• Аудиторияни меҳрли бўлишга чақириқ.
Бу постингизни янада таъсирли ва қизиқарли қилади.
Мақсадга эришишнинг 7 босқичи:
1. Қоғозларда ўйланг.
Қоғозга туширилмаган мақсад - бу харитасиз сафарга чиқиш демак.
2. Ўзингизга аниқ саволлар беринг. Нима? Қачон? Қандай?
3. Мақсадга эришиш учун муддат белгиланг.
Агар ундай қилмасангиз сиз шунчаки мақсадга эришаман деб орзу қилаётган бўласиз.
4. Эришган мақсадингиз сиздан бошқа яна кимларга фойда келтириши ҳақида ўйланг.
5. Мақсадингизни кунлик, ҳафталик (ва ҳ.к.) қисмларга бўлиб чиқинг.
6. Бу йўлда барча маъсулиятни ўз зиммангизга олинг.
Бу мақсад сизники, унга фақатгина сиз эришишингиз керак.
7. Мақсадингиз ҳақида кўп ўйланг.
Келажакда унга эришганингизда қандай бўлишини фараз қилинг.
🌞 Хайрли тонг! 🌞
Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги кунингиз қуёш каби чарақлаб, юрагингиз баҳор гулларидек яшнасин. Ҳар бир онингиз янги имкониятлар эшигини очсин, орзуларингиз ушалишига қадам қўйинг.
Kursiv Uzbekistan bilan yangiliklardan xabardor boling
Kursiv Uzbekistan — Ozbekiston va dunyodagi dolzarb voqealarni muntazam yoritib boruvchi yangiliklar kanali.
Tomosha qilish
#reklama
Telegramda Yandex Direct bilan reklama joylashtiring
Mashhur Telegram kanallaridan mijozlarni bugun jalb qiling 💰👌
Sinab koʻrish
#reklama
yandex.uz
AVO platinum kredit kartasini ilovada oching!
✅ AVO platinum — foizsiz kredit karta.
AVO ilovasida garov va kafillarsiz 50 mln so’mgacha limit oling — 45 kungacha 0%! 💰
Install
#reklama
click.avo.uz
Aviasales.uz
⚡728 ta aviakompaniyalardan chiptalar bitta ilovada, qo’shimcha to’lovlarsiz.
Obuna boʻlish
#reklama
ЯПОН халқининг доно фикрлари
● Тентак ва аҳмоқларга йўл бер.
● Кетаётганни тўхтатма, келаётганни хайдама.
● Ёмон одамнинг дўсти бўлгандан яхши одамнинг душмани бўлган яхши.
● Оддий одамларсиз буюк одамлар бўлмайди.
● Тепага чиқишни қаттиқ хоҳлаган одам нарвонни ўйлаб топади!
● Эр ва хотин худди кўз ва қўлдек бўлиши керак: қўл оғриганда — кўз йиғлайди, кўз ёшланганда — қўл уни артади.
● Қуёш хақ одамни билмайди. Қуёш нохақ одамни ҳам билмайди. Қуёш кимнидир иситиш мақсадида порламайди. Ўзлигини топган инсон бамисоли қуёш каби бўлади.
● Узоқ йўл ҳам яқинидан бошланади.
● Ғамни худди йиртиқ кўйлакни уйда қолдирганинг каби қолдир!
● Севги бўлса, юздаги чандиқлар ҳам худди кулгич каби чиройли кўринади.
● Биргина яхши сўз уч ой қаҳратонни иситади.
● Шубҳаланишдан олдин етти маротаба ишон.
● Қўлингдан келганича ҳаракат қил, қолганини тақдирга ташла.
● Хаддан ортиқ тўғрилик аҳмоқлик билан ўлчанади.
● Одамлари кулган уйга бахт келади.
● Ўйлаб хал қил, хал қилгач ўйлама!
● Сўрасанг, бир неча дақиқа уяласан, билмасанг - бир умр.
ДЎСТЛИКНИНГ 30 ТА ХАҚҚИ. ХАДИСИ ШАРИФ АСОСИДА.
