psixologranohon | Unsorted

Telegram-канал psixologranohon - ФЕНИКС оила маркази

-

Мен Ибрагимова Раънохон. ФЕНИКС оила ва психология маркази асосчиси, Олий маълумотли Педагог-Психолог, Коуч, Тренер, Мотиватор, Иқтисодчи. @Ranohon_Ibragimova_haqida Фейсбук: https://www.facebook.com/groups/2644375795596018/ Тел: 902000082 994348201

Subscribe to a channel

ФЕНИКС оила маркази

Сизи хафа қилишдими, хафа бўлдингизми, ҳақорат қилишдими
Хўш энди нима қилиш керак?

Қалбдаги оғриқни тезда бартараф этишни ва фикрларни ўзгартиришни ўрганинг

Асосий қоида шундаки, сиз ўзингизнинг фикрларингиз ва хаёлларингизни бошқара оласиз!

🚀 Тўхтатинг ва бутун вазиятни коинотдан тасаввур қилинг.
Ҳозир йиғлаяпсизми? Сиз хафа бўлдингизми? Буни коинотдан кузатганда қандай кўринишга эга бўлар эди?
Кераксиз ва сизнинг эътиборингизга хам арзимайди. Арзимаган нарсадан шунча ғам ташвиш...

Сал тинчландингизми?
Энди дераза томон боринг ва деразадан ташқаридаги объектнинг энг кичик заррасини диққат билан кузатинг.
Эътиборингизни энди бошқа нарсага қаратдингиз.

Сўнг бир-икки марта чуқур нафас олинг ва узоқ нафас чиқаринг сўнг... ўзингизни яхши ҳис қила бошлайсиз ...

Бузғунчи фикрлардан дарҳол ва тўлиқ халос бўлиш осон эмас, хафагарчилик вақти-вақти билан ўзини эслатиб туради.
Шунда сиз СТОП❗️денг.
Чуқур нафас олинг ва мушакларингизни бўшаштиринг.
Фикрларингизни тўхтатинг, ўзингизга айтинг:
"Бу шунчаки мени фикрларим, бу ҳақиқат ЭМАС."

Ширин лимон ва асал чойидан ичинг.
Комедияни томоша қилинг.
Болалар билан ўйнанг.

Диққатни тезда ўзгартириш, фикрларингизни ва ҳолатингизни бошқариш қобилияти тинч, бахтли ҳаётнинг калитидир!

Севги билан Ибрагимова Раънохон ✍

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Психологияда ҳар бир ҳайвоннинг ўзига хос талқини бор, унга кўра энг ажойиб характер хусусиятларини аниқлаш мумкин.
Сизга энг кўп ёкадиган битта ҳайвонни танланг.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

МЕХР

Ҳеч ким бировга меҳр беришни хоҳламайди~ю, аммо ҳамма меҳр кутиб яшайди.… 🍃

Ҳамма эрки қўлида бўлишини истайди~ю, аммо кимгадир керак бўлишлик бахтидан ҳам бебаҳра қолишни истамайди.…🍃

Ибодат қилишга эринамизу, аммо неъматларидан маҳрум бўлишни хоҳламаймиз.… 🍃

Кимдир бизни бахтли қилишини орзу қиламиз, лекин кимнидир бахтли қилиш истаги бизга бегона.… 🍃

Хар доим МЕНГА…! деб яшаймизу, аммо •МЕНЧИ• деган савол ҳаёлимизга ҳам келмайди.... худди бутун дунё бизни дейиши - керакдек.… 🍃

Аслида эса, меҳр кутишдан олдин меҳр беришни, керак бўлишни исташдан олдин нимадир қилиш кераклигини, кимдандур бахт умид қилишдан олдин, ўша бахт учун лойиқ бўлиш кераклигини тушунишимиз даркор.🍃

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Доим яхши бўлганимиз учун яхши кўришади деб ўйлаймиз ,аслида улар яхши бўлганликлари учун бизни яхши кўришларини билмаймиз...

