🌝 Тонгда уйғонар уйғонмасиздан, ҳеч ким билан гаплашмасдан, қалб овози билан осмонга қараб 7 марта:
😊 "БУГУН МЕН УЧУН МЎЖИЗА БЎЛАДИ " дейсиз
😊 Кетидан "Оятул курсий " ўқилади.
🌓 Айнан шу кун кечаси ётоққа кирмасдан, қалб овози билан осмонга қараб 7 марта:
"ЭРТАГА МЕН УЧУН МЎЖИЗА БЎЛАДИ " дейсиз.
😊 Кетидан "Оятул курсий " ўқилади.
✅ 21 кун бажарилади!
Яхши ниятлар билан мўжизаларни қабул қиламиз...
@PsixologRanohon
ИСТИҒФОР АЙТ
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
👉 Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
👉 Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
👉 Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
👉 Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
👉 Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
👉 Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
👉 Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
👉 Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
👉 Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
👉 Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
1. Астағфируллоҳ
2. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
3. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
Улуғ Аллоҳдан мағфират сўрайман!🥺
@PsixologRanohon
Биз нега танқидни бунчалик севамиз!?
Танқидни таги у ёмон,мен яхши деган хулоса бўлади.
Сиз ўзизни яхшилигизни тан олмаганиз ва уни исботлаб бериш учун бошқани танқид қиласиз.
Танқид қилмасдан ҳам ўзизни тан олса бўладику
Танқид қилиш бу жуда ёмон,танқид қилаётганингизда вампирдек сизни энергиянгизни сўриб олади,натижада ҳаётингизда нохуш вазиятлар бўла бошлайди.
Танқид борми сиз ривожлана олмайсиз,танқид даражасида яшайверасиз,юқорига кета олмайсиз,онгингиз қотиб қолади.
Чунки сиз кимнидир танқид қилганимгизда уни паст энергиясини ўзизга оласиз бу эса ёмон.
Ўсмоқчимисиз танқид қилманг ҳеч кимни ҳеч нимада !!!
Танқид қилдизми танқид қилинасиз !!!
@PsixologRanohon
Ишонч қандай пайдо бўлади?
Бу фақат ўзингизга ишонганингизда келади. Ўз олийжаноблигизга ишонганингизда, сизга олийжаноблик билан муносабатда бўлишади. Севгингизга ишонганингизда, сиз доимо севиласиз. Гўзаллигингизга ишонганингизда, сиз доимо гўзал бўласиз. Қачонки сиз буюклигингизга ишонсангиз, сиз доимо буюк бўласиз.
Ўзингизни 100% шунақаман деб айта оласизми?
@PsixologRanohon
МЕҲР қаерда жойлашган?
➖Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
➖Мияда ақл.
➖Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
➖Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
➖Қошда кибр.
➖Киприкларда ҳасрат.
➖Пешонада тақдир.
➖Яноқларда орият.
➖Бурунда димоғ.
➖Оғизда тартибсизлик.
➖Қулоқларда ишончсизлик.
➖Бошда ташвиш.
➖Бўйинда қарз.
➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.
МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
🌱ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
🌱Қизини бағрига босган отада,
🌱Боласига кўксини тутган онада....
@PsixologRanohon
Биз қанчалик Аллоҳни бизга бўлган севгисини кам хис қилсак, бошқалардан шунча севги ва эътиборни талаб қиламиз.
@PsixologRanohon
КИМ НИМА БИЛАН ТЎЙИНГАН БЎЛСА ШУ БИЛАН УЛАШАДИ🌺
🔘 Севилган - севади.
🔘 Аламзада - хафа қилади.
🔘 Пасткаш - камситади.
🔘 Улуғвор - юксалтиради.
🔘 Ишонган - ишонтиради.
🔘 Ёлғончи - ҳаммани ёлғончи деб ҳисоблайди.
🔘 Айбдор - айблайди.
🔘Гуноҳкор - қоралайди.
🔘 Кучли - қўллайди.
🔘 Заиф - уришади.
🔘Нурли - умид беради.
🔘 Нопок - ифлослантиради.
🔘Бахтли - бутун дунё севади.
🔘Бахтсиз - бошқаларни бахтсиз қилади.
🔘Қадри йўқ - қадрсизлантиради.
🔘Мағрур - барчани мағрурликка маҳкум қилади.
🔘Ақлли - тушунади.