1. Янглишса, кечиради;
2. Куз ёшига рахм қилади,
3. Сирини яширади.
4. Узрини қабул килади.
5. Унга дўсти ғийбат қилинса рад этади.
6. Керак пайтда насихат қилади.
7. Дўстлигини химоя қилади.
8. Зиммасидаги вазифаларга риоя қилади.
9. Касал бўлса бориб кўради.
10. Жанозасида қатнашади.
11. Даъватини қабул этади.
12. Совғасини қабул қилади.
13. Яхшилигига эзгулик билан жавоб қайтаради.
14. Яхшилигига миннатдорчилик изхор қилади.
15. Ёрдамини чиройли қилади.
16. Зарур эхтиёжини қондиради.
17. Номуси обрусини химоя қилади.
18. Орзуларини руёбга чиқишида кўмакдош бўлади.
19. Илтимосини қабул қилади.
20. Хохиш истакларини инкор этмайди.
21. Аксирганда ЯРХАМУКАЛЛОХ дейди.
22. Йўқотган нарсасини қидиришда ёрдам беради.
23. Саломига алик олади.
24. Сухбатини хушлайди (соғинади).
25. Яхшиликларини кўпайтиради.
26. қасамларини тасдиклайди.
27. Хар қандай холатда хам ёрдам беради.
28. Дўст булиб душманнинг ишини қилмайди.
29. Уни мусибат ёки оғир пайтида ёлгиз ташлаб қўймайди.
30. Ўзига қайси яхши амални раво кўрса дўстига хам илинади ва раво кўради.
1-вариант: Ҳаёт гўзаллигини кўриш
"Ҳаёт - бу гўзалликка тўла. Шундай эмасми? 💖
Биз ҳар куни ажойиб нарсаларга дуч келамиз: қуёшнинг нурлари, табиатнинг гўзаллиги, дўстларнинг табассуми... Бу гўзалликни кўра билиш ва қадрлаш ҳаётимизни янада мазмунли қилади.
Сиз бугун нимани кўрдингиз?
#ҳаёт #гўзаллик #қадрлаш #позитив"
2-вариант: Ҳар онидан завқланиш
"Ҳаёт - бу ҳозирги он. Кеча ўтди, эртага эса номаълум. Шундай экан, ҳар бир ондан завқланинг! ⏳
Ҳар бир кунни мазмунли ўтказиш, яқинларингиз билан вақт ажратиш, севимли машғулотингиз билан шуғулланиш - буларнинг барчаси ҳаётдан завқ олишга ёрдам беради.
Сиз бугун қандай завқ олдингиз?
#ҳаёт #завқ #он #мазмунли_ҳаёт"
3-вариант: Ўрганиш ва ўсиш
"Ҳаёт - бу доимий ўсиш ва ўрганиш жараёни. Ҳар куни янги нарса ўрганиш ва ўзимизни ривожлантириш ҳаётимизни янада бойитади. 📚
Янги китоб ўқиш, бирор янги ҳунар ўрганиш ёки шунчаки ўз фикр доирангизни кенгайтириш - буларнинг барчаси бизни ўстиради.
Сиз бугун нимани ўргандингиз?
#ҳаёт #ўсиш #ўрганиш #ривожланиш"
4-вариант: Миннатдорчилик ва шукроналик
"Ҳаёт - бу шукроналикка арзийдиган бебаҳо неъмат. Бизда бор нарсалар учун миннатдор бўлиш ҳаётимизни янада гўзал қилади. 🙏
Оила, дўстлар, соғлиқ, тинчлик - буларнинг барчаси учун шукрона келтириш ҳаётимизни яхши томонга ўзгартиради.
Сиз нима учун миннатдорсиз?
#ҳаёт #миннатдорчилик #шукроналик #позитив_фикрлаш"
5-вариант: Муаммоларга ечим излаш
"Ҳаёт - бу муаммолар ва қийинчиликлардан иборат. Аммо муҳими, уларга қандай муносабатда бўлишимиз. Муаммоларга ечим излаш ва уларни енгиш ҳаётимизни янада мустаҳкамлайди. 💡
Ҳар қандай қийинчилик - бу янги имконият. Ундан тўғри фойдаланиш керак.