Хайрли тонг севимли каналим ❤️

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Шундай пайт бўладики, сиз сукутга кўникасиз, у ҳам таслим бўлиб сизга ўрганиб қолади. Сиз сукунат билан ажралмас бир холатга келгандан сўнг, сиз камроқ гапира бошлайсиз, у эса сизни чуқурроқ хис қилади ва сукут билан бир бутунга айланиб қоласиз.
Ишонинг, бу дунёда сукутдан яхшироқ нарса йўқ, айниқса сизда шаклланган сукунат, ва бир қарашда маъносиз бўлиб кўринган доимий фикрлар ўзгараётган бир вақтдаги сукунат.
У қалбингизда гуллаб ўсиб бораётган боғдек бўлиб қолади.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хар кандай вазиятда хар кандай холатда бир карорга келишда доимо Калбингизга кулок тутинг ичингиздан галаёнлар кузгалиб миянгизда хар хил у'й хаёллар айланиб хаттоки портлаш даражасигача келса хам К,албингиз тубида бир нур бор шу нурни ташкарига олиб чика олсангизгина хаммаси зур булади сиз у'йлаганингиздан хам а'ло булади. Атрофингиздаги инсонлар хаттоки энг якин дустингиз хам сизда юз бераётган вазиятларни худди сиздек кабул килолмайди чунки унинг калб кечинмалари ва хиссиётлари бошка. Шунинг учун калбингизга бокинг айниқса нозик масалалар ва муносабатларда. Зеро Аллоҳим эзгуликларни калбга жойлайди. Акл эса факат мантик учун керак у вазиятларни мухокама килади⚖ Калбингиз эса факат эзгуликларни жамлайди!❤️

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Бир вақтнинг ўзида фақат бир қадам қўйинг. Уч эмас, беш ёки ўн қадам эмас, балки битта қадам. Ҳар бир ишингизда қалбан ва ақлан тўлиқ иштирок этинг ва фақат ўша нарса хақида ўйланг, кейин эса нима бўлишини кузатинг. Ўша вақтни ўзида бўлинг. Биринчи қадамни қўйгандан сўнг, иккинчисига ўтиш учун нима қилиш кераклигини кўра бошлайсиз. Аммо ҳали биринчи қадам ташламаган пайтда иккинчи ва учинчи қадамларингиз ҳақида ўйламанг. Хаёлларда яшаманг, ҳаётнинг ўзига айланинг. Ҳаёт бу қандай яшашни ўйлаш эмас.
Ҳаёт бу - яшаш, ҳозир ва шу ерда яшаш.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост
#духовность

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

"Қийин" суҳбатдош билан иш тутганингизда, ўртангизга тўсиқлар қўйинг. Бу сизга ўзингизни янада хавфсиз ва қулай ҳис қилишингизга ёрдам беради.

✅ Жисмоний тўсиқлар

Ҳар қандай обьект тўсиқ бўлиши мумкин. Масалан, стол ёки стул. Сиз ва суҳбатдошингиз ўртаси бўш бўлмасин. Бу ўзингизни янада ишончли ҳис қилишингизга ёрдам беради.

✅ Хаёлий тўсиқлар

Сизнинг орангизда девор ёки балиқлар бўлган аквариум борлигини тасаввур қилинг. Ҳар қандай руҳий тўсиқ босимга катта таъсир кўрсатади.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Assalomu alaykum Azizlarim bugungi boshlagan kuningiz fayzli va barokatli bo'lsin! Allohim har birimizni ishlarimizga rivoj bersin! Allohim bizga bugun yana shunday chiroyli kunni yani bugungi kunni nasib etganidan minnatdormiz!!!😊😊😊 #психология

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

“Чорасизлик нима биласанми?
Қалбинг қанот қоқиб учган жойга,
баданингни бора олмаслиги!”

Шамс Табризий

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Айтганча, иллюзиялар мавзусида мен яқинда ажойиб қизиқарли нарсани топиб олганимни кўринг.