Ҳеч ким ўзида бўлмаган нарсани бошқаларда кўра олмайди.
Ва ҳеч ким бошқага ўзида бор нарсадан кўпроқ нарсани бера олмайди.
Биз ҳар доим ўзимиздан келиб чиқиб хукум чиқарамиз.
@PsixologRanohon
🆘 Қувватимиз каерга кетади?!
Миямиз кун давомида 50минг хил фикрни уйлайди. Хатто ухлаётганимизда хам. Аммо бундан ташқари биз қувватимизни кундалик ишларга сарфлаймиз.
Кувватни биз:
🌞 қуёшдан,
🍳 овқатлардан,
💧 сувдан,
😴 уйқудан оламиз.
Яна қувватимизни биздан олиб куйишади, ёки узимиз бошқаларнинг қувватини уғирлаб оламиз.
Хуш бу қандай содир болади?!
Қандай қилиб қувватимизни узимизда сақлаб, битмас туганмас энергия манбайига айланишимиз мумкин?!
😡 Биз ғазабланганимизда, хафа булганимизда узимизнинг энергиямизни қуш қуллаб бошқаларга улашамиз. Айнан хафа булган инсонимизга. У бундан фойда куриб, қуввати қолмагач яна бизнинг олдимизга қувватлангани, хафа қилгани келаверади.
☝️ Оддий мисол Кайнона ва Келин муносабати.
Кайнона келинининг кучга тулиб барча ишни қилиб юрганини куриб, ундан тула қувватини тортиб олиш мақсадида уни қалбига озор беради (албатта атайлаб эмас) узи билмаган холда қувват олиш мақсадида. Келин унга гап қайтаролмай ичига ютади. Шу холатда келин нафратланиб ғазабга тулади.
♻️ Кайнона эса қувватни тортиб олиш жараёнини бошлайди. Кечгача қайнона қувватга тулиб гапга хам боришга улгуради, кечаси туйга хам боради. Қуввати қолмагач яна олдинги услубини қуллайди.
👰 Келинчи?!
У хам қувватини худди шу услубда тулдиради.
⚠️ Фарзандларини койийди.
⚠️ Турмуш уртоғи билан уришади.
Қувватини шу йусинда кайта тиклайди.
Хуш биз бундан қандай химояланишимиз мумкин?!
Буни йули жуда осон. Хар гал қувватингиз кетаётганда:
😌 Менинг қувватим узимга керак!
😌 Сизга Худонинг узи қувват берсин!
😌 Узр, сизга қувватимдан беролмайман!
- деб куп маротаба ичингизда такрорлайсиз.
Шундан кейин қувватимизни олишга урганган инсон бундай қилишни тухтатади. Ёки биздан кетиб, бошқа инсондан қувват олади.
@PsixologRanohon
🌝 ДУНЁГА ИДЕАЛ ОДАМ ЭМАС, АЙНАН СИЗ КЕРАКСИЗ!
🍃Биз доим қандайдир образда кўринишга харакат қиламиз, аммо Яратувчига Сизнинг образингиз муҳим эмас.
Яратувчига, бутун борлиққа Сизнинг ҚАЛБИНГИЗ МУҲИМ!
🍃Борлиқа Сизнинг хатоларингиз аҳамиятли, чунки улар СИЗНИНГ ХАРАКАТЛАРИНГИЗДАН СЎЗЛАЙДИ!
🍃Борлиқа Сизнинг
ҳис-туйғуларингиз аҳамиятли, чунки улар СИЗ ИЗЛАЁТГАН НАРСАЛАРДАН СЎЗЛАЙДИ
🍃Борлиқа Сизнинг дипломингиз ёки қайси динда эканлигингизни аҳамияти йўқ, унга СИЗНИНГ ТАЖРИБАЛАРИНГИЗ АҲАМИЯТЛИ!
ШУ БОИС ЎЗЛИГИНГИЗНИ ҲУРМАТ ҚИЛИНГ!
▫️Агар дунё Сизга тартибсиздек кўринса, демак тартибсизлик Сизда.
▫️Агар ҳаёт Сизга
шавқатсиздек туйилса, демак шавқатсизлик СИЗДА.
(Аввало, ўзингизга нисбатан)
🍃Дунёни қайси манзарада кўриш бу Сизга боғлиқ!
Чунки ДУНЁ - БУ СИЗ!