Сиз муаммоларни қандай ҳал қиласиз?
#ҳаёт #муаммолар #ечим #мустаҳкамлик"
Муносабатлардаги чегаралар
"Муносабатларда соғлом чегаралар ўрнатиш - ўзимизни ҳимоя қилиш ва муносабатларнинг барқарорлигини таъминлашнинг муҳим усулидир. Чегаралар бизга нима учун керак?
• Чегараларнинг турлари: Физик, эмоционал ва бошқа чегаралар.
• Чегараларни ўрнатиш: Чегараларни қандай ўрнатиш ва уларни ҳимоя қилиш керак?
• Чегараларнинг бузилиши: Чегаралар бузилганда нима қилиш керак?
Сиз муносабатларда қандай чегаралар ўрнатгансиз?
Муносабатлардаги соғлом мулоқот
"Муносабатларнинг асосий тамойили - бу соғлом мулоқот. Очиқ, самимий ва ҳурматга асосланган мулоқот муаммоларни ҳал қилиш ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
• Мулоқотнинг аҳамияти: Муносабатларда мулоқот нега муҳим?
• Мулоқот усуллари: Самарали мулоқот усуллари қандай?
• Эшитиш қобилияти: Эшитиш қобилияти мулоқотда қандай рол ўйнайди?
Сиз муносабатларда мулоқотни қандай яхшилайсиз?
#муносабатлар #мулоқот #эшитиш #психология"
Бир донишманддан сўрадилар: “Нима учун Ҳавво Одамнинг бошқа жойидан эмас, айнан, қовурғасидан яратилган?”
Донишманд жавоб берди: “Раҳбар бўлиб олмаслиги учун Одамнинг бошидан яратилмади. Чўри бўлиб қолмаслиги учун Одамнинг оёғидан яратилмади. Балки, қалбига яқин бўлсин, маҳбубаси бўлсин, Одамнинг ҳимояси остида бўлсин деб унинг қовурғасидан яратилди”.
Bitta katta Yandex Plus
Filmlar, musiqa, kitoblar, keshbek ballari va bepul ovqat yetkazib berish - bularning barchasi oyiga atigi 10 000 so'mdan boshlanadigan Yandex Plus obunasi.
Sinab koʻrish
#reklama
plus.yandex.uz
Oila - oilangiz uchun umumiy tarif.
🏠Oila tarifi - oila a'zolar, yaqinlar va do'stlarni bir guruhga birlashtirish, trafikni bo'lishish va eksklyuziv raqamli mahsulotlardan foydalanish imkonini beruvchi qulay va foydali yechim.
Oilaviy tarif bilan yaqinlaringiz doimo aloqada. Eng muhim lahzalarni baham ko'ring va muloqotdan birgalikda zavqlaning.
OILA tarifi — eng muhim an'analarni qadrlaydiganlar uchun!
Узнать больше
#reklama
beeline.uz
Pepsi 2L ichib, qopqoq ostidan Mirinda 1L yutib oling!
Pepsi va Mirinda sizlarni muqaddas Ramazon oyi bilan muborakbod etadi!
Pepsi va Mirinda kechki dasturxonlaringizni yanada fayzli bo'lishi uchun aksiyani boshladi:
1. Sariq qopqoqli 2 litrli Pepsi ichimligini xarid qiling.
2. Qopqoq ostidagi maxsus QR-kodni toping.
3. Qopqoqni eng yaqin tarqatish punktiga olib keling va 1 litr Mirindani sovg'a sifatida qabul qiling!
1 litr Mirinda sovg'a sifatida olish tartibini bilish uchun PepsiCo.Uz saytiga kiring yoki +998 71 200 07 77 raqamiga qo'ng'iroq qiling. Qopqoqni o'zingiz bilan olishni unutmang!
Har bir oqshomingiz yorug'lik, mehr va lazzatli lahzalarga to'la bo'lsin
Узнать больше
#reklama