Бизнинг тасаввурларимиз нақадар алдамчи!

Юқорида берилаётган машқлар миянгиз учун хеч қандай фойдаси бўлмаяпти деб ўйлаётган бўлсангиз, бу ҳам сизнинг алдамчи тасаввурингиз.


#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

‏تذكري ان كلماتك يمكنها أن تزرع حديقة أو أن تحرق غابات بأكملها

🔹_____________••••❥••••_______________🔹

Унутманг, сизнинг биргина сўзингиз боғларни яратиши мумкин ёки бутун бир ўрмонни ёқиб юбориши ҳам мумкин.

Хайрли тонг севгидан яралган мехрлиларим❤️❤️❤️

#РУҲИЯТ
#психология

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​“Сиздан олдин бахтли бўлган, сиз билан ва сиздан кейин ҳам бахтли бўладиган аёллар бор.

Бундай аёллар ўзини ўзи қадрлаши, дунёнинг ранг-баранглиги ва уйғунлигини ҳис қилиши айнан бир инсонга боғлиқ эмас. У сиздан олдин ҳам севган, сизни севган, ҳозир ҳам севади. Дунёни, ўзини, бошқаларни... Лекин бу аёлларнинг енгил табиатли эканлигини англатмайди, умуман ундай эмас. Улар ҳиссиётни ва садоқатни муҳимлигини билишади. Сиздан воз кечиши, сиздан хафа бўлишлари мумкин, аммо уларнинг хафа бўлишлари доимо беозор ва ҳеч қачон ҳалокатга олиб бормайди. Бундай аёлнинг дунёси сиздан кейин ҳам қулаб тушмайди. Сиз унинг муҳим, жуда қимматли бир қисмисиз, лекин фақат бир қисми...
Хаётнинг қувончи учун, ўз "мен"ини англаш учун мавжудсиз. Бундай аёллар учун бахт, маънавий бойлик ва ўз қадр-қиммати ҳеч қачон фақат ўз эркакларининг қўлида бўлмайди. Бу нарсалар уларда табиий равишда бўлади.

Ҳатто энг ақлли, кучли ва меҳрибон эркак ҳам аёлини бир ўзи бахтли қила олмайди. Агар сиз ўзингизда бахни ҳис қилмасангиз. Бахт сизнинг ичингизда бўлиши керак азиз аёллар.
Эркак киши билан ёки у йўқ бўлса эмас, ҳатто кутиш ҳам керак эмас, хозир шу ерда ва шу дақиқадан бахтни ҳис қилинг. Майли ташқарида момақалдироқ гумбурласин, майли музли дўл ёғсин. Агар сиз ўзингизни ёрқин нурдек ҳис қилсангиз, сиз учун зулмат нима бўпти..? Ичингизда чироқингизни ёқинг ва уни ҳеч қачон ўчирманг. Ҳеч қандай сабабсиз, шунчаки ёқинг ва ҳеч қачон бахт бўлмаган нарсага қимматли вақтингизни сарфламанг."

#РУҲИЯТ
#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Агар инсон ҳақиқатан ҳам ниманилир хоҳлаганида эди - унга эришиш йўлини ва ечимини топар эди.
Агар тополмаган бўлсангиз, демак жуда кучли хохламагансиз.

Ибн Қаййум айтганидек:

"заифлик бу сизнинг одатий ҳолатингиз, ва агар сизнинг ғайратингиз буюк ишлар қилишни хохласа, унда сизга қатъиятлилик нурлари порлар эди".