Фақатгина Сиз мавжудсиз, қолганлар ойна каби Сизни акслантириб берувчилар.
🍃Ўзгаришнинг сири - ўтмишдан афсусланиш, айблашларда эмас, балки инсон ўзининг янги қирраларини кашф
этишида!
@PsixologRanohon
Сизларга савол!
10 йил олдинги ўзингизни кўчада кўриб қолдингиз, унга нима деган бўлар эдингиз?
Хаёлизга биринчи келган гапни ёзинг.
Қани кеттик☺️
Салом дунё!!!
Бугун мани кайфиятим жудда хам зор негадир 😄🥰🌹
Сизларга хам улашгим келди
☀️☀️☀️☀️☀️
Кунингиз жудда хам сердаромад ва хурсандчиликда ўтсин❤️☺️
@PsixologRanohon
Инсон ҳаётга, ўз хоҳиш-истакларига қанчалик кучли боғлиқ бўлса, шунчалик ички безовталиги кўп бўлади, унинг онги ҳам шунчалик ҳаяжонланади. Танани бўшаштириш ва онгни секинлаштириш сизнинг ҳиссий ҳолатингизни яхшилашга ёрдам беради. Бунда рўза тутиш, намоз, одамларга ва атрофимиздаги дунёга яхши муносабатда бўлиш ажойиб ёрдамчидир. Аммо тез натижалар кутманг. Сиз аста-секин, босқичма-босқич ўзгартиришингиз керак. Қўрқмаслик, хотиржамликни йўқотмаслик ва натижага шубҳа қилмаслик ҳам муҳимдир. Қўрқув, шубҳа ва ишончсизлик билан ривожланишингизни секинлаштирманг.
@PsixologRanohon
Кучли инсонни ажратувчи 3 та нарса
💠 кечиримли бўлиши
💠 кечирим сўрай олиши
💠 ўз айбини тан олиши
Сиз ўзингизни кучли инсонман дея оласизми?
@PsixologRanohon
"Ёшлик олмоси" медитацияси
Тасаввур қилинг-а, сизнинг бошингиз ичида, миянгизнинг марказида гўзал порлаб турадиган кўп қиррали олмос бор.
Тасаввур қилинг, бу олмос танангизнинг ҳар бир ҳужайрасига етиб борадиган ва бутун танангизни қайта тиклайдиган, уни ёшартирувчи ва тозалайдиган кўп рангли ёрқин тоза нурни чиқаради.
Ҳар куни тахминан 15 дақиқа шундай медитация қилинг.
Тинчлантирувчи музыка билан қилсангиз яна хам яхши.
@PsixologRanohon
Бизнинг кучимиз биз ўзимиздаги қабул қилишни хохламаган нарсада.
Хайрли тонг. Дам олиш кунингиз мароқли мазмунли ва барокатли зўўўр кайфиятда ўтсин.
Борлигингиз учун шукур!
❤️❤️❤️
@PsixologRanohon
Севгининг дини йўқ...
Худонинг миллати…
Муҳими, қандай одам эканлигингиз!
Дам олиш кунингиз марокли ўтсин❤️
@PsixologRanohon
Урраааа ЁЗ!!!
Сехрли ёз фасли билан!
Ёз мароқли ва ёш болалардек қувноқ ўтсин.
Ажойиб ёқимли мўъжизаларни олиб келсин.
@PsixologRanohon
Қандай қилиб она фарзандини дуо билан даволаган
"Мен бир оила билан маслаҳатлашдим, унда онаси бола туғди ва ҳаммаси яхши эди, лекин боланинг пастки танаси ишламади. У белидан пастда бутунлай ҳаракатсиз эди. Аъзолар мукаммал ҳолатда эди, лекин у ишламас эди. Тиббиёт фанининг ягона ечими эса бу ҳолатни шундай қабул қилиш керак деди.
Менинг қарорим шундай бўлди: "Сиз онасиз ва сиз ибодат қилишингиз керак" дедим
Ажабланарлиси шундаки, Яратганнинг инояти туфайли 40 кундан кейин бола тиклана бошлади.