"фаваид" китоби

#ПСИХОЛОГИЯ
#ЛИЧНОСТНЫЙ
#РОСТСАМОРАЗВИТИЕ


/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Жалолиддин Румий

#Андижан_психология
#саморазвития
#любите_и_будьте_любимы

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Тест жавоби
Сиз қайси ҳайвонни танладингиз😉

1️⃣ Мушук
Сиз мустақил ва иродалисиз. Кўп ишлар пайтида ҳам ўзингизни қулай ҳис қиласиз. Сизда характернинг муҳим хусусиятлари бор - хотиржамлик ва сабр-тоқат. Айнан шу фазилатлар туфайли ҳаётда ишончли қадамлар билан юришга муваффақ бўласиз.
Бироқ, сиз тирноқлар билан қандай юлиб олишни ҳам биласиз.

2️⃣ От
Сиз ишлашни яхши кўрасиз ва бу сизнинг ҳаётингизга мувозанат келтиради. Сиз учун асосий нарса - орзу қилган бизнесингизни топиш, бу сизга завқ ва қувонч бахш этади. Сизнинг энг муҳим маҳоратингиз яхши ташкилотчилик қобилиятидир.

3️⃣ Кийик
Сиз шунчаки саёҳат қилишни яхши кўрасиз ва айнан саёҳат сизга куч беради.
Сиз доно ва сахийлик, жасорат ва адолат каби фазилатларга эгасиз - булар сизнинг ёрқин ва кучли томонларингиз.

4️⃣ бойқуш
Сиз жуда ишонмайдиган одамсиз ва одамлар билан яхши муносабат ўрнатишга қийналасиз. Бироқ, сизда муҳим хусусият бор - сезги. сезгингизга таяниш қобилияти! Сизни керакли мақсад сари етаклайдиган олтинчи туйғу, уни эътиборсиз қолдирманг.

5️⃣ Ит
Сизнинг характерингизнинг асосий хусусияти одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятидир. Сиз ижтимоий жиҳатдан мослашган одамсиз. Сизнинг сўзлашувчанлигингиз ва мулойимлигингиз ҳаётдаги ҳар қандай мақсадга эришишда ёрдам беради. Сиз бемалол фойдали ва қизиқарли танишлар қилишингиз мумкин.

6️⃣ сигир
Сиз керакли пайтда қандай қилиб жим туришни ва қандай ҳаракат қилиш кераклигини ҳис қилишни биласиз. Қандай қилиб сўзлар билан эмас, балки ҳаракатлар билан исботлашни биласиз. Сизнинг атрофингиздаги одамлар буни қадрлашади. Сиз ажойиб стратегистсиз - ушбу инъомдан фойдаланинг ва сабр-тоқат ва чидамлилик сизнинг энг кучли фазилатларингиздир.

7️⃣ шер
Сиз адолат, донолик ва жасорат рамзисиз. Сизнинг атрофингиздаги одамлар буни сизда қадрлашади ва ҳар қандай вазиятни ҳал қилиш учун доимо ўзларини жалб қилишга интилишади.
Сиз ўзингизга ишончингиз комил ва атроф-муҳит орасида обрўга эгасиз.

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Инсонни керак бўлади деб ушлаб турманг.

Бир инсонни "бир кун фойдаси тегиши мумкин, керак бўлиши мумкин" деб ушлаб турманг. Инсон зерикишни даволовчи восита эмас; у юракдаги бўшлиқни тўлдиролмайди. У тирик жон. Юраги айнан сизникига ўхшаб уради. Ва бу юрак ҳақиқий мухаббатни хоҳлайди. У бир мунча вақт эмас, балки абадий керак бўлишни хоҳлайди. Илтимос, бировнинг руҳиятига кириб, уни ҳеч қачон таклиф қила олмайдиган нарсангизга умид боғлаб, уни ҳам ўзингизни ҳам бахтсиз қилманг.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Болалардаги 5 хислат катталарда ҳам бўлса, авлиё бўлардилар:
1. Ризқ учун ғам қилмайдилар;
2. Касал бўлганларида Роббиларини ҳеч кимга шикоят қилмайдилар;
3. Ўзлари якка ҳолда овқатланмайдилар;
4. Хато қилсалар, қўрқиб кўз ёши тўкадилар;
5. Урушиб қолишса, гина-адоват сақламай, дарров ярашиб кетадилар.


#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Sport zaliga borish va to'g'ri ovqatlanish qiyin. Shuning uchun siz jismoniy holatingiz yomon.
Biznes qilish qiyin. Shuning uchun, siz o'zingiz yoqtirmagan ishni davom ettirasiz.
Kitoblarni o'qish qiyin. Shuning uchun, siz YouTube-da hazillarni tomosha qilasiz.
Saqlash va mablag' yig'ish qiyin. Shuning uchun, siz hali ham kambag'alsiz.


✅Muvaffaqiyatga erishish yo'li oson bo'lmaydi!

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Yo'lning azobidan chekmagil alam,
Bismilloh, degin-u, qo'yaver qadam.
Alisher Navoiy.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Ассалому алайкум азизлар Хаммага Хайрли тонг! Кани энди уйгонамиз ва танамизга тетиклик бериш учун озгина бадантарбия киламиз😊🏃‍♀🧍‍♀🙆‍♀💁‍♀

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Инсонлар стресс холатидан кейин булиб утган вокеалар ва жараёнларга мантикий ёндашиб куплаб вазиятларни ижобий калитини топишар эканлар✔️
Яниким хар бир холат ёки вазиятларнинг узига яраша хикмати бор👍

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Буни укинг жуда хам хайратда коласиз нега аёл сабрли ?!

Заминни яратган қудратли ул зот.
Зўр ишлов берганмиш Одам Атога.
Бир жуфтлик яратай деб яна бод-бод.
Сал кечроқ жон берди Мамо Хавога...

Аллоҳниинг олдига келиб фаришта.
Деди:
Аёлга нечук кўп вақт сарф этдинг.
Аллоҳим сабабин айтибди аста.
Фариштам ўринли саволни бердинг...
Аслида аёлни яратиш учун.
Этибор бергайман кўп жихатига.
Аёлга бағш этиб минг эркак кучин.
Ярасин дейманда эр хизматига...

У осон ювилар охори кетмас.
Елимдай ёпишқоқ бўлиши лозим.
Икки юз харакат бил унга етмас.
Мукаммал бўлишин хохлайман ўзим...

Жозибадор бўлсин, қадди қомати.
Ўн саккиз соатлаб ишласа ҳам кам.
Аёлга мухумдир эрнинг хизмати.
Синдириб қўймасин бошга тушган ғам...

Имконият бердим Она бўлишга.
Жажжи фарзандларин боссин бағрига.
У мажбурдир қисматга аста кўнишга.
Сабр кучли даво унинг дардига...

Оёқ қўлларини оғритиб синай.
Шукр қилармикан синовларимга.
Метиндай матонат бағшида этай.
Истиғфор айтсин деб гунохларига...

Фаришта ажабланиб хайратда қолди.
Бир кунлик синовинг кўпку аёлга?
Аллоҳдан етарли жавоб ҳам олди.
Аёл ҳам берилгай ширин хаёлга...

Якунламай уни бугун ё эрта.
У менинг суюкли бандам бўлади.
Фарзандлар туғса ҳам ками уч,тўртта.
Кўрасан хали кўп умр кўради...

Фаришта аёлга бориб яқинроқ.
Тегиниб кўриб сўнг деди Аллоҳга.
Ё Роббим бунчалар этмасанг юмшоқ.
Наҳотки бардоши етар хаётга...

Ха у жуда юмшоқ шу билан бирга.
Мен уни шунчалар яратдим кучли.
Келтира олмассанг сен хаёлингга.
Аёлнинг юраги муз эмас ўтли...

У нозик кўринар ниҳолдан нозик.
Япроғи ғунчадай тўкилмас асло.
Лек унинг зехни ҳам бургутдай тиниқ.
Ўйлашни билади йўлатмас бало...

Аёлнинг болдайин тотли забони.
Уқади,уқтира олади хали.
Бекорга бермадим қирқ битта жонни.
Турмуш гўзал бўлгай аёл туфайли...