Баъзан сиз онанинг кучини, аёлнинг кучини етарлича баҳоламайсиз. Мен ўзининг қанчалик кучли эканлигини тушунадиган аёлни ҳали учратмадим. Сизнинг энергиянгиз жуда кучли. Ибодатингиз қаерга йўналтирсангиз ҳам чексиз кучга эга. Агар сиз эгоизмдан воз кечсангиз, художўй бўласиз. Сиз гўшт ва суяк билан фақат нафсингиз кучи билан боғланиб қолгансиз. Эго сизни кўп нарсага эришишингизда тўсқинлик қилади. Аёлларда жуда кучли куч бор."
Дунёмизда бахтли болалар ва оналар кўпайсин!
Саудхури
@PsixologRanohon
#Ибрат
☝️Сулаймон алайҳиссалом бир чумолини кўриб ундан:
"Бир кунда қанча буғдой ейсан?" деб сўрабдилар. Чумоли: "Бир дона", деб жавоб берибди...
Сулаймон алайҳиссалом унинг олдига бир дона буғдойни қўйибдиларда, устидан бир косани ағдариб: "Кунлик ризқингни мен келтириб тураман!" дебдилар. Бир кундан кейинги келиб, косани олиб қарасалар чумоли бир дона буғдойнинг ярмини еб, қолган ярмини ушлаб ўтирганмиш! Сулаймон алайҳиссалом чумолига: "Менга, бир дона буғдойни бир кунда ейман, деган эдинг! Ярми ортиб қолибдику!?" дебдилар. Чумоли у зотга қараб: "Ризқим Аллоҳнинг зиммасида экан, У Зот менга ризқимни етказишни унутмайди! Бунга ишончим комил! Лекин куним сизга қолгач, эсингиздан чиқиб қолсамчи, деган ҳавотир билан ярмини олиб қўйдим...
Чунки бандага ишонч йўқ!
Ризқ фақат Аллоҳдан" деб жавоб қилибди...
@PsixologRanohon
Сизларга қизиқ савол!
Хаётингизни хаққоний бахолай оласизми?
Ушбу саволларга хаёлингизга биринчи келган жавоб билан 1 дан 10 баллик шкалада бахоланг.
1. Соғлигингизни қай даражада деб ўйлайсиз?
2. Ривожланишингизчи? (Ақлий)
3. Оилавий холатингизчи? (Яъни муносабатлар)
4. Севган машгулотингизга қанча бахо берасиз?
Қани кетдик!
@PsixologRanohon
🌺 Ассалому алайкум!
Аҳли Исломнинг гўзал айёми - Жума муборак бўлсин.
🤲 АЛЛОҲим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин.
@PsixologRanohon
Агар биз туйғуларимизни ўзимиз назорат қилсак, биз мақсад сари борамиз аммо ҳис-туйғулар бизни бошқарса, унда у бизни дўзахга етаклайди..!
@PsixologRanohon
Биз ажойибмиз...
Мен банд бўлганим учун телефонни кўтармадим” деймиз қачонки ўша одам билан гаплашгимиз келмаса...
“Менга сендан ортиқ ҳеч нарса керак эмас” деймиз қачонки хохлаган нарсамизга эриша олмасак...
"Энди яшаш учун ҳеч қандай сабаб йўқ" деймиз қачонки бизни яшаш учун кўндиришларини хохласак...
"Борлигинг учун раҳмат" деймиз, қачонки "сени севаман" деб айтолмасак...
"Ҳеч ким менга керак эмас" деймиз, қачонки ўзимиз бир одамга керак бўлмасак...
"Мен буни қила оламан" деймиз, қачонки ёрдам сўрашга уялсак...
"Бу мухим нарса эмас" деймиз, қачонки чидашдан бошқа чора бўлмаса...
"Мен сенга ишонаман" деймиз, қачонки ўйинчоқ бўлиб қолишдан қўрқсак...
“Сен менга кераксан” деймиз, қачонки ўша одамдан фақат фойда олсак…
Биз шунчалик кўп гапирамизки
Ўлимдан қўрқмиман деймизу лекин дорихонадан килограммлаб дори сотиб оламиз...
Ҳаёт гўзал дейсизу лекин яна бир шиша ароқ учун дўконга борасиз ёки шунга ўҳшаш гуноҳ ишларни қиласиз...
Биз одамлар фикрига аҳамият бермайман деймизу лекин доимо бошқаларни фикри учун харакат қиламиз…
Биз ёлғизликни яхши кўраман деймизу, лекин қўлимиздан телефон тушмайди...
Биз ғалатимиз...
@PsixologRanohon