Фаришта яноғин кўриб демоқда.
Ё Роббим сен уни яратдинг носоз.
Аёлинг негадир оқиб тушмоқда.
Мукаммал қилгинда яна ҳам бир оз...

Аллоҳим фаришта сўзин тўғирлаб.
Кўрганинг шунчаки кўздаги ёши.
Ёш дейсанми?деди хайратта қараб.
Ёш аёл қувончи ҳамда бардоши...

Севса ҳам йиғлайди,кулса ҳам йиғлар.
Ёлғизлик емирса ғурури синмас.
Дард, алам барига албатта кўнар.
Аёлдан ўтганинг ёри ҳам сезмас...

Аёлда шундайин илоҳий куч бор.
Йиғлашни хохлаб ҳам кула олади.
Кўзига кўринса ҳам дунёлар тор.
Ўзгалар дардига малҳам бўлади...

Биргина нигоҳла ноз ила боқса.
Шохни ҳам пойига чўктиради тиз.
Камондай қошига сурмолар суртса.
Жаннатим хурлари туради ожиз...

Фаришта сўз демай сўнг ажабланди.
Нахотки аёлга шунча этибор.
Аллоҳ яна чуқур тин олиб деди.
Лек унинг биргина ожиз жойи бор...

Мутлақо бошқадир бор муаммоси.
Фаришта сўради:Қандайин хато.
Қадрини билмайди унинг хатоси.
Шу учун хаёти бузулар хатто...

Sabran Ya Nafsi

#психология

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Сиз бошқа одам учун ўйлашингиз шарт эмас.

Тўғриси, бу умуман керак эмас.

Агар у сизга ёқмайдиган иш қилган бўлса, нима учун бундай қилгани (ёки сиз нимани нотўғри айтдингиз/ нотўғри қилдингиз) ҳақида бош қотиришингиз шарт эмас.

У шуни керак деб ҳисоблади ва қилди. Тамом.

Ўз ҳаётингизни осонлаштиришни хоҳлайсизми, вақтингизни беҳуда сарфламанг, қувватингизни тежанг!

Бошқани ўрнига ўйланманг.
Ўзингиз учун ўйланинг.
"нима учун бундай қилди" деб эмас
"Бундай вазиятда нима қилишим мумкин?" деб айтинг.

Сиз учун ёқмаган воқеа бўлган бўлса буни айтишингиз мумкин.
Бу холат яна такрорламасликни сўрашингиз мумкин.
Сиз хоҳлаган ва кутган нарсаларни айтишингиз мумкин.
Ёки бирон бир таклиф киритишингиз мумкин.

Бўлди.
Бу- шахсийликдир.

Энди эса "юриш" навбатида у томонда.
У одам нима қилиш кераклигини ўзи ҳал қилиши керак. У сизни тинглаб истакларингизни инобатга оладими ёки эътиборсиз қолдирадими?

Шахсийлик сизнинг имкониятларингиз тугаган жойда тугайди.
Хар қандай тушунарсиз вазиятда ўзингизга беришингиз керак бўлган биринчи савол "Нима фақат менга боғлиқ, нима қила оламан?" деб айтинг.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хаёл берадиганлар кўп.
Туйғу берадиганлар етарлича.
Сенга ўзингни берадиганлар йўқ...


#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Мия учун машқлар👆🏻

Мияни "дангаса" бўлиб қолишига йўл қўйманг❗️ Кексалик даври қачон бошланади? Мия ривожланишдан тўхтатган пайтда бошланади.
Баъзилар учун бу 30 ёки 20 ёшда ҳам содир бўлиши мумкин ..

👉🏻 Вертикал кўр-кўрона машқи

👉🏻Харфли ва оддий Шульте жадвали.

Жадвалнинг марказига қараб турган холатда, тасаввур билан атрофдаги алифбо ҳарфларини кетма-кетликда топинг.
А, Б, В...


#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​Бармоқларингизга қаранг

Яқинроқ қаранг✋

Нимани кўрябсиз?
Чизиқларними?
Бу сизнинг чизиқларингиз.

Улар сизнинг ноёблигингиз ҳақида гапиришмоқда!
Сиз бутун дунёни айланиб чиқишингиз, исталган мамлакатга боришингиз мумкин, аммо бундай кўриниш билан, характери, темпераменти билан, бундай одоб-ахлоқ ва одатлар билан сизга ўхшаган одамни топа олмайсиз.

7 миллиард одамни тасаввур қилинг, сизга ўхшайдигани умуман йўқ. Тасаввур қиляпсизми, бунақаси бўлмаган ва бўлмайди ҳам.

Сизни Яратган севги ва мехр билан яратди.
Сиз ягонасиз ва ажойибсиз.

Сиз ўзингизни хато қиляпман, ўхшата олмаяпман деб айблайсиз. Ўзаро муносабатларни ўрнатиш, иш ёки бизнес қилиш қийин деб ўйлайсиз.

Тўғри, босиб ўтилмаган йўлни босиб ўтиш қийин!

Лекин бир нарсани тушунинг, сиз биринчи марта яшаяпсиз. Ҳеч ким сизнинг ҳаётингизни, бу асрда, бундай шароитда, бундай муҳитда яшамаган.
Сиз ҳаётингизни қандай ўтказиш бўйича 100% кўрсатмаларга эга эмасиз. Тўғри Адашасиз. Хато қиласиз. Ўрганасиз.
Умидсизликка тушманг!
Таҳлил қилинг, ечим топинг, қарор қабул қилинг ва ўзгартиринг. Ҳа, тез бўлмаса ҳам, аста-секин сиз орзу қилган жойга келасиз!

“Ҳар бир гуруҳ ўз сувини билиб (тақсимлаб) олди” (Бақара сураси, 60-оят); “Ҳар кимнинг ўз юзланадиган тарафи (қибласи) бор. Бас, хайрли ишларда ўзиб кетингиз!”. (ояти карима).

Бошқалардан нусха кўчирманг, у ҳато ва у ёрдам ҳам бермайди.
Сиз ўзингизни ноёб ҳаётингизни яшашингиз керак!

#РУҲИЯТ
#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

الوحدة خطيرة، ومن السهل أن تتحول إلى إدمان؛ عندما تدرك كم السكينة هناك، فلن ترغب في التعامل مع الناس مجددًا...

Ёлғизлик хавфли бўлиб, у осонгина ўзгага қарам қилиб қўйиши мумкин;
Унда қандай хотиржамлик борлигини англаганингизда, сиз ҳеч қачон одамлар билан яна муомала қилишни хоҳламайсиз...

Психологияда бу ўз-ўзини англаш дейилади.

#психология
#саморазвития
#личностный_рост

/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

​​Дубай асосчиси Шайх Рашиддан ўз давлатининг келажаги ҳақида сўрашганда, шундай жавоб берган экан: ''Менинг бобом туяда юрарди, отам туяда юрарди, мен "Мерседес"да юраман, ўғлим "Ленд-Ровер"да юради, неварам "Ленд-Ровер"да юради, лекин эварам туяда юради..."

Нега бундай?!

Оғир пайтлар кучли кишиларни, кучли кишилар енгил пайтларни пайдо қилади. Енгил дамлар кучсиз одамларни, кучсиз одамлар оғир пайтларни пайдо қилади.

Текинхўрларни эмас, ҳаракатчанларни тарбиялаш керак.

PS. Айтишларича, ота-оналар меҳнатда пул топиб, болалар роҳатда фақат сарфласалар, неваралар садақа сўрашга мажбур бўларкан...



#Андижан_психология
#саморазвития


/channel/PsixologRanohon

Читать полностью…

ФЕНИКС оила маркази

Хайрли тун севимли каналим ❤️

Читать полностью…
Subscribe to a